16.12.2019 йилдаги ЎРҚ-595-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 16.12.2019 йилдаги ЎРҚ-595-сон
Kuchga kirish sanasi
18.06.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчилик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Асосий тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари бўлган болалар — ногиронлиги бўлганидан ёки бўлмаслигидан қатъи назар, оила, педагоглар, мутахассислар, жамият ва давлатнинг алоҳида эътиборига муҳтож бўлган индивидуал эҳтиёжларга эга болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилоти — давлат томонидан молиялаштириладиган ва бошқариладиган ҳамда мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартига мувофиқ мактабгача таълим ва тарбия хизматлари кўрсатувчи ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инклюзив таълим ва тарбия — болаларнинг алоҳида таълим олишга бўлган эҳтиёжларини ҳамда индивидуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда таълим ва тарбия олиши учун тенг имкониятларни таъминлайдиган жараён;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача бўлган ёш — болаларнинг туғилган пайтидан етти ёшгача, то уларга умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бериш бошланган пайтга қадар бўлган ёши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия — болаларга таълим ва тарбия беришга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти — таълим-тарбия жараёнининг ҳажмига, мазмунига ва сифатига, мактабгача таълим ташкилотини қуриш ва жиҳозлашга, шунингдек мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом овқатланишини ва хавфсизлигини ташкил этишга доир мажбурий талаблар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури — бола томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган асосий билимларнинг, маҳорат ва кўникмаларнинг ҳажмини ҳамда мазмунини белгиловчи, шунингдек таълим ва тарбия мазмунининг ўзига хослигини, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини тавсифловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилоти — мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим ва тарбия хизматлари кўрсатувчи давлат ва нодавлат ташкилоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат мактабгача таълим ташкилоти — нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга доир лицензия асосида мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим ва тарбия хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогнинг касбий стандарти — мактабгача таълим ташкилоти педагогининг шахсий касбий сифатларига, билимларига, маҳорати ва кўникмаларига доир асосий талаблар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва тарбиянинг муқобил шакли — мактабгача таълим ва тарбия тизимидаги инновацион таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш модели.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Мактабгача таълим ва тарбиянинг асосий принциплари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбиянинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир бола учун мактабгача таълим ва тарбия олиш имкониятининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир боланинг истеъдоди нишоналарини, иштиёқлари ва қобилиятларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар тенглиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача бўлган ёшдаги болаларга таълим, тарбия бериш ва уларни соғломлаштиришнинг, оила ҳамда мактабгача таълим ташкилоти тарбиявий таъсирининг бирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача бўлган ёшдаги болаларга таълим ва тарбия бериш уйғунлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг шахсини ривожлантиришга йўналтирилган шахсий ёндашув;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача ва умумий ўрта таълимнинг изчиллиги ҳамда узлуксизлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва тарбиянинг демократик ҳамда дунёвий хусусиятга эгалиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим-тарбия жараёнининг шаффофлиги ва очиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия мазмуни, даражаси ҳамда ҳажмининг мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг ривожланиш хусусиятларига ҳамда соғлиғи ҳолатига мувофиқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

5-модда. Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир боланинг мактабгача таълим ва тарбия олишга бўлган ҳуқуқи амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг мактабгача таълим ва тарбияга тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг ривожланишида, мактабгача таълим ва тарбия олишида оилага ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг, шу жумладан алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари бўлган болаларнинг сифатли мактабгача таълим ва тарбия олиши учун шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва тарбия беришнинг муқобил шаклларини яратиш ҳамда ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтиришга қаратилган давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача бўлган ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида замонавий инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Мактабгача таълим ва тарбия олишга доир давлат кафолатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир бола мактабгача таълим ва тарбия олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин давлат мактабгача таълим ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боланинг мактабгача таълим ва тарбия олишига доир давлат кафолатлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари негизида мактабгача таълим ва тарбия хизматларини кўрсатиш, шунингдек таълим ва тарбия беришнинг муқобил шаклларини ташкил этиш орқали таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

2-боб. Мактабгача таълим ва тарбия соҳасини тартибга солиш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини амалга оширувчи органлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини амалга оширувчи органлар қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
(7-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз тасарруфида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари;
(7-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган органлар ҳамда ташкилотлар қонунчиликка мувофиқ мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ваколатлари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

мактабгача таълим ва тарбия соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат дастурлари ишлаб чиқилишини, тасдиқланишини ва амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1117-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг, шунингдек нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга доир лицензияларнинг (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) берилиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача бўлган ёшдаги болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ваколатлари
(10-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
(10-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилишини таъминлайди;
(10-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади ҳамда уларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятига услубий жиҳатдан раҳбарликни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти ишлаб чиқилишини таъминлайди ҳамда уни тасдиқлайди;
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1117-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор педагогик технологияларни ўрганади, умумлаштиради ва таълим-тарбия жараёнига жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ўқув-услубий, дидактик материаллар, бадиий адабиётлар, ривожлантирадиган ўйинлар ва ўйинчоқлар билан таъминланишини, шунингдек уларнинг моддий-техника базаси жиҳозланишини ҳамда мустаҳкамланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг малакасига доир талабларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасида кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ҳамда уларнинг малакасини оширишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги статистика маълумотларининг ҳисоби юритилишини ҳамда таҳлил қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилоти кузатув кенгашининг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги илмий-тадқиқот ҳамда илмий-услубий фаолиятни амалга оширади ва мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг қонуний вакилларига услубий, маслаҳат ёрдами ва бошқа ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия тизимига инвестициялар ҳамда грантларни жалб этиш чораларини кўради, чет эл инвестициялари иштирокидаги амалдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнининг сифати устидан назоратни ва мониторингни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимларига малака тоифалари берилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мактабгача таълимнинг нодавлат таълим хизматларини (бундан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг хизматлари мустасно) кўрсатиш соҳасидаги фаолияти учун лицензиялар беради;
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонунига асосан ўн саккизинчи — йигирма иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошлаганлиги ёки тугатганлиги ҳақида хабарномаларни қабул қилади, уларнинг реестрини юритади.
(10-модда биринчи қисмининг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 мартдаги ЎРҚ-823-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 03/23/823/0150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача бўлган ёшдаги болаларга давлат томонидан кафолатланган ҳажм доирасида бепул малакали тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилишини таъминлайди;
(11-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда боланинг ёшига ва физиологик эҳтиёжларига мос келадиган, рационал ҳамда мутаносиб овқатланиши учун мактабгача таълим ташкилотидаги табиий маҳсулотлар тўпламини белгилайди;
(11-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари бўлган болаларни соғломлаштиришга қаратилган даволаш-соғломлаштириш, реабилитация, санитария-гигиена ва профилактика тадбирларини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг тиббий текширувдан ўтказилишини ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Ўз тасарруфида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг ваколатлари
(12-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз тасарруфида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари:
(12-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилишини таъминлайди;
(12-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги тармоқ дастурларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишувга кўра ўз тасарруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини қайта ташкил этади ва тугатади.
(12-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз тасарруфида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишувга кўра тегишли ҳудудда давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади ҳамда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача ёшдаги болаларнинг сифатли мактабгача таълим ва тарбия олиши учун зарур шарт-шароитлар яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат-хусусий шериклик борасидаги фаолиятни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг ва мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг ижтимоий ҳимоя қилинишини, ҳаёти, соғлиғи муҳофаза қилинишини, шунингдек ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия тизимига инвестициялар жалб этилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(13-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Фуқароларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги тадбирларда иштирок этиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ҳамда бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ўртасида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тушунтириш ишларини амалга оширишда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

3-боб. Мактабгача таълим ва тарбия тизими. Мактабгача таълим ташкилотларининг турлари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Мактабгача таълим ва тарбия тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбия тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим беришнинг муқобил шакллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасида фаолиятни амалга оширувчи илмий-тадқиқот муассасалари ва таълим ташкилотлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар.
(15-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Мактабгача таълим ташкилотининг мақоми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилоти давлат ва нодавлат ташкилоти бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ҳам ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотида сиёсий партиялар ва диний ташкилотларнинг ташкилий тузилмалари ташкил этилишига ҳамда фаолият юритилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Мактабгача таълим ташкилотларининг турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотлари қуйидаги турлар бўйича ташкил этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий турдаги мактабгача таълим ташкилоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотининг умумий ривожлантириш йўналишидаги гуруҳларида мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури амалга оширилиши таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури амалга оширилиши таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, уларни соғлом муҳитга уйғунлаштириш орқали таълим ва тарбия олиши учун тенг имкониятлар таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларнинг ва ривожланишида нуқсонлари бўлмаган болаларнинг битта ташкилотда алоҳида гуруҳларда, шунингдек инклюзив гуруҳларда биргаликда ўқишини ҳамда тарбияланишини ташкил этишга қаратилган мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури амалга оширилиши таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ бошқа турларда ҳам ташкил этилиши мумкин.
(17-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

