Hujjat raqami
ПҚ-2998-сон
Organ
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti
Imzolangan sana
24.05.2017
Kuchga kirish sanasi
05.06.2017
Qo‘shimcha axborot
Ulashish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги «Инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқиш сифатини ошириш тўғрисида» ПҚ-2836-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» ПФ-4996-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 2 ноябрдаги «Япония Бош вазири Ш.Абэнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи доирасида эришилган шартномаларни амалга ошириш ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисида» ПҚ-2426-сонли қарорининг 4-бандидаги «Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 апрелдаги «Навоийазот» АЖда азот кислотасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2521-сонли қарорининг 2-иловасидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги директори — Ш.Р.Хашимов» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — А.И.Ахмедходжаев» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 июндаги «Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2551-сонли қарорининг 2-иловасидаги Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги бош директори — Ш.Р.Хашимов» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — А.И.Ахмедходжаев» сўзлари билан алмаштирилсин.
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 февралдаги «2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, уни жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2772-сонли қарорининг 9-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.