ИЛОВА
ИЛОВА
|
Субъектлар |
Тадбирлар |
Бажариш муддатлари | ||||
|
I босқич |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ, қайта ишлаш корхоналари, тайёрловчилар, экспорт қилувчи корхоналар |
Киш-баҳор даврига ғамлаш учун қайта ишлаш корхоналари, тайёрловчилар, шунингдек экспорт қилувчи корхоналар эҳтиёжларини ўрганиш. Эҳтиёжларни вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларига тақдим этиш. |
Ҳар йили 1 июлгача | |||
|
|
||||||
|
II босқич |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ, Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари |
Қуйидагилардан: қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб турган қувватларидан: ҳудудлар аҳолиси сонини ҳисобга олган ҳолда ички истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини сақлаб туриш учун зарур бўлган ғамлаш ҳажмлар»дан; ташки сотиш бозорлари талаб ва таклифларидан, шунингдек тузилган экспорт контрактларидан келиб чиққан холда, тақдим этилган материаллар асосида мева-сабзавот маҳсулотларига эҳтиёжни биргаликда ишлаб чиқиш. келишиш ва шакллантириш. |
Ҳар йили 20 июлгача | |||
|
|
||||||
|
III босқич |
Вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ |
Мева-сабзавот маҳсулотларига давлат буюртмасининг дастлабки ҳажмларини турлари, миқдори ва етказиб бериш муддатлари бўйича Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш. |
Ҳар йили 1 августгача | |||
|
|
||||||
|
IV босқич |
Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
Таклифларни умумлаштириш хамда мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси дастлабки баланси кўрсаткичларини буюртмачиларга юбориш. |
Ҳар йили 15 августгача | |||
|
|
||||||
|
V босқич |
Иқтисодиёт вазирлиги |
Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси дастлабки балансини буюртмачиларга, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига. вилоятлар ҳокимликларига Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказишга тайёргарлик кўриш учун юбориш. |
Ҳар йили 15 августгача | |||
|
|
||||||
|
VI босқич |
Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
Давлат буюртмаси баланси ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан мева-сабзавот тегишли турларини етиштириш имкониятлари юзасидан келишиш. |
Ҳар йили 20 августгача | |||
|
|
||||||
|
VII босқич |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари |
Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси дастлабки баланси ҳажмларини туман ҳокимликларига, фермер ва деҳқон хўжаликларига, агрофирмаларга ва мева-сабзавот маҳсулотларининг бошқа етиштирувчиларига етказиш. |
Ҳар йили 20 августгача | |||
|
|
||||||
|
VIII босқич |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказиш, Мева-сабзавот маҳсулотларини йўналишлар бўйича, шу жумладан қайта ишлаш, ғамлаш ва экспорт қилиш учун харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари тузиш. |
Ҳар йили ярмарка ўтказиш даврида | |||
|
|
||||||
|
IX босқич |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзагроэкспорт» АЖ, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси |
Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси якунлари бўйича материалларни умумлаштириш хамда мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмасини ишлаб чиқиш учун Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш. |
Ҳар йили ярмарка тугаган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда | |||
|
|
||||||
|
X босқич |
Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
Келгуси календарь йил учун мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Хар йили ярмарка тугаган кундан бошлаб 20 кундан кечикмай | |||
|
|
||||||
|
XI босқич |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари |
Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан холда қишлоқ хўжалиги экинларини вилоятлар, туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича жойлаштириш. |
Ҳар йили баланс тасдиқлангандан кейин | |||
|
|
||||||
|
XII босқич |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзшаробсаноат» АЖ қайта ишлаш корхоналари, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси тайёрлов корхоналари. «Ўзагроэкспорт» АЖ ҳудудий филиаллари |
Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмасини бажариш бўйича тузилган контрактация шартномалари ва экспорт контрактларининг бажарилиши тўғрисида туман ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлимларига ахборот тақдим этиш. |
Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасигача | |||
|
|
||||||
|
XIII босқич |
Туман ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлимлари |
Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги материалларни умумлаштириш ва вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларига тақдим этиш. |
Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача | |||
|
|
||||||
|
XIV босқич |
Вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари |
Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги материалларни умумлаштириш ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш. |
Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 6-санасигача | |||
|
|
||||||
|
XV босқич |
Иқтисодиёт вазирлиги |
Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги материалларни умумлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш. |
Ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-санасигача | |||