Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда деҳқон хўжалигининг янги бошлиғи тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгиланган тартибда деҳқон хўжалиги аъзолари йиғилишининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Деҳқон хўжалиги аъзолари ўртасида деҳқон хўжалигининг янги бошлиғи ҳақида ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилинади.
Ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ер участкасини ижарага (иккиламчи ижарага) олиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда деҳқон хўжалигининг янги бошлиғи номига расмийлаштирилади, шунингдек Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестрига тегишли ўзгартишлар киритилади.
Ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ерлар ўттиз йил муддатга ижарага берилади.
Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллардан бири кетма-кет уч йил давомида такрорланган тақдирда, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкасини олиб қўйиш ёки ижара (иккиламчи ижара) шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш тўғрисидаги масала суд тартибида ҳал этилади.
ушбу Қонун 15-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ижтимоий солиқни тўлаган тақдирда қонунчиликка мувофиқ давлат ижтимоий суғуртасига эга бўлиш ва ижтимоий таъминот олиш, шунингдек деҳқон хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақтининг меҳнат стажига қўшилиши (бошқа доимий иши мавжуд бўлмаган тақдирда).
1) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги 604-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 88-модда);

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси