06.03.2019 йилдаги ПҚ-4229-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 06.03.2019 йилдаги ПҚ-4229-сон
Kuchga kirish sanasi
07.03.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган давр мобайнида республиканинг туризм салоҳиятини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди, туристлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистоннинг ташриф учун хавфсиз мамлакат сифатидаги обрўсини шакллантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўрилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича яратилган тизим туризм жойларида ҳамда туристлар томонидан республика бўйлаб ҳаракатланиш учун фаол фойдаланилаётган темир йўл ва ҳаво-транспорт инфратузилмаси объектларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш чора-тадбирларини ўзида бирлаштирди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5611-сон ҳамда 2019 йил 1 февралдаги «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5647-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек, транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини самарали таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги босқичига ўтиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида жорий этилаётган Хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини (кейинги ўринларда — Концепция) Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида татбиқ этиш ва босқичма-босқич амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг белгиланган штатлар сони доирасида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари ички ишлар бошқармаларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларини (кейинги ўринларда — бошқармалар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқармалар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бевосита туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари хизматини самарали ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш борасидаги фаолиятига ахборот-техник жиҳатдан кўмаклашиш, улар ўртасидаги ўзаро мувофиқлаштирилган ҳамкорлик устидан қатъий назорат ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида криминоген вазиятни тизимли таҳлил қилиш, туристларга нисбатан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
метрополитен, темир йўл, ҳаво-транспорт ва туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида (кейинги ўринларда — транспорт ва туризм объектлари) жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт ва туризм объектлари ҳудудларида криминоген вазиятни тизимли таҳлил қилиш, йўловчи ва туристларга нисбатан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчиларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиладиган товар-моддий бойликларнинг бутлиги ва қўриқланишини самарали таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт ва туризм объектларида террористик таҳдидларни, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи, радиактив, заҳарли, кучли таъсир қилувчи ва заҳарловчи моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда транспорт ва туризм объектлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг марказлашган мувофиқлаштирилган бошқарувини амалга ошириш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 1 августдаги ПҚ-339-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2022 й., 07/22/339/0703-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2019 йил 1 апрелдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг Хавфсиз туризм бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда — хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари) шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни, шу жумладан автотранспортда ҳаракатланиш вақтида кузатиб бориш ҳамда моддий маданий мерос объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 1 августдаги ПҚ-339-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2022 й., 07/22/339/0703-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт объектларида, биринчи навбатда туризм йўналишдаги поездларда хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича функциялар транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт объектларида содир этилган жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги хабар ва аризаларни ҳисобга олиш ва қайд этиш марказлашган тартибда транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмаларининг навбатчилик қисмлари томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт объектлари ва уларга туташ ҳудудларда содир этилган жиноятлар билан боғлиқ баҳсли материалларни кўриб чиқишга доир қарор қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг соҳавий ва минтақавий назоратни таъминлаш юзасидан бириктирилган ўринбосари томонидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм йўналишидаги темир йўл транспортида ҳаракатланиш давомида содир этилган, тегишлилиги бўйича ички ишлар органларига тааллуқли бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш уларда жамоат тартибини самарали таъминлаш учун кузатувчи профилактика инспекторлари лавозимларини босқичма-босқич жорий этиш орқали бевосита поездларнинг ўзида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл вокзаллари ва аэропортлар атрофида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилишининг олдини олиш ва чек қўйиш ҳудудий ички ишлар органлари билан биргаликда транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари жойларда Концепциянинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ишчи орган сифатида фаолият олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ўз хизмат фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланадиган алоҳида фарқловчи белгилар, автотранспорт воситаларида ягона светографик схемалар ҳамда эмблемадан фойдаланишлари мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарма бошлиқлари бир вақтнинг ўзида тегишлича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқармаларга Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ички