31.08.1995 йилдаги 113-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 31.08.1995 йилдаги 113-I-сон
Kuchga kirish sanasi
15.09.1995
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2018 йил 9 июлдаги ЎРҚ-484-сонли Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўсимликлар карантинининг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантинининг асосий вазифалари ўсимликларнинг ташқи ва ички карантини бўйича давлат тадбирлари тизимини амалга оширишдан иборат бўлиб, бу тадбирлар қуйидагиларга қаратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудини чет мамлакатлардан кириб келиб, халқ хўжалигига катта иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалардан, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандаларни, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни вақтида аниқлаш, уларнинг ёйилишига йўл қўймаслик ва уларни йўқ қилиш, шунингдек республиканинг бу зараркунандалар, касаллик ва бегона ўтлардан ҳоли минтақаларига улар кириб боришининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантинига оид қоидалар ва тадбирларга риоя этилиши ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан давлат назоратини олиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Карантин тадбирлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин тадбирлари қуйидагиларга тааллуқлидир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалик экинлари, доривор, ўрмон ҳамда манзарали экинларнинг уруғлари ва кўчатларига, ўсимликлар ҳамда уларнинг қисмлари (қаламчаси, пиёзи, тугунаги, меваси ва бошқалар)га, шунингдек зараркунандаларни, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни олиб ўтиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай ўсимлик маҳсулотларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тирик замбуруғлар, бактериялар, вируслар, нематодлар, каналар ва ҳашаротларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимлик касалликларини қўзғатувчи ҳашаротлар коллекциялари ва бу ҳашаротлар келтирадиган зарарларнинг намуналари, шунингдек гербарийлар ва уруғлар коллекцияларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин остида деб эълон қилинган чет мамлакатлардан ва республика ҳудудидан келаётган, зараркунандаларни, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни олиб ўтиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалик машиналари ва ерни ишлаш қуроллари, идишларнинг барча тури, айрим саноат моллари, ўров-қоплов воситалари ҳамда ўсимликдан тайёрланган маҳсулотлар, яхлит тошлар, тупроқ намуналари, транспорт воситаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимлик маҳсулотларини тайёрлайдиган, ғамлайдиган, қайта ишлайдиган ва реализация қиладиган корхоналар ҳамда ташкилотларнинг ҳудудлари ва бинолари, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ерлари, томорқа, якка тартибдаги ер участкалари ҳамда дала ҳовлилар, жамоа боғлари ва полизлари, қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланилмайдиган ерларга (йўллар, электр ўтказгичлар атрофидаги муҳофаза жойларига).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ҳамда бошқа норматив ҳужжатлардан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида ўсимликлар карантини Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари, туманлар, шаҳарлар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портларидаги, почтамтлардаги ва шосселардаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари, ўсимликлар карантини бўйича илмий марказ, марказий ва вилоят карантин лабораториялари ҳамда карантин остидаги ўта хавфли зарарли объектларга қарши курашувчи ихтисослашган фумигация отрядлари амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига раҳбарлик қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси бошлиғини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тайинлайди.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари раҳбарлик қиладилар. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари бошлиқларини Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишиб туриб тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман ва шаҳарларда ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига раҳбарликни туман, шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари амалга оширадилар. Туман ва шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари бошлиқларини вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекциялари тегишли туман ва шаҳар ҳокимлари билан келишиб туриб тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портларидаги, почтамтлардаги ва шосселардаги ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тайинлайдиган мудирлар бошқарадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлар, шаҳар ва туманлардаги ўсимликлар карантини давлат инспекциялари ўз ваколатлари доирасига кирувчи масалалар бўйича тегишли ҳокимлар ва юқори турувчи органларга бўйсунадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини бўйича белгиланган тадбирлар бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади, бу тадбирлар республика ҳудудида ўз вақтида ўтказилишига жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар чиқаради, низом ва қоидалар қабул қилади ва уларни белгиланган тартибда ижрочилар эътиборига етказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг Рўйхатини, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиб туриб — республикадан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлмаган биологик объектлар Рўйхатини беш йилда бир марта қайта кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғларни, ўсимликларни, ўсимлик хом ашёсини ва бошқа маҳсулотларини ҳамда халқ истеъмоли товарларини республикага олиб кириш, мамлакат ичкарисида ташиш, экспортга олиб чиқишнинг карантин қоидаларини ҳамда ана шу уруғ, ўсимлик ва бошқалардан фойдаланиш шартларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ташкилотлар доирасида ўсимликлар карантини бўйича республика манфаатларини ифодалайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантиндаги зараркунандаларга, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш олиб боришда фермер ва деҳқон хўжаликларига, бошқа корхоналар ҳамда ташкилотларга ёрдам кўрсатиш учун заруратга қараб ихтисослашган фумигация отрядлари ва хизматлари тузади;
