Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сонли «Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сон қарорини бажариш, ишсиз шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига кенг жалб этиш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси Васийлик кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган Жамоат ишларига банд бўлмаган аҳолини босқичма-босқич жалб этиш жадвали 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ижро этувчи дирекцияси тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ваколати берилсин.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга ошириш учун буюртмалар қуйидаги иш берувчилар томонидан берилади, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан — жамоат ишларига жалб қилинган ишсиз ва банд бўлмаган шахсларнинг иш ҳақи бўйича тўловлар 100 фоиз миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан — жамоат ишларига жалб қилинган ишсиз ва банд бўлмаган шахсларнинг иш ҳақи бўйича 50 фоиз миқдорида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Жамғармани тасдиқланган тузилмасига мувофиқ малакали кадрлар билан шакллантирилишини икки ой муддатда таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзавтосаноат» АЖ Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этадиган фуқароларни ташиш учун, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга оширишни мувофиқлаштирадиган ҳар бир туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази эҳтиёжлари учун «Damas» автомашиналарини 100 фоиз олдиндан тўлов шартлари асосида етказиб беришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жамғармани белгиланган тартибда ҳукумат ва шаҳар алоқа воситалари билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарманинг Васийлик Кенгаши ва Ижро этувчи дирекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини кенг жалб этиш асосида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини манзилли ва тизимли равишда ташкил этиш, Республиканинг ҳар бир маҳалласида ишсиз фуқароларни қамраб олган ҳолда тўланадиган жамоат ишлари дастурининг сифатли, тўлиқ ва самарали бажарилишини таъминлаш учун жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига юклансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига суд қарори билан ҳақ тўланадиган жамоат ишлари жазоси тайинланган шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаштиришда, Пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ҳар томонлама амалий кўмаклашиш ва самарали ҳамкорликни ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 5 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
799-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси Васийлик кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ж.А. Қўчқоров
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Кенгаш раиси
Н.Б. Хусанов
—
бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари
С.М. Холхўжаев
—
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари
О.З. Насритдинхўжаев
—
молия вазирининг биринчи ўринбосари
Ш.Ж. Тешаев
—
қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари
С.И. Саифназаров
—
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари
Б.Х. Умурзаков
—
бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари
А.К. Турсунов
—
маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари
К.М. Рафиков
—
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
А.А. Хаитов
—
?збекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси раиси, Кенгашнинг масъул котиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, собиқ аъзоларнинг вазифалари ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар зиммасига юкланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишлари жамғармаси Васийлик кенгаши
Жамоат ишлари жамғармасининг ижрочи директори
Жамоат ишлари дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўлими
2
Жамоат ишлари жамғарамаси маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва бухгалтерия ҳисобини юритиш бўлими
2
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Жамоат ишлари дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бош мутахассислари
14
Юрисконсульт
1
Ички аудит бўлими
3
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 23 нафар, шу жумладан 14 нафар — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бош мутахассислар.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармонига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларини (кейинги ўринларда Жамоат иши деб аталади) ташкил қилиш турлари ва тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишлари — ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли учун умумжалб этиш мумкин бўлган, алоҳида тайёргарлик ва малака талаб қилмайдиган, ҳақ тўланадиган вақтинчалик меҳнат фаолияти турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи иш берувчи — мазкур Низомга мувофиқ жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича ташаббускор (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, тадбиркорлик субъектлари, бошқа ташкилотлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини бажарувчи шахс-ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этилиши юзасидан суднинг қарори асосида ҳамда белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, шунингдек, иш изловчи шахс сифатида рўйхатга олинган ва жамоат ишларида қатнашиш учун жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб келаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда — фуқаро).
