18.12.2019 йилдаги 1011-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.12.2019 йилдаги 1011-сон
Kuchga kirish sanasi
19.12.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5706-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини илмий, илмий-техникавий ва инновацион жиҳатдан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан ўтказилган Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник таъминлаш маркази ҳамда Ёнғин хавфсизлиги институтининг Ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида амалий илмий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва бу борада устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш конструкциялари, модда ва материалларнинг ёнғин хавфлилигини тадқиқ этиш, ёнғин-техник ва қуткарув учун мўлжалланган маҳсулотларни синаш ҳамда ёнғинлардан ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш тизимларининг мувофиқлигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинларни ва бошқа фавқулодда вазиятларни тадқиқ қилиш ҳамда ёнғин-техник экспертизаларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари шахсий таркибининг соғлиғи ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт фаолияти йўналиши бўйича республикадаги таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ва ишлаб чиқариш ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда хориий мамлакатларнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Институт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари ва тузилмалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг тасдиқланган рўйхатига мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини ташкил этиш бўйича Комплекс чора-тадбирлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтни жорий сақлаш учун ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетлари маблағлари;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Институтнинг бино ва иншоотларини қуриш учун Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эркин қишлоғи, Қуёшли МФЙ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига фойдаланишга берилган ер майдонидан 3,5 гектарини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Институтнинг бино ва иншоотларини қуриш ва жиҳозлаш учун 2020 йилга капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 18 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1011-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 декабрдаги 1011-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини ташкил этиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро этиш шакли

Ижро этиш муддати

Молиялаштириш манбалари

Харажатлар млн сўм

Назорат учун масъуллар

I. Ташкилий тадбирлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда Институт деб аталади) тузилмасини ва уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи, тузилма, устав

2020 йил
5 январь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

II. Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш

2.

Институтнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида, шу жумладан импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни яратишга ва тижоратлаштиришга йўналтирилган истиқболдаги амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларнинг рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2020 йил

1 май

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

3.

Тасдиқланган истиқболдаги амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликамалга ошириладиган республикадаги техник, таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда ишлаб чиқариш ташкилотларни аниқлаш ва улар билан битимларни имзолаш.

Ижрочилар аниқланган ҳолда битимларини тузиш

2020 йил давомида

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

4.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларини доирасида амалий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тадбирларни танлов асосида ташкиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2020-2021

йиллар давомида

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари

Танловлар натижасига кўра аниқланади

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

5.

Хорижий давлатлардаги (Россия, Белорус, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Жанубий Корея, Япония, ХХР) ихтисослашган илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва уларнинг илғор тажрибасини ўрганиш бўйича тадбирларни ташкиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2020 — 2022

йиллар давомида

Ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтларнинг грантлари ва бошқа қонунчиликда тақиқланмаган манбалар

1027,42

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

III. Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар соҳасида синов ўтказиш ва сертификатлаштириш тизимини ривожлантириш

6.

Институт негизида ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар соҳасидаги маҳсулотларни ва хизматларни сертификатлаштириш органини ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил

1 июль

Ҳар йили бюджетидан ажратиладиган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

16,0

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги

7.

«Ўзстандарт» агентлигига қарашли «Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасасида Институт ходимларини тегишли йўналишлар бўйича ўқитишни ташкил этиш.

Мувофиқликни баҳолашда иштирок этаётган ходимларни ўқитиш бўйича амалий тадбирлар

2020 йил

I-ярим йиллик давомида

17,706

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги

8.

Ўтказилаётган синовлар вақтини қисқартириш ҳамда ўлчов асбоб ва ускуналарнинг замонавий турларини қўллаш мақсадида ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар соҳасидаги халқаро стандартларни амалиётга татбиқ этиш.

Халқаро стандартларни тадбиқ этиш тармоқ жадвали

2020 йил

1 апрель

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги

9.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорига мувофиқ, Институт ҳузурида Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар соҳасида стандартлаштириш техник қўмитасини ташкил этиш.

«Ўзстандарт» агентлигининг буйруғи

2020 йил

1 февраль

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги

10.

Мажбурий тартибда сертификатланадиган ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар соҳасига оид маҳсулотлар рўйхатини қайтадан кўриб чиқиш ва Вазирлар Махкамасига таклифлар киритиш.

Ёзма маълумот

2020 йил

1 март

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги

IV. Ёнғин ва фавқулодда вазиятларни тадқиқ қилиш ва уларни экспертизадан ўтказиш тизимини ривожлантириш

11.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигида эксперт бўлинмаларини ва эксперт-малакавий комиссияларини ташкил этиш ҳамда ёнғин-техник экспертизаларини ўтказиш ва ташкиллаштириш бўйича йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2020 йил

1 июнь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

V. Моддий-техник базани ривожлантириш ва мустахкамлаш

12.

Институт бинолари, синов ва бошқа иншоотларини қуриш ва жиҳозлаш ҳамда инфратузилмасини яратиш.

2020 йил ва кейинги йиллар Инвестиция дастурлари доирасида

2020 йил ва кейинги йиллар давомида

Фавқулодда вазиятлар вазирлигиучун Инвестиция дастурида ҳар йили кўзда тутиладиганкапитал қўйилмаларнинг тегишли лимитлари ҳисобидан

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги

13.

Институт ва ҳудудий ёнғин-техник марказларини, шунингдек, синов лабораторияларини модернизация қилиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳукумат қарори

2021 йил

1 июль

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2019 й., 09/19/1011/4171-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)