28.03.2018 йилдаги 244-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.03.2018 йилдаги 244-сон
Kuchga kirish sanasi
31.03.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/319/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/319/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/319/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 1 апрелдан бошлаб, давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, болаларни ташкилотларга қабул қилиш учун электрон навбатни шакллантириш ва йўлланмаларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими томонидан амалга оширилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қуйидагиларни таъминласин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн кун муддатда — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда, давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган намунавий шаклларни, ҳужжатлар бланкаларини ҳамда бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда — туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари расмий веб-сайтлари (саҳифалари)ни такомиллаштириш, уларда давлат мактабгача таълим муассасалари ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил мобайнида ҳар чоракда камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда, Давлат хизматлари марказлари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари, давлат мактабгача таълим муассасалари ходимлари иштирокида, ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентни амалда қўлланиш самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) давлат мактабгача таълим бўлимлари, давлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этувчи бошқа тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЯИДХПда болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг белгиланган тартибини амалга оширишга доир фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламент талаблари бузилганлиги учун туман (шаҳар) давлат мактабгача таълим бўлимлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини белгиланган тартибда қўлласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 732-модда) билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисидаги низомга 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Адлия вазирлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 28 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
244-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Регламент болаларни қуйидаги мактабгача таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда — ташкилот) қабул қилиш тартибини белгилайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари, Илк ривожланиш марказлари (оталиққа олган ташкилот ходимларининг болалари учун квоталар бундан мустасно);
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшма турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари (имконияти чекланган болалар учун ажратилган ўринлар бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат олий таълим ташкилотлари ҳузуридаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари (ушбу ташкилотлар ходимлари ва талабаларининг фарзандлари бундан мустасно);
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбошиси билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий турдаги давлат идоравий мактабгача таълим ташкилотлари (белгиланган квоталар бўйича);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва махсус контингент болалари учун белгиланган квоталар бўйича).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши болаларни давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига, давлат мактабгача таълим ташкилотларининг мобил гуруҳларига, мактабга бир йиллик бепул мажбурий тайёрлов гуруҳларига қабул қилишда татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли орган — туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик — хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган мактабгача таълим соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар — давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига квота берилган Ижтимоий реестрга киритилган оилалар, аъзолари ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар, боланинг ота-онаси квоталар бўйича ҳудудларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар, тўрт ёки ундан кўп болалари бўлган оилалар;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиёзли рўйхат — давлат мактабгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлган болалар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус контингент — давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига квота берилган ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг болалари, мактабгача таълим тизими ходимлари ва давлат умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг болалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оталиқ — оталиққа олинган мактабгача таълим ташкилотига Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ёки юридик шахс (оталиқ) томонидан иқтисодий, молиявий, маданий, таълим ёки бошқа беғараз тизимли ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот — давлат мактабгача таълим ташкилоти, давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, шу жумладан, оилавий турдаги мактабгача таълим ташкилоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий рўйхат — давлат мактабгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлмаган болалар рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Болаларни ташкилотга қабул қилиш тартиботини амалга оширишда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ташкилотлар раҳбарлари ташкилот қуввати ва тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг доимий равишда, шунингдек, ташкилотнинг бўш ўрни ҳақидаги маълумотларнинг гуруҳ очилган ёки ёпилган, гуруҳ қуввати ёки таълим тури ўзгарган, бола қабул қилинган ва ташкилотдан чиқарилган ёки бошқа гуруҳга ўтказилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг (кейинги ўринларда — вазирлик) «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига (кейинги ўринларда — МТБАТ) киритиб борилишини таъминлайдилар;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган ахборот билан биргаликда МТБАТга ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва махсус контингент учун ажратилган квоталар жойларига қабул қилинган болалар ҳақидаги маълумотни киритадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ташкилотларда бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, болаларни ташкилотларга қабул қилиш бўйича электрон навбатни шакллантириш, болаларни ташкилотларга қабул қилиш, шу жумладан, давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва махсус контингент учун ажратилган квоталар бўйича йўлланмаларни (кейинги ўринларда — йўлланма) шакллантириш МТБАТ томонидан автоматик равишда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ташкилотлар болаларни йўлланмалар асосида қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда Фаластиндан Ўзбекистонга олиб келинган фуқаролар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйилмаган ҳолда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ёки бевосита қонуний вакиллари орқали тегишли ташкилотга мурожаат этган ҳолда жойлаштирилади.
(4-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари, Илк ривожланиш марказларида очиладиган инклюзив таълим гуруҳларининг белгиланган ўринларига (3 тагача) алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар навбатга қўйилмаган ҳолда, психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси асосида қабул қилинади.
(4-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахслар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг болалари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ҳам мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига талабнома киритиш орқали имтиёзли навбатга қўйилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ташкилотлар ўртасида ахборотлар алмашуви фақат идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Болаларни ташкилотга ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ билан интеграциялашувини таъминлайди, унда қуйидагилар кўрсатилади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳар бир ташкилот манзили, унинг ихтисослашуви, гуруҳлар сони, ташкилотда гуруҳлар бўйича (болаларнинг ёши, таълим тили ва сменасини кўрсатган ҳолда) ўринлар сони ва бўш ўринларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) болаларни ташкилотга қабул қилиш бўйича навбатга киритилган сўровномалар рўйхати, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги (кейинги ўринларда — ЯИДХП) сўровнома рақами, ариза берилган сана ҳамда ташкилотдаги гуруҳлар бўйича навбат рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ушбу Регламентнинг 18-бандига мувофиқ болаларни ташкилотга қабул қилиш бўйича навбатга киритилган сўровномалар рўйхати (кейинги ўринларда — имтиёзли рўйхат), шу жумладан, ЯИДХПдаги сўровнома рақами, ташкилотдаги гуруҳлар бўйича навбат рақами.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар), болаларнинг яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси) ёки учинчи шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) йўлланмалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзлари келиб мурожаат қиладилар ёки электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш учун отаси ёки онаси (фарзандликка олувчиси) мустақил равишда ЯИДХПда рўйхатдан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматидан комплекс тарзда фойдаланиш учун Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда мурожаат қилиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болани ЯИДХП орқали ташкилотга навбатга қўйиш (сўровномадаги телефон рақамини ўзгартириш) фақат унинг отаси ёки онаси (фарзандликка олувчиси) томонидан амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарзандини давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилинишини истаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган (чет элда доимий яшовчи) шахслар ЯИДХП орқали ўрнатилган тартибда ариза юборади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса, ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда мустақил равишда ёки ваколатли орган ходимлари ёрдамида, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида ҳамда ЯИДХПда жойлаштирилган маълумотдан (мавжуд бўш ўринлар, сўровноманинг навбати, ташкилот манзили ва бошқалар) фойдаланган ҳолда, ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг болалари ҳамда махсус контингентга кирувчи болаларни давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун ариза берувчилар сўровномани ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи болани ташкилотга қабул қилиш шартлари, амалга ошириладиган тўловлар, ўзаро ҳуқуқ-мажбуриятларни ўзида акс эттирувчи оммавий офертани тасдиқлайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир вақтда учтагача ташкилотга болани навбатга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хато киритилган маълумотларни тузатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровнома юборилгандан сўнг уни исталган вақтда бекор қилиш.