ишлар органларининг турдош бўлинмалари учун қонунчиликда белгиланган кадрларни танлаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимлари тегишли вазирлик ва идоралар ҳудудий бўлинмаларининг Концепцияни амалга ошириш бўйича фаолияти устидан тизимли назоратни таъминлайдилар ҳамда уларнинг яқин ва самарали ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича шахсан жавобгар ҳисобланадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари республикада хавфсиз туризмни таъминлаш аҳволини тизимли мониторинг қилади ҳамда туристлар оқими ва юзага келаётган тезкор вазият таҳлили асосида мазкур йўналишдаги иш самарадорлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига вақти-вақти билан таклифлар киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари фаолиятини кундалик тартибга солиш масалалари бўйича тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларига, хизмат ва тезкор фаолиятни ташкил этиш масалалари бўйича бевосита Бош бошқармага бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2019 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин ҳамда уни шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига туристик (меҳмонхона) йиғимидан келиб тушадиган тушумларнинг 10 фоизи;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ходимлари томонидан тегишлилигига кўра уларга тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича ундирилган жарима маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорга мувофиқ хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун келиб тушадиган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 06/25/87/0451-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига Жамғарма маблағлари ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ходимларининг қўшимча штат бирликларини жорий қилиш ҳамда туризм намойиши ва инфратузилмаси объектларининг сони ҳамда ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу соҳага фуқароларни шартнома асосида жалб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент бошлиғи ҳамда хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ходимлари учун, қонунчиликда белгиланган бошқа қўшимча ҳақлардан қатъи назар, лавозим маошининг 100 фоизигача бўлган миқдорда рағбатлантирувчи устамалар жорий этиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 06/25/87/0451-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Жамғарма маблағлари фақат қуйидагилар учун сарфланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаларининг ходимларини рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ходимларининг касбий тайёргарлигини ошириш, улар томонидан илғор хорижий тажрибани, шу жумладан хорижий мамлакатларга чиқиш орқали ўрганиш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ходимларининг қўшимча жорий этилган ва бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмайдиган штат бирликларини ҳамда шартнома асосида жалб қилинган фуқароларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасида кўргазма ва ярмаркаларни ўтказиш, лойиҳа, дастур ва бошқа тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 2019 йилда Ўзбекистон Республикасида хавфсиз туризмни таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича «Йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва самарали амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари ҳисобидан туристик йўналишлар бўйича темир йўл поездларида профилактика инспекторларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт объектларида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва ўз вақтида чек қўйиш ҳамда фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш мақсадида идоравий вертолёт техникаси имкониятларидан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари туризм объектлари ва инфратузилмаси ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини моддий-техник мустаҳкамлаш мақсадида уч ой муддатда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаларига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 3 тадан енгил автомобиль, 5 тадан скутер ва 5 тадан мотоциклларни бир марталик харид қилиш ва ажратиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, Бош бошқарма тузилмасида транспорт объектлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг марказлашган мувофиқлаштирилган бошқарувини амалга ошириш имконини берувчи ситуацион-таҳлилий марказни тузиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт объектларида, шу жумладан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Uzbekistan airports» АЖ маблағлари ҳисобидан интеллектуал видеокузатув тизимини жорий этишни ҳамда уни «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплексига босқичма-босқич интеграция қилишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида полиция тузилмалари ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан, шу жумладан ишчи сафарларни ташкил этган ҳолда учрашув ва музокараларни назарда тутувчи илғор хорижий тажрибани ўрганиш дастурини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янгидан ташкил этилаётган бўлинмаларнинг тўлақонли фаолиятини таъминлаш мақсадида икки ой муддатда, фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда уларни жойлаштириш, жиҳозлаш, малакали мутахассислар билан тўлдириш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, Жамғарма, маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 6 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4229-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йилда Ўзбекистон Республикасида хавфсиз туризмни таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Йўл харитаси»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари ички ишлар бошқармалари тузилмаларида хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларини ташкил этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутадиган ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш:

ушбу бошқармаларни жойларда Хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича масъул этиб белгилаш;

Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасининг хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси таркибида «Чорвоқ» эркин туристик зонаси ҳудуди табиий шароитларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳудудда хизмат олиб борувчи тегишли бўлинмани шакллантириш;

бошқармалар фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда тўлақонли фаолиятини таъминлаш мақсадида, уларни жойлаштириш, жиҳозлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш;

шахсий таркибни танлов асосида, хорижий тилларни биладиган малакали мутахассислар билан тўлдириш.

Ички ишлар вазири буйруғи

2019 йил

март

ИИВ

(Р. Хатамов, Ш. Мавлянов)

2.

Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни, шу жумладан автотранспортда ҳаракатланиш вақтида кузатиб бориш ҳамда моддий маданий мерос объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий тартибини белгилаш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

март

ИИВ

(Ш. Мавлянов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

3.

Жойларда Хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси талабларининг лозим даражада бажарилишини ташкил этиш бўйича қуйидагиларга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш:

1. Хизмат кўрсатиш ҳудудларида хавфсиз туризмни таъминлаш масалалари бўйича идоралараро ишчи гуруҳларини ташкил этиш ҳамда уларнинг таркибига Концепцияни амалга ошириш бўйича комиссия таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар вакилларини, шунингдек, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини киритиш;

2. Тегишли ҳудудларнинг ҳокимлари томонидан:

идоралараро гуруҳлар фаолиятини амалга ошириш тартиби ва асосий йўналишларини, шунингдек, уларнинг вазифалари, функциялари, ваколатлари ҳамда жавобгарлигини белгиловчи идоралараро гуруҳлар фаолияти тўғрисидаги низомларни;

идоралараро гуруҳларнинг хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни назарда тутувчи ярим йиллик чора-тадбирлар режаларини;

идоралараро гуруҳлар фаолияти устидан шахсий назорат ҳамда улар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар чоракда эшитиш механизмларини тасдиқлаш.

Вилоят ҳокимлари қарорлари

2019 йил

март

Тошкент шаҳар, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари,

тегишли вазирлик ва идоралар

4.

Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан бажарилган ишларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида уларнинг ташкилий-штат тузилмасини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда қайта кўриб чиқиш:

уларнинг тузилмасида хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасида янги тармоқ хизматлари ва гуруҳларини шакллантириш;

туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида жамоат хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш учун фуқароларни шартнома асосида жалб этиш тартибини белгилаш;

мобиль патруллик гуруҳлари таркибини олий маълумотли ходимлар билан тўлдириш заруратини инобатга олган ҳолда, мазкур гуруҳларнинг сафдорлик лавозимларини босқичма-босқич офицерлик лавозимларига ўзгартириш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг белгиланган штат бирликлари доирасида Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси тузилмасини мустаҳкамлаш.

Ички ишлар вазири буйруғи

2019 йил

май

ИИВ

(Р. Хатамов, Ш. Мавлянов)

5.

Ички ишлар органларининг Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан хизмат фаолиятида алоҳида фарқловчи белгилар, транспорт воситаларининг ягона светографик схемалари ва эмблема намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилаш.

Ички ишлар вазири буйруғи

2019 йил

апрель

ИИВ

(Ш. Мавлянов, Р. Эргашев)

6.

Туристлар хавфсизлигини террористик таҳдидлардан ҳимоя қилишни тизимли таъминлаш мақсадида, ички ишлар органларининг ўз штат бирликлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш бўйича ҳудудий бўлинмалар тузилмасида туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида хизмат кўрсатиш бўйича махсус отрядларни ташкил этиш (4-5 ходим).

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

апрель

ИИВ

(Д. Назармухамедов, Р. Хатамов)

7.

Ички ишлар органлари хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаларининг моддий-техник базасини, шу жумладан қуйидагилар билан жиҳозлашни назарда тутган ҳолда, босқичма-босқич мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш:

бўлинмаларнинг хавфсиз туризмни таъминлаш вазифаларини бевосита жойларда бажарадиган ходимларини электрон тарзда таржима қилувчи дастурий таъминотлар ва ахборот тизимларининг маълумотлар базасидан фойдаланиш имконини берадиган шахсий планшет компьютерлари;

туристлар гавжум бўладиган жойларда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни ўтказиш жараёнида вазиятни кузатиш имконини берувчи махсус воситалар билан жиҳозланган, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автобуслар;

туризм объектлари, ўтиш қийин бўлган тоғли ҳудудлар ва сув ҳавзалари объектлари ҳудудида патруллик қилиш, шунингдек, туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш учун мўлжалланган транспорт воситалари;

туристлар иштирокидаги оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида вужудга келаётган вазиятни кузатиб туриш ҳамда туристик зоналарнинг ўтиш қийин бўлган тоғли ҳудудларидаги вазиятни визуал ўрганиш учун видеокузатув воситалари билан жиҳозланган учувчисиз учадиган аппаратлар.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

август

ИИВ

(Ш. Мавлянов, Р. Эргашев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

8.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 ноябрдаги 939-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш:

Концепцияни амалга ошириш бўйича Комиссия раиси этиб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосарини белгилаш ҳамда унга мазкур йўналишдаги чора-тадбирларнинг сифати ва ўз вақтида ташкил этилиши юзасидан шахсий масъулият юклаш;

вилоятлардаги хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари учун белгиланган жамлаш тартиби, талаблар, имтиёз ва преференцияларни Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида янгидан ташкил этиладиган шу каби бўлинмаларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармасига ҳам татбиқ эти�.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

апрель

ИИВ

(Ш. Мавлянов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

9.

Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ходимлари, шунингдек, туристик фаолият субъектлари ишчиларининг туристлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича касбий тайёргарлиги ва малакасини ошириш тизимини яратиш:

олий таълим муассасалари ва идоравий ўқув марказлари билан келишувлар асосида тизимли равишда ўқув курсларини ташкил этиш;

қайта тайёрлаш ва малака оширишни Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти филиалларида (аудиторияларида) кундалик хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда таъминлаш;

туристик компаниялар, меҳмонхоналар ва туристик фаолиятнинг бошқа субъектлари ишчилари учун туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;

ўқиш жараёнини назорат қилиш ва натижаларини баҳолашнинг таъсирчан тизимини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар режаси

Режани тасдиқлаш

2019 йил

март


Режани бажариш

2020 йил

1 январга қадар

ИИВ

(Р. Хатамов, Ш. Мавлянов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),

Олий таълим вазирлиги

(О. Абдурахмонов)

10.

Йўловчи поездларида бевосита кузатиш фаолиятида 5 йилдан ортиқ хизмат ўтаётган ички ишлар органлари ходимларини ротация қилиш чораларини кўриш, бунда аввало вокзаллар ва туристик йўналишлардаги поездлар таркибида билимга эга, биринчи навбатда хорижий тилларни биладиган шахсий таркибни шакллантиришга эътибор қаратиш.

Ички ишлар вазири буйруғи

2019 йил

апрель

ИИВ

(Р. Хатамов, Ш. Мавлянов)

11.

Жойлаштирилган манзилларда яшовчи шахсларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш бўйича «E-MEНMONXONA» («E-MEНMON») автоматлаштирилган ахборот тизимини ташкил этиш ва фаолият юритиш тартибини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

амалдаги тизимни батафсил ўрганиш, муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриш;

туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи барча давлат ва нодавлат объектлар (ташкилотлар) тўғрисидаги маълумотлар базаларини яратиш ва уларни ҳисобга олиш тизимига киритиш;

маълумотларнинг тўлиқ ва ўз вақтида киритилиши ҳамда уларнинг ишончлилигини назорат қилишнинг таъсирчан тизимини ишлаб чиқиш;

ушбу тизимнинг бевосита ваколатли давлат органи тегишли бўлинмалари томонидан юритилиши;

тизимни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни амалга ошириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

апрель

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),

ЛБМА

(Д. Ли)

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(А. Олматов),

ИИВ

(Ш. Мавлянов)

12.

Қуйидагиларни назарда тутувчи ҳар томонлама ташкилий чораларни кўриш:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасининг транспорт объектлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфс�злигини таъминлашнинг марказлашган ҳамда мувофиқлаштирилган бошқарувини амалга ошириш имконини берувчи ситуацион-таҳлил марказини ташкил этиш;

транспорт ва туризм объектларида «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплексига интеграция қилиш мумкин бўлган интеллектуал видеокузатув ҳамда «ташвиш тугмалари» тизимининг босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш;

ноқонуний равишда туристик хизматлар кўрсатишнинг олдини олиш бўйича манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Ташкилий чора-тадбирлар режаси

2019 йил

апрель


Режани тасдиқлаш

2019 йил

апрель


Режани амалга ошириш

2020 йил

1 январга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Б. Олматов),

ИИВ

(Ш. Мавлянов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),

ДХХ,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,
«Uzbekistan airports» АЖ

13.

Ўзбекистонда хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларни, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ҳар томонлама ёритиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

юқори профессионал даражада, шу жумладан хорижий тилларда босма ва видеоматериаллар тайёрлаш;

самолёт бортларида, аэропорт ва темир йўл вокзаллари ҳудудларида, туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида, шу жумладан хориждаги дипломатик ваколатхоналар орқали видеолавҳалар намойиш этилишини ҳамда босма материаллар тарқатилишини таъминлаш;

Ўзбекистонда хавфсизликни таъминлаш самарадорлиги тўғрисида туристларда ижобий фикрни шакллантиришга йўналтирилган эслатмалар ва маълумот флайерларини тарқатишда туристик фирмалар имкониятларидан фойдаланиш.

