1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда улар асосида қабул қилинган аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ислоҳ қилишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорларида берилган топшириқларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва ҳудудий комиссиялар билан биргаликда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, аграр ва озиқ-овқат соҳаларида илғор, ресуртежамкор ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хомашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини кенг жорий этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар етиштириш ва ушбу мақсадларда тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг самарали фаолиятини ва молиявий барқарорлигини таъминлаш борасида уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 12 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
300-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 300-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси
Ў.И. Барноев
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари
Б.Н. Тоғаев
—
Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятининг мудири — республика комиссияси ҳузуридаги ишчи гуруҳ раҳбари, комиссия котиби
Комиссия аъзолари:
А.М. Қосимов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи консультанти (келишув асосида)
Ж.А. Ходжаев
—
қишлоқ хўжалиги вазири
Ш.Р. Хамраев
—
сув хўжалиги вазири
И.Ю. Абдурахмонов
—
инновацион ривожланиш вазири
А.Х. Абдуллаев
—
ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси
Б.Т. Норқобилов
—
ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси
Н.Ж. Бакиров
—
ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси
Лавозими бўйича
—
молия вазирининг биринчи ўринбосари
Р.А. Гулямов
—
иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари
А.Э. Эргашев
—
қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари
О.Э. Файзибоев
—
Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари
А.А. Хаитов
—
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в.в.б.
А.А. Исроилов
—
Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори
Р.Ў. Маматқулов
—
«Агробанк» АТБ бошқаруви раиси в.б.
Лавозими бўйича
—
«Ўзагросуғурта» АЖ бошқаруви раиси
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 300-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолияти тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Комиссиянинг фаолияти қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилиш, ислоҳотларнинг амалга оширилишини чуқур таҳлил қилиш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича таклифлар киритиш ташаббуси билан чиқиш ва уларни тайёрлашни ташкил этишга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) фаолиятини мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳудудий комиссияларнинг низомлари ва таркиблари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг қарорлари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Комиссиянинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда улар асосида қабул қилинган аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ислоҳ қилишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорларида берилган топшириқларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва ҳудудий комиссиялар билан биргаликда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, аграр ва озиқ-овқат соҳаларида илғор, ресуртежамкор ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хомашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини кенг жорий этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардошли маҳсулотлар етиштириш ва ушбу мақсадларда тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг самарали фаолиятини ва молиявий барқарорлигини таъминлаш борасида уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Комиссия унга юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган вазифаларни амалга оширилишини таъминланишини мунтазам мониторинг қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва улар томонидан қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича тайёрланган маълумотларни таҳлил қилади ва қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат ҳужжатлари ижросини ўз вақтида бажарилишини мунтазам мониторинг қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни методик ва ҳуқуқий таъминлаш, хўжалик юритишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича малакали кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш бўйича ваколатли органларга таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер тузиш, қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ишларини мониторинг қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ресурстежамкор, яъни томчилатиб суғориш технологияларни кенг жорий этиш ишларини мувофиқлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларини лизинг асосида юқори унумли, замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш ишларини мониторингини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон бозорлари талабларини ўрганади ва нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда, бозор принципларига асосланган қишлоқ хўжалигида нарх белгилаш тизими ва механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган бозор принциплари ва механизмларини бошқарув тизимига, хўжалик муносабатларига жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хомашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини самарали хўжалик юритиш шаклларини жорий этади, агрокластерлар ташкил этиш ва улар фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали агрокластер усулларини жорий этишда юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар етиштириш учун тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш ишларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича республика ва ҳудудлар даражасида ишлаб чиқилган дастурлар ижросини мунтазам мониторинг қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган самарали технологияларни, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг самарали фаолият юритишини ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳага ресурстежамкор ва инновацион технологияларни жорий этишни рағбатлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Комиссиянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, ташкилотлар раҳбар ходимларининг, шунингдек, ҳудудий комиссияларнинг қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича улар томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан Комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар ва идоралар мутахассисларини, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий ўқув юртлари олимлари ва ўқитувчиларини тегишли материаллар тайёрлаш учун жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда қишлоқ хўжалиги ислоҳ қилиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг лаёқатлилигини ва уларнинг амалий фаолияти натижаларини баҳолаш, ўз ваколатлари доирасида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорларини бажаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Комиссияга раис раҳбарлик қилади, ишларни бошқаради, комиссия мажлисларини олиб боради, мажлислар баёнларини, иш режаларини ва комиссиянинг бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Комиссия мажлислари тасдиқланган иш режасига мувофиқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Комиссиянинг кўриб чиқилаётган масала бўйича қарори, агар унинг учун комиссия аъзоларининг кўпчилиги оддий овоз бериш йўли билан овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Комиссия раиси билан келишувга кўра унинг мажлисда холисона сабаблар туфайли қатнашмаётган комиссия аъзоларини уларнинг овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашувчи ваколатли вакиллари алмаштириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида комиссия раиси комиссия аъзолари билан сўров йўли билан келишилган алоҳида масалалар бўйича комиссия қарорларини тасдиқлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Зарурат бўлганда, комиссия мажлисига кўриб чиқилаётган масалаларнинг хусусиятига қараб вазирликлар ва идораларнинг, жамоат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва меҳнат жамоаларининг раҳбарлари таклиф қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Комиссия йилнинг ҳар чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Комиссия мажлисига материалларни тайёрлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Комиссия мажлисига материаллар ишчи орган томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, уларни тайёрлаш учун масъул бўлган комиссия аъзолари билан биргаликда комиссиянинг иш режасига мувофиқ тайёрланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Комиссия мажлисининг кун тартибидаги ҳар бир масалага доир ҳужжатларда қарор қабул қилиш учун зарур бўлган материаллар (таҳлилий маълумотномалар, жадваллар ва бошқалар) ва комиссия қарори лойиҳаси мавжуд бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (1 нафар), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (2 нафар), Сув хўжалиги вазирлиги (1 нафар), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (1 нафар), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (1 нафар), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (1 нафар), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аграсаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (1 нафар), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (1 нафар), «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси (1 нафар)нинг жами ўн нафар юқори малакали мутахассисларидан иборат таркибдаги доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Комиссиянинг ишчи органи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссиянинг навбатдаги давр учун иш режаси лойиҳасини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ҳамда вазирликлар, идоралар, юридик шахслар бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари, ташкилотлар ва комиссия аъзоларидан зарур материалларни ва эксперт хулосаларини олиш ҳуқуқига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таҳлилий материаллар тайёрланишини ва кун тартибидаги масалалар бўйича комиссия мажлислари ўтказилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия мажлисида кўриб чиқиши учун қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнлари мониторинги бўйича ахборот ва таҳлилий материаллар тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий комиссиялар фаолиятини ва комиссиянинг қабул қилинган қарорлари бажарилишини жойларга бориб ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни тегишли материалларни жўнатган ҳолда мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисида кўриб чиқиши учун унинг қарорларига мувофиқ бошқа материалларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Комиссия котиби:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи гуруҳ ишларига раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия мажлисига материалларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳнинг ишларини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия раиси билан мажлислар ўтказиладиган муддатни ва жойни, шунингдек, таклиф этиладиганлар таркибини келишиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия йиғилиши баёнларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баёнларни комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Комиссияни тугатиш ёки қайта тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 300-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 25 февралдаги 87-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 15-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 6-модда) 1-илованинг 15-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 27-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 45-сон, 341-модда) 1-илованинг 6-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2006 йил 24 мартдаги 51-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 23-модда) илованинг 15-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон ва «Агробанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон қарорлари)» 2009 йил 20 майдаги 142-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 37-модда) 1-илованинг 17-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармони)» 2012 йил 29 декабрдаги 369-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 8-модда) 1-илованинг 9-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 16 ноябрдаги ПҚ–2658-сон қарори)» 2017 йил 28 июндаги 442-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 123-модда) илованинг 5-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон Фармони)» 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сон қарорига илованинг 8-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги 107-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ҳамда «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон қарори)» 2018 йил 16 июлдаги 539-сон қарорига илованинг 12-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2019 й., 09/19/300/2929-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)