31.12.2020 йилдаги 822-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.12.2020 йилдаги 822-сон
Kuchga kirish sanasi
31.12.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 13.07.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида» 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида» 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари) функционал вазифаларини белгилайди.
3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
6. Бош вазир ўринбосарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4332-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари бошлиқлари бўйсунади.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонида назарда тутилган инвестициялар, ташқи иқтисодий фаолият соҳаси ва ташқи савдо йўналишларида бошқарув тизимини такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция сиёсати стратегияси, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга доир ташкилий-амалий тадбирларни мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон Фармонига асосан ташкил этилган Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш жараёнини ташкил этиш, уларнинг иқтисодиётга кенг киритилиши учун шарт-шароитларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарорига мувофиқ чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш технологияларини жорий қилиш, тайёр чарм-пойабзал, чарм-галантерея, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ҳамда жун буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон Фармони ҳамда «Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 июндаги ПҚ-4363-сон қарорига мувофиқ махсус иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашлари ва дирекцияларининг, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш масалаларида фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда самарадорлигини таҳлил қилиш, махсус иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашларига ташқи бозорларда талаб қилинган ва импортнинг ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон Фармонига асосан экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ҳамда олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш бўйича «йўл хариталари»га киритилган тадбирларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, илм-фан ва инновация ютуқларни кенг жорий этган ҳолда ҳудудларда «саноат кластерлари»ни ташкил этиш;
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон ва «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорларига мувофиқ республикада ва хорижда халқаро стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштириш тизимларини жорий қилиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотни рўйхатга олиш боғлиқ харажатларни қоплаш, маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш учун экспорт қилувчи корхоналарга мақсадли молиявий кўмаклашиш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонида белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг ЖСТ аъзо бўлиш ва бошқа кўп томонлама иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш, шунингдек, миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари талабларига мувофиқ мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
ўзига юкланган, ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва мутасаддилик қилинадиган, Котибият ва Инспекция ваколатларига кирадиган масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорларига, шунингдек,
12. Бош вазир ўринбосарининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари асосида ташкил этилади.
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонида назарда тутилган йўналишларда инвестициялар, ташқи иқтисодий фаолият ва ташқи савдо соҳаларидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш жараёнини ташкил этиш, уларнинг иқтисодиётга кенг киритилиши учун шарт-шароитларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарорига мувофиқ чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш технологияларини янада жорий қилиш, тайёр чарм-пойабзал, чарм-галантерея, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ҳамда жун буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон Фармони ҳамда «Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 июндаги ПҚ-4363-сон қарорига мувофиқ махсус иқтисодий зоналари маъмурий кенгашлари ва дирекцияларининг, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш масалаларида фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда самарадорлигини таҳлил қилиш, эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашларига ташқи бозорларда талаб қилинган ва импортнинг ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон қарори, «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорига мувофиқ республикада ва хорижда халқаро стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштириш тизимларини жорий қилиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотни рўйхатга олиш боғлиқ харажатларни қоплаш, маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш учун экспорт қилувчи корхоналарга мақсадли молиявий кўмаклашиш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонида белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг ЖСТ қўшилиши учун зарур материаллар ва ҳужжатлар пакетини тайёрлаш, шунингдек, миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари талабларига мувофиқ мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш;
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
14. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудири, унинг ўринбосарлари ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
2. Инспекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазирини (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясини (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси), Вазирлар Маҳкамаси аппаратини олий даражадаги ташрифлар якунлари билан қабул қилинган «йўл харита»ларининг ижро ҳолати, инвестиция дастури доирасида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш ҳамда ҳудуд ва тармоқларда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган.
3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Инспекция ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
14. Инспекция фаолияти «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Инспекциянинг иш режалари, Инспекция бошлиғи ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.