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 10-боби, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 6 октябрдаги 75/2023-сонли буйруғи билан тасдиқланган Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламент (рўйхат рақами 3472, 31.10.2023 й.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамоат ишлари қуйидаги мақсадларда ташкил қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банд бўлмаган шахсларни вақтинчалик маош (меҳнат даромади) билан таъминлаш ва уларни иш қидириш даврида моддий қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд қарори асосида шахсларни ҳақ тўланадиган ижтимоий фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этиш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахсларнинг вақтинчалик бандлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбга (мутахассисликка) эга бўлмаган илк бор иш изловчи шахсларни меҳнат фаолиятига жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турли сабабларга кўра (илгари бола тарбияси, бемор ва кекса оила аъзоларини парваришлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва бошқа сабабларга кўра) узоқ танаффусдан сўнг касбий фаолият билан шуғулланмаган шахслар меҳнатини реабилитация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларини ишчи кучи билан таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамоат ишларининг таклиф қилинаётган турлари жамоат ишларига юборилаётган шахсларнинг касбий маҳоратини, иш тажрибасини, ёшини, жинсини ва бошқа хусусиятларини, иш вақти ва меҳнатни муҳофаза қилиш учун зарур шароитларни ҳисобга олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда АБКМ деб аталади) жамоат ишларига юбориладиган фуқароларнинг касби, ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жамоат ишларининг жойларини, шунингдек жамоат ишларида иштирок этиш шартларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи иш берувчи АБКМ билан биргаликда жамоат ишлари турлари ва ҳажмини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг қарори асосида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этилиши белгиланган, шунингдек, ишсиз ва банд бўлмаган шахслар томонидан жамоат ишларида иштирок этиш ишнинг хавфлилиги, зарарлилиги ва меҳнат шароитларининг оғирлиги сабабли рад этилса, уларга жамоат ишларининг бошқа турлари таклиф қилинади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ишсиз шахсларга ишсизлик нафақасини тўлаш жамоат ишларида қатнашаётган даврларида тўхтатилади ва жамоат ишлари тугаган кундан бошлаб тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бюджет ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, кўп квартирали уйлардаги уй-жой мулкдорларининг ширкатлари томонидан (туташ ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш бўйича) ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида АБКМнинг йўлланмаларига кўра ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга оид харажатларнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан тўлиқ қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши ва меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кўп бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий меҳнат органи томонидан юборилган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларнинг ўрни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан юз фоиз қопланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйлардаги уй-жой мулкдорларининг ширкатлари бундан мустасно) ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича харажатларнинг эллик фоизигача бўлган қисмининг ўрни иш берувчи бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган бир шахс меҳнатига тўланган ҳақнинг ўрнини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қоплашнинг ҳар ойлик миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдоридан ошмаслиги керак. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахсларнинг меҳнатига ҳар ойда ҳақ тўлаш меҳнат шартномаси асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг ўрнини қоплашнинг ҳар ойлик миқдорини меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг тўрт бараваригача миқдорда белгилаши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамоат ишларининг турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг асосий турлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларнинг, туманларнинг, аҳоли пунктларининг, маҳаллаларнинг ҳудудларини ва бошқа ҳудудларни ободонлаштириш (кўкаламзорлаштириш, йиғиштириш, оқлаш, ариқларни, қабристонларни, зиёратгоҳларни, маданий объектларни тозалаш ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой-коммунал объектлар ва бошқа инфратузилма объектлари ҳудудларига туташ уй-жой фондининг объектларини таъмирлаш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатишини таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчаларни, йўлларни ва йўлкаларни таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ишлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни сақлаш ва қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилини йиғиб-териб олиш, ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахсларни, кексаларни, беморларни ва бошқа шахсларни парваришлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат тармоқлари ташкилотларидаги ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарорларига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Буюртмачи иш берувчилар ҳар ойнинг 15-санасига қадар келгуси ҳисобот ойи учун жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича буюртмалар рўйхатига киритиш учун туман (шаҳар) АБКМга жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича буюртма беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларини ташкил қилиш ва уларни Жамғарма ҳисобидан молиялаштириш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемаларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. АБКМ ҳар ойнинг 20-санасига қадар буюртмачи иш берувчилардан келгуси ойда жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича буюртмаларни қабул қилади ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар доирасида ҳар ойнинг 25-санасига қадар йиғма буюртмани шакллантиради ва тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АБКМ зарурат бўлганда, ишсизлик ёки ишчи кучига бўлган талаб ошган ҳудудларда фуқароларни тезкор тартибда жамоат ишларига жалб этиш бўйича қўшимча буюртмаларни шакллантириши ва тасдиқлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. АБКМ томонидан йиғма буюртма тасдиқлангандан сўнг ҳисобот ойининг 1-санасига қадар маблағ ажратиш учун Жамғармага тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АБКМ томонидан тасдиқланган қўшимча йиғма буюртма маблағ ажратиш учун бир иш куни давомида Жамғармага тақдим этилади.
