Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти фаолияти самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти (кейинги ўринларда — Институт) тўғрисидаги устав 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Институт Тошкент шаҳри, Чўпонота кўчаси, 9-В уй манзили бўйича оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг сони 10 нафар этиб, хўжалик фаолиятидан молиялаштириладиган ходимлар сони эса ўрнатилган тартибда белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янгидан ташкил этилаётган Институтни зарур моддий-техника ресурслари билан таъминлаш, юқори малакали кадрлар билан тўлдириш орқали унинг самарали ишлашини ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти ва «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 14 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
220-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УСТАВИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Устав Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институтининг (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Институт стандартлаштириш бўйича миллий орган ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг буйруқлари, қарорларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга амал қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Институт фаолиятини молиялаштириш Институтга ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига «Ўзбекистон илмий — синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасасининг ялпи фойдасидан 20 фоиз тўлов, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларида ман қилинмаган бошқа манбалар ва маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда «Ўзбекистон илмий — синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасасининг ялпи фойдасидан тўланадиган 20 фоиз маблағлар Институт ходимларининг ойлик иш ҳақи, унга тенглаштирилган ва рағбатлантириш тўловларига, қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мукофотлар ва устамаларга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимларининг лавозим маоши Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга доир тасдиқланган разрядлар ставкасининг 1,8 баравари миқдоридаги коэффициентни қўлланган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга доир тасдиқланган разрядлар ставкасининг 0,8 баравари миқдоридан оширилган қисми Стандартлар институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Институт юридик шахс ҳисобланади, ўзининг алоҳида мулкига, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва давлат тилидаги ўз номи ёзилган муҳрга, миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Институт стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасида давлат илмий муассаса ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Институтнинг расмий номланиши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — «Oʻzbekiston standartlar instituti» davlat muassasasi;
(6-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартирилган номи — Standartlar instituti;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — «State institution «Uzbek Institute of Standards»;
(6-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартирилган номи — Institute of Standards;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — «Государственное учреждение «Узбекский институт стандартов»;
(6-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартирилган номи — Институт стандартов.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Институт жойлашган жой (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Ташкент шаҳри, Чўпонота кўчаси, 9-В уй.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Институтнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақида манфаатдор тарафларнинг мурожаатларига биноан, шунингдек, ўз ташаббусига кўра қарорлар қабул қилиш, ушбу қўмиталар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва халқаро амалиёт асосида уларни ривожлантиришга кўмаклашиш;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича шартнома асосида ишлаб чиқиш ва реализация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларининг ишлашини ва ривожланишини таъминлашда иштирок этиш ва мазкур соҳаларда илмий-техник ахборотни тарқатиш, шунингдек, уларни халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ифодалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий органлари билан битимлар тузиш ва улар билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот марказининг фаолиятини амалга ошириш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Институт ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақида манфаатдор тарафларнинг мурожаатларига биноан, шунингдек, ўз ташаббусига кўра қарорлар қабул қилиш, ушбу қўмиталар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва халқаро амалиёт асосида уларни ривожлантиришга кўмаклашиш соҳасида:
(9-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолиятини мувофиқлаштиради, фаолиятини ташкил этиш, тугатишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар ҳамкорлигини ривожлантиришни ва ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил этади ва стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар котибияти фаолиятини бошқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича халқаро техник қўмиталар ва минтақавий ташкилотлар фаолиятида ҳамда миллий стандартларни халқаро даражада тарқатишда фаол иштирок этади;
(9-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида кадрлар малакасини даврий ошириш ва қайта тайёрлашни, шунингдек, таснифлаштириш ва кодлаштиришни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, шунингдек, таснифлаштириш ва кодлаштириш соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш режа-жадвали тасдиқланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, таснифлаштириш ва кодлаштириш масалалари бўйича кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув-мавзули режаларини тузади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, таснифлаштириш ва кодлаштириш соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган кадрларнинг ягона ахборот-маълумот базасини яратади ва кузатиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар, шунингдек, хусусий сектор билан стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида инновацияларни жорий этишга йўналтирилган ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари учун тегишли таълим йўналишларида янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратишга кўмаклашиш орқали ўқув-методик ишларнинг сифати ва даражасини оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалавр ва магистрларни тайёрлашда илмий-методик кўмаклашади, шунингдек, Институт базасида стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолашнинг тегишли мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасасидан кейинги таълимни ташкил этиш йўли билан олий малакали илмий ва педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари учун стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнларига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакл ва усулларини жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида мутахассислар тайёрловчи таълим муассасалари учун илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини нашр этишга тайёрлаш ишларида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва реализация қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни шартнома асосида ишлаб чиқади, экспертизадан ўтказади ва реализация қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий стандартларни тасдиқлайди ва рўйхатдан ўтказади, уларни бекор қилиш ҳақида, шунингдек, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва илмий-методик кўрсатмалар беришда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотлар ва технологияларнинг тубдан янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга кўмаклашадиган, шу асосда маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлайдиган илғор стандартларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник регламентларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича давлат норматив ҳужжатлар фондини халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш даражасини ошириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича давлат норматив ҳужжатлар фондини яратади, юритади ва долзарблаштиради, шунингдек, назорат нусхалари сақланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг йиллик кўрсаткичи (каталог)ни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг ягона ахборот-маълумот базасини яратади ва кузатиб боради, ундан барча манфаатдор томонларнинг шартнома асосида фойдаланиши имкониятини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар ахборот ресурслари маълумотлар базаларини шакллантириш, сақлаш ва фойдаланишнинг ягона тизимини яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталари ва манфаатдор томонларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишнинг ҳар йилги жадвалларини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотга стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ каталоглаштирилган рўйхат асосида маҳсулотларни каталоглаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартлаштириш ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг стандартлаштириш идораларининг қоидалари ва шартномаларига мувофиқ халқаро ва хорижий давлатлар стандартларини республикада тарқатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллашда Жаҳон савдо ташкилоти Савдодаги техник тўсиқлар келишувининг Виждонан ёндашиш амалиёти кодекси талабларининг бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш тартиб-таомилларига тааллуқли зарур ахборотни ўзининг расмий веб-сайт орқали эркин олиш имкониятини яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартлаштириш ташкилоти ҳамда чет давлатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий органлари билан тузилган шартнома ва келишувлар асосида стандартларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва қўллаш тизимини такомиллаштиради, уларнинг талаблари ва тавсияларига мувофиқ стандартлаштириш тартиботлари бўйича қоидалар, йўриқномалар ва низомлар ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штрихли кодлаш тизимини амалга оширади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар штрихли кодларининг давлат реестрини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартларни ишлаб чиқиш, экспертиза қилиш ва энг яхши амалиётларга мувофиқ вазифаларни сифатли бажариш мақсадида мустақил маслаҳатчилар ва экспертларни, шу жумладан, хорижий маслаҳатчилар ва экспертларни шартнома асосида ўз маблағлари ҳисобидан молиявий имкониятдан келиб чиқиб жалб қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро тажрибадан келиб чиқиб, стандартларни ишлаб чиқиш, ўзгартириш киритиш, келишиш, бекор қилиш ва стандартларга оид асос бўлувчи стандартлар рўйхатини, тартибини ва низомини тасдиқлайди.
