10.04.2019 йилдаги ПФ-5706-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 10.04.2019 йилдаги ПФ-5706-сон
Kuchga kirish sanasi
10.04.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мустақиллик йилларида мамлакатда аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича самарали чора-тадбирлар амалга оширилди, ёнғинларга қарши курашиш комплекс тизими шакллантирилди, бу йўналишларда, жумладан, ёнғин ва авария-қутқарув техникаси ва жиҳозларининг маҳаллий турлари ишлаб чиқарилишини ривожлантириш орқали моддий-техник база босқичма-босқич мустаҳкамланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ривожланган хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда амалдаги тизим самарадорлигини ўрганиш натижалари фуқароларнинг хавфсиз ҳаёт фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи қўйидаги омиллар мавжудлигидан далолат бермоқда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан — ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тизимларининг тарқоқ ҳолда фаолият юритиши ҳамда ушбу йўналишларда айрим вазифа ва функцияларнинг идоралараро такрорланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан — мобиллик ҳамда куч ва воситаларнинг етарли эмаслиги, шунингдек, ҳудудий фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги хизмати билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари самарадорлигининг пастлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан — ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича куч ва воситалар имкониятлари билан республика шаҳар ва туманлари ҳудудларининг тўлиқ қамраб олинмаганлиги, ёнғинларнинг олдини олиш ва барвақт профилактикаси бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг етарли даражада эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан — юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг узлуксиз суткалик мониторинги, тезкор бошқарув ва ўз вақтида ҳамкорликда ҳаракат қилишнинг ягона самарали тизими ташкил этилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчидан — фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизимида мазкур соҳани илмий жиҳатдан таъминловчи таянч олий таълим муассасаси ҳамда махсус тадқиқот маркази мавжуд эмаслиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашда сифат жиҳатидан янги тизимга ўтиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар мавжуд штат бирликлари, молиявий ва моддий-техник базасининг тўлиқ ҳажмида, доимий жойлашган манзиллари ўзгартирилмаган ҳолда ўрнатилган тартибда берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, унинг таркибий ва ҳудудий тузилмалари (кейинги ўринларда — Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси), Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тугатилишини назарда тутган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлиги институти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мудофаа вазирлигидан — Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатишни бошқариш хизмати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига — Гидрометеорология хизмати маркази.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қуйидагилар бўйича қўшимча вазифалар юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинларнинг самарали профилактикаси ва олдини олишни таъминлаш, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш бўйича давлат ёнғин назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинларни ўчиришни, ёнғин содир бўлган ҳудуддаги инсонларни ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қутқаришни ташкил этиш, шунингдек, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан асраш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида мавжуд ҳамда берилаётган штат бирликлари доирасида қуйидагилар ташкил этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қутқарув кучлари хизматини ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишни ташкил қилиш бош бошқармаси, унга Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг барча ёнғин-қутқарув кучлари ва воситаларининг жанговар тайёргарлигини таъминлаш ҳамда фаолиятларини мувофиқлаштириш вазифаларини юклаган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳамда фуқаро муҳофазасининг ташкилий таъминоти ва режалаштириш бош бошқармаси, уни фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул этиб белгилаган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси, унга ёнғин назорати ва профилактикасини амалга ошириш, терговга қадар текширув ва маъмурий амалиёт назорати, шунингдек, қурилишда ёнғинга қарши меъёрлаштириш соҳасида меъёрий-техник ишларни амалга ошириш ваколатларини юклаган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлиги институти, Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш маркази, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти негизида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси қошида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг олий таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ўқишга кириши учун тайёргарлигини таъминловчи Ихтисослаштирилган лицей ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлигида тугатилаётган Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли органи учун қонунчиликда белгиланган ваколатлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юклатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятлар вазирининг ёнғин хавфсизлиги соҳасида профилактика ва назорат фаолиятини мувофиқлаштирувчи ўринбосари, мақоми бўйича ёнғин назорати бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 1 январдан бошлаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ўтказилган Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва Ёнғин хавфсизлиги институтининг шаҳодатланган ходимлари, ички ишлар органлари ходимлари учун кўзда тутилган махсус унвонлар бўйича амалдаги иш ҳақи миқдори сақланган ҳолда ягона ҳарбий хизматчи мақомига, профессионал ёнғин бўлинмаларининг ишчи-хизматчилари эса — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчиси мақомига эга бўладилар ҳамда уларнинг иш стажи қутқарувчи мақомидаги иш стажига тенглаштирилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2025 й., 06/25/185/0956-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 январдан бошлаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ўтказилган Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва Ёнғин хавфсизлиги институтининг шаҳодатланган ходимлари шартнома бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ масалаларида пул таъминоти, кийим-кечак, тиббий ва маиший хизмат, ижтимоий имтиёзлар ва нафақа кафолати тартиблари бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, шунингдек, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда республиканинг шаҳарлари, аҳоли пунктлари ва объектларида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув қисмлари ва постлари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 10 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-5706-сон