(11 ва 12-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жамоат ишларини ташкил қилиш мақсадида АБКМ буюртмачи-иш берувчилар буюртмаларига мувофиқ ишчи кучига бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда суднинг қарори асосида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этилиши белгиланган ҳамда ишсиз ва иш изловчи шахслар рўйхатини шакллантиради. Жамғарма томонидан ҳисобот ойининг 5-санасига қадар йиғма буюртмага мувофиқ АБКМнинг ғазначилик ҳисобрақамига маблағларнинг ўтказилишини таъминлайди.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар йиғма буюртмага асосан АБКМнинг ғазначилик ҳисобрақамига ўтказилган маблағлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар фойдаланилмаса, Жамғармага қайтариш чоралари кўрилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бир вақтнинг ўзида ҳисобот ойининг 1-санасига қадар АБКМ буюртмачи-иш берувчи билан жамоат ишларида қатнашадиган фуқаролар рўйхатини илова қилган ҳолда жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича шартнома тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг 11-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатларда Жамғарма қўшимча йиғма буюртмага асосан маблағлар ажратгандан сўнг жамоат ишларини бажаришни хоҳловчи фуқаролар рўйхатини илова қилган ҳолда, АБКМ иш берувчилар билан шартнома тузади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахслар билан ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этиш учун камида икки ҳафталик, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга, айрим ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда, ўн бир ойгача муддатга муддатли меҳнат шартномалари тузилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Шартномалар АБКМнинг жамоат ишларини ташкил қилиш учун харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмалари томонидан рўйхатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Йиғма буюртмадаги жамоат ишларининг хусусияти ва амалга ошириладиган жойидан келиб чиққан ҳолда ушбу ишларга фуқаролар ўз розилиги асосида тақсимланади (суд қарорига асосан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этилган шахслар бундан мустасно).
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича кўзда тутилмаган эҳтиёж туғилганда, буюртмачи бюджет ташкилоти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўлган ҳолда, буюртмачилари туман (шаҳар) ҳокимлиги жамоат ишлари ҳажмини қайта тақсимлаш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. АБКМ буюртмачи иш берувчи билан шартнома тузгандан сўнг ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахсларга ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун 2-иловага мувофиқ шаклда йўлланма беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи иш берувчи ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга ошириш вақтида меҳнатни муҳофаза қилишга доир лозим даражадаги шарт-шароитларни қонун ҳужжатларига мувофиқ таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахсларга иш ҳақи тўғри ҳисобланиши ва бажарилган жамоат ишларининг ҳақиқий ҳажмлари тўғри ҳисобга олиниши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ҳақ тўлаш бўйича харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йўналтирилган маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик буюртмачи иш берувчининг зиммасига юкланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Жамоат ишларида қатнашувчи ишсиз банд бўлмаган ва суд қарорига асосан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этилган шахслар рўйхатларини шакллантиришда мазкур ҳудудда доимий ва вақтинча яшовчи банд бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек меҳнат фаолиятига жалб этиладиган чет эллик фуқаролар қамраб олиниши лозим.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Жамоат ишларини ташкил этиш даврида буюртмачи-иш берувчи қонунчиликка мувофиқ меҳнат муҳофазаси талабларига мос шароитларни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. АБКМ ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга ошириш мониторингини бир ойда бир марта жойнинг ўзига чиқиб ўрганиш орқали ўтказади ва тегишли мониторинг далолатномасини расмийлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ўтказиш тартиби бузилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, далолатнома расмийлаштирилади ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чоралар кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жамоат ишлари дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўйича бош мутахассислари ҳар ойда, шу жумладан жойига борган ҳолда жамоат ишларининг ташкил қилиниши, амалга оширилиши ва ҳақ тўланишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчи жамоат ишларига жалб қилинган фуқароларни иш жойида бўлмаганлиги сабаблари тўғрисида АБКМни огоҳлантириши керак. Жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар мунтазам сабабсиз иш жойида бўлмаса, АБКМ иш жойида мунтазам йўқ бўлган ходим учун иш берувчиларга харажатларни молиялаштирмайди;
