Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунига асосан 2021 йил 21 январдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 4, 175-модда; 1993 йил, № 6, 238-модда; 1994 йил, № 5, 161-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 1 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
616-I-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(янги таҳрири)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Қонундагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб келаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Аҳолини иш билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш билан таъминланиш — фуқароларнинг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолиятидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият, шу жумладан ҳақ тўланадиган ишни бажаришга алоқаси бўлмаган фаолият билан шуғулланиш мутлақ ҳуқуқи фуқароларга тегишлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Кишиларнинг ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаслиги уларни жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 7-моддасига қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар иш билан таъминланган деб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёлланиб ишлаётган, шу жумладан ишни ҳақ эвазига тўлиқсиз иш вақтида ёки уйда бажараётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бетоблиги, таътилда, касбга тайёрлашда, қайта тайёрлашда, малака оширишда эканлиги, ишлаб чиқариш тўхтатиб қўйилганлиги муносабати билан, шунингдек вақтинча иш жойида бўлмаганда ходимнинг иш жойи қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиб турадиган бошқа ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақ тўланадиган лавозимга сайланган ёки тайинланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзини иш билан мустақил таъминлаётган, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, ҳунармандлар, оилавий корхоналар иштирокчилари, деҳқон хўжаликлари, ишлаб чиқариш кооперативлари аъзолари, фермерлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати қўшинларида ва уларнинг органларида хизматни ўтаётган, шунингдек муқобил хизматни ўтаётган;
(2-модда тўртинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотларда, шу жумладан диний ташкилотларда ишлаётган фуқаролар.
(2-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.03.00 Ишсизлар (мақом)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ишсиз деб эътироф этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[СПиТ:
1.Меҳнат ҳуқуқи / Ишсиз]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсизлар — ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган шахслар ишсиз деб эътироф этилади.
(3-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор маҳаллий меҳнат органи томонидан улар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн биринчи кундан кечиктирмай қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар ишсиз деб эътироф этилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат органларида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида таклиф этилган мақбул келадиган ишни икки марта рад этган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида мақбул келадиган ишни қидириш мақсадида узрсиз сабабларга кўра меҳнат органига келмаган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклиф этилган ишдан бош тортган кундан ёки мақбул келадиган ишни қидириш мақсадида узрсиз сабабларга кўра меҳнат органига келмаган кундан бошлаб ўттиз календарь кун ўтганидан кейингина шахс иш қидираётган сифатида қайта рўйхатдан ўтишга ҳақли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг V-бўлимига («Фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш») (рўйхат рақами 831, 13.10.1999 й.) қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Мақбул келадиган иш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи марта иш қидираётган, касби (мутахассислиги) бўлмаган шахслар учун дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш, бундай ишни топиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда эса, уларнинг ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган бошқа иш, шу жумладан вақтинчалик иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлигига мос бўлган, ёшини, соғлиғи ҳолатини, меҳнат стажини ва аввалги мутахассислиги бўйича тажрибасини, янги иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини инобатга олувчи иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун 27-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ишсизлик нафақасини олиш даври тугаганидан сўнг касби (мутахассислиги) бўйича иш топиб бериш мумкин бўлмаган тақдирда, ишсизнинг қобилиятини, унинг соғлиғи ҳолатини, олдинги иш тажрибасини ва унинг учун қулай бўлган ўқитиш воситаларини инобатга олган ҳолда касбини (мутахассислигини) ўзгартиришни талаб қиладиган иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин.
(4-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги ҳолларда иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин эмас, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш яшаш жойини ўзгартириш билан боғлиқ бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф этилган иш доимий яшаш жойидан анча узоқ бўлса ва транспортда қатнаш жиҳатидан қулай бўлмаса. Иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини (йўл қўйилиши мумкин бўлган узоқликни) мазкур жойда жамоат транспорти тармоғининг ривожланганлигини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органи аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф этилган ишни рад этиш ишсизнинг соғлиғи ҳолатига, унинг ёшига ва бошқа узрли сабабларга кўра мавжуд монеликларга асосланган бўлса.
(4-модданинг тўртинчи қисми тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги принципларга асосланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат қилиш ва ишни эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишда барча фуқароларга жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи ва мансаб мавқеидан, динга муносабати, эътиқодидан, жамоат бирлашмаларига мансублигидан, шунингдек ходимларнинг ишчанлик жиҳатларига ҳамда улар меҳнатининг натижаларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлардан қатъи назар тенг имкониятларни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кишиларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларда меҳнат қилиш ва ҳаёт кечиришда муносиб шароитларни таъминлайдиган унумли ва ижодий меҳнат қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат қилишнинг ихтиёрийлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш билан таъминланиш соҳасида ижтимоий кафолатлар бериш ва аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга ўта муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқаролар учун мавжуд иш жойларини сақлаб қолаётган ва янги иш жойларини яратаётган иш берувчиларни рағбатлантириш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1036-сон қарори билан тасдиқланган «Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлашда фаол иштирок этаётган иш берувчиларнинг рейтингини аниқлаш, шунингдек, уларга ижтимоий рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби тўғрисида низом».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш билан таъминлаш соҳасидаги тадбирларни иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг бошқа йўналишлари билан мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда давлат органлари, касаба уюшмалари, ходимларнинг вакиллик органлари ва иш берувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилишда давлатлараро ҳамкорлик.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқи кафолатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш билан таъминлаш турини, шу жумладан турли меҳнат режимидаги ишни танлаш эркинлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам беришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар кимга касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт-шароитларида, меҳнатга ҳақ тўлашда, хизмат поғонасидан юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитишни, маҳаллий меҳнат органларида ёки уларнинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб малакасини оширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда сарф қилинган моддий харажатлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат шартномалари тузиш имкониятини кафолатлайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга, шу жумладан ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек касб-ҳунар таълими муассасаларининг ва олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчиларига.
(7-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга;
(7-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларга ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахсларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдосидан жабрланганларга қўшимча кафолатларни таъминлайди.
(7-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча кафолатлар қўшимча иш жойлари, ихтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан ногиронлар меҳнат қиладиган корхоналар барпо этиш, иш ўргатишнинг махсус дастурларини ташкил этиш, корхона, муассаса ва ташкилотларга ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тоифадаги фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чоралар билан таъминланади.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчи иш жойларининг белгиланган энг кам миқдори ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий меҳнат органлари ва бошқа органлар томонидан юбориладиган, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни ишга қабул қилиши шарт. Мазкур шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз рад этган иш берувчи ва унинг ваколатли шахслари белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Қуролли Кучлардан, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришдаги қўшимча кафолатлар
(8-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга чақирилган (кирган) ходим резервга бўшатилганидан ёки истеъфога чиққанидан кейин, башарти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидан, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилган кунидан бошлаб узоғи билан уч ой ичида ишга жойлашиш масаласида иш берувчига мурожаат этган бўлса, аввалги иш жойида ишга жойлашиш ҳуқуқига эга.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга чақирилган (кирган), лекин кейинчалик резервга бўшатилган ёки истеъфога чиққан ходим, агар унинг ҳарбий хизматга чақирилган (кирган) кунидан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, аввалги иш жойига (лавозимига) қайтиб келиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона қайта ташкил этилганда ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришни унинг ҳуқуқий вориси, корхона тугатилганда эса — маҳаллий меҳнат органи амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларга ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган кафолатларни бериш мумкин бўлмаган ҳолларда, маҳаллий меҳнат органи ишга жойлаштиришни, зарур ҳолларда эса, касби бўйича бепул ўқитишни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу моддада назарда тутилган кафолатлар муқобил хизматга чақирилган ходимларга ҳам татбиқ этилади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-238-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 553-модда)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органларидаги ёки ходимларнинг вакиллик органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишдан озод қилинган ходимларга сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаса, аввалгисига тенг иш (лавозим) берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларини ва Сенатида доимий асосда ишлаган Сенат аъзоларини ваколатлари муддати тугаганидан кейин, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тарқатиб юборилган тақдирда ишга жойлаштириш «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-536-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьялик лавозимига сайланганлиги ёки тайинланганлиги туфайли ишдан озод қилинган шахсларга уларнинг ваколатлари тугаганидан кейин судьялик лавозимига сайланишига ёки тайинланишига қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса, аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.
(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.04.00 Асосий (Конституциявий) ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.04.02 Меҳнат қилиш, ишни эркин танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ФУҚАРОЛАРНИНГ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНИШ ҲУҚУҚЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Ишга жойлашиш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш ҳар кимнинг мутлақ ҳуқуқидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар ким иш берувчига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш йўли билан ёки меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали, шунингдек хусусий бандлик агентликларининг хизматлари воситасида иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадир.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-501-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 03/18/501/2056-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Касб-корга доир маслаҳат олиш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва ахборотлар олиш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш қидираётган ва меҳнат органларига мурожаат қилган фуқаролар таъмин этиладиган иш турини, иш жойини ва меҳнат режимини эркин танлаш мақсадида касб-корга доир бепул маслаҳатлар олиш, касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтиш, малака ошириш ҳамда тегишли ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Ишсизлик даврида ижтимоий мадад олиш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг V-бўлимига («Фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш») (рўйхат рақами 831, 13.10.1999 й.) қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги ҳамда чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, мустақил иш қидириш ва ишга жойлашиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мамлакат ҳудудидан ташқарида ишга жойлаштириш Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хусусий бандлик агентликлари томонидан амалга оширилади.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-501-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 03/18/501/2056-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сонли «Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Меҳнат органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят қилиш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан бўйсуниш бўйича юқори органга ёки мансабдор шахсга ёхуд бевосита судга шикоят қилиш мумкин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Давлат бошқарув органларининг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқарув органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозорини барпо этиш ва ривожлантиришни таъминловчи тузилмавий, молиявий, кредит, инвестиция ва солиқ сиёсатини амалга оширишга доир тадбирларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тузилишини таҳлилий тадқиқ этади, меҳнат бозори ҳолати ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги аҳволнинг истиқболини белгилайди, бу соҳада давлат статистика ҳисоби ва ҳисоботини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг иш билан таъминланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат томонидан тегишли равишда кафолатланишини, шунингдек ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимча иш жойлари яратилишига, меҳнат шароитлари яхшиланишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг маҳаллий органларининг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқариш ҳамда фуқароларни тегишли кафолатлар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг маҳаллий органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозори ҳолатининг мониторингини ташкил этади ҳамда шу асосда ҳудудлар ва тармоқлар кесимида янги иш ўринларини ташкил этишга доир йиллик буюртмаларни шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозорини тартибга солиш ва бандлик соҳасида бозор шароитларига мос келадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини иш билан таъминлаш масалалари юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва маҳаллий меҳнат органларига услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (бундан буён матнда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси деб юритилади) маблағларидан ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, унинг малакасини ошириш учун фойдаланишнинг йўналишларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан текширув ва назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга жойлашишга муҳтож бўлган шахсларни иқтисодиётнинг ва меҳнат бозорининг ҳақиқий эҳтиёжларига мувофиқ касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларини улар эгаллаган мутахассисликларга мувофиқ ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор ахборот технологияларини ишга жойлаштириш жараёнига жорий этади, шу жумладан Бўш иш ўринларининг миллий базасини яратади ва уни доимо ривожлантириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиш бозорида замонавий инфратузилмани ва рақобат муҳитини яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва иш берувчилар ўртасида меҳнат ҳуқуқлари ва муҳофазаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий меҳнат органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларга мақбул келадиган ишни танлашда, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга ва бошқа иш берувчиларга эса зарур ходимларни танлашда ёрдам беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат органларига мурожаат этган фуқаролар ва иш берувчиларга иш топиш ва ишчи кучи билан таъминланиш имкониятлари тўғрисида, ходимларга нисбатан қўйиладиган талаблар ҳақида ва иш билан таъминлашга тааллуқли бошқа масалалар юзасидан маслаҳатлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишламаётган фуқароларни касбга ўргатиш, қайта ўргатиш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида ўқув юртлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан шартномалар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизларнинг рўйхатга олинишини таъминлайди ва уларга ёрдам кўрсатади, шу жумладан нафақалар тайинлаш ва тўлашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозорининг ҳолатига ва мазкур бозорни ривожлантириш истиқболларига баҳо беради ҳамда унинг мониторингини ташкил этади ва ўтказади ҳамда тегишли ахборотнинг тарқатилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш қидириб мурожаат қилган фуқароларнинг, шунингдек бўш иш ўринларининг (вакант лавозимларнинг) ҳисобини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларининг бажарилиши мониторингини ушбу дастурларга киритилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган ахборот, шунингдек давлат статистика органларининг маълумотлари асосида амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан мўлжалланаётган тузилмавий ўзгаришлар ҳамда амалга оширилиши натижасида ходимлар ишдан озод этилиши мумкин бўлган бошқа тадбирлар тўғрисида, шунингдек бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги, меҳнатнинг хусусияти ва шарт-шароитлари тўғрисида ахборот олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва нодавлат таълим муассасаларидан уларнинг йўналиши ва ихтисослашуви, битирувчиларнинг касб-малака таркиби ҳамда сони тўғрисида ахборот олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат органларига мурожаат этган фуқароларни касб тайёргарлиги ва малака даражасига мувофиқ корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга уларда бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) бўлган тақдирда ишга жойлаштириш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга қабул қилиш учун иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида таклифларни ишлаб чиқади ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кўриб чиқиши учун киритади, шунингдек мазкур фуқароларни ишга жойлаштириш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ишончномаси асосида улар номидан фуқароларни ишга жойлаштириш тўғрисида уларни олдиндан (зарурат бўлган тақдирда) касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, йўлкира, кундалик харажатлар ҳақини тўлаш шарти билан шартномалар тузади, шунингдек янги яшаш ва иш жойига кўчиб бориш чоғида тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан ёрдам пули беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига белгиланган тартибда уларнинг ўз хоҳишига кўра жўнатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий меҳнат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат органлари томонидан аҳолига, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, бошқа иш берувчиларга кўрсатилаётган хизматлар, шу жумладан меҳнат бозори ҳолати тўғрисида ахборот бериш бўйича хизматлар бепул амалга оширилади.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг умумий принциплари амалга оширилишини таъминловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш;
(17-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
(17-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ва олий ўқув юртларининг битирувчиларини иш билан таъминлаш;
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг 7-моддасида кўрсатилган фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш ёки айрим турдаги ишларни (касбларни) эҳтиёт тариқасида сақлаб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозоридаги аҳвол барқарорлашувига кўмаклашувчи, шу жумладан меҳнат шартномалари оммавий равишда бекор қилинишининг олдини олишни, мавжуд иш жойларини сақлаб қолиш ва янги иш жойларини яратишни, ҳақ тўланадиган вақтинчалик ва жамоат ишларини ташкил қилишни, устувор ривожланиш ҳудудларини аниқлашни ўз ичига олган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, шунингдек жамоа келишувлари билан ушбу Қонунга зид бўлмаган, фуқароларнинг ижтимоий муҳофазаланганлигини кучайтирувчи мақбул келадиган иш таклиф этиш, ишсизларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатга олишнинг бошқа шартлари ва тартиби, шу жумладан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ишсизлик нафақаларини тўлаш муддатларини узайтириш ва миқдорларини ошириш, жамоат ишларидаги меҳнатга ҳақ тўлаш, шунингдек касбга ўқитиш даврида стипендия тўлаш назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш тўғрисидаги қарорни олти ойгача муддатга тўхтатиб қўйиши мумкин, бунда улар ана шу кечиктириш туфайли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар кўрадиган зарарни қисман ёки тўлиқ қоплайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Иш берувчиларнинг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишдаги иштироки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида иш берувчилар иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга қуйидаги йўллар билан кўмаклашадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи шартнома ва келишувлар шартларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун шароит яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига молиявий ажратмалар ўтказиш;
(18-модда биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини амалга оширишда иштирок этиш;
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда миқдорини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари белгилайдиган иш жойларига ушбу Қонуннинг 7-моддасида кўрсатилган фуқароларни ишга жойлаштириш;
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни, олдиндан (камида икки ой олдин) маҳаллий меҳнат органига мўлжалланаётган ишдан озод қилишлар тўғрисидаги ахборотларни бўшаб қоладиган ҳар бир ходимни кўрсатган ҳолда тақдим этиш. Бўш иш жойлари бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ходимларнинг ишдан озод қилиниши тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Меҳнат органларига бўш иш жойларни (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисидаги ва мўлжалланаётган ишдан озод этишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги Низомга (рўйхат рақами 858, 22.12.1999 й.) қаранг.
(18-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳрирда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилмаслигида ва бўш иш жойларини (вакант лавозимларни) яширганликда айбдор бўлган ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмалар ўтказишдан бош тортган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 229-моддасига қаранг.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир қарорларини бажармаганлик учун, шунингдек аввал талабнома берилган, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим олган ёки касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилади.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчиларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун белгиланган энг кам миқдордан ортиқроқ қўшимча иш жойларини яратиш, шунингдек бундай шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш мақсадида қилган сарф-харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.
(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг иш жойларини қисқартириш ёки тугатиш касаба уюшмалари қўмиталари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(18-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181-модда. Хусусий бандлик агентликларининг аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашишдаги иштироки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий бандлик агентликлари иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга қуйидаги хизмат турларини кўрсатиш йўли билан кўмаклашади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчилар учун кадрлар танлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари.
(181-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-501-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 03/18/501/2056-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Касаба уюшмалари ва ходимлар бошқа вакиллик органларининг аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашишдаги иштироки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, иш берувчиларга аҳолини иш билан таъминлаш ва аҳолининг ижтимоий кафолатларига оид масалалар юзасидан ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳақида таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи мувофиқлаштириш қўмиталари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини иш билан таъминлаш сиёсатини белгилаш ва амалга ошириш бўйича келишилган қарорларни ишлаб чиқиш мақсадида республика миқёсида ва маҳаллий миқёсларда касаба уюшмаларининг ёки ходимлар бошқа вакиллик органларининг, иш берувчилар уюшмаларининг, давлат бошқарув органларининг ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар манфаатларини ифодаловчи бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакилларидан иборат аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи мувофиқлаштириш қўмиталари тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш чора-тадбирларини молиялаштириш ва меҳнат органларининг самарали фаолият кўрсатиши учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг даромадлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона ижтимоий тўлов тушумларининг белгиланган миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларининг етмиш фоизи кейинчалик туманлар ва шаҳарлар ўртасида қайта тақсимланган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат органлари тасарруфида қолади, ўттиз фоизи эса республика даражасида марказлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағларини сарфлаш йўналишлари аҳоли бандлигига оид тегишли республика, ҳудудий ва бошқа махсус дастурларида белгиланади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом».
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.05.00 Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари меҳнат органларининг таклифига кўра ва уларнинг иштирокида аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида ўз мулкидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ҳамда шартномалар асосида бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг амалга оширилишини ташкил этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар билан ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан икки ой муддатгача бўлган муддатли меҳнат шартномалари тузилади.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларини бажариш чоғида фуқароларга бажарилаётган ишга қараб, бироқ ўн беш фоизга оширилган ишсизлик нафақасидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш, ана шу ишлар муддатини умумий меҳнат стажига қўшиш, пенсия таъминоти ва вақтинча ишга лаёқатсизлик юзасидан нафақалар олиш ҳуқуқи кафолатланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш, шунингдек ишсиз шахсларнинг бундай ишларда иштирок этиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида низом»га қаранг.
(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахс зарур касб малакасига эга бўлмаганлиги туфайли унга мақбул келадиган иш танлаш мумкин бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахснинг касб кўникмаларига мос келадиган иш йўқлиги сабабли унинг касбини (мутахассислигини, машғулот турини) ўзгартириш зарур бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахс аввалги касби бўйича иш бажариш қобилиятини йўқотган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ўқув юртларида меҳнат органларининг йўлланмалари бўйича Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг ана шу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ИШДАН МАҲРУМ БЎЛГАН ЧОҒДАГИ ИЖТИМОИЙ КАФОЛАТЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ишсиз шахсларга қуйидагиларни кафолатлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизлик нафақаси тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни умумий меҳнат стажига қўшиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахсга қарамоғидагиларини ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат органларининг таклифига биноан ишлаш учун ихтиёрий равишда бошқа ерга кўчиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ходимларга моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат шартномаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги сабабли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқлиги сабабли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга қайта тикланиши сабабли бекор қилинган ҳолларда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган кафолатлар мулкдор ўзгарганлиги сабабли корхона раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида кўрсатилган ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида кўрсатилган ходимларга уч ой мобайнида мақбул келадиган иш топиб берилмаган тақдирда, улар ишсиз деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида кўрсатилган, меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ўн кун ичида маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган ва касби бўйича қайта ўқитилаётган ёки ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малакасини ошираётган ходимларга ушбу Қонуннинг мазкур моддаси саккизинчи қисмида ҳамда 26-моддасида назарда тутилган тартибда ва миқдорларда стипендия тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иш берувчи ночор (банкрот) деб топилса, у билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ходимлар иш ҳақи ва ўзларига тегишли бошқа тўловлар хусусида бошқа барча кредиторларнинг талабларига нисбатан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатилаётган корхоналарнинг маблағи бўлмаган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимларга компенсациялар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
(25-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилиши, ходимлар сони (штати) қисқартирилиши муносабати билан ишдан озод этилган, меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ўн кун ичида меҳнат органларида рўйхатга олинган ҳамда касби бўйича қайта ўқитилаётган ёки ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малакасини ошираётган ходимларга меҳнатга оид муносабатлар тўхтатилган кундан бошлаб дастлабки уч ой давомида олдинги ишидаги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда стипендия тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат органи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ишдан бўшатилаётган шахсларни ишга қабул қилишда уларнинг ўқишини ташкил этиш харажатларини тўла ёки қисман қоплаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли ёки ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра касб касаллигига йўлиқиш натижасида ишдан маҳрум бўлган ҳамда ишга жойлашишга ва касбга тайёрлашга ва қайта тайёрлашга, малакани оширишга муҳтож шахслар ишдан озод этилган ходимларга тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган, пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин (қонун ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил олдин) пенсияга чиқиш ҳуқуқи берилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакани ошириш даврида фуқароларга тўланадиган стипендияларнинг миқдори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг 25-моддасида кўрсатиб ўтилган шахслардан ташқари ишидан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган, меҳнат органларида рўйхатга олинган, қарамоғида вояга етмаган болалари ва бошқа кишилар бўлган шахсларга касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малака ошириш даврида олдинги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг камида етмиш беш фоизи (қарамоғида болалари ва бошқа кишилар бўлмаганларга эса — эллик фоизи) миқдорида, бироқ қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда стипендия тўланади.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартда 133-сон қарори билан тасдиқланган Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибига қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узоқ вақт (бир йилдан кўпроқ) ишламаётган, биринчи марта иш қидираётган ҳамда касбга тайёрлашга ва қайта тайёрлашга, малака оширишга муҳтож шахсларга аҳолининг шу тоифаси учун назарда тутилган ишсизлик нафақасидан оз бўлмаган ва қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда стипендия тайинланади.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.06.00 Ишсизлик нафақаси (шунингдек, 06.07.01.09га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Ишсизлик нафақаларини тўлаш шартлари ва муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсизлик нафақаси ушбу Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ ишсиз деб эътироф этилган шахсларга тайинланади. Қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркакларга ишсизлик нафақаси улар ҳақ тўланадиган жамоат ишларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида низом»га қаранг.
(27-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсизлик нафақаси уларга маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ёзилади ва тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсизлик нафақаси кўпи билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ёки узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга ўн икки ойлик давр мобайнида йигирма олти календарь ҳафта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари ишламаган ва биринчи бор иш қидираётган шахсларга эса ўн икки ойлик давр мобайнида ўн уч календарь ҳафта тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсиз ишсизлик нафақасини олиш даврида иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органига ишга ёки касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга, малакасини оширишга йўлланма олиш учун мурожаат қилиши шарт.
(27-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.06.00 Ишсизлик нафақаси (шунингдек, 06.07.01.09га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун ишсизлик нафақаси олдинги иш жойидаги охирги бир йилги ўртача иш ҳақига фоиз нисбатида белгиланади. Бошқа ҳолларда ишсизлик нафақаси қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига фоиз нисбатида белгиланади.
(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарамоғида ўн олти ёшга тўлмаган болалари ва бошқа кишилар бўлган ишсиз шахсларга нафақа миқдори ўн фоизга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш ҳақига коэффициентлар белгиланган жойларда яшовчи шахсларга тайинланадиган ишсизлик нафақаси миқдорлари уларнинг шу жойларда яшаган даври учун мазкур жойда ноишлаб чиқариш тармоқларининг ходимларига белгиланган коэффициентни қўллаган ҳолда аниқланади. Ишсизлик нафақаси миқдорини ҳисоблаб чиқишда район коэффициентларини қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгиланади.