Қўшма чора-тадбирлар режаси

Режани тасдиқлаш

2019 йил

март


Режани бажариш

2019 йил давомида

МТРК

(А. Ходжаев),

АОКА

(К. Алламжонов),

ИИВ

(Ш. Мавлянов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),

Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),

ТИВ

(И. Неъматов)

14.

Хива шаҳрининг туристик салоҳиятини инобатга олган ҳолда, Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасининг ўз штат бирликлари ҳисобидан янги қурилган «Хива» темир йўл станциясида хавфсизликни таъминлаш бўлинмасини шакллантириш.

Ички ишлар вазири буйруғи

2019 йил

март

ИИВ

(Р. Хатамов, Ш. Мавлянов),

Транспорт вазирлиги
(И. Махкамов)

15.

Хорижий туристлар республикада хавфсиз ва қулай саёҳат қилишлари учун қуйидагиларни назарда тутган ҳолда қўшимча шароитлар яратиш чораларини кўриш:

туристик компаниялар томонидан ички ишлар органлари билан биргаликда SOS ташвиш сигналини юбориш ва жойлашувни аниқлаш учун мўлжалланган GPS-қурилмалар билан жиҳозланган махсус билакузуклардан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш механизмини яратиш;

уюшмаган туристлар учун автотураргоҳлар ва санитария-гигиена тармоғи билан жиҳозланган ҳамда палаткалар ўрнатиш жойларига эга бўлган мавсумий оромгоҳ (кемпинг)ларни ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар режаси

Режани тасдиқлаш

2019 йил

март


Режани бажариш

2019 йил давомида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Б. Олматов),

ИИВ

(Ш. Мавлянов),

Тошкент шаҳар, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳуқуқий муносабатлар предмети ва тартибга солиш соҳасидан келиб чиққан ҳолда, чора-тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгариши, ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар эса бирлаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда, мазкур бандлар учун кўрсатиб ўтилган энг охирги муддат белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги «Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2883-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент вилояти темирйўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси, Тошкент шаҳар аэропортларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси, шунингдек, метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига бўйсунади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоят ички ишлар бошқармаларининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади ҳамда тегишлича уларнинг бошлиқларига — фаолиятни тартибга солиш бўйича кундалик масалалар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига — хизмат ва тезкор фаолиятини амалга ошириш масалалари юзасидан бўйсунади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-банднинг олтинчи хатбошидаги ва 7-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошидаги «қурол-яроғ, бошқа» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-банднинг «а» кичик бандидан олтинчи ва еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3413-сон қарорига 1-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ва олий таълим муассасаларига, шунингдек Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига хизматга, истисно тариқасида, Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар орасидан ҳам номзодларни танлаш ва қабул қилишга рухсат берилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«11. Дастлабки танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини расмийлаштириш ички ишлар органларининг кадрлар бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Номзоднинг тегишли ҳужжатларини йиғиш жараёнида унга бир пайтнинг ўзида хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-тиббий комиссиясига йўлланма берилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-банднинг иккинчи хатбошисида «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетида» сўзларидан кейин «ёки Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75-банднинг биринчи хатбошидаги «киритилади» сўзи «киритилиши мумкин» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ушбу Низомнинг 144-банди «а» кичик бандига мувофиқ хизматдан бўшатилган ходимлар уларнинг ички ишлар органларидаги календарь ҳисобдаги амалий иш стажи ўн йилдан ортиқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий ички ишлар органлари ва соҳавий хизматлари, таълим муассасалари бошлиқларининг асослантирилган тақдимномаларига асосан, шунингдек хизматдан бўшашига ўқишга кириши сабаб бўлган ҳолларда хизматга қайта қабул қилиниши мумкин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4060-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-банднинг тўртинчи хатбошидаги «ички ишлар органларининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банднинг биринчи хатбошидаги «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари «Миллий гвардия» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-банднинг иккинчи хатбоши, 4-банд, 6-банднинг иккинчи ва бешинчи ҳамда 8-банднинг олтинчи хатбошиларидаги «ички ишлар органлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4075-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошидаги «туман (шаҳар) ички ишлар органларининг бошлиқлари томонидан» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 07/19/4229/2710-сон; 10.02.2021 й., 06/21/6165/0104-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 02.08.2022 й., 07/22/339/0703-сон; 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон; 20.05.2025 й., 06/25/87/0451-сон)