(9-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий-тадқиқот ишларини ўтказишда стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларининг ишлашини ва ривожланишини таъминлашда иштирок этиш ва мазкур соҳаларда илмий-техник ахборотларни тарқатиш, шунингдек, уларни халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида устувор йўналишларни шакллантиришда, фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб боришда, инновацион лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ривожланишининг замонавий жаҳон тенденцияларини таҳлил қилишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий материалларни нашр этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳалари янги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалдагиларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
(9-банд «г» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, стратегияси, истиқболли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида халқаро амалиётни доимий равишда ўрганади, унинг натижалари бўйича илғор амалиётларни жорий қилиш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш тизимини халқаро талабларга уйғунлаштириш мақсадида транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро идентификация коди (WMI-код)ни беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида эришилган ютуқларнинг илмий-техник тарғиботини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида, шу жумладан, манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, олий таълим муассасалари ва вазирликлар ва идораларнинг тасарруфида бўлган бошқа илмий муассасалари билан илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий конференциялар, семинарлар, ҳамкорликдаги тадқиқотлар, лойиҳалар, ходимларнинг тажриба алмашиши ва уларни ўқитиш бўйича халқаро, хорижий илмий-тадқиқот муассасалари, институтлар ва марказлар билан ҳамкорликни ривожлантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий институтлари билан яқин ва фаол ҳамкорликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро, минтақавий ва давлатлараро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мувофиқликни баҳолаш, шу жумладан, маҳсулотларни путур етказмасдан текшириш, шунингдек, хорижий давлатларнинг сертификатлаштириш бўйича ишлари натижаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эътироф этиш ишларини ташкил этиш ва амалга оширишда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Институтнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Институт ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлардан унга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар ташкил этиш, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарини ташкил этишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтга юкланган вазифаларни бажариш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шу жумладан, хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник регламентлар, мажбурий стандартлар, метрология ва мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш бўйича Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига таклифлар киритиш;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатларини бажариш доирасида халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни, жумладан, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимини ривожлантиришнинг долзарб ва истиқболли вазифаларини ҳал қилиш учун ташкил этилган ишчи гуруҳлар йиғилишларида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида эксперт кенгашлари ва комиссиялар ишида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида дастурлар, ўқув қўлланмалар, илмий асарлар тўпламлари, илмий-амалий конференциялар материаллари, методик кўрсатмалар, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича қўлланмалар тайёрлаш ва нашр қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича йўриқномалар, чора-тадбирлар режалари, жадваллар ва бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларни тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотлар, хизматлар, ходимларни сертификатлаштириш, маҳсулотни синаш усулларини валидатлаш (аттестациядан ўтказиш), ўлчов ва синов воситаларини тайёрлаш, калибрлаш, қиёслаш, таъмирлаш, стандарт намуналар, моддалар ва материалларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш йўли билан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ноширлик фаолиятини амалга ошириш, илмий-техник ахборотни тарқатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва турли ташкилотларга пулли таълим хизматлари, мувофиқликни баҳолаш бўйича хизматлар ва бошқа хизматлар кўрсатиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги фаолиятни амалга ошириш;
(10-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида минтақавий ва халқаро ташкилотларнинг ишчи кенгашларида ва йиғилишларида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича стандартлаштирш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, таржима қилиш, жорий қилишни шартнома асосида амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш масалалари бўйича илмий-амалий конференциялар, семинарлар, форумлар, «давра суҳбатлар»и ва бошқа тадбирлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро сертификатлаштириш тизимига қўшилиш, маҳсулотларни мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхатига киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига киритиш;
(10-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартлаштириш ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг стандартлаштириш идораларининг қоидалари ва шартномаларига мувофиқ, ушбу ташкилотларга бадалларни тўлаб бериш;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Институт ўзига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Институт ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Институт фаолиятига Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори тақдимномасига асосан Инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор умумий раҳбарлик қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Институт директори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва Институтга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтда илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишлар олиб бориш учун шарт-шароитлар яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт Илмий кенгашининг тавсиялари асосида ўқув-мавзули режалар, дастурлар ва илмий-методик ишлар режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, дастурлар ва комплекс тадбирлар бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, Институтнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимлари, шунингдек, Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази тингловчилари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар, йўл-йўриқлар ва кўрсатмалар беради;
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Институтнинг штат жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт номидан хўжалик шартномалари тузади, ишончномалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишган ҳолда ишларнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиқиб зарур бўлганда Институтнинг тузилмаси ва штатдаги ходимлар сонига ўзгартиришлар киритади (бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига молиялаштириладиган тузилмалар ва штат бирликлари юзасидан).
(14-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Институт директори Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосарга эга бўлади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Директор ўринбосарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги қарорлари, Институт директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун директорга киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
директорга Институтнинг таркибий бўлинмаларида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифларини киритиш, уларнинг касбий маҳоратини, малакасини, амалий тажрибасини, ишчанлик ва ахлоқий фазилатларини юқори даражада таъминлаш, уларнинг касбий малакаларини ошириш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг таркибий бўлинмалари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилади, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитади, якунлар бўйича зарур чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Директор бўлмаган даврда унинг ваколатларини стандартлаштириш бўйича директорнинг биринчи ўринбосари амалга оширади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Институт ҳузурида директор (Илмий кенгаш раиси), фаолиятнинг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), Институт таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Фанлар академияси вакиллари, шунингдек, турдош илмий-тадқиқот институтларида ва ташкилотларда ишловчи етакчи олимлар, малакали мутахассислардан иборат таркибда Илмий кенгаш ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт Илмий кенгашининг шахсий таркиби, аъзолари сони ва низоми Институт директори тақдимига биноан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқлайди.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт Илмий кенгашининг иш тартиби Институтнинг иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Институт фаолиятини баҳолаш мезонлари ҳамда унинг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги ишчи индикаторлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Институт фаолияти самарадорлиги мунтазам равишда баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Институт фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган институт фаолиятини баҳолаш мезонларига ҳамда унинг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги ишчи индикаторларига асосланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Институт фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (тақдирлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Институт фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Институтни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган Давлат муассасалари тўғрисидаги низом.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларининг стандартларини қабул қилиш ва қўллаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб.Умумий қоидалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартлар ва хорижий мамлакатлар стандартларини (кейинги ўринларда Стандартлар деб аталади) Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ва қўллаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандарт — стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот доирасида қабул қилинган стандарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақавий ёки давлатлараро стандарт — стандартлаштириш соҳасида минтақавий ташкилот доирасида қабул қилинган стандарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатнинг стандарти — хорижий давлатнинг стандартлаштириш бўйича ваколатли органи томонидан қабул қилинган стандарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор томонлар — Стандартларни қабул қилиш ва (ёки) уларни қўллашдан манфаатдор бўлган маҳсулотларнинг (хизматларнинг) тегишли турларини ишлаб чиқарувчи ёки истеъмол қилувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Стандартларни қабул қилиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириқларини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган Стандартларни қабул қилиш бўйича режалар, дастурлар ва тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган Республика стандартлаштириш йиллик дастури;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарининг иш режалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор томонларнинг Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига буюртманомалари (мурожаатлари).
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларининг стандартларини қабул қилиш ушбу Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Стандартларни давлат тилига таржима қилиш манфаатдор тараф томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Халқаро стандартлар Ўзбекистон Республикасининг миллий стандартлари шаклида, давлат тилида ва стандартнинг асли ёзилган тиллардан бирида қабул қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Республикада халқаро стандартларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси миллий стандартлари шаклида қуйидагича амалга оширилади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IDT қисқартирма билан белгиланган, халқаро стандартлар билан айнан ўхшаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
MOD қисқартирма билан белгиланган халқаро стандартга нисбатан модификацияланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
NEQ қисқартирма билан белгиланган халқаро стандартларга нисбатан эквивалент бўлмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Халқаро стандартларни Ўзбекистон Республикасининг миллий стандартлари сифатида қабул қилишга тайёргарлик бўйича иш стандартлаштириш бўйича техник қўмиталари, улар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) томонидан шартнома асосида амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агар Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган халқаро стандартда миллий стандарти сифатида қабул қилинмаган стандартларга ҳаволалар мавжуд бўлса, уларни бир вақтда қабул қилиш ишлари олиб борилиши зарур.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳавола қилинадиган халқаро стандартларни бир вақтда қабул қилиш ишлари олиб борилаётганида, биринчи ўринда, қабул қилинаётган халқаро стандарт билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва унинг талаблари бажарилишини таъминлайдиган ҳавола қилинадиган халқаро стандартларнинг аҳамияти ҳисобга олиниши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикасининг миллий стандарти қуйидаги ҳолларда халқаро стандартлар билан айнан ўхшаш ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси миллий стандарти техник таркиби, тузилиши ва мазмуни жиҳатидан айнан ўхшаш бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси миллий стандарти техник таркиби жиҳатидан айнан ўхшаш, бироқ, унга таҳририй ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Халқаро стандартга айнан ўхшаш бўлган Ўзбекистон Республикаси миллий стандартни қабул қилишда, халқаро стандартнинг идентификация рақами титул варақда айнан ўхшаш халқаро стандартнинг рақами кўрсатилган ҳолда сақлаб қолинади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масалан: Oʻz MSt ISO 5524:2017 (ISO 5524:1991, IDT).
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси миллий стандарти қуйидаги шартлар билан халқаро стандартга нисбатан модификацияланган ҳисобланади:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идентификацияланган ва тушунтириш берилган техник оғишларни ўз ичига олган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идентификацияланган ва тушунтириш берилган ҳамда ҳар иккала стандарт тузилмасини оддий таққослаш имкони бўлсагина ўзгартириш киритишга рухсат бериладиган халқаро стандартнинг (халқаро ҳужжатнинг) тузилмасини акс эттиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартларга ҳаволаларни алмаштириши мумкин бўлган норматив ҳаволалар шаклида Ўзбекистон Республикаси миллий стандартлари мавжуд бўлмаса — ҳар бир ҳавола ўрнига ҳавола қилинадиган халқаро стандарт мазмунини (унинг бўлимлари, бўлинмалари, бандларини, кичик бандлари, иловаларини) муқобил алмаштириши мумкин бўлган қоида келтирилади;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлланиладиган халқаро стандарт матнида айнан ўхшаш ёки модификацияланган миллий стандартлари сифатида қабул қилинган бошқа халқаро стандартларга ҳаволалар бўлса — ўзгартирилган стандарт лойиҳасини тайёрлашда халқаро стандартларга ҳаволалар ўрнига улар билан уйғунлаштирилган миллий стандартларига ҳаволалардан фойдаланади.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Модификацияланган стандарт матнида халқаро стандартга ҳавола ўрнига бир хил стандартлаштириш объектига (маҳсулот, жараён ёки хизмат) татбиқ этиладиган, бироқ ҳавола қилинадиган халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилмаган миллий стандартга ҳавола қилишга рухсат этилади.
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Халқаро стандартга нисбатан модификацияланган Ўзбекистон Республикасининг миллий стандартини қабул қилишда, халқаро стандартнинг идентификация рақами тартиб рақамига қўйилмайди. Модификацияланган халқаро стандартнинг рақами титул вараққа ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масалан: «Oʻz MSt 3220:2019» (ISO 9227:2012, MOD).
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикасининг миллий стандарти қуйидаги шартларда халқаро стандартга нисбатан ноэквивалент ҳисобланади:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идентификацияланмаган ва уларни киритиш сабаблари тушунтирилмаган техник оғишларни ўз ичига олган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идентификацияланмаган ва тушунтирилмаган, тузилмасида халқаро стандарт билан оддий таққослашни таъминламайдиган ўзгаришларга эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандарт талабларининг катта бўлмаган (миқдори ва/ёки аҳамияти жиҳатидан) қисмини ўз ичига олган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Халқаро стандартга нисбатан ноэквивалент Ўзбекистон Республикасининг миллий стандартини қабул қилишда, халқаро стандартнинг идентификация рақами тартиб рақамига қўйилмайди. Ноэквивалент халқаро стандартнинг рақами титул вараққа ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масалан: Oʻz MSt 3722:2014 (ISO 3290-1:2008, NEQ).
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Минтақавий ёки давлатлараро стандартларни қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Республикада минтақавий стандартларни қабул қилиш стандартнинг идентификация рақамини давлат тилида ва стандартнинг асли ёзилган тиллардан бирида сақланган ҳолда бевосита қабул қилиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзо — мамлакатларининг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаши доирасида қабул қилинадиган стандартлар Давлатлараро кенгашнинг стандартлаштириш бўйича ишларни олиб бориш қоидаларига мувофиқ қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Агар қабул қилинадиган ҳудудий ёки давлатлараро стандартларда республикада қабул қилинмаган бошқа халқаро, минтақавий ёки давлатлараро стандартларга ҳаволалар бўлса, уларни бир вақтда қабул қилиш бўйича ишлар олиб борилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Халқаро, минтақавий ёки давлатлараро стандартларни бир вақтнинг ўзида қабул қилиш бўйича иш олиб боришда, биринчи навбатда қабул қилинаётган минтақавий ёки давлатлараро стандарт билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва уларнинг талаблари бажарилишини таъминлайдиган ҳавола қилинган стандартларни қабул қилиш муҳимлигини ҳисобга олиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Республикада хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш мазкур мамлакатлар билан тузилган келишув ва/ёки битимларга мувофиқ стандартнинг идентификация рақамини сақлаган ҳолда давлат тилида ҳамда стандартнинг асли ёзилган тиллардан бирида тўғридан-тўғри қўллаш йўли билан амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича ваколатли органларидан олинган ушбу мамлакатларнинг стандартларини қўллаш тўғрисидаги розилик республикада хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қабул қилинаётган хорижий мамлакатлар стандартида республикада қабул қилинмаган бошқа Стандартларга ҳаволалар мавжуд бўлса, уларнинг бир вақтда қабул қилиниши бўйича ишлар олиб борилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ҳавола қилинган Стандартларни бир вақтнинг ўзида қабул қилиш бўйича иш олиб боришда, биринчи навбатда қабул қилинаётган хорижий мамлакатнинг стандарти билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва уларнинг талаблари бажарилишини таъминлайдиган ҳавола қилинган Стандартларни қабул қилиш муҳимлигини ҳисобга олиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Институтга стандартларни қабул қилиш бўйича ариза тушгандан сўнг беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ушбу Стандартларни қабул қилган ваколатли органларга уларни қўллаш тўғрисида розилигини олиш учун сўров юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартлаштириш режаларига киритилган халқаро стандартлар жамоатчилик муҳокамасига қўйилмасдан қабул қилинади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Қабул қилинаётган Стандартларни манфаатдор томонлар билан келишиш стандартлаштириш бўйича техник қўмиталари, улар бўлмаган тақдирда — Институт томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Қабул қилинаётган Стандарт манфаатдор томонлар томонидан ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади ва ушбу стандартни республикада қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги (мақсадга мувофиқ эмаслиги) бўйича таклифлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Манфаатдор томонлар томонидан ўн беш кун мобайнида таклифлар киритилмаса, ушбу Стандарт келишилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Келишиш натижаларига кўра стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар беш кун муддатда Институтга ушбу Стандартни республикада қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани тақдим этади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Стандартларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида Институт томонидан беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда Институт манфаатдор томонларга асосланган рад жавобини юборади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Стандартлар уларни амалга киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалдаги миллий стандарт ўрнига Стандарт қабул қилинган тақдирда ўн икки ойдан кўп бўлмаган ўтиш даври назарда тутилади.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган Стандартлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг Давлат фонди таркибига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Институт, қабул қилинган стандартлар реестрини юритади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган Стандартлар тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Институтнинг расмий сайтларида қўллаш ҳақидаги қарор қабул қилингандан сўнг 5 кундан кеч бўлмаган муддатда эълон қилинади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг стандартлари уларни қўллаш доирасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа манфаатдор томонлар томонидан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Стандартлар ва уларга киритилган ўзгаришларни нашр қилиш ва қайта нашр қилиш уларни тасдиқлаган халқаро, давлатлараро, минтақавий ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган стандартларни ва уларга ўзгаришларни қабул қилиш уларни тасдиқлаган тегишли халқаро, давлатлараро, минтақавий ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг миллий органлари билан тузилган битимларга ва шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларининг стандартларини қабул қилиш ва қўллаш тартиби тўғрисида Низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларининг стандартларини қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Манфаатдор томон
Стандартни қабул қилиш учун буюртманомани бериш
Заруратга кўра
2-босқич
Институт
Хорижий мамлакат стандартини қўллаш тўғрисида розилигини олиш учун ушбу мамлакатнинг ваколатли органларига сўровни юбориш
5 кун давомида
3-босқич
Институт
Стандартни қабул қилиш буюртманомасини техник қўмиталарга юбориш
5 кун давомида
4-босқич
Манфаатдор томон, Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар, Институт
Стандартни қабул қилишга (ишлаб чиқиш. таржима қилиш, расмийлаштириш) тайёрлаш
Шартномада келишилган муддатларда
5-босқич
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар, Институт
Қабул қилинадиган Стандартни манфаатдор томонлар билан келишиш
15 кун давомида
6-босқич
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар
ИнститутгаСтандартни республикада қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани киритиш
5 кун давомида
7-босқич
Институт
Стандартни Республика ҳудудида қўллаш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги қарорни қабул қилиш
5 кун давомида
8-босқич
Институт
Стандартни кўллаш ҳақидаги қарор қабул қилинганда уларни амалга киритиш
уч ойдан кечикмай
9-босқич
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Институт
Республика ҳудудида қабул қилинган Стандарт тўғрисидаги маълумотни расмий сайтларда эълон қилиш
5 кун давомида
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорига 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг (кейинги ўринларда ТҚ деб аталади) фаолиятини ташкил этиш, тугатиш тартиби, асосий функцияларини, ТҚ доирасида ишларни амалга ошириш ва қарорлар қабул қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича техник қўмита — фаолиятнинг бириктирилган соҳаси бўйича миллий, минтақавий, давлатлараро ва халқаро стандартлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича манфаатдор томонларнинг ҳамкорлик қилиш шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул котиб — ТҚ ишларини юритувчи шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор томон — стандартларни қабул қилиш ва қўллашдан манфаатдор бўлган тегишли маҳсулот (хизмат) турларини ишлаб чиқарувчи ёки истеъмол қилувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш соҳаси — стандартлаштиришнинг ўзаро боғлиқ объектлари мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш тизими — стандартлаштириш бўйича ишларни амалга оширишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга солувчи тизим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. ТҚ ўз ишида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг ҳужжатларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қўшилган стандартлаштириш соҳасидаги халқаро шартномалар ва битимларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти — Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда тасдиқланадиган Стандартлаштириш бўйича техник қўмита тўғрисидаги низомга амал қилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. ТҚ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, унинг фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш, ахборот-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва кузатиб бориш Институт томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. ТҚга раис бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис, раис ўринбосари ташкилотлар раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари, бош конструкторлар, бош технологлар ва ТҚ аъзолари бўлган бўлимлар раҳбарларидан сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. ТҚ котибияти ишига ТҚ масъул котиби раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. ТҚ фаолиятига тегишли тартибга солиш соҳасига тааллуқли бўлган давлат ва хўжалик бошқарув органи вакили бўлмаган ТҚ котибияти Институт томонидан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. ТҚ тузилмасида ТҚ фаолиятининг айрим соҳалари бўйича ишларнинг муайян қисмини бажариш учун ТҚ фаолияти соҳалари тегишлича чегараланган ҳолда қуйи қўмиталар тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартлаштириш бўйича қуйи қўмитани тузиш учун камида учта ТҚга аъзо ташкилот унинг ишида иштирок этишга тайёрлигини билдириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйи қўмиталарни тузиш, уларнинг раислари ва масъул котибларини тайинлаш ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ ТҚга аъзо ташкилотларнинг овоз бериши орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. ТҚ доирасида аниқ лойиҳа бўйича ишларни ташкил этиш учун қуйи қўмита ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ ТҚга аъзо ташкилотлар ва манфаатдор томонлардан ташкил топган ишчи гуруҳларни ташкил этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳларни тузиш, уларнинг раҳбарларини тайинлаш ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ ТҚга аъзо ташкилотларнинг овоз бериши орқали амалга оширилади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳнинг фаолияти лойиҳа тугагандан сўнг тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. ТҚ тузилмаси ва таркибининг ўзгариши тўғрисидаги ахборот қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида Институтга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. ТҚ фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳар қандай манфаатдор томон ТҚни ташкил этиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. ТҚ фаолиятини таъминлаш ТҚ котибияти томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ котибияти фаолиятнинг Институт, муайян соҳаларига ва маҳсулот турларига, уни ишлаб чиқариш, эксплуатация қилиш (фойдаланиш), сақлаш, ташиш (транспортда ташиш), реализация ва утилизация қилиш жараёнларига ихтисослашган ёки ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга ҳамда ушбу соҳада энг юқори илмий-техник салоҳиятга эга бўлган етакчи илмий-тадқиқот институтлари ёки бошқа манфаатдор томонлар томонидан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. ТҚ котибиятини юритишни режалаштираётган ташкилот қуйидагиларга эга бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ фаолиятининг тегишли соҳасида ўқиган ва иш тажрибасига эга бўлган стандартлаштириш соҳасидаги мутахассислар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур моддий-техник база ва алоқа воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларни чет тилидан давлат тилига таржима қилишни ташкил этиш имконияти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. ТҚни шакллантириш учун ташаббус кўрсатувчи стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг ишида иштирок этиш учун ТҚ ва унинг тахмин қилинган фаолият соҳасини тузиш зарурати асосларини келтирган ҳолда ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича стандартлаштириш бўйича техник қўмитасининг намунавий иш дастури лойиҳасига ва ТҚ тўғрисидаги низом лойиҳасига биноан стандартларнинг давлатлараро таснифлагичига мувофиқ кодлар билан стандартлаштириш объектларини ўз ичига олган таклиф-хатни Институтга, шунингдек, барча манфаатдор шахсларга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Манфаатдор томонларнинг кўпчилигига ТҚни тузишни бошлаш ҳақида маълумот бериш учун Институт, Агентлик ва Институтнинг расмий сайтида тегишли хабарномани жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. ТҚ таркиби манфаатдор шахсларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қуйидагиларнинг вакилларидан шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ фаолияти соҳасига тегишли соҳага тааллуқли бўлган тартибга солиш доирасига доир давлат ва хўжалик бошқарув органлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ фаолияти соҳасига тегишли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар (истеъмолчилар) бўлган ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ фаолияти соҳасига тегишли маҳсулотлар истеъмолчилари (буюртмачилари) бўлган ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот институтлари, таълим муассасалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мувофиқликни баҳолаш органлари ва бошқалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. ТҚ котибиятини юритишни режалаштирадиган ташкилот ТҚ фаолиятида иштирок этиш истагини билдирган манфаатдор шахслар вакилларининг ташкилий йиғилишини ўтказади, унда стандартларнинг давлатлараро таснифлагичи кодлари билан стандартлаштириш объектлари, ТҚ тўғрисидаги низом лойиҳаси, ТҚнинг иш дастури кўрсатилган ҳолда ТҚ фаолияти соҳаси маъқулланиши керак ҳамда раис, раис ўринбосар(лар)и ва масъул котиб лавозимларига номзодлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказилган ташкилий йиғилиш натижаларига кўра барча иштирокчилар томонидан имзоланган баённома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚни тузиш тўғрисидаги таклиф камида бешта манфаатдор шахс томонидан қўллаб-қувватланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ тўғрисидаги низом лойиҳаси ТҚ раиси лавозимига таклиф этиладиган вакил ташкилотнинг бошлиғи (раҳбар ўринбосари) ва ТҚ котибиятини юритишни режалаштирган ташкилот раҳбари (раҳбар ўринбосари) билан келишилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. ТҚ котибиятини юритишни режалаштирган ташкилот ТҚ тўғрисидаги низом лойиҳаси (қоғоз ва электрон ташувчи) билан ТҚни тузиш бўйича қарор қабул қилиш ҳақида маъқулланган материалларни, ТҚнинг иш дастурини, ТҚ таркибини (ТҚга аъзо ташкилотлар рўйхати) Институтга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Институт Стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмитасини ташкил этиш, унинг фаолиятини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақида 10 кун муддатда қарор қабул қилади, унда ТҚнинг номи, котибиятни юритиш вазифаси юкланган ташкилот, ТҚ фаолияти соҳаси, ТҚ низоми, унинг таркиби белгиланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Институт қарор нусхасини бир кун муддатда ТҚ котибиятига юборади ва қарор нусхасини белгиланган тартибда очиқ ахборот тизимига жойлаштиради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Идентификация ва ҳисоблаш мақсадлари учун тузилган ТҚга «STQ» (Standartlashtirish texnik qoʻmitasi) ҳарфларидан, идентификация (тартиб) рақами ва ТҚ номидан ташкил топган белгилар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идентификация (тартиб) рақамлари Институт томонидан тузилган ва ТҚ ягона реестрига киритилган тартибда берилади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚни рўйхатга олиш тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қошида ТҚ тузилган манфаатдор томон номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ фаолияти соҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ фаолияти тугатилганда унинг рақами бошқа ТҚга берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ҳар бир қуйи қўмита ўз идентификация (тартиб) рақами ва номига эга бўлади. Қуйи қўмитанинг белгиланиши «STQQ» ҳарфлари, қуйи қўмита рақами ва унинг номини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйи қўмиталар тузилган тартибда рақамланади. Қуйи қўмитанинг фаолияти тугатилганда унинг рақами бошқа қуйи қўмитага берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. ТҚ тўғрисидаги тасдиқланган низом, ТҚ таркиби ва ТҚ иш дастури Институтнинг сайтига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. ТҚ фаолияти қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкил этилиш мақсадидаги ишларни бажарилиши якунига етганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ фаолияти соҳасида ўн икки ой давомида ишнинг мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(26-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. ТҚ ягона реестри Агентлик ва Институтнинг расмий сайтларида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. ТҚда аъзоликнинг бир тоифаси — тенг ҳуқуқли аъзолик белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Агар манфаатдор томон ТҚга бириктирилган бир ёки бир нечта стандартларни ишлаб чиқиш, молиялаштиришдан ёки ТҚ фаолият соҳасидаги ишлардан манфаатдор бўлса, ТҚ таркибига кириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатдор томон ТҚ котибиятига (агар ТҚ ташкил этиш жараёнида бўлса — ТҚ котибиятини юритишни режалаштираётган ташкилотга) ТҚ ишида иштирок этиш учун ташкилотнинг доимий ваколатли вакилининг боғланиш маълумотлари (Ф.И.Ш., лавозими, телефон рақами, электрон почта манзили) кўрсатилган хатни юборади. Зарур бўлганда ТҚ ишида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган бошқа вакиллар иштирок этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚга аъзо ташкилот ўн кун мобайнида ТҚнинг масъул котибига доимий ваколатли вакилининг боғланиш маълумотларининг ўзгарганлиги ҳақида хабар бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Доимий ваколатли вакиллар ТҚ котибияти билан алоқада бўлиб, ташкилотнинг раҳбариятига керакли маълумотлар бериб, ТҚга аъзо ташкилот номидан овоз беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Мавжуд ТҚга таркибига кириш тўғрисидаги манфаатдор томонларнинг сўровлари олинганда унинг масъул котиби ТҚнинг барча аъзо ташкилотларга танишиш учун ахборот юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ масъул котиби Институтга ТҚ таркибига ўзгартириш киритилганлиги ҳақида ахборот юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. ТҚ ўтказадиган ишларда манфаатдор шахслар, алоҳида мутахассислар, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Агар ТҚга аъзо ташкилот мунтазам равишда ТҚ фаолиятида иштирок этмаса (кетма-кет уч маротабадан кўп), асосли сабабларсиз ишлаб чиқилаётган стандартлар юзасидан овоз бермаса ёки ТҚ низомида белгиланган бошқа тартиб-таомилларга риоя қилмаса, котибият унга огоҳлантириш юбориш ҳуқуқига эга. Агар огоҳлантиришдан сўнг бир йил давомида ТҚга аъзо ташкилот ўзининг мажбуриятларини тегишли бўлмаган кўринишда бажаришда давом этса, у ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ овоз бериш йўли билан ТҚ таркибидан чиқариб ташланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚнинг масъул котиби қабул қилинган қарор ҳақидаги ахборотни Институтга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. ТҚ таркибидан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилишда ТҚга аъзо — ташкилот чиқиш санасидан камида икки ой олдин ТҚ котибиятини огоҳлантириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚнинг масъул котиби ушбу ахборотни Институтга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. ТҚ таркибидаги ўзгаришлар (қўшилиш, чиқариб ташлаш, чиқиш) Агентликнинг буйруғи билан расмийлаштирилади, нусхаси ТҚга ва Институт котибиятига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Қуйидагилар ТҚнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш тизимларининг фаолиятини ва ривожланишини таъминлашда қатнашиш, халқаро стандартларни қўллаш асосида уни халқаро, давлатлараро тизимлар билан уйғунлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, қайта кўриб чиқишда илғор хорижий тажрибани жорий қилиш йўли билан, шу жумладан, уларда анъанавий технологияларнинг олдинда борувчи имкониятларини, истиқболга дастлабки талабларни белгилашни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатдошлиги оширилишини таъминлашда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Қуйидагилар ТҚнинг асосий функциялари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартларни ишлаб чиқишда манфаатдор томонларнинг таклифларини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартларни ишлаб чиқиш, ўзгартиришлар киритиш, қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚнинг иш дастурига мувофиқ стандартларни ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, ва тасдиқлашга тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ва ушбу ТҚга бириктирилган стандартларни таҳлил қилиш (кейинги ўринларда стандартларни текшириш деб аталади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартларни жорий этиш ва амалдаги миллий стандартларни бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
(37-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро, минтақавий ва бошқа давлатларнинг миллий стандартларини қўллашда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ фаолияти соҳасида стандартлаштириш ҳолати бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг ТҚ ишида иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚга аъзо ташкилотларнинг доимий ваколатли вакиллари, ТҚ, қуйи қўмита, ишчи гуруҳ йиғилишларида, шунингдек, бевосита ўз ташкилоти томонидан юкланган функцияларни масофадан туриб бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Қуйидагилар ТҚ раисининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚнинг, жумладан, унинг қуйи қўмиталари ва ишчи гуруҳлари ишини ташкил қилиш ва раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ ТҚ фаолиятининг техник сиёсатини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ фаолияти соҳаси билан боғлиқ масалалар бўйича барча давлат ва жамоат ташкилотларида ТҚ номидан вакиллик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚнинг иш дастурини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ йиғилишини ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ раисининг ўринбосари раис томонидан берилган вазифаларни, шунингдек, раис йўқлигида унинг вазифаларини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Қуйидагилар ТҚ масъул котибининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ йиғилишларини ўтказишга тайёрлаш ва ўтказилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ таркибига кирадиган қуйи қўмиталар ва ишчи гуруҳларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ иш дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш ва ушбу дастурларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор томонлар тарафидан стандартлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш, уларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этишга тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор томонлар билан муҳокама қилиш учун стандартлар лойиҳаларини интернет тармоғига жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
TҚга аъзо ташкилотлар томонидан ТҚга тушган материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚга бириктирилган стандартлар рўйхатини янгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ қарорларини расмийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш юритиш, ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш, шу жумладан, ташкилотлар билан ёзишмалар олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг намунавий йиллик ҳисоботини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиллик ҳисоботни тасдиқлаш учун ТҚ раисига тақдим этиш ва 1-февралдан кечиктирмай Институтга ва ТҚ га аъзо ташкилотларга юбориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Стандартлаштириш бўйича ишларни режалаштиришда иштирок этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. ТҚ Стандартлаштириш давлат режасини, стандартлаштириш тармоқ дастурларини шакллантиришда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. ТҚ котибияти ТҚ га аъзо ташкилотларнинг таклифларини, ТҚ (қуйи қўмита) қарорларини ва Институт томонидан белгиланган устувор вазифаларни ҳисобга олган ҳолда стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иш дастурини ишлаб чиқади. Стандартни ишлаб чиқиш тўғрисида таклиф тушса, котибият уни ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлигини йиғилишда ёки масофадан туриб ТҚ аъзолари ўртасида муҳокама қилиши керак.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. TҚга аъзо ташкилотларнинг таклифлари асосида ТҚ ҳар йили стандартлаштириш давлат режасига таклиф-буюртманомалар тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Агар тасдиқланган стандартлаштириш давлат режасига ўзгартиришлар киритиш зарур бўлса, аъзо-ташкилотлар ТҚ доирасида кўриб чиқиш учун қўшимча таклиф-буюртманомалар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Стандартларни ишлаб чиқиш ва текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. ТҚ стандартлаштириш тизими талабларига мувофиқ ҳолда стандартларни ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. ТҚ стандартларнинг Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, техник регламентларга, халқаро (минтақавий) стандартларга мувофиқлигини таҳлил қилиш мақсадида уларни текширади, бунинг натижасида уларни қайта кўриб чиқилмасдан ва ўзгартирмасдан амалда сақлаш ёки қайта кўриб чиқиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш зарурати тўғрисида хулосага келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Стандартларни текширишда ТҚ стандартлаштириш тизими талабларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Агар стандартларни текшириш жараёнида стандартни бекор қилиш мақсадга мувофиқлиги аниқланса, у ҳолда ТҚ котибияти стандартлаштириш тизими талабларига мувофиқ ушбу стандартни бекор қилиш бўйича ишларни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Стандартлаштириш бўйича халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг стандартлаштириш бўйича техник қўмиталари (қуйи қўмиталар, гуруҳлар) ишида иштирок этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. ТҚ стандартлаштириш бўйича халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг стандартлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ва ушбу лойиҳалар бўйича овоз беришда, Ўзбекистон Республикаси таклифларини тайёрлашда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. ТҚ айни шундай фаолият соҳаси бўлган халқаро (минтақавий) стандартлаштириш ташкилотларининг ТҚ (қуйи қўмиталар, гуруҳлар) ишида қатнашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Институт стандартлаштириш бўйича халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг ТҚ ишида иштирок этиш учун ТҚга киришни таъминлайди. ТҚ стандартлаштириш бўйича тегишли халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг ишлаш қоидаларига мувофиқ ҳолда фаолият юритади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. ТҚ котибиятини бошқаришда, халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг ёки уларнинг ТҚ ишида иштирок этишда ТҚ халқаро (минтақавий) ТҚ низомига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан стандарт лойиҳа тўғрисида хулоса тайёрлаш
(9-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. ТҚга аъзо ташкилотлар доимий ваколатли вакилларининг бевосита ТҚ йиғилишида ёки масофадан туриб овоз бериш йўли билан қарор қабул қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Тартиботлар масалалари (ТҚ иш дастурига қўшимча киритиш, таркибга янги аъзо ташкилотларни қабул қилиш, ТҚ фаолиятини тугатиш, раисни, раис ўринбосар(лар)ини, масъул котибни сайлаш, ишчи гуруҳ, қуйи қўмиталарни тузиш ва тугатиш) бўйича қарор ТҚга аъзо — ташкилотларнинг доимий ваколатли вакилларининг кўпчилиги унинг учун овоз берганда қабул қилинган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Стандарт лойиҳалар бўйича овоз бериш учун унда иштирок этувчи ТҚга аъзо ташкилотларнинг доимий ваколатли вакилларининг учдан икки қисмидан кам бўлмаган қисми онлайн ва офлайн шаклда иштирок этиши етарли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳокамада иштирокчиларнинг мавжуд масалалар бўйича эътирозлари ва фикрларини инобатга олинган ҳолда, стандарт лойиҳаси учун овоз бериш натижасида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда овоз бериш бюллетени ва баённома кўринишида муҳокама хулосаси расмийлаштирилади, унда овоз бериш натижалари, овоз беришда келишмовчиликни бартараф этиш бўйича ТҚ ҳаракати ва мавжуд эътирозлар келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулоса ҳар бир ТҚга аъзо ташкилотларга овоз бериш якунлангач, бир ой муддат мобайнида юборилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. ТҚ фаолияти самарадорлигини баҳолаш стандартлаштириш тизимининг асос бўлувчи норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳолда Институт томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Техник қўмиталар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Қуйидагилар техник қўмиталар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚга бириктирилган стандартлар фондининг сифати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлаштириш бўйича ишларда ТҚ фаолиятининг самарадорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ фаолиятининг уюшқоқлиги ва очиқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. ТҚга бириктирилган стандартлар фондининг сифати қуйидагилардан келиб чиқиб баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚга бириктирилган ва ишлаб чиқилган миллий стандартлар сони;
(57-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган стандартлар сони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлаштириш бўйича ишларда ТҚ фаолиятининг самарадорлиги қуйидагилардан келиб чиқиб баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлаштириш котибиятини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚга бириктирилган ва ишлаб чиқилган халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартларнинг умумий сони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. ТҚ фаолиятининг уюшқоқлиги ва очиқлиги қуйидагилардан келиб чиқиб баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ иш дастурининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ фаолияти ҳақидаги ахборотнинг мавжудлиги ва сермазмунлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТҚ фаолияти ҳақида тақдим этилган йиллик ҳисоботнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши кўрсаткичлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. ТҚ фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш рўйхатга олинган техник қўмиталар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари қийматларининг нисбий йиғиндисидан келиб чиқиб аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. ТҚ фаолияти самарадорлигини баҳолашни ТҚнинг якунланган йилги фаолияти бўйича Институт амалга оширади. Бунда ташкил этилганига ушбу баҳолаш ўтказилишига қадар бир йилдан кам бўлган ТҚ фаолияти баҳоланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. ТҚнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича қуйидаги рағбатлантириш чоралари кўрилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондидан бепул йиллик фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро грант маблағлари ҳисобига хорижий тажриба орттириш, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишда устунлик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар уни ташкил этиш тўғрисидаги ташаббус билан чиққан субъектларнинг, шунингдек, стандартларнинг қабул қилинишидан ва қўлланилишидан манфаатдор бўлган бошқа ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартларни қабул қилишдан ҳамда қўллашдан манфаатдор бўлган давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ёки ўз маблағлари ҳисобидан ТҚ аъзоларини лавозим маошларига 50 фоизгача миқдорда қўшимча устамалар берилади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. ТҚ ишида доимий ваколатли вакилларнинг иштирок этиш харажатларини ТҚга аъзо ташкилотлар қоплайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Тасдиқлайман
Ўзбекистон стандартлар институти ___________________________________
(имзо) (имзонинг ёйилмаси)
20__ йил «____»_______________
Стандартлаштириш бўйича техник қўмита тўғрисида
НИЗОМ
STQ ________ «____________________________________________________________________________»
(Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг белгиланиши ва номланиши)
1. Қўлланиш соҳаси
Ушбу Низом стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти соҳасини, тузилмаси, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг ишларни бажариш қоидаларини белгилайди ва ____________________________________________________________ соҳасида стандартлаштириш бўйича фаолиятда иштирок этувчи ташкилотларга қўлланилади.
2. Норматив ҳаволалар
ушбу Низомда қуйидаги норматив ва техник ҳаволалар қўлланилган: ____________.
3. Умумий қоидалар
3.1. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита Ўзбекистон стандартлар институтининг қарори билан ташкил этилган. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита котибиятини ____________________________________________________________________________________юритади.
(ташкилот номи)
3.2. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитани ташкил этишнинг мақсади _____.
3.3. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг вазифалари _______________.
3.4. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита ўз фаолиятида ______ амал қилади.
4. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти соҳаси ____________.
5. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг тузилмаси _________________.
6. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг раиси, раис ўринбосари, масъул котиб ва аъзо — ташкилотларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва функциялари __________.
7. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иш тартиби _________________.
8. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита ишини молиялаштириш ___________.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасдиқлайман Стандартлаштириш бўйича техник қўмита раиси ___________ _____________________
(имзо)
(имзонинг ёйилмаси)
20__ йил «____» _____________
Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иш ДАСТУРИ STQ _______ «______________________________________________________________________________» (стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг белгиланиши ва номи
Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иш дастури мақсадлари: Унинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичлар: 1. Стандартлаштириш бўйича ишлар:
Т/р
Белгиланиши
Лойиҳанинг номи
Ижро этувчи
Ишларни бажаришнинг режалаштирилган муддатлари
дан
гача
Стандартларни ишлаб чиқиш
Стандартларни кўриб чиқиш
Стандартларни текшириш, таҳлил қилиш
2. Бошқа ишлар: ______________________________________________________________________________
Масъул котиб
___________________
_________________________
(имзо)
(имзонинг ёйилмаси)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасдиқлайман Стандартлаштириш бўйича техник қўмита раиси ___________ __________________________
(имзо)
(имзонинг ёйилмаси)
20__ йил «____» _______________
_____ йил учун стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иши тўғрисида йиллик ҳисобот STQ ________ «____________________________________________________________________________» (стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг белгиланиши ва номи)
1. Умумий маълумотлар:
Котибиятни юритувчи ташкилот
Раис
Раис ўринбосар(лар)и
Масъул котиб
Ҳисобот йилида стандартлаштириш бўйича техник қўмита таркибидаги ўзгаришлар
2. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг тузилмаси:
Кичик қўмиталар
Ишчи гуруҳлар
Ҳисобот йилида тузилмадаги ўзгаришлар
3. Ҳисобот йилида стандартлаштириш бўйича ишларни бажариш натижалари:
Белгиланиши
Номланиши
Стандартлар ишлаб чиқилди
Стандартлар кўриб чиқилди
Стандартлар текширилди (таҳлил қилинди)
4. Халқаро ва минтақавий стандартлаштириш бўйича ишлар натижалари:_____________ 5. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг йиғилишлари: ____________________ 6. Бошқа ишлар: _________________________________________________________
Масъул котиб
_______________
_______________________
(имзо)
(имзонинг ёйилмаси)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овоз бериш бюллетени
Овоз бериш бюллетени
Овоз бериш санаси
STQ (STQQ)
Аъзо — ташкилотнинг номи
1. Стандартнинг белгиланиши ва номи _____________________________________________________________
2. Лойиҳани таклиф этилган таҳрирда маъқуллаш
3. Қуйидаги фикр-мулоҳазалар билан (таклифлар)га қарши