Ҳужжат кучини йўқотган 07.11.2018 05.09.2000 йилдаги 343-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.09.2000 йилдаги 343-сон
Kuchga kirish sanasi
05.09.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 07.11.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРНИНГ ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИНИНГ ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сонли «Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом ва Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, ўсимлик дунёси ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини ва ўсимлик дунёси ва ҳайвонот дунёси объектларнинг давлат ҳисобини юритишга доир ишларни маблағ билан таъминлаш давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. СССР Министрлар Советининг «Ҳайвонларнинг ва улардан фойдаланишнинг давлат ҳисобини ва ҳайвонот олами давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида» 1984 йил 28 апрелдаги 373-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1984 йил 17 майдаги 258-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1984 й., 5-сон, 24-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибиятига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 5 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
343-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 17 июлдаги 255-сон қарорига, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга мувофиқ юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри ёввойи ўсимликлар турлари таркиби, сони, географик тарқалиши, миқдорий ва сифат тавсифи, улардан фойдаланиш, уларни иқтисодий баҳолаш, улар ўсадиган муҳитнинг тавсифи тўғрисидаги узлуксиз янгиланиб турадиган ахборот тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри фойдаланиладиган, минтақадаги экологик муҳитга таъсир кўрсатадиган ёки камёб ва тури йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи томирли ўсимликлар ва қўзиқоринларнинг ҳамма турларини ҳисобга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат кадастрини юритувчи органлар, ўсимлик дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар: қишлоқ хўжалигида банд бўлган ерларда қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалар ва ташкилотлар; давлат ўрмон фонди ерларида ўрмон хўжалиги корхоналари; захиралардаги ерларда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жойлардаги давлат ҳокимиятининг ваколатли органлари ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб бораётган, доривор озиқбоп ва манзарали турлари бўйича республиканинг бутун ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри субъектлари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни кадастр ахбороти билан таъминлашга мўлжалланилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини асосий принциплари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг бутун ҳудудида ўсимлик дунёсининг барча объектларини давлат кадастри билан қамраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни тўплаш, қайта ишлаш технологияси ва тақдим этиш усулининг ягоналиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат кадастрини юритишни марказлаштирилган тартибда бошқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат кадастрлари ягона тизими талабларини таъминлаш;

Кадастр ахборотини тўлдириш ва янгилашнинг ишончлилиги ва узлуксизлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ўсимлик дунёси давлат кадастрининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри: объектларни рўйхатга олишни, улар сонини ҳисобга олишни ва улардан фойдаланиш сифатини, объектларни иқтисодий баҳолашни, кадастр ахборотини тизимлаштиришни, сақлашни, янгилашни ва уни манфаатдор фойдаланувчиларга тегишли шаклларда ва ҳажмларда белгиланган тартибда тезкор беришни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари кадастр ахборотидан бепул фойдаланадилар, манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ҳақ тўлаб фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисоби ва давлат кадастрини юритувчи барча ташкилотлар маблағ билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИ ДАВЛАТ КАДАСТРИНИНГ МАЗМУНИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрида қуйидаги гуруҳларга бирлаштирилган ёввойи ўсимликларнинг ҳар бир тури бўйича маълумотлар мавжуд бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ва манзарали, шунингдек, озиқ-овқат сифатида фойдаланиладиган ўсимликлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник мақсадларда фойдаланиладиган ёввойи ўсимликлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий яйловлар ва пичанзорлардаги ўсимликлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёввойи ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кадастр объектларининг ҳар бир гуруҳида қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлар гуруҳларининг мақоми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар дунёси (яйловларнинг турлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенг тарқалиши (ҳудудий тақсимланиши);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулдорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий баҳоланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон олий ўсимликларининг таърифномаси», шунингдек далани текшириш маълумотлари ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини тузиш учун ахборот манбаи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри кадастри ахбороти узлуксиз янгилашини таъминловчи ахборотнинг асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастрининг асосий (бирламчи) турини юритишда объектлар бирламчи рўйхатдан ўтказилади (хатланади). Жорий турда асосий тур ўтказилгандан кейин юз берган барча кейинги ўзгартиришлар қайд этилади ва кадастрга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва баҳолаш ахбороти ўсимликлар дунёси тўғрисидаги жами кадастр ахборотини ташкил этади. Ушбу ахборот алифбо-рақамли (матнлар, жадваллар) ва чизиқли (хариталар, схемалар) шаклларида, анъанавий ва автоматлаштирилган вариантларда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан қуйидаги маъмурий-ҳудудий даражаларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирламчи даражада ўсимлик дунёси объектларнинг давлат кадастри субъектларининг ваколатли шахслари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақавий даражада Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг кадастр хизмати ва табиатни муҳофаза қилиш вилоят қўмиталарининг ваколатли шахслари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика даражасида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг кадастр хизмати томонидан юритилади.

16. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри субъектлари даражасида ваколатли шахслар: ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни рўйхатга олади, уларнинг сони, сифати ва баҳоси тўғрисидаги ахборотни йиғади, кадастр китобини юритади, ўсимликларнинг турлар бўйича тарқалишининг кадастр режасини тузади ва минтақавий даражада зарур кадастр ахборотини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Минтақавий даражада ваколатли шахслар кадастрини юритишда субъектларга услубий ёрдам кўрсатади, тушаётган ахборотни таҳлил қилади, тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини баҳолайди, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича ёввойи ўсимликларнинг рўйхатини ва ёввойи ўсимликларнинг турлар бўйича жойлашиши ҳудудий схемаларини тузади, ҳисоботлар тузади ҳамда уларни ҳар йили 1 мартгача белгиланган шаклда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг кадастр хизмати республика даражасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри юритилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади;

кадастр юритилиши устидан назорат қилади;

вилоят кадастр ҳисоботларини тизимлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадастр хизматларини моддий-техник таъминлайди;

ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр материалларидан фойдаланиши тартиби ва шартларини белгилайди;

зарур кадастр ахборотини Давлат кадастрларининг ягона тизимига беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўсимлик дунёси объектларини давлат йўли билан ҳисобга олиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ва манзарали, озиқ-овқат мақсадида фойдаланиладиган ўсимликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник мақсадларда фойдаланиладиган ёввойи ўсимликлар бўйича — Давлат муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий яйловлар ва пичанзорлардаги ўсимликлар бўйича — «Ергеодезкадастр» Давлат қўмитаси томонидан
(19-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёввойи ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини юритувчи вазирликлар ва идоралар ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур ахборотни Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, ҳажмда ва муддатларда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига тақдим этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси 2001 йилдан бошлаб ҳар йили ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур ахборотни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелгача Давлат кадастрларининг ягона тизимига тақдим этади. Кадастр маълумотларини Давлат кадастрларининг ягона тизимига тақдим этиш шакли. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан келишилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўсимлик дунёсининг ишлаб чиқиладиган кадастр ахбороти ишончлилиги учун Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг кадастр хизмати, ўсимликларнинг давлат томонидан ҳисобга олиниши юритувчи вазирликлар ва идораларнинг ваколатли шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ёввойи ҳайвонлар сонини ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш ва уларни иқтисодий баҳолаш, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 17 июлдаги 255-сон қарорига, бошқа қонун ҳужжатларига, мазкур Низомга мувофиқ юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ёввойи ҳайвонлар сони, уларнинг географик тарқалиши, миқдорий ва сифат тавсифлари, улардан фойдаланиш ҳамда уларни иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги узлуксиз янгиланадиган ахборот тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Табиий эркин ҳолда яшовчи ёввойи ҳайвонлар: сут эмизувчилар, паррандалар, судралиб юрувчи ҳайвонлар, ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчи ҳайвонлар, балиқлар, умртқасизлар ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри объектлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат кадастрини юритувчи органлар, ов қилиш ва балиқ овлаш хўжалигини юритувчи, ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олиб ҳамда ажратиб олмасдан илмий, маданий-маърифий, ўқув ва тайёрлаш мақсадларида ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар ҳайвонот дунёси давлат кадастрининг субъектлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар ҳайвонот дунёси давлат кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг бутун ҳудудида ҳайвонларнинг барча турлари ёки кичик турларининг имкони борича энг кўп сонини қамраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни тўплаш, қайта ишлаш технологияси ва тақдим этиш методикасининг ягоналигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат кадастрлари ягона тизими талабларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадастр ахборотини тўлдириш ва янгилашнинг ишончлилиги ва узлуксизлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат кадастрини юритишни марказлаштирилган тартибда бошқариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри: объектларни рўйхатдан ўтказишни, улар сонини ҳисобга олишни ва улардан фойдаланиш сифатини, объектларни иқтисодий баҳолашни, кадастр ахборотини тизимлаштиришни, сақлашни, янгилашни ва уни манфаатдор фойдаланувчиларга тегишли шаклларда ва ҳажмларда белгиланган тартибда тезкор беришни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари кадастр ахборотидан бепул фойдаланадилар, манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ҳақ тўлаб фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритиш давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Ҳайвонот дунёсини давлат томонидан ҳисобга олишни ва давлат кадастрини юритувчи барча ташкилотлар маблағ билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИНИНГ ДАВЛАТ КАДАСТРИ МАЗМУНИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикасининг ҳайвонот дунёсини давлат кадастрида ёввойи ҳайвонларнинг ҳар бир тури (кичик тури) бўйича маълумотлар мавжуд бўлади. Ёввойи ҳайвонлар турларнинг қуйидаги гуруҳларига бирлаштирилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Қизил китобга киритилган ҳайвонларнинг камёб ва йўқолиб кетаётган турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонлар турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) овланадиган ҳайвонлар турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) балиқлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қишлоқ хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) одам ва ҳайвонларнинг алоҳида хавфли юқумли касалликларини тарқатувчи ҳайвонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) ҳайвонларнинг бошқа турлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Турлар (кичик турлар)нинг ҳар бир гуруҳида қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тур (кичик тур)нинг мақоми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарқалиши (ҳудудлар бўйича тақсимланиши);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сони;

биологияси ва тур (кичик тур)нинг оммавийлашуви;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий баҳоланиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ юритиладиган «Ўзбекистон Республикаси ҳайвонларининг генетик фонди китоби» ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини тузиш учун ахборот манбаи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри кадастр ахбороти узлуксиз янгилашини таъминловчи асосий (бирламчи) ва жорий турларни ўз ичига олади. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри асосий (бирламчи) турини юритишда объектлар бирламчи рўйхатдан ўтказилади (хатланади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий турда асосий тур ўтказилгандан кейин юз берган барча кейинги ўзгартиришлар қайд этилади ва кадастрга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва баҳолаш ахбороти ҳайвонот дунёси тўғрисидаги жами кадастр ахборотини ташкил этади. Ушбу ахборот алифбо-рақамли (матнлар, жадваллар) ва чизиқли (хариталар, схемалар) шаклларида, анъанавий ва автоматлаштирилган вариантларда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИНИНГ ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси юритади. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритиш бўйича маслаҳат органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан қуйидаги маъмурий-ҳудудий даражаларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирламчи даражада ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри субъектлари ваколатли шахслари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақавий даражада Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг кадастр хизмати, табиатни муҳофаза қилиш вилоят қўмиталарининг ваколатли шахслари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика даражасида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг кадастр хизмати томонидан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ёввойи ҳайвонларни рўйхатдан ўтказиш, улар тўғрисидаги миқдорий ва сифат ахборотини тўплаш, кадастр дафтарини юритиш, кадастр хариталарини тузиш ва минтақавий даражага зарур ахборотни бериш субъектлар даражасида давлат кадастрининг функциялари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Минтақавий даражада ваколатли шахслар кадастрни юритишда субъектларга услубий ёрдам кўрсатади, тушадиган ахборотни таҳлил қилади, тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини баҳолайди, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича ёввойи ҳайвонлар рўйхатини, ёввойи ҳайвонларнинг турлар бўйича жойлашиши ҳудудий схемаларини тузади, ҳисоботлар тузади ҳамда уларни ҳар йили 1 мартгача белгиланган шаклда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси кадастр хизмати республика даражасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри юритилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадастр юритилиши устидан назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят кадастр хизматлари ҳисоботларини тизимлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри бўйича йиллик ҳисоботни тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадастр хизматларини моддий-техник таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсини давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр материалларидан фойдаланиши тартиби ва шартларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур кадастр ахборотини Давлат кадастрлари ягона тизимига беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳайвонларни давлат йўли билан ҳисобга олиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳажмини ҳисобга олиш бўйича ҳужжатлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турлари Қизил китобга киритилган ҳайвонлар бўйича илмий ташкилотлар, ўқув юртлари ва бошқа идоралар, давлат қўриқхоналари ва табиий миллий боғлар иштирокида Фанлар академияси томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ов қилиш ва саноат объектларига киритилган ҳайвонлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Ўзбекбалиқовлаш» уюшмаси, ов қилиш хўжалигини юритувчи бошқа ташкилотлар томонидан;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобга олиниши ва ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрига киритилиши керак бўлган ҳайвонларнинг барча турлари (кичик турлари) бўйича давлат қўриқхоналари ва миллий табиий боғлар ҳудудида тегишли равишда идоравий ва миллий табиий боғлар ҳудудида тегишли равишда идоравий бўйсунишидан қатъи назар, давлат қўриқхоналари ва табиий боғлар томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
балиқларнинг саноат турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан;
(18-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 сентябрдаги 412-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 157-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида хавфли юқумли касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг карантинли ва алоҳида хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш республика маркази томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан;
(18-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқорида кўрсатилмаган ҳайвонларнинг қолган турлари (гуруҳлари) бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳайвонларнинг давлат рўйхатини ва улардан фойдаланиш ҳажми ҳисобини юритувчи вазирликлар ва идоралар ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри бўйича зарур ахборотни Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, ҳажмда ва муддатларда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига бепул тақдим этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси 2001 йилдан бошлаб ҳар йили ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри бўйича зарур ахборотни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелигача Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиш шакли Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан келишилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ҳайвонот дунёсининг ишлаб чиқиладиган кадастр ахбороти ишончлилиги учун Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг кадастр хизмати, ҳайвонларнинг давлат томонидан ҳисобга олиниши юритувчи вазирликлар ва идораларнинг ваколатли шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 5-сон, 89-модда; 2003 й., 17-18-сон, 157-модда; 2004 й., 42-сон, 446-модда; 2017 й., 30-сон, 734-модда)