13.02.2017 йилдаги ПҚ-2772-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 13.02.2017 йилдаги ПҚ-2772-сон
Kuchga kirish sanasi
13.02.2017
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда электротехника саноати бошқарувини жадал ривожлантириш ва диверсификациялашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электротехника тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, электротехника саноатини барқарор ривожлантириш ва диверсификация қилишни таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича республикада янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ишлаб турганларини модернизация қилишга хорижий инвестициялар ва таниқли хорижий технологик шерикларни кенг жалб этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзелтехсаноат» АК томонидан ишлаб чиқилган 2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини янада ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) маъқуллансин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда юқори қўшилган қийматли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича топшириқ 3-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда электротехника саноатида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишлаб турганларини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 4-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда электротехника саноатида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича истиқболли устувор инвестиция лойиҳалари рўйхати 5-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника саноатида маҳаллий ишлаб чиқувчиларнинг инновацион лойиҳалари рўйхати 6-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга, зарур ҳолларда, 4*, 5* ва 6-иловаларга* Дастурга киритилган янги инвестиция лойиҳаларини чиқариб ташлаш ва киритиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларининг асосий параметрларини аниқлаштириш юзасидан тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3 — 6 иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзелтехсаноат» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорга 4-иловада* кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, уларда замонавий технологик талабларга жавоб берадиган лойиҳа ечимларини танлаган ҳолда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишнинг аниқ муддатларини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стратегик хорижий инвесторлар билан, шу жумладан хорижий мамлакатларда музокаралар ўтказиш жадвалини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Ўзелтехсаноат» АК бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электротехника саноатини ривожлантириш махсус жамғармасини ташкил этиш, унинг маблағларини «Ўзелтехсаноат» АКнинг улушли иштирокида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга мақсадли йўналтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стратегик хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда электротехника тармоғидаги инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун кредит линиялари, шу жумладан хорижий валютада кредит линиялари очиш манбалари, шартлари ва механизми тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий ресурслар ҳисобига хорижий валютадаги кўрсатиб ўтилган кредит линиялари доирасидаги кредитлар фақат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки йиллик имтиёзли давр билан ва қайта молиялаштирувчи банкнинг йиллик 0,5 фоиздан кўп бўлмаган маржаси билан 7 йилдан кам бўлмаган муддатга замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар билан жиҳозлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада ишлаб чиқарилмайдиган материаллар ва бутловчи буюмларни 12 ойдан ортиқ бўлмаган даврда, кейинчалик уларни маҳсулот экспортидан валюта тушумлари ҳисобига харид қилишни таъминлашни назарда тутган ҳолда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ кредит линиялари доирасида молиялаштириш назарда тутилаётган электротехника саноатидаги инвестиция лойиҳалари тармоқ Илмий-техник кенгашида, уларни амалга ошириш доирасида тузиладиган замонавий импорт асбоб-ускуналари ва технологияларини харид қилиш бўйича импорт шартномалари эса Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида мажбурий экспертизадан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу Дастур доирасида фойдаланилмаётган давлат мулки, ишлаб чиқариш бинолари ва объектлари орасидан рақобатбардош электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни аниқлаш ва «Ўзелтехсаноат» уюшмасига, шу жумладан «нол» харид қиймати бўйича сотиш учун беришда кўмаклашсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда белгиланган тартибда унга мазкур қарорга мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмлари ва манбаларини аниқлаштирган ҳолда киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. 2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини янада ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, материаллар ва бутловчи буюмлар 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3594-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошисида назарда тутилган имтиёзлар 2022 йил 1 январга қадар, жойлашган жойидан қатъи назар, барча янги ташкил этиладиган электротехника саноати корхоналарига татбиқ этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника саноати корхоналарининг мажбурий сотилиши лозим бўлган чет эл валютасидаги тушуми асосий қарзни ва валюта кредитлари бўйича фоизларни тўлаш, шунингдек электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар сотиб олиш бўйича валюта харажатлари суммасига камайтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий фаолият тури бўйича ходимларининг ўртача йиллик сони тўрт юз кишидан ошмайдиган (шу жумладан касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга қабул қилишда ходимларнинг ўртача йиллик сонининг белгиланган меъёрдан ошиши) электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни амалга оширувчи кичик корхоналар кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. «Ўзелтехсаноат» АК ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатилаётган «Мотор заводи» АЖ мулкий комплексининг бир қисмини инвесторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2123-сон қарорида назарда тутилган инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тушган маблағларни тугатилаётган «Мотор заводи» АЖ кредиторларининг талабларини қаноатлантиришга, электротехника тармоғининг янги қувватларини ташкил этиш, мавжуд қувватларини модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзелтехсаноат» АК ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда бир ой муддатда тугатилаётган «Мотор заводи» АЖ мулкий комплексининг бир қисмини сотиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзелтехсаноат» АК, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 13 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2772-сон