21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон
Kuchga kirish sanasi
26.12.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келгусида иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришларни давом эттириш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини модернизациялаш, диверсификациялаш ва жадал ривожлантиришни таъминлаш, пахта толаси ва ипак хом ашёсини чуқур қайта ишлаш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш йўли билан рақобатбардошли, ташқи бозорларда талаб қилинадиган тайёр, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари ва турларини кенгайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2017 — 2019 йилларда пахта толаси ва ипак хом ашёсини чуқур қайта ишлаш негизида юқори қўшилган қийматли, ташқи бозорларда талаб қилинадиган тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш топшириғи 1-иловага* мувофиқ белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта толаси ва ипак хом ашёсини чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича 1-иловада назарда тутилган топшириқларнинг белгиланган муддатларда сифатли ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият «Ўзтўкимачиликсаноат» Уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа акциядорлик жамиятлари ҳамда корхоналар раҳбарлари — масъул ижрочилар зиммасига юклансин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПФ-5383-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2016 — 2019 йилларда пахта толаси ва ипак хом ашёсини чуқур қайта ишлаш негизида юқори қўшилган қийматли тайёр, экспортга йўналтирилган тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу рўйхатга киритилган барча инвестиция лойиҳалари «Ўзбекенгилсаноат» АЖ томонидан, салоҳиятли инвесторлар, ишлаб чиқариш майдончалари ва лойиҳаларни молиялаштириш манбалари аниқ белгиланганлигини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзбекенгилсаноат» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсинлар, уларда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, замонавий технологик талабларга жавоб берадиган лойиҳа ечимларини танлашнинг аниқ муддатларини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки, очилган кредит линиялари доирасида тижорат банклари билан биргаликда молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банклари устав капиталига, шу жумладан шуъба инвестиция компаниялари орқали ёки модернизация қилинаётган ёхуд янгидан ташкил этилаётган корхоналарга қайта молиялаштирилаётган кредитлар бериш орқали лойиҳаларни молиялаштирадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта молиялаштириш шартларида лойиҳани амалга оширишда тижорат банкининг иштироки лойиҳа қийматининг кўпи билан 75 фоизини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит линиялари хорижий валютада берилади, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни тўлаш ҳам қайта молиялаштирувчи тижорат банклари ва қарз олган ташкилотлар томонидан ана шу валютада амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳалари тармоқнинг илмий-техника кенгашида, мажбурий экспертизадан ўтказилади;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сонли фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2998-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 419-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ лойиҳалаш ташкилотлари билан биргаликда тўқимачилик ишлаб чиқаришларини лойиҳалаш ва қуришнинг тармоқ нормаларини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва киритсинлар, бунда қуйидагиларни назарда тутсинлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларни қурилишнинг халқаро амалиётига ва замонавий технологияларига мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
арзон, биринчи навбатда, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган материаллардан (темир-бетон ва металл конструкциялар, сэндвич-панеллар ва бошқалардан) фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш хоналарининг ортиқчасини чиқариб ташлаган ҳолда оптималлаштириш йўли билан қурилиш-монтаж ишларига харажатларни камайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда тўқимачилик маҳсулотларига стандартларни халқаро нормалар ва асосий бозорлардаги талабларга мувофиқлаштиришга доир комплекс чора-тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ҳамда 2017-2018 йилларда босқичма-босқич амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 2017 — 2019 йилларда республиканинг тўқимачилик ва тикув- трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича Ишчи гуруҳ 5-иловага* мувофиқ ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ (З. Мирзаев) вазирликлар, идоралар, акциядорлик жамиятлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда бошқа масъул бажарувчиларнинг Дастурда назарда тутилган инвестиция лойиҳалари ва топшириқларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича фаолияти пухта мувофиқлаштирилишини ва мониторинги олиб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 — 5-иловалар берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кредит берувчи тижорат банкларига — ушбу Дастур доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича берилган кредитлар юзасидан инвестиция даврида ҳисобланган фоизларни капиталлаштириш ҳуқуқи берилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қуйидагилар божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга озод қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу қарорнинг 2-иловасига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан келтириладиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича республика ҳудудига четдан келтириладиган тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ўрнатилган технологик ускуналарига эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. 7-иловага* мувофиқ, тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарига 2020 йилнинг 1 январига қадар қуйидагилардан иборат солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преференциялари берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ва мулк солиғи тўлашдан, ягона солиқ тўловидан, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материаллар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ, комиссия шартномалари асосида импорт қилинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ўзида ишлаб чиқариш учун зарур бўлган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган юқоридаги рўйхатга киритилмаган хом ашё, материаллар ва фурнитурани импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб божхона тўловларини 60 кунгача муддатга кечиктириш (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-иловага мувофиқ ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар жумласига ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида шундай товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60 фоизни ташкил этадиган корхоналар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда «Ўзбекенгилсаноат» АЖнинг «Ўзбекенгилсаноат» АЖ таркибида «Ўзтўқимачиликэкспорт» МЧЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо ташкилотини (кейинги ўринларда «Ўзтўқимачиликэкспорт» МЧЖ ИТСТ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
енгил саноат корхоналарига, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига маркетинг, ахборот ва консалтинг хизматлари кўрсатиш, кўргазмаларда ва матбуот нашрларида реклама тадбирларини амалга ошириш, экспорт салоҳиятини кенг ёритиш ҳисобига енгил саноат маҳсулотларини экспортга йўналтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўғридан-тўғри контрактлар бўйича, шунингдек хорижда ташкил этилаётган савдо уйлари орқали маҳсулотларни экспортга сотишда енгил саноат корхоналарига тизимли асосда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада ишлаб чиқарилмаётган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар, аксессуарлар ва фурнитураларни етказиб беришда (импорт қилишда), шунингдек тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун зарур бўлган тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотлари билан таъминлаш ҳисобига тармоқ ичидаги кооперацияни ривожлантиришда кўмаклашиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган инвестиция лойиҳалари, уларнинг параметрлари, молиялаштириш ҳажмлари ва манбалари аниқлаштирилган ҳолда белгиланган тартибда унга киритилишини таъминласинлар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгаш экспортга йўналтирилган тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 2-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларига тайёрланган ва келишилган лойиҳа ҳужжатларининг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, зарурат бўлганда, тузатишлар ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 8-иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 6 — 8-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 21 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2687-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон қарорига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқаришда солиқ ҳамда божхона имтиёзлари тақдим этиладиган тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари гуруҳлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тайёр пахта ип-газламалари (чит ва сатиндан ташқари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тайёр аралаш газламалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тайёр ипак газламалар (атласдан ташқари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тайёр тикув буюмлари, тайёр кийим-кечак (тикув, трикотаж ва чарм буюмлари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бош кийимлар (миллий бош кийимлардан ташқари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Чулки-пайпоқ маҳсулотлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тўқимачилик атторлик моллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тикув-тўқимачилик саноати учун фурнитура ва аксессуарлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон қарорига
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 245-сон қарорининг 1-иловаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банднинг в) кичик бандидаги «экспорт қилинадиган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-банд қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарларини экспорт қилишдан олинган хорижий валютадаги тушум тижорат банкларига мажбурий сотилмайди».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 141-сон қарорининг 5-банди «чиқиндиларини,» сўзидан кейин «аксессуарлар ва фурнитурани» сўзлари билан тўлдирилсин, кейинги ўринлар матн бўйича давом этиб кетсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 584-модда; 2017 й., 22-сон, 419-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон; 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)