1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.07.00.00 Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали валюта, товарлар ва транспорт маҳсулотларини олиб ўтиш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 декабрдаги 1007-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари — чегара қўшинлари қўмондони Р.Э. Мирзаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 18 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
912-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси (кейинги ўринларда — Давлат чегараси) орқали ўтказиш пунктларида (кейинги ўринларда — ўтказиш пунктлари) шахслар, транспорт воситалари ва товарларни чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона назорати — Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари (кейинги ўринларда божхона органлари деб аталади) томонидан, жумладан, хавфни бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган чора-тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона расмийлаштируви — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини таъминлаш учун божхона органлари мансабдор шахслари томонидан амалга ошириладиган божхона операциялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ветеринария назорати — одамлар ва ҳайвонлар ҳаёти ҳамда саломатлигини ҳимоя қилиш, ҳайвонлар касалликлари қўзғатувчиларининг ташувчилари бўлиши мумкин бўлган предметлар ва товарларни, шунингдек, «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган давлат ветеринария назорати объектларини назорат қилиш мақсадида ҳайвонларнинг юқумли касалликлари олиб кирилишидан муҳофаза қилишни таъминлаш учун чегара назорати ветеринария пунктлари томонидан (кейинги ўринларда давлат ветеринария назорати пунктлари деб аталади) ҳайвонлар ҳамда улардан олинадиган маҳсулотларга нисбатан амалга ошириладиган комплекс тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат назорати органлари — Давлат чегарасини кесиб ўтаётган шахсларга ва транспорт воситаларига, шунингдек Давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларга нисбатан назоратни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари чегара назорати бўлинмалари (кейинги ўринларда — чегара назорати бўлинмалари), божхона органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси), давлат ветеринария хизмати, ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизматининг ҳудудий бўлинмалари;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кириш пункти — шахслар, транспорт воситалари ва товарлар ҳаракатланадиган йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати амалга ошириладиган дастлабки ўтказиш пункти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшма наряд — шахслар, транспорт воситалари ва товарларни биргаликда назорат қилишга жалб этиладиган давлат назорати органлари вакилларидан иборат таркибдаги наряд;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тартиб-таомиллари — Давлат чегарасини кесиб ўтаётган шахсларга ва транспорт воситаларига, шунингдек Давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларга нисбатан давлат назорати органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуи;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат — товарлар ва (ёки) транспорт воситалари Давлат чегараси орқали ўтишида (олиб ўтилишида) қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб этиладиган ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария-карантин назорати — ўтказиш пунктларида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан Давлат чегараси орқали келган шахслар, транспорт воситалари ва товарларга нисбатан амалга ошириладиган комплекс тадбирлар;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологик схема — чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини амалга ошириш кетма-кетлигини, шу жумладан, шахслар, транспорт воситалари ва товарларни кўздан кечириш ва (ёки) кўрикдан ўтказиш тартибини, уларнинг ўтказиш пункти ҳудудида ҳаракатланиши тартибини, товарлар ва транспорт воситаларини сақлаш, транспорт воситаларини кузатиб бориш тартибини, назоратда фойдаланиладиган шахсий таркибни, махсус техника воситалари ва хизмат ҳайвонларидан фойдаланиш тартибини, шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегарасидан ўтказишда иштирок этадиган вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилайдиган ҳужжат;
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаси — товарлар ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган восита. Транспорт воситаси ҳар қандай сув кемаси, ҳаво кемаси, автотранспорт воситаси, темир йўл транспорт воситасини (темир йўлда ҳаракатланадиган таркиб, темир йўлда ҳаракатланадиган таркибнинг бир қисми) ёки контейнерни, шунингдек, уларнинг конструкциясига мувофиқ техник паспорт ёки техник маълумотларда назарда тутилган эҳтиёт қисмлар, анжомлар ва ускуналар, суюқлик сақлаш идишларидаги ёқилғи-мойлаш материалларини совутувчи ва бошқа техник суюқликларни, агар улар ушбу транспорт воситалари билан бирга ташилаётган бўлса, ўз ичига олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат чегараси — Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди доирасини (қуруқликни, сувни, ер қаърини ва самовий ҳудудни) белгиловчи чизиқдан ва бу чизиқ бўйлаб ўтувчи вертикал сатҳдан иборат;
(2-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пункти маъмурияти — ушбу ўтказиш пункти бириктирилган аэропорт (аэродром), дарё бандаргоҳи, темир йўл станцияси, автомобиль (пиёдалар) ўтказиш пункти раҳбарияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пункти — Давлат чегарасини кесиб ўтаётган шахсларга ва транспорт воситаларига, шунингдек Давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларга нисбатан назорат тартиб-таомиллари ва уларни Давлат чегараси орқали ўтказиш амалга ошириладиган, халқаро қатновлар учун очиқ бўлган чегараолди темир йўл бекатлари ва автомобиль йўлларининг, дарё портларининг, аэропортларнинг (аэродромларнинг) махсус жиҳозланган ҳудуди (унинг бир қисми);
(2-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пункти режими — назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш, шахсларнинг ва транспорт воситаларининг ўтказиш пунктларига кириши, у ерда бўлиши ҳамда у ердан чиқиши, товарларнинг олиб кирилиши, туриши ва олиб чиқилиши, ўтказиш пунктлари ҳудудида хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгиловчи қоидалар мажмуи;
(2-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария назорати — Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, унинг ҳудудидан олиб чиқилаётган ва транзит тарзида ташиладиган карантин остидаги маҳсулотларни текширишда ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан амалга ошириладиган комплекс тадбирлар;
(2-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқиш пункти — шахслар, транспорт воситалари ва товарлар ҳаракатланадиган йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишда божхона, санитария-карантин, фитосанитария, чегара ва ветеринария назорати амалга ошириладиган охирги ўтказиш пункти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегара назорати — ўтказиш пунктларида шахсларга, транспорт воситаларига ва товарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари томонидан амалга ошириладиган давлат назоратининг бир тури;
(2-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экологик назорат — атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва жамоатчилик чора-тадбирлари тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўздан кечириш — транспорт воситаларининг бўлимларини, товарларнинг ўров-идишини очмаган, кўздан кечирилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратмаган ва бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузмаган ҳолда товарларнинг ва (ёки) транспорт воситаларининг, халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг ҳамда жисмоний шахслар багажининг, шунингдек юк ортилган идишларни, контейнерларни, идентификациялаш воситаларининг ташқи кўринишини текшириш тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрикдан ўтказиш — қўйилган пломбаларни, муҳрларни ёки идентификациялашнинг бошқа воситаларини бузган холда, текширилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратиб, демонтаж қилиб ёки бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузиб, товарларнинг ўрамини ёки транспорт воситасининг юк жойланадиган бўлимини ёхуд идишларини, контейнерларни ва товарлар бўлган ёки бўлиши эҳтимоли бўлган бошқа жойларни очган ҳолда текшириш тури.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарорига асосан йигирма учинчи ва йигирма тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат чегарасини кесиб ўтишнинг умумий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат чегараси орқали ўтадиган барча шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, божхона, санитария-карантин, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ фитосанитария ва ветеринария назоратига тегишли бўлса, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда агар мазкур товарлар ва транспорт воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ фитосанитария ва ветеринария назоратига тегишли бўлмаса, уларни фитосанитария ва (ёки) ветеринария назоратидан ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян тур ва шаклдаги назоратдан озод этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларга мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўтказиш пунктида давлат назорати органлари шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегараси орқали ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳудудий органлари билан ҳамкорликда амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир ўтказиш пунктида шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегараси орқали ўтказишнинг технологик схемаси давлат назорати органларининг ҳудудий тузилмалари ва (ёки) ўтказиш пункти маъмурияти раҳбарлари томонидан келишилган ҳолда жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат тартиб-таомилларини амалга оширишда қурол-яроғ, техника, назорат-техника воситалари, муҳандислик иншоотлари, хизмат итлари, шунингдек, инсон ҳаёти ва саломатлиги, ҳайвонлар, ўсимликлар учун хавфсиз ҳамда товарлар ва транспорт воситаларига зарар етказмайдиган дезинфекция воситаларидан фойдаланиш мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат чегарасини кесиб ўтишда «Қизил китоб»га киритилган ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ олиб кириш ва олиб чиқиш тақиқланган ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёси объектлари, уларнинг қисмлари, ҳосилалари, яшаш фаолияти маҳсулотлари, ботаник ва зоологик коллекциялар давлат экологик назоратидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат экологик назорати объектларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва олиб чиқиш, шунингдек, унинг ҳудуди орқали транзит олиб ўтишга қонун ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Божхона органлари ходимлари томонидан Давлат чегараси орқали ўтадиган шахсларнинг автотранспорт воситалари, товарлар, қўл юки ҳамда багажини божхона назоратидан ўтказиш жараёнида экологик назорат объектлари аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф -муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари мутахассислари жалб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экологик назорат меъёр ва қоидалари бузилиши аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф — муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари мутахассислари қоидабузарлик ҳолатини расмийлаштириш ва ҳужжатлаштириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни амалга оширади ҳамда объектни олиб қўйиш, утилизация қилиш ёки бошқа турдаги ҳаракатларни қўллаш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомиллари давлат назорати органларининг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиш пунктларида давлат назорати органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этишга божхона органи бошлиғи ва чегара назорати бўлинмасининг раҳбари масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар давлат назорати органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегараси орқали ўтказишда биргаликда ҳаракат қилиш тартиби ва усулларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктларида ёки уларга кириш жойларида шахслар ва транспорт воситалари тирбандлиги юзага келишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат чегарасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш, чегара ва божхона қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаш ва унинг олдини олишга доир комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктларида шахслар, транспорт воситалари ва товарларни имкон қадар қисқа муддатларда назорат тартиб-таомилларидан ўтказиш ҳамда ташқи савдонинг ривожланишига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктларида ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш технологияларини такомиллаштириш ва оптималлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат назорати органларининг ўтказиш пунктларида кутилмаган вазиятлар юзага келганда келишилган ҳолда ҳаракат қилишга доим тайёр туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат чегараларини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бажариш бўйича давлат назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Шахслар, транспорт воситалари ва товарлар Давлат чегараси орқали Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалар билан белгиланган Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берадиган амалдаги ҳужжатлар бўйича ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Алоҳида ҳолларда, ҳужжатларсиз, бекор қилинган ёки муддати ўтган ҳужжатлар билан Ўзбекистон Республикасига кириш учун келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбариятининг рухсати билан Давлат чегараси орқали ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Транспорт воситаларининг ўтказиш пунктлари ҳудудидан чиқиб кетиши (тўхташ жойини ўзгартириши) тегишли давлат назорати органлари билан келишилган ҳолда, чегара назорати бўлинмаларининг рухсати билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиш пунктидан чиқиш ёки ўтказиш пунктига кириш чоғида йўловчиларни транспорт воситаларига чиқариш (улардан тушириш) чегара назорати бўлинмаларининг рухсати билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни ўтказиш пунктларида юклаш (тушириш) чегара назорати бўлинмаларини хабардор қилган ҳолда, божхона органларининг рухсати билан амалга оширилади.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарорига асосан киритилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат чегараси орқали қуйидагилар устувор тартибда, навбатсиз ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларга мувофиқ муайян имтиёзларга эга шахслар, оғир беморлар, ҳомиладор ва ногиронлиги бўлган шахслар, 7 ёшгача бўлган болалар, уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар ва улар кетаётган автотранспорт воситалари;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро йўналишларда йўловчиларни мунтазам ташийдиган транспорт воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, оммавий ахборот воситалари учун хабарлар ва бошқа материаллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда зарур бўлган ва инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган товарлар, шунингдек, ушбу товарлар олиб ўтиладиган транспорт воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ёзма топшириғига мувофиқ шахслар, транспорт воситалари ва товарлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юбориладиган товарлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг олий қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларига юбориладиган товарлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахслар, транспорт воситалари ва товарлар зарур ҳолларда чегара назорати бўлинмаси раҳбари ҳамда божхона органи бошлиғининг ўзаро келишувига асосан устувор тартибда ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Давлат чегараси орқали ўтувчи шахслар давлат назорати органи ходимларининг талабига биноан зарур ҳужжатлар, багаж, қўл юки, валюта қимматликларини назорат ва текширувдан ўтказиш учун тақдим этади, назорат ва текширувни ўтказишга кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш жараёнига тўсқинлик қилувчи мобиль алоқа воситалари орқали сўзлашувлар олиб бориш;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат назорати органлари ходимларини назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича белгиланган тартибни бузишга мажбур қиладиган ҳаракатларни содир этиш, шу жумладан, уларга бирон-бир моддий қимматликларни таклиф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат назорати органларининг қонуний талабларини бажармасликка, ҳар қандай кўринишда омма олдида даъват этиш, оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида атайин сохта уйдирмалар тарқатиш йўли билан давлат назорати органларининг ўз қонуний фаолиятини амалга оширишига қаршилик кўрсатиш, шунингдек, давлат назорати органларининг бошқа қонуний талабларига бўйсунмаслик;
