11.08.2017 йилдаги ПҚ-3200-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 11.08.2017 йилдаги ПҚ-3200-сон
Kuchga kirish sanasi
21.08.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан — маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилинишини таъминлаш, ходимларнинг хизмат вазифаларини лозим даражада бажарилиши устидан назоратни коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларини истисно этадиган тарзда кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан — маҳкумларда қонун талабларига ва жамиятдаги хулқ-атвор қоидаларига риоя этиш маданиятини, билим ва маънавий-аҳлоқий савиясини оширишга интилишни шакллантиришга қаратилган қайта тарбиялаш ва ахлоқан тузатиш жараёнини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан — фуқаролар билан уларни жиноий-ижроия соҳасида ташвишга солаётган муаммоларни ҳал этишда самарали мулоқот ўрнатиш, жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахсларни ижтимоий мослашувини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари билан узвий ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан — малакали кадрларни танлаш, уларни махсус касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича самарали механизмларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчидан — меҳнат бозорида талабга эга бўлган касблар бўйича асосий ҳунар ва умумтаълим дастурларини амалга ошириш доирасида маҳкумларни, хусусан вояга етмаган ва маълумотга эга бўлмаганларни ўқитиш сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчидан — маҳкумларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уларни иш билан таъминлаш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш, шу жумладан ишлаб чиқаришни модернизация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчидан — қўйилган вазифаларни самарали бажаришни, маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларга қулай шароитлар яратишни назарда тутувчи ишни ташкил этишнинг замонавий шакл ва усулларини, ахборот-коммуникация технологияларини фаолиятда кенг қўллаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бўлинмаларини биринчи навбатда, жазони ижро этиш муассасаларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳисобидан, танлов ва тендер савдоларини ўтказмасдан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида жиҳозлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (кейинги ўринларда — Жазони ижро этиш департаменти)нинг Марказлаштирилган жамғармасини ташкил этиб, уни шакллантириш манбалари сифатида жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик фаолияти, улар томонидан хизматлар кўрсатиш эвазига олинадиган фойдаси ҳисобидан Жазони ижро этиш департаменти томонидан белгиланадиган миқдордаги ажратмаларни, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбаларни белгилаш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда жазони ижро этиш тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳунарга эга бўлмаган маҳкумларни, биринчи навбатда вояга етмаганларни касбий тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни назарда тутадиган таклифларни киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Жазони ижро этиш департаменти, унинг бўлинмалари ва муассасаларининг фаолиятига:
(6-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб маълумотларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини фақат прокуратура органларига берган ҳолда маҳкумларга қўлланилган интизомий жазоларни автоматлаштирилган ҳисобини юритиш тизимини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларни назорат қилиш ва текшириш бўйича замонавий техник воситаларини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жазони ижро этиш департаменти, унинг бўлинмалари ва муассасалари ўртасида, шу жумладан маҳкумларга масофали видео-учрашув ташкил этиш имкониятини назарда тутган ҳолда ҳимояланган алоқа канали бўйича видеоконференция тизимини босқичма-босқич жорий этилишини таъминласин.
(6-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ташкилотлари 2023 йил 1 январгача бўлган муддатга барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2017 йил 1 ноябрга қадар 2018 — 2022 йилларда жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар Дастурини тасдиқласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларининг бино ва иншоотларини капитал қуриш ва реконструкция қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мақсадли параметрлар ва манзилли дастурига мувофиқ жазони ижро этиш муассасалари ва улар ташкилотларининг ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ташкилотларида муайян турдаги маҳсулотлар учун буюртмаларни жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларига ажратилган ер майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жазони ижро этиш департаменти, жазони ижро этиш муассасалари раҳбарлари мақсадли параметрлар ва манзилли дастурга мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни тўлиқ амалга оширилиши, шунингдек, Марказлаштирилган жамғармани шакллантирилиши ва унинг маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан масъул ҳисобланадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек Марказлаштирилган жамғарма маблағларини бошқариш ва улардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Назорат-тафтиш инспекцияси ва бошқа соҳавий хизматлари томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Жазони ижро этиш департаментининг 2019 йил ва кейинги йилларда харажатлар сметасини тасдиқлашда мажбурий тартибда Марказлаштирилган жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисобга олинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, шунингдек бўйсунувида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб давлат грантлари асосида олий таълим муассасаларида таҳсил олган битирувчиларни кейинчалик Жазони ижро этиш департаменти, унинг бўлинмалари ва муассасаларига ишга жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртмаси бўйича тақсимлашни таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Жазони ижро этиш бош бошқармасининг бўлинмалари ва муассасалари тузилмаларини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси Марказлаштирилган жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда давлат унитар корхоналарни ташкил этиш ва юқори малакали менеджерларни кенг жалб қилиш орқали жазони ижро этиш муассасаларида ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Жазони ижро этиш бош бошқармаси, унинг бўлинмалари ва муассасаларининг ишчи ва хизматчилари штат меъёрларини, лавозим номларини, разряд ва базавий тариф ставкаларини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 20 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг моддий-техника таъминотига бўлган эҳтиёжини танқидий ўрганиш натижалари асосида уларни биринчи навбатда жазони ижро этиш муассасаларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан жиҳозлаш, шунингдек вазирлик эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Жазони ижро этиш бош бошқармасининг ишлаб чиқариш фаолиятини янада кенгайтириш бўйича комплекс чораларни кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 1 декабрга қадар жазони ижро этиш муассасаларини Ўзбекистон Республикасида жазони ўташ ҳамда афв этишни амалга ошириш тартиби ва шартлари билан танишиш учун ахборот стендлари ва (ёки) худди шу мақсадлардаги техник воситалар билан жиҳозланишини, шунингдек ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил якуни бўйича жазони ижро этиш муассасалари давлат унитар корхоналарининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантириш юзасидан, шу жумладан уларнинг фаолиятини таҳлили ҳамда бошқа хўжалик субъектлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мақсадга мувофиқлигини инобатга олган ҳолда таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жазони ижро этиш муассасалари фаолиятининг қонунийлиги устидан, маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқларини сўзсиз таъминланиши, уларни сақлаш тартиби ва шароитлари ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, коррупция ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларининг, шу жумладан ишлаб чиқариш фаолиятида самарали олди олиниши ва аниқланишига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, қатъий назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 11 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3200-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 838-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)