12.04.2016 йилдаги ПҚ-2520-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.04.2016 йилдаги ПҚ-2520-сон
Kuchga kirish sanasi
13.04.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимиз қайта ишлаш корхоналарини хом ашё билан мунтазам таъминлаш, ички истеъмол бозорини йил давомида сабзавотлар, картошка, мева ва полиз маҳсулотлари билан барқарор тўлдириш, шунингдек, ташқи бозорларда харидоргир ва рақобатбардош бўлган ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун уларни етиштириш, ишлаб чиқариш ва харид қилиш бўйича ягона тизимни шакллантириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг 2016 йилги ҳосилдан бошлаб ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат буюртмасини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат буюртмаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси таркибига кирадиган хусусий мулк шаклидаги қайта ишлаш корхоналарини хом ашё билан барқарор таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички истеъмол бозорини қиш-баҳор мавсумида барқарор таъминлаш мақсадида захирага ғамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи бозорларда харидоргир бўлган ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ушбу маҳсулотларга нисбатан талабдан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят ва туман ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича ҳудудий бошқарма ва бўлимлари зиммасига — фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ҳажми бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш ва улар томонидан тузилган контрактация шартномалари бажарилишини мониторинг қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси зиммасига — қиш-баҳор мавсуми учун ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни ғамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагроэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси зиммасига — ҳўл мева-сабзавотларни экспорт қилиш вазифалари ва масъулияти юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ давлат буюртмаси доирасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотларни саноат асосида қайта ишлаш учун харид қилиш, маҳсулот етказиб берувчилар — фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда истеъмолчилар — таркибига кирган хусусий мулк шаклидаги қайта ишлаш корхоналари ўртасида тузиладиган контрактация шартномалари асосида шартнома қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўнак бериш орқали амалга оширилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум фермер ва деҳқон хўжаликларидан келишилган, бозор нархларида харид қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари «Ўзагроэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси томонидан хорижий шериклар билан тўғридан-тўғри тузилган экспорт шартномалари, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар ва қайта ишлаш корхоналари ўртасида тузиладиган комиссия (воситачилик) шартномалари бўйича экспорт қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини комиссия шартномалари асосида экспорт қилишда комиссия (воситачилик) хизмати учун тўлов миқдори 1 фоиздан ошмаслиги лозим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг олтинчи — ўнинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин, унда экспортдан валюта тушумининг кафолати ва унинг белгиланган миқдорда мажбурий сотилишини таъминлайдиган нормалар кўзда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил учун ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат буюртмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил учун давлат буюртмаси асосида мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ва фойдаланиш баланси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 мартдаги ПҚ-2505-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган Республика комиссиясига (Ш.М. Мирзиёев) зарур ҳолларда жаҳон бозоридаги конъюнктура ўзгаришини инобатга олган ҳолда мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштиришнинг амалдаги ҳажмидан келиб чиқиб, баланс параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига баланс ижроси ҳақида маълумот тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Махсус ташкил этилган ишчи гуруҳлари жойларга чиқиб, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналарни тўлиқ инвентаризациядан ўтказгани, уларнинг барчаси хусусий мулк шаклидаги корхоналар эканлиги ва уларнинг аксарияти замонавий технология ускуналари билан жиҳозлангани маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси ўтказилган инвентаризация асосида уч ой муддатда мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш ва ташқи бозорда рақобатбардош сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган қайта ишлаш корхоналарини янада модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, замонавий тарақадоқлаш буюмлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир аниқ таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси ва бошқа тузилмаларни жалб қилган ҳолда, шу йилнинг май ойида етакчи хорижий ишлаб чиқариш компаниялари ва уларнинг дилерлари иштирокида ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш бўйича замонавий юқори технологияли ускуналар ҳамда технологияларнинг ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ташкил қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 2019 йилнинг 1 январигача:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни қайта ишлайдиган хусусий мулк шаклидаги корхоналар, идоравий мансублигидан қатъи назар, замонавий ускуна ва технологиялар олиб киришда божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси таркибига кирадиган қайта ишлаш корхоналари Ягона ижтимоий тўловдан ташқари даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар ягона солиқ, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, ушбу бандга мувофиқ солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши ҳисобидан бўшайдиган маблағлардан ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун мақсадли фойдаланилиши лозим. Бўшаган маблағлардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда улар қайтариб олиниб, бюджет ва тегишли давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзагроэкспорт» компанияси ва бошқа манфаатдор тузилмаларнинг:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида 2016 йилги ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартномалар тузиш учун Халқаро мева-сабзавот маҳсулотлари ярмаркасини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро мева-сабзавот маҳсулотлари ярмаркаларини ўтказиш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган майдонни ташкил этиш ва унинг базасида ҳар йили октябрь ойида келгуси йил учун экспорт шартномалари тузишни ташкил қилиш мақсадида хорижий компанияларнинг фаол иштирокида ярмарка тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Халқаро мева-сабзавот маҳсулотлари ярмаркасини ҳар йили ўтказишни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ишлаб чиқарувчи хўжаликлар тоифасига қараб мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни етиштириш ҳамда контрактация шартномалари асосида харид қилиш ҳажми бўйича статистик ҳисоботларни танқидий кўриб чиқсин ва бу борада халқаро тажриба ҳисобга олинган ҳолда янги статистик ҳисоботлар шаклларини белгиланган тартибда тасдиқласин ва уни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек, тегишли статистика органларига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси билан биргаликда 2016 йилнинг 1 майига қадар ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси Адлия вазирлиги билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни бир ойлик муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 12 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2520-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил учун ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

минг тонна

Ҳудудлар

Давлат буюртмасининг умумий ҳажми

шу жумладан:

фермер хўжаликлари

деҳқон хўжаликлари

Қорақалпоғистон Республикаси

84,9

57,1

27,9

Андижон вилояти

549,8

368,0

181,8

Бухоро вилояти

287,2

192,5

94,7

Жиззах вилояти

169,2

107,6

61,7

Қашқадарё вилояти

218,5

138,6

79,9

Навоий вилояти

122,5

78,8

43,7

Наманган вилояти

275,2

190,1

85,1

Самарқанд вилояти

718,4

371,1

347,4

Сурхондарё вилояти

321,4

237,1

84,3

Сирдарё вилояти

126,4

101,6

24,9

Тошкент вилояти

622,8

364,7

258,1

Фарғона вилояти

362,8

206,0

156,8

Хоразм вилояти

217,6

132,0

85,6

Жами:

4 077,0

2 545,0

1 532,0

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш бўйича давлат буюртмалари ҳажмларини фермер хўжаликлари кесимида жойлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил учун давлат буюртмаси асосида ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БАЛАНСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

минг тонна

Т/р

Баланс моддаларининг номланиши

Мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажми, жами

Шу жумладан:

сабзавот

мева

узум

полиз

картошка

I.

Ресурслар, жами

4 532,8

2 504,0

954,3

555,0

317,5

202,0

шу жумладан:

1.1.

Йил бошидаги қолдиқ

455,8

187,0

124,3

10,0

34,5

100,0

1.2.

Харидлар, жами

4 077,0

2 317,0

830,0

545,0

283,0

102,0

шу жумладан:

фермер хўжаликлари

2 545,0

1 441,0

432,0

305,0

265,0

102,0

деҳқон хўжаликлари

1 532,0

876,0

398,0

240,0

18,0

0,0

II.

Фойдаланиш, жами

4 532,8

2 504,0

954,3

555,0

317,5

202,0

шу жумладан:

2.1.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК корхоналари томонидан саноат усулида қайта ишлаш

2 217,3

1 408,7

482,5

324,0

2,0

-

2.2.

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси томонидан куз-қиш мавсумига захиралаш

360,0

127,0

99,0

-

34,0

100,0

2.3.

«Ўзагроэкспорт» ИТСК АЖга экспорт қилиш учун етказиб бериш

1 477,6

770,1

243,8

218,9

244,8

-

2.4.

Йил охиридаги қолдиқ

477,9

198,1

129,0

12,1

36,7

102,0

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 145-модда, 38-сон, 447-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 06/17/5287/0425-сон, 01.08.2018 й., 06/18/5496/1603-сон, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)