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пункти ҳудудига ёки унинг хизмат хоналарига белгиланган тартибни бузган ҳолда кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пункти ҳудудига тегишли рухсатларсиз қуролни, портловчи моддаларни, портлатиш қурилмаларини, заҳарли ва радиоактив моддаларни, шунингдек одамларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғдирувчи бошқа моддаларни ҳамда буюмларни олиб кириш (олиб ўтиш);
(13-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текшириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар ичида бошқа нарсаларни қолдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тартиб-таомилларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарорига асосан саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131. Шахслар ва транспорт воситалари Давлат чегарасидан автомобиль йўли ва темир йўл ўтказиш пунктларигача ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган йўналишни ўзгартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларига шахсларни чиқаришни, товарларни юклашни ҳамда транспорт воситаларидан шахсларни, товарларни туширишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар қандай учувчи аппаратларни ва учувчисиз учувчи аппаратларни ҳавога кўтаришни, қўндиришни ёки қабул қилишни амалга ошириш тақиқланади.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарорига асосан киритилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Чегара назорати бўлинмаси ва божхона органлари йўловчиларни халқаро ташувини амалга оширадиган юридик шахслардан халқаро қатнов йўлларида ҳаракатланувчи йўловчилар ва уларнинг багажи тўғрисидаги маълумотларни олдиндан олади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарали божхона назоратини амалга ошириш мақсадида, темир йўл транспортида ташувни амалга ошираётган юридик шахслар ташилаётган ташқи савдо юклари ортилган темир йўл таркибидаги вагон ва контейнерларнинг ички ҳудудлардаги ҳаракати, улар турган темир йўл станцияси тўғрисида электрон маълумотларни божхона органига реал вақт режимида мавжуд ахборот тизими орқали бепул асосларда тақдим этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Халқаро йўналишлар учун очилган автомобил йўллари, темир йўллар ва авиация ўтказиш пунктларида йўловчилар ва уларнинг юклари ҳамда багажлари божхона назорати ва текширувидан, қоидага кўра, икки йўлакли тизим ва масофавий божхона назорати тизимини белгиланган тартибда қўллаш орқали ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун икки йўлакли хавфларни бошқариш тамойилларига асосланган давлат назорат тартиботи қуйидаги тартибда қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«яшил йўлак»да — хавф даражаси паст бўлган автотранспорт воситалари ва унга юкланган товарларни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинишида давлат назоратининг барча шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди, автотранспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисига нисбатан амалга ошириладиган ҳужжатли назорат бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«қизил йўлак»да — давлат назорати хавф даражаси юқори ва тасодифий танловда аниқланган автотранспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«қизил» ёки «яшил» йўлаклар божхона органларининг «Хавфларни бошқариш» ахборот тизими орқали автоматик тарзда белгилаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктидаги давлат назорат органлари ходимлари томонидан «профайлинг» танлов асосида автотранспорт воситалари божхона органларининг «Хавфларни бошқариш» ахборот тизимида «яшил йўлак»дан «қизил йўлак»ка йўналтирилиб, тегишли назорат шакллари қўлланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур тартибот Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган автотранспорт воситаларига нисбатан фақатгина инспекцион кўрик мажмуаси орқали назоратдан ўтказилгандан сўнг қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиш пунктининг паспорт назорати зонаси аэропортлар ва автомобиль йўллари ўтказиш пунктлари ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини расмийлаштириш учун мўлжалланган секторлар ва чет эл фуқароларини расмийлаштириш учун мўлжалланган секторларга ажратилиши мумкин ва бу ўтказиш пунктининг технологик схемасида кўрсатилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўтказиш пунктларида қўшма наряд томонидан «қизил йўлак»даги транспорт воситалари ва товарлар, шунингдек «профайлинг» танлов асосида автотранспорт воситалари божхона органларининг «Хавфларни бошқариш» ахборот тизимида «яшил йўлак»дан «қизил йўлак»ка йўналтирилиб кўздан кечирилади (божхона органлари бўлмаган ўтказиш пунктлари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўздан кечириш натижаларига кўра идентификация воситалари (пломбалар, муҳрлар ва бошқалар) бузилганлиги ва (ёки) уларга шикаст етганлиги ёки Давлат чегарасини бузиб ўтувчи шахс контрабанда предметларини ёхуд ноқонуний олиб кетилаётган товарларни яширган бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи белгилар аниқланганда, шунингдек, ҳайдовчига нисбатан шубҳа бўлганда чегара ва божхона органлари бошлиқлари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг қарори асосида транспорт воситаси ва (ёки) товар кўрикдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиш пунктлари ҳудудида автотранспорт воситалари ва товарларни (чегара ва божхона бўлинмаси) алоҳида-алоҳида кўздан кечириш ёки кўрикдан ўтказишга йўл қўйилмайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўтказиш пункти орқали олиб ўтилаётган барча мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари божхона органлари томонидан божхона назоратидан, шунингдек, фитосанитария ва ветеринария назорати остидаги товарлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратдан ўтказилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Транспорт воситалари ва товарлар техника хавфсизлигига риоя этилган ҳолда, ташувчи вакили ёки товарга ваколатли шахс ёхуд транспорт воситаси ҳайдовчиси (ҳаво, дарё кемаси экипажи, поезд бригадасининг аъзоси) иштирокида чегара ва божхона назоратидан ўтказилади ҳамда улар қўшма наряднинг талабига кўра кўздан кечириш қийин бўлган барча жойларни кўрсатиши шарт.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 555-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/555/0877-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўтказиш пунктларида шахслар, транспорт воситалари ва товарлар асоссиз ушлаб турилишига, шунингдек, уларга зарар етказилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Давлат назорати органлари томонидан назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш чоғида ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, ушбу ҳуқуқбузарликлар изини ва объектларни сақлаш, ушбу ҳолатларга даҳлдор шахсларни қўлга олиш бўйича зарур чоралар кўриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ҳуқуқбузарлар ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига даҳлдор бошқа шахслар маъмурий йўл билан ушлаб турилади, шунингдек, зарур ашёвий далиллар олиб қўйилади, сўнгра тегишлилиги бўйича чегара назорати бўлинмаси ёки божхона ёхуд ички ишлар органларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш учун олиб келинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Давлат назорати органлари ходимларига нисбатан ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари профилактика мақсадида эмлашларни ўтказишни талаб қиладиган мамлакатларга чиқишда уларда санитария-карантин бўлинмаси ходимлари томонидан вакцинация ва ревакцинация тўғрисидаги халқаро гувоҳномалар мавжудлиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Автомобиль йўлларида (пиёдалар) жойлашган ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Давлат чегараси орқали пиёда ўтадиган шахслар ва йўловчилар ўтказиш пунктларида чегара назорати бўлинмалари томонидан ўтказиш пунктининг имкониятларига мувофиқ технологик схемада белгиланган миқдорда навбатма-навбат ўтказилади, ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автотранспорт воситалари ўтказиш пункти ҳудудига чегара назорати бўлинмалари томонидан божхона органи билан келишилган миқдорларда мавжуд имконият ва шароитдан келиб чиққан ҳолда киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Давлат назорати органлари томонидан ўтказиш пунктида ҳайдовчилар, товарлар ва транспорт воситаларининг назорат тартиб-таомиллардан ўтказилиши «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ёки унга интеграциялашган ахборот тизимлари асосида амалга оширилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ўтказиш пунктига автотранспорт воситаси кириши ва чиқиши вақтлари, уларнинг ҳар бири давлат назорати органлари томонидан тегишли назорат тартиб-таомилларидан ўтказилиши электрон тизимга белги қўйиш орқали қайд этиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат назорати органлари томонидан тегишли назорат тартиб-таомилларидан ўтказилганлиги тўғрисида электрон тизимга киритилган белгиларни назорат қилиш чегара назорати бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Электрон тизим мавжуд бўлмаганда ёхуд унда техник носозлик ҳолатлари юзага келганда, ўтказиш пунктида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги «Ягона қайд варақаси»дан фойдаланилади. Техник носозлик бартараф этилганидан сўнг бир кунлик муддатда «Ягона қайд варақаси»га киритилган белгилар «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига мажбурий тартибда киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарлар ва автотранспорт воситалари Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича коди ёки номига мувофиқ фитосанитария ва (ёки) ветеринария объекти бўлмаса, божхона органи ходими «Ягона қайд варақаси»нинг фитосанитария ва (ёки) ветеринария назорати катакларига диагонал чизиқ чизиб, шахсий муҳри ва имзоси билан тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ягона қайд варақаси» чегара назорати бўлинмаси томонидан ўтказиш пунктига киришда ҳайдовчига берилади ва ундан чиқишда давлат назорати органларининг тегишли белгилари мавжудлиги назорат қилинади. Унинг асл нусхаси расмийлаштирилган йилдан кейинги йилдан эътиборан бир йил давомида чегара назорати бўлинмасида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви жараёнлари ҳар бир автотранспорт воситасининг кириш ва чиқиш вақтини автоматлаштирилган қайд этиш тизими ҳамда навбатларни бошқариш электрон тизими орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона постлари орқали кесиб ўтиш вақти тўғрисидаги ҳар ойлик статистик маълумот ҳар бир божхона пости кесимида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ўтказиш пунктига бевосита туташ ҳудудда божхона терминали мавжуд бўлган ҳолларда товар ва автотранспорт воситаларининг божхона, фитосанитария ва (ёки) ветеринария назоратлари ушбу ҳудудда амалга оширилади. Бунда, товар ва автотранспорт воситалари ўтказиш пункти ҳудудида божхона назоратидан соддалаштирилган тартибда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ўтказиш пунктида автотранспорт воситаларининг бўлиш вақти уларнинг тури, ўтказиш пунктининг техник ҳолатидан келиб чиққан ҳолда технологик схемада белгиланади, бироқ ушбу кўрсаткич қуйидаги муддатлардан ортиқ бўлмаган ҳолда белгиланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
енгил автотранспорт воситалари 15 дақиқа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юк автотранспорт воситалари 30 дақиқа.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, автотранспорт воситаларининг ўтказиш пунктидаги ҳар бир давлат назорати органлари томонидан тегишли тартиб-таомиллардан ўтказилиши вақти (дақиқаларда) мазкур Низомнинг 2-3-иловалардаги схемаларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт воситалари ва (ёки) товарлар кўрикдан ўтказилганда;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчи ва (ёки) автотранспорт воситаси ёки товарларни Давлат чегараси орқали олиб ўтиш ёхуд ташиш учун рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона органларига Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали, шу жумладан, транзит шартларида ўтказиладиган автотранспорт воситалари ва товарлар бўйича транзит декларацияси олдиндан тақдим қилинмаган ҳолларда;
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 555-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/555/0877-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктларида тўланиши белгиланган йиғимлар ёки тўловлар тўланмаган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктида фаолият олиб борувчи давлат назорати органлари қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бироқ, ушбу бандда келтириб ўтилган ҳолатларда автотранспорт воситаларининг назорат тартиб-таомилларидан ўтиш вақти 72 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Ушбу вақт ўтгандан сўнг, божхона органи томонидан автотранспорт воситасининг республикага кириши ҳал этилади ёхуд божхона органи томонидан чегара назорати бўлинмаси билан келишилган ҳолда ортига қайтарилади. Бунда, мазкур турдаги автотранспорт воситалари, агар ўтказиш пунктининг яқинида божхона терминали мавжуд бўлса, дарҳол ушбу божхона терминалига ўтказилади.