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этилган шахслар иш жойида мунтазам йўқ бўлган ҳолатлар юзасидан АБКМ ходимлари томонидан пробация бўлинмаларига хабарнома юборилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мониторинг жараёнида шартнома шартлари бузилганлиги ҳолати аниқланганда, аниқланган қонунбузилиши ҳолати бўйича тегишли АБКМ ходими томонидан далолатнома расмийлаштирилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш учун АБКМга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Буюртмачи иш берувчи ҳар ойнинг 15-санасига қадар ҳисобот ойининг биринчи ярми учун АБКМга фуқароларнинг жамоат ишларида қатнашган даври бўйича ҳисобга олиш табелини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. АБКМ буюртмачи иш берувчи томонидан ҳисобот ойининг 15-санасига қадар тақдим этилган табелга асосан Жамғарма томонидан қопланадиган тўловларнинг 50 фоиз қисмини аванс сифатида тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этилган шахслар иш ҳақининг эллик фоизи алимент мажбуриятлари бўйича қарзни тўлашга йўналтирилади;
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича тўловлар АБКМ томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмаларига мемориал ордер ёки тўлов топшириқномалари тақдим этиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Буюртмачи иш берувчи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-санасига қадар АБКМга ўтган ой учун жамоат ишларида қатнашган фуқароларни амалда қатнашган кунлари бўйича тасдиқланган ҳисобга олиш табелини ва иш ҳақи ҳисобланганлиги бўйича қайдномани, жумладан, тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фуқароларга тўланган ойлик иш ҳақининг Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмаган қисми бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. АБКМ томонидан тасдиқловчи ҳужжатлар (табель, қайднома) олингандан сўнг, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар ўтган ой учун тўланган аванс суммасини чегириб ташлаган ҳолда жамоат ишларида қатнашган фуқароларнинг иш ҳақларининг қопланадиган қисмини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмаларига мемориал ордер ёки тўлов топшириқномаси ва бажарилган ишлар бўйича тузилган далолатномани илова қилган ҳолда юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Буюртмачи иш берувчилар жамоат ишларида қатнашувчи шахсларни жалб қилган ҳолда амалга оширилган жамоат ишлари тўғрисидаги маълумотни, шунингдек буюртмачи иш берувчиларнинг биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган бажарилган ишлар бўйича далолатномалар нусхасини ҳар ойда АБКМга тақдим этадилар.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АБКМ, ўз навбатида, жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этилган шахсларнинг ишлаган соати ҳамда бажарилган ишлари юзасидан ҳудудий пробация бўлинмаларига маълумот тақдим этади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Агар бажарилган ишлар далолатномаларига асосан иш берувчига қоплаб берилган тўлов ҳақиқатда бажарилган ишларнинг ҳажмидан ошса ҳамда мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан жамоат ишларининг буюртмачиси тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлса, ошган миқдор тўлиқлигича АБКМ ҳисоб рақамига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. АБКМ фуқароларни жамоат ишларини бажариш учун юборган тақдирда уларга меҳнатни ташкил қилиш ва унга ҳақ тўлаш тўғрисида маълумот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Жамоат ишларида қатнашадиган фуқаролар билан иш берувчи мазкур Низом талабларига мувофиқ меҳнат шартномаси тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларини бажариш бўйича шартнома муносабатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «ЯММТ» ИДАКда рўйхатга олинган меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади. Ихтиёрийлик асосида бригадаларга бирлашган фуқаролар томонидан жамоат ишларининг комплексини ёки алоҳида турларини амалга оширишда шартномада томонларнинг мажбуриятлари, ишнинг ҳажми ва бажариш муддатлари, меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш шакллари назарда тутилади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Жамоат ишларини бажараётган фуқароларга корхоналарда амалга бўлган ставкалар ва лавозим маошлари (ишбай нархлар)дан келиб чиққан ҳолда, аммо иш ҳақи тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасининг биринчи разрядидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларида иш ҳақидан ташқари меҳнат учун қўшимча мукофотлар миқдори иш берувчилар маблағлари ҳисобидан белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Агар ишсизни ёки банд бўлмаган шахсни, шунингдек, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этилган шахсни жамоат иши қаноатлантирса, унда у буюртмачи-иш берувчи билан келишган ҳолда бундай ишни доимий асосда бажаришга розилик бериши мумкин, АБКМ эса, унга бу доимий мос келадиган иш деб ҳисоблайди.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолларда ушбу шахс билан илгари тузилган меҳнат шартномаси янги меҳнат шароитлари кўрсатилган ҳолда қайта тузилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Жамоат ишларини ташкил қилишда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш, бажарилган ишлар бўйича далолатномани тўғри расмийлаштириш, фуқароларнинг меҳнатидан самарали фойдаланиш бундай ишларни бажариш учун меҳнат шартномасини тузган буюртмачи-иш берувчи зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфли, зарарли ва оғир меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган жамоат ишига юборилган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Буюртмачи иш берувчилар томонидан меҳнат шартномаси «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтказилади ҳамда фуқароларнинг жамоат ишларида қатнашган даври тўғрисидаги маълумотлар электрон меҳнат дафтарчаларида акс эттирилади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларида қатнашган давр меҳнат