Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, фитосанитария чораларини қўллаш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, фитосанитария чораларини қўллаш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи И.К. Эргашев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 февраль,
99-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 99-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, фитосанитария чораларини қўллаш ва бекор қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, фитосанитария чораларини қўллаш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланади:
расмий кураш — карантиндаги зарарли организмларни йўқ қилиш ёки тарқалган ҳудудини чеклаб қўйиш, шунингдек, тартибга солинадиган, карантин остида бўлмаган зарарли организмларни бошқариш мақсадида мажбурий фитосанитария тартиб-қоидаларини қўллашни таъминлаш бўйича фаол чоралар;
фитосанитар таҳлил натижаси — зарарли организмнинг хавфлилик даражасини аниқлаш ва унга қарши қўлланиладиган зарур фитосанитария чоралари интенсивлигини белгилаш мақсадида ўтказиладиган биологик ёки бошқа илмий ва иқтисодий маълумотларни баҳолаш натижаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фитосанитария чораси — карантиндаги зарарли организмларнинг кириб келиши ёки тарқалишининг олдини олишга, шунингдек, тартибга солинадиган, карантин остида бўлмаган зарарли организмларнинг иқтисодиётга таъсир кўрсатишини чеклашга қаратилган (кўздан кечириш, таҳлил, назорат, тақиқ қўйиш ва бошқалар) қонунчилик ҳужжатлари, регламент ёки расмий тартиб;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
фитосанитар хавф — зарарли организмнинг кириб келиши ва тарқалиш эҳтимоли ҳамда у билан боғлиқ иқтисодий оқибатлар даражаси;
фитосанитар хавфни баҳолаш — зарарли организмларнинг карантиндаги зарарли организм деб белгиловчи мезонларга мувофиқлигини аниқлаш, унинг кириб келиши, мослашиши ва тарқалиш эҳтимолини баҳолаш, шунингдек, потенциал иқтисодий ва экологик оқибатларни аниқлаш жараёни;
фитосанитар хавфни бошқаришни баҳолаш — фитосанитар хавфни таҳлил қилишнинг баҳолаш босқичида аниқланган хавфга таъсир қилиш йўлларини белгилаш, уларни қўллаш самарадорлигини баҳолаш ва энг мақбулини танлашдан иборат.
2-боб. Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан амалга оширилади ҳамда организм зарарли эканлигини, тартибга солиниши кераклигини ва унга қарши фитосанитария чоралари қандай даражада таъсирчан эканлигини аниқлаш мақсадида биологик ёки бошқа илмий ва иқтисодий маълумотларни баҳолаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатини шакллантириш ва қайта кўриб чиқиш жараёнидан иборат.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш методикаси Агентлик томонидан тасдиқланади ва фитосанитар хавф таҳлили тизимига доир халқаро талабларига мувофиқ унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
5. Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш методикасида фитосанитар хавфни таҳлил қилишнинг тегишли босқичида чоралар ва уларни амалга ошириш тартиби белгиланади.
6. Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш уч босқичда амалга оширилади:
хавфни таҳлил қилиш жараёнини бошлаш (дастлабки босқич);
фитосанитар хавфни баҳолаш;
фитосанитар хавфни бошқаришни баҳолаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Агентлик томонидан фитосанитар хавфни таҳлил қилиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
зарарли организм кириб келишида потенциал хавф мавжуд бўлиши ва тарқалиш йўллари аниқланганда;
фитосанитария чораларини қўллашни талаб қиладиган зарарли организм аниқланганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Агентлик фитосанитар хавфни баҳолашда тегишли вазирликлар ва идоралар, ўсимликлар ҳимояси ва карантини соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасалари, аккредитациядан ўтган лабораториялар, шунингдек, хорижий экспертлар ва маслаҳатчиларни белгиланган тартибда шартнома асосида жалб қилиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Фитосанитар хавфни баҳолаш натижасига кўра, Агентлик томонидан Фитосанитар хавфни бошқаришни баҳолаш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
3-боб. Фитосанитар хавфни таҳлил қилишнинг дастлабки босқичлари
10. Фитосанитар хавфни таҳлил қилишнинг дастлабки босқичи зарарли организмни аниқлаш ва унинг муайян фитосанитар хавфли зоналарда (ҳудудларда) тарқалиш йўлларини аниқлашдан иборат.
11. Зарарли организм кириб келиши хавфи мавжуд бўлган янги тарқалиш йўллари аниқланганда, Ўзбекистон Республикасига илгари олиб кирилмаган карантин остидаги маҳсулот олиб кирилишида, илмий-тадқиқот ва селекция мақсадида ўсимликларнинг янги турларини импорт қилишда, қадоқлаш орқали, почта жўнатмалари, чиқинди, юк, қўл юки ва бошқа йўллар билан табиий тарқалганда, фитосанитар хавф таҳлили ўтказилади.
Бунда зарарли организмнинг тарқалиш йўллари аниқланганлиги тўғрисидаги маълумот ҳар қандай расмий манбалардан, маълумотлар базаларидан, илмий ва бошқа адабиётлардан олиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Фитосанитар хавф таҳлили маълум бир ҳудудда (минтақада) зарарланиш ўчоғи аниқланганда, импорт қилинадиган маҳсулотларда, илмий-тадқиқотлар натижасида ва ўрганиш ҳамда мониторинг даврида кутилмаган зарарли организмлар аниқланганда, фитосанитар хавф таҳлили ўтказилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зарарли организм аниқланиши билан боғлиқ фитосанитар хавф таҳлили маълум бир ҳудудда (минтақа) зарарланиш ўчоқлари аниқланганда, зарарли организм импорт қилинаётган маҳсулотларда ёки илмий-тадқиқот натижасида ва ўрганиш ёки мониторинг даврида кутилмаган зарари аниқланганда ўтказилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар академиясининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ўрганиш ёки мониторинг натижасида аниқланган зарарли организмлар ҳақида Агентликга ҳар чоракда ёки зарарли организмлар аниқланган вақтда маълумот берилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолларда ёки зарарли организм аниқланган вақтдан эътиборан тўқсон кун ичида Агентлик фитосанитар хавф таҳлилини амалга оширади ва якуни бўйича фитосанитар чоралар белгилаш юзасидан қарор қабул қилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
Қўшимча маълумот тўплаш, илмий-тадқиқотлар ўтказиш зарурати туғилганда, фитосанитар хавфни таҳлилини тайёрлаш икки йилгача бўлган муддатга Агентлик томонидан узайтирилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
4-боб. Фитосанитар хавфни бошқаришни баҳолаш
15. Фитосанитар хавфни бошқаришни баҳолаш қуйидаги принципларга асосланади:
«фитосанитария чораларининг иқтисодий самарадорлиги ва амалга ошириш имконияти» принципи — фитосанитария чоралари қўлланилишининг устунлиги зарарли организм кириб келмаслигидан ва фитосанитар хавф ўтказилаётган ҳудуднинг иқтисодий оқибатлар таъсири остида қолмаслигидан иборат. Хавфсизликни таъминлашга эришиш учун минимал чораларнинг ҳар бири бўйича самарадорлик даражаси таҳлил қилинади;
фитосанитария чораларининг «минимал таъсир» принципи — қўлланиладиган чоралар кераклигидан ортиқча савдони чегарамаслиги, хавф остида қолган ҳудудни самарали ҳимоя қилиш учун зарур бўлган минимал ҳудудга чоралар қўлланилишидан иборат;
«эквивалентлик» принципи — бир хил натижага эга фитосанитария чоралари муқобил сифатида кўрилиши лозим, агар қўлланилган чоралардан бирида ижобий натижаларга эришилса, қўшимча чоралар қўллаш талаб этилмаслигидан иборат;
«камситишга йўл қўймаслик» принципи — ўрганилаётган зарарли организм фитосанитар хавф ўтказилган ҳудудга мослашган бўлса, импорт жараёнида қўлланиладиган чораларнинг фитосанитар хавф таҳлили ўтказилган ҳудудда қўлланилаётган чоралардан юқори даражада бўлмаслиги керак. Худди шу тарзда, бир хил фитосанитар мақомга эга бўлган экспорт қилувчи давлатларга турли хил фитосанитария чоралари қўлланилмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Фитосанитар хавфни бошқаришни баҳолаш босқичида Агентлик томонидан «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, ўсимликлар карантини қоидалари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида қуйидаги фитосанитария чоралари кўрилиши мумкин:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
юкларга нисбатан уларни олиб киришда ва олиб киргандан сўнг кўздан кечиришда қўлланиладиган текширув ўтказиш шакли, юкни зарасизлантириш, товарга, ундан фойдаланиш ёки унинг тақсимланишига доир чекловлар жорий этиш, шунингдек, муайян маҳсулотни олиб кириш муддатларини белгилаш йўли орқали;
карантин остидаги маҳсулотга нисбатан уни олиб кириш, транзит олиб ўтиш, олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, сотиш ва йўқ қилишга доир фитосанитария талабларини белгилаш;
Ўзбекистон Республикасига карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга тақиқ ўрнатиш ва уни бекор қилиш;
Ўзбекистон Республикаси ёки унинг алоҳида ҳудудларида карантин назоратини ўрнатиш.