(30-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган шахслар, автотранспорт воситалари ва товарлар устидан самарали назоратни ўрнатиш мақсадида чегара ва божхона органлари ўзаро электрон ахборот алмашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, давлат назорати органлари томонидан бир-бирини такрорловчи назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат назорати органларининг ахборот алмашинуви электрон тизим орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Автотранспорт воситаси божхона кўздан кечируви ва (ёки) божхона кўригидан ўтказилиши жараёнида чегара назоратидан яширинган шахслар аниқланганда, қонуний чоралар кўриш учун божхона органи чегара назорати бўлинмасига хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ушбу Низомнинг 16-17-бандларида назарда тутилган ҳолатларда божхона органи томонидан товарга илова қилинадиган ҳужжатларда ёки халқаро йўлларда ташиш дафтарчасида Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) мувофиқ тегишли ёзувлар қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, санитария-карантин, божхона, фитосанитария ва ветеринария назоратидан одатда, қуйидаги кетма-кетликда ўтказилади:
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) чегара назорати бўлинмалари томонидан Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар мавжудлиги текширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) санитария-карантин бўлинмаси томонидан назоратдан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Давлат чегараси орқали пиёда ўтадиган шахслар қўл юки билан бирга назорат тартиб-таомилларидан ўтиш учун залга йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) божхона назоратидан ўтказиш жараёнида божхона органлари фитосанитария ва ветеринария назорати органларининг қуйидаги вазифаларини ҳам амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария ва ветеринария назорати предметлари мавжудлиги тўғрисида сўраш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария ва ветеринария назорати талаб қилинадиган товарларни олиб кириш учун рухсат этувчи ҳужжатлар мавжудлигини сўраш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўл юки ва багажни назорат қилиш жараёнида фитосанитария ва ветеринария назорати объектлари мавжудлигини назорат техник воситалари ёрдамида кўздан кечириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахслар ёки йўловчиларнинг қўл юки ва багажини божхона назоратидан ўтказиш жараёнида божхона органи томонидан фитосанитария ҳамда ветеринария назоратига тушадиган товарлар аниқланганда, назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш учун тегишли давлат назорат органи жалб қилинади. Ушбу ҳолатда божхона органининг талабига асосан фитосанитария ва ветеринария назорати ходимлари божхона назорати жараёнида иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарларга нисбатан рухсат этувчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ва (ёки) рухсат этувчи ҳужжатлари мавжуд бўлган товарлар фитосанитария ёки ветеринария талабларига жавоб бермаган ҳолларда, ушбу товарлар божхона чегарасидан ўтказилишига рухсат берилмайди ва тегишли назорат органи томонидан республика ички ҳудудига киритилмасдан қайтариб юборилади. Товарларни ортига қайтариш уларни олиб кирган шахс ҳисобидан амалга оширилади.
(35-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона чегарасидан олиб кирилишига рухсат берилмаган товарларни ортига қайтариш имкони бўлмаса, улар шу жойда тегишлилиги бўйича фитосанитария ва ветеринария назорати органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилиш учун олиб қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 19-боби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона органи фитосанитария ва ветеринария органи томонидан ўтказилган назорат натижасига асосан, фитосанитария ва (ёки) ветеринария талабларига жавоб берадиган товарларни амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўтказиш пункти орқали ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Товарлар ва автотранспорт воситалари назорат тартиб-таомилларидан қуйидаги тартибда ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган автотранспорт воситаларининг ҳаракатланувчи қисмига ветеринария-санитария жиҳатидан ишлов берилганидан сўнг, чегара назорати бўлинмалари томонидан ҳайдовчининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжудлиги текширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) автотранспорт воситаси ўтказиш пункти ҳудудига ўтказилади ва кўздан кечириш майдончасига қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳайдовчи чегара ва божхона назоратидан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ҳайдовчи ёки юкни кузатиб бораётган шахс божхона органига расмийлаштирувни амалга ошириш учун автотранспорт воситаси ва (ёки) товарга тегишли ҳужжатларни қоғоз ёки электрон тарзда тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ҳайдовчи ёки юкни кузатиб бораётган шахсни, товарлар ва автотранспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш жараёнида божхона органлари фитосанитария ва ветеринария назорати органларининг қуйидаги вазифаларини амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчи ёки юкни кузатиб бораётган шахсда фитосанитария ва ветеринария назорати предметлари мавжудлиги тўғрисида сўраш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария ва ветеринария назорати талаб қилинадиган товарларни олиб кириш учун рухсат этувчи ҳужжатлар мавжудлигини сўраш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчи ёки юкни кузатиб бораётган шахснинг қўл юки ва багажини назорат қилиш жараёнида фитосанитария ва ветеринария назоратидаги товарларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича коди ёки номига мувофиқ фитосанитария ёхуд ветеринария объекти бўлса, уларни назоратдан ўтказиш жараёнида божхона органи ходими тегишли давлат назорати органи ходимини жалб қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария ва ветеринария назорати ходимлари назорат тартиб-таомилларини амалга оширади ва электрон тизимга белгиланган тартибда белгилар қўяди;
(36-банд «д» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона органи ходими тегишли давлат назорат органи ходимининг белгисига асосан товарни Давлат чегараси орқали ўтказиш ёки ортига қайтариб юбориш масаласини ҳал этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларни ортига қайтариш уларни олиб кирган шахс ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар товарларни ортига қайтариш имкони бўлмаса, улар шу жойда фитосанитария ва ветеринария назорати органлари томонидан тегишли қарор қабул қилингунга қадар вақтинча ушлаб турилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) қўшма наряд томонидан ҳайдовчидан автотранспорт воситасида чегара ва божхона назоратидан яширинган шахслар ва товарлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки ҳудуди орқали транзит ташиш тақиқланган предметлар бор ёки йўқлиги сўралади. Шундан сўнг автотранспорт воситаси қўшма наряд томонидан кўздан кечирилади ва (ёки) кўрикдан ўтказилади;
(36-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ё) автотранспорт воситаси ва унда ташилаётган товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилгандан сўнг, қоғоз шаклдаги кузатув ҳужжатларига ва (ёки) электрон тизимда божхона органининг тегишли белгилари қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) барча турдаги назорат ишлари ниҳоясига етганидан сўнг, махсус ажратилган жойдаги йўловчилар қўл юки ва багажи билан бирга автотранспорт воситасига чиқариш учун чегара назорати бўлинмаси томонидан кузатиб борилади. Давлат чегарасидан пиёда ўтаётган шахслар ўтказиш пунктидан технологик схемага мувофиқ белгиланган йўналиш бўйича чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автотранспорт воситасининг ўтказиш пункти ҳудудидан чиқишига «Ягона дарча» божхона ахборот тизими маълумотлари ва кўрсатмаси асосида ёхуд мазкур Низомнинг 26-бандида келтирилган ҳолатларда чегара назорати бўлинмаси томонидан «Ягона қайд варақчаси»да давлат назорати органларининг тегишли белгилари мавжудлиги текширилганидан сўнг рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши учун тижорат банкининг шаҳобчаси томонидан ва (ёки) тўловларни амалга ошириш, валюта айирбошлаш, пул маблағларини нақд пулга алмаштириш ҳамда бошқа нақд ва нақдсиз ҳисоб-китоб банк операцияларини амалга ошириш имконини берадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминаллари ёрдамида, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, белгиланган тўлов ва йиғимлар қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Чегара ва божхона назорати жараёнида ёки ундан сўнг ҳайдовчи, шахс, йўловчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришдан бош тортган ҳолларда, ушбу шахс, ҳайдовчи, йўловчи Ўзбекистон Республикасидан чиқиш учун назорат тартиб-таомилларидан такроран ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар ёки автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки унинг ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракатланишдан бош тортилган ҳолларда, ушбу товар ёки автотранспорт воситаси қонун ҳужжатларига мувофиқ чегарадош мамлакат ҳудудига қайтариб юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш

39. Шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, божхона, фитосанитария ва ветеринария назоратидан одатда, қуйидаги кетма-кетликда ўтказилади:
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) чегара назорати бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётган шахсларнинг Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжудлиги текширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Давлат чегараси орқали пиёда ўтадиган шахслар ва йўловчилар қўл юки ҳамда багажи билан бирга назорат тартиб-таомилларидан ўтиш учун залга ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Давлат чегарасидан пиёда ўтаётган шахслар назорат тартиб-таомилларидан ўтказилганидан сўнг, ўтказиш пунктидан технологик схемага мувофиқ белгиланган йўналиш бўйича чиқарилади, йўловчилар эса махсус ажратилган жойга ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Товарлар ва автотранспорт воситалари назорат тартиб-таомилларидан қуйидаги тартибда ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) автотранспорт воситаси ўтказиш пункти ҳудудига ўтказилади ва кўздан кечириш майдончасига қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳайдовчи божхона назоратидан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳайдовчи ёки юкни кузатиб бораётган шахс божхона органига расмийлаштирувни амалга ошириш учун автотранспорт воситаси ва (ёки) товарга тегишли ҳужжатларни қоғоз ёки электрон тарзда тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) товар Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича коди ёки номига мувофиқ фитосанитария ёхуд ветеринария объекти бўлса, уларни назоратдан ўтказиш жараёнида божхона органи ходими тегишли давлат назорати органи ходимини жалб қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария ва ветеринария назорати ходимлари назорат тартиб-таомилларини амалга оширади ва электрон тизимга белгиланган тартибда белгилар қўяди;
(40-банд «г» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қўшма наряд томонидан ҳайдовчидан автотранспорт воситасида чегара ва божхона назоратидан яширинган шахслар ва товарлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки ҳудуди орқали транзит ташиш тақиқланган предметлар бор ёки йўқлиги сўралади. Шундан сўнг автотранспорт воситаси қўшма наряд томонидан кўздан кечирилади ва (ёки) кўрикдан ўтказилади;
(40-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) автотранспорт воситаси ва унда ташилаётган товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилгандан сўнг, қоғоз шаклдаги кузатув ҳужжатларига ва (ёки) электрон тизимда божхона органининг тегишли белгилари қўйилади ва шундан сўнг ҳайдовчи чегара (паспорт) назоратидан ўтади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ё) барча турдаги назорат ишлари ниҳоясига етганидан сўнг, махсус ажратилган жойдаги йўловчилар қўл юки ва багажи билан бирга автотранспорт воситасига чиқариш учун чегара назорати бўлинмаси томонидан кузатиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) автотранспорт воситасининг ўтказиш пункти ҳудудидан чиқишига «Ягона дарча» божхона ахборот тизими маълумотлари ва кўрсатмаси асосида ёхуд мазкур Низомнинг 26-бандида келтирилган ҳолатларда чегара назорати бўлинмаси томонидан «Ягона қайд варақчаси»да давлат назорати органларининг тегишли белгилари мавжудлиги текширилганидан сўнг рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Чегара ва божхона назорати жараёнида ёки ундан сўнг шахс Ўзбекистон Республикасидан чиқишдан бош тортган ҳолларда, у Ўзбекистон Республикасига қайтариб киритилади, унинг чиқиш ҳақида қўйилган белгилари бекор қилинади ва ундирилган йиғимлар қайтариб берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар ёки автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишдан бош тортилган ҳолларда ушбу товар ёки автотранспорт воситаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариб киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Темир йўл ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Чегара назорати бўлинмасининг раҳбари поезд келишидан олдин ўтказиш пунктида режим ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат назорати органлари темир йўл таркибининг келиши ва кетиши тўғрисидаги ахборотни станция бўйича навбатчидан (диспетчердан) олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Йўловчилар, уларнинг қўл юки ва багажи ҳамда поезд бригадаси аъзолари қўшма наряд томонидан ўтказиш пунктида, айрим ҳолларда эса ҳаракатланиш йўналишида назорат тартиб-таомилларидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юк вагонлари ва контейнерларда ташиладиган товар ҳамда транспорт воситалари божхона органлари жойлашган темир йўл станцияларида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Назорат тартиб-таомиллари поездлар ҳаракатланиши жадвалида назарда тутилган тўхтаб туриш вақти давомида амалга оширилади. Темир йўл станцияси маъмурияти давлат назорати органларига поездлар ҳаракатланиши жадвалидаги ўзгартиришлар тўғрисида олдиндан хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юк ташиш поездининг тўхтаб туриш вақти чегара назорати бўлинмалари ва божхона органлари томонидан темир йўл станцияси маъмурияти билан биргаликда белгиланади. Ўтказиш пунктларида юк ва йўловчи ташиш поездларини текшириш тартиби ҳамда давомийлиги юк ва йўловчи ташиш поездларини назорат қилишнинг ҳудудий темир йўл бўлинмалари ва давлат назорати органларининг ҳудудий тузилмалари билан келишилган технологик схема асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим ҳолларда, чегара ёки божхона назорати бўлинмаларининг буюртманомалари бўйича таркибларни қўшимча кўрикдан ўтказиш ва поездларни тўхтатиб туриш зарурати юзага келганда, поезднинг тўхтаб туриш вақти юк ва йўловчи ташиш поездларини назорат қилиш технологик схемага биноан белгиланган вақтдан кўпроққа узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Назорат тартиб-таомиллари ниҳоясига етгандан сўнг, чегара назорати бўлинмасининг раҳбари поездни жўнатиш масаласини давлат назорати бошқа органларининг раҳбарлари билан келишади ҳамда темир йўл станцияси маъмуриятига поездни ўтказиш пункти ҳудудидан жўнатиш учун рухсат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Чегара ва божхона назорати ниҳоясига етказилгач ички ишлар органлари ходимларига темир йўл таркибини кузатиб боришни давом эттиришга, йўлда жамоат тартибини сақлашга, йўловчиларнинг шахсий ва мулкий хавфсизлигини таъминлашга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ўзбекистон Республикасига кириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Чегара назорати бўлинмаси раҳбари чегарадош давлатнинг чегара станциясидан темир йўл таркибининг ҳаракатланиши ва келиш вақти тўғрисида станция навбатчисидан (диспетчеридан) ахборот олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Темир йўл таркиби Давлат чегарасини кесиб ўтишда чегара наряди сўровига асосан станция навбатчиси (диспетчери) томонидан унга чиқиши учун тўхтатилади ва наряд таркибни ўтказиш пунктигача кузатиб боради. Давлат чегараси линиясида тўхташ жойи ва тўхтаб туриш вақти чегара қўшинлари бўлинмалари томонидан темир йўл маъмурияти билан келишилган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Йўловчилар, одатда, вагонлар, локомотивлар, темир йўл вокзали биносида ёки бунинг учун махсус ажратилган бошқа жойларда чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегара назорати бўлинмаси, божхона органи ва санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати ходимлари темир йўл таркибига юборилади ва текширувни амалга оширади. Вагонлар кузатувчилари санитария-карантин бўлинмалари ходимларига ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлари бор деб гумон қилинаётган йўловчилар борлиги ҳамда уларнинг сони ҳақида ахборот беради. Йўловчиларнинг ҳужжатларини текшириш, вагоннинг ички ва ташқи томонини, почта-багаж вагонини, шунингдек локомотивни кўздан кечириш ва (ёки) кўрикдан ўтказиш технологик схемага мувофиқ амалга оширилади;
(50-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшма наряд вагонда назорат тартиб-таомилларини амалга оширишни бошлашдан аввал вагон кузатувчисидан йўловчилар купеда ўз жойларини эгаллашини ва ҳужжатлари, қўл юклари ҳамда багажини текширишга тайёрлашини, кўриш чекланган шароитда эса вагондаги қўшимча ёритиш чироқларини ёқишни талаб қилади (камида 80 люкс);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар, уларнинг қўл юклари ва багажи қуйидаги кетма-кетликда назоратдан ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария-карантин назорати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегара назорати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона назорати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария ва ветеринария назорати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар қўл юки ва багажи билан ҳамда товарлар поезддан туширилгач, транспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш бўйича қўшма наряд таркибни юк ҳамда йўловчи ташиш поездларини назорат қилиш технологик схемасига мувофиқ махсус ажратилган жойларда ташқи ҳамда ички томондан кўздан кечиради ва (ёки) кўрикдан ўтказади;
(51-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар уларни кутиб оладиган қўшма наряд кузатуви остида темир йўл вокзалининг тегишли залига боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар санитария-карантин назоратидан ўтгандан сўнг, чегара назорати линиясига ўтади. Ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлари бор деб гумон қилинган бемор йўловчилар аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда эпидемияга қарши тадбирлар амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар чегара назоратидан ўтиш пайтида қўшма наряд йўловчилар, хизмат кўрсатувчи ходимлар ва бегона шахсларнинг ҳужжатларни текшириш линияси орқали ноқонуний ўтишига йўл қўймаслик мақсадида кузатиб туради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар божхона расмийлаштирувидан ўтиш пайтида ветеринария ва фитосанитария назоратидан ҳам ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча турдаги назорат тадбирлари тугагандан сўнг, йўловчилар қўл юки ва багажи билан вокзал биносидан чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вокзал зали бўйича навбатчи ўтказиш пунктига бегона шахслар, шу жумладан, кутиб олувчилар кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида йўловчиларнинг вокзал биносидан чиқишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегара ва божхона назорати ниҳоясига етганидан сўнг йўловчилар, перрон ва вокзал зали қўшма наряд томонидан бегона буюмлар ва предметларни аниқлаш учун кўздан кечирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Юк ташувчи темир йўл таркиби алоҳида ишлаб чиқилган технологик схема бўйича давлат назорати органлари томонидан назорат тартиб-таомилларидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегара ва божхона назорати бўлинмалари поезднинг поездлар ҳаракатланиши жадвалида белгиланган жўнаб кетиш вақтидан 3 соат олдин чегара ва божхона назорати линиясига ўтади, вокзал залини кўздан кечиради, бегона шахсларни чиқариб юборади, буюмлар ва предметларни олиб ташлайди ҳамда иш ўринлари ва махсус техника воситаларини ишлашга тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар назоратдан ва зал бўйича навбатчилар томонидан чипталар рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ветеринария ва фитосанитария назорати, божхона расмийлаштируви ҳамда чегара назоратидан ўтказилади, поезд келгунига қадар кутиш залига юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегара наряди чегара назорати линиясида йўловчилар, хизмат кўрсатувчи ходимлар ва бегона шахсларнинг назорат линиясидан ноқонуний ўтишига йўл қўймаслик мақсадида кузатиб туради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зал бўйича навбатчи рўйхатдан ўтказиш тугагандан сўнг рўйхатга олинган йўловчилар ҳақида чегара нарядига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет элга чиқувчи шахсларнинг ҳужжатини текшириш поезд жўнаб кетишига 15 дақиқа қолганда, темир йўл станцияси маъмурияти томонидан рўйхатдан ўтказилган йўловчиларнинг барчаси поездга чиқарилгандан сўнг якунланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш бўйича қўшма наряд жўнаб кетадиган темир йўл таркибини ташқи ва ички томондан кўздан кечиради ва (ёки) кўрикдан ўтказади;
(53-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
поезд кўрикдан ўтказилгач, чегара назорати бўлинмасининг раҳбари божхона органи бошлиғи билан келишган ҳолда вокзал биносида божхона расмийлаштируви ва чегара назоратидан ўтган йўловчиларга поездга чиқиш, шунингдек, товарларни юклашга рухсат беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
поезд бригадаси аъзолари технологик схемага мувофиқ темир йўл таркиби ташкил этиладиган жойда турган вагонларда назорат тартиб-таомилларидан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар вагонларга чиқарилгач, чегара назорати бўлинмасининг раҳбари божхона органи бошлиғи ва навбатчи диспетчер билан келишган ҳолда ўтказиш пункти ҳудудидан поезднинг жўнашига рухсат беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегара наряди поезднинг ўтказиш пункти ҳудудидан жўнаб кетишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет элга жўнаб кетаётган темир йўл таркибининг ўтказиш пунктига келишидан 20 дақиқа олдин станция бўйича навбатчи (диспетчер) чегара назорати, божхона хизмати бўлинмалари ва ички ишлар органларига тегишли ахборотни етказади ва улар перронга бориб ҳудудни кўздан кечиради, бегона шахсларни чиқариб юборади, буюмлар ва предметларни олиб ташлайди ҳамда иш ўринлари ва махсус техника воситаларини ишлашга тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл таркибининг почта-багаж вагони қўшма наряд томонидан кўздан кечирилади ва (ёки) кўрикдан ўтказилади;
(54-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тартиб-таомиллари тугаганидан сўнг чегара назорати бўлинмасининг раҳбари божхона органи бошлиғи ва станция бўйича навбатчи (диспетчер) билан келишган ҳолда ўтказиш пункти ҳудудидан поезднинг жўнашига рухсат беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегара наряди темир йўл таркибининг ўтказиш пунктидан жўнаб кетишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Авиация ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Халқаро парвозларни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси аэропортларидан (аэродромларидан) учадиган ва қўнадиган барча ҳаво кемалари ҳамда ҳарбий-транспорт авиацияси чегара, божхона назоратидан ўтказилади. Халқаро парвозларни амалга оширадиган фуқаро авиацияси ҳаво кемалари эпидемик кўрсаткичлар бўйича санитария-карантин назоратидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучларининг жанговар самолётлари ва вертолётлари чегара назоратидан ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Йўловчилар, уларнинг қўл юки ва багажи аэропорт биносидаги кириш (чиқиш) пунктида, айрим ҳолларда эса парвозларнинг кунлик режаси ҳамда улар бўйича келадиган аниқ маълумотлар ва қўшимчалар асосида чегара назорати бўлинмаси раҳбари ва божхона органи бошлиғининг ўзаро келишувига кўра ҳаво кемасининг бортида (борт остида) чегара ва божхона назоратидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Багаж ва товарлар ҳаво кемаси бориб қўнадиган аэропортда (йўловчининг авиачиптасига ёки товарнинг авиа юк хатига кўра) ёки ортиб жўнатиладиган аэропортда божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Ҳаво кемаси йўловчилар ундан тушгандан сўнг кириш пунктида ёки йўловчилар унга чиқишидан аввал чиқиш пунктида қўшма наряд томонидан кўздан кечирилади ва (ёки) кўрикдан ўтказилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ҳаво кемаларида бир қанча оралиқ қўнишлардан сўнг келган йўловчилар, уларнинг қўл юклари ва багажи ҳаво кемаси бориб қўнадиган аэропортда (йўловчиларнинг авиачипталарига ёки товарларнинг авиа юк хатига кўра) чегара ва божхона назоратидан ўтказилади ҳамда расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига бир қанча оралиқ қўнишлардан сўнг келадиган ҳаво кемалари, техник қўнишни амалга оширадиган ҳаво кемаларидан ташқари, йўловчилар, багаж ва товарлар туширилгандан сўнг охирги пунктда экипаж аъзоларидан бирининг иштирокида кўздан кечирилади ва (ёки) кўрикдан ўтказилади.
(58-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан бир қанча оралиқ қўнишларни амалга оширадиган ҳаво кемаларида чиқиб кетадиган йўловчилар, уларнинг қўл юклари ва багажи, шунингдек, товарлар жўнатиладиган аэропортда (йўловчиларнинг авиачипталарига ёки товарларнинг авиа юк хатига кўра) назорат тартиб-таомилларидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан бир қанча оралиқ қўнишларни амалга оширадиган ҳаво кемалари, техник қўнишни амалга оширадиган ҳаво кемалари бундан мустасно, уларга йўловчилар чиққунича, багаж ва товарлар ортилгунича дастлабки пунктда экипаж аъзоларидан бирининг иштирокида кўздан кечирилади ва (ёки) кўрикдан ўтказилади.
(58-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Чет элга кетадиган йўловчиларни ҳаво кемасига чиқариш ва чет элдан келадиган йўловчиларни ҳаво кемасидан тушириш чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсати билан, чет элдан келишда эса қўшимча равишда санитария-карантин бўлинмалари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Ўзбекистон Республикасининг халқаро парвозларни амалга оширадиган ва жадвалга кўра чегара аэропортларида тижорат қўнишларни бажарадиган ҳаво кемаларида ички республика авиалиниялари йўловчиларини ташишга рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Йўловчиларни ҳаво кемасидан аэропорт биносигача ва ортга автобусда ташишда қўшма наряд йўловчилар автобусга чиққунича ва ундан тушганда сўнг бегона шахслар ҳамда предметларни аниқлаш мақсадида автобусни кўздан кечиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Чегара нарядларининг божхона органлари ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатувчи бошқа хизматлар билан ўзаро ҳамкорлиги парвозлар технологик схемаси ва режаларига мувофиқ чегара назорати бўлинмасининг раҳбари томонидан ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Бемор йўловчиларнинг тиббиёт ходими томонидан кузатиб борилиши, уларни юкчи (юк ортувчи ва туширувчи ишчи) ва заруратга кўра ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлар технологик схемага мувофиқ аэропорт маъмурияти томонидан кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Ўтказиш пунктларида божхона органлари томонидан божхона назорати ўтказилганда фитосанитария ва ветеринария назорати тегишли давлат назорати органлари томонидан амалга оширилиши таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўловчилар ва экипаж аъзоларининг қўл юки ҳамда багажини божхона назоратидан ўтказиш жараёнида божхона органлари фитосанитария ва ветеринария назорати органларининг қуйидаги вазифаларини амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария ва ветеринария назорати предметлари мавжудлиги тўғрисида сўраш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария ва ветеринария назорати талаб қилинадиган товарларни олиб кириш учун рухсат этувчи ҳужжатлар мавжудлигини сўраш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўл юки ва багажни назорат қилиш жараёнида фитосанитария ва ветеринария назорати объектлари мавжудлигини назорат техник воситалари ёрдамида кўздан кечириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўловчилар ва экипаж аъзоларининг қўл юки ва багажини божхона назоратидан ўтказиш жараёнида божхона органи томонидан фитосанитария ва ветеринария назоратига тушадиган товарлар аниқланганда, назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш учун тегишли давлат назорати органи жалб қилинади. Ушбу ҳолатда божхона органининг талабига асосан фитосанитария ва ветеринария назорати ходимлари божхона назорати жараёнида иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарларга нисбатан рухсат этувчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ва (ёки) рухсат этувчи ҳужжатлари мавжуд бўлган товарлар фитосанитария ёки ветеринария талабларига жавоб бермаган ҳолларда, ушбу товарлар божхона чегарасидан ўтказилишига рухсат берилмайди.
(64-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарларни ортига қайтариш уларни олиб кирган шахс ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона чегарасидан олиб ўтишга рухсат берилмаган товарларни ортига қайтариш имкони бўлмаса, улар шу жойда тегишлилиги бўйича фитосанитария ва ветеринария назорати органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилиш учун олиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона органи фитосанитария ва ветеринария органи томонидан ўтказилган назорат натижасига асосан фитосанитария ва (ёки) ветеринария талабларига жавоб берадиган товарларни амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўтказиш пункти орқали ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг тегишли бўлинмалари чегара назорати бўлинмалари ва божхона органларини ҳарбий аэродромлар орқали амалга оширилаётган халқаро қатнов авиарейслари ҳақида олдиндан хабардор қилади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ўзбекистон Республикасига кириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Чегара назорати бўлинмаси ва божхона органи аэропорт диспетчеридан ҳаво кемаси учиши тўғрисида унинг белгиланган манзилга бориб қўниши учун ҳисобланган вақт ва ундаги йўловчилар сони ҳамда бошқа юклар миқдори, беморлар, депортация қилинган йўловчилар бор-йўқлиги ҳақида маълумотлар кўрсатилган ахборотни олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташишларни ташкил этиш хизмати (кейинги ўринларда ТТХ деб аталади) диспетчери бир вақтнинг ўзида ушбу ахборотни бошқа манфаатдор хизматлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлими ходимларига ҳаво кемаси келишидан бир соат олдин етказади. VIP (СIP) зали ходимлари давлат назорати органларига VIP (СIP) зали орқали хизмат кўрсатиладиган йўловчилар борлиги тўғрисида олдиндан маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Ҳаво кемаси қўнишидан 10 дақиқа аввал чегара назорати бўлинмаси ҳаво кемалари турадиган тегишли жойда, шунингдек, давлат назорати бошқа органларининг ходимлари билан биргаликда аэропортнинг йўловчилар ўтиши йўналиши бўйича халқаро секторида зарур режимни ўрнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Ҳаво кемаси ажратилган жойга келиб тўхтагач, чегара назорати бўлинмаси раҳбари санитария-карантин назорати, божхона органи ва аэропорт ТТХ ходими билан келишган ҳолда ҳаво кемасидан йўловчиларнинг тушишига, шунингдек, багаж ва юкларни туширишга рухсат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чегара назорати бўлинмаси божхона органи билан биргаликда видеокузатув тизими имкониятларидан фойдаланган ҳолда йўловчиларни, шу жумладан, ҳаво кемасини ер усти техник хизматига топширишда иштирок этмайдиган экипаж аъзолари ва уларнинг багажи аэропорт биносига етказилишини назорат қилади. Божхона органи товарларни тушириш ва уларнинг аэропорт (аэродром) омборига етказилишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Қўшма наряд келиб қўнган ҳаво кемасини авиатехник ёки экипаж аъзоси иштирокида кўздан кечиради, экипаж аъзоларининг қўл юки ва багажи туширилишини назорат қилади, ушбу Низомнинг 96-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Ҳаво кемасида келган йўловчилар расмийлаштириш залига ўтади ва бу ерда қуйидаги назорат тартиб-таомилларидан ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария-карантин назорати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегара (паспорт) назорати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона назорати (божхона расмийлаштируви);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария назорати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ветеринария назорати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, чегара наряди келган йўловчиларнинг расмийлаштириш залига технологик схемага кўра белгиланган йўналиш бўйича ўтишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлари бор деб гумон қилинган йўловчилар аниқланганда, эпидемияга қарши тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Йўловчилар чегара (паспорт) назоратидан ўтказилаётганда уларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлари текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТТХ вакили визасиз келган чет эл фуқароларига виза билан боғлиқ расмиятчиликларни бажариш учун консуллик бўлими ходимига мурожаат қилиш кераклиги ҳақида маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Виза бериш рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонунчиликка мувофиқ кириш тақиқланган ҳолатларда, чегара назорати бўлинмалари ходимлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритиш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақида тузилган далолатнома асосида ТТХ ходимлари йўловчининг қайтиб кетишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг визалари чет эл фуқаролари орасидан айрим йўловчиларга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган ҳолатларда бундай йўловчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш имкониятига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Кириш тақиқланган шахсларни ҳаво кемасининг учишини кутиш вақтида озиқ-овқат билан таъминлаш чегара назорати бўлинмаси ходимининг буюртманомаси бўйича аэропорт маъмурияти томонидан ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ваколатли давлат органлари чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан депортация қилинишини (чиқариб юбориш) ташкил этиш билан шуғулланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Ташувчи депортация қилинган шахсларни қуйидаги ҳолларда ташишни рад этиш ҳуқуқига эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депортация тўғрисида қарор нусхаси бўлмаганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўнгги манзилгача авиачипта бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли равишда расмийлаштирилган ҳаракатланиш ҳужжатлари бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депортация қилинадиган шахс парвозлар хавфсизлигига хавф туғдирса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Чегара назоратидан ўтиб, ўз багажини олган йўловчилар божхона назорати зонасига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона органи фитосанитария ва ветеринария органи томонидан ўтказилган назорат натижасига асосан фитосанитария ва (ёки) ветеринария талабларига жавоб берадиган товарлар амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўтказиш пункти орқали ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Йўловчилар багажини олиб божхона назорати линиясига келгандан сўнг, уларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишнинг умумий вақти йўловчилар сонидан қатъий назар, бир соатдан ошмаслиги лозим, бундан божхона қонун ҳужжатлари бузилишлари аниқланган ҳолатлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Давлат назоратининг ҳар бир органи тегишли турдаги назорат тугагач ўзлари масъул бўлган зонадаги йўловчилар ўтиш йўналиши бўйича заллар ва биноларни бегона шахслар, буюмлар ва предметлар бор-йўқлигини аниқлаш учун кўздан кечиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Чегара назорати бўлинмаси, божхона органи ва давлат назорати бошқа органлари раҳбарларига ҳаво кемаси учиб кетишидан 3 соат аввал аэропорт диспетчери овозни кучайтириш алоқаси орқали ҳаво кемасининг учиб кетиш, рўйхатдан ўтказишнинг бошланиши, йўловчилар сони ва тоифаси, ҳаво кемасининг тури ҳақида маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Қўшма наряд ҳаво кемасининг турига қараб йўловчи ташиш ҳаво кемаси учиб кетишидан 1-2,5 соат (юк ташувчи ҳаво кемаси — 45 дақиқа) қолганда тегишли туриш жойига келади ва бу ерда зарур режимни ўрнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Аэропорт ТТХ диспетчери рўйхатдан ўтказиш тугагач чегара, божхона ва авиация хавфсизлигини текшириш хизматларига рўйхатдан ўтказилган йўловчилар ҳақида маълум қилади ва уларнинг сонини солиштириб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Божхона органи ходимлари халқаро рейсларда парвоз қиладиган йўловчиларга хизмат кўрсатишни ҳаво кемасининг эълон қилинган учиш вақтидан 3 соат аввал бошлайди ва кетишига 35 дақиқа қолганда якунлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Чегара назорати бўлинмаси кетувчи йўловчиларга хизмат кўрсатишни ҳаво кемаси кетишидан 3 соат аввал бошлайди ва 30 дақиқа қолганда якунлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Чегара назорати бўлинмаси ёки божхона органи ходимлари йўловчини (йўловчиларни) парвоздан четлаштирганда ёки бунинг учун сабаб юзага келганда (вазият аниқлангунига қадар), улар ушбу йўловчи (йўловчилар) ҳақидаги маълумотларни унинг багажи бор-йўқлигини аниқлаш ҳамда уни рейсдан тушириб қолиш учун ТТХ агентига зудлик билан хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Ҳаво кемаси кўздан кечирилиб ва (ёки) кўрикдан ўтказилиб, барча ер усти хизматлари ишлари ниҳоясига етказилгандан сўнг, чегара наряди бу ҳақида аэропорт диспетчерига хабар қилади ва АХТХ, божхона органи билан келишган ҳолда ҳаво кемасига экипаж аъзолари, йўловчилар чиқарилиши ҳамда багажни юклашга рухсат беради.
(89-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Багаж ва пакетлаштириш воситалари АХТХ, чегара назорати бўлинмаси ва божхона органи ходими иштирокида юкланади ва парвоздан 25 дақиқа олдин якунланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТТХ агентлари борт катта кузатувчиси, чегара назорати бўлинмаси ва божхона органи ходимлари билан келишган ҳолда йўловчиларни самолётга чиқишга таклиф этади ва чегара назорати ҳамда авиация хавфсизлиги текширувидан ўтганлиги тўғрисида муҳр босилган чиқиш талонини кўрсатишни сўрайди. Чиқиш талонининг бир қисми йиртиб олинади ва ҳаво кемасига чиқиш олдидан олиб қўйилади. Йўловчиларни ҳаво кемасига чиқариш учиб кетишга 20 дақиқа қолганда тугаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Ҳаво кемасига чиқариш ниҳоясига етгандан сўнг, чегара наряди бортдаги йўловчиларни чегара назоратидан ўтган йўловчилар сони билан солиштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. ТТХ агенти диспетчерга самолётга чиқиш якунлангани ва ундаги йўловчилар сони ҳақида маълум қилади. Чегара назорати бўлинмаси ходимининг рухсати билан трапни олишга кўрсатма беради ва уни олиш вақти ҳақида маълум қилади. Самолётдан трап олингач, йўловчиларни унга ҳар қандай чиқариш ва товарларни ортиш чегара назорати бўлинмаси, АХТХ ва божхона органининг рухсатисиз қатъиян ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Чегара наряди чегара назоратидан ўтган барча шахслар ҳаво кемаси бортида эканлигига ишонч ҳосил қилгач Бошқариш хизмати диспетчерига двигателларни ишга тушириш ва самолётнинг учишига рухсат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чегара наряди самолётни унинг аэропорт ҳудудидан учиб кетгунига қадар кузатиб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Қўшма наряд авиация хавфсизлигини текшириш, чегара назорати ва божхона расмийлаштируви тугагандан сўнг йўловчилар ўтиш йўналиши бўйича заллар ва биноларни бегона шахслар, буюмлар ва предметлар бор-йўқлигини аниқлаш учун кўздан кечиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Ҳаво кемаси қўнишидан бир соат аввал чегара назорати бўлинмаси раҳбари аэропорт диспетчеридан трансфер йўловчилар сонини аниқлайди ва давлат назорати органлари ўртасида ҳамкорликни ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳаво қатновлари учун очиқ аэропортларида (аэродромларида) техник қўнишларни амалга оширадиган ҳаво кемалари, уларнинг экипаж аъзолари ва йўловчилари ушбу ҳаво кемалари аэропортда (аэродромда) бўлган вақт давомида чегара ва божхона назоратидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Ўзбекистон Республикаси аэропортларида (аэродромларида) қисқа (3 соатгача) техник қўнишлар билан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит парвозларни амалга оширадиган ҳаво кемалари, уларнинг экипаж аъзолари ва йўловчилари, одатда, чегара ва божхона назоратидан ўтказилмайди. Чегара назорати бўлинмалари бундай ҳаво кемалари ва уларнинг йўловчилари аэропортда (аэродромда) бўлган вақт давомида уларни кузатиб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Ҳаво кемаси бир самолётдан иккинчисига ўтиладиган, мажбуран қўниш амалга оширилган аэропортларда (аэродромларда) учиб кетиш учун узоқ вақт ушланиб қолган ҳолларда (3 соатдан ортиқ) транзит йўловчилар чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсати билан қўл юклари чегара ҳамда божхона назоратидан ўтказилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган ҳолда аэропорт меҳмонхонасига ёки бошқа меҳмонхоналарга жойлаштирилиши мумкин. Бунда, бундай йўловчилар багажи, одатда, ҳаво кемасида қолади. Йўловчилар меҳмонхонага ва қайтариб аэропортга аэропорт маъмурияти томонидан чегара назорати бўлинмаси билан келишилган ҳолда олиб борилади. Ушбу йўловчилар ҳаво кемасига чиқарилишдан аввал соддалаштирилган чегара ва божхона назоратидан (визуал текширув) ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Қўшма наряд аэропортнинг йўловчилар ўтиш йўналиши бўйича заллари ва биноларини бегона шахслар, буюмлар ва предметлар бор-йўқлигини аниқлаш учун кўздан кечиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Транзит йўловчилар парвозни давом эттиришдан бош тортганда, ушбу тоифадаги шахслар Ўзбекистон Республикасига кириш учун назарда тутилган тартиб-таомиллардан белгиланган тартибда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Ўзбекистон Республикасига кириш учун назорат тартиб-таомилларидан ўтган трансфер йўловчилар парвозни давом эттирмоқчи бўлса, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш учун назарда тутилган тартиб-таомиллардан белгиланган тартибда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Дарё ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Ўзбекистон Республикаси бандаргоҳларига чет элдан келган ёки ушбу бандаргоҳлардан чет элга кетадиган кемалар ва сузадиган воситалар назорат тартиб-таомилларидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг чет эл бандаргоҳларига кирмасдан сузадиган кемаларини кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қарор улар ўтказиш пунктига келгандан сўнг чегара назорати бўлинмаси ва божхона органи раҳбари томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экипаж аъзолари кема бортида, йўловчилар эса, одатда, бандаргоҳнинг махсус ажратилган биносида чегара ва божхона назоратидан ўтказилади ҳамда расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Чет элга кетадиган кема ва сузадиган воситани чегара ва божхона назоратидан ўтказишдан аввал улардан бегона шахслар тушириб юборилиши, экипаж аъзолари эса кема бортида қолишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўздан кечиришни ва (ёки) кўрикдан ўтказишни бошлашдан аввал қўшма наряд кема капитанидан ёпиқ иншоотларда заҳарли моддалар бор ёки йўқлиги хусусида сўраб, аниқлаб олади. Кўздан кечириладиган ва (ёки) кўрикдан ўтказиладиган барча иншоотларга кўздан кечириш гуруҳига ҳамроҳлик қиладиган кема экипажи аъзолари биринчи бўлиб кириши ва улардан охирги бўлиб чиқиши керак.
(102-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшма наряд аъзолари кўздан кечириш ва (ёки) кўрикдан ўтказиш ишларини ниҳоясига етказгач, чегара ва божхона наряди бошлиғининг рухсати билан кемани тарк этиши мумкин.
(104-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Кемалар капитанлари чегара ва божхона назорати бўлинмаларини бандаргоҳ маъмурияти орқали кеманинг чет элга чиқишга тайёр эканлиги ҳақида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Кема ўтказиш пункти причалидан чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсати билан жўнайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ўзбекистон Республикасига кириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Давлат назоратининг навбатчи органлари чет элга сузадиган кеманинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келиши ҳақидаги ахборотни бандаргоҳ дарё флотининг диспетчер хизматидан кунлик буюртманома бўйича олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дарё кемаси келишидан 30 дақиқа олдин қўшма наряд причалга бориб, уни ва туташ ҳудудларни кўздан кечиради, бегона шахсларни чиқариб юборади ва келган кемани кузатишни ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Қўшма наряд кема бортига кўтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чегара наряди кема экипажи аъзолари ва йўловчиларининг сонини аниқлайди, кема дафтарида кема экипаж томонидан кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзувни текширади, кема капитанидан унда Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлари бўлмаган ва кема экипажи аъзолари рўйхатига киритилмаган шахслар, шунингдек, ёпиқ иншоотларда заҳарли моддалар бор ёки йўқлигини сўраб аниқлайди, сўнгра кема жамоаси ва экипаж аъзоларининг ҳужжатларини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўздан кечириладиган ва (ёки) кўрикдан ўтказиладиган барча иншоотларга кўрикдан ўтказиш гуруҳига ҳамроҳлик қиладиган кема экипажи аъзолари биринчи бўлиб кириши ва улардан охирги бўлиб чиқиши керак.
(110-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Кема умумий кўздан кечирилгандан ва (ёки) кўрикдан ўтказилгандан сўнг, божхона органи рухсати билан лихтерлар, вагонлар, автотранспорт воситалари, контейнерлар, катта ҳажмли ва бошқа товарларни туширишга рухсат этилади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига баржалар билан келган ва чет элга тез кетадиган теплоходлар кўрикдан ўтказилмайди. Теплоходлар причалда туриш вақтида кузатувда бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Давлат назорати органлари кеманинг чет элга кетиш вақти тўғрисидаги ахборотни дарё флоти бўйича навбатчи диспетчердан қўшма наряд тўпланишидан 30 дақиқа аввал олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Қўшма наряд кема турадиган жойга келиб причал ва унга туташ жойларни кўздан кечиради, барча бегона шахсларни чиқариб юборади ва кема ҳамда атроф кузатилишини ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўздан кечириладиган ва (ёки) кўрикдан ўтказиладиган барча иншоотларга кўрикдан ўтказиш гуруҳига ҳамроҳлик қиладиган кема экипажи аъзолари биринчи бўлиб кириши ва улардан охирги бўлиб чиқиши керак.
(116-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Кемадаги катта ҳажмли товарларни кўрикдан ўтказиш имконияти бўлмаганда, улар кемага юкланаётганда бунинг учун махсус тайинланган божхона ходимлари томонидан божхона назоратидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Кема умумий кўздан кечирилгандан ва (ёки) кўрикдан ўтказилгандан сўнг, божхона органи рухсати билан лихтерлар, вагонлар, автотранспорт воситалари, контейнерлар, катта ҳажмли ва бошқа товарлар ортишга рухсат этилади.
(118-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119. Кемани кўздан кечириш ва (ёки) кўрикдан ўтказиш ва қўшма наряд ишлари ниҳоясига етказилгач, чегара наряди бошлиғи кеманинг чет элга жўнаб кетишига рухсат беради.
(119-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120. Чегара наряди кеманинг қирғоқдан чиқиб, причалдан камида 100 метр масофагача узоқлашишини кузатиб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Ўтказиш пунктларида давлат назорати органларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Чегара назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Чегара назорати бўлинмаси ўтказиш пунктида тезкор хизмат фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат чегарасидан ўтаётган шахсларнинг улар шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш, уларга тегишли белгилар қўйиш ва зарур бўлганда, ушбу ҳужжатларни вақтинча олиб қўйиш, тегишли ҳужжатлари бўлмаган шахсларни улар Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштирмагунича ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда бўлган даврда ҳужжатлари йўқотган ҳолатлари ва уларнинг шахси аниқлангунига қадар Давлат чегарасидан ўтказмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зиммасига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида саволлар бериш, Давлат чегарасини бузиш тўғрисидаги ишлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш — Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ ушлаб туриш, кўрикдан ўтказиш (кўздан кечириш) ва бошқа шошилинч процессуал ҳаракатларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз иш юритувига доир маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган такдирда, мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар баённома тузиш учун уч соатгача муддатга ушлаб туриш. Ҳуқуқбузарнинг шахсини ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳолларда эса — ушлаш пайтидан бошлаб йигирма тўрт соат ичида прокурорга ёзма тарзда маълум қилиб, қирқ саккиз соатгача ёки ҳуқуқбузарда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, суднинг ажрими билан ўн суткагача муддатга ушлаб турилиши мумкин;
(121-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктларида чегара назоратига тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказиш ҳамда эксперт хулосаларини бериш. Бунда, чегара назорати бўлинмалари ҳарбий хизматчилари Давлат чегараси орқали ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказиш ҳамда эксперт хулосаларини бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ўқув муассасаси томонидан ўқитилади ва тегишли сертификатлар берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига кириши тақиқланган, Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган шахсларни ўзи келган мамлакатга қайтариб юбориладиган пайтга қадар, шунингдек маъмурий йўл билан ушлаб турилган ва жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушланган шахсларни махсус жиҳозланган жойларда сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлардан, суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган, қидирувдаги шахсларни, тегишли давлат органларини хабардор қилган ҳолда, ушлаб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига нисбатан Ўзбекистон Республикасига киришга ёки Ўзбекистон Республикасидан чиқишга доир вақтинча чеклов белгиланган шахсларни Давлат чегараси орқали ўтказмаслик;
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарорига асосан бешинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан уларни прокурорнинг санкцияси билан чегарадош давлат чегара ҳокимиятига топшириш ёки республика ташқарисига чиқариб юбориш тўғрисида қарор белгиланган тартибда қабул қилинмаса, ушбу шахсларни топшириш ёхуд чиқариб юбориш учун зарур вақтга ушлаб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш, Давлат чегараси режими, чегара режими, бўлиш режими ёки ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш ҳолатларини, шунингдек, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлардаги хатоликларни аниқлаш учун ушбу шахсларни ўтказиш пунктига таклиф қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона органлари бўлмаган ўтказиш пунктларида Давлат чегарасидан ўтаётган шахслар олиб ўтадиган босма нашр асарлари, клишелар, қўлёзмалар, ҳужжатлар, видео ва аудиоёзувли материаллар, фото-киноматериаллар, электрон ахборот манбалари, бошқа босма ва тасвирий маҳсулотларни текшириш, зарур ҳолларда эса юқорида қайд этилган материалларни текшириш учун ушлаб туриш ҳамда улардан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш мумкин бўлмаганларини белгиланган тартибда олиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат чегарасидан ўтаётган транспорт воситаларида чегара назоратидан яширинган шахслар борлиги юзасидан асосли гумон мавжуд бўлганда ёки бу тўғрисида божхона органи чегара назорати бўлинмасига хабар берганда, ушбу транспорт воситаларини божхона органлари билан биргаликда текшириш, транспорт воситаларини чегара нарядлари томонидан кузатиб бориш, зарур ҳолларда, чегара назоратига оид ҳуқуқбузарликлар юзасидан асосли гумон мавжуд бўлганда божхона органлари орқали транспорт ташкилотлари мансабдор шахслари ва (ёки) ҳайдовчидан божхона кўригини амалга ошириш учун пломбаланган вагонлар, автотранспорт воситалари, контейнерлар, трюмлар ва транспорт воситаларининг бошқа жойларини очишни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктларида чегара ва божхона назоратини амалга ошириш учун бинолар ва бошқа жойларни божхона органи билан келишилган ҳолда белгилаш, шунингдек, бу жойлардан бегона шахслар фойдаланиши ва Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишининг олдини олиш мақсадида уларда қўшимча режим қоидаларини ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳолатларда қурол-яроғ, жанговар техника, махсус техника воситалари, хизмат итлари ва жисмоний таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан биргаликда чет элга кетаётган транспорт воситаларининг ўтказиш пунктларида тўхташ жойлари ва вақтини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички сувларида сузиш ва бўлишда, шунингдек, республика бандаргоҳларида туришда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган хорижий ноҳарбий кемалар экипаж аъзолари ва улардаги бошқа шахсларнинг қирғоққа тушиши ва бўлишини ман этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарё кемаларидан жиноят содир этган ва қонунчиликка биноан жиноий жавобгарликка тортиладиган шахсларни, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, тушириб қолдириш ва ушлаб туриш, дастлабки тергов органларига топшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегарадош мамлакатлар ва бошқа давлатларнинг чегара назорати бўлинмалари билан белгиланган тартибда алоқа ўрнатиш ва ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чегара назорати бўлинмаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Чегара назорати бўлинмаси ўтказиш пунктида хизмат фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жанговар гуруҳлар ва жангариларнинг қуролли ҳужумини қайтариш, ўтказиш пунктларида қуролли ва бошқа фитналарнинг олдини олиш, қайд этилган жиноий тажовузлардан аҳолини, давлат ва фуқароларнинг шахсий мулкини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктида тартибсизликлар юзага келишининг олдини олиш ва ўтказиш пунктида фаолият олиб бораётган давлат назорат органлари ходимлари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда шу каби ҳолатларни баратараф этишга қаратилган дастлабки чораларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктларида шахслар ва транспорт воситаларининг Давлат чегарасини ноқонуний усуллар билан кесиб ўтишининг олдини олиш ва йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қалбаки, белгиланган намунада бўлмаган, нотўғри расмийлаштирилган, ўзга шахсга тегишли бўлган ҳужжатлар билан, ватанига қайтиш сертификата билан қайтаётган, шунингдек Ўзбекистон Республикасига кириш ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини йўқотган шахсларга нисбатан сўровни ҳамда тушунтириш ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктларида ва уларга кириш жойларида шахслар ҳамда транспорт воситаларининг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш;
(122-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарорига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат чегарасини, ўтказиш пунктларидаги режим ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган шахсларни аниқлаш ва ушлаб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона органлари билан биргаликда Давлат чегараси орқали контрабанда предметлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш тақиқланган предметлар олиб ўтилишининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустақил ёки аэропортлар (аэродромлар), темир йўл станциялари, дарё бандаргоҳлари маъмуриятлари билан биргаликда ўтказиш пунктларида белгиланган режимга риоя этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка биноан Ўзбекистон Республикасига кириш ёки ундан чиқиш ҳуқуқлари чекланган шахсларни назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктларида махсус ваколатли давлат органларига табиий муҳитни ифлосланишдан ҳимоя қилиш борасида кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чегара назорати бўлинмалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Божхона назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123. Божхона органи ўз ваколати доирасида ўтказиш пунктида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслардан товарлар ва транспорт воситаларини, шунингдек, зарур ҳужжатларни божхона кўздан кечируви ва (ёки) божхона кўригидан ўтказиш учун тақдим этишини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахслар, товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини амалга ошириш учун маълумотлар ва ҳужжатларни текшириш, оғзаки сўров ўтказиш, ахборот олиш, божхона кўздан кечируви, божхона кўриги ва шахсий кўрикни ўтказиш, шунингдек, бинолар, ҳудудлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
валюта назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона назорати учун товарлар ва бошқа предметлардан намуна ҳамда нусхалар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхонага оид ҳуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарлар ва бошқа қимматликларни ушлаб туриш ҳамда олиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
терговга қадар текширув, суриштирув олиб бориш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона назоратини амалга ошириш ва ҳуқуқбузарликларни аниқлашда техник ва махсус воситаларни, хизмат итларини, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳолатларда ўқотар қурол, жисмоний таъсир чораларини қўллаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиш пункти орқали олиб ўтилаётган фитосанитария ва ветеринария назорати остидаги товарларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратдан ўтказиш.
(123-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона органи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124. Божхона органи ўтказиш пунктида фаолият юритишда қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона давлат божхона сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хавфсизлиги, жамоат тартиби, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларни товарлар ҳамда транспорт воситалари ўтказиш ҳамда божхона чегарасини кесиб ўтишда ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқи учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона органи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Санитария-карантин назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125. Санитария-карантин бўлинмаси ўтказиш пунктида фаолият юритишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профилактик ва эпимедемияга қарши комплекс тадбирлар, шахсларни тиббий-санитария кўригидан ўтказиш, эпидемик кўрсатмалар асосида транспорт воситалари ва товарларни текшириш;
(125-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасида ўта хавфли ва халқаро хавф туғдирадиган бошқа юқумли касалликлари бор деб гумон қилинган шахсларни аниқлаш, клиник ва бактериологик ташхис қўйилгунига қадар эпидемияга қарши бирламчи тадбирлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат чегарасини кесиб ўтадиган ҳар қандай транспорт воситаси ҳайдовчиси ва унинг йўловчиларида эпидемиологик хавф даражасини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаво кемалари командирлари, поездлар бригадирлари, дарё кемалари капитанлари, автотранспорт воситалари эгаларидан (ҳайдовчиларидан) йўловчилар орасида юқумли касалликлар ва транспортда ўлган кемирувчилар аниқланганлиги тўғрисида бандаргоҳлар, аэропортлар, темир йўл станцияларининг юқори маъмуриятларига зудлик билан хабар беришни талаб қилиш;
(125-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат чегарасидан ўтаётган шахсларда, транспорт воситалари, товарларда ўта хавфли юқумли касалликлар белгилари аниқланганда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг тезкор режасига кўра профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни белгилайди;
(125-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат назорати бошқа органлари ходимларидан турли назорат босқичларида аниқланган юқумли касалликлар аломатлари бор беморлар тўғрисида зудлик билан хабар беришни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг санитария-эпидемиология осойишталиги соҳасида касалликлар кириб келиши ва фавқулодда вазиятлар пайдо бўлишининг реал хавфи мавжуд бўлганда етиб келган ҳар қандай транспорт воситаси, товарлар ва юклар, шунингдек, халқаро рейс билан келган ҳар қандай шахсни санитария (тиббий) назоратидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ўтказиш пункти маъмурияти, дарё кемалари капитанлари, ҳаво кемалари командирлари, поездлар бригадирлари, автотранспорт воситалари эгаларидан (ҳайдовчиларидан) юқумли касалликлар (безгак (тана ҳарорати 38°С ва ундан юқори), ич кетиш, қайт қилиш, тошма, лимфа тугунлари катталашиши, сариқ касаллиги, қон қуйилиши ва қон кетиши) аломатлари бўлган беморлар борлиги тўғрисида ахборот тушганда назоратдан ўтказилади. Ушбу ахборот дарё кемалари капитанлари ва ҳаво кемалари командирлари томонидан ўтказиш пунктига келишдан 30 дақиқа олдин, поездлар бригадирлари автотранспорт воситалари эгалари (ҳайдовчилари) томонидан ўтказиш пунктига келганда алоқа воситалари ёрдамида берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўтказиш пунктидаги давлат назорати органлари ходимларидан транспорт воситаларида юқумли касаллик аломатлари бўлган беморлар борлиги тўғрисида ахборот тушганда назоратдан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқумли касаллиги бор деб гумон қилинган шахсларга нисбатан тиббий-санитария тадбирларини (зарарланган ҳудудларга бориш тарихини, тиббий кўрикдан ва ҳар қандай лаборатория таҳлилларидан ўтганликни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш) ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий текширувни ўтказишни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмлаш ёки бошқа профилактика чоралари ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш, зарур бўлганда уларнинг ўтказилишини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарарланган деб гумон қилинаётган шахсларга нисбатан карантин эълон қилиш, уларни тиббий кузатув хонасига жойлаштириш ёки бошқа тиббий санитария чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарарланган шахсларни ажратиб қўйиш чораларини кўриш, зарур бўлганда даволаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарарланган деб гумон қилинган ёки зарарланган шахсларнинг бошқа шахслар билан алоқаларини кузатиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига зарарланган деб гумон қилинган ёки зарарланган шахсларнинг киришини рад этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарарланмаган шахсларнинг зарарланган ҳудудларга киришини ман этиш, зарарланган ҳудудлардаги шахсларга нисбатан чиқишда скрининг ўтказиш ва (ёки) уларга нисбатан чекловлар белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқумли касалликлар қўзғатувчилар билан зарарланган деб гумон қилинган багаж, контейнер, идишлар, товарлар ва почтада қуйидаги тиббий-санитария чораларини ўтказиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кетишда ёки транзитда контаминация ёки инфекция манбаларини истисно қиладиган тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) багаж, юклар, контейнерлар, ташиш воситалари, товарлар, почта жўнатмалари, инсон жасади ва унинг қолдиқларига инфекция ва контаминация манбаини, шу жумладан, ташувчилар ва резервуарларни йўқ қилиш учун ишлов бериш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон жасади ва унинг қолдиқларига хавфсиз ишлов бериш ва транспортировка қилишни таъминлаш учун аниқ тиббий-санитария чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
изоляцияни таъминлаш ва карантин жорий қилиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат шароитида зарарланган ёки зарарланганликда гумон қилинган багаж, товарлар, контейнерлар, ташиш воситалари, почта жўнатмаларини, агар уларга мавжуд ишлов бериш турлари ва жараёнлари муваффақиятсиз бўлса ва уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда олиб чиқиш рад этилганда, белгиланган тартибда олиб қўйиш ва йўқ қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегара назорати ёки божхона органи бўлинмаларига шахсларни киришини, транспорт воситалари, шунингдек, багаж, товар ва почта жўнатмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишини рад этиш тўғрисида мурожаат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келган транспорт воситасида бемор борлиги аниқланганда (дастлабки маълумотларсиз) бу ҳақида ахборот йўқлиги тўғрисидаги сабабларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг кўрсатмасига биноан эпидемиологик вазиятни аниқлаш мақсадида транспорт воситаларини саралаб, тиббий назоратдан ўтказиш.
(125-банднинг йигирма тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария-карантин бўлинмаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларида эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилишидан бош тортилганда, ундаги шахслар келган пунктда эркин муомала қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади, аммо ундан тушмасдан, йўловчиларни олмасдан, юкларни туширмасдан ва ортмасдан зудлик билан жўнаб кетишига рухсат этилади. Бундай транспорт воситаси бортига ёқилғи, сув ва озиқ-овқат олишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарлар фақат ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлар рўйхатга олинган жойлардан келган бўлса ёки Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бу юклар қайд этилган инфекциялар қўзғатувчилари билан зарарлангани ва улар тарқалиши мумкинлиги ҳақида ахборотга эга бўлса, улар назоратидан ўтказилиши мумкин.
(125-банднинг ўттиз иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126. Санитария-карантин бўлинмаси ўтказиш пунктида хизмат фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тасдиқланган махсус дастурига мувофиқ йилига камида бир марта ўта хавфли инфекциялар профилактикаси бўйича тайёргарликдан ўтиш ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бўлимлари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ходимлари билан биргаликда касалликлар белгилари бор беморларни аниқлаш ва эпидемияга қарши бирламчи тадбирларни ўтказиш бўйича транспорт воситалари экипажлари, чегара ва божхона назорати ходимларини тайёрлаш;
(126-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин ёки ўта хавфли инфекция ва транспортда ўлган кемирувчилар аниқланганлиги тўғрисида ахборот олинганда зарур чораларни амалга ошириш (беморни ажратиб қўйиш ва бу ҳақидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган хабардор қилиш схемаси бўйича етказиш, эпидемиология ўчоғини бартараф этишга доир тезкор тадбирлар режасини амалга жорий этиш, бирламчи дезинфекция, дератизация ва дезинсекция тадбирларини ташкил этиш);
(126-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларида ёки хонада ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлар бор деб гумон қилинган беморлар аниқланганда, фуқаролар ҳуқуқларини камситмаган ҳолда зудлик билан эпидемияга қарши зарур тадбирларни ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий-санитария тадбирларини ўтказиш сабаблари ва усуллари, шунингдек, транспорт воситалари, багажлар, контейнерлар, шу жумладан, лихтерларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотномаларни бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар (экипаж аъзолари) талабига мувофиқ уларга ва уларнинг багажига нисбатан Давлат чегарасини кесиб ўтишда амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотнома бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар ва экипаж аъзоларини вақтинча ажратиб қўйишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
беморлар (шифохонага ётқизилгунича), у билан мулоқотда бўлган, шунингдек, вақтинчалик изоляторда бўлган шахсларни чегара ва божхона назоратидан ўтказишда эпидемияга қарши режимни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария-карантин бўлинмаси ходимларининг раҳбарлигида транспорт воситаси, юк, беморнинг шахсий буюмларини, шунингдек, изолятор иншоотларини жорий дезинфекция, дезинсекция ва дератизациядан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний ва юридик шахслардан ўсимликлар карантини қоидалари ҳамда фитосанитария талаблари ва республика ҳудудига ўсимликлар карантини объектлари кириб келиши ва тарқалишидан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга оширишни талаб қилиш;
(127-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда карантин остидаги маҳсулотни ушлаб туриш, олиб қўйиш, зарур бўлганда, қайтариб юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мос келмайдиган юклар, транспорт воситаларини Давлат чегарасидан ўтказишни рад этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фитосанитария назорати органи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128. Фитосанитария назорати органи ўтказиш пунктида хизмат фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини хорижий давлатлардан ўсимликлар карантини объектлари кириб келишидан ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария назоратидан ўтказилиши шарт бўлган барча олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ва транзит тарзида олиб ўтилаётган карантин остидаги маҳсулотларнинг назоратини амалга ошириш;
(128-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ва транзит тарзида олиб ўтилаётган карантин остидаги маҳсулотларда ўсимликлар карантини объектларини ўз вақтида аниқлаш, уларнинг бартараф этилишини ташкил этиш;
(128-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини бўйича барча тадбирларнинг ўтказилишини, зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, карантин остидаги маҳсулотни ташишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган ўсимликлар карантини қоидалари ҳамда фитосанитария талабларига риоя этилиши ва тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш;
(128-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли органлар ва ташкилотларга чегарабўйи ҳудудлар, чегарадош мамлакатларда юзага келган карантин вазияти тўғрисида хабар бериш, тегишли карантин тадбирларини амалга ошириш ва зарур тавсиялар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда кўмаклашиш.
(128-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фитосанитария назорати органи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Ветеринария назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129. Давлат чегарасидан ўтказиладиган ва давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарлар давлат ветеринария назоратидан ўтказилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эпизоотик жиҳатдан осойишта бўлган бошқа давлатлардан давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ҳамда нормаларига риоя этилган ҳолда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарлар давлат ветеринария хизмати томонидан назоратдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130. Давлат ветеринария хизмати ўтказиш пунктида фаолият юритишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний ва юридик шахслардан ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бажаришни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одамлар ва ҳайвонлар ҳаёти ҳамда саломатлигини, шунингдек, «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган давлат ветеринария назорати объектларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳайвонлар ҳамда улардан олинадиган маҳсулотлар, ҳайвонлар касалликларининг ташувчилари бўлиши мумкин бўлган предметлар ва товарларни халқаро ташишда амалдаги қонунчилик талаблари сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мос келмайдиган юклар, транспорт воситаларини Давлат чегарасидан ўтказишни рад этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ветеринария хизмати ходими қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131. Давлат ветеринария хизмати назорати пункти ўтказиш пунктида хизмат фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳайвонларда ёки улар орасида юқумли касалликлар аниқланганда ёки гумон қилинганда касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ветеринария препаратлари ва дезинфекция воситалари, ускуналари ва предметларининг, шунингдек, бошқа моддий-техник ресурсларнинг зарур захирасини белгиланган тартибда ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктлари орқали олиб ўтиладиган ва давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларнинг ветеринария кузатув ҳужжатларини расмийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар ва хом ашёни, ветеринария дори воситалари, микроорганизмлар штамплари, озуқа ва озуқа қўшимчалари, ветеринария техника воситалари ва давлат ветеринария хизмати назоратидаги бошқа товарларни мулкчилик шаклларидан қатъий назар чегара пунктлари орқали импорт, транзит ташишда транспорт воситаларига ишлов берилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Кириш пунктида товар ва транспорт воситаларига нисбатан кучайтирилган назорат тартиб-таомиллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1311. Чегара ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария давлат назорати органларининг назорат объектларини республика ҳудудига олиб киришда қуйидаги хавфлар мавжуд бўлганда, тегишли назорат тартиб-таомиллари кучайтирилган тарзда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одамлар ва ҳайвонлар ҳаёти ҳамда саломатлигини ҳимоя қилиш, ҳайвонлар касалликлари қўзғатувчиларининг ташувчилари бўлиши мумкин бўлган предметлар ва товарлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлар бор деб гумон қилинган беморлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин остидаги маҳсулотларнинг фитосанитар хавфи юқори бўлганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1312. Давлат назорати органлари томонидан назорат тартиб-таомиллари амалга ошириш ҳаракатларининг кетма-кетлиги ўзаро тасдиқланган технологик схема асосида таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш жараёнида ваколатли давлат органлари махсус билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1313. Чегара ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария давлат назорати органларининг назорат объектларини республика ҳудудига олиб киришда назорат тартиб-таомиллари кучайтирилган тарзда ўтказилиши ёки унинг бекор бўлиши тўғрисидаги давлат назорати органларининг тегишли хулосаси ёки қарори асосида хавфларни «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1314. Ўтказиш пункти орқали олиб ўтилаётган барча транспорт воситалари ва товарлар хавф даражасидан келиб чиқиб назорат тартиб-таомиллари ўтказилади. Бундай назорат тартиб-таомиллари ўтказилаётганлиги ҳақида ваколатли шахс ёки транспорт воситаси ҳайдовчиси (ҳаво, дарё кемаси экипажи, поезд бригадасининг аъзоси) хабардор этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказилган назорат тартиб-таомиллари якунлари бўйича товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиш пунктларида шахслар, транспорт воситалари ва товарларнинг асоссиз ушлаб турилишига, шунингдек, уларга зарар етказилишига йўл қўйилмайди.
(6-парагоаф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган ва ўтказиш пунктида санитария-карантин, фитосанитария, ветеринария назорати органлари назоратига тушадиган товарларни божхона назоратидан ўтказиш жараёнида божхона органлари ушбу давлат органларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиш пунктида тирбандликлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида, шахслар ва йўловчиларга божхона қонун ҳужжатлари талаблари бўйича тушунтиришлар бериш ва уларни тегишли йўлакларга йўналтириш учун божхона органи ўтказиш пунктининг кириш ва чиқиш жойларида ҳам хизмат олиб бориши мумкин.
(132-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат назорати органлари ва бошқа ташкилотлар автомобиль йўлларида (пиёдалар) жойлашган ўтказиш пунктларида фаолият олиб бориши учун бино ва иншоотлардан фойдаланиши, шунингдек, тижорий хизматларни ташкил этиш масаласи қонунчиликда белгиланган тартибда, божхона органи раҳбарининг рухсати асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсларнинг ва транспорт воситаларининг ўтказиш пунктларига кириши ҳамда ўтказиш пунктларидан чиқиши, товарларни ўтказиш пунктларига олиб кириш ва ўтказиш пунктларидан олиб чиқиш, шахсларда Ўзбекистон Республикасига кириш ёки Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқига дойр ҳужжатлар, транспорт воситаларига ва товарларга нисбатан эса қонунчиликда назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлган такдирда белгиланган жойларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиш пунктларида фаолиятни амалга оширувчи давлат назорати органларининг вакилларини, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ходимларини ҳамда уларнинг транспорт воситаларини ўтказиш пунктлари ҳудудига киритиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл, автомобиль ва дарё ўтказиш пунктларида — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан бериладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авиация ўтказиш пунктларида — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тасарруфидаги тегишли ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган ҳолда бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур рухсатномалар давлат назорати органлари ходимлари учун бепул расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат назорати органлари, бошқа органлар ҳамда ташкилотларнинг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўтказиш пунктларида ўз фаолиятини амалга оширишини таъминлаш мақсадида ўтказиш пунктларига навбатсиз киритилади ва чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиш пункта ҳудудига қуролни, портловчи моддаларни, портлатиш қурилмаларини, заҳарли ва радиоактив моддаларни, шунингдек одамларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғдирувчи бошқа моддаларни ҳамда буюмларни олиб кириш (ундан олиб чиқиш) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг рухсати билан амалга оширилади, бундан мазкур товарларнинг Давлат чегараси орқали олиб ўтилиши ҳоллари мустасно.
(132-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарорига асосан тўртинчи — ўнинчи билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича тезкор ҳал этишни талаб этадиган масалалар юзасидан божхона органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ваколатли ходимлари жалб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134. Фитосанитария ва ветеринария назорати органлари Давлат чегарасини автойўл, темир йўл, ҳаво ва дарё ўтказиш пунктлари орқали пиёда кесиб ўтаётган шахсларнинг қўл юки ва багажини божхона органлари билан биргаликда тегишли назорат техник воситаларини қўллаган ҳолда назорат тартиб-таомилларидан ўтказишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135. Агар фитосанитария ва (ёки) ветеринария назорати объектлари ҳисобланган ёки ташувчи транспорт воситалари ва товарларни кўрикдан ўтказиш зарур бўлганда, фитосанитария ва (ёки) ветеринария назорати ходими ҳар бир текширув жараёнида иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136. Ўтказиш пунктида фитосанитария ва ветеринария органлари ходимларида шахслар ва йўловчилар қўл юки ҳамда багажида назорат остидаги товарлар мавжудлиги тўғрисида асосли шубҳа бўлганда, уларни мустақил равишда назоратдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137. Санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати рахбарлари ва ходимлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат остидаги товарлар олиб ўтилишида тегишли назорат тартиб-таомилларини амалга оширилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона постининг иш тартибига амал қилиниши учун шахсий жавобгарликни олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намунавий шакли

Изоҳ. Товарлар ва транспорт воситалари, агар мазкур товарлар ва транспорт воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ фитосанитария ва ветеринария назоратига тегишли бўлмаса, улар фитосанитария ва (ёки) ветеринария назоратидан ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасига кириш йўналишида ҳаракатланётган автотранспорт воситаларининг назорат тартиб-таомилларидан ўтиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олиб ўтилаётган товар ветеринария назорати объекти бўлса, ушбу товар ветеринария назоратидан ўтказиш.
тўрт дақиқа
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Эпидемик кўрсатмалар асосида транспорт воситалари ва товарлар санитария-карантин назоратидан ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Товарлар ва транспорт воситалари, агар мазкур товарлар ва транспорт воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ фитосанитария ва ветеринария назоратига тегишли бўлмаса, улар фитосанитария ва (ёки) ветеринария назоратидан ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган юкли автотранспорт воситалари чегара ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомилларидан 22 — 30 дақиқада ўтказилади. Шу жумладан, чегара назорати билан боғлиқ тартиб-таомиллар ушбу белгиланган вақт доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар, товарлар ва транспорт воситалари айрим назорат тартиб-таомилларидан (санитария-карантин, фитосанитария, ветеринария назоратлари) ўтказилмаса, ўтказиш пунктида товарлар ва транспорт воситаларини қолган назорат турларидан ўтказиш вақти тегишли равишда камаяди.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 555-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/555/0877-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасидан чиқиш йўналишида ҳаракатланётган юкли автотранспорт воситаларининг назорат тартиб-таомилларидан ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳайдовчи ва транспорт воситасини чегара назоратидан ўтказиш.
тўрт дақиқа
Божхона назоратига ажратилган вақт доирасида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Товарлар ва транспорт воситалари, агар ушбу товарлар ва транспорт воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ фитосанитария ва ветеринария назоратига тегишли бўлмаса, улар фитосанитария ва (ёки) ветеринария назоратидан ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётган юкли автотранспорт воситалари чегара ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомилларидан 14 — 20 дақиқада ўтказилади. Шу жумладан, чегара назорати билан боғлиқ тартиб-таомиллар ушбу белгиланган вақт доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар, товарлар ва транспорт воситалари айрим назорат тартиб-таомилларидан (фитосанитария, ветеринария назоратлари) ўтказилмаса, ўтказиш пунктида товарлар ва транспорт воситаларини қолган назорат турларидан ўтказиш вақти тегишли равишда камаяди.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 555-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/555/0877-сон)