12.04.2017 йилдаги ПҚ-2883-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 12.04.2017 йилдаги ПҚ-2883-сон
Kuchga kirish sanasi
17.04.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли Фармонига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда ўрта ва қуйи бўғинлар ўртасидаги вазифа ва функцияларни аниқ чегараланишини, шунингдек ходимларнинг функционал мажбуриятларини назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йилнинг 1 январига қадар ички ишлар органларининг янгидан ташкил этилаётган бўлинмаларини ва киритилаётган лавозимларини зарур билимларга, амалий кўникмаларга, маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, қўйилган вазифаларни самарали бажаришга қодир бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юкланаётган янги вазифаларнинг мазмун ва моҳиятини ички ишлар органларининг ҳар бир ходими эътиборига етказишни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари ҳамда Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментига бўйсунади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 1 августдаги ПҚ-339-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2022 й., 07/22/339/0703-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаларининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади ва тегишинча уларнинг бошлиқларига — фаолиятни тартибга солиш бўйича кундалик масалалар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментига — хизмат фаолиятини амалга ошириш масалалари юзасидан бўйсунади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 1 августдаги ПҚ-339-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2022 й., 07/22/339/0703-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар (туман, транспорт) ички ишлар бўлимларининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари бош бухгалтерлари, катта инспекторлари (инспекторлари), катта муҳандислари (муҳандислари), шунингдек озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этишни назорат қилиш бўлинмалари (гуруҳлари) катта инспекторлари (инспекторлари), паспорт бўлинмалари бошлиқлари ва доимий равишда оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда фаолият олиб борувчи жамоат тартибини сақлаш гуруҳлари катта инспекторлари лавозимлари офицерлар таркиби томонидан эгалланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар (туман) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) паспорт бўлинмалари хизматчилари лавозимлари сафдорлар таркиби томонидан эгалланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда сафдорлар таркибига ўтказилаётган шаҳар (туман) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) паспорт бўлинмалари хизматчиларини аттестациядан ўтказиш, шунингдек уларни асосан юридик коллежлар битирувчилари билан тўлдириш бўйича чораларни кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданий-маърифий ишлар маркази, «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуаси, шунингдек, даволаш-профилактика ва тиббиёт муассасалари томонидан улар фаолияти билан боғлиқ бўлган пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2022 й., 07/22/190/0268-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси ва ҳудудий ички ишлар органлари таркибидаги тиббиёт бўлимлари, шу жумладан амбулаториялар, давлат тиббиёт муассасалари ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ички ишлар органлари ходимларининг ички ишлар тизимида эгаллаб турган лавозимига кўра пул таъминоти ва ижтимоий имтиёзлари ташкилий-штатлар ўзгаришларига мувофиқ улар лавозимга қайта тайинлангунига ёки пенсияга чиққунига қадар сақлаб қолинсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таклифларига асосан Ички ишлар органларини босқичма-босқич моддий-техник жиҳозлаш Дастурини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари махсус жамғармасига ажратмаларни ички ишлар органларининг моддий-техник базаси доимий янгиланиб турилиши, энг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий қилиниши ҳамда ходимларни рағбатлантириш заруриятини инобатга олган ҳолда кўпайтириш бўйича таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда ички ишлар органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларнинг кўп йиллик хизматини ҳисоблаш ва пенсия таъминоти тизимини танқидий қайта кўриб чиқсин ҳамда маблағларнинг оқилона ишлатилиши, устамалар ва тўловларни ишларнинг амалдаги натижасини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган тарзда қўлланишини таъминлайдиган тизимни жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқ харажатлар сметаларига ўзгартишлар киритсин, шунингдек Ички ишлар вазирлиги ва унинг бўлинмаларининг янги штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсади ва мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтиришни, шунингдек давлат ҳокимияти вакиллик органлари томонидан ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг эшитувларини ёритишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 12 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2883-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ички ишлар органлари тизими фаолиятига умумий раҳбарлик қиладиган ва мувофиқлаштирадиган республика давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига, қонунда кўзда тутилган айрим масалалар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлик ўз фаолиятини бевосита ҳамда ички ишлар органлари орқали, шу жумладан давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирликнинг фаолияти очиқ ва ошкора ҳисобланади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳолини мамлакатдаги криминоген вазият, ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек Вазирлик ва ички ишлар органлари зиммасига юклатилган бошқа вазифаларнинг амалга оширилиши тўғрисида тизимли равишда хабардор қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг номи ёзилган муҳрга эга бўлади, шунингдек Вазирлик фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган ўз рамзига эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Вазирликнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки, конституциявий тузум ҳимоя қилинишини, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ билан тизимли манзилли мулоқотни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликни ўрнатиш, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал этишга ҳар томонлама кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодни терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилишга қаратилган самарали ишларни ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча даражадаги ички ишлар органлари бўлинмаларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши бўйича, авваламбор, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, тезкор-қидирув ва эксперт-криминалистика фаолияти, терговга кадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш соҳасидаги фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш ва самарадорлигини таъминлаш;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-5269-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлаш, муомалада бўлиши тақиқланган ёки қонун билан чекланган предметлар ва моддаларни сотиб олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилишни ташкил этиш;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ–4229-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 07/19/4229/2710-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли миграцияси ва паспорт тизими соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий жазолар ва бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чоралари ижросини, маҳкумларни тузатиш ва қайта тарбиялаш, шунингдек шахсларни қидириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва бунга имкон яратадиган шарт-шароитларни тизимли таҳлил қилиш, уларни, шу жумладан қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш орқали бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонун бузилишига муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларга қонунга итоаткорлик хулқ-атворини ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш ҳиссини сингдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаш ва жой-жойига қўйиш, шунингдек ходимларини ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсиз туризмни таъминлаш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сон Фармонига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун Вазирлик қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки, конституциявий тузум ҳимоя қилинишини, қонун устуворлиги, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг бузилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда ўз вақтида бартараф этиш борасидаги фаолияти самарали ташкил этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунийликни ва қонун устуворлигини таъминлашга доир республика ва идоравий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, ички ишлар органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини тизимли ва комплекс таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, жамиятда фуқаролар тотувлиги ва аҳиллигини сақлашда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлашнинг долзарб масалалари юзасидан ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек ушбу соҳадаги халқаро шартномаларга риоя этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «а» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ–4229-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 07/19/4229/2710-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «а» кичик банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ–4229-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 07/19/4229/2710-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этмаслик, қонун бузилиши ҳолатлари бўйича хизмат текширувларини ўтказиш ва ички ишлар органлари ходимларини жавобгарликка тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) халқ билан тизимли манзилли мулоқотни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликни ўрнатиш, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал этишга ҳар томонлама кўмаклашиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш бўйича ишини самарали ташкил этиш, мурожаатларда кўтарилаётган муаммоларга юзаки муносабатда бўлишга йўл қўймаслик чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасидаги фаолиятини, шу жумладан жойларга чиқиб, мурожаатларда кўтарилаётган муаммолар бўйича зудлик билан тегишли чораларни кўриш орқали назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати учун асос бўлган қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа муаммоларни комплекс ва тизимли таҳлил қилишни амалга ошириш, шунингдек қонун бузилишларини бартараф этиш ва муаммоларни ҳал этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш, фуқароларни ташвишга солаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича аҳоли билан тизимли манзилли мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек аҳолининг ички ишлар органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юклатилган вазифаларнинг лозим даражада бажарилиши бўйича жамоатчилик назоратини кенгайтириш ва ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга оид чора-тадбирларни, хусусан, жамоатчиликка ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботларни тизимли тақдим этиб бориши орқали амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда тўғридан-тўғри ва яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига унинг кундалик муаммоларини ҳал этишга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида ички ишлар органлари фаолиятида ижтимоий ва давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантиришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодни терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилишга қаратилган самарали ишларни ташкил этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ва ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қисми ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, ўсиб келаётган авлодни қонунга зид фаолиятга жалб этилишига йўл қўймаслик борасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълимини олишларига, ишга жойлашишларига кўмаклашиш, шунингдек, мазмунли дам олишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсиб келаётган ёш авлоднинг онгида ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни, халқнинг анъана ва урф-одатларини ҳурмат қилиш, шунингдек мустақиллик ғояларига садоқат туйғусини чуқур сингдиришга топтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан, «оммавий маданият»нинг бузғунчи таъсири, шунингдек бошқа ахборот ва мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишда давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) барча даражадаги ички ишлар органлари бўлинмаларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши бўйича, авваламбор, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, тезкор-қидирув ва эксперт-криминалистика фаолияти терговга қадар текширув, ва дастлабки терговни амалга ошириш соҳасидаги фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш ва самарадорлигини таъминлаш соҳасида:
(7-банднинг «г» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, шунингдек жиноят ишларини тергов қилиш, криминоген вазиятни прогноз қилиш амалиётига доир фаолиятининг самарадорлигини комплекс ҳамда тизимли таҳлил қилишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари фаолиятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, уларни содир этиш сабаблари ва бунинг учун имкон яратадиган шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг жиноятлар олдини олиш, аниқлаш, бартараф этиш ва фош қилиш борасидаги фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, терроризм, экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат, жамоат ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаблари ва бунинг учун имкон яратадиган шарт-шароитларни бартараф этишга доир тақдимномалар, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятлар, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида уюшган жиноий гуруҳлар ва ҳамжамиятлар фаолиятининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ ички ишлар органлари терговига тегишли бўлган жиноятларни ўз вақтида ва тўлиқ фош этиш ҳамда ҳар томонлама тергов қилишни таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларида терговга кадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш жараёнида қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
(7-банднинг «г» кичик банди саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-5269-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларини техник-криминиластик таъминлаш, ахборот-маълумотнома ва криминалистика ҳисоби, картотека ҳамда коллекциялар юритилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни юритиш, қонунда назарда тутилган ҳолларда маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарорлар бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлаш, муомалада бўлиши тақиқланган ёки қонун билан чекланган предметлар ва моддаларни сотиб олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилишни ташкил этиш соҳасида:
(7-банднинг «д» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ–4229-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 07/19/4229/2710-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчалар ва бошқа жамоат жойларида содир бўладиган воқеа-ҳодисалар, ҳуқуқбузарликларни, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини комплекс ва тизимли таҳлил қилишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек шартномавий-ҳуқуқий асосда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари ваколатига киритилган масалалар юзасидан ўрнатилган тартибда лицензиялаш ва рухсатнома туридаги ҳужжатларни бериш, шунингдек лицензия ҳамда рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда, шунингдек аҳоли гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирлар амалга оширилишини назорат қилиш, вазирлик ва идораларнинг бу борадаги фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш ҳамда мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларга тегишли ва хизмат қуроллари ҳамда уларнинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, шунингдек пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва улар прекурсорларининг муомалада бўлиши соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ҳамда бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда аҳоли билан жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли миграцияси ва паспорт тизими соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек миграцияни назорат қилиш ва паспорт тизими талабларига риоя этилиши самарадорлигини комплекс ҳамда тизимли таҳлил қилиш;
(7-банд «е» кичик бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати хавфсизлигини, шу жумладан йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикаси, шунингдек уларга қарши курашишни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни содир этишга дахлдор бўлганларни ва уларнинг шахсини аниқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд «е» кичик бандининг тўртинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар ва фуқароларга аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар киритиш;
(7-банд «е» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорт тизими қоидалари ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига кириш ва чиқиш учун зарур ҳужжатлар, доимий ва вақтинчалик яшаш учун рухсатномаларни бериш ва расмийлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масаласи бўйича мурожаатлари кўриб чиқилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) жиноий жазолар ва бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чоралари ижросини, маҳкумларни тузатиш ва қайта тарбиялаш, шунингдек шахсларни қидириш ишларини ташкил этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда жиноий жазолар ва бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чоралари ижросини, шунингдек маҳкумларни тузатиш ва қайта тарбиялаш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, жиноятларни бартараф этиш ва фош этиш, ҳуқуқ-тартибот ҳамда қонунийликни таъминлашга доир тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш, моддий-техник базасини ривожлантириш ва такомиллаштириш, маҳкумлар бандлигини таъминлаш учун янги иш ўринлари яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб, жиноий жазодан қочиб юрган шахсларни, бедарак йўқолган ва қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда бошқа шахсларни қидиришни, шунингдек шахси аниқланмаган мурдалар шахсини аниқлашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан белгиланган тартибда шахсларни халқаро қидириш, ҳибсга олинганларни олиб келишни таъминлашда ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва бунга имкон яратувчи шарт-шароитларни тизимли таҳлил қилиш, уларни, шу жумладан, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш орқали бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари фаолиятини юридик таъминлаш ва уларнинг қонун ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонунийликка риоя этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаблари ва шарт-шароитлари бўлган омилларни аниқлашни таъминлаш, шунингдек уларнинг тизимли таҳлилини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек уларни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига белгиланган тартибда киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, улар зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд «з» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонун бузилишига муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларга қонунга итоаткорлик хулқ-атворини ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш ҳиссини сингдириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонун бузилишига муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларга қонунга итоаткорлик хулқ-атворини ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш ҳиссини сингдириш мақсадида аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича ички ишлар органларининг мувофиқлаштирилган ишини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Нуроний» жамғармаси ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ички ишлар органларининг аҳоли ўртасидаги ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларига жалб қилиш;
(7-банднинг «и» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги ПФ-5191-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 982-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимни тарғиб қилиш ва қонунчилик нормалари мазмун-моҳиятини, шунингдек мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларини тушунтиришда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликлардан жабрланган шахслар, ғайриижтимоий хулқли, ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил ва содир этган шахсларнинг ижтимоий реабилитация ҳамда ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилишни амалга ошириш ва ташкил этиш, уларнинг мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ҳал этишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича ахборот, ташкилий ва бошқа чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) ички ишлар органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаш ва жой-жойига қўйиш, шунингдек ходимларини ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари ходимларини танлаш, ўрганиш ва жой-жойига қўйишни, раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва улар билан ишлашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар билан ишлаш ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш, уни янада такомиллаштириш ва ички ишлар органларининг кадрлар салоҳиятини кучайтириш бўйича устувор йўналишларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари ходимлари томонидан мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, коррупция ҳолатлари ва қонунга зид бошқа хатти- ҳаракатлар содир этилишини ўз вақтида аниқлаш, бартараф этиш ва профилактикасини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари ходимларининг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари таълим муассасаларида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари ходимлари билан маънавий-тарбиявий ишларни, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари ходимларининг қонуний фаолиятига аралашиш ҳолатларига барҳам бериш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари ходимларининг соғлиғини сақлаш, меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни уй-жой билан таъминлаш, хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан ички ишлар ходимлари ёки уларнинг яқин қариндошлари мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш, давлат пенсия таъминоти, давлат суғуртасини, шунингдек ходимлар ва уларнинг оиласига қонунга мувофиқ ижтимоий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг жанговар ва сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг даволаш-профилактика, спорт, соғломлаштириш муассасалари ҳамда академик лицейлари фаолиятини ташкил этиш.
(7-банднинг «к» кичик банди ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик намойиш объектлари ва инфратузилмалари ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристларни потенциал таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда уларга тез ёрдам кўрсатиш бўйича вазифаларни бажаришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти инфратузилмаларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм йўналишларидан жиноий мақсадлар учун фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунга хилоф фаолиятини аниқлаш ва бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристлар вақтини хавфсиз ўтказишлари учун шарт-шароит яратиш, шу жумладан, умумий овқатланиш ва дам олиш жойларида, шунингдек оммавий-маданий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказишда жамоат тартибини сақлаш бўйича чораларни амалга ошириш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сон Фармонига асосан «л» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлик зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органларига кўриб чиқиш учун қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича ўрнатилган тартибда таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни уларнинг розилиги билан ҳамкорликка жалб этиш, шунингдек ички ишлар органларига ёрдам берган ва жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда ўрнак кўрсатган фуқароларни рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, бошқа ташкилотлар ёки манфаатдор шахсларга ҳуқуқбузарликларни, шунингдек уларнинг содир этилишига имкон яратган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан ҳамкорликда қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятлар тафсилотлари, уларни содир этган шахсларни аниқлаш ҳамда шахсларни қидириш учун давлат органлари томонидан таъсис этилган оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан бепул фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотлар ва фуқаролардан ички ишлар органлари фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотни бепул олиш, қонунда бошқача тартиб ўрнатилган ҳоллар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятлар, бошқа ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва фош этиш мақсадида техника ва махсус воситалардан фойдаланган ҳолда ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базасини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари фаолиятини ёритиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, расмий эълонларни чоп этиш, ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифалар бўйича бошқа материалларни жойлаштириш учун қонунга мувофиқ босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки томонлама ва кўп томонлама келишувлар асосида хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, жамоат бирлашмалари ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш учун вазирлик ва идораларнинг мутахассисларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш учун давлат унитар корхоналари ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари бўлинмаларининг рамзларини, шу жумладан фарқловчи кўкрак нишонларини таъсис этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлик ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан тасдиқланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимидан озод этиладиган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири (кейинги ўринларда — вазир) бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари тизимига умумий раҳбарликни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кўриб чиқиши учун ташкилий-штатлар, молиявий-иқтисодий, моддий-техник ва ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа масалалар юзасидан таклифларни ўрнатилган тартибда киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир йилда икки маротаба Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ахборот беради»;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сон Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва унинг бўлинмалари тузилмасига уларнинг жами чекланган штатлар сони доирасида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва қонунда назарда тутилган бошқа фаолият йўналишлари бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида тушадиган маблағлар ҳисобидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирликнинг тегишли бўлинмалари ходимларининг қўшимча штат бирликларини киритади;
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 июлдаги ПФ-5773-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 06/20/5773/0248-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида Вазирлик бўлинмаларининг ташкилий тузилмаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида Вазирлик бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек ҳудудий ички ишлар органлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, ташкилотлари ва аҳоли, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда Вазирлик номидан иш кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка берилган ваколатлар доирасида буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради, уларнинг бажарилиши назоратини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди, Вазирлик тизимининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини, Вазирликнинг айрим участкалари фаолияти ва ички ишлар органлари ишига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг жавобгарлик даражаларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқларининг қонунчилик талабларини бузган ҳолда қабул қилган қарорларини (ёзма кўрсатмаларини) бекор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари ходимларига ўрнатилган тартибда махсус унвонлар беради, Ўзбекистон Республикаси Президентига ички ишлар органлари генераллари таркибига унвонлар бериш ҳақида тақдимнома киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тасарруфидаги таълим ташкилотларининг ўқув жараёнини белгилайди;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик стипендиясини таъсис этади, Вазирликнинг олий таълим муассасалари тингловчилари ва курсантларига бундай стипендия миқдорини ва тўлаш шартларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари ходимлари, Вазирликнинг олий таълим муассасалари тингловчилари ва курсантларини рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазолар қўллаш масалаларини ҳал этади, Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари ва давлат мукофотларига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган саккиз нафар ўринбосар, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир бўлмаган ҳолларда унинг вазифасини биринчи ўринбосар бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбуриятлар тақсимотига мувофиқ вазир ўринбосарлари Вазирлик фаолиятининг аниқ йўналишларига раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирнинг топшириғи бўйича унинг ўринбосарлари ўз ваколатлари доирасида фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Вазир меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосарига тенглаштирилган маслаҳатчига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир маслаҳатчиси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир маслаҳатчиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари фахрийларини муносиб ижтимоий ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари тизимида ҳурмат ва обрў-эътиборга эга бўлган ходимларнинг ижобий хизмат тажрибаси, амалий кўникмаси ва малакасини ёш ходимларга етказиш орқали уларда юксак ахлоқий ва касбий маҳоратни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг ёш ходимларида Ватанга ҳамда хизмат вазифаларига нисбатан садоқат ҳиссини шакллантириш учун масъулдир»;
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сон Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирликда вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек Вазирликнинг асосий фаолият йўналишларини амалга оширувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат ушбу Низомда белгиланган асосий вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат мажлисларига Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни кўриб чиқиш учун бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат унинг мажлисда таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчилик пайдо бўлган тақдирда вазир мустақил равишда қарор қабул қилади, келиб чиққан келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъатнинг фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирликда ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш масалаларини комплекс ҳал этиш учун кенгашлар ва комиссиялар тузилиши мумкин. Кенгашлар ва комиссиялар таркиби, шунингдек уларнинг низомлари Вазир томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳудудий ички ишлар органлари юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятини Вазир томонидан тасдиқланадиган низомларга асосан амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий ички ишлар органларига Вазир томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқлар раҳбарлик қилади, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан вазир билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий ички ишлар органлари жойлардаги давлат ҳокимияти органларидан мустақил ва бевосита Вазирликка бўйсунади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 247-модда, 37-сон, 982-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон, 07.03.2019 й., 07/19/4229/2710-сон; 26.07.2019 й., 06/20/5773/0248-сон; 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон; 04.04.2022 й., 07/22/190/0268-сон; 02.08.2022 й., 07/22/339/0703-сон; 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон; 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)