(28-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 59-бандига (рўйхат рақами 831, 13.10.1999 й.) қаранг.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.06.00 Ишсизлик нафақаси (шунингдек, 06.07.01.09га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган шахсларга мўлжалланган ишсизлик нафақасининг миқдори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган тақдирда, ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга олдинги иш жойидаги ўртача иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида, аммо қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтида Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда ишсизлик нафақаси тўлаш кафолатланади.
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартда 133-сон қарори билан тасдиқланган Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибига қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Ҳарбий хизматдан, Ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органларидан бўшатилган шахсларга мўлжалланган ишсизлик нафақасининг миқдори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматдан, Ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органларидан бўшатилиши муносабати билан иш ҳақидан маҳрум бўлган шахслар ушбу Қонуннинг 29-моддасида назарда тутилган шартлар асосида ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматдан, Ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органларидан бўшатилган ҳамда маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилишдан олдин ишламаган шахсларга нафақа миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизи даражасида ҳисоблаб чиқарилади.
(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.06.00 Ишсизлик нафақаси (шунингдек, 06.07.01.09га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Биринчи марта иш қидираётган шахсларга мўлжалланган ишсизлик нафақасининг миқдори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган ва ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга маҳаллий меҳнат органи томонидан касбга тайёрлаш ёки ишга жойлашиш имконияти берилмаган тақдирда, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида 26,5 фоизи миқдорида нафақа тўлаш кафолатланади.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.06.00 Ишсизлик нафақаси (шунингдек, 06.07.01.09га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Узоқ танаффусдан кейин иш қидираётган шахсларга мўлжалланган ишсизлик нафақасининг миқдори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган ишсиз шахсларга қуйидаги миқдорда нафақа тўлаш кафолатланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассислиги бўлган шахслар учун, шунингдек ўн икки ой мобайнида ҳақ тўланадиган иш билан бандлиги ўн икки календарь ҳафтадан кам бўлмаган шахслар учун, агар уларнинг ишга жойлашиши учун касбга қайта ўргатишни ёки малакасини оширишни талаб қилмаса, қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорда;
(32-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ҳолларда, шу жумладан, мутахассислиги бўлмаган шахсларга, маҳаллий меҳнат органи томонидан касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш имконияти берилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизи миқдорида.
(32-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтган, малака оширишни тугатган шахсларга мўлжалланган ишсизлик нафақасининг миқдори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтгандан, малака оширишни тугатгандан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорда ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.
(33-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.06.00 Ишсизлик нафақаси (шунингдек, 06.07.01.09га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ва унинг миқдорини камайтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркак ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишни рад этган тақдирда;
(34-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлган тақдирда;
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахс суднинг ҳукми билан қамоқ ёки озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазога ҳукм этилган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизлик нафақасини олиб турган даврда маҳаллий меҳнат органини хабардор қилмай вақтинчалик бажариладиган ишга жойлашилган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахс вафот этган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахс касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ёки малака оширишга юборилган бўлса, стипендия олган ҳолда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтиш ёки малака ошириш даврида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахс ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида даволаш курсини ўтаётган бўлса, бундай муассасада бўлган даврида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, бундай ишларда иштирок этган даврида.
(34-модданинг иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсиз шахс узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда маҳаллий меҳнат органига келмаган тақдирда, ишсизлик нафақасини тўлаш уч ойгача муддатга тўхтатиб қўйилиши ёки нафақа миқдори камайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Ишсиз фуқароларга моддий ёрдам
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсизлик нафақасини тўлашнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан ишсизлик нафақасини олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ишсиз фуқароларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ёки маҳаллий бюджетлардан ажратиладиган моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин.
(35-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан ёки Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағларидан ажратиладиган моддий ёрдам кўрсатиш тартиби, миқдорлари ҳамда шартлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
(35-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Давлат жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига ишсиз шахсларга моддий ёрдам кўрсатиш тартиби, миқдори ва шартлари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 548, 23.11.1998 й.) қаранг.