1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.08.00 Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги ПҚ-3200-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ҳамда бу борадаги илғор ютуқларни уларнинг фаолиятига татбиқ этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.03.00 Жазони ижро этиш муассаса ва органлари ҳамда улар фаолиятини назорат қилиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини; жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ҳудудларини жиҳозлашга қўйиладиган умумий талабларни, муассасаларда режим турларини, уларни қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлашни; маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлашни; маҳкумлар билан тарбиявий ишлар олиб боришни, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни; жазони ижро этиш муассасалари ҳузуридаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этишни ва маҳкумларнинг бандлигини таъминлашни назарда тутувчи Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.12.00 Бошқа объектлар қурилиши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 14 та жазони ижро этиш колонияларининг 60 та яшаш ётоқхоналарини кубрик типидаги хоналарга ўзгартириш йўли билан реконструкция қилиш ва 3 та янги бино қуришни назарда тутувчи 2020 — 2024 йилларда жазони ижро этиш колонияларининг яшаш ётоқхоналарини кубрик типидаги хоналарга ўтказган ҳолда уларни босқичма-босқич қуриш ва реконструкция қилиш дастури 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, замонавий техник қўриқлаш воситалари ва видеокузатув мосламаларини харид қилиш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотлар белгиланган тартибда тендер (танлов) асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд ва ташкил этиладиган майдонлардан самарали ва оқилона фойдаланишни ҳисобга олиб, кейинчалик улар асосида колониялардаги яшаш ётоқхоналарини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқлар тайёрланишини;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда санитария қоидалари ва нормалари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертиза ва тендер ўтказиш, шунингдек, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ҳаражатлар ҳар йилги Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури доирасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларини видеокузатув воситалари ва видеорегистраторлар билан таъминлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган бюджет маблағлари, Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобига амалга оширилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги 2020 — 2024 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида колониялардаги яшаш ётоқхоналарини қуриш ва реконструкция қилиш учун белгиланган тартибда марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига тегишли лимитлар ажратилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва ушбу қарор доирасида объектларда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан зарур давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари келгусида озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларидан 50 метр масофада маъмурий, маиший, хўжалик бино ва иншоотлари қурилиши учун ер участкалари ажратилишига, улар ижарага берилишига, шунингдек, баландлиги 6 метрдан юқори бўлган бино ва иншоотлар қурилишига йўл қўймасинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р Бобожонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 5 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 128-сон қарорига
1-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.03.00 Жазони ижро этиш муассаса ва органлари ҳамда улар фаолиятини назорат қилиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Озодликдан маҳрум этиш туридаги жазони ижро этиш муассасалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг озодликдан маҳрум этиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг (кейинги ўринларда жазони ижро этиш муассасалари деб аталади) мақоми, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, жиҳозланишини ва фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган умумий талабларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жазони ижро этиш муассасалари озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш соҳасидаги давлат муассасаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жазони ижро этиш муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жазони ижро этиш муассасалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (кейинги ўринларда — ЖИЭД) тизими таркибига киради ва қуйи турувчи бошлиқларнинг юқори турувчи бошлиқларга ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига бўйсиниши асосида фаолият юритади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жазони ижро этиш муассасаси юридик шахс ҳисобланади, фаолиятини амалга ошириш учун ўз мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварағига ва банк ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрларга, шунингдек, ўз фаолиятини амалга ошириш учун муассасанинг номи ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган бланкаларга эга бўлади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жазони ижро этиш муассасалари хўжалик юритувчи бошқа субъектлар билан ҳамкорликда фаолият юритиш ҳуқуқига эга.