(6-модданинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240 сонли Қонуни таҳририда. — ЎР ҚҲТ 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортга жўнатилаётган ҳамда республикага келтирилаётган, карантиндаги зараркунандаларни, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни олиб ўтиши мумкин бўлган уруғларни, ўсимликларни, ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларни карантин текширувидан ва лаборатория экспертизасидан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудини карантиндаги районлар ва микрорайонларга бўлиб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантиндаги зараркунандаларга, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш бобида илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибани, янги услублар, воситалар ва усулларни тарғиб қилиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этишни, карантин объектлари тўғрисидаги билимларни аҳоли орасида кенг ёйишни йўлга қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда карантин ўрнатиш (уни бекор қилиш) тўғрисида маҳаллий ҳокимият органларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тавсияномалар йўллайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларнинг ўсимликлар карантини давлат инспекциялари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантиндаги зараркунандаларни, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ерларини, ўсимлик маҳсулотлари сақланадиган ва қайта ишланадиган, карантиндаги маҳсулотлар келиб тушадиган жойларни ва уларга туташ ҳудудни мунтазам равишда назорат текширувидан ўтказиб туришни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган зарарланиш ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик ҳамда уларни бартараф этиш учун, шунингдек карантиндаги объектларни олиб кириш йўлларини топиб, уларни ёпиб ташлаш учун шошилинч чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғларга, ўсимликларга ва ўсимлик маҳсулотларига фитосанитария ва бошқа карантин сертификатларини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикага чет мамлакатлардан келаётган маҳсулотларни, шунингдек транспорт воситаларини соғломлаштириш ва зарарсизлантиришни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда карантин ўрнатиш (уни бекор қилиш) тўғрисида маҳаллий ҳокимият органларига тавсияномалар йўллайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг бошлиғи — Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспектори, унинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг бошлиқлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса — тегишинча вилоят ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини бош давлат инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар ва шаҳарлар ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг бошлиқлари туман ва шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портларидаги, почтамтлардаги, шосселардаги ўсимликлар карантини чегара пунктларининг мудирлари ҳам ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини давлат инспектори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл станциялари ва автовокзаллар (автостанциялар), аэропортлар, дарё портлари (пристанлари), почтамтлар, омборлар, тегирмонлар ҳудудига, пассажир ва юк вагонларига, самолётларга, дарё флоти кемаларига, кўргазмалар, ботаника боғлари, илмий-тадқиқот институтлари, тажриба станциялари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳудудларига, фуқароларнинг томорқа участкаларига, шунингдек уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналарга монеликсиз кириш;
(8-модда бешинчи қисмининг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240 сонли Қонуни таҳририда. — ЎР ҚҲТ 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лаборатория экспертизалари ўтказиш учун уруғлардан, ўсимликлардан ва ўсимлик маҳсулотларидан намуналар олиш. Карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар аниқланган тақдирда маҳсулотларни олиб чиқиб кетиб, улардан фойдаланишни чеклаш ва карантин тадбирлари тизимини бажариш юзасидан керакли топшириқлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин ўрнатилган ҳудудлардан карантин сертификатларисиз олиб чиқилган уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини ушлаш, олиб қўйиш, зарурат бўлса, олиб келинган жойига қайтариб юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхоналар, темир йўл станциялари, автовокзаллар (автостанциялар), аэропортлар, дарё портлари (пристанлари), почтамтлар ва бошқа ташкилотларнинг маъмуриятидан келаётган ва жўнатилаётган, ушбу Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ карантин тадбирлари қўлланиладиган юклар тўғрисида маълумотлар талаб қилиш, зарур бўлса, улар тасарруфидаги ҳудудда уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини кўздан кечириш ҳамда зарарсизлантириш учун транспорт воситалари, ёрдамчи ишчилар, хизмат бинолари ва ёрдамчи материаллар беришни талаб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматини молиявий таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати, ихтисослашган фумигация отрядларини истисно этганда, республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг республикага олиб кирилаётган, республикадан олиб чиқилаётган ва транзит бўлиб қатнаётган карантиндаги материалларни текшириш ва кўздан кечириш, шунингдек ҳужжатлар бериш билан боғлиқ харажатлари юридик ва жисмоний шахслар ҳисобидан қопланади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги 281-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ихтисослашган фумигация отрядлари ўз харажатини батамом ўзи қоплаш асосида фаолият кўрсатади ва карантиндаги материалларни зарарсизлантириш ишларини бажарганлиги учун келган тушумлардан ҳосил бўладиган махсус маблағлар ҳисобидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Карантин ўрнатиш ва уни бекор қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин объекти аниқланган ҳолларда туман (шаҳар) ўсимликлар карантини давлат инспектори тавсиясига биноан маҳаллий ҳокимият органларининг қарорлари билан айрим хўжаликлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, корхоналар, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портлари, қишлоқ ва шаҳарчаларнинг ҳудуди носоғлом деб эълон қилиниб, уларда карантин ёки зарур чеклашлар ўрнатилади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ўсимликлар карантини бўйича носоғлом деб эълон қилиш ва уларда карантин ёки бошқа чеклашлар ўрнатиш тегишли ўсимликлар карантини бош давлат инспекторлари тавсияномасига биноан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори ёки Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тавсияномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг карантин эълон қилинган хўжаликлардан уруғ ва кўчатларни карантин сертификатларисиз карантиндаги зараркунандалардан, ўсимлик касалликларидан ва бегона ўтлардан ҳоли бўлган бошқа хўжаликларга сепиш ва экиш мақсадида олиб чиқиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин ўрнатилган ҳудудлардан карантин сертификатларисиз олиб чиқиб кетилган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари олиб қўйилади ҳамда техникавий (саноат йўли билан) қайта ишлаш ёки умумий овқатланиш корхоналарида фойдаланиш учун тайёрлов ташкилотларига берилади, зарур ҳолларда эса зарарсизлантирилади, жўнатувчига қайтариб юборилади ёки йўқ қилиб ташланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантин ўрнатилган ҳудуддаги (аҳоли пункти, туман, вилоят) томорқа участкаларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов ташкилотлари орқалигина олиб чиқиб кетишга йўл қўйилади, зарарланган маҳсулотлар бундан мустасно (улардан қай тарзда ва қандай шартларда фойдаланишни ўсимликлар карантини давлат инспектори карантин қоидаларига мувофиқ белгилайди).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Худудда ўрнатилган карантин ёки чеклаш белгиланган карантин тадбирлари ўтказиб бўлинганидан ҳамда карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар ўчоқлари батамом йўқ қилинганидан кейингина ўсимликлар карантини бўйича тегишли бош давлат инспекторларининг тавсияномасига биноан карантин ёки чеклашларни ўрнатган туман, шаҳар, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан ёки Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тавсияномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет мамлакатлардан республикага уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси берадиган карантин рухсатномаси;
(11-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт қилаётган мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари берадиган фитосанитария сертификати ёки гувоҳномаси бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари бўлмаган чет мамлакатдан уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини республикага олиб киришга Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси томонидан ҳар бир алоҳида ҳолда бериладиган карантин рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш вақтида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини чет мамлакатлардан республикага етказиб бериш ёки уларни республика ҳудудидан олиб ўтиш ҳақида тузиладиган савдо шартномаларига (битимларига) ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар республика ҳудудига ўтиб қолмаслигини таъмин этадиган талабларини киритишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет мамлакатлардан кўплаб миқдорда уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини сотиб олиш вақтида бу мамлакатларда қишлоқ хўжалик экинлари ва кўчатларининг фитосанитария ҳолатини ўрганиш учун, зарурат бўлса, ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича мутахассисларни юборишни назарда тутишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет мамлакатлардан республикага олиб келинаётган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари республика ҳудудига келиб тушган жойларда ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекторлари томонидан мажбурий текширувдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари олиб кириладиган чегара пунктларини ёки ҳудудларини Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшни давлатдан карантиндаги, шунингдек бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар республика ҳудудига ўтиб тарқалиши хавфи пайдо бўлган тақдирда, ваколатли органларнинг қарорига биноан хавф остидаги участкаларда чегара вақтинча ёпиб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет мамлакатлардан республикага таркибида карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар борлиги аниқланган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари, барча турдаги тирик замбуруғлар, бактериялар, ўсимлик касалликларини қўзғатувчи вируслар, шунингдек ўсимликларга зарар етказувчи ҳашаротлар, каналар ва нематодларни, илмий мақсадларда келтириладиган намуналардан ташқари, олиб кириш ман этилади. Етиб келган юкда бундай зараркунандалар ёки касалликлар аниқланган тақдирда ўсимликлар карантини давлат инспекцияси юк эгасига ундан қай тарзда фойдаланиш юзасидан тавсия беради, юк эгаси эса бир суткалик муддат ичида юкни тасарруф этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруғ ва кўчатларни, янги мева ва сабзавотларни чет мамлакатлардан республикада яшовчи фуқароларга почта жўнатмаларида юбориш, шунингдек юк билан олиб ўтиш ман этилади. Карантиндаги зараркунандалар ва касалликлардан ҳоли бўлган, улардан зарарланмаган янги мева ва сабзавотларнинг айрим намуналарини пассажирларнинг қўлидаги юк билан ўтказишни ўсимликлар карантини давлат инспектори ҳал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Башарти алоҳида қимматга эга бўлган уруғлар, ўсимликлар ёки кўчатлар илмий-тадқиқот муассасалари номига йўлланган бўлса, улар ўсимликлар карантини давлат инспекторининг хулосасига биноан текшириш учун интродукция-карантин кўчатхонасига юборилмоғи керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимлик маҳсулотларини чет мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатия, консуллик ва савдо ваколатхоналари учун юк билан олиб ўтиш ва почта орқали жўнатиш Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тасдиқлаган ўсимликлар ташқи карантини тўғрисидаги қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет мамлакатлардан республикага олиб кирилган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари уларда карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар аниқланган тақдирда белгиланган тартибда кимёвий ёки бошқа усуллар билан зарарсизлантирилмоғи, бегона ўтлардан тозаланмоғи, яширин зарарланганликни аниқлаш, мазкур ўсимлик материалини соғломлаштириш мақсадида интродукция-карантин кўчатхоналарига ва оранжереяларга сепилиши ёки экилиши, техникавий йўл билан қайта ишланиши ёки аниқланган зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиши хавфи йўқ жойларда фойдаланилиши лозим. Яширин зарарланганлик эса айрим ҳолларда лаборатория таҳлили йўли билан аниқланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруғларнинг ва кўчатларнинг карантин текшируви Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тасдиқлайдиган Республика ҳудудида импорт қилинадиган уруғлар ва кўчатларнинг карантин текширувини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом талабига мувофиқ ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет мамлакатлардан республикага олиб келинган уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини зарарсизлантириш билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан ишчи кучидан, транспорт, бино ва ёрдамчи материаллардан фойдаланиш тегишли юкни олувчилар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ҳудудидан олиб ўтилаётган, ичида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган транзит юклар ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларининг мажбурий текширувидан ўтказилади. Мазкур юкларда карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ёки бегона ўтлар аниқланган тақдирда бу юкларни жўнатиш тўхтатилиши, улар зарарсизлантирилиши (жўнатувчининг розилиги билан) ёхуд экспорт қилган мамлакатга қайтариб юборилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикадан чет мамлакатларга олиб чиқилаётган уруғлар, кўчатлар, ўсимликлар, ўсимлик касалликларининг штаммлари (турлари), бошқа биологик объектлар ва ўсимлик маҳсулотлари ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича халқаро битимларда, шунингдек савдо шартномаларида (контрактларида) назарда тутилган шартларга жавоб бериши, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилмайдиган биологик объектлар Рўйхатига кирмаган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспорт қилинаётган уруғларнинг, ўсимликларнинг ва ўсимлик маҳсулотларининг ҳар бир туркуми белгиланган нусхадаги фитосанитария сертификати билан бирга жўнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилиш билан шуғулланувчи ташкилотлар ана шу маҳсулотларни мамлакатдан ташқарига жўнатиш мўлжалланаётган санадан камида ўттиз кун олдин тегишли вилоят, туман ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларини хабардор этишлари, улар билан биргаликда маҳсулотларни жўнатиш учун мақбул жойни аниқлашлари, жўнатишга ўн беш кун қолганда эса экспорт қилинаётган маҳсулотни текшириб кўриш учун тақдим қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантиндаги маҳсулотларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати вакиллари билан ҳамкорликда амалдаги карантин қоидаларининг сўзсиз бажарилишини таъминловчи қўшимча чора-тадбирларни ёки қўшимча чоралар мажмуини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларидан карантин объектларини аниқлаш учун қишлоқ хўжалик ерларини, ҳудудларни, омборхона биноларини, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини назорат текширувидан ўтказишни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин объектларининг ўчоқлари тўлиқ йўқ қилиб бўлингандан кейин ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари олдига карантинни бекор қилиш масаласини қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ўсимликлар карантини соҳасидаги вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карантиндаги маҳсулотларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларининг назорати остида текшириш ўтказишлари ва карантиндаги зараркунандаларга, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш ҳамда улар тарқалиб кетишининг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин ўрнатилган ҳудудлардан уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини ташиш учун карантин сертификатларисиз қабул қилмасликлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет мамлакатлардан ва карантин остидаги жойлардан уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини олиб келишда амалдаги карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалик ўсимликлари, доривор ўсимликлар, дарахт ва буталар етиштириш билан шуғулланувчи фуқаролар карантиндаги зараркунандаларни, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни вақтида аниқлаш мақсадида экинлар ва дарахтларни мунтазам равишда кузатиб боришлари, улар аниқланган тақдирда бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органларига, ўсимликлар карантини давлат инспекциясига, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги органларига дарҳол хабар беришлари ҳамда аниқланган ўчоқларни бартараф этиш чораларини кўришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Ўсимликлар карантини бўйича қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини бўйича қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ёки битимларида ушбу Қонундагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 31 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 188-модда; 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1997 й., 4-5-сон, 126-модда; ЎР ҚҲТ 2009 й., 52-сон, 555-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда)