09.07.2018 йилдаги ЎРҚ-484-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 09.07.2018 йилдаги ЎРҚ-484-сон
Kuchga kirish sanasi
10.07.2018
Ҳужжат 10.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги 113-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 188-модда; 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 472-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 9 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-484-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Ўсимликлар карантини тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(янги таҳрири)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади ўсимликлар карантини соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Асосий тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин остидаги маҳсулот — ўсимликлар карантини объектларини ташувчилар бўлиши мумкин бўлган ўсимликлар, уларнинг қисмлари, экиш материаллари, қайта ишлаш маҳсулоти, бошқа маҳсулот ва юклар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин рухсатномаси — карантин остидаги маҳсулотни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга ёки унинг ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтишга рухсат берилганлигини тасдиқлайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан берилган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин чекловлари — карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни, ташишни ва улардан фойдаланишни ўсимликлар карантини объектлари тарқалишининг олдини олиш мақсадида муайян муддатга чекловчи фитосанитария тадбирлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини — қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини объекти — дунёда карантин аҳамиятига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлмаган ёки чекланган тарзда тарқалган зарарли организмлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини объектларини ташувчилар — ўсимликлар карантини объектларининг тарқалишига имконият туғдириши мумкин бўлган транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги машиналари, ерга ишлов бериш қуроллари, идишларнинг барча турлари, айрим саноат товарлари, қадоқлаш воситалари, шунингдек ўсимлик маҳсулотларидан тайёрланган буюмлар, яхлит тошлар, тупроқ намуналари ва (ёки) бошқа объектлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария сертификати — карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи халқаро намунадаги ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фумигация — ўсимликлар карантини объектларини ва бошқа зарарли организмларни йўқ қилиш мақсадида уларни кимёвий воситаларнинг газлари билан зарарсизлантириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Фитосанитария талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин остидаги маҳсулотга, уни олиб киришга, олиб чиқишга, ишлаб чиқаришга, қайта ишлашга, сақлашга, ташишга, реализация қилишга ва йўқ қилишга доир талабларни белгилайдиган, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган ҳужжатлар фитосанитария талабларидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фитосанитария талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (бундан буён матнда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси деб юритилади) томонидан тасдиқланади ва агар ҳужжатларнинг ўзида бошқа кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ўсимликлар карантини соҳасини тартибга солиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасидаги тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини бўйича давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи ва ички ўсимликлар карантини бўйича тадбирлар тизимини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасида фитосанитар хавфсизликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасида самарали мониторинг олиб бориш тизимини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўсимликлар карантини соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўсимликлар карантини соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳужжатларни, хусусан, карантин рухсатномасини, транспорт бирликларини очиш тўғрисидаги далолатномани, карантин кўриги далолатномасини, фитосанитария сертификатини, ички фитосанитария сертификатини ва реэкспорт учун фитосанитария сертификатини бериш тартибини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасида мониторингни амалга ошириш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудларини ўсимликлар карантини остида деб эълон қилади ҳамда зарур карантин чекловларини ўрнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўсимликлар карантини соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг тақдимномаларига кўра тегишли ҳудудларни ўсимликлар карантини остида деб эълон қилади ва зарур карантин чекловларини ўрнатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантинига доир тадбирларни ўтказишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг ўсимликлар карантинига доир тадбирларни ўтказишдаги иштироки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда ўсимликлар карантини соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудуд аҳолисини ўсимликлар карантини объектлари тарқалганлиги тўғрисида хабардор қилишда ўсимликлар карантини давлат инспекторларига кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларни ўтказишда ҳам иштирок этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантини объектларининг кириб келишидан ёки тарқалишидан ҳимоя қилишда (фитосанитар хавфсизлик) давлат органларига ва бошқа органларга зарур ёрдам кўрсатиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизими ва унга раҳбарлик қилиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизимини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини илмий маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва почтамтдаги ўсимликлар карантини пункти ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига, шунингдек тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини илмий маркази Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар ва шаҳарларнинг ўсимликлар карантини давлат инспекторлари, автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва почтамтдаги ўсимликлар карантини пункти тегишинча юқори турувчи ўсимликлар карантини давлат инспекцияларига бўйсунади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига раҳбарлик қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига раҳбарликни Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига раҳбарликни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг бошлиқлари Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади. Туманлар ва шаҳарларнинг ўсимликлар карантини давлат инспекторлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктларидаги ва почтамтдаги ўсимликлар карантини пунктидаги ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига ўсимликлар карантини тегишли чегара пунктларининг Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган мудирлари бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг ваколатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини бўйича дастурлар ва тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади, бу дастурлар ва тадбирларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз вақтида бажарилиши учун жавобгар бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқлар чиқаради, йўриқномаларни, ўсимликлар карантини қоидаларини ва фитосанитария талабларини белгиланган тартибда тасдиқлайди ҳамда ташкилотлар ва аҳоли эътиборига етказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш чоғидаги ўсимликлар карантини қоидаларини белгилайди, халқаро савдо контрактларига (шартномаларига) Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг ва тарқалишининг олдини олишни таъминлайдиган талаблар киритилишини кўриб чиқади, шунингдек хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган экиш материаллари, карантин остидаги маҳсулотлар ва уларнинг тарқалиш ҳудудлари рўйхатини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган карантин остидаги маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария талабларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва почтамтдаги ўсимликлар карантини пункти, шунингдек ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш бўйича махсус фумигация бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин рухсатномасини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, халқаро ташкилотларда ўсимликлар карантини бўйича Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳимоя қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш бўйича махсус фумигация бўлинмаларини ташкил этади, ўсимликлар карантини объектларига қарши кураш олиб боришда шахсий томорқа, фермер ва деҳқон хўжаликларига, ўрмон хўжаликларига, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортга жўнатилаётган ва хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг ҳамда ўсимликлар карантини объектларини ташувчиларнинг карантин текширувини ва лаборатория экспертизасини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини карантиндаги ҳудудларга ва микроҳудудларга бўлиб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантиндаги зараркунандаларга, ўсимликлар касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашиш борасидаги илм-фан ютуқларини ва илғор тажрибани, инновацион услублар, воситалар ва усулларни тарғиб қилиш ҳамда ишлаб чиқаришга кенг жорий этишга, аҳоли ўртасида ўсимликлар карантини объектлари тўғрисидаги билимларни тарқатишга доир ишларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда карантинни жорий этиш (бекор қилиш) тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдимномалар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ўсимликлар карантини, карантин чекловларини қўллаш бўйича ҳар йилги дастурларни ҳамда тадбирлар режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган экиш материаллари, карантин остидаги маҳсулотлар ва уларнинг тарқалиш ҳудудлари рўйхатини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган карантин остидаги маҳсулотлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг ваколатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин остидаги маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш, қабул қилиш пунктлари жойлашган ерларни ва уларга туташ ҳудудларни, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни, ўрмон фондининг, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерларини ўсимликлар карантини объектларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида назорат текширувларидан ўтказишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган зарарланиш ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш, шунингдек ўсимликлар карантини объектларини олиб кириш йўлларини аниқлаш ҳамда тўсиш бўйича шошилинч чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария сертификатини, ички фитосанитария сертификатини, реэкспорт учун фитосанитария сертификатини, транспорт бирликларини очиш тўғрисидаги далолатномани ва карантин кўриги далолатномасини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан келадиган карантин остидаги маҳсулотни соғломлаштириш ва зарарсизлантириш, шунингдек транспорт воситаларини зарарсизлантириш устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудни ўсимликлар карантини остида деб эълон қилиш (карантинни бекор қилиш), зарур карантин чекловларини қўллаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдимномалар юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Ўсимликлар карантини илмий маркази
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг илмий таъминотини Ўсимликлар карантини илмий маркази амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини илмий маркази ўсимликлар карантини объектларининг биоэкологик хусусиятларини ва уларга қарши курашиш усулларини ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини илмий маркази ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш соҳаси ходимларининг касбий билимлари ва малакаси оширилишини, ўсимликлар карантини объектлари тўғрисидаги билимларнинг аҳоли ўртасида тарқатилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги ўсимликлар карантини пунктлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган карантин остидаги маҳсулотни (шу жумладан транзит юкларни) текшириш ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан ўсимликлар карантини чегара пунктларида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини чегара пункти Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси пунктида, ички ҳудудлараро чегара пунктларида ташкил қилинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан хоналар билан, текширувлар ўтказиш ва намуналар олиш, фитосанитария экспертизасини ва фумигация ишларини амалга ошириш учун воситалар, алоқа воситалари ва Интернет тармоғи билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини давлат инспектори фитосанитария сертификатининг қалбакилигини, белгиланган талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлаган ёки карантин остидаги маҳсулотларда ўсимликлар карантини объектлари мавжудлиги тўғрисида шубҳа бўлган тақдирда, ушбу карантин остидаги маҳсулот ўсимликлар карантини тегишли чегара пунктида ушлаб турилади ва бу ҳақда Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига хабар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторидир, унинг ўринбосарлари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг директори Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг ўринбосарларидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини бош давлат инспекторларидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар ва шаҳарлар ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ўз фаолиятини тегишли ҳудудда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг агрономлари, автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктларининг, шунингдек почтамтдаги ўсимликлар карантини пунктининг мудирлари ва агрономлари, ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш бўйича махсус фумигация бўлинмаларининг бошлиқлари ва мутахассислари ўсимликлар карантини давлат инспекторларидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин остидаги маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудига монеликсиз киришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария талабларининг бузилишларини бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лаборатория текширувлари ва тегишли экспертиза ўтказиш учун карантин остидаги маҳсулотдан намуналар олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда ўсимликлар карантини қоидаларига мувофиқ карантин чекловлари ўрнатишга, олиб кирилган карантин остидаги маҳсулотни ушлаб туришга, олиб қўйишга ёки қайтариб юборишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кириб келаётган ва жўнатилаётган, ушбу Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ ўсимликлар карантинига доир тадбирлар татбиқ этиладиган юклар тўғрисида божхона органларидан, темир йўл станцияларининг, автовокзалларнинг (автостанцияларнинг), аэропортларнинг, дарё портларининг (пристанларининг), почтамтларнинг, деҳқон бозорларининг ва бошқа ташкилотларнинг маъмуриятларидан маълумотлар талаб қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлган тақдирда карантин остидаги маҳсулотни кўздан кечириш ва зарарсизлантириш ишларини амалга ошириш учун ёрдамчи ишчилар, хизмат хоналари ва ёрдамчи материаллар берилишини юкларнинг эгаларидан талаб қилишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини объектларининг ўсимликлар карантини объектларидан холи бўлган ҳудудга кириб келишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини объектларига ташхис қўйиш мақсадида лаборатория текширувлари ва бошқа текширувлар ўтказилишини ташкил этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли органлар ва ташкилотларни чегараолди ҳудудларда, қўшни давлатларда юзага келган карантин ҳолати тўғрисида хабардор қилиши, ўсимликлар карантинига доир тадбирларни амалга ошириши ҳамда зарур тавсиялар бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, юридик ва жисмоний шахсларга зарур фитосанитария талабларини бажариш тўғрисида тақдимномалар юбориши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини қоидаларига номувофиқлик ва фитосанитария талаблари бузилганлиги фактлари аниқланганда темир йўл вагонларидан, кемалардан, самолётлардан ва бошқа транспорт воситаларидан фойдаланишга доир тақиқ ўрнатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин остидаги маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда, ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати вакиллари билан биргаликда ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария талаблари сўзсиз бажарилишини таъминловчи тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш учун ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматидан карантин остидаги маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва қабул қилиш пунктлари жойлашган ерларни, уларга туташ ҳудудларни, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни, ўрмон фонди ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерларини назорат текширувларидан ўтказишни талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини объектлари тўлиқ йўқ қилинганидан кейин ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига карантин чекловларини бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин остидаги маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ўсимликлар карантини соҳасидаги мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин остидаги маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати назорати остида текширишга (кўздан кечиришга) ва ўсимликлар карантини объектларига қарши курашишга доир ишларни, шунингдек ушбу карантин объектлари тарқалишининг олдини олишга доир тадбирларни амалга ошириши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда карантин рухсатномаси ва (ёки) ички фитосанитария сертификати олинмаган карантин остидаги маҳсулотни қабул қилмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатлардан ва Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини остида деб эълон қилинган ҳудудларидан карантин остидаги маҳсулотни олиб киришда ўсимликлар карантини қоидаларига риоя қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли юклар сақланадиган омборхоналарда ҳар йили камида бир марта профилактик фумигация ишларини белгиланган тартибда амалга ошириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин остидаги маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги ўсимликлари, доривор ўсимликлар, дарахт ва буталар етиштириш, ўсимликларнинг янги навлари селекцияси билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар ўсимликлар карантини объектларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида экинлар ва дарахтларни тизимли равишда кузатиб боришни амалга ошириши, улар аниқланган тақдирда эса бу ҳақда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматини дарҳол хабардор қилиши, шунингдек аниқланган ўсимликлар карантини объектларини бартараф этиш бўйича чоралар кўриши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ўсимликлар карантинига доир тадбирлар ва уларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Ўсимликлар карантинига доир тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантинига доир тадбирларнинг мақсади ўсимликлар карантини объектларининг хорижий мамлакатлардан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини объектлари тарқалган ҳудудидан Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини объектларидан холи бўлган ҳудудларига кириб келиши натижасида зарар етказилиши хавфининг олдини олиш, уни чеклаш ва бартараф этишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантинига доир тадбирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий шароитлардаги мавжуд ўсимлик дунёсига, қишлоқ хўжалигига, ўрмонларга, доривор, манзарали ўсимликларга, шу жумладан уларнинг уруғлари, кўчатлари ва қисмларига (қаламчаси, пиёзи, тугунаги, мевасига ва бошқаларга), шунингдек ўсимликлар карантини объектларини ташувчи бўлиши мумкин бўлган бошқа ўсимлик маҳсулотига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тирик замбуруғларга, бактериялар, вируслар, нематодалар, каналар, ҳашаротларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳашаротларнинг, ўсимликлар касалликларини қўзғатувчиларнинг коллекцияларига ва улар етказадиган зарарларнинг намуналарига, шунингдек гербарийларга ва уруғларнинг коллекцияларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатлардан ва Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини остида деб эълон қилинган ҳудудларидан кириб келаётган ўсимликларга, қишлоқ хўжалиги машиналарига, ерга ишлов бериш қуролларига, идишларнинг барча турларига, айрим саноат товарларига, қадоқлаш воситаларига, шунингдек ўсимлик материалларидан тайёрланган буюмларга, яхлит тошларга, тупроқ намуналарига, транспорт воситаларига ҳамда бошқа ўсимликлар карантини объектларини ташувчиларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимлик маҳсулотини етиштирадиган, тайёрлайдиган, ғамлайдиган, қайта ишлайдиган ҳамда реализация қиладиган корхоналар ва ташкилотларнинг ҳудудлари ва биноларига, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ва ўрмон фонди ерларига, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига, шунингдек қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилмайдиган ерларга (йўлларга, электр ўтказгичлар атрофидаги ерларга ва бошқаларга) ҳамда давлатнинг чегараолди ҳудудларига нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Карантин ўрнатиш ва уни бекор қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини объектлари аниқланган ҳолларда туман (шаҳар) ўсимликлар карантини давлат инспекторининг тақдимномасига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан фермер ва деҳқон хўжаликларининг, ўрмон хўжаликларининг ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкалари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портлари, шаҳарчалар, посёлкалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек уларга туташ ҳудудлар ўсимликлар карантини остида деб эълон қилинади ёки уларда зарур карантин чекловлари ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар ва шаҳарларни ўсимликлар карантини остида деб эълон қилиш ёки карантин чекловларини ўрнатиш тегишли ўсимликлар карантини бош давлат инспекторларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг ҳудудларини ўсимликлар карантини остида деб эълон қилиш ёки карантин чекловини ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини остида деб эълон қилинган ҳудудда ўсимликлар карантини ўчоғининг тарқалишига йўл қўйилмайди, унга туташ ҳудудларда ўсимликлар карантини объектлари тарқалишининг олдини олишга ва уларни йўқ қилишга қаратилган ўсимликлар карантинига доир тадбирлар ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин остидаги маҳсулотни карантин чекловлари ўрнатилган ҳудудлардан олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш шартлари ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария талаблари асосида амалга оширилади, бундан зарарланган маҳсулот мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарарланган маҳсулотдан фойдаланиш шартлари ўсимликлар карантини қоидаларига мувофиқ ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудда ўрнатилган карантин чекловлари ўсимликлар карантини бўйича зарур тадбирлар ўтказилганидан ва ўсимликлар карантини объектлари тўлиқ йўқ қилинганидан кейин, тегишли ўсимликлар карантини бош давлат инспекторларининг тақдимномаларига кўра чекловлар ўрнатган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан ёки Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Фитосанитар дала назорати ва уни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фитосанитар дала назорати ўсимликларнинг ва ўсимлик маҳсулотининг фитосанитар тозалигини таъминлаш, уларда ўсимликлар карантини объектларининг мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фитосанитар дала назорати ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фитосанитар дала назорати ўтказилганидан кейин далолатнома тузилади ва амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Ўсимликлар карантини соҳасидаги лаборатория текширувлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини соҳасидаги лаборатория текширувлари карантин остидаги маҳсулотнинг қисмларини ва (ёки) намуналарини улар зарарланганлигини ёки зарарланмаганлигини, уларда ўсимликлар карантини объектлари мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадқиқотлардан иборат ва бу тадқиқотлар қонун ҳужжатларига мувофиқ аккредитация қилинган лабораторияларда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини соҳасидаги лаборатория текширувлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин остидаги маҳсулотнинг ўсимликлар карантини қоидаларига ҳамда фитосанитария талабларига мувофиқлигини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитар хавфни таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария сертификатини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин рухсатномасини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий изланишларни амалга ошириш мақсадида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини соҳасидаги лаборатория текширувлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мақсадларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин остидаги маҳсулот олиб кирилаётганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётганда, олиб чиқилаётганда транспорт воситаларидаги ва бўш омборлардаги фумигация ишлари фақат ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш бўйича махсус фумигация бўлинмалари томонидан амалга оширилиб, уларнинг якуни бўйича зарарсизлантириш тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларнинг тарқалишини прогноз қилиш тизимидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини соҳасидаги мониторинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишига, тарқалишига ҳамда биоэкологик хусусиятларга таъсир кўрсатишига кўмаклашувчи омилларни аниқлаш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш йўлларини ва тарқалган ҳудудларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини объектлари ўчоқларини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш учун зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитар хавфни аниқлаш ва таҳлил қилиш мақсадида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини соҳасидаги мониторинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Ўсимликлар карантини соҳасидаги ахборотнинг очиқлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Ахборотдан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар, шу жумладан фитосанитария талаблари, шунингдек карантин остидаги ҳудудлар, ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати томонидан амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ўсимликлар карантини соҳасидаги бошқа ахборот оммавий ахборот воситаларида ва Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг фитосанитар ҳолати тўғрисидаги миллий маъруза
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг фитосанитар ҳолати тўғрисидаги миллий маърузани тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг фитосанитар ҳолати тўғрисидаги миллий маъруза ҳақидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш ва олиб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ва транзит тарзида олиб ўтилаётган карантин остидаги маҳсулотга нисбатан талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ва транзит тарзида олиб ўтилаётган карантин остидаги маҳсулот ўсимликлар карантини объектларидан холи бўлиши ҳамда унинг ҳар бир туркуми фитосанитария сертификатларининг асл нусхалари билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин остидаги маҳсулот олиб кирилаётганда, олиб чиқилаётганда ва транзит тарзида олиб ўтилаётганда ўсимликлар карантини қоидалари ҳамда фитосанитария талабларига риоя қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга карантин рухсатномаси, экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитария сертификати ёки гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органларига эга бўлмаган хорижий мамлакатлардан карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан карантин остидаги маҳсулотнинг ҳар бир туркумига алоҳида-алоҳида бериладиган карантин рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар карантин остидаги маҳсулотни олиб киришда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига етказиб беришга ёки унинг ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтишга доир савдо шартномаларига (контрактларига) ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишининг олдини олишни таъминлайдиган фитосанитария талабларини киритиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатлардан карантин остидаги маҳсулотни харид қилиш чоғида, зарур бўлган тақдирда, бу мамлакатлардаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш учун ўсимликлар карантини бўйича мутахассисларни юборишни назарда тутиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулот ўсимликлар карантини чегара пунктларида ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан мажбурий текширувдан ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш амалга ошириладиган ўсимликлар карантини чегара пунктлари Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшни давлатлардан ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиши ва тарқалиши таҳдиди юзага келган тақдирда, ваколатли органларнинг қарорига кўра хавф туғдирувчи участкалардаги чегара вақтинча ёпиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини объектлари аниқланган карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш тақиқланади, бундан уларнинг илмий мақсадларда олиб кирилаётган намуналари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруғликларни ва экиш материалларини хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасида яшовчи фуқароларга почта жўнатмаларида юбориш, шунингдек юк билан олиб ўтиш тақиқланади. Ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланмаган айрим меваларни, янги ҳўл мева ва сабзавотларни йўловчиларнинг қўл юкида ўтказишга ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан рухсат берилади. Алоҳида қимматга эга бўлган уруғлар, ўсимликлар ёки экиш материаллари илмий-тадқиқот муассасаларининг манзилига йўлланган тақдирда, улар ўсимликлар карантини давлат инспекторининг хулосасига кўра интродукция карантин кўчатхонасига текшириш учун юборилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва савдо ваколатхоналари томонидан карантин остидаги маҳсулотни хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига юк билан олиб кириш ва почта орқали жўнатиш, мамлакат ичида ташиш ҳамда ундан фойдаланиш ўсимликлар карантини қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олиб кирилган карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари аниқланган тақдирда, улар белгиланган тартибда бир сутка ичида мажбурий фумигация қилинади ёки бошқа усуллар билан зарарсизлантирилади, бегона ўтлардан тозаланади, яширин зарарланишларни аниқлаш ва соғломлаштириш мақсадида оранжереяларга ва карантин кўчатхоналарига ўсимликлар карантини қоидаларига мувофиқ экилади. Бу ўсимлик материалига техник жиҳатдан ишлов берилади ёки улардан ҳудуди ўсимликлар карантини объектлари тарқалиши хавфидан холи бўлган туманларда фойдаланилади. Яширин зарарланишни аниқлаш алоҳида ҳолларда лаборатория текшируви асосида амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олиб кирилган карантин остидаги маҳсулотни зарарсизлантириш билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан ишчи кучидан, транспортдан, хоналардан ва ёрдамчи материаллардан фойдаланиш тегишли юкни олувчилар ёки карантин остидаги маҳсулотни жўнатувчилар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин остидаги маҳсулот мавжуд бўлган транзит юклар ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати томонидан мажбурий текширувдан ўтказилиши лозим. Ўсимликлар карантини объектлари аниқланган тақдирда, мазкур юклар ушлаб турилиши, зарарсизлантирилиши ёки уни экспорт қилган мамлакатга қайтариб юборилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Карантин остидаги маҳсулотни олиб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулот ўсимликлар карантини қоидаларига, фитосанитария талабларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро шартномалари қоидаларига мувофиқ бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган карантин остидаги маҳсулотлар рўйхатига киритилмаган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин остидаги маҳсулотнинг ҳар бир туркумига белгиланган намунадаги фитосанитария сертификати илова қилинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар, тегишли ўсимликлар карантини давлат инспекциясини карантин остидаги маҳсулотни юклаб жўнатиш санаси тўғрисида камида ўн кун олдин хабардор қилиши, маҳсулотни юклаб жўнатиш учун мақбул бўлган жойни улар билан биргаликда белгилаши, юклаб жўнатиш санасидан уч кун олдин экспорт қилинаётган маҳсулотни текшириш учун тақдим этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизимини молиялаштириш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизими Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш бўйича махсус фумигация бўлинмалари зарарсизлантириш бўйича бажарилган ишлардан олинган тушумлар ҳисобидан тўлиқ ўзини ўзи молиялаштириш асосида ўз фаолиятини амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш ва фитосанитар хавфсизликни таъминлаш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан маблағлар ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини соҳасида кўрсатиладиган пуллик хизматлардан олинган даромадлар ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизими ходимларини рағбатлантиришга, ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг моддий-техника базасини ривожлантиришга ҳамда уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларнинг ўрнини қоплашга сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ва транзит тарзида олиб ўтилаётган карантин остидаги маҳсулотни текшириш ҳамда кўздан кечириш, шунингдек зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ барча харажатларининг ўрни тегишли юридик ва жисмоний шахслар маблағлари ҳисобидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Низоларни ҳал этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.