стажига қўшилади. Жамоат ишларида қатнашган фуқароларда пенсия таъминоти ва вақтинча ишга яроқсизлиги бўйича нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Жамоат ишларини бажараётган фуқаролар иш вақтининг давомийлиги меҳнат қонунчилигига мувофиқ белгиланади. Буюртмачи-иш берувчилар иш куни ва иш вақтининг ўзгарувчан шаклларидан фойдаланиш, шунингдек меҳнат унумдорлигига кўра ёки ишлаган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда жамоат ишларининг қисқартирилган иш вақтини киритишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. АБКМ томонидан жамоат ишларига юборилган ва уларда банд бўлган фуқароларнинг ҳисоби қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. АБКМ томонидан буюртмачи иш берувчиларга Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилинган асосий воситалар, мини-ускуналар ва инвентарлар жамоат ишларини ташкил қилиш учун ижарага берилиши амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича фаолият билан боғлиқ ҳолда вужудга келадиган баҳслар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беришади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларини ташкил қилиш ва уларни Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларига ЙЎЛЛАНМА ________________________________________________________________________________________________ (корхона, ташкилот, муассасанинг номи ва манзили) ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ Фуқаро __________________________________________________________________________________________ (Ф. И. О.) ________________________________________________________________________________________________ ҳақ тўланадиган жамоат ишларига __________________________________________________муддатга юборилмоқда (касб, мутахассислик кўрсатилади)
Қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун муддатда бизга хабар беришингиз сўралади.
Қабул қилинган қарор бўйича ЖАВОБ Фуқаро ______________________________________________________________ ҳақ тўланадиган жамоат ишларига (Ф. И. О.) қуйидаги муддатга ишга қабул қилинди _________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ (касб, мутахассислик)
20___ йил «_____» _________________ даги ___________- сон буйруқ.
Раҳбар
_______________________________________________
М. Ў.
(имзо)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарорига 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони талабларига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари шакллантирилиши ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, Аҳоли бандликка кўмаклашиш марказларида (кейинги ўринларда АБКМ) деб аталади) иш изловчи сифатида (кейинги ўринларда банд бўлмаган шахслар деб аталади) рўйхатдан ўтган, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўналтирилган, шунингдек, суд қарори асосида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этилган фуқаролар иштирокини молиялаштириш учун ташкил этилган.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, ғазначилик ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, тамға ва бланкаларга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очиладиган ғазначилик ҳисоб рақамида жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Жамғарма фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар ва туман ҳокимликлари, АБКМ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа иш берувчи ташкилотлар билан биргаликда республиканинг барча ҳудудларида жамоат ишларига мажбурий жалб этилган шахслар ҳамда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини кенг жалб этган ҳолда жамоат ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, АБКМлар билан биргаликда жамоат ишлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларига жалб этилган, Ўзбекистон Республикаси резидентлари — жисмоний шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш, банд бўлмаган аҳолини жамоат ишларидаги иштирокининг ҳисобини ва мониторингини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини ташкил этишга ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш, жамоат ишларининг бандлик ва ишсизлар бозори динамикасига таъсири таҳлилини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчи буюртмачилар ва жамоат ишлари иштирокчилари реестрини ўз ичига олган жамоат ишларининг электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини ташкил этиш ва бажариш бўйича харажатларни молиялаштириш учун Жамғармага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг, ҳомийлик жамғармаларининг ва бошқа хорижий донорларнинг ихтиёрий ёрдамлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий воситалар, мини-ускуналар ва инвентарлар ижарасидан даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамоат ишларини молиялаштиришга йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бюджет ажратмаларининг ҳажми ҳар йили аниқлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларида тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг, хайрия жамғармаларининг, жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ихтиёрий эҳсонлари қонунчиликда белгиланган тартибда Жамғарманинг ғазначиликдаги ҳисоб рақамига келиб тушади, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар ёки хорижий грантлар бериш шартларида бошқача тартиб назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларига жалб этилган ишсизлар ва банд бўлмаган шахсларнинг меҳнат ҳақига тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларида, жумладан уларни ижара асосида бериш йўли билан фойдаланиш учун мўлжалланган асосий воситалар, мини-ускуналар ва инвентарларни харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини бажариш учун хавфсизлик техникаси маблағлари ва махсус кийим харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармани сақлаб туришга, жумладан, ходимлар меҳнат ҳақи, бино ва иншоотларни, алоқа ва ахборот компьютер технологиялари воситаларини сақлаб туриш, хўжалик ва бошқа харажатлар тўлови;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини амалга оширишни ташкил этиш масалалари бўйича ахборот материалларини, кўргазмали ахборотларни тайёрлаш, маълумотларни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш шартларига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида рўйхатга олинган, ҳудудлар бўйича ойма-ой таснифланган харажатлар сметалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жамғарманинг жорий йилда ишлатилмаган маблағлар қолдиқлари кейинги молия йилига ўтказилади ва кейинги йилга маблағлар ажратилаётганда инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш ва маблағларини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамоат ишлари Жамғармасининг Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда Жамғарма Кенгаши деб аталади) Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишларини, Жамғарма даромадлари ва харажатлари баланси прогноз кўрсаткичларини, шунингдек жамоат ишларининг республика дастури кўрсаткичларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларига ажратиладиган маблағлар ҳажмларининг фоизли нисбатини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари даромадлари ва харажатлари сметасини, зарур ҳолларда, тасдиқланган сметаларга киритиладиган тегишли ўзгартиришларни тасдиқлайди, Жамғарма даромадларининг шаклланишини ва маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш бўйича унинг фаолияти юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолияти ҳақида ҳисоботларни даврий равишда эшитиб боради ва тасдиқлайди, жамоат ишларини ташкил этиш ва жамоат ишлари дастурларининг бажарилиши юзасидан вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳисоботларини эшитиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш, жамоат ишларини ташкил этиш ва молиялаштириш механизмларини яхшилаш, жамоат ишларини амалга ошириш ва уларни молиялаштириш юзасидан мониторинг ва назоратнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари асосида алоҳида ҳолатларда ва давлат аҳамиятига молик бошқа ҳолатларда, жамоат ишларининг тасдиқланган дастурига киритилмаган ва иш берувчилардан буюртмага эга бўлмаган жамоат ишларини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолияти билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Кенгаши қарори очиқ овоз бериш орқали, оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жамғарма маблағларини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Дирекция:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жамоат ишларининг республика дастурини ҳудудлар бўйича шакллантиради, унинг бажарилиши таҳлили ва мониторингини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Кенгашига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этиш учун Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини, унинг бажарилиши тўғрисида чораклар бўйича ва ойма-ой тақсимланган йиллик ҳисоботни тайёрлайди, Жамғарма Кенгашига ва вазирлик раҳбариятига Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг ойма-ой ёйилмасини тасдиқлаш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар ва туман АБКМлари билан биргаликда иш берувчилар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан жамоат ишларини ташкил этиш учун ариза қабул қилишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомда белгиланган тартибда жамоат ишларини молиялаштиришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат меҳнат инспекцияси билан биргаликда жамоат ишларида иштирок этаётган ишчиларнинг меҳнат қонунчилигида белгиланган кафолатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини ташкил этиш масалалари бўйича даъво ишлари олиб борилишини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини ташкил этиш масалалари бўйича аҳолини ва иш берувчиларни ахборот билан таъминлаш бўйича тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг жамоат ишларидаги иштироки ҳисобини юритиш бўйича ахборот- компьютер тизимларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини амалга ошириш учун иш берувчи-буюртмачилар аризалари шакли ва мазмунига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларига, шунингдек Жамғарма Кенгаши қарорлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Истисно ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг тегишли буйруғи асосида Жамғарма маблағлари доирасида дастурдан ташқари жамоат ишлари ташкил этилиши мумкин.