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жазони ижро этиш муассасаларининг бинолари ва ҳудудлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда режимли объектлар тоифасига киради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 71-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жазони ижро этиш муассасаларига расмий ном Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жазони ижро этиш муассасаларининг турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жазони ижро этиш муассасаларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан, даволаш ҳуқуқи асосидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбия колониялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхоналар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов ҳибсхоналари озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган (кейинги ўринларда маҳкумлар деб аталади) ва хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш муассасалари функцияларини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жазони ижро этиш колониялари манзил-колонияларга, умумий, қаттиқ, махсус режимли колонияларга бўлинади ва вояга етган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарбия колониялари вояга етмаган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турмалар вояга етган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маҳкума аёллар, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимларига мансуб маҳкумлар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган маҳкум шахслар ушбу тоифа маҳкумлар учун мўлжалланган, жазони ижро этиш муассасаларининг суд томонидан тайинланган режими турига мувофиқ ажратилган участкаларида жазони ўтайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жазони ижро этиш муассасаларининг режими тури ва тўлдирилиш лимити Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жазони ижро этиш муассасаларининг сиғими маҳкумлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган яшаш майдонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари» (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битта жазони ижро этиш муассасасида маҳкумлар сони 3000 нафардан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жазони ижро этиш муассасаларини жиҳозлашга қўйиладиган умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жазони ижро этиш муассасаларининг ҳудуди яшаш ва ишлаб чиқариш ҳудудидан, шунингдек, туташ ва ёрдамчи ҳудудлардан ташкил топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Маҳкумлар яшаши учун зарур шарт-шароитлар яратилган, ажратилган ҳудуд яшаш ҳудуди деб аталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Яшаш ҳудудида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумлар учун яшаш жойлари — умумий яшаш ётоқхоналари, хоналар, камералар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданий-маиший бинолар — ошхоналар, клуб, кутубхона, мактаб, ҳаммом ва кир ювиш мажмуаси, маҳкумлар товар харид қилиши учун савдо шахобчаси (дўкон), маҳкумлар сафланиши ва спорт билан шуғулланиши учун майдончалар, омборлар ва бошқа коммунал-маиший бино ва иншоотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус бинолар — тиббиёт қисми, қисқа ва узоқ муддатли учрашувлар учун хоналар, интизомий бўлинма, маҳкумларни қабул қилиш бўлинмаси, муассаса маъмурияти учун бино жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аёл маҳкумаларни сақлашга мўлжалланган колониялар ҳузурида болаларнинг нормал яшаши ва ривожланиши учун шароитлар яратилган болалар уйи ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Маҳкумлар ишлайдиган ажратилган ҳудуд ишлаб чиқариш ҳудуди деб аталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш ҳудуди доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш саноат ва ишлаб чиқариш қурилиш объектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омборхона бинолари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш ходимлари учун бино ва иншоотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ёрдамчи бино ва иншоотлар жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тарбия колониялари ва манзил-колонияларнинг яшаш ва ишлаб чиқариш ҳудудлари ажратилган участкаларга бўлинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Туташ ва ёрдамчи ҳудудлар уларда жазони ижро этиш муассасасининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида жиҳозланган бино ва иншоотларни жойлаштириш учун мўлжалланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туташ ва ёрдамчи ҳудудларда назорат ўтказиш жойи, жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти ходимлари, омборлар, хизмат автотранспорт воситалари учун гараж, ёнғин хавфсизлиги бригадаси, коммунал-маиший иншоотлар жойлашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Жазони ижро этиш муассасалари ҳудуди мухандислик-техник қўриқлаш воситалари, қурилмалари ва коммуникация тармоқлари билан жиҳозланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Жазони ижро этиш муассасалари ҳудудида муассасалар фаолиятини ташкил этиш ва маҳкумлар қонунчиликда белгиланган шароитларда сақланишини таъминлаш учун бошқа бино ва иншоотлар ҳам жойлаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Жазони ижро этиш муассасаларининг бино ва иншоотлари қонунчилик томонидан тасдиқланган маҳкумлар учун яшаш майдони нормаларига ва санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Жазони ижро этиш муассасаларининг периметри асосий тўсиқ билан жихозланади (манзил-колониялар бундан мустасно). Асосий тўсиқ транспорт ва одамларнинг назорат ўтиш жойларидан ташқари, бошқа жойлардан киришининг олдини олиш, шунингдек, қўриқлаш чизиғини белгилаш ва объектни ташқи томондан кузатишни қийинлаштириш учун мўлжалланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларидан 50 метр масофада маъмурий, маиший, хўжалик бино ва иншоотлари қурилиши учун ер участкалари ажратиш, уларни ижарага бериш, шунингдек, баландлиги 6 метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар қурилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Жазони ижро этиш муассасаларига кириб-чиқиш ва ички режимлар, қўриқлаш билан боғлиқ тадбирлар, шунингдек, жихозлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жазони ижро этиш муассасаларининг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қуйидагилар Жазони ижро этиш муассасаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумларга нисбатан жиноий жазоларни ижро этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларида қўриқлаш ва хавфсизликни таъминлаш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумларни тарбиялаш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, шунингдек, уларга озод этилганидан сўнг ижтимоий мослашуви учун кўмаклашиш фаолиятини ташкил этиш;
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларининг молия-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш орқали маҳкумларнинг бандлигини таъминлаш;
