Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини ишончли қўриқлашни таъминловчи сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Бироқ, қўриқлаш фаолиятини ташкил этишда ҳозирга қадар бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб, булар ички ишлар органларининг мулкни қўриқлаш бўйича хизматлари қамровининг торлиги, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш даражасининг пастлиги, мавжуд қўриқлаш тизими ва технологияларининг етарлича самарали эмаслиги, ушбу соҳада сифатли сервис хизматини кўрсатишнинг ягона техник талаблари ва механизмларининг йўқлигида намоён бўлмоқда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, мулкка бўлган тажовузни профилактика қилиш ва олдини олишда аҳолининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:
(муқаддиманинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимига қуйидагиларни назарда тутувчи «Хавфсиз хонадон» концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция)ни жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
2022 йил 31 декабрга қадар республиканинг барча ҳудудларида Тошкент шаҳрида амалга оширилган техник қўриқлаш ва ҳаракатланиш пунктларига хабарни узатиш ва марказлашган кузатувнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — автоматлаштирилган тизим)ни босқичма-босқич жорий этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ҳудудий бўлинмаларининг ички ишлар органлари жамоат тартибини сақлаш кучларининг патруль гуруҳлари билан узвий ҳамкорлигини ташкил этиш ва бунда қўриқланадиган объектлардан келиб тушган хабар жойига энг яқин патруль гуруҳининг тез етиб боришини таъминлаш механизмларини белгилаш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулкни қўриқлаш бўйича хизмат турларини кенгайтириш, шу жумладан транспорт воситалари ва бошқа ҳаракатланувчи объектларни қўриқловга олиш имкониятини берувчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 07/19/4229/2710-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
янги турар жойлар қурилишида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда уларни мажбурий тарзда қўриқлаш-ёнғин ташвишгоҳлари ва газоанализаторлар билан жиҳозлаш;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
республика маҳаллаларини уларнинг хавфсизлик даражасининг чораклик рейтингини жорий этган ҳолда баҳолаш ҳамда ҳар йили «Энг хавфсиз маҳалла» республика танловини ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти (кейинги ўринларда — Қўриқлаш департаменти) таркибида қуйидагиларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) асосий фаолият йўналиши этиб қўриқланадиган объектларда ўрнатиладиган қўриқлашнинг техник воситалари ва тизимларини монтаж, демонтаж қилиш, таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш бўйича ишларни бажаришни белгилаган ҳолда Қўриқлашнинг техник воситаларини жорий қилиш илмий-тадқиқот маркази» давлат муассасасини (кейинги ўринларда — Илмий-тадқиқот маркази);
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаган ҳолда Қўриқлаш департаментининг умумий штатлари сони доирасида 5 штат бирлигида матбуот бўлимини:
(2-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
аҳолининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг қўриқлаш хизматларидан фойдаланишга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган ахборот-тушунтириш мазмунидаги чора-тадбирларни амалга ошириш;
(2-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
аҳолига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг қўриқлаш бўлинмалари фаолияти натижалари тўғрисида маълумотларни, шу жумладан унинг расмий веб-сайтининг самарали фаолият кўрсатишини ташкил этиш орқали ўз вақтида етказиш бўйича комплекс чораларни кўриш.
(2-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
3. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илмий-тадқиқот маркази ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бўлинмалари билан қўриқланадиган объектларда ўрнатилган қўриқлашнинг техник воситалари ва тизимларига хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартномалар асосида амалга оширади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қўриқланадиган объектларда ўрнатилган қўриқлашнинг техник воситалари ва тизимларига, шу жумладан автоматлаштирилган тизимнинг техник инфратузилма объектларига хизмат кўрсатиш фақат Илмий-тадқиқот маркази томонидан амалга оширилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. 2019 йил 1 январдан бошлаб шундай амалиёт жорий этилсинки, унга кўра жисмоний шахсларнинг уй-жойлари ва хонадонларига уларга қўриқлаш хизматини кўрсатиш мобайнида фойдаланишга бериладиган қўриқлашнинг техник воситалари жиҳозларини ўрнатиш ҳамда бепул техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
«Ўзбектелеком» АЖ ҳудудий филиаллари автоматик телефон станциялари биноларида автоматлаштирилган тизимнинг жиҳозларини ўрнатиш учун зарур бўлган жойларни ўрнатилган тартибда ажратиш;
автоматлаштирилган тизимнинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун алоқа тарифларига, шунингдек, «Ўзбектелеком» АЖ оптик толали алоқа кабелларини ётқизиш бўйича хизматларига имтиёз тақдим этилишини таъминласин.
6. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
жамоат хавфсизлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини қўриқлашни тўлақонли таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти томонидан ҳудудларда патрулликни ташкил этиш билан боғлиқликда видеокузатув ва техник воситаларнинг бутун комплексидан фойдаланилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўриқлаш департаментига, истисно тариқасида, автоматлаштирилган тизимни жорий этиш мақсадида маҳаллий ва хорижий корхоналар билан товарларни харид қилиш ва етказиб бериш, шунингдек, хизмат кўрсатиш бўйича конкурс (тендер) савдоларини ўтказмасдан шартномалар тузишга рухсат этилади;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида» 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб давлат мақсадли жамғармаларига ундириладиган мажбурий ажратмалар бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг бўшайдиган молиявий маблағлари жисмоний шахсларнинг хонадонлари ва уй-жойларига босқичма-босқич қўриқлов жиҳозларини бепул ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатишга йўналтирилади.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
7. Қурилиш вазирлиги уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига янги турар жойлар қуришда уларни қўриқлаш-ёнғин ташвишгоҳлари ва газоанализаторлар билан жиҳозлаш мажбурийлигини кўзда тутувчи таклифларни киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда автоматлаштирилган тизимни республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш ҳамда босқичма-босқич ривожлантириш бўйича Техник топшириқ ва дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор талабларига мувофиқ, намунали фуқаролар йиғинларини рағбатлантириш механизмини назарда тутган ҳолда, республика маҳаллаларини баҳолаш тартибини тасдиқласин;
бир ой муддатда «Qoʻriqlash Servis» ДУК низомини тасдиқлашни, давлат рўйхатидан ўтказишни ва устав фондини шакллантиришни таъминласин;
Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини қўриқлашни таъминлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар киритсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти қўриқлаш бўлинмалари мутахассисларини чақиришнинг ягона қисқа рақамини, шунингдек, техник қўриқлаш ва ҳаракатланиш пунктларига уланиш учун онлайн ариза расмийлаштириш тартибини киритиш чораларини кўрсин.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 декабрь,
ПҚ-4060-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 07/18/4060/2312-сон; 07.03.2019 й., 07/19/4229/2710-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 07/21/5190/0689-сон; 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон; 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)