4-боб. Мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини ташкил этиш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилоти юридик шахс шаклида ташкил этилади ва ўз фаолиятини устав асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар давлат мактабгача таълим ташкилотининг муассисларидир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари;
(18-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.
(18-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа давлат органлари ва ташкилотлар ҳам қонунчиликка мувофиқ давлат мактабгача таълим ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти юридик шахс шаклида ташкил этилади ва ўз фаолиятини устав ҳамда мактабгача таълимнинг нодавлат таълим хизматларини (бундан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг хизматлари мустасно) кўрсатиш соҳасидаги фаолияти учун лицензия асосида амалга оширади.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик ва жисмоний шахслар нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Жисмоний шахслар томонидан мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим хизматлари кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар мактабгача таълим ва тарбия соҳасида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклида таълим хизматлари кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини белгиланган тартибда хабардор қилганидан кейин мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим хизматларини кўрсатишга ҳақли.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида кўпи билан эллик нафар мактабгача бўлган ёшдаги боланинг таълим ва тарбия олишига йўл қўйилади.
(20-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 мартдаги ЎРҚ-823-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 03/23/823/0150-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълимнинг нодавлат таълим хизматларини (бундан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг хизматлари мустасно) кўрсатиш соҳасидаги фаолияти учун лицензия юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганидан кейин берилади.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, шунингдек лицензияни бекор қилиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан аттестация асосида амалга оширилади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси беш йилда бир марта амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитациясини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишнинг мажбурийлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли пунктлари ташкил этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жой мажмуалари қурилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг қонунчиликда белгиланган чекланган сони ошганда мажбурий тартибда ташкил этилади.
(23-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир нечта кўп квартирали уйдан ёки якка тартибдаги уйлар гуруҳларидан иборат бўлган янги турар жой мажмуаларини лойиҳалаштириш ва қуришда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида ёхуд алоҳида бино тарзида ҳар бир икки юзта квартира ёки якка тартибдаги уйлар учун камида элликта ўриндан келиб чиққан ҳолда мактабгача таълим ташкилотининг мавжуд бўлиши шартлиги назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Мактабгача таълим ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилоти:

мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури асосида ўз таълим дастурини ишлаб чиқишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг қонуний вакиллари билан тузилган шартнома асосида мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурида назарда тутилганидан ташқари қўшимча пулли таълим хизматлари кўрсатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг қонуний вакиллари билан таълим ва тарбия борасида ҳамкорликни амалга оширишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилоти қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилоти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ва тарбия стандарти талабларига мос келадиган мактабгача таълим даражасини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг ривожланиши, таълим ва тарбия олиши учун хавфсиз шарт-шароитлар яратиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болага таълим ва тарбия бериш масалалари юзасидан унинг қонуний вакилларига маслаҳат ёрдамини бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдидлар, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги фактлари тўғрисида ваколатли органларни хабардор қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(24-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, мактабгача таълим ташкилотларида болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун олинадиган тўловлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш уларнинг муассислари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилоти боланинг қонуний вакиллари билан тузилган шартнома асосида мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурида назарда тутилганидан ташқари қўшимча пулли таълим хизматлари кўрсатишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси
(26-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва соҳага малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси фаолият кўрсатади.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармасининг маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланилмайдиган кўчмас мулкини реализация қилишдан тушган маблағларнинг 100 фоизи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тузилмасига кирадиган муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини текшириш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадига ундирилган бюджет маблағларининг қонунга хилоф харажатлари, ўғриликлар, растраталар, камомадлар суммаларининг 50 фоизи;
(26-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармасининг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия эҳсонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари), грантлари ҳамда техник жиҳатдан кўмаклашиш воситалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(26-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармасининг маблағлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотларини қурилишларнинг манзилли рўйхатларига киритган ҳолда, уларнинг тармоғини кенгайтиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия тизими органлари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан чет эллик юқори малакали мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ишлаш учун жалб қилишга;
(26-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг, лойиҳа институтларининг, илмий муассасалар ҳамда олий таълим ташкилотларининг, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертларини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш доирасида маслаҳатчилар сифатида жалб қилишга;
(26-модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимларини ўқитишни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишга;
(26-модда учинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларининг, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини жиҳозлаш ва таъмирлашга;
(26-модда учинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирларга сарфланади.
(26-модда учинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармасининг маблағлари қонунчиликка мувофиқ бошқа мақсадлар учун ҳам сарфланиши мумкин.
(26-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизими
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборотни йиғиш, сақлаш, излашни, унга ишлов бериш ва ундан фойдаланишни амалга ошириш имконини берувчи Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизими яратилишини ҳамда фаолият кўрсатишини таъминлайди.
(27-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиш барча мактабгача таълим ташкилотлари учун мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиладиган маълумотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
(27-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