(24-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркиб ва кадрлар билан ишлаш, ходимларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ишларни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўзига юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда жазони ижро этиш муассасалари қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маҳкумларга нисбатан жиноий жазоларни ижро этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судларнинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари аниқ ва сўзсиз ижро этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумлар қонунчилик талабларига мувофиқ жойлаштирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумларни афв этиш тўғрисидаги материалларни ўз вақтида расмийлаштиради ва уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича Комиссияга тақдим этиш учун ЖИЭДга юборади;
(9-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амнистия ва афв этиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумларнинг ажратиб қўйилиши, қўриқланиши ва назорат қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органларининг жиноят иш юритуви соҳасидаги халқаро ҳамкорлик билан боғлиқ, шу жумладан, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган маҳкумларни топшириш (экстрадиция қилиш) билан боғлиқ қарорларини ижро этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) жазони ижро этиш муассасаларида қўриқлаш ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларида ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликка риоя этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасалари ҳудудларида бўлган маҳкумлар, шунингдек, ходимлар (ишчилар ва хизматчилар) ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумлар орасида кўнгилли ёнғин ўчириш отрядларини ташкил этиш ва уларга тушунтиришлар беришда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий тузилмалари билан ҳамкорлик қилади;
(24-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларида, маҳкумларни меҳнатга жалб этадиган ташкилотларнинг ишлаб чиқариш объектларида назорат қилишнинг замонавий муҳандислик-техник қўриқлаш воситаларидан фойдаланган ҳолда зарур даражада кузатув ва назорат ташкил этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф, ариза ва шикоятларни белгиланган тартибда кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумлар томонидан жазони ижро этишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларида тегишли белгиланган нормаларга мос келадиган сақлаш шарт-шароитларини яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумларнинг моддий-маиший таъминотини ва уларга тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил этади, шунингдек, маҳкумларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ва уларнинг мажбурий даволанишини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) маҳкумларни тарбиялаш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, шунингдек, уларга озод этилганидан сўнг ижтимоий мослашуви учун кўмаклашиш фаолиятини ташкил этиш соҳасида:
(24-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумлар ўртасида қонунларга итоаткорлик, шахсга, жамиятга, меҳнатга, инсоний қадриятлар ва анъаналарга нисбатан ҳурматни шакллантириш, билим ва маданий даражасини оширишга қаратилган тарбиявий-профилактик ва тушунтириш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларига тақиқланган предметларнинг (наркотик воситалар, психотроп, портловчи ва заҳарли моддалар, диний-экстремистик тусдаги адабиётлар ва бошқалар) кириб келиши йўлларини аниқланиши ва бартараф этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этади ва ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумларни озод этилганидан сўнг кейинчалик ишга жойлаштириш мақсадида уларни меҳнат бозорида талаб бўлган касбни эгаллашлари учун касбга тайёрлашни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларидан қочган маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар, шунингдек, манзил-колонияларда сақланаётган ва ушбу муассасалар ҳудудини ўзбошимчалик билан тарк этган маҳкумларни қидириш ва ушлашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) жазони ижро этиш муассасаларининг молия-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш орқали маҳкумларнинг бандлигини таъминлаш соҳасида:
(24-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий-иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва бухгалтерия ҳамда статистика ҳисоботларини зарур даражада юритиш, олиб борилаётган молиявий ва хўжалик фаолиятининг мақсадга мувофиқлиги ҳамда қонунчиликка мослиги устидан назорат қилишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасалари ишлаб чиқариш ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини ташкил этади ва ривожлантиришга кўмаклашади;
(24-банд «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларини моддий-техник таъминлаш, мол-мулкдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва қўриқлаш, шунингдек, уларнинг сақланиши ва оқилона ишлатилиши бўйича зарур чораларни кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш (қишлоқ хўжалиги) участкаларида, алоҳида ҳолларда эса бошқа корхоналарда маҳкумларнинг ахлоқий ва моддий манфаатдорлиги учун шарт-шароитлар яратиш йўли билан уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) кадрлар ва шахсий таркиб билан ишлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ходимларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-таҳлил ишларини амалга оширади, жазони ижро этиш муассасаси фаолиятини режалаштиради ва прогноз қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни танлаш ва жой жойига қўйиш, уларни қайта тайёрлаш ва жанговор, жисмоний ҳамда ижтимоий-сиёсий тайёргарлиги, профессионал даражасини ошириш бўйича тадбирларни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасалари шахсий таркибининг жанговар ва сафарбарлик тайёргарлигини оширади, фавқулодда вазиятларда куч ва воситаларнинг ҳаракатланишга шайлигини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар (ишчилар ва хизматчилар) ва уларнинг оила аъзоларини ҳуқуқий, ижтимоий ҳимоясини ва шахсий хавфсизлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар орасида ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга оширади, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ишларини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жазони ижро этиш муассасаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(25-банд «д» кичик бандининг саккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Жазони ижро этиш муассасаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Жазони ижро этиш муассасалари юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасалари ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари ва бошқа муассасаларнинг маълумотлар базаларидан (шу жумладан, электрон базаларидан) ахборот, статистик ва бошқа материалларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, жазони ижро этиш муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари бўйича таклифларни ЖИЭДга киритиш;
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни муҳофаза қилиш, давлат органлари, жамоат ташкилотлари вакилларини тарбиявий профилактик тадбирларга, маҳкумларни ижтимоий реабилитация қилишга ва мослаштиришга жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖИЭД билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
(26-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумларнинг ахлоқий савиясини ривожлантириш, тарбиявий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилаётган шахсларга ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатишга фуқаролик жамияти институтлари, жамоатчилик вакиллари ва фуқароларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумларни бошқа жойга кўчиришда белгиланган йўналишлар бўйича ички ишлар органларининг тегишли бўлинмалари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумларни ўқитиш (умумий, касб-ҳунар ва олий таълим) жараёни масалалари бўйича таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил этиш;
(26-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озод этилаётган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш, уларни ишга жойлаштириш ва уларнинг маиший турмуш шароитларини яхшилаш масалалари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг ижтимоий мослашув марказлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумларга пенсия тайинлаш ва уларга пенсия тўлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
(26-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖИЭД билан биргаликда сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари билан ҳамкорлик қилиш;
(26-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда маҳкумларга малакали даволаш-диагностика ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни турли экспертизадан ўтказиш, текшириш, шу жумладан, манзил-колонияларда сақланаётган маҳкумларни дори-дармонлар билан таъминлаш масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари билан маҳкумларнинг ногиронлигини тасдиқлаш ва белгилаш, уларнинг касбий меҳнатга қобилиятини йўқотганлиги даражасини аниқлаш масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш;
(26-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг моддий-техник ва ижтимоий таъминотини яхшилаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таклифларни ЖИЭДга киритиш;
(26-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖИЭД билан келишган ҳолда ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи жазони ижро этиш муассасаларини ривожлантириш ва моддий-техник базасини модернизация қилиш учун инвестициялар (шу жумладан, хорижий инвестициялар) жалб қилиш чораларини кўриш.
(26-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жазони ижро этиш муассасалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(26-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Жазони ижро этиш муассасалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида зарур чоралар кўришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муассаса фаолияти бўйича зарур маълумотларни тайёрлаш ва ЖИЭД раҳбариятига тақдим этишга;
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асосий вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга мажбурдир.
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жазони ижро этиш муассасалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(27-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Жазони ижро этиш муассасалари ўзига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Жазони ижро этиш муассасаларига жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари раҳбарлик қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида жойлашган жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари ЖИЭД бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари ЖИЭД бошлиғи билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ва минтақавий мувофиқлаштириш марказлари бошлиқлари тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари ЖИЭД бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарларга эга бўлади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Иш юритиш ва махфийлик тартиботини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича чора-тадбирлар жазони ижро этиш муассасалари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Жазони ижро этиш муассасаларини моддий-техник воситалар ва бошқа мол-мулк билан таъминлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари» (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Жазони ижро этиш муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 128-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 — 2024 йилларда жазони ижро этиш колонияларининг яшаш ётоқхоналарини кубрик типидаги хоналарга ўтказган ҳолда уларни босқичма-босқич қуриш ва реконструкция қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 09/20/128/0261-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон; 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон; 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)