17. Бирор бир мақбул чоралар бўлмаганлигини исботлаш, хавфни бошқаришнинг бир ёки бир нечта усулларини танлаш фитосанитар хавфни бошқаришни баҳолаш босқичининг натижаси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Фитосанитария чоралари қўлланилгандан сўнг Агентлик томонидан доимий мониторинг ва фитосанитария чораларини қайта кўриб чиқиш амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш натижалари маълум бўлган кундан эътиборан фитосанитария чоралари оммавий ахборот воситаларида, Агентликнинг расмий веб-сайтида ва «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига жойлаштирилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
5-боб. Транзит юкларга нисбатан фитосанитар хавфни таҳлил қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Импорт ва экспорт қилувчи томонларнинг ўсимликлар карантини бўйича ваколатли органларидан бири ёки иккиси томондан ишлаб чиқилган фитосанитар хавф таҳлили бўйича ахборот алмашиш орқали транзит юкларга нисбатан соддалаштирилган тартибда фитосанитар хавф таҳлили амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Транзит юкларда потенциал фитосанитар хавфни аниқлаш мақсадида Агентлик қуйидаги мавжуд маълумотларни тўплайди ва таҳлил қилади:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
божхона хизмати органлари томонидан юкга нисбатан қўлланиладиган тартиб-таомиллар;
транзит тарзида олиб ўтилаётган карантин остидаги маҳсулот тури, шунингдек, унинг келиб чиқиш мамлакати;
транзит маҳсулотларни фитосанитар сертификатларини мавжудлиги;
транзит юкларини ташиш воситалари ва усуллари;
транзит юкларга алоқадор бўлган бошқариладиган зарарли организмлар;
маҳаллий ўсимликлар орқали зарарли организмларнинг тарқалиши;
транзит йўналиши тўғрисидаги маълумотлар;
зарарли организмларнинг юкга боғлиқ бўлмаган ҳолда кириб келиш эҳтимоли;
транзит тарзида олиб ўтилаётган юкларга нисбатан тегишли фитосанитария чоралари кўрилганлиги;
қадоқлаш турлари;
юкларни ташиш шартлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Потенциал фитосанитар хавф аниқланган тақдирда, фитосанитария чораларини техник асослантириш ва зарурлигини белгилаш мақсадида Агентлик транзит тарзида олиб ўтилаётган муайян карантин остидаги маҳсулотга ёки зарарли организмга нисбатан хавф таҳлилини амалга оширади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Хавфни баҳолаш натижаларига кўра, фитосанитар хавфни бошқаришда Агентлик транзит юкларни фитосанитария чоралари қўлланилиши талаб этиладиган ёки талаб этилмайдиган тоифаларга ажратади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
6-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш ёки транзит тарзида олиб ўтишга тақиқ ўрнатиш ва уни бекор қилиш
24. Бир ёки бир нечта давлатлар, уларнинг алоҳида ҳудудларида ёки мазкур ҳудудларда жойлашган ташкилотларда ишлаб чиқилган карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга тақиқ ўрнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Карантин остидаги маҳсулотни олиб киришда қуйидаги ҳолларда тақиқ ўрнатилади:
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
маҳсулотларни фитосанитар сертификати мавжуд бўлмаганлиги;
фитосанитар хавфни таҳлил қилиш натижаларига асосан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бир ёки бир нечта давлатларнинг ҳудудларида ўсимликлар карантини объектлари ўчоғлари мавжудлиги тўғрисида расмий маълумотга эга бўлганда;
(25-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулотлардан иборат юкларда ўсимликлар карантини давлат назорати амалга оширилиши вақтида мунтазам равишда ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик томонидан карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга ўрнатилган тақиқ экспор қилувчи давлатнинг ўсимликлар ҳимояси ва карантини бўйича миллий ташкилоти ёки бошқа ваколатли органи томонидан берилган расмий материаллар асосида олиб борилган фитосанитар хавф таҳлили жараёни якунларига мувофиқ Агентлик томонидан бекор қилинади.
(25-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
26. Транзит юкларга нисбатан фитосанитария чораларини қўллаш имкони бўлмаган тақдирда, карантин остидаги маҳсулотлар транзит тарзида олиб ўтилишига тақиқ ўрнатилади.
27. Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш ёки транзит тарзида олиб ўтишга тақиқ ўрнатиш тўғрисидаги қарорда унинг сабаблари, амал қилиш муддати ва кучга кириш санаси кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш ёки транзит тарзида олиб ўтишга тақиқ Агентлик томонидан маълум бир муддатга ёки тақиқ сабаблари бартараф этилгунга қадар ўрнатилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш ёки транзит тарзида олиб ўтишга тақиқ ўрнатиш ёки уни ечиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган экиш материаллари, карантин остидаги маҳсулотлар ва уларнинг тарқалиш ҳудудлари Рўйхати Агентликнинг расмий веб-сайтида ва «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига жойлаштирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
7-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2020 й., 09/20/99/0192-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)