5-боб. Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти барча мактабгача таълим ташкилотлари учун мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти камида беш йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурини, мактабгача ёшдаги болаларга мактабгача таълим ва тарбия бериш соҳасидаги ўқув-услубий қўлланмаларни, услубий тавсияларни ишлаб чиқишда, шунингдек мактабгача таълим ташкилотларини лойиҳалаштиришда, қуришда, жиҳозлашда ва уларнинг фаолиятини ташкил этишда ҳисобга олиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури болани тўлақонли ҳар томонлама камол топтиришга қаратилган таълим-тарбия жараёни ташкил этилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг билим жиҳатидан ва интеллектуал ривожланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг қонуний вакиллари билан ҳамкорликни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар, Ўзбекистон Республикасида яшовчи миллатлар ва элатларнинг урф-одатлари ва анъаналари билан таништиришни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларда ҳалоллик туйғусини шакллантиришни, уларни қонунларга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялашни;
(29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг ижтимоий мослашувини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари бўлган болалар билан педагогик-тузатиш (коррекциялаш) ва тиббий-психологик ишлар амалга оширилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашни таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишидаги нуқсонларини тузатишга (коррекциялашга) ҳамда реабилитация қилишга муҳтож бўлган болаларнинг мактабгача таълим ва тарбия олиши мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури асосида ишлаб чиқилган якка тартибдаги режалар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Таълим бериш тили
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларида таълим бериш тили «Давлат тили тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Мактабгача таълим ташкилотларининг иш режими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларида ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан кейинги йилнинг 31 майигача бўлган даврни, ёзги соғломлаштириш даври жорий йилнинг 1 июнидан 31 августигача бўлган даврни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларидаги гуруҳлар уларда болаларнинг бўлиши давомийлигига қараб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳлар (кунига 3-4 соат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ кунли гуруҳлар (кунига 9, 10,5 ва 12 соат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳлар бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар 3-4 соат бўладиган гуруҳларида — кундузги уйқу ташкил этилмайди ва бир марталик овқатлантириш ташкил этилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар 9 — 10,5 соат бўладиган гуруҳларида — уч марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар 12 соат бўладиган гуруҳларида — тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларида кундузги ва тунги уйқу ҳамда беш марталик овқатлантириш ташкил этилиши учун шароитлар яратилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уч ёшдан етти ёшгача бўлган болалар узлуксиз ухламайдиган муддатнинг тавсия этиладиган максимал давомийлиги 5,5 — 6 соатни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уч ёшдан етти ёшгача бўлган болалар учун суткалик уйқунинг тавсия этиладиган умумий давомийлиги муддати 12 — 12,5 соатни ташкил этади, шундан 2 — 2,5 соатни кундузги уйқу учун ажратиш тавсия қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотининг иш режими ва болаларнинг унда бўлиши давомийлиги унинг уставида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

6-боб. Мактабгача бўлган ёш даврлари. Болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш ва улардан чиқариш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Мактабгача бўлган ёш ва унинг даврлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача бўлган ёш бола шахсининг жисмоний, психологик ва ижтимоий жиҳатдан шаклланишининг асосий давридир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача бўлган ёш қуйидаги даврларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гўдаклик (туғилганидан бир ёшгача);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илк болалик (бир ёшдан уч ёшгача);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача бўлган кичик ёш (уч ёшдан тўрт ёшгача);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача бўлган ўртача ёш (тўрт ёшдан беш ёшгача);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача бўлган катта ёш (беш ёшдан етти ёшгача).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш ва улардан чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун мўлжалланган гуруҳларга болаларни қабул қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳузуридаги тиббий-руҳий-педагогик комиссия хулосаси асосида, боланинг қонуний вакиллари розилиги билан амалга оширилади.
(33-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш ва улардан чиқариш нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг уставига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Мактабгача таълим ташкилоти гуруҳларини тўлдириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гуруҳ мактабгача таълим ташкилотининг таркибий бирлигидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотидаги гуруҳлар ёшга доир тоифалар ёки ёшга доир бўлмаган тоифалар бўйича тўлдирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гуруҳлар ёшга доир тоифалар бўйича тўлдирилганда қуйидаги ёш тоифалари белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илк ривожланиш гуруҳи (бир ёшдан уч ёшгача);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик гуруҳ (уч ёшдан тўрт ёшгача);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта гуруҳ (тўрт ёшдан беш ёшгача);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
катта гуруҳ (беш ёшдан олти ёшгача);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабга тайёрлов гуруҳи (олти ёшдан етти ёшгача).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилоти гуруҳларини тўлдириш ва болаларни бир гуруҳдан бошқасига ўтказиш ҳар йили ўқув йили бошлангунига қадар амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳлар тегишли равишда қуйидаги миқдорда тўлдирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ёшдан етти ёшгача бўлган болалар гуруҳларида — кўпи билан ўттиз нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳларда — кўпи билан ўттиз нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турли ёшдагилар гуруҳларида — кўпи билан йигирма беш нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларда — кўпи билан ўн нафар бола.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар давлат мактабгача таълим ташкилоти жойлашган ерда давлат мактабгача таълим ташкилотига боришни хоҳловчи мактабгача бўлган ёшдаги болалар сони йигирма нафардан кам бўлса ва бу жойда бошқа давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда кам сонли болалардан иборат гуруҳларни ташкил этишга йўл қўйилади.
(34-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишувга кўра гуруҳларни уларни тўлдиришнинг энг кўп миқдори оширилган ҳолда ташкил этишга йўл қўйилади.
(34-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳларни тўлдириш тартиби мактабгача таълим ташкилотларини сақлашга, уларнинг тузилишига ва улардаги иш режимини ташкил этишга доир санитария-гигиена талаблари ҳисобга олинган ҳолда уларнинг муассиси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун гуруҳлар тегишинча қуйидаги миқдорда тўлдирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нутқида оғир нуқсонлари бўлган болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн икки нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кар болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яхши эшитмайдиган болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн икки нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўзи ожиз болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн нафар бола;

кўзи яхши кўрмайдиган болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн икки нафар бола;

таянч-ҳаракат аппарати бузилган болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн саккиз нафар бола;

гемипарез, монопарез, плегия асоратлари бўлган болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн икки нафар бола;

болалар церебрал фалажи синдроми асоратлари бўлган болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн нафар бола;

енгил даражада ақли заиф бўлган ақлий нуқсонлари бор болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн икки нафар бола, ўртамиёна ва ўртача даражада ақли заиф бўлган ақлий нуқсонлари бор болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутизмга чалинган уч ёшдан катта болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн нафар бола;

ақлий ривожланиши кечикаётган уч ёшдан катта болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн икки нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мураккаб нуқсонлари (икки ва ундан ортиқ нуқсони) бўлган болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн нафар бола.

Инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилотида гуруҳлар тегишинча қуйидаги миқдорда тўлдирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) уч ёшгача бўлган болалар учун гуруҳларда — кўпи билан йигирма беш нафар бола, шу жумладан ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган икки ёшдан уч ёшгача кўпи билан уч нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) уч ёшдан катта болалар учун гуруҳларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўпи билан йигирма беш нафар бола, шу жумладан ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган (яхши кўра олмайдиган ёки яхши эшита олмайдиган ёки таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлари бўлган) кўпи билан уч нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўпи билан йигирма беш нафар бола, шу жумладан ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган (кўриш амблиопиясига чалинган, кўзи ғилай ёки нутқида оғир нуқсонлари бўлган ёки аутизмга чалинган) кўпи билан икки нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўпи билан йигирма беш нафар бола, шу жумладан нутқида оғир нуқсонлари бўлган кўпи билан уч нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўпи билан йигирма беш нафар бола, шу жумладан руҳий ривожланишида кечикаётган кўпи билан уч нафар бола.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун гуруҳлар тегишинча қуйидаги миқдорда тўлдирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қулоғи кар болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қулоғи яхши эшитмайдиган болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн икки нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўзи ожиз болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўзи яхши кўрмайдиган болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн икки нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таянч-ҳаракат аппарати бузилган болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн саккиз нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гемипарез, монопарез, плегия асоратлари бўлган болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн икки нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар церебрал фалажи синдроми асоратлари бўлган болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутизмга чалинган уч ёшдан катта болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн нафар бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мураккаб нуқсонлари (икки ва ундан ортиқ нуқсони) бўлган болалар учун гуруҳларда — кўпи билан ўн нафар бола.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни парваришлаганлик, овқатлантирганлик ва уларга қараб турганлик учун ҳақ тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни парваришлаганлик, овқатлантирганлик ва уларга қараб турганлик учун ҳақ тўлаш қонунчиликда белгиланган миқдорларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўзи кўрсатаётган мактабгача таълим ва тарбия хизматлари қийматини мустақил равишда белгилайди, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган оилаларнинг болаларини парваришлаганлик, овқатлантирганлик ва уларга қараб турганлик учун ҳақ тўлаш имтиёзли шартларда қонунчиликда белгиланган миқдорларда амалга оширилади.
(35-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

7-боб. Мактабгача таълим ташкилотларидаги таълим-тарбия жараёни иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Мактабгача таълим ташкилотларидаги таълим-тарбия жараёни иштирокчилари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларидаги таълим-тарбия жараёни иштирокчилари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача бўлган ёшдаги бола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг қонуний вакиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог ходимлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотининг таълим-тарбия жараёни иштирокчилари билан ўзаро муносабатлари шартнома билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача бўлган ёшдаги болалар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат томонидан кафолатланган ҳажм доирасида бепул тиббий ёрдам олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқ учун хавфсиз бўлган шароитларда таълим олиш ва тарбияланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом турмуш тарзини олиб бориш, болаларни меҳнат қилишга мажбурлашнинг ҳар қандай шаклларидан, жисмоний ва руҳий зўравонликдан, ўз шаъни ва қадр-қиммати камситилишидан ҳимояланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз соғлиғига зарар етказадиган ахборотдан ҳимояланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача ёшдаги болалар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Боланинг қонуний вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боланинг қонуний вакиллари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз боласи учун мактабгача таълим шаклини ва таълим олиш тилини танлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотлари маъмуриятидан мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган зарур шарт-шароитлар таъминланишини талаб қилиш;
(38-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача бўлган ёшдаги болани ривожлантириш, унга мактабгача таълим ва тарбия бериш масалалари юзасидан давлат органларига мурожаат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болага нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотидаги таълим-тарбия жараёни ташкил этилишида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотининг кузатув кенгаши таркибини сайлаш ва унга сайланиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боланинг қонуний вакиллари қонунчиликка ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(38-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боланинг қонуний вакиллари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг жисмоний соғлиғи, руҳий ҳолати ҳақида қайғуриши, унинг табиий қобилиятлари, иштиёқлари ва истеъдодларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг мактабгача таълим ташкилотларида мактабгача таълим ва тарбия олишига кўмаклашиши ёки унинг оилада таълим ва тарбия олишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотларидаги таълим-тарбия жараёни бошқа иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни Ватанга муҳаббат, меҳнатга, ўз халқининг миллий, тарихий, маданий қадриятларига, шунингдек умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилада боланинг ҳар томонлама ривожланиши, таълим ва тарбия олиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боланинг қонуний вакилларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(38-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларнинг умумий ўрта таълим муассасасига киргунига қадар умумий ўрта таълимга бир йиллик мажбурий тайёргарлик кўриши учун жавобгарлик уларнинг қонуний вакиллари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимлари:

