08.06.1977 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Женева конвенциясига Қўшимча Протокол
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро қуролли можаролар қурбонларини ҳимоя қилишга тааллуқли 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева конвенцияларига доир (I протокол)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонлар,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқларнинг тинчликда яшашини кўришдан иборат самимий истак-хоҳишлари ҳақида баён қилиб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига мувофиқ ҳар бир давлат ўз халқаро муносабатларида бошқа ҳар қандай давлатнинг ҳудудий яхлитлигига ёки сиёсий мустақиллигига қарши куч ишлатиш хавфи билан таҳдид солишдан ёхуд куч ишлатишдан, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мақсадларига номувофиқ бўлган бошқа хил хатти-ҳаракатларни содир этишдан сақланишга мажбур эканини эслатиб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу билан бирга, уруш қурбонлари ҳимоясини кўзда тутувчи қоидаларни тасдиқлаш ва ривожлантириш, уларнинг нисбатан самарали қўлланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар миқёсини кенгайтириш зарурлигини қайд этиб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Протоколдаги ёки 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева конвенцияларидаги бирон-бир нарса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига номувофиқ бўлган ҳар қандай тажовузни ёхуд ҳар қандай куч ишлатишни қонунлаштирувчи ёки бундай хатти-ҳаракатларга рухсат этувчи қоида сифатида талқин этилиши мумкин эмаслигига ишонч билдириб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шунингдек, мазкур Протоколдаги ва 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева конвенцияларидаги қоидалар, қуролли можаронинг мазмун-моҳияти ёки келиб чиқиши, низолашаётган томонлар илгари сурган ёки уларга тегишли деб ҳисобланган сабаблар билан боғлиқ қандайдир номувофиқ тафовутлардан қатъи назар, ҳар қандай шароитда ушбу ҳужжатлар ҳомийлигига олинган барча шахсларга нисбатан тўлалигича қўлланиши зарурлигини таъкидлаб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I ҚИСМ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда — Умумий принциплар ва қўлланиш соҳаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Олий Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Протоколга амал қилиш ва ҳар қандай шароитда унга амал қилинишини таъминлаш мажбуриятини зиммасига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Протоколда ёки бошқа халқаро битимларда кўзда тутилмаган ҳолларда, фуқаро шахслар ва комбатантлар мавжуд одатлар, инсонийлик принциплари ва жамоатчиликнинг виждон амрига асосланган халқаро ҳуқуқ принципларининг ҳимояси ва таъсирида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Протокол 1949 йил 12 августда қабул қилинган қуролли можаролар қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Женева конвенцияларини тўлдиради ва ушбу Конвенциялар учун умумий бўлган 2-моддада қайд этилган вазиятларда қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Олдинги бандда қайд этилган вазиятлар қаторига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида ва мазкур Низомга мувофиқ давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорлик масалаларига тааллуқли халқаро ҳуқуқ принциплари тўғрисидаги Декларацияда мустаҳкамлаб қўйилган ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини рўёбга чиқариш йўлида мустамлакачилик ҳукмронлиги ва чет эл истилосига қарши ва ирқчилик режимларига қарши кураш олиб бораётган халқлар иштирокидаги қуролли можаролар ҳам киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда — Таърифлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Протокол мақсадлари учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Биринчи конвенция», «Иккинчи конвенция», «Учинчи конвенция» ва «Тўртинчи конвенция» деганда тегишли тартибда Ҳаракатдаги қуролли кучлардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева конвенцияси; Денгиздаги қуролли кучлар таркибидан бўлмиш ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахсларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева конвенцияси; Ҳарбий асирлар билан қилинадиган муомала тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева конвенцияси; Уруш вақтида фуқаро аҳолини ҳимоя қилиш тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева конвенцияси; «Конвенциялар» деганда қуролли можаролар қурбонларининг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган тўртта Женева конвенцияси назарда тутилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) «қуролли можаролар даврида қўлланадиган халқаро ҳуқуқ нормалари» ибораси низолашаётган томонлар иштирокчиси бўлган халқаро битимларда тилга олинган ва қуролли можаролар даврида қўлланадиган нормаларни, шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг қуролли можароларга нисбатан қўлланадиган умумеътироф этилган принциплари ва нормаларини билдиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) «Ҳомий Давлат» деганда низолашаётган томон тайинлаган, душман томон эса тан олган ва Конвенциялар ва мазкур Протоколга мувофиқ Ҳомий Давлат зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишга розилик билдирган бетараф давлат ёки низолашаётган томон ҳисобланмайдиган бошқа давлат тушунилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) «Субститут» тушунчаси 5-моддага мувофиқ Ҳомий Давлатнинг ўрнини босадиган ташкилотга нисбатан ишлатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда — Қўлланишнинг бошланиши ва тўхтатилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай пайтда қўлланадиган қоидаларга зиён етказмаган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Конвенциялар ва мазкур Протокол шу Протоколнинг 1-моддасида тилга олинган ҳар қандай вазиятлар бошланишиданоқ қўлланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) Конвенцияларнинг ва мазкур Протоколнинг қўлланиши низолашаётган томонлар ҳудудида ялпи ҳарбий ҳаракатлар тўхтагач барҳам топса, босиб олинган ҳудудларда эса истило тугаши билан тўхтайди. Ҳар икки ҳолда ҳам тўла озод этилиши, ватанига қайтарилиши ёки жойлаштирилиши кечроқ амалга ошадиган шахслар бундан мустаснодир. Бу шахслар тўла озод этилиши, ватанига қайтарилиши ёки жойлаштирилиши амалга ошадиган муддатга қадар Конвенциялар ва мазкур Протоколнинг тегишли қоидаларидан фойдаланишда давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда — Низолашаётган томонларнинг ҳуқуқий мақоми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конвенциялар ва мазкур Протоколнинг қўлланиши, шунингдек, ушбу ҳужжатларда кўзда тутилган битимларнинг тузилиши низолашаётган томонларнинг ҳуқуқий мақомига дахл этмайди. На бирон-бир ҳудуднинг истило этилиши ва на Конвенциялар ва мазкур Протоколнинг қўлланиши ушбу ҳудуднинг ҳуқуқий мақомига дахл этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда — Ҳомий Давлатлар ва улар субститутларининг тайинланиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Низолашаётган томонларнинг вазифаси бундай можароларнинг бошланишиданоқ Ҳомий Давлатлар тизимининг қўлланиши, хусусан, уларнинг тайинланиши ва қуйида келадиган бандлар асосида тан олиниши йўли билан Конвенциялар ва мазкур Протоколнинг қўлланиши ва уларга амал қилинишини таъминлашдан иборатдир. Ҳомий Давлатлар зиммасига низолашаётган томонлар манфаатларини муҳофаза қилиш вазифаси юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Юқорида 1-моддада тилга олинган вазият юзага келиши билан низолашаётган томонларнинг ҳар бири Конвенцияларни ва мазкур Протоколни қўллаш мақсадида пайсалга солмай Ҳомий Давлатни тайинлайди, шунингдек, худди шу мақсадда душман томон тайинлаган ва ўзи тан олган Ҳомий Давлатнинг фаолият бошлашига пайсалга солмасдан рухсат этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Агар 1-моддада тилга олинган вазият юзага келиши билан Ҳомий Давлат тайинланмаган ёки тан олинмаган бўлса, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси бошқа ҳар қандай беғараз инсонпарварлик ташкилотларининг худди шундай йўл тутиш борасидаги ҳуқуқларига зиён етказмаган ҳолда, низолашаётган томонларнинг розилиги асосида, пайсалга солмасдан, низолашаётган томонлар рози бўлган Ҳомий Давлатларни тайинлаш мақсадида низолашаётган томонларга ўз хайрли хизматини тавсия этади. Шу мақсадда у, хусусан, ҳар бир томонга мурожаат қилиб, мазкур томон душман томонга нисбатан муносабатда ўз номидан Ҳомий Давлат сифатида фаолият кўрсатиши мумкин бўлган камида бешта давлат рўйхатини тақдим этишини, шунингдек, ҳар бир томонга мурожаат қилиб, мазкур томон душман томон номидан Ҳомий Давлат сифатида фаолият кўрсатиши мумкин бўлган камида бешта давлат рўйхатини тақдим этишини сўраши мумкин; бу рўйхатлар шундай илтимос тушганидан сўнг икки ҳафта ичида мазкур қўмитага юборилиши керак; у ана шу рўйхатларни солиштириб чиқиб, ҳар икки томон рўйхатида ҳам номи қайд этилган давлатнинг тегишли таклифга розилигини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агар юқорида баён этилганига қарамай, Ҳомий Давлат тайинланмаган ёки фаолият кўрсатмаётган бўлса, низолашаётган томонлар Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ёхуд холислик ва самарадорлик кафолатини берувчи бошқа ҳар қандай ташкилотнинг юқорида қайд этилган томонлар билан тегишли маслаҳатлашувидан сўнг ва ушбу маслаҳатлашувларнинг натижаларини ҳисобга олган ҳолда субститут сифатида фаолият кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги таклифини зудлик билан қабул қилади. Бундай субститутнинг фаолияти низолашаётган томонларнинг розилигига асосланади; низолашаётган томонлар субститут Конвенциялар ва мазкур Протокол бўйича ўзига юкланган вазифаларни бажаришида унинг фаолиятига кўмаклашиш учун барча имкониятдан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 4-моддага мувофиқ Конвенциялар ва мазкур Протоколни қўллаш мақсадида Ҳомий Давлатнинг тайинланиши ва тан олиниши низолашаётган томонларнинг ёки бошқа ҳар қандай ҳудудлар, жумладан, истило этилган ҳудудларнинг ҳуқуқий мақомига дахл қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Низолашаётган томонлар ўртасида дипломатик муносабатларнинг мустаҳкамланиши ёки учинчи давлатга дипломатик муносабатларга оид халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ равишда томонлардан бирининг манфаатларини ва ушбу томонга мансуб фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш вазифасининг юклатилиши Конвенциялар ва мазкур Протоколни қўллаш учун Ҳомий Давлатнинг тайинланишига тўсиқ ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳар гал мазкур Протоколда Ҳомий Давлат атамаси тилга олинганда, бу атама субститутга ҳам тааллуқли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда — Махсус тайёрланган ходимлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тинчлик давридаёқ Олий Аҳдлашувчи Томонлар Конвенциялар ва мазкур Протоколнинг қўлланишига, хусусан, Ҳомий Давлатлар фаолиятига кўмаклашиш учун махсус ходимлар тайёрлаш мақсадида Қизил Хоч (Қизил Ярим Ой, Қизил Шер ва Қуёш) миллий жамиятлари ёрдамида тегишли саъй-ҳаракат кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бундай ходимларни тўплаш ва тайёрлаш масаласи давлатлар ваколатига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси Олий Аҳдлашувчи Томонлар тузиши ва шу мақсадда унга юбориши мумкин бўлган тегишли шахслар рўйхатини Олий Аҳдлашувчи Томонларга тақдим этиш учун ўз қўл остида тайёр ҳолда сақлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳар қандай вазиятда ҳам бу шахслардан миллий ҳудудлар ташқарисида фойдаланишнинг шарти манфаатдор томонлар ўртасида тузиладиган махсус битимлар мавзуси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда — Кенгаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Протокол депозитарийси битта ёки бир нечта Олий Аҳдлашувчи Томонлар илтимосига ва кўпчилик Олий Аҳдлашувчи Томонлар розилигига асосан Конвенциялар ва мазкур Протоколнинг қўлланишига тааллуқли умумий масалаларни муҳокама этиш учун барча кўрсатиб ўтилган Томонлар иштирокида кенгаш чақиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II ҚИСМ.
ЯРАДОРЛАР, БЕМОРЛАР ВА КЕМА ҲАЛОКАТИГА УЧРАГАН ШАХСЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I БЎЛИМ.
УМУМИЙ ҲИМОЯ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда — Атамалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Протокол мақсадлари учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) «Ярадорлар» ва «беморлар» деганда жароҳатлангани ёки беморлиги ёхуд бошқа хил жисмоний ёки руҳий хасталиги ёки ногиронлиги туфайли тиббий ёрдамга, ёхуд парваришга муҳтож бўлган, ҳар қандай душманлик ҳаракатларидан ўзини тиядиган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, фуқаро шахслар тушунилади. Бу атамалар чақалоқли оналар, чақалоқлар ва айни чоғда тиббий ёрдамга ёки парваришга муҳтож бўлган ва ҳар қандай душманлик ҳаракатларидан ўзини тиядиган бошқа шахслар, масалан, ҳомиладор ва камқувват аёлларга ҳам тааллуқлидир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) «кема ҳалокатига учраган шахслар» деганда уларнинг ўзлари ёки улар тушган кема ёки учиш аппарати ҳалокатга учраши оқибатида денгизда ёки бошқа сувларда хатар остида қолган, ҳар қандай душманлик ҳаракатларидан ўзини тиядиган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, фуқаро шахслар тушунилади. Бу шахслар уларни қутқариш мобайнида Конвенциялар ва мазкур Протоколга мувофиқ ҳар қандай душманлик ҳаракатларидан ўзини тийишда давом этиш шарти билан бошқа мақомга эга бўлгунларига қадар кема ҳалокатига учраганлар, деб ҳисобланаверади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
c) «тиббий ходимлар» деганда низолашаётган томонлар фақат «е» бандда кўрсатилган тиббий мақсадларни бажариш, тиббиёт тузилмаларини маъмурий-хўжалик жиҳатдан таъминлаш ёки санитария-транспорт воситаларида ишлаш, ёхуд бу воситаларни маъмурий-хўжалик жиҳатдан таъминлаш учунгина тайинлаган шахслар тушунилади. Бундай тайинлашлар доимий ёки вақтинча аҳамият касб этиши мумкин. Тиббий ходимлар атамаси қуйидагиларни қамраб олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I) низолашаётган томонларнинг ҳарбий ва фуқаро тиббий ходимлари, шу жумладан, Биринчи ва Иккинчи конвенцияларда қайд этилган ходимлар ва фуқаро мудофааси ташкилотлари ихтиёрига берилган ходимлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II) Қизил Хоч (Қизил Ярим Ой, Қизил Шер ва Қуёш) миллий жамиятлари ва низолашаётган томонлар тегишли тартибда тан олган ва ваколат берган бошқа миллий кўнгилли кўмак жамиятларининг тиббий ходимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III) 9-модда 2-бандида қайд этилган тиббиёт тузилмалари ёки санитария-транспорт воситаларининг тиббий ходимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) «диний ходимлар» деганда ҳарбий ва фуқаро шахслар, масалан, фақат диний фаолият билан машғул бўлган ва қуйидагилар ихтиёрига берилганлар тушунилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I) низолашаётган томонларнинг қуролли кучларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II) низолашаётган томонларнинг тиббиёт тузилмаларга ёки санитария-транспорт воситаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III) 9-модданинг 2-бандида қайд этилган тиббиёт тузилмалари ёки санитария-транспорт воситаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV) низолашаётган томонларнинг фуқаро мудофааси ташкилотларига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диний ходимларнинг мансублиги доимий ёки вақтинча муддатга бўлиши мумкин ва уларга нисбатан «k» банднинг қоидалари амал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
e) «тиббиёт тузилмалари» деганда тиббий мақсадларда, хусусан, ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахсларни қидириш, йиғиб олиш, ташиш, ташхис қўйиш ёки даволаш, шу жумладан, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, касалликларнинг олдини олиш билан шуғулланиш учун тузилган ҳарбий ёхуд фуқаро муассасалари. ёки бошқа тузилмалар тушунилади. Бу атама, масалан, госпиталларга ва шу каби бошқа тиббиёт марказлари ва институтларга, шунингдек, бундай тузилмаларнинг тиббиёт жиҳозлари омборларига ва тиббий-фармацевтика омборларига ҳам тегишлидир. Тиббиёт тузилмалари стационар ёки кўчма, доимий ёхуд вақтинча тарзда ташкил этилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
f) «санитарияга тааллуқли юкларни ташиш» деганда Конвенциялар ва мазкур Протокол ҳимоясида бўлган ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахсларни, шунингдек, тиббий ва диний ходимларни, тиббиёт асбоб-ускуналари ва захираларини қуруқликда, сувда ва ҳавода ташиш тушунилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
g) «санитария-транспорт воситалари» деганда фақат санитарияга тааллуқли ташишларгагина мўлжалланган ва низолашаётган томонларнинг ваколатли маъмурий органи назорати остида бўлган ҳарбий ёки фуқаро, доимий ёхуд вақтинчалик ҳар қандай ташиш воситалари тушунилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
h) «ер устидаги санитария-транспорт воситалари» деганда санитарияга тааллуқли қуруқликда ташишнинг ҳар қандай воситалари тушунилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
i) «санитария кемалари ва сузиш воситалари» деганда санитарияга тааллуқли сувда ташишнинг ҳар қандай воситалари тушунилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
j) «санитар учиш аппаратлари» деганда санитарияга тааллуқли ҳавода ташишнинг ҳар қандай воситалари тушунилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
k) «доимий» деганда тиббиёт тузилмалари, тиббий ходимлар ва санитария-транспорт воситаларининг ноаниқ муддатга фақат тиббиёт мақсадлари учунгина мўлжалланиши тушунилади. «Вақтинча» деганда тиббиёт тузилмалари, тиббий ходимлар ва санитария-транспорт воситаларининг чекланган муддатларга ва шу муддатлар давомида фақат тиббиёт мақсадлари учунгина жалб этилиши тушунилади. Бошқа махсус тушунчалар мавжуд бўлмаган ҳолларда «тиббиёт тузилмалари», «тиббий ходимлар» ва «санитария-транспорт воситалари» иборалари ҳам доимий, ҳам вақтинча тоифаларга тааллуқли ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
l) «фарқловчи эмблем» деганда тиббиёт тузилмаларини, санитария-транспорт воситаларини, тиббий ва диний ходимларни, тиббиёт асбоб-ускуналари ва захираларини ҳимоялашда қўлланилаётган қизил хоч, қизил ярим ой ёки оқ сатҳдаги қизил шер ва қуёш фарқловчи белгилари тушунилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
m) «фарқловчи белги» деганда мазкур Протоколнинг I Илова III бобига мувофиқ фақат тиббиёт тузилмалари ёки санитария-транспорт воситаларинигина таниб олиш учун белгиланган ҳар қандай сигнал ёхуд хабар бериш тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда — Қўлланиш соҳаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахсларнинг қисматларини енгиллаштиришга қаратилган мазкур Қисм қоидалари 1-бандда қайд этилган вазиятларга дахлдор бўлган барча шахсларга бирдек қўлланилади; бунда уларнинг ирқи, танасининг ранги, жинси, тили, дини ёки эътиқоди, сиёсий ёхуд бошқа хил маслаги, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, туғилиши ёхуд шунга ўхшаш бошқа турдаги мақоми билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай номувофиқ тафовутлар ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Биринчи конвенциянинг 27 ва 32-моддалари низолашаётган томонларга қуйидагилар томонидан инсонпарварлик мақсадларида етказиб берилган доимий тиббиёт тузилмалари ва санитария-транспорт воситалари (Иккинчи конвенциянинг 25-моддаси қоидалари қўлланиладиган госпитал кемалардан ташқари) ва уларнинг ходимларига нисбатан қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) бетараф давлат ёки низолашаётган томон ҳисобланмайдиган бошқа давлат томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) бундай давлатнинг тан олинган ва ваколатга эга бўлган кўмак жамияти томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
c) беғараз халқаро инсонпарварлик ташкилоти томонидан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда — Ҳимоя ва парвариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қайси томонга мансублигидан қатъи назар ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахсларнинг барчаси ҳурмат ва ҳимоядан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳар қандай вазиятда ҳам уларга инсоний муомала қилинади, улар саломатлигининг аҳволи тақозо этган тегишли тиббий ёрдам ва парвариш иложи борича қисқа муддатларда ва кенгроқ миқёсда кўрсатилади. Тиббий нуқтайи назардан ташқари ҳеч қандай тушунча асосида уларни бир-биридан фарқлашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда — Алоҳида шахслар ҳимояси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Душман томон ҳукми остида бўлган ёки уруш тамом бўлгунча озодликдан маҳрум этилган, қўлга олинган ёхуд 1-моддада қайд этилган вазиятларда бошқа хил йўллар билан озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига, дахлсизлигига бирон-бир оқлаб бўлмайдиган ҳаракат ёки камчилик туфайли зиён етказилмаслиги керак Шунингдек, мазкур моддада қайд этилган шахсларнинг саломатлиги тақозо этмаган ва тегишли процедурани амалга оширувчи томоннинг ҳеч қандай тарзда озодликдан маҳрум этилмаган ўз фуқароларига нисбатан тиббий нуқтайи назардан ўхшаш вазиятларда қўлланиши умумеътироф этилган тиббиёт қоидаларига мос келмайдиган ҳолларда бу шахсларни бирон-бир тиббий процедурага дучор этиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хусусан, бундай шахсларни ҳатто ўз розилиги бўлган тақдирда ҳам қуйидагиларга дучор этиш тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) жисмоний жароҳатлар етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) тиббий ёки илмий тажрибаларда фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
c) бошқаларга кўчириб ўтказиш учун тана тўқималари ёки тана аъзоларини кесиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-бандда қайд этилган талаблар асосида бундай ҳаракатлар ўзини оқлайдиган айрим ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фақат кўнгилли равишда, ҳеч қандай ундашлар ва мажбурлашларсиз, қуйиш учун қон ёки кўчириш учун тана тўқимасини топшириш ҳолларигина 2.с) банддаги тақиқлардан истисно сифатида қаралиши мумкин; бундай топширишлар фақат терапевтик мақсадларда, умумеътироф этилган тиббиёт қоидаларига мувофиқ тарзда ва қон ёки тана тўқимасини топширувчига ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган муайян назорат остида амалга оширилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Душман томоннинг ҳукми остида бўлган ва унга мансуб бўлмаган бирон-бир шахснинг жисмоний ёки руҳий ҳолатига ёхуд дахлсизлигига жиддий хавф солувчи ҳар қандай қасддан қилинган ҳаракат ёки атайин йўл қўйилган камчилик, шунингдек, 1 ва 2-бандлардаги тақиқлардан биронтасининг бузилиши ёки 3-банд талабларининг бажарилмаслиги мазкур Протоколни жиддий бузиш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 1-бандда қайд этилган шахслар ҳар қандай жарроҳлик амалиётини рад этиш ҳуқуқига эга. Рад жавоби олинган ҳолларда тиббий ходимлар бу ҳақда мижоз томонидан имзоланган ёки тасдиқланган тегишли ёзма ариза олишга ҳаракат қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Низолашаётган томоннинг бевосита масъулияти остида 1-бандда қайд этилган қуйиш учун қон ёки кўчириш учун тана тўқимасини топшириш амалга оширилаётган бўлса, ҳар бир тегишли томон бу топширишларнинг барчаси ҳақида тиббий ёзувларни қайд этиб бориши керак. Бундан ташқари, низолашаётган томонларнинг ҳар бири уруш тамом бўлгунча озодликдан маҳрум этилган, қўлга олинган ёхуд 1-моддада қайд этилган вазиятларда бошқа хил йўллар билан озодликдан маҳрум этилган шахсларга нисбатан қўлланилган барча тиббий процедураларни ёзиб боришга ҳаракат қилиши зарур. Бундай ёзувлар ҳар доим Ҳомий Давлат текшириши учун тақдим этишга тайёр туриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда — Тиббиёт тузилмалари ҳимояси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тиббиёт тузилмалари ҳар доим ҳурмат ва ҳимоядан фойдаланади ва ҳужум учун нишон бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 1-банд фуқаро тиббиёт тузилмаларига улар қуйидаги шартларга жавоб берган тақдирда қўлланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) низолашаётган томонлардан бирига мансуб бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) низолашаётган томонлардан бири эътироф этган ва ваколат берган бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
c) мазкур Протоколнинг 9-моддаси 2-банди ёки Биринчи конвенциянинг 27-моддасига мувофиқ ваколат берилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Низолашаётган томонларга бир-бирларини ўзларининг стационар тиббиёт тузилмалари жойлашуви ҳақида хабардор этиш тавсия қилинади. Бундай хабарлашувнинг мавжуд эмаслиги томонларни 1-банд қоидаларига амал қилиш мажбуриятидан халос этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бирон-бир вазиятда тиббиёт тузилмасидан ҳарбий объектларни ҳужумдан пана қилиш учун фойдаланиш мумкин эмас. Низолашаётган томонлар тиббиёт тузилмаларини жойлаштириш пайтида иложи борича ҳарбий объектларга қилинадиган ҳужум уларнинг хавфсизлигига таҳдид солмаслигини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда — Фуқаро тиббиёт тузилмалари ҳимоясининг тўхтатилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фуқаро тиббиёт тузилмаларидан инсонпарварлик фаолиятидан ташқари душманга зиён етказувчи ҳаракатларни содир этишда фойдаланилган тақдирдагина уларнинг ҳимоя ҳуқуқи тўхтатилади. Аммо ҳимоядан фойдаланиш ҳуқуқи тегишли ҳолларда бу ҳақдаги огоҳлантириш эътиборга олинмагач, муайян оқилона муддат белгилаб огоҳлантиришдан кейингина тўхтатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар душманга зиён етказувчи ҳаракат деб ҳисобланмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) тиббиёт тузилмалари тиббий ходимларининг ўзини ўзи муҳофаза қилиш ёки ўз қарамоғидаги ярадорлар ва беморларни ҳимоя қилиш мақсадида енгил шахсий қуролларга эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) тиббиёт тузилмаларининг қоровул, соқчи ёки конвойлар томонидан қўриқланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
c) тиббиёт тузилмаларида беморлар ва ярадорлардан олиб қўйилган ва ҳозирча тегишли хизматларга топширилмаган ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) тиббиёт тузилмаларида ҳарбий хизматчилар ёки бошқа комбатантларнинг тиббиёт нуқтайи назаридан келиб чиқиб жойлаштирилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда — Фуқаро тиббиёт тузилмаларини реквизиция қилишдаги чеклашлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Истилочи давлат истило этилган ҳудуддаги фуқаро аҳолининг тиббий эҳтиёжларининг қондирилиши давом этишини таъминлашга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шунинг учун истилочи давлат фуқаро тиббиёт тузилмаларини, уларнинг асбоб-ускуналарини, материалларини реквизиция қилиши (қийматини тўлаш шарти билан мажбурий равишда давлат ихтиёрига олиши) ёки бундай захиралар фуқаро аҳолига тегишли даражада тиббий хизмат кўрсатиш учун ва бу ерда даволанаётган ярадорлар ва беморларни мунтазам парвариш қилиш учун зарур бўлиб турар экан, бу ерда ишлайдиган тиббий ходимларни мажбурий равишда бошқа ишларга жалб этиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2-бандда қайд этилган умумий қоидаларга амал қилинган тақдирда, истилочи давлат юқорида тилга олинган захираларни қуйидаги аниқ шартларга амал қилган ҳолда реквизиция қилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) бу захиралар истилочи давлат қуролли кучлари таркибига тегишли ёки ҳарбий асирлар сирасидан бўлган ярадорлар ва беморларга тегишли даражада ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) реквизиция фақат бунга зарурат мавжуд бўлиб турган пайтгача давом этса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
c) бундай реквизиция дахл қилган фуқаро аҳолининг тиббий эҳтиёжи, шунингдек, даволанаётган ярадорлар ва беморларнинг эҳтиёжи қондирилиши давом этишини таъминлаш учун зудлик билан тегишли чоралар кўрилса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда — Фуқаро тиббий ва диний ходимлари ҳимояси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фуқаро тиббий ходимлари ҳурмат ва ҳимоядан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Зарур ҳолларда, ҳарбий ҳаракатлар оқибатида фуқаро тиббиёт хизматлари ишдан чиққан ҳудудларда фуқаро тиббий ходимларига иложи борича кенг кўламда кўмаклашилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Истилочи давлат истило этилган ҳудудлардаги фуқаро тиббий ходимлари ўз зиммаларидаги инсонпарварлик фаолиятини кўнгилдагидек бажаришига имконият яратиш учун уларга иложи борича кенг кўламда ёрдам кўрсатади. Истилочи давлат бу ходимлардан улар ўз фаолиятини бажариш чоғида қайсидир шахсга тиббий мазмундагидан бошқача алоҳида эътибор беришини талаб қилиши мумкин эмас. Бу ходимлар ўзларининг инсонпарварлик фаолиятига мутаносиб бўлмаган вазифаларни бажаришга мажбур этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Манфаатдор низолашаётган томон зарур деб ҳисоблаган барча назорат ва хавфсизлик чораларига амал қилган фуқаро тиббий ходимлари ўз хизматларига эҳтиёж мавжуд бўлган ҳар қандай жойга кириш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Фуқаро диний ходимлари ҳурмат ва ҳимоядан фойдаланади. Конвенциялар ва мазкур Протоколнинг тиббий ходимларни ҳимоялаш ва таниб олишга тааллуқли қоидалари ушбу шахслар учун ҳам тенг даражада қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда — Тиббий вазифаларни бажарувчи шахсларнинг умумий ҳимояси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳеч қандай шароитда бирон-бир шахс тиббиёт одоби доирасида тегишли тиббий вазифаларни бажаргани учун, бу вазифани кимнинг манфаати йўлида бажарганлигидан қатъи назар, қандайдир жазога тортилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тиббий вазифаларни бажарувчи шахслар тиббиёт қоидаларига ёхуд ярадорлар ва беморлар манфаатларига хизмат қилувчи бошқа тиббиёт меъёрларига ёки Конвенциялар ва мазкур Протокол қоидаларига хилоф равишда ҳаракат қилиш ёхуд бирон ишни бажариш ёки юқоридаги қоидаларда амалга ошириш зарур деб топилган бирон-бир ҳаракат ёки ишни бажармаслик учун мажбур этилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўз қарамоғидаги ёки қачондир қарамоғида бўлган ярадор ва беморларга тааллуқли маълумотлар ана шу мижозларга ва уларнинг оила аъзоларига зиён келтириши мумкин деб ҳисоблаган тиббий вазифаларни бажарувчи шахс душман томон ёки ўзи мансуб бўлган томонга тегишли бирон-бир кишига бундай маълумотларни тақдим этиш учун мажбурланиши мумкин эмас; унинг ўзи мансуб бўлган томон қонунчилигида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Аммо, юқумли касалликлар тўғрисида билдириш борасидаги мажбурий тиббиёт талаблари бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда — Фуқаро аҳоли ва кўмак жамиятларининг ўрни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахслар ҳатто душман томонга мансуб бўлган тақдирда ҳам фуқаро аҳоли уларга ҳурмат кўрсатади, шунингдек, уларга нисбатан зўравонлик ҳаракатлари содир этилишига йўл қўймайди. Фуқаро аҳолига ва Қизил Хоч (Қизил Ярим Ой, Қизил Шер ва Қуёш) миллий жамиятлари каби кўмак жамиятларига, ҳатто уларнинг ўз ташаббуслари асосида, ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахсларни йиғиб олиш ва босиб олинган ёки истило этилган ҳудудларда бўлса ҳам уларни парваришлаш учун рухсат этилади. Бундай инсонпарварлик ҳаракатларини бажаргани учун ҳеч ким ҳеч қандай қувғинга, таъқибга, ҳукм ва жазога дучор этилмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Низолашаётган томонлар фуқаро аҳолига ёки 1-бандда кўрсатилган кўмак жамиятларига мурожаат этиб, улардан ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахсларни йиғиб олишни ва парваришлашни, ўлганларни қидиришни ва улар топилган жой тўғрисида хабар беришни илтимос қилиши мумкин; улар ушбу мурожаатга жавобан иш бошлаганларни тегишли ҳимоя ва зарур кўмак билан таъминлайди. Агар душман томон тегишли ҳудуд устидан назорат ўрнатган ёки қайта назорат ўрнатган бўлса, у ҳолда мазкур томон ҳам тегишли эҳтиёж мавжуд бўлиб турган вақт давомида уларни худди шундай ҳимоя ва зарур кўмак билан таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда — Таниб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Низолашаётган томонларнинг ҳар бири тиббий ва диний ходимларни, шунингдек, тиббиёт тузилмалари ва санитария-транспорт воситаларини таниб олишни таъминлашга интилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Низолашаётган томонларнинг ҳар бири, шунингдек, фарқловчи эмблемалар ва фарқловчи сигналлардан фойдаланадиган тиббиёт тузилмалари ва санитария-транспорт воситаларини таниб олиш имконини берувчи тегишли усул ва амалларни қўллаш ва бажаришга интилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Истило этилган ҳудудларда ва жанг бораётган ёки жанг бошланиши эҳтимоли мавжуд бўлган ҳудудларда фуқаро тиббий ходимлари ва фуқаро диний ходимлари фарқловчи эмблемалар ва уларнинг мақомини тасдиқлайдиган шахсий гувоҳномалар ёрдамида таниб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ваколатли маъмуриятларнинг розилиги асосида тиббиёт тузилмалари ва санитария-транспорт воситалари тегишли эмблема билан белгиланади. Кемалар ва мазкур Протоколнинг 22-моддасида қайд этилган сузиш воситалари Иккинчи конвенция қоидаларига мувофиқ тарзда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Низолашаётган томон мазкур Протоколга III Илованинг I бобига мувофиқ тиббиёт тузилмалари ва санитария-транспорт воситаларини таниб олиш учун фарқловчи эмблемалар билан бир қаторда фарқловчи сигналлардан фойдаланишга ҳам рухсат этиши мумкин. Истисно тариқасида, юқорида қайд этилган бобда кўзда тутилган алоҳида ҳолларда санитария-транспорт воситалари фарқловчи эмблемадан фойдаланмасдан туриб фарқловчи сигналларни ишлатиши ҳам мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу моддадаги 1 — 5-бандлар қоидаларининг қўлланиш тартиби мазкур Протоколга III Илованинг I — III бобларига мувофиқ равишда белгиланади. Мазкур Илованинг III бобида ифодаланган ва фақат тиббиёт тузилмалари ва санитария-транспорт воситаларини таниб олиш учунгина мўлжалланган сигналлар, мазкур бобда кўрсатилган ҳолатларни истисно этганда, ушбу бобда қайд этилган тиббиёт тузилмалари ва санитария-транспорт воситаларини таниб олишдан ташқари бирон-бир бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тинчлик даврида фарқловчи эмблеманинг қўлланиш доираси Биринчи конвенция 44-моддасида кўзда тутилганига нисбатан кенгайтирилишига мазкур модда қоидалари рухсат этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Конвенциялар ва мазкур Протоколнинг фарқловчи эмблемадан фойдаланиш, эмблемаларни қўллаш борасида суиистеъмолчиликларга барҳам бериш ва уларнинг олдини олишга тааллуқли қоидалари фарқловчи сигналларга нисбатан ҳам бирдек қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда — Бетараф давлатлар ва низолашаётган томонлар ҳисобланмайдиган бошқа давлатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бетараф давлатлар ва низолашаётган томонлар ҳисобланмайдиган бошқа давлатлар ўзларига тегишли ҳудудга киритилиши ёки уруш тамом бўлгунгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин бўлган ва мазкур Қисмга мувофиқ ҳимоядан фойдаланадиган шахсларга нисбатан, шунингдек, ўзлари қидириб топган ва низолашаётган томонларга мансуб бўлган марҳумларга нисбатан мазкур Протоколнинг тегишли қоидаларини қўллайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда — Репрессалийларнинг тақиқланиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қисмга мувофиқ ҳимояга олинган шахслар ва объектларга қарши репрессалийлар қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БЎЛИМ.
САНИТАРИЯГА ТААЛЛУҚЛИ ЮКЛАРНИ ТАШИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда — Ер устидаги санитария-транспорт воситалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер устидаги санитария-транспорт воситалари худди кўчма тиббиёт тузилмалари каби Конвенциялар ва мазкур Протоколга мувофиқ ҳурмат ва ҳимоядан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда — Госпитал кемалар ва қирғоқолди қутқарувчи сузиш воситалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Конвенциялар қоидалари қуйидаги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) Иккинчи конвенциянинг 22, 24, 25 ва 27-моддаларида қайд этилган кемалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) улардаги қутқариш қайиқлари ва кичикроқ кемалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
c) уларнинг ходимлари ва командаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) уларнинг саҳнида жойлашган ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахсларга тааллуқли эканидан ташқари, шунингдек, бу кемалар ташиётган Иккинчи конвенциянинг 13-моддасида кўрсатилган тоифаларнинг биронтасига ҳам мансуб бўлмаган фуқаро шахслар ҳисобланувчи ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахсларга нисбатан ҳам қўлланади. Аммо бундай фуқаро шахслар ўзлари мансуб бўлмаган бирон-бир томонга топширилиши ёки денгизда асирликка олиниши мумкин эмас. Агар бу шахслар ўзлари мансуб бўлмаган низолашаётган томон ҳукми остига тушиб қолса, улар Тўртинчи конвенция ва мазкур Протоколнинг таъсир доирасида ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Конвенцияларда кўзда тутилган кемалар ҳимояси, Иккинчи конвенциянинг 25-моддасига мувофиқ, низолашаётган томонга қуйидагилар томонидан фақат инсонпарварлик мақсадида ишлатиш учунгина тақдим этиладиган госпитал кемаларга нисбатан қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) бетараф давлат ёки низолашаётган томон ҳисобланмайдиган давлат томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) беғараз халқаро инсонпарварлик ташкилоти томонидан, ҳар иккала ҳолда ҳам ушбу моддада баён этилган талаблар бажарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Иккинчи конвенциянинг 27-моддасида қайд этилган кичикроқ кемалар, ушбу моддада кўзда тутилган тартибда хабар етказилмаган тақдирда ҳам, тегишли ҳимоядан фойдаланади. Шунга қарамай, бундай кемаларни таниб олиш ва белгилашни осонлаштириш мақсадида, низолашаётган томонларга бундай кемаларга оид барча тафсилотлардан бир-бирларини хабардор этиш тавсия қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда — Бошқа санитария кемалари ва сузиш воситалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Протоколнинг 22-моддасида ва Иккинчи конвенциянинг 38-моддасида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, денгиздаги ёки бошқа сувлардаги санитария кемалари ва сузиш воситалари худди кўчма санитария тузилмалари каби Конвенциялар ва мазкур Протоколга мувофиқ ҳурмат ва ҳимоядан фойдаланади. Уларни санитария кемалари ёки сузиш воситалари сифатида таниш ва аниқлаб олиш мумкин бўлган тақдирдагина бундай ҳимоя самара беришини ҳисобга олган ҳолда, бу кемаларни фарқловчи эмблема билан белгилаш керак ва бунда, иложи борича, Иккинчи конвенциянинг 43-моддаси 2-банди қоидаларига амал қилиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 1-бандда кўрсатилган кемалар ва сузиш воситалари уруш қонунларининг таъсир доирасида ҳисобланади. Юқори турган ва бу кемаларни ўз буйруғини зудлик билан бажаришга мажбур этишга қодир бўлган ҳар қандай ҳарбий кема уларга тўхташ, тегишли ҳудудни тарк этиш, муайян йўналиш бўйича ҳаракатланиш юзасидан буйруқлар бериши мумкин ва улар бу каби ҳар қандай буйруққа бўйсунишга мажбур. Бундай кемалар ва сузиш воситалари ўз саҳнидаги ярадорлар ва беморлар, кема ҳалокатига учраган шахслар учун зарур бўлиб турар экан, уларни бирон-бир йўл билан ўз зиммасидаги санитария вазифаларини бажаришдан чалғитиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 1-бандда кўрсатилган ҳимоя фақат Иккинчи конвенциянинг 34 ва 35-моддаларида баён этилган ҳоллардагина барҳам топиши мумкин. 2-бандга асосан берилган буйруққа очиқ-ойдин бўйсунмаслик Иккинчи конвенциянинг 34-моддасига мувофиқ равишда душманга зиён етказувчи ҳаракат, деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Низолашаётган томон ҳар қандай душман томонга санитар кема ёки сузиш воситасининг, айниқса, сув сиғими 2000 брутто-тоннадан ортиқ бўлган кемаларнинг номланиши, техник маълумотлари, сузиб кетиш вақти, сузиш тезлиги ва йўналиши ҳақида иложи борича сузиб кетишидан олдинроқ хабар бериши керак, шунингдек, кемани таниш ва аниқлаб олишни осонлаштирадиган бошқа ҳар қандай маълумотларни ҳам хабар қилиши мумкин. Душман томон бундай маълумотларни олганини тасдиқлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Иккинчи конвенциянинг 37-моддаси қоидалари бундай кемалар ва сузиш воситаларида жойлашган тиббий ва диний ходимларга нисбатан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иккинчи конвенция қоидалари Иккинчи конвенциянинг 13-моддасида ва мазкур Протоколнинг 44-моддасида кўзда тутилган ва бундай санитария кемалари ва сузиш воситаларида жойлашган ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахсларга нисбатан қўлланилади. Иккинчи конвенциянинг 13-моддасида кўрсатилган тоифаларнинг биронтасига ҳам мансуб бўлмаган фуқаро шахслар ҳисобланувчи ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахслар денгизда пайтида ўзлари мансуб бўлмаган бирон-бир томонга топширилиши ёки бундай кема ёхуд сузиш воситаларидан тушириб олиниши мумкин эмас. Аммо бу шахслар ўзлари мансуб бўлмаган низолашаётган томон ҳукми остига тушиб қолса, улар Тўртинчи конвенция ва мазкур Протоколнинг таъсир доирасида ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда — Санитар учиш аппаратларининг ҳимояси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитар учиш аппаратлари мазкур Қисм қоидаларига мувофиқ ҳурмат ва ҳимоядан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда — Душман томон назорати остида бўлмаган ҳудудлардаги санитар учиш аппаратлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дўст кучлар томонидан жисмоний назорат ўрнатилган қуруқлик ва ҳаво ҳудудларида ёки душман томонидан жисмоний назорат ўрнатилмаган денгиз ва ҳаво ҳудудларида низолашаётган томоннинг санитар учиш аппаратларининг ҳурмат ва ҳимоядан фойдаланиши душман томон билан тузиладиган бирор битимга боғлиқ эмас. Шунга қарамай, ушбу ҳудудларда санитар учиш аппаратларидан фойдаланувчи низолашаётган томон кўпроқ хавфсизликни таъминлаш мақсадида, хусусан, бу учиш аппаратлари душман томоннинг «юза-ҳаво» русумидаги қуроллари етмайдиган баландликда учаётган бўлса, душман томонга 29-моддада кўзда тутилган тартибда хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда — Туташ зоналар ёки шунга ўхшаш зоналардаги санитар учиш аппаратлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Низолашаётган томонларнинг ваколатли маъмуриятлари ўртасида 29-моддага мувофиқ олдиндан тузиладиган битим асосидагина туташ зоналарнинг дўст кучлар томонидан жисмоний назорат ўрнатилган қисмларида ва бирон-бир куч томонидан аниқ жисмоний назорат ўрнатилмаган жойлар ва унинг устидаги ҳаво ҳудудларида санитар учиш аппаратларининг ҳимояси тўла амал қилиши мумкин Бундай битим мавжуд бўлмаган ҳолларда санитар учиш аппарати ўзини хавф-хатар остига қўйиб ҳаракатланишига қарамай, у таниб олинган пайтидан бошлаб ҳурматдан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Туташ зона» деганда қарама-қарши томонларнинг илғор бўлинмалари бир-бирига туташ жойлашган ҳар қандай қуруқликдаги жой, айниқса, ердан туриб бир-бирига тўғридан тўғри мўлжаллаб отилган ўқ етиб борадиган даражада яқин жойлашган жой тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда — Душман томон назорати остида бўлган ҳудудлардаги санитар учиш аппаратлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Душман томонидан жисмоний назорат ўрнатилган қуруқликдаги ва денгиздаги ҳудудлар устидан учиш пайтида, агар бундай парвоз учун бу душман томоннинг ваколатли маъмуриятларидан олдиндан розилик олинган бўлса, низолашаётган томоннинг санитар учиш аппаратлари ҳимоядан фойдаланишда давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Душман томонидан жисмоний назорат ўрнатилган қуруқликдаги ва денгиздаги ҳудудлар устидан учиш пайтида, агар бундай парвоз учун 1-бандда кўзда тутилган розилик олинмаган ёки парвоз давомида розилик бериш билан боғлиқ шартлар бузилган ёхуд навигация хатоликларига йўл қўйилган ёки парвоз хавфсизлигига фавқулодда вазиятлар хатар солиб турган ҳолларда, санитар учиш аппарати ўзини танитиш ва душман томонни бундай вазиятлардан хабардор этиш учун барча зарур чораларни кўради. Бундай учиш аппаратини таниб олиши биланоқ душман томон, 30-модданинг 1-бандида кўзда тутилганидек, унга ерга ёки сувга қўниш тўғрисида буйруқ бериш ёхуд ўз манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бошқа чораларни қўллаш учун барча оқилона имкониятлардан фойдаланади ва ҳар қандай вазиятда ҳам учиш аппаратига ҳужум қилишдан олдин, унга буйруқни бажариши учун вақт беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда — Санитар учиш аппаратларидан фойдаланишдаги чеклашлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Низолашаётган томонларнинг ўз санитар учиш аппаратларини душман устидан қандайдир ҳарбий устунликка эришиш мақсадларида ишлатиши тақиқланади. Санитар учиш аппаратлари мавжудлигидан ҳарбий объектларнинг ҳужумдан дахлсизлигини таъминлашда фойдаланиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Санитар учиш аппаратларидан айғоқчилик маълумотларини тўплаш ва узатишда фойдаланилиши ва уларнинг бортида бундай мақсадлар учун мўлжалланган бирон-бир асбоб-ускуна мавжуд бўлиши мумкин эмас. Уларнинг 8-модда «f» бандида белгиланган рўйхатга кирмаган ҳар қандай шахслар ва юкларни ташиши тақиқланади. Бортдаги шахсларнинг шахсий буюмларини ташиш ёки бортда фақат учишни бошқаришни, алоқа ўрнатишни ёки танитишни осонлаштириш учунгина хизмат қиладиган асбоб-ускуналарнинг мавжуд бўлиши тақиқланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Санитар учиш аппаратлари ўз бортидаги ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахслардан олиб қўйилган, бортда сақлаб турилган ва ҳозирча тегишли хизматга топширилмаган ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар, шунингдек, бортдаги тиббий ходимларга ўзини ўзи муҳофаза қилиши ёки ўз қарамоғидаги ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахсларни ҳимоялаши учун зарур бўладиган енгил қўл қуролларидан бошқа ҳеч қандай қурол-аслаҳаларни ташиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 26 ва 27-моддаларда қайд этилган парвозларни амалга ошириш пайтида санитар учиш аппаратларидан ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахсларни қидириш учун фойдаланиш мумкин эмас; душман томон билан олдиндан тузиладиган муайян битимда кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда — Санитар учиш аппаратларига тааллуқли хабар ва битимлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 25-моддага мувофиқ хабарда ёки 26, 27-моддалар, 28-модданинг 4-банди ва 31-моддага мувофиқ олдиндан розилик олиш бўйича сўровда санитар учиш аппаратларининг тахминий сони, парвоз режаси ва танитиш воситалари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлади ва улар ҳар бир парвознинг 28-моддага мувофиқ тарзда амалга ошишини билдирувчи воситалар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 25-моддага мувофиқ юборилган хабарни олган томон зудлик билан бундай хабарни олганини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 26-27-моддалар, 28-модданинг 4-банди ва 31-моддага мувофиқ олдиндан розилик олиш бўйича сўров келиб тушган томон иложи борича тезкорлик билан сўраётган томонга қуйидагиларни хабар қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) сўровни қондиришга рози экани тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) сўровни рад этгани тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
c) сўровга жавобан оқилона муқобил таклифлар тўғрисида Шунингдек, у мазкур ҳудудда бошқа парвозларни тўхтатишни ёки муайян вақтга чеклаб қўйишни ҳам таклиф этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар сўров юборган томон муқобил таклифларни қабул қилса, у тегишли томонга бу таклифларни қабул қилишга рози эканини билдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Томонлар тезкорлик билан хабар етказиш ва битим тузишни таъминлаш учун зарур чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Томонлар, шунингдек, бу каби ҳар қандай хабар ва битимларнинг мазмун-моҳияти тегишли ҳарбий қисмлар эътиборига етказилишини таъминлаш учун зарур чораларни кўради ва мазкур қисмларга бундай санитар учиш аппаратлари фойдаланадиган танитиш воситалари ҳақида тегишли тушунчалар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда — Санитар учиш аппаратларини қўндириш ва текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Душман томонидан жисмоний назорат ўрнатилган ҳудудлар, шунингдек, бирон-бир куч томонидан аниқ жисмоний назорат ўрнатилмаган ҳудудлар устида парвоз қилаётгани санитар учиш аппаратларига вазият тақозосига кўра қуйида қайд этилган бандларга мувофиқ текшириш ўтказиш мақсадида ерга ёхуд сувга қўниш учун буйруқ берилиши мумкин. Санитар учиш аппаратлари бу каби ҳар қандай буйруққа бўйсуниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Санитар учиш аппарати буйруқ бўйича ёки бошқа бирон бир сабаб туфайли ерга ёхуд сувга қўнган тақдирда, у 3 ва 4-бандларда кўрсатилган талабларга нечоғлик жавоб беришини аниқлаш мақсадидагина текширилиши мумкин. Бу каби ҳар қандай текшириш пайсалга солмасдан, қисқа муддатда амалга оширилади. Текшириш ўтказаётган томон ярадорлар ва беморларнинг учиш аппарати бортидан ташқарига чиқиб туришларини талаб қилмайди, уларнинг ташқарига чиқиб туриши текшириш учун бевосита зарур бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Текшириш ўтказаётган томон барча ҳолларда ярадорлар ва беморларнинг аҳволи текширишлар оқибатида ёки уларнинг учиш аппарати бортидан ташқарига чиқарилиши натижасида ёмонлашмаслигини таъмин этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Агар учиш аппаратини текшириш кўрсатсаки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) у 8-модданинг «j» бандида белгиланган санитар учиш аппарати ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) 28-моддада қайд этилган шартларни бузмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
c) олдиндан тузилган битимсиз парвоз қилмаган ёки бундай битим тақозо қилинган ҳолатда бу талабни бузмаган бўлса, у ҳолда мазкур учиш аппаратига ва унинг бортидаги душман томонга ёки бетараф давлатга ёхуд низолашаётган томон ҳисобланмайдиган бошқа давлатга мансуб шахсларга парвозни тўсқинликларсиз давом эттириш учун рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агар учиш аппаратини текшириш кўрсатсаки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) у 8-модданинг «j» бандида белгиланган санитар учиш аппарати ҳисобланмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) 28-моддада қайд этилган шартларни бузган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
c) олдиндан тузилган битимсиз парвоз қилган ёки бундай битим тақозо қилинган ҳолатда бу талабни бузган бўлса, у ҳолда мазкур учиш аппарати ушлаб қолиниши мумкин. Учиш аппаратининг бортидаги барча шахсларга нисбатан Конвенциялар ва мазкур Протоколнинг тегишли қоидаларига мувофиқ муомала қилинади. Доимий санитар учиш аппарати сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳар қандай ушлаб қолинган учиш аппаратидан пировардида фақат санитар учиш аппарати сифатидагина фойдаланиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда — Бетараф давлатлар ёки низолашаётган томонлар ҳисобланмайдиган бошқа давлатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Санитар учиш аппаратлари бетараф давлатлар ёки низолашаётган томонлар ҳисобланмайдиган бошқа давлатлар ҳудуди устидан парвоз қилмаслиги ва олдиндан келишилган битим тақозо этганидан ташқари холларда бу ҳудудларга қўнмаслиги керак. Айни чоғда, бундай битим мавжуд бўлган ҳолларда, улар бутун парвоз давомида, шунингдек, мазкур ҳудудда амалга ошириладиган ҳар қандай оралиқ қўнишлари вақтида ҳурматдан фойдаланади Шунга қарамай, улар шароит тақозосига кўра ерга ёки сувга қўниш тўғрисида берилган ҳар қандай буйруққа бўйсунишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Агар санитар учиш аппарати бетараф давлат ёки низолашаётган томон ҳисобланмайдиган бошқа давлат ҳудуди устидан олдиндан келишилган битим мавжуд бўлмаган ёки унинг шартлари бузилган ёхуд навигация хатоликларига йўл қўйилган ёки парвоз хавфсизлигига фавқулодда вазиятлар хатар солиб турган ҳолларда парвоз қилаётган бўлса, у ҳолда ўзини танитиш ва бундай парвоздан хабардор этиш учун барча зарур чораларни кўради. Бундай учиш аппаратини таниб олиши биланоқ душман томон, 30-модданинг 1-бандида кўзда тутилганидек, унга ерга ёки сувга қўниш тўғрисида буйруқ бериш ёхуд ўз манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бошқа чораларни қўллаш борасида барча оқилона имкониятлардан фойдаланади ва ҳар қандай вазиятда ҳам учиш аппаратига ҳужум қилишдан олдин, унга буйруқни бажариши учун вақт беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Агар санитар учиш аппарати битимга мувофиқ ёки 2-бандда қайд этилган вазият тақозосига кўра бетараф давлат ёки низолашаётган томон ҳисобланмайдиган бошқа давлат ҳудудидаги ерга ёхуд сувга тегишли буйруқ ёхуд муайян сабаблар туфайли қўнган тақдирда, у санитар учиш аппарати эканини аниқлаш мақсадида текширилади. Текшириш пайсалга солмасдан, қисқа муддатда амалга оширилади. Текшириш ўтказаётган томон ярадорлар ва беморларнинг учиш аппарати бортидан ташқарига чиқиб туришларини талаб қилмайди, уларнинг ташқарига чиқиб туриши текшириш учун зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно. Текшириш ўтказаётган томон барча ҳолларда ярадорлар ва беморларнинг аҳволи текширишлар оқибатида ёки уларнинг учиш аппарати бортидан ташқарига чиқарилиши натижасида ёмонлашмаслигини таъмин этади. Агар текшириш чоғида унинг санитар учиш аппарати экани аниқланса, у ҳолда мазкур учиш аппаратига ва унинг бортидаги шахслар билан бирга, қуролли можаролар даврида қўлланиладиган халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ушлаб қолиниши зарур бўлганлар бундан мустасно, парвозни давом эттириш учун рухсат берилади ва парвозни давом эттириш учун зарур бўлган тегишли шарт-шароит яратилади. Агар текшириш чоғида унинг санитар учиш аппарати ҳисобланмаслиги аниқланган тақдирда, мазкур учиш аппарати ушлаб қолинади ва унинг бортидаги шахсларга нисбатан 4-бандга мувофиқ муомала қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вақтинча муддатга туширишни истисно этганда, бетараф давлат ёки низолашаётган томон ҳисобланмайдиган бошқа давлат ҳудудидаги маҳаллий маъмурлар розилигига мувофиқ санитар учиш аппаратларидан тушириб олинган ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахслар, мазкур давлат билан низолашаётган томонлар ўртасида бошқача мазмундаги битим мавжуд бўлмаган тақдирда, тегишли давлат томонидан қуролли можаролар даврида қўлланиладиган халқаро ҳуқуқ нормалари тақозосига мувофиқ шундай ҳолатда ушлаб туриладики, то улар яна қайтадан ҳарбий ҳаракатларда иштирок эта олмасин. Госпиталга жойлаштириш ва уруш тамом бўлгунча озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ сарф-харажатларни ушбу шахслар мансуб бўлган давлат ўз зиммасига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бетараф давлат ёки низолашаётган томон ҳисобланмайдиган бошқа давлат санитар учиш аппаратларининг ўз ҳудудлари устидан парвоз этиши ёки бу ҳудудга қўнишига нисбатан ҳар қандай талаблар ва чеклашларни барча низолашаётган томонлар учун тенгма-тенг равишда қўллайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III БЎЛИМ.
БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН ШАХСЛАР ВА ВАФОТ ЭТГАНЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда — Умумий принцип
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Бўлим қоидаларини қўллашда Олий Аҳдлашувчи Томонлар, низолашаётган томонлар ва Конвенцияларда ва мазкур Протоколда қайд этилган халқаро гуманитар ташкилотлар ўз фаолиятида биринчи навбатда оилаларнинг ўз қариндошлари тақдири ҳақида хабардор бўлиш ҳуқуқидан келиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда — Бедарак йўқолган шахслар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазият тақозо этган пайтданоқ ва энг кечи билан фаол ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин низолашаётган томонларнинг ҳар бири душман томон бедарак йўқолган деб хабар берган шахсларни қидиришга киришади. Душман томон эса қидирувга кўмаклашиш мақсадида бундай шахслар ҳақидаги барча зарур маълумотларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Юқоридаги бандга мувофиқ маълумотлар йиғишга кўмаклашиш мақсадида низолашаётган томонларнинг ҳар бири бундан кейин Конвенциялар ва мазкур Протоколда кўзда тутилган қулай муносабатдан фойдаланмайдиган шахсларга нисбатан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳарбий ҳаракатлар ёхуд истило натижасида қўлга олинган, қамалган ёки бошқача йўсинда икки ҳафтадан зиёд муддатга озодликдан маҳрум этилган ёхуд ана шундай тутқунликда пайтида вафот этган шахслар ҳақидаги маълумотларни Тўртинчи конвенциянинг 138-моддасида кўзда тутилган тартибда рўйхатга олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) бундай шахсларни қидириш, агар улар ҳарбий ҳаракатлар ёки истило туфайли бошқа бир вазиятда вафот этган бўлса уларга тегишли маълумотларни рўйхатга олиш борасидаги ишларга имкон қадар кенг миқёсда кўмаклашади ва зарур ҳолларда бундай қидириш ва рўйхатга олиш ишларини ўзи амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 1-бандга мувофиқ бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ва бундай маълумотлар бўйича сўровлар бевосита Ҳомий Давлат ёки Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий маълумотлар агентлиги орқали ёхуд Қизил Хочнинг (Қизил Ярим Ойнинг, Қизил Шер ва Қуёшнинг) миллий жамиятлари орқали юборилади. Маълумотлар Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва унинг Марказий маълумотлар агентлиги орқали юборилмаган тақдирда, низолашаётган томонларнинг ҳар бири бундай маълумотлар Марказий маълумотлар агентлигига ҳам жўнатилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Низолашаётган томонлар қидириш, таниб олиш ва ташиш учун командалар тузиш тўғрисида битимлар тузишга, шу жумладан, зарур ҳолларда бу командалар душман томон назорати остидаги ҳудудларда ўз вазифасини бажараётганида уларга душман томон ходимларининг ҳамроҳлик қилиши тўғрисида ҳам битим тузишга интилади. Бундай командаларнинг ходимлари ўз вазифаларини бажараётган даврдагина ҳурмат ва ҳимоядан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда — Марҳумларнинг хоки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Истило билан боғлиқ сабабларга кўра ёки ҳарбий ҳаракатлар ёхуд истило туфайли қамоқхонада вафот этган шахслар ва ўзлари ҳарбий ҳаракатлар оқибатида вафот этган муайян мамлакатнинг бевосита фуқароси ҳисобланмаган шахсларнинг хоклари ҳурмат қилинади ва барча бундай шахслар дафн этилган жойлар ҳам ҳурмат қилинади, шунингдек, агар бундай шахсларнинг хоклари ва қабрлари Конвенциялар ва мазкур Протоколда кўзда тутилганидан кўра фойдалироқ муомаладан фойдаланмаётган бўлса, у ҳолда улар Тўртинчи конвенциянинг 130-моддасида қайд этилган тартибда сақланади ва белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Душман томонлар ўртасидаги муносабат ёки мавжуд вазият тақозо этиши биланоқ, ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар ёхуд истило туфайли ёки қамоқхонада вафот этган шахсларнинг қабрлари ва балки уларнинг хоклари дафн этилган бошқа жойлар жойлашган Олий Аҳдлашувчи Томонлар қуйидаги мақсадларда битим тузади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) марҳумлар қариндошларининг ва қабрларни рўйхатга олувчи расмий хизматлар вакилларининг қабристонга кириши учун кўмаклашиш, шунингдек, қабристонга киришни таъминлашга кўмаклашадиган амалий чораларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) бундай қабрларни сақлаш ва уларга мунтазам қараб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
c) марҳумлар мансуб бўлган мамлакатнинг илтимосига мувофиқ ёки ушбу мамлакат эътироз билдирмаса, марҳумлар қариндошларининг илтимосига мувофиқ уларнинг хокларини ва шахсий юкларини ватанига қайтаришга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Агар «2.b» ёки «2.с» бандда кўзда тутилган битимлар мавжуд бўлмаса ёхуд марҳумларнинг ватани ҳисобланган мамлакат улар дафн этилган жойларни ўз ҳисобидан сақлаб туришни таъминлашга розилик билдирмаса, у ҳолда ҳудудида бундай дафн этиш жойлари жойлашган Олий Аҳдлашувчи Томон бу марҳумларнинг хокларини ватанига қайтаришда кўмаклашишни таклиф этиши мумкин Бундай таклиф қабул қилинмаган тақдирда, Олий Аҳдлашувчи Томон муайян таклиф киритилган санадан беш йил ўтгандан сўнг ва марҳумларнинг ватани ҳисобланган мамлакатни тегишли тартибда хабардор этган ҳолда қабристон ва қабрларга нисбатан ўз қонунчилигида кўзда тутилган чораларни қўллаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу моддада қайд этилаётган ҳудудида бундай дафн этиш жойлари жойлашган Олий Аҳдлашувчи Томонга фақат қуйидаги ҳоллардагина эксгумация қилиш учун рухсат этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «2.с» ва 3-бандлар асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) юксак ижтимоий зарурат, жумладан, тиббий зарурат ва текшириш ўтказиш зарурати туфайли эксгумация қилиш шарт бўлган ҳолларда; бунда Олий Аҳдлашувчи Томон ҳар доим хокларга нисбатан ҳурмат билан ёндашади ва марҳумларнинг ватани ҳисобланган мамлакатни эксгумация қилиш нияти ҳақида хабардор этади, шунингдек, унга қайта дафн этиш тахмин этилаётган жой тўғрисида батафсил маълумот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III ҚИСМ.
ҲАРБИЙ ҲАРАКАТЛАР ЮРИТИШ УСУЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ — КОМБАТАНТЛАР ВА ҲАРБИЙ АСИРЛАРНИНГ МАҚОМИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I БЎЛИМ.
ҲАРБИЙ ҲАРАКАТЛАР ЮРИТИШ УСУЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда — Асосий меъёрлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳар қандай қуролли можаро юз берган ҳолларда, низолашаётган томонларнинг ҳарбий ҳаракатлар юритиш усуллари ёки воситаларини танлаш ҳуқуқи чекланмаган деб ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ортиқча вайронгарчилик ва ортиқча азоб-уқубат келтиришга қодир бўлган қурол-яроғлар, снарядлар, ҳарбий ҳаракат юритиш воситалари ва ашёларини қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Табиат ва атроф-муҳитга кенг миқёсли, узоқ муддатли ва жиддий зиён етказиши мумкин бўлган ёхуд худди шу мақсадга қаратилган ҳарбий ҳаракат юритиш усуллари ёки воситаларини қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда — Қурол-яроғларнинг янги турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги қурол-яроғларни, ҳарбий ҳаракатлар юритиш усул ва воситаларини тадқиқ этиш, ишлаб чиқиш, сотиб олиш ёки истеъмолга киритиш чоғида Олий Аҳдлашувчи Томонлар уларни қўллаш мазкур Протоколда ёки Олий Аҳдлашувчи Томонларга нисбатан жорий этилган бошқа бирон-бир халқаро ҳуқуқ нормасида қисман ёки бутунлай тақиқланган ёхуд тақиқланмаганлигини аниқлаши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда — Мунофиқликни тақиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Душманни мунофиқлик йўли билан ўлдириш, ярадор қилиш ёки асир олиш тақиқланади. Мунофиқлик, деганда душманнинг ишончини қозониш ва уни қуролли можаролар пайтида қўлланадиган халқаро умумнормаларига мувофиқ тегишли ҳимояда бўлиш ёхуд ҳимояланиш учун имкон бериш бўйича ҳақли эканига алдаб ишонтиришга қаратилган хатти-ҳаракат тушунилади. Қуйидаги хатти-ҳаракатлар мунофиқликка мисол бўла олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ярашиш байроғи остида музокара олиб бориш нияти борлиги ҳақида муғомбирлик билан алдаш ёки таслим бўлиш ҳақида муғомбирлик билан алдаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) ярадорлиги ёки беморлиги туфайли сафдан чиққани ҳақида муғомбирлик билан алдаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
c) фуқаро шахс ёки нокомбатант мақомига эгалиги ҳақида муғомбирлик билан алдаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бетараф давлатлар ёки низолашаётган томонлар ҳисобланмайдиган бошқа давлатлар белгилари, эмблемалари ёхуд формали кийимларидан фойдаланиб, ўзининг ҳимояга олинган шахс мақомига эгалиги ҳақида муғомбирлик билан алдаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳарбий ҳийлалар тақиқланмайди. Бундай ҳийлалар душманни чалғитиш ёки шошқалоқликка ундашга қаратилган аммо мунофиқлик ҳисобланмайдиган хатти-ҳаракат бўлиб, бунда қуролли можаролар даврида қўлланадиган бирон-бир халқаро ҳуқуқ нормаси бузилмайди ҳамда ана шу ҳуқуқ асосида бериладиган ҳимояга нисбатан душман томоннинг ишончи алданмайди. Қуйидаги хатти-ҳаракатлар бундай ҳийлаларга мисол бўла олади: маскировка қилиш, пистирмалар қўйиш, сохта операцияларни бажариш ва ёлғон маълумот тарқатиш усулларидан фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда — Эмблемани тан олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Конвенцияларда ёки мазкур Протоколда кўзда тутилган қизил хоч, қизил ярим ой ёки қизил шер ва қуёш каби фарқловчи эмблемаларни ёхуд бошқа эмблемалар, белгилар ёки сигналларни мақсадга хилоф равишда ишлатиш тақиқланади. Шунингдек, қуролли можаролар пайтида халқаро доирада тан олинган бошқа ҳимоя эмблемаларини, белги ва сигналларни, шу жумладан, ярашиш байроғи ва маданий қадриятлар ҳимояси эмблемасини атайин суиистеъмол қилиш тақиқлангандир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фарқловчи эмблемасидан мазкур Ташкилот ижозатисиз фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда — Миллий эмблемалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуролли можарода бетараф давлатларга ёки низолашаётган томонлар ҳисобланмаган бошқа давлатларга мансуб байроқлар, ҳарбий эмблемалар, ҳарбий унвон белгилари ёки формали кийимлардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Душман томонларга мансуб байроқлар, ҳарбий эмблемалар, ҳарбий унвон белгилари ёки формали кийимлардан ҳужум пайтида ёхуд ҳарбий ҳаракатни яшириш, унга кўмаклашиш, уни ҳимоялаш ёки қийинлаштириш мақсадида фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур моддадаги ёки 37-модданинг 1. d) бандидаги бирон-бир нарса халқаро ҳуқуқнинг жосусликка ёки денгиздаги қуролли можаролар вақтида байроқлардан фойдаланишга нисбатан қўлланадиган умумеътироф этилган муайян нормаларига дахл қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда — Раҳм-шафқат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳеч кимни омон қолдирмаслик ҳақида буйруқ бериш, шундай деб душманга таҳдид этиш ёки шундан келиб чиққан ҳолда ҳарбий ҳаракатлар юритиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-модда — Душман томоннинг сафдан чиққан шахслари учун кафолатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Сафдан чиққан деб эътироф этилган ёки айни шароитда шундай деб эътироф этилиши лозим бўлган шахсга қарши ҳужум қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидаги ҳолатларда ҳар қандай шахс сафдан чиққан ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) душман томоннинг ҳукми остида бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) асир тушиш ниятини очиқ-ойдин билдирса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
c) ҳушсизлиги, ярадорлиги ёхуд беморлиги туфайли сафдан чиққан бўлса-ю, шунинг оқибатида ҳимояланишга қодир бўлмаса, бу ҳолатларнинг ҳар бирида ушбу шахс ҳар қандай душманлик хатти-ҳаракатидан ўзини тийиши ва қочишга уринмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳарбий асир сифатида ҳимоя ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳарбий ҳаракатлар пайтидаги ғайриодатий шароитда душман томон ҳукми остига тушиб қолган тақдирда, уларни Учинчи конвенциянинг I Қисм III Бўлимида кўзда тутилган тартибда эвакуация қилишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ушбу шахслар озод этилади ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур эҳтиёт чоралари кўрилади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-модда — Учиш аппаратлари бортидаги шахслар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фалокатга учраган учиш аппаратини парашютда тарк этган бирон-бир шахс ерга тушиб олишига қадар унга қарши ҳужум қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фалокатга учраган учиш аппаратини парашютда тарк этган бирон-бир шахс душман томон назоратидаги ерга тушган пайтда унинг душманларча хатти-ҳаракат содир этаётгани яққол аён бўлмаган тақдирда, ҳамла учун нишон бўлмасидан олдин унга асир тушиши учун имконият яратиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳаво-десантчи қўшинларига нисбатан мазкур модда ҳимояси татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БЎЛИМ.
КОМБАТАНТЛАР ВА ҲАРБИЙ АСИРЛАР МАҚОМИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда — Қуролли кучлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Низолашаётган томоннинг қуролли кучлари, ушбу томон душман томонидан тан олинмаган ҳукумат ёки маъмурият бўлган тақдирда ҳам, тегишли томон олдида ўзига тобе кишилар юриш-туриши учун масъул ҳисобланган шахснинг қўмондонлиги остидаги барча ташкиллаштирилган қуролли кучлар, гуруҳ ва бўлинмалардан иборатдир. Бундай қуролли кучлар қуролли можаролар даврида қўлланадиган турли қоидалар қатори халқаро ҳуқуқ нормаларига ҳам амал қилинишини таъминлайдиган ички интизом тартибига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Низолашаётган томонлар қуролли кучлари таркибига кирувчи (Учинчи конвенциянинг 33-моддасида қайд этилган тиббий ва диний ходимлардан ташқари) шахслар комбатантлар ҳисобланади, яъни улар ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Низолашаётган томон ҳар гал ўз қуролли кучлари таркибига тартиб сақлашни таъминловчи ярим ҳарбий ёки қуролли ташкилотни киритар экан, бу ҳақда бошқа низолашаётган томонларни хабардор этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-модда — Комбатантлар ва ҳарбий асирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Юқоридаги 43-моддада таърифланган ҳар қандай комбатант душман томон ҳукми остига тушиб қолгач, ҳарбий асир ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Барча комбатантлар қуролли можаролар даврида қўлланадиган халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилишга мажбур эканига қарамай, бу нормаларнинг бузилиши комбатантни комбатант ҳисобланиш ҳуқуқидан ёки душман томон ҳукми остига тушиб қолган тақдирда, ҳарбий асир ҳисобланиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди; 3 ва 4-бандларда кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳужумда ёки ҳужумга тайёргарлик ҳисобланган ҳарбий амалиётда иштирок этаётган вақтида комбатантлар ҳарбий ҳаракатлар оқибатларидан фуқаро аҳолини ҳимоялашни янада кучайтиришда кўмаклашиш мақсадида ўзларини фуқаро аҳолидан фарқлашга мажбурдирлар. Аммо қуролли низолар вақтида ҳарбий ҳаракатлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда комбатант ўзини фуқаро аҳолидан фарқлаши мумкин бўлмаган вазият юзага келган тақдирда, у қуйидаги ҳолларда очиқ қурол тақиб юриш шарти билан ўзининг комбатантлик мақомини сақлаб қолади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳар бир қуролли тўқнашув пайтида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) у шахсан иштирок этиши зарур бўлган ҳужумга тайёргарлик муносабати билан жанговар амалларни бажариш жараёнида душманга очиқ-ойдин кўриниб турган пайтида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банд талабларига жавоб берадиган хатти-ҳаракатларга 37-модданинг «1.с» бандида кўзда тутилган мунофиқлик тушунчаси мазмунидан келиб чиқиб ёндашилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Учинчи банднинг иккинчи қисмида баён этилган шартларни бажармаётган пайтда душман томон ҳукми остига тушиб қолган комбатант ҳарбий асир ҳисобланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади, аммо шунга қарамасдан, унга нисбатан Учинчи конвенция ва мазкур Протоколга мувофиқ ҳарбий асирлар фойдаланадиган ҳимояга тенг бўлган ҳимоядан фойдаланиш имкони берилади. Бундай ҳимоя қаторига Учинчи конвенцияга мувофиқ ҳарбий асир ўзи содир этган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун суд қилинган ва жазони ўтаётган пайтда фойдаланиши мумкин бўлган ҳимоя ҳам киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳужумда ёки ҳужумга тайёргарлик ҳисобланган ҳарбий амалиётда иштирок этмаган ҳар қандай комбатант душман томон ҳукми остига тушиб қолган тақдирда, у илгари содир этган хатти-ҳаракатлари нуқтайи назаридан комбатант ва ҳарбий асир ҳисобланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур модда ҳар қандай шахснинг Учинчи конвенция 4-моддасига мувофиқ ҳолда ҳарбий асир ҳисобланиш ҳуқуқига зиён етказмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур модда низолашаётган томонлар мунтазам қўшинлари қуролли бўлинмаларининг формали кийимдаги таркибига киритилган комбатантларнинг формали кийим кийиши юзасидан давлатлар ўртасида умум қабул қилинган амалдаги тартибни ўзгартиришни ўз олдига мақсад қилиб қўймаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Биринчи ва Иккинчи конвенцияларнинг 13-моддасида қайд этилган шахслар тоифасига қўшимча сифатида, мазкур Протоколнинг 43-моддасида белгиланган низолашаётган томонлар қуролли кучлари таркибига кирувчи барча шахслар, мабодо ярадор ёки бемор бўлса, мазкур Протоколга мувофиқ ёки денгизда ёхуд бошқа сувларда кема ҳалокатига учраган тақдирда Иккинчи конвенцияга кўра ҳимоядан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-модда — Ҳарбий ҳаракатларда қатнашаётган шахслар ҳимояси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳарбий ҳаракатларда қатнашаётган ва душман томон ҳукми остига тушиб қолган шахс ҳарбий асир ҳисобланади ва шу туфайли Учинчи конвенция ҳимоясидан фойдаланиши мумкин. Бунда ушбу шахс ҳарбий асирлик мақомига даъво қилиши ва унинг бундай ҳуқуққа эгалиги аён бўлиши ёки ушбу шахс мансуб бўлган томон уни ушлаб турган давлатни, ёхуд Ҳомий Давлатни хабардор этиш йўли билан унга нисбатан шундай мақом берилишини талаб этиши зарур бўлади. Бу каби шахсларнинг ҳарбий асир мақомига эга бўлиш ҳуқуқи мавжудлиги борасида қандайдир шубҳа юзага келган тақдирда, улар ваколатли суд органи томонидан ўз мақомлари аниқлаштириб берилишига қадар ушбу мақомларини сақлаб қолади ва шу билан бирга, Учинчи конвенция ва мазкур Протокол ҳимоясидан фойдаланишда давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Агар душман томон ҳукми остига тушиб қолган шахс ҳарбий асир сифатида ушлаб турилмаган бўлса ва унинг ҳарбий ҳаракатлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун суд қилиниши кутилаётган тақдирда, ушбу шахс судлов органи олдида ўзининг ҳарбий асир мақомига эгалик ҳуқуқи тикланишини ва бу масала юзасидан тегишли қарор чиқарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. Амалдаги процедура бўйича мумкин бўлган ҳолларда бундай қарор тегишли ҳуқуқбузарлик учун суд бошланишидан олдин чиқарилади. Ҳомий Давлат вакиллари ушбу масала юзасидан суд қарори чиқариладиган судлов жараёнида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга; тегишли давлатнинг хавфсизлиги нуқтайи назаридан суд мажлисининг ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши бундан мустасно. Бу ҳолда муайян давлат Ҳомий Давлатни тегишли тартибда хабардор этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳарбий ҳаракатларда қатнашган, аммо ҳарбий асирлик мақомига эга бўлмаган ва Тўртинчи конвенцияга мувофиқ тарзда нисбатан қулай муомала имкониятидан фойдаланмаётган ҳар қандай шахс барча ҳолларда мазкур Протоколнинг 75-моддасида кўзда тутилган ҳимоядан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир Истило этилган ҳудудда жойлашган бу каби ҳар қандай шахс, агар жосус сифатида қўлга олинмаган бўлса, Тўртинчи конвенциянинг 5-моддасидан мустақил равишда, мазкур Конвенцияга мувофиқ алоқа ҳуқуқига ҳам эга ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-модда — Жосуслар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Конвенцияларнинг ёки мазкур Протоколнинг бошқа ҳар қандай қоидасидан қатъи назар, низолашаётган томон қуролли кучлари таркибига мансуб ҳар қандай шахс жосуслик билан шуғулланаётган пайтида душман томон ҳукми остига тушиб қолган тақдирда, у ҳарбий асир мақомидан фойдаланиш ҳуқуқига эга ҳисобланмайди ва унга нисбатан жосус сифатида муомала қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Низолашаётган томон қуролли кучлари таркибига мансуб шахс мазкур томон номидан душман томон назоратида бўлган ҳудудда ахборот йиғаётган ёки йиғишга уринаётган тақдирда, агар бундай фаолият билан шуғулланаётган пайтида ўз қуролли кучларининг формали кийимида бўлса, у жосуслик билан шуғулланган шахс, деб ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Низолашаётган томон қуролли кучлари таркибига мансуб бўлган ва душман томон босиб олган ҳудудда яшаётган шахс ушбу ҳудудда ўзи мансуб томон номидан ҳарбий аҳамиятга молик ахборот йиғаётган ёки йиғишга уринаётган тақдирда, агар бундай фаолият билан шуғулланаётган пайтида мунофиқлик билан ҳаракат қилмаётган ёхуд атайлаб хуфия усуллардан фойдаланмаётган бўлса, у жосуслик билан шуғулланган шахс, деб ҳисобланмайди. Бундан ташқари, бундай шахс ҳарбий асир мақомига эгалик ҳуқуқини йўқотмайди ва агар бу шахс жосуслик қилаётган пайтида қўлга олинмаган бўлса, унга нисбатан жосуслардек муомала қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Низолашаётган томон қуролли кучлари таркибига мансуб бўлган, аммо душман томон босиб олган ҳудудда яшамайдиган шахс ушбу ҳудудда жосуслик билан шуғулланаётган тақдирда, бундай шахс ҳарбий асир мақомига эгалик ҳуқуқини йўқотмайди ва унга нисбатан жосуслардек муомала қилинмайди. Бу шахснинг ўзи мансуб қуролли кучларга яна қўшилиб улгурмасидан илгари қўлга олингани билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-модда — Ёлланма шахслар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ёлланма шахс комбатант ёки ҳарбий асир мақомига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ёлланма шахслар қаторига қуйидаги ҳар қандай шахслар кириши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) қуролли можаро таркибида курашиш учун маҳаллий жойда ёки чет элда махсус ёлланган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) ҳарбий ҳаракатларда бевосита қатнашувчи шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
c) ҳарбий ҳаракатларда асосан шахсий манфаат нуқтайи назаридан қатнашадиган ва уларга низолашаётган томондан бевосита ёки шу томон кўрсатмаси билан мазкур томон қуролли кучлари шахсий таркибига мансуб худди шу даража ва шу вазифани бажарувчи комбатантларга ваъда қилинган ёки тўланадиган муайян маблағга нисбатан анчагина кўп миқдордаги ҳақ ростдан ҳам тўланадиган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) низолашаётган томон фуқароси ҳисобланмайдиган ва низолашаётган томон назорати остида бўлган ҳудудда муқим яшамайдиган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
e) низолашаётган томон қуролли кучлари шахсий таркибига кирмайдиган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
f) низолашаётган томон ҳисобланмаган давлат томонидан унинг қуролли кучлари таркибига кирувчи шахс сифатида расмий вазифани бажариш учун юборилмаган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV ҚИСМ.
ФУҚАРО АҲОЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I БЎЛИМ.
ҲАРБИЙ ҲАРАКАТЛАР ОҚИБАТЛАРИДАН УМУМИЙ ҲИМОЯЛАНИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I БОБ.
АСОСИЙ ҚОИДА ВА УНИНГ ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-модда — Асосий қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар фуқаро аҳоли ва фуқаро объектларини ҳурмат қилиш ва ҳимоялашни таъминлаш учун ҳар доим фуқаро аҳоли билан комбатантлар ўртасидаги, шунингдек, фуқаро объектлари билан ҳарбий объектлар ўртасидаги тафовутни аниқ билиб олишлари ва ўз ҳаракатларини фақат ҳарбий объектларга қарши қаратишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-модда — Ҳужум тушунчаси ва унинг қўлланиш соҳаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ҳужум» деганда, ҳамла қилиш ёки мудофааланиш пайтида амалга оширилишидан қатъи назар, душманга қарши куч ишлатиш ҳаракати тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Протоколдаги ҳужумга тааллуқли қоидалар қайси ҳудудда, шу жумладан, низолашаётган томонга тегишли, аммо душман томон назорати остида бўлган миллий ҳудудда ҳам содир этилаётганидан қатъи назар, барча ҳужумларга нисбатан қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Бўлимдаги қоидалар қуруқликда, ҳавода ёки денгизда амалга оширилаётган ва фуқаро аҳолига, алоҳида фуқаро шахсларга ёки қуруқликда жойлашган фуқаро объектларига зиён етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларга нисбатан қўлланади. Бу қоидалар, шунингдек, қуруқликдаги объектларга қарши денгиздан ёки ҳаводан амалга оширилувчи барча ҳужумларга нисбатан қўлланади, аммо денгиздаги ёхуд ҳаводаги қуролли можаролар даврида қўлланадиган халқаро ҳуқуқ нормаларига бошқача бир тарзда дахл қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур Бўлимдаги қоидалар Тўртинчи конвенцияда, хусусан, шу Конвенциянинг II Қисмида ва Олий Аҳдлашувчи Томонлар учун мажбурий ҳисобланган бошқа халқаро битимларда кўзда тутилган инсонпарварлик ҳимоясига тааллуқли қоидаларни тўлдиради, шунингдек, фуқаро аҳоли ва фуқаро объектларини қуруқликда, денгизда ёки ҳавода ҳарбий ҳаракатлар оқибатларидан ҳимоя қилишга қаратилган бошқа халқаро ҳуқуқ нормаларини тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БОБ.
ФУҚАРО ШАХСЛАР ВА ФУҚАРО АҲОЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-модда — Фуқаро шахслар ва фуқаро аҳоли тушунчалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Учинчи конвенциянинг 4-моддасида (А.1, А.2, А.3 ва А.6) ва мазкур Протоколнинг 43-моддасида кўрсатилган бирон-бир шахслар тоифасига мансуб бўлмаган ҳар қандай шахс фуқаро шахс ҳисобланади. Бирон-бир шахснинг фуқаро шахс экани тўғрисида шубҳа туғилган ҳолда ҳам у фуқаро шахс ҳисобланаверади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фуқаро аҳоли фуқаро шахс ҳисобланган барча шахслардан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фуқаро аҳоли орасида фуқаро шахс тушунчасига мос келмайдиган алоҳида шахсларнинг мавжудлиги бу аҳолини фуқаровий мазмунга эгалигидан маҳрум этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-модда — Фуқаро аҳоли ҳимояси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фуқаро аҳоли ва алоҳида фуқаро шахслар ҳарбий амалиётлар муносабати билан юзага келадиган хавф-хатардан сақланишда умумий ҳимоядан фойдаланади. Бу борада қўлланадиган халқаро ҳуқуқнинг бошқа нормаларига қўшимча сифатида ушбу ҳимояни амалга оширишда барча ҳолларда қуйидаги қоидаларга амал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фуқаро аҳоли ҳисобланувчи аҳоли, шунингдек, алоҳида фуқаро шахслар ҳужум учун нишон бўлмаслиги керак. Фуқаро аҳолини террор қилишга қаратилган зўравонлик ҳаракатларини содир этиш ёки шундай зўравонлик билан таҳдид қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фуқаро аҳоли мазкур Бўлимда кўзда тутилган ҳимоядан фойдаланади; уларнинг ҳарбий ҳаракатларда тўғридан тўғри қатнашиш ҳоллари ва қатнашган даври бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Танламай ҳамла қилиш мазмунидаги ҳужумлар тақиқланади. Танламай ҳамла қилиш мазмунидаги ҳужумлар қаторига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) аниқ ҳарбий объектларга йўналтирилмаган ҳужумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) аниқ ҳарбий объектларга йўналтириш мумкин бўлмаган ҳарбий ҳаракат юритиш усули ёки воситалари қўлланиладиган ҳужумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
c) оқибатларини мазкур Протокол талаблари асосида чеклаш мумкин бўлмаган ҳарбий ҳаракат юритиш усули ёки воситалари қўлланиладиган ҳужумлар ва шу тахлит, юқоридаги ҳолларнинг ҳар бирида ҳарбий объектлар билан бирга фуқаро шахслар ёки фуқаро объектларига ҳам тафовут қилинмаган ҳолда талафот етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шулар қаторида қуйидаги ҳужум турлари ҳам танламай ҳамла қилиш мазмунидаги ҳужум ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) шаҳарда, қишлоқда ёки фуқаро шахслар ёхуд фуқаро объектлари жойлашган бошқа бир ҳудудда яққол кўриниб турган ва бир-биридан узоқда бўлган муайян ҳарбий объектларга ягона ҳарбий объект сифатида ёндашган ҳолда бомба ташлаш ёки бошқа ҳар қандай усул ва воситалар ёрдамида ҳужум қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) эришилиши кўзда тутилаётган аниқ ва бевосита ҳарбий устунликка нисбатан ўта зиёд бўлган, йўл-йўлакай фуқаро аҳоли ўртасида қурбонлар пайдо бўлишига, фуқаро шахсларнинг яраланишига ва фуқаро объектларига талафот етишига ёки буларнинг барчаси бир йўла содир бўлишига олиб келишини кутиш мумкин бўлган ҳужум қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фуқаро аҳолига ёки алоҳида фуқаро шахсларга репрессалий тартибида ҳужум қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Фуқаро аҳоли ёки алоҳида фуқаро шахсларнинг мавжудлиги ёхуд ҳаракатланаётгани ҳолатидан муайян пункт ёки ҳудудларни ҳарбий ҳаракатдан ҳимоялаш, хусусан, ҳарбий объектларни ҳужумга нишон бўлишдан сақлаб қолиш ёхуд ҳарбий ҳаракатни яшириш, унга кўмаклашиш ёки халал бериш мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас. Низолашаётган томонлар ҳарбий объектларни ҳимоя қилиш ёхуд ҳарбий амалиётни яшириш мақсадларидан келиб чиқиб, фуқаро аҳоли ёки алоҳида фуқаро шахсларнинг ҳаракатланишига йўналиш беришлари мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бу тақиқларга нисбатан ҳар қандай хилоф иш тутиш низолашаётган томонларни фуқаро аҳоли ва фуқаро шахсларга нисбатан зиммасида бўлган ҳуқуқий мажбуриятлардан, шу жумладан, 57-моддада кўзда тутилган эҳтиёт чораларини қўллаш мажбуриятидан озод этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III БОБ.
ФУҚАРО ОБЪЕКТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52-модда — Фуқаро объектларининг умумий ҳимояси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фуқаро объектлари ҳужум ёки репрессалийлар учун нишон бўлмаслиги керак. Фуқаро объектлари, деганда 2-бандда тушунча берилган ҳарбий объектлар қаторига кирмайдиган барча объектлар тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳужум қатъий равишда фақат ҳарбий объектларга ҳамла қилиш билан чекланиши шарт. Ҳарбий объектлар, деганда мазмун-моҳияти, жойлашуви, мўлжалланиши ва фойдаланилиши жиҳатларидан ҳарбий ҳаракатларга самарали улуш қўшиши билан бирга, тўла ёки қисман вайрон этилиши, босиб олиниши ёки таъсирига барҳам берилиши тегишли шарт-шароитда сезиларли ҳарбий устунлик саналадиган муайян доирадаги объектлар тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Одатда фуқаровий мақсадлар учун мўлжалланган объектдан, масалан, ибодат маскани, уй ёки бошқа хил турар-жой иморати ёхуд мактабдан ҳарбий ҳаракатларни самарали қўллаб-қувватлашда фойдаланилмаётгани борасида муайян гумон мавжуд бўлган тақдирда, бундай объектдан фуқаровий мақсадларда фойдаланилаётгани тахмин этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53-модда — Маданий қадриятлар ва ибодат масканлари ҳимояси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли можаролар даврида маданий қадриятларни ҳимоялаш тўғрисида 1954 йил 14 майда қабул қилинган Гаага конвенцияси қоидаларига ва бошқа тегишли халқаро ҳужжатларга зиён етказмаган ҳолда, қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) халқларнинг маданий ёки маънавий мероси саналадиган тарихий ёдгорликлар, санъат асарлари ёхуд ибодат масканларига нисбатан бирон-бир душманлик хатти-ҳаракатини содир этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) бундай объектлардан ҳарбий ҳаракатлар жараёнини қўллаб-қувватлашда фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
c) бундай объектларни репрессалийлар объектларига айлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54-модда — Фуқаро аҳоли жон сақлаши учун зарур бўлган объектлар ҳимояси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фуқаро аҳолини оч қолдиришни уруш юритишнинг усули сифатида қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фуқаро аҳоли фойдаланишига йўл қўймаслик учун ёки аҳолини очликка дучор этиш, уларни кўчиб кетишга мажбур қилиш ёхуд бошқа сабаблар бўйича улардан жон сақлаш воситаси сифатида фойдалана олмаслиги мақсадида фуқаро аҳоли жон сақлаши учун зарур бўлган объектларга, масалан, озиқ-овқат захиралари, озиқ-овқат етиштирувчи қишлоқ хўжалиги ҳудудлари, экинзорлар, чорва, ичимлик суви ғамлаш иншоотлари ва сув захираларига, шунингдек, ирригация иншоотларига ҳужум қилиш, уларни яксон этиш, кўчириб кетиш ёхуд яроқсиз ҳолга келтириш тақиқланади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Юқорида 2-бандда кўзда тутилган тақиқлар душман томоннинг хизматида бўлган мазкур бандда қайд этилган қуйидаги объектларга нисбатан қўлланилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) фақат ўз қуролли кучлари шахсий таркибини сақлаб туриш учунгина зарур бўлган объектлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) шахсий таркибни сақлаб туриш учун бўлмаса ҳам, ҳарбий ҳаракатларни бевосита қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган объектлар; бунда мазкур объектларга нисбатан, келгусида фуқаро аҳолининг етарли миқдордаги озиқ-овқат ва ичимлик сувисиз қолиши ва оқибатда аҳоли ўртасида очлик бошланиши ёки улар кўчиб кетиши эҳтимоли мавжуд бўлган хатти-ҳаракатларни қўллаш мутлақо тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бу объектлар репрессалий объектларига айланмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Муайян низолашаётган томон буни ўз миллий ҳудудини истилодан мудофаа этиш эҳтиёжи юзасидан ҳаётий муҳим деб эътироф этган тақдирда, унинг назоратидаги ҳудуднинг қатъий ҳарбий вазият тақозо этган қисмига нисбатангина 2-моддада кўзда тутилган тақиқлардан чекинилиши учун рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55-модда — Табиат муҳофазаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳарбий ҳаракатлар юритиш даврида табиий муҳитни кенг миқёсли, узоқ муддатли ва жиддий талафотлардан ҳимоялаш учун ғамхўрлик қилинади. Уруш ҳаракатининг табиий муҳитга шундай зиён етказиш мақсад қилиб олинган ёки у туфайли зиён етиши мумкин бўлган ва бунинг натижасида аҳоли соғлиғига ёхуд унинг жон сақлашига зиён етиши эҳтимол тутилган усул ва воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш ана шундай ҳимоя жумласидандир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Табиий муҳитга репрессалий сифатида зиён етказиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56-модда — Хатарли кучга эга қурилма ва иншоотлар ҳимояси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хатарли кучга эга қурилма ва иншоотлар, хусусан, тўғонлар, дамбалар ва электр станцияларига ҳужум қилиниши оқибатида улардаги хатарли кучларнинг бўшалиб кетиши ва фуқаро аҳоли ўртасида оғир талафотлар юзага келиши эҳтимоли мавжуд бўлган тақдирда, бундай объектлар ҳарбий объект ҳисобланган ҳолда ҳам, улар ҳужум учун нишон бўлмаслиги керак. Ана шу қурилма ва иншоотлар ичида ёки уларнинг яқинида жойлаштирилган бошқа ҳарбий объектларга ҳужум қилиниши оқибатида улардаги хатарли кучларнинг бўшалиб кетиши ва фуқаро аҳоли ўртасида оғир талафотлар юзага келиши эҳтимоли мавжуд бўлган ҳолда ҳам, бу объектлар ҳужум учун нишон бўлмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларга нисбатан 1-бандда кўзда тутилган ҳужумдан алоҳида ҳимоя қилиш барҳам топади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тўғонлар ва дамбаларга нисбатан, агар қандайдир йўл билан ушбу объектлардан уларнинг одатдаги фаолиятидан фарқли ўлароқ бошқа мақсадларда ва ҳарбий ҳаракатларни мунтазам, изчил ва бевосита таъминлаб туришда фойдаланилаётган бўлса ва бу объектларга ҳужум қилиш бундай қўллаб-қувватлашга барҳам беришда ягона амалий имконият ҳисобланган ҳоллардагина;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) атом электр станцияларига нисбатан, агар улар ҳарбий ҳаракатларни мунтазам, изчил ва бевосита таъминлаб туриш учун электр энергияси ишлаб чиқараётган бўлса ва бу объектларга ҳужум қилиш бундай қўллаб-қувватлашга барҳам беришда ягона амалий имконият ҳисобланган ҳоллардагина;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) ушбу қурилма ва иншоотлар ичида ёки яқинида жойлаштирилган бошқа ҳарбий объектларга нисбатан, агар улардан ҳарбий ҳаракатларни мунтазам, изчил ва бевосита таъминлаб туришда фойдаланилаётган бўлса ва бу объектларга ҳужум қилиш бундай қўллаб-қувватлашга барҳам беришда ягона амалий имконият ҳисобланган ҳоллардагина.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фуқаро аҳоли ва алоҳида фуқаро шахслар барча ҳолларда халқаро ҳуқуқ томонидан бериладиган тўла ҳимояланиш ҳуқуқидан, шу жумладан, 57-моддада кўзда тутилган эҳтиёт чораларини қўллаш йўли билан ҳимояланиш ҳуқуқидан фойдаланишда давом этади. Агар ҳимоя тўхтатилиб, 1-бандда қайд этилган қурилма, иншоот ёки ҳарбий объектларнинг биронтасига нисбатан ҳужум қилинган тақдирда, хатарли кучларнинг бўшалишига йўл қўймаслик мақсадида барча амалий эҳтиёт чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Юқоридаги 1-бандда қайд этилган ҳар қандай қурилма, иншоот ёки ҳарбий объектларни репрессалий объектларига айлантириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Низолашаётган томонлар 1-бандда кўрсатилган қурилма ва иншоотлар яқинида ҳеч қандай ҳарбий объектларини жойлаштирмасликка ҳаракат қилиши зарур. Аммо ҳимоядан фойдаланадиган ушбу қурилма ва иншоотларни ҳужумдан мудофаа қилишдек ягона мақсад билан муайян иншоотлар тикланишига йўл қўйилади; бу иншоотлардан ҳимоядан фойдаланадиган қурилма ва иншоотларга нисбатан ҳужумларни қайтариш учун зарур мудофаа ҳаракатларидан бошқа бирон-бир ҳарбий ҳаракатлар юритишда фойдаланилмаган тақдирда ва уларнинг қурол-яроғлари таркиби фақат ҳимоядан фойдаланадиган қурилма ва иншоотларга нисбатан ҳужумларни қайтаришгагина мўлжалланган қуроллар билан чекланган бўлса, бундай ҳолларда мазкур иншоотлар ҳужум учун нишон бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Олий Аҳдлашувчи Томонлар ва низолашаётган томонларга хатарли кучга эга объектларни қўшимча ҳимоялашни таъминлаш юзасидан ўзаро бошқа битимлар тузиш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур моддага мувофиқ ҳимоядан фойдаланадиган объектларни таниб олишни осонлаштириш мақсадида, низолашаётган томонлар уларни мазкур Протоколнинг I Иловаси 16-моддасида (ўзгартириш киритилган Илованинг 17-моддасида) кўрсатилган тартибда, ягона ўқда жойлашган бир гуруҳ оч-сариқ доиралар шаклидаги махсус белги ёрдамида белгилашлари мумкин. Бундай белгиларнинг мавжуд эмаслиги низолашаётган томонларнинг биронтасини ҳам мазкур моддада уларнинг зиммасига юклатилган мажбуриятлардан мутлақо халос этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV БОБ.
ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57-модда — Ҳужум пайтидаги эҳтиёт чоралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳарбий амалиётларни бажариш пайтида ҳар доим фуқаро аҳолини, фуқаро шахсларни ва фуқаро объектларини эҳтиётлаш учун ғамхўрлик қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳужумларга нисбатан қуйидаги эҳтиёт чоралари кўрилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кимки, ҳужум қилишни режалаштирган ёки уни амалга оширишга аҳд қилган бўлса:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I) ҳужум қилинадиган объектлар на фуқаро шахслар, на фуқаро объектлари эмаслиги ва алоҳида ҳимоядан фойдаланмаслиги, балки 52-модданинг 2-бандида қайд этилган мазмундаги ҳарбий объектлар экани ва мазкур Протокол қоидаларига мувофиқ уларга ҳужум қилиш тақиқланмаслигига тўла ишонч ҳосил қилиш учун тегишли барча имкониятлардан фойдаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II) фуқаро аҳоли ўртасида тасодифий талафотлар юз бериши, фуқаро шахсларнинг яраланиши ва фуқаро объектларига тасодифий зиён етказилишининг олдини олиш, ҳеч бўлмаганда, бундай талафотларни камайтиришга эришиш мақсадида ҳужум воситалари ва усулларини танлашда тегишли барча эҳтиёт чораларидан фойдаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III) фуқаро аҳоли ўртасида тасодифий талафотлар юз бериши, фуқаро шахсларнинг яраланиши ва фуқаро объектларига тасодифий зиён етказилиши ёки барчасининг биргаликда содир бўлиши ва бундай оқибатнинг қўлга киритиш тахмин этилган аниқ ва бевосита ҳарбий устунликка нисбатан ҳаддан зиёд экани кутилаётган ҳар қандай ҳужумни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилишдан сақланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) агар объект ҳарбийларга тегишли эмаслиги ва алоҳида ҳимоядан фойдаланиши, унга ҳужум қилиш фуқаро аҳоли ўртасида тасодифий талафотлар юз бериши, фуқаро шахсларнинг яраланиши ва фуқаро объектларига тасодифий зиён етказилиши ёки барчасининг биргаликда содир бўлиши ва бундай оқибатнинг қўлга киритиш тахмин этилган аниқ ва бевосита ҳарбий устунликка нисбатан ҳаддан зиёд экани очиқ-ойдин маълум бўлган ҳолларда ҳужумни амалга ошириш бекор қилинади ёхуд вақтинча тўхтатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) фуқаро аҳолига дахл қилиши мумкин бўлган ҳужум тўғрисида олдиндан самарали равишда огоҳлантириш берилади; вазият тақозо этмаган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тенгма-тенг даражадаги ҳарбий устунликка эришиш учун бир неча ҳарбий объектлардан бирини танлаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, унга ҳужум қилиш оқибатида фуқаро шахслар ва фуқаро объектларига иложи борича камроқ хавф туғиладиган объект танланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Денгизда ёки ҳавода ҳарбий амалиётларни бажариш даврида низолашаётган томонларнинг ҳар бири қуролли можаролар пайтида қўлланадиган халқаро ҳуқуқ нормаларида кўзда тутилган ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига мувофиқ ҳолда фуқаро аҳоли ўртасида талафотлар юз бериши ва фуқаро объектларига зиён етказилишининг олдини олишга қаратилган барча оқилона эҳтиёт чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур модданинг бирон-бир қоидаси фуқаро аҳолига, фуқаро шахслар ёки фуқаро объектларига қандайдир ҳужумлар қилиш учун рухсат берадиган мазмунда талқин этилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58-модда — Ҳужумлар оқибати юзасидан қўлланадиган эҳтиёт чоралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар иложи борича имконият даражасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Тўртинчи конвенциянинг 49-моддасига зиён етказмаган ҳолда, ўз назорати остида жойлашган фуқаро аҳолини, алоҳида фуқаро шахсларни ва фуқаро объектларини ҳарбий объектлар яқинидаги ҳудудлардан имкон қадар узоқлаштиришга интилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) ҳарбий объектларни аҳоли зич жойлашган ҳудудларга ёки бу ҳудудлар яқинига жойлаштирмасликка ҳаракат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) ўз назорати остида жойлашган фуқаро аҳолини, алоҳида фуқаро шахсларни ва фуқаро объектларини ҳарбий амалиётлар туфайли юзага келадиган хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган бошқа эҳтиёт чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V БОБ.
МАХСУС ҲИМОЯ ОСТИДА БЎЛГАН ЖОЙЛАР ВА ЗОНАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59-модда — Мудофаа этилмайдиган жойлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Низолашаётган томонларга мудофаа этилмайдиган жойларни бирон-бир восита ёрдамида ҳужумга дучор этиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Низолашаётган томонларнинг тегишли маъмуриятлари қуролли кучларга туташ ёки уларнинг яқинида жойлашган ва душман томон истило этиши учун очиқ бўлган ҳар қандай аҳоли яшаш манзилини мудофаа этилмайдиган жой, деб эълон қилиши мумкин. Бундай жой қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) барча комбатантлар, шунингдек, кўчма ҳарбий воситалар ва кўчма ҳарбий аслаҳа-анжомлар эвакуация қилинган бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) турғун ҳарбий қурилма ёки иншоотлардан душманлик мақсадларида фойдаланилмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) на маъмурлар ва на аҳоли томонидан душманлик хатти-ҳаракатлари содир этилмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) ҳарбий амалиётларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бирон-бир ҳаракат қилинмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бу жойда Конвенциялар ва мазкур Протоколга мувофиқ алоҳида ҳимоядан фойдаланадиган шахсларнинг мавжудлиги, қонун устуворлиги ва тартиб-қоидани таъминлашдан иборат ягона мақсад учун қолдириб кетилган полиция кучларининг мавжудлиги 2-бандда баён этилган талабларга зид келмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Душман томонга 2-бандда кўзда тутилган тартибда баёнот берилади ва унда мудофаа этилмайдиган жойнинг аниқ таърифи ва таснифи кўрсатилади. Бундай баёнотни олган тегишли низолашаётган томон олганлигини тасдиқлайди ва кўрсатилган жойга мудофаа этилмайдиган жой сифатида ёндашади; 2-бандда кўзда тутилган талабларга амал қилинмаган ҳолатлар бундан мустасно; бу ҳолда тегишли томон баёнот берган томонни зудлик билан хабардор этади. Ҳатто 2-бандда кўзда тутилган талабларга амал қилинмаган ҳолатларда ҳам бундай жойлар мазкур Протоколнинг бошқа қоидаларида ва қуролли можаролар даврида қўлланадиган халқаро ҳуқуқ нормаларида кўзда тутилган ҳимоядан фойдаланишда давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Низолашаётган томонлар муайян жойлар 2-банд талабларига жавоб бермаган тақдирда ҳам уларни мудофаа этилмайдиган жойлар, деб эълон қилишга келишиб олишлари мумкин. Бундай битимда мудофаа этилмайдиган жойнинг таърифи ва таснифи иложи борича аниқ ифода этилиши керак; зарур ҳолларда унда назорат усули ҳам кўзда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бундай битимнинг мавзуси ҳисобланган тегишли жойни ўз назорати остида сақлаб турган томон иложи борича бу жойни бошқа томон билан келишиб олинган муайян белгилар билан белгилаши ва бу белгиларни кўзга яққол ташланадиган ерларда, жойнинг барча периметрларида, катта йўлларнинг бўйларида ўрнатиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бу жой 2-бандда баён этилган талабларга ёки 5-бандда тилга олинган битим шартларига жавоб бермай қўйган тақдирда, ўзининг мудофаа этилмайдиган жой, деган мақомини йўқотади. Бундай ҳолларда бу жой мазкур Протоколнинг бошқа қоидаларида ва қуролли можаролар даврида қўлланадиган бошқа ҳуқуқ нормаларида кўзда тутилган ҳимоядан фойдаланишда давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60-модда — Қуролсизлантирилган зоналар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Низолашаётган томонларнинг тегишли битим асосида қуролсизлантирилган ҳудудлар мақоми берилган ҳудудларга ўз ҳарбий амалиётларини ёйиши, бу тилга олинган битим қоидаларига зид келган ҳолларда, тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бундай битим аниқ ифода этилган, оғзаки ёки ёзма шаклда, бевосита ёхуд Ҳомий Давлат ёки ҳар қандай беғараз ташкилот воситасида тузилган ва ўзида ўзаро бир тўхтамга келинган баёнотларни жамлаган бўлиши лозим. Битим тинчлик пайтида, шунингдек, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг тузилиши мумкин ва унда қуролсизлантирилган зоналарнинг аниқ таърифи ва тавсифи, зарур ҳолларда назорат усулини ўрнатиш тартиби очиқ-ойдин ифода этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Одатда қуйидаги талабларга жавоб берадиган ҳар қандай зона бундай битимларнинг мавзуси бўла олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) барча комбатантлар, шунингдек, кўчма ҳарбий воситалар ва кўчма ҳарбий аслаҳа-анжомлар эвакуация қилинган бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) турғун ҳарбий қурилма ёки иншоотлардан душманлик мақсадларида фойдаланилмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) на маъмурлар ва на аҳоли томонидан душманлик хатти-ҳаракатлари содир этилмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) ҳарбий ҳаракатлар билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятга барҳам берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар «d» бандчада баён этилган талабни изоҳлаш бўйича ва 4-бандда тилга олинганлардан ташқари қуролсизлантирилган зонага кириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тўғрисида келишиб олишлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бу зонада Конвенциялар ва мазкур Протоколга мувофиқ алоҳида ҳимоядан фойдаланадиган шахсларнинг мавжудлиги, қонун устуворлиги ва тартиб-қоидани таъминлашдан иборат ягона мақсад учун қолдириб кетилган полиция кучларининг мавжудлиги 3-бандда баён этилган талабларга зид келмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бундай зонани ўз назорати остида сақлаб турган томон иложи борича бу зонани бошқа томон билан келишиб олинган муайян белгилар билан белгилаши ва бу белгиларни кўзга яққол ташланадиган ерларда, зонанинг барча периметрларида, катта йўлларнинг бўйларида ўрнатиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агар ҳарбий ҳаракатлар қуролсизлантирилган зонага яқинлашиб келса ва агар низолашаётган томонлар бунга келишган бўлса, у ҳолда томонларнинг биронтаси бу зонадан ҳарбий ҳаракатлар юритишга тааллