ушбу Қонун 22-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича махсус иқтисодий зона муддатидан олдин тугатилган тақдирда, махсус иқтисодий зона иштирокчиларининг амалга оширилаётган ўз инвестиция лойиҳалари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;
Ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича махсус иқтисодий зона муддатидан олдин тугатилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра махсус иқтисодий зона иштирокчиларига улар томонидан кўрилган зарар ёки бой берилган наф учун кафолатлар ва (ёки) компенсация берилади ёхуд аввал амалда бўлган тартибга мувофиқ тақдим этилган имтиёзлар ва преференциялар сақланиб қолади.
Чет эл юридик шахслари ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган, чет эл юридик шахси чет давлатнинг қонунчилигига биноан юридик шахс эканлигини тасдиқловчи легаллаштирилган ҳужжатларнинг давлат ва инглиз тилига қилинган таржимасини нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда тақдим этади.
Ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида назарда тутилган асослар бўйича юридик шахснинг махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомини йўқотганлиги тўғрисидаги қарор устидан махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси томонидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Махсус иқтисодий зона иштирокчиси инвестиция битими бўйича мажбуриятларини ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган муддат ичида бажармаган тақдирда, дирекция махсус иқтисодий зонанинг маъмурий кенгаши ҳамда махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатишини ва уларни ривожлантиришни ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органи билан ёзма равишда келишиб олинганидан кейин махсус иқтисодий зонанинг иштирокчисини инвестиция битимининг бажарилмаганлиги муносабати билан уни бекор қилиш тўғрисида ёзма равишда (шу жумладан электрон почта орқали) хабардор қилади.