касбий шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижодий ташаббус кўрсатиш, таълим ва тарбия услубиётларини, ўқув қўлланмалари ҳамда таълим воситаларини эркин танлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотини бошқаришда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотининг таълим дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогик фаолиятидаги муваффақиятлар учун маънавий ва моддий рағбатлантирилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги илмий, инновацион, халқаро фаолиятда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(39-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимларини ўз касбий мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлмаган иш турларига жалб этишга йўл қўйилмайди, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(39-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга профессионал даражада таълим ва тарбия бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогик этикага риоя этиши, боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиши, болаларни зўравонлик кўринишларидан ҳимоя қилиши, уларни ватанпарварлик, меҳнатга, қонуний вакилларига ҳурмат билан ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурини бажариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз малакасини ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз касбий кўникмаларини ва педагогик маҳоратини такомиллаштириши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимлари зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(39-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим-тарбия жараёнидан сиёсий мақсадларда ёки болаларни қонунчиликка зид бўлган ҳаракатларни содир этишга ундаш учун фойдаланиш тақиқланади.
(39-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимларининг ҳафталик иш юкламаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимлари учун ҳафталик иш юкламасининг миқдорлари қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
(40-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимларининг ҳафталик иш юкламаси ушбу иш тури бўйича иш вақти нормаланган давомийлигининг бир ярим баравари миқдоридан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчиликда давлат мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимларининг айрим тоифалари учун ҳафталик иш юкламасининг бошқача давомийлиги белгиланиши мумкин.
(40-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-модда. Мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва дам олиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби қонунчиликда белгиланади.
(41-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари қуйидагилар асосида шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимининг лавозими ва малака тоифасига мувофиқ белгиланган базавий тариф ставкалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лавозим маошларига устамалар ва қўшимча ҳақлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ходимлари учун қуйидаги малака тоифалари белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалавр даражасига ёки олий таълим даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунига қадар олинган олий маълумотга эга мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалавр, магистр даражасига ёки олий таълим даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунига қадар олинган олий маълумотга эга иккинчи тоифали мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалавр, магистр даражасига ёки олий таълим даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунига қадар олинган олий маълумотга эга биринчи тоифали мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалавр, магистр даражасига ёки олий таълим даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунига қадар олинган олий маълумотга эга олий тоифали мутахассис.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг ходимларига иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади, ҳар йилги узайтирилган ҳақ тўланадиган таътил ва қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар берилади.
(41-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-модда. Педагогнинг касбий стандарти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчилар томонидан педагогнинг касбий стандарти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар сиёсатини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрларни ишга қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шартномаларини тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагоглар ўқишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотлари педагогларини аттестациядан ўтказиш чоғида қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагогнинг касбий стандарти ҳудудларнинг маданий, демографик ва бошқа хусусиятлари инобатга олинган ҳолда талаблар билан тўлдирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагогнинг касбий стандарти педагогнинг шахсий сифатларига нисбатан унинг билимлари, маҳорати ва кўникмаларидан ажралмас бўлган талаблар қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандарти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагогнинг малака тоифаси педагогнинг касбий стандартига мувофиқ берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда. Мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш беш йилда камида бир марта амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(43-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотининг педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра педагог ходимнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги аниқланади ва унинг малака тоифаси белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-модда. Мактабгача таълим ва тарбия тизимида меҳнат фаолиятини амалга оширишга доир чекловлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари ёки жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар, шунингдек қасддан жиноятлар содир этганлиги учун илгари ҳукм қилинган шахслар мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илгари ўзининг айбли ҳаракатлари сабабли меҳнат шартномаси тугатилган шахслар, шунингдек қўлланилган жазо чорасидан, судланганлиги ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ҳамда ўзига нисбатан амнистия ёки афв этиш акти қўлланилганлигидан қатъи назар, қасддан содир этилган жиноятлар учун илгари ҳукм қилинган шахслар, жиноят ишлари айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмаган ҳолда тугатилган жиноятлар содир этган шахслар мактабгача таълим ва тарбия тизими органлари ва ташкилотларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунда мактабгача таълим ва тарбия тизимида меҳнат фаолиятини амалга оширишга доир бошқа чекловлар ҳам белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

8-боб. Мактабгача бўлган ёшдаги болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-модда. Мактабгача бўлган ёшдаги болаларга қараб туриш ва уларни таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг, айниқса етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг, соғлиғининг ҳолатини тузатишга, узоқ вақт даволанишга ҳамда реабилитация қилишга муҳтож бўлган болаларнинг, шунингдек кам таъминланган ва кўп болали оилалардаги болаларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши ва қўллаб-қувватланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ёки руҳий ривожланишида турли нуқсонлар бўлган болаларга қараб туриш қисман ёки тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўлиқ давлат таъминотида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етим болаларга ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қариндошлик муносабатларини сақлаш, шунингдек уларнинг шахсий номулкий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўриш, эшитиш қобилиятини, таянч-ҳаракат аппаратини тузатишга муҳтож бўлган болалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳаракатланиш, протезлаш, ахборотни идрок этиш ва қабул қилиш воситалари, шунингдек бошқа индивидуал тузатиш воситалари билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-модда. Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг овқатланишини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача бўлган ёшдаги болалар учун табиий озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами, уларни ёшига доир физиологик эҳтиёжларига мувофиқ бўлган рационал ва мутаносиб озиқ-овқат билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
(46-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат сифати устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда мактабгача ва мактаб таълими органлари томонидан амалга оширилади.
(46-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларида мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг овқатланишини ташкил этиш аутсорсинг услуби билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-модда. Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг соғлиғини сақлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг соғлиғини сақлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мақбул ўқув юкламасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом турмуш тарзи кўникмаларини тарғиб қилиш, шакллантириш ва ўргатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кун тартибига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом овқатланишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний фаоллик учун шарт-шароитлар яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача бўлган ёшдаги болаларга тиббий ёрдам мактабгача таълим ташкилотларининг ёки тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларининг тиббий ходимлари томонидан кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари мактабгача ва мактаб таълими органлари билан биргаликда мактабгача таълим ташкилотларида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади. Соғлиқни сақлаш органлари мактабгача ва мактаб таълими органлари билан биргаликда ҳар йили болаларнинг бепул тиббий кўрикдан ўтказилишини, уларнинг соғлиғи ҳолати мониторингини ва тузатилишини (коррекцияланишини) таъминлайди.
(47-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг тиббий ходимлари санитария қоидалари ва нормаларига, гигиеник нормативларга риоя этилиши, шунингдек мактабгача таълим ташкилотларида даволаш-профилактика чора-тадбирлари ўтказилиши учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