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жорий ўқув йилининг 31 май кунига қадар етти ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бола бир нечта ташкилотга навбатга қўйилиб, улардан бирига йўлланма шаклланган ва бола расмийлаштирилган бўлса, бошқа ташкилотларга навбатга қўйиш бўйича сўровномалар бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади, ташкилотнинг қисқа муддатли гуруҳлари, Илк ривожланиш марказларига қабул қилинган ҳолатлар бундан мустасно.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Сўровномага зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва киритгандан сўнг ариза берувчи уни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи онлайн тарзда навбатни кузатиши ва ЯИДХПда хабарномаларни олиши, шунингдек, ташкилотда болани қабул қилиш учун ариза бериш шартларидан (ЯИДХП ёки давлат хизматлари марказлари орқали) қатъий назар, давлат хизматлари марказларида мурожаат ҳолати тўғрисида маълумотни бепул олиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Болаларни ташкилотга қабул қилиш бўйича давлат хизмати бепул кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, навбат келганлиги ва (ёки) навбатдаги ҳолат ўзгарганлиги ҳақида махсус рақамга сўров юбориш орқали смс-хабар олиш имконияти яратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ҳар бир кирувчи SMS-хабар учун тўловлар ариза берувчи Давлат хизматлари марказлари орқали ариза юборганда — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда — Рақамли технологиялар вазирлигининг Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган миқдорда амалга оширилади.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ташкилотнинг ёпилиши, шунингдек, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги, шу жумладан, маълумотларнинг ушбу Регламентнинг 7 ва 18-бандларида назарда тутилган маълумотларга номувофиқлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда аризада тўғирлаш мумкин бўлган хатолар мавжуд бўлса, уларни беш иш куни ичида тўғрилаш учун ариза берувчига имконият берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишни уларни кўрсатишнинг исталган босқичида рад этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш рад этилган тақдирда, унинг сўровномаси тизим томонидан автоматик равишда кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва навбатдан чиқарилади. Бунда навбатга туриш ҳақидаги хабарнома ёки йўлланма сўровнома билан биргаликда бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, тўлдирилган сўровнома автоматик равишда МТБАТга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда МТБАТда автоматик равишда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлганда — йўлланма шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлмаганда — сўровнома тегишлича умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритилади ҳамда хабарнома шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида ташкилотлар ва гуруҳлардаги бўш ўринлар сони тўғрисидаги маълумотлар доимий равишда янгилаб борилади.
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ушбу Регламентнинг 16-бандига мувофиқ йўлланмалар МТБАТда автоматик равишда ташкилотда ўринлар бўшаган куни навбатга мувофиқ расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Болаларнинг қуйидаги контингенти сўровномалари имтиёзли рўйхатга киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп болали оилаларнинг болалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахсларнинг болалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг болалари;
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар ва божхона органлари ходимларининг болалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабалар ва педагогларнинг болалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг тўртинчи, бешинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги имтиёзли рўйхатга киритилган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болаларнинг ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларининг сўровномалари Давлат хизматлари марказларига борган ҳолда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қолган имтиёзлар турлари бўйича ариза берувчи давлат хизматидан мазкур Регламентга асосан умумий тартибда фойдаланади ва мазкур имтиёзларнинг мавжудлиги «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали қуйидаги ахборот тизимларидан аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реестрга киритилганлар ҳақидаги маълумотлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидан;
(18-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёллар ҳақидаги маълумотлар «Аёллар дафтари» ахборот тизимидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг отаси ёки онаси талаба эканлиги ҳақидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг отаси ёки онаси педагог эканлиги ҳақидаги маълумотлар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг кўп болали оилалар тоифасига мансуб эканлиги Адлия вазирлигининг ахборот тизимидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар ҳамда кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар ҳақидаги маълумотлар МТБАТ тизимидан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматлари маркази директори тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва сўровномада ишончли маълумот кўрсатилишини назорат қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчиларда ушбу бандга мувофиқ устунлик ҳуқуқининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот сўровномада кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг тўртинчи, бешинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги имтиёзли рўйхатга киритилган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болаларга берилган йўлланмалар ҳамда уларнинг устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари болаларни ташкилотга қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ташкилот раҳбари тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва МТБАТ тизимига ишончли маълумот киритилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун берган сўровномасидаги телефон рақамини исталган вақтда ўзгартириши мумкин. Ариза берувчи сўровномадаги телефон рақамини ўзгартириш бўйича Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилади. Бунда сўровномадаги телефон рақами янги киритиладиган телефон рақамига келадиган тасдиқлаш кодини киритиш йўли билан ўзгартирилади.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Имтиёзли ва умумий рўйхатда турган сўровномалар боланинг ёшига мос гуруҳлардаги бўш ўринлар сонига қараб қуйидаги тартибда навбатма-навбат шакллантирилади ва йўлланмалар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиёзли рўйхатдан битта сўровнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий рўйхатдан битта сўровнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар болалар эгизак бўлса, бир вақтда эгизакларнинг сўровномалари (гуруҳда иккинчи болага бўш ўрин бўлмаган тақдирда, гуруҳнинг қувватини ошириш ҳисобига).
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Биринчи марта тарбияланувчилар қабул қилаётган янги қурилган давлат мактабгача таълим ташкилотларига Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли микроучасткалардаги ҳудудларда яшовчи болалар мактабгача таълим вазирининг буйруғи асосида устунлик ҳуқуқи билан қабул қилинади. Бунда микроучасткаларга кирмайдиган ҳудудлардан болаларни ташкилотга қабул қилиш микроучасткаларга тегишли ҳудудлардан болалар қабул қилингандан сўнг қолган бўш ўринларга мазкур Регламентда белгиланган тартибда умумий ва имтиёзли рўйхат асосида амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун вақтинча ёпилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари таъмирлаш даврида ваколатли орган қарори асосида вақтинча бошқа ташкилотларга навбатсиз тақсимланади. Бунда болаларни вақтинча бошқа ташкилотларга қабул қилиш ташкилотдаги бўш ўринлар ҳисобидан амалга оширилмайди ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ гуруҳлардаги болаларнинг энг кўп сонидан вақтинча ошишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мактабгача таълим ташкилотида таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг унинг вақтинча бошқа ташкилотга тақсимланган тарбияланувчилари ушбу ташкилотга ваколатли орган қарори асосида навбатсиз қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари умумий турдаги ташкилотларга айлантирилганда, ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари бўлган болалар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари қарорлари асосида ушбу ташкилотларга навбатсиз қабул қилинади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. МТБАТ томонидан болаларни ташкилотга жойлаштириш бўйича йўлланма шаклланганлиги ҳақидаги хабарномалар танланган ташкилотга ва ариза берувчининг телефон рақамига юборилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Болаларни ташкилотга қабул қилиш ариза берувчи хабарномадаги тасдиқ кодини тақдим этган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ташкилотнинг буйруғини чиқариш орқали расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни ташкилотга қабул қилиш ташкилотнинг ёки буйруқ расмийлаштиришда иштирок этувчи бошқа идораларнинг айби билан кечикканда, йўлланма ўз кучида қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни ташкилотларга хабарномасиз қабул қилиш тақиқланади, ушбу Регламентнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ариза берувчи болаларни ташкилотга қабул қилишни йўлланма шакллангандан сўнг 15 иш куни мобайнида расмийлаштирмаган тақдирда, йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Сўровномада кўрсатилган ташкилот ёки гуруҳ ёпилган тақдирда, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги томонидан сўровнома бекор қилинади ва ариза берувчи бу ҳақда хабардор қилинади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда сўровнома давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали шакллантирилганлигидан келиб чиқиб, сўровнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабар ариза берувчиларга тегишлича давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган томонидан бир иш куни мобайнида, шу жумладан, ахборот-коммуникация тизими орқали етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ушбу Регламент талабларининг бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ариза берувчи томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ушбу Низом кучга киргунга қадар ташкилотга қабул қилиш учун сўровномаси имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунга қадар сақланиб қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш ишларини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим ахборот тизими ҳамда расмий веб-сайтида ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг жойлаштирилишини ва уларнинг мунтазам онлайн тарзда янгилаб борилишини таъминлаш

Доимий равишда

2-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш

Хоҳишига кўра

3-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига киритиш

1. 1 соат ичида

2. Автоматик тарзда

4-босқич

Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими

а) боланинг ташкилотга қабул қилинганлиги бўйича йўлланма шаклланганлиги ҳақидаги хабарномани расмийлаштириш — кўрсатилган ташкилот гуруҳида бўш жой мавжуд бўлса;

б) сўровномани тегишли равишда умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритиш, шунингдек, навбатга қўйилганлиги ҳақида хабарномани расмийлаштириш — кўрсатилган ташкилот гуруҳида бўш жой мавжуд бўлмаса;

в) хабарномани танланган ташкилотга ва ариза берувчининг телефон рақамига юбориш.

Автоматик тарзда

5-босқич

Ариза берувчи

Болаларни ташкилотга қабул қилиш бўйича хабарномадаги тасдиқ кодини ташкилотга тақдим этиш.

Хабарнома шакллангандан сўнг 15 иш кунида

6-босқич

Мактабгача таълим ташкилоти

Тасдиқ коди асосида болани ташкилотга қабул қилиш бўйича буйруқ чиқариш.

Тасдиқ коди ташкилотга тақдим этилгандан сўнг 2 иш кунида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

__________________

(сана)

________________________

(т/р)

Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи ҳақида маълумот:

1. Болага нисбатан (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс, яқин қариндошлар (бобоси, бувиси, акаси, опаси ва бошқалар) ёки ишончнома асосида ҳаракат этувчи учинчи шахс:

2. Ф.И.О.:

3. Паспорт маълумотлари (рақами ва серияси):

4. Манзили:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

7. Ишончноманинг реквизитлари (учинчи шахслар учун):

II. Бола ҳақидаги маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Туғилган йили:

3. Туғилиш ҳақида гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси):

4. Бола эгизакми

Ҳа

Йўқ

III. Ташкилот ҳақида маълумот:

1. Ташкилот рақами:

1.

2.

3.

2. Гуруҳи:

IV. Имтиёзли ҳуқуқ борлиги ҳақида маълумотларва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса)

1. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари (ногиронлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси)

2. Етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар (битта ёки ёлғиз ота-онанинг вафоти тўғрисидаги гувоҳнома, ота-она ҳуқуқларидан маҳрум этилганлик тўғрисидаги суд қарори нусхалари ва бошқалар)

3. «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари («Аёллар дафтари»га киритилганлик ҳолати ахборот тизими томонидан автоматик равишда текширилади)

4. Акалари ёки опалари ушбу ташкилотнинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар (қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами)

5. Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар ва божхона органлари ходимларининг болалари (иш жойидан маълумотнома)

6. Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар (тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг бола соғломлиги тўғрисидаги хулосаси)

V. Хабар бериш тартиби

1. Почта орқали (почта манзили)

2. СМС ёки телефон орқали (телефон рақами)

3. Электрон почта орқали (электрон почта манзили)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 апрелдаги 204-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 09/26/204/0421-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

__________________

(сана)

________________________

(т/р)

Болаларни давлат-хусусий шерикликка асосланган мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи ҳақида маълумот:

1. Болага нисбатан (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс, яқин қариндошлар (бобоси, бувиси, акаси, опаси ва б.) ёки ишончнома асосида ҳаракат этувчи учинчи шахс:

2. Ф.И.О.:

3. Паспорт маълумотлари (рақами ва серияси):

4. Манзили:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

7. Ишончноманинг реквизитлари (учинчи шахслар учун):

II. Бола ҳақидаги маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Туғилган йили:

3. Туғилиш ҳақида гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси):

4. Бола эгизакми

Ҳа

Йўқ

III. Ташкилот ҳақида маълумот:

1. Ташкилот рақами:

1.

2.

3.

2. Гуруҳи:

IV. Ижтимоий кўмакка муҳтож оилага мансублиги ҳақида маълумотларва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (талаб этиладиган ҳужжатлар)

1. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг болалари

2. Аъзолари ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилаларнинг болалари (ногиронлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси)

3. Боқувчисини йўқотган оилаларнинг болалари (боқувчисини йўқотганлик ҳолати ахборот тизими томонидан автоматик равишда текширилади)

4. Боланинг ота-онаси квоталар бўйича ҳудудларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилаларнинг болалари (тиббиёт, маданият, фан, таълим ва спорт соҳалари вакилларининг иш жойидан махсус квота асосида бошқа ҳудудга тақсимланганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси)

5. Тўрт ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари (туғилганлик ҳақида гувоҳномаларнинг нусхалари)

V. Махсус контингентга мансублиги ҳақида маълумотлар ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (талаб этиладиган ҳужжатлар)

1. Ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг болалари (иш жойидан маълумотнома)

2. Мактабгача таълим тизими ходимлари ва давлат умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг болалари (иш жойидан маълумотнома)

V. Хабар бериш тартиби

1. Почта орқали (почта манзили)

2. СМС ёки телефон орқали (телефон рақами)

3. Электрон почта орқали (электрон почта манзили)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 апрелдаги 204-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 09/26/204/0421-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида Низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«20. Давлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда бериладиган йўлланма асосида амалга оширилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 21 — 31-бандлар ва 1 — 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон; 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон; 31.12.2020 й., 09/20/830/1696-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/319/0480-сон, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон; 29.12.2023 й., 09/23/705/1000-сон; 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон; 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон; 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон; 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон; 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 28.04.2026 й., 09/26/204/0421-сон)