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Дирекция ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ идораларидан жамоат ишларини бажарган фуқаролар учун иш берувчилар томонидан ойлик иш ҳақи ҳисобланиши тўғрисида маълумотларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш, унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича услубий ҳужжатлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Дирекцияни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Жамғарма Васийлик кенгаши раиси билан келишган ҳолда тайинланадиган ва озод этиладиган ижрочи директор бошқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ижрочи директор:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолияти юзасидан умумий раҳбарликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармага ходимларни қабул қилади ва меҳнат шартномаларини тугатади, уларнинг лавозим мажбуриятларини ва ваколатларини тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатлари доирасида юридик шахслар билан шартномалар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма пул маблағлари ва моддий бойликларининг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, молиявий ва статистик ҳисоботларнинг белгиланган тартибда тайёрланиши ва тақдим этилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ва ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Дирекция Жамғарма Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Жамғарма Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Дирекциянинг штат жадвалига кирадиган вакилларга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг кейинги йил учун лойиҳаси, шунингдек республика ҳудудларини комплекс ривожлантириш дастури билан биргаликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ҳар йили 1 июнга қадар ишларнинг турлари ва ҳажмини, шунингдек, асосий воситалар, мини-ускуналар ва инвентарлар харид қилиш бўйича харажатларни кўрсатган ҳолда жамоат ишларининг ҳудудий лойиҳаларини шакллантиради ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари иш берувчиларнинг қўшимча аризалари асосида ҳудудий жамоат ишлари дастурларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳар йили 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тўланадиган кейинги йилда амалга ошириладиган жамоат ишларига аризаларни, шунингдек Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган манбалардан Жамғармага маблағлар тушуми прогнозини шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг кейинги йилдаги лойиҳасига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Дирекция ҳар йили 1 декабрга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларининг якуний кўрсаткичларини Жамғармага келгуси йил тушадиган маблағлар доирасида келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий дастурларга киритилган ҳар бир тадбир бўйича молиялаштириш ҳажмларини аниқлаштирган ҳолда жамоат ишларининг ҳудудий дастурлари лойиҳасини Жамғарма Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади. Заруратга кўра, бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг қийматига Жамғарма Кенгаши қарорига кўра аниқлик киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети кўрсаткичлари тасдиқлангандан сўнг, жамоат ишларининг ҳудудий дастурларини Жамғарма Кенгаши тасдиқлагандан кейин, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қарорлари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Дирекция кейинги йилга белгиланган молиялаштириш ҳажмларини 5 кун мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига етказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Жамғарма маблағларидан тўғри фойдаланиш ҳисоби, ҳисоботи ва назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Жамғарма маблағлари шаклланиши ва келиб тушиши ҳисобини юритиш ва ҳисоботини тузиш Дирекция томонидан, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Жамғарма фаолияти бўйича барча маълумотлар, жумладан, иш берувчилар ва ишчилар (СТИР кўрсатилган ҳолда) ҳисоби реестри, буюртмачи — иш берувчилар ва ишчилар ўртасида тузилган меҳнат шартномалари тўғрисида маълумотлар, пул ўтказмалари ва тўловлари, шунингдек бошқа операциялар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, Дирекция томонидан шакллантириладиган «Жамоат ишлари» автоматлаштирилган ахборот тизимларининг электрон маълумотлар базасида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Дирекция ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Жамғарманинг жамоат ишларини ташкил этишга ажратилган маблағлари шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисида, шунингдек жамоат ишлари ҳудудий дастурларининг бажарилиши кўрсаткичлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклларга кўра (электрон ва қоғоз шаклларда) ҳисобот бериб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар Жамғарма Кенгашига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Молия вазирлигига Жамғарманинг жамоат ишларини ташкил этишга ажратилган маблағлари шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисида, шунингдек жамоат ишлари ҳудудий дастурларининг бажарилиши кўрсаткичлари тўғрисида ҳисобот бериб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Буюртмачи — иш берувчилар томонидан жамоат ишлари иштирокчиларига Жамғармадан ажратилган маблағлар қисми ҳисобидан иш ҳақининг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан назорат Дирекция томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан жавобгарлик иш берувчи — буюртмачи ва Дирекцияга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беришади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 –– 57-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарорига 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига банд бўлмаган аҳолини босқичма-босқич жалб этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Ҳудудлар
2017 йилнинг октябрь ойидан бошлаб тажриба тариқасида банд бўлмаган аҳолини жалб қилган ҳолда жамоат ишлари ташкил қилинадиган туманлар (шаҳарлар)
2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳудудларнинг қолган барча шаҳар ва туманларида банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш кўзда тутилмоқда