9-боб. Мактабгача таълим ташкилотини бошқариш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-модда. Мактабгача таълим ташкилотини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилотини бошқаришни қуйидагилар амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогик кенгаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кузатув кенгаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотини бошқариш тартиби унинг таъсис ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-модда. Давлат мактабгача таълим ташкилотининг педагогик кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилотининг педагогик кенгаши педагог ходимлардан иборат бўлган, унинг педагогик фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга доир ваколатларни амалга оширадиган давлат мактабгача таълим ташкилотининг коллегиал бошқарув органидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилотининг педагогик кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотининг иш режасини ва педагог ходимларнинг педагогик юкламасини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотининг таълим дастурини амалга ошириш натижаларини баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотининг боланинг қонуний вакиллари билан ўзаро муносабатлари тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимларининг малакасини ошириш, уларнинг ижодий ташаббускорлигини ривожлантириш, таълим ва тарбия жараёнига илм-фан ютуқларини ва илғор педагогик тажрибани жорий этиш масалаларини муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотининг ходимларини маънавий ва моддий рағбатлантириш масалаларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг ва педагог ходимларининг ҳисоботларини эшитади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилотининг педагогик кенгаши қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(49-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-модда. Давлат мактабгача таълим ташкилотининг кузатув кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилотида болани тарбиялаш, ривожлантириш ва унга таълим беришга кўмаклашиш мақсадида кузатув кенгаши ташкил этилиб, унинг таркиби ушбу ташкилотга борадиган болаларнинг қонуний вакиллари, ўз ходимлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакиллари орасидан шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилотининг кузатув кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига келишишга киритиш учун туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарини белгилайди, шунингдек уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш юзасидан таклифлар киритади;
(50-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг ушбу ташкилот фаолиятини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, молия-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет маблағларидан, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг ва бошқа ходимларининг фаолиятига тааллуқли ижтимоий сўровлар ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларини ва бошқа ходимларини рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритади.
(50-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилотининг кузатув кенгаши қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(50-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилоти кузатув кенгашининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
(50-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-модда. Давлат мактабгача таълим ташкилотининг раҳбари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор давлат мактабгача таълим ташкилотининг раҳбаридир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор давлат мактабгача таълим ташкилотининг фаолиятига жорий раҳбарликни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилоти директорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат мактабгача таълим ташкилотининг устави, шунингдек меҳнат шартномаси билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

10-боб. Мактабгача таълим ва тарбия тизимининг илмий-услубий таъминоти. Мактабгача таълим ва тарбия тизимини илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш вазифалари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52-модда. Мактабгача таълим ва тарбия тизимининг илмий-услубий таъминоти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбия тизимининг илмий-услубий таъминотини қуйидагилар амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва унинг тасарруфидаги илмий-услубий муассасалар;
(52-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тегишли тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари ва олий таълим ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбия тизимининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш институтлари (курслари).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбия тизимининг илмий-услубий таъминотини қонунчиликка мувофиқ бошқа илмий ва таълим ташкилотлари ҳам амалга ошириши мумкин.
(52-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53-модда. Мактабгача таълим ва тарбия тизимини илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбия тизимини илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотлари учун ўқув-услубий ва дидактик материаллар ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбияни бошқаришнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ва тарбия тизимига жорий этиладиган таълим услублари ва дастурлари самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

11-боб. Якунловчи қоидалар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(54-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55-модда. Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(55-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
(56-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(57-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент. ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 16 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-595-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2019 й., 03/19/595/4160-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон; 15.03.2023 й., 03/23/823/0150-сон; 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон; 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон; 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)