26.12.1997 йилдаги 545-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 26.12.1997 йилдаги 545-I-сон
Kuchga kirish sanasi
13.01.1998
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-408-сонли «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига асосан янги таҳрирда қабул қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун қуруқликда, сувда, атмосферада ва тупроқда табиий эркинлик ҳолатида яшайдиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ёки вақтинча турадиган ёввойи ҳайвонларни, шунингдек илмий ёки табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида ярим эркин шароитда ёки сунъий яратилган яшаш муҳитида боқилаётган ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифаси ҳайвонот дунёсининг яшаш шароитларини таъминлаш, уларнинг хилма-хил турларини ҳамда табиий галалари бутлигини ва яшаш муҳитини сақлаш мақсадида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, уни тиклаш ва такрор етиштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ҳайвонот дунёсига нисбатан мулкдорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёси давлат мулки умуммиллий бойлик бўлиб, ундан оқилона фойдаланилиши лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ҳайвонот дунёси объектлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёси объектлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб бўлган организмлар сут эмизувчилар, паррандалар, судралиб юрувчи ҳайвонлар, ҳам қуруқликда ҳам сувда яшовчи ҳайвонлар, балиқлар, умуртқасизлар ва уларнинг популяциялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёввойи ҳайвонлардан ташкил топадиган табиий ҳайвон галалари ёки уларнинг ҳар қандай тўдалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёввойи ҳайвонларнинг камёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёввойи ҳайвонлар яшаш фаолиятининг маҳсулотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ҳайвонот дунёсини ҳамда унинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ва жамоат бирлашмалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсини ва унинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурлари рўёбга чиқарилишига кўмаклашадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экология соҳасида жамоатчилик экспертизасини ўтказадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик назоратини амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш соҳасидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оладилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсига ва унинг яшаш муҳитига етказилган зарарни қоплаш масаласини қўядилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
(6-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдага 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Давлат экологик экспертизаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча турдаги қурилишлар учун майдон танлаш материаллари, амалга оширилиши ҳайвонот оламининг ҳолатига ёки унинг яшаш муҳитига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган режадан олдинги, лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ов қилинадиган ва балиқ овланадиган майдонларни ташкил этиш лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонларни янги иқлимга мослаш ва дурагайлаш ишларининг лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёси ва унинг яшаш муҳити учун хавфли бўлган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат экологик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш, ҳайвонот дунёси давлат кадастри
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсининг муҳофаза қилинишини ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш учун ҳайвонларнинг давлат томонидан ҳисобга олиниши ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобга олиниши амалга оширилади, ҳайвон турларининг жуғрофий тарқалиши, уларнинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар мажмуини, улар яшайдиган муҳитнинг тавсифини, ҳайвонлардан фойдаланиш тавсифини ва бошқа зарур маълумотларни ўз ичига олган давлат кадастри юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва ҳайвонот дунёси кадастрини юритиш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар ҳар йили ўзлари фойдаланаётган ҳайвонот дунёси объектларини ҳамда уларни муомаладан чиқариш ҳажмларини ҳисобга олиб боришлари ва олинган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ва давлат статистика органларига тақдим этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш, ҳайвонот дунёси давлат кадастрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Ҳайвонот дунёси мониторинги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёси объектларини ва уларнинг яшаш муҳитини кузатиб бориш, уларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил этиш атроф табиий муҳит давлат мониторинги ягона тизими бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан назорат
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан давлат назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан идоравий ишлаб чиқариш ва жамоатчилик назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Ҳайвонот дунёсини ва унинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш ҳамда ундан фойдаланишга оид асосий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсини ва унинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш ҳамда ундан фойдаланишга оид асосий талаблар қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонларнинг тур бўйича хилма-хиллигини ва улар галаларининг бутлигини табиий эркинлик ҳолатида сақлаб қолиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонларнинг яшаш муҳитини, урчиш шарт-шароитларини ва кўчиб юриш йўлларини сақлаб қолиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёси объектларидан оқилона фойдаланиш, уларни тиклаш ва такрор етиштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли соғлиғини сақлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида ҳайвонот дунёси объектларининг миқдорини тартибга солиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид дастурлар ҳамда тадбирларни келишиб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар ишлаб чиқадиган ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид дастурлар ҳамда тадбирларнинг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш, шу жумладан уни такрор етиштиришни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш ҳайвонот дунёсининг муҳофаза қилинишини ва ундан оқилона фойдаланилишини, шунингдек унинг яшаш муҳити муҳофаза қилинишини ва унинг ҳолати яхшиланишини таъминлаётган юридик ва жисмоний шахсларга солиқ соҳасида ва бошқа имтиёзлар бериш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИДАН ФОЙДАЛАНИШ. ФОЙДАЛАНИШ ТУРЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар бўлишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдаланувчилар ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш борасида ўзларига тегишли ҳуқуқни қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар ва тартибда амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланиш тартибида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёси объектларидан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорда бепул амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда бериладиган рухсатномалар асосида ҳақ эвазига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар:

ҳайвонот дунёси объектларидан уларни бериб қўйиш шартларига мувофиқ фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тутиб олинган ҳайвонот дунёси объектларига ва улардан олинган маҳсулотга нисбатан мулкдорлик ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ов қилиш ёки балиқ овлаш хўжалигини юритувчи юридик шахслар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларга ҳайвонот дунёси объектларидан белгиланган нормалар доирасида фойдаланиш учун рухсатномалар беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёси объектларидан ов қилиш мақсадида белгиланган нормалар доирасида фойдаланиши учун улар билан шартномалар тузишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ов ва балиқ маҳсулотини қайта ишлаш ҳамда ҳайвонот дунёси объектларидан буюмлар ишлаб чиқаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёси объектларидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ва буюмлардан фойдаланиш ҳамда уларни сотишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сунъий равишда етиштирилиб, табиий яшаш муҳитига чиқариб юборилган ҳайвон турларидан фойдаланишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг белгиланган нормалари ва муддатларига риоя этишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсининг муҳофаза қилинишини таъминлашлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсидан табиий галаларининг бутлиги бузилишига йўл қўймайдиган ва фойдаланишга бериб қўйилмаган ҳайвонларнинг сақлаб қолинишини таъминлайдиган усуллар билан фойдаланишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонларнинг яшаш муҳити бузилишига йўл қўймасликлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонлар миқдорини ҳамда улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсини тиклаш ва такрор етиштиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш турлари ва усуллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ов қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
балиқ овлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсидан илмий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонлар фаолиятининг фойдали хусусиятларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонлардан уларнинг фаолияти маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатларида ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳайвонот дунёси объектларини уларнинг яшаш муҳитидан ажратиб олиб ёки ажратиб олмасдан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Ов қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиий эркинлик ҳолатида яшайдиган ёввойи ҳайвонларни тутиш мақсадида излаш, изига тушиш ва қувлаб бориш, тутишга интилиш ёки тутиш (отиш, тутиб олиш) ов қилиш деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ов саноат, ҳаваскорлик ва спорт мақсадида олиб борилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Балиқ овлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Балиқ ва умуртқасиз сув ҳайвонларини тутиш балиқ овлаш деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Балиқ овлаш саноат, ҳаваскорлик ва спорт мақсадида олиб борилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Ов қилиш ва балиқ овлашнинг ман қилинган усуллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ов қилиш ва балиқ овлашда умумхавфли қуроллар ва усулларни қўллаш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фалокатга учраган ва ўзи учун нотабиий шароитда турган ҳайвонларни ов қилиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Ҳайвонот дунёсидан илмий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсидан илмий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланишга ҳайвонот дунёси объектларини уларнинг яшаш муҳитидан ажратиб олиб ва ажратиб олмасдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Ҳайвонларнинг хусусиятларидан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонларнинг фойдали хусусиятларидан тупроқ ҳосил қилувчилардан, муҳитнинг табиий санитарларидан, ўсимликларни чанглатувчилардан, шунингдек ҳайвонот дунёси объектларининг бошқа хусусиятларидан фойдаланиш уларни яшаш муҳитидан ажратиб олмасдан ва уларга ёки улар яшайдиган муҳитга зарар етказмасдан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Ҳайвонлардан уларнинг маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонлардан уларнинг маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланишга ҳайвонот дунёси объектларини яшаш муҳитидан ажратиб олмасдан ва уларни нобуд қилмасдан, шунингдек улар яшайдиган муҳитни бузмасдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Ҳайвонот дунёси объектларининг миқдорини тартибга солиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёси объектларининг миқдорини тартибга солиш квоталар асосида амалга оширилади. Квоталар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ҳисобга олиш маълумотлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонларнинг айрим турларини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ана шу турдаги ҳайвонлардан фойдаланишга ёки фойдаланишнинг айрим турларига чеклашлар ёхуд тақиқлашлар белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли соғлиғини сақлаш, қишлоқ хўжалик моллари ва бошқа уй ҳайвонлари касалликларга чалинишининг олдини олиш, юридик ва жисмоний шахсларга зарар етказилишининг олдини олиш, ҳайвонот дунёсининг турлари бўйича хилма-хиллигини сақлаб туриш мақсадида ёввойи ҳайвонлар айрим турларининг миқдорини тартибга солиш тадбирлари ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим турдаги ҳайвонлар миқдорини тартибга солиш тадбирларнинг бошқа турларига зарар етказилишини истисно этадиган ва уларнинг яшаш муҳити сақланиб қолишини таъминлайдиган усуллар билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаларини ҳисобга олиб ҳамда ер, сув ва ўрмон захираларини муҳофаза қилишни амалга оширадиган тегишли давлат органлари билан келишган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миқдори тартибга солиниши лозим бўлган ҳайвон турлари ва уларнинг миқдорини тартибга солиш тадбирларини ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Ов қилиш ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ов қилиш ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ов қилинадиган ва балиқ овланадиган ер-сув майдонлари лойиҳаларининг давлат экология экспертизаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонлар миқдорини ҳамда ов қилинадиган ва балиқ овланадиган майдонлар ҳолатини ҳисобга олиш материаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган квоталар ва рухсатномалар, ҳайвонот дунёси объектларини ва улар яшайдиган муҳитни муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш, уларни такрор етиштириш тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги шартномалар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ов тўғрисидаги ҳамда ов қилиш ва балиқ овлаш хўжаликларини юритиш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, иқлимга мослаш ва чатиштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёввойи ҳайвонларни янги яшаш жойларига кўчиришга, фауна учун янги бўлган ёввойи ҳайвон турларини иқлимга мослашга, шунингдек ёввойи ҳайвонларни чатиштириш тадбирларини ўтказишга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг рухсатномаси бўйича илмий-тадқиқот ва хўжалик мақсадларида йўл қўйилади. Ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойга кўчириш, иқлимга мослаш ва чатиштириш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланиш зарурати қолмаганда ёки ундан воз кечилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланишнинг белгиланган муддати ўтганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш мақсадида уларни фойдаланишдан ажратиб олиш зарурати туғилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланиш ҳуқуқи берилган юридик шахс тугатилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатларида ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш учун бошқа асослар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқи рухсатномаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш йўли билан тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Зоология коллекциялари яратиш ва уларни тўлдириб бориш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахслар томонидан зоология коллекциялари яратиш ва уларни тўлдириб бориш мақсадида ҳайвонларни улар яшайдиган муҳитдан ажратиб олиш йўли билан ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зоология коллекцияларини яратиш, уларни тўлдириб бориш, асраш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тартиби, зоология коллекциялари билан савдо қилиш қоидалари, шунингдек зоология коллекциялари объектларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига жўнатиш ва олиб чиқиш қоидалари қонун ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Зоология коллекцияларининг давлат ҳисобини олиб бориш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий, маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий ёки эстетик қимматга эга бўлган зоология коллекцияларининг давлат ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида олиб борилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай коллекцияларнинг эгалари бўлмиш юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёси объектлари коллекцияларини асраш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тадбирлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрор етиштириш қоидалари ва нормаларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсидан фойдаланишда чеклашлар ва тақиқлар белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсидан ўзбошимчалик билан фойдаланишнинг ва ундан фойдаланиш борасида белгиланган тартибни бошқача бузишларнинг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонларнинг яшаш муҳити, уларнинг урчиши шарт-шароитлари ва кўчиб юриш йўллари муҳофаза қилинишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш, транспорт воситалардан фойдаланиш пайтида ҳайвонлар нобуд бўлишининг олдини олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш;
(30-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини тутқунликда урчитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонлар касалликка чалинганда, уларнинг табиий офатлар ва бошқа сабаблар оқибатида нобуд бўлиши хавфи туғилганда уларга ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тадбирларини асослашга қаратилган илмий-тадқиқотларни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича бошқа тадбирларни ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Ҳайвонот дунёсининг ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган фаолиятга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсининг ҳолатига, яшаш муҳитига, ҳайвонларнинг урчиш шарт-шароитлари ва кўчиб юриш йўлларига таъсир кўрсатадиган фаолият ҳайвонот дунёси муҳофаза қилинишини таъминлайдиган талабларга риоя этган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Табиат объектларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўйиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш манфаатларини кўзлаб ердан, ўрмонлардан, сувдан фойдаланувчиларнинг, сув истеъмолчиларининг ва ер остидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чеклаб қўйилиши ҳамда уларнинг зиммасига тегишли мажбуриятлар юкланиши мумкин.
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни амалга ошириш пайтида ёввойи ҳайвонлар касалликка чалинишининг ва нобуд бўлишининг олдини олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик ва жисмоний шахслар ҳар қандай турдаги хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни амалга ошириш пайтида ёввойи ҳайвонлар касалликка чалиниши ва нобуд бўлишининг олдини олиш чораларини кўришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ветеринария хизмати органи ва давлат санитария-эпидемиология хизмати органи ҳайвонот дунёси объектларининг касалликлари пайдо бўлиши ва тарқалиши устидан текширув ва назоратни амалга оширадилар, ҳайвонот дунёси объектлари касалликка чалинишининг барча аниқланган ҳолларини рўйхатга оладилар ва касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда уларни тугатиш юзасидан зарур чоралар кўрадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликларни ёқиш, ҳайвонот дунёси объектлари ва улар яшайдиган муҳит учун хавфли бўлган материаллар, хом ашё ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини ёввойи ҳайвонлар касалликларга чалиниши ва нобуд бўлишининг олди олинишини кафолатлайдиган чора-тадбирларни амалга оширмасдан сақлаш ва қўллаш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштириш омилларини, минерал ўғитларни ва хўжалик фаолиятида фойдаланиладиган бошқа препаратларни қўлланиш пайтида қонун яшаш муҳитини муҳофаза қилиш талаблари ҳисобга олиниши зарур. Айрим ҳудудларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда санитария тегралари белгиланиб, уларда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштириш омилларини, минерал ўғитларни ва бошқа препаратларни қўлланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Ҳудудни хўжалик мақсадларида ўзлаштириш пайтида ҳайвонларнинг яшаш муҳитини ва уларнинг урчиш шароитларини сақлаш тадбирлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли пунктлари, корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш ҳамда қуриш, мавжуд технология жараёнларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий этиш, ботқоқлашган ва бутазор ҳудудларни хўжалик оборотига киритиш, ерларни мелиорациялаш, ўрмондан фойдаланиш, геология-қидирув ишларини ўтказиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қишлоқ хўжалик молларини ўтлатиш ва ҳайдаб ўтиш жойларини аниқлаш, сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш ва аҳоли оммавий дам оладиган жойларни ташкил этиш пайтида ҳайвонларнинг яшаш муҳитини ҳамда уларнинг урчиш шароитларини сақлаб қолиш тадбирлари назарда тутилиши ва амалга оширилиши, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити сифатида алоҳида қимматга эга бўлган участкаларнинг дахлсизлиги таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб ўтиш йўлларини, яшаш ва урчиш жойларини сақлаб қолиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт магистралларини, электр узатиш ва алоқа линияларини, шунингдек гидротехника иншоотларини жойлаштириш, лойиҳалаш ва қуриш пайтида ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб ўтиш йўллари, яшаш ва урчиш жойлари сақлаб қолинишини таъминлайдиган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини муҳофаза қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот дунёси турлари Қизил китобга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларининг нобуд бўлиши, миқдори камайиб кетиши ёки уларнинг яшаш муҳити бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини сақлаб қолиш чора-тадбирлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиий шароитларда такрор етиштириш имконияти бўлмаган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ана шу турдаги ҳайвонларни урчитиш учун зарур шарт-шароит яратиш чора-тадбирларини кўришлари шарт.
(37-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдага 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини тутиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонларни махсус яратилган шароитда урчитиш ва кейинчалик тарқатиш, шунингдек илмий-тадқиқот мақсадлари ва бошқа мақсадлар учун тутишга Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси берадиган рухсатномалар асосида йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш туфайли етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплашлари шарт. Зарарни қоплаш айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Қонунга хилоф равишда тутилган ҳайвонот дунёси объектларини, улардан олинган маҳсулотни, ҳайвонларни қонунга хилоф равишда тутиш қуроли ва воситаларини олиб қўйиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунга хилоф равишда тутилган ҳайвонот дунёси объектлари, улардан олинган маҳсулот, қонунга хилоф равишда тутиш қуроли ва воситалари, шу жумладан транспорт воситалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилиши ёки мусодара қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунга хилоф равишда тутилган ҳайвонларни ва улардан олинган маҳсулотни айбдор шахслардан олиб қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, уларнинг қиймати қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорлар ва тартибда ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш масалаларига доир низоларни ҳал этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш масалаларига доир юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 26 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
545-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 1-сон, 14-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 555-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда)