Ҳужжат кучини йўқотган 28.10.2004 15.12.1993 йилдаги 600-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.12.1993 йилдаги 600-сон
Kuchga kirish sanasi
15.12.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 28.10.2004
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАР ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ МУҲОФАЗА
ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ ҲАМДА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ
ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон «Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Қимматли ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ва ҳайвонлар турларини муҳофаза этишни кучайтириш ҳамда уларни фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1993 йил 3 сентябрдаги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан заҳарлиларини) кўпайтириш ва улардан маҳсулот олиш мақсадида тутқунликда сақлаш тартиби 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни овлаш (отиш, териш ва республика ташқарисига олиб чиқиб кетиш) учун тўловлар миқдори, уларни ундириш ва бюджетга ўтказиш тартиби 2-иловага мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан келишган ҳолда ёввойи ҳайвонларни овлашга лицензиялар бериш қийматини ва қонунсиз ов қилиш ва балиқ тутиш туфайли етказилган зарарнинг ундириб олинадиган миқдорини ҳисоблаб чиқиш учун қатъий белгиланган тўловлар миқдорини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нархларнинг ошишига мувофиқ индексация қилиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Доривор ва озиқ-овқат ўсимликларининг ҳамда ўсимлик техник хом ашёсининг ёввойи ҳолда ўсувчи турларини йиғиш (тайёрлаш) юридик ва жисмоний шахслар томонидан фақат Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган лицензиялар бўйича, давлат ўрмон фонди ерларида ўсадиган худди шундай ўсимликларга белгиланган квотага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг рухсатномалари бўйича амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ўсимликларни йиғиш (тайёрлаш)га лицензиялар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан, давлат ўрмон фонди ерларидагига эса Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан белгиланади;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 апрелдаги 149-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 мартдаги 136-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг деҳқончилик саноати комплекси бўлимига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 15 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
600-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 15 декабрдаги 600-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан, заҳарлиларини) кўпайтириш
ва улардан маҳсулот олиш мақсадида тутқунликда сақлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлашга уларни сақлаб қолиш, кейинчалик табиат қўйнига қўйиб юбориб кўпайтириш, сонини қайта тиклаш ва ҳайвонот дунёсини бойитиш учун кўпайтириш ва генетик фондлар яратиш мақсадида, шунингдек илмий, маданий-маърифий, тарбиявий ва бошқа мақсадларда улардан маҳсулот олиш учун йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёввойи ҳайвонларни, шу жумладан заҳарли ва Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш ва улардан маҳсулот олиш мақсадида тутқунликда сақлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш республика инспекцияси («Давбионазорат») томонидан тасдиқланадиган йўриқномалар, меъёрлар ва қоидалар, мулкчилик шаклидан, хўжалик фаолияти туридан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёввойи ҳайвонларнинг барча турлари фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги «Давбионазорат» томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича тутқунликда сақланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш ва улардан маҳсулот олиш мақсадида заҳарли ҳайвонлар (илонлар, бўғимоёқлилар)ни тутқунликда сақлаш ҳуқуқи фақат Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва «Ўззообирлашма» ташкилотларига берилади.
(тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 апрелдаги 149-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган ихтисослаштирилган питомниклардагина тутқунликда сақлашга йўл қўйилади. Бундай питомникларда кўпайтирилган ёввойи ҳайвонлардан тижорат мақсадларида фақат иккинчи ва ундан кейинги авлодлардан бўлган бош сонларидан фойдаланишга йўл қўйилади.
(бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 апрелдаги 149-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик ва жисмоний шахсларга зоологик дўконлардан сотиб олинган ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органларининг рухсатномалари бўйича табиатдан овланган ёввойи ҳайвонларни сақлашга, заҳарли ва Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлардан ташқари, уларни овлашнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик ва жисмоний шахслар белгиланган йўриқномалар, меъёрлар ва қоидалар бажарилмаган тақдирда, шунингдек, ҳайвонлар ўлими юқори бўлган ёки улар самарасиз кўпайтирилган ҳолларда ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш ҳуқуқидан маҳрум этиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зоологик коллекциялар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги «Давбионазорат»да албатта рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 15 декабрдаги 600-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи
ҳайвонлар ва ўсимликларни овлаш (отиш), териш ва республика
ташқарисига олиб чиқиб кетиш учун тўловлар миқдори, уларни
ундириш ва республика бюджетига ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни ва ўсимликларни овлаш (отиш), териш ва республика ташқарисига олиб чиқиб кетиш ҳақ тўланган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бундай ҳайвонларни овлаганлик (отганлик) учун тўланадиган ҳақ миқдори нархларнинг умумий ошишига мувофиқ амалга оширилган индексация ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сон қарори (1-илова) билан белгиланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёввойи ҳайвонларни тутиш учун берилган лицензиялар (рухсатномалар) қиймати билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни терганлик учун ҳақ тўлаш миқдори (лицензия қиймати) ўсимлик турининг мақомига боғлиқ равишда белгиланади ва йўқолиб бораётган ўсимликлар учун — ўсимликларнинг бир донаси учун энг кам иш ҳақи миқдорининг 20 фоизини, ноёб ўсимликлар учун 10 фоизини, камайиб бораётган ўсимликлар учун 2 фоизини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 кг уруғлик териш учун лицензияга ҳақ тўлаш ўсимликнинг ушбу турини терганлик учун белгиланган лицензия қийматининг ўн баравари миқдорида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетиш учун ҳақ тўлаш қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган бир бош ёввойи ҳайвон (шу жумладан, тулум, ўлжа, тери, шох) учун белгиланган лицензия қийматининг 5 фоизи, бошқа турлари учун ушбу турдаги ҳайвонни тутиш учун белгиланган лицензия қийматининг 1 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликнинг бир донаси учун — бу ўсимликни териш учун белгиланган лицензия қийматининг 5 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 кг уруғ учун — ушбу турдаги ўсимлик уруғини териш учун белгиланган лицензия қийматининг 10 фоизи миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ажнабий фуқаролардан ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни овлаш (отиш), териш ва республика ташқарисига олиб чиқиб кетиш учун ҳақ амалдаги курс бўйича алмаштириладиган валютада ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни овлаш (отиш), териш ва республика ташқарисига олиб чиқиб кетиш учун ҳақ Ўзбекистон Республикаси Давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳақ ундиришдан олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги «Давбионазорат» махсус маблағларининг жорий ҳисоб рақамига ўтказилади, улардан 75 фоизи «Давбионазорат» инспекцияси томонидан республика бюджети даромадига ўтказилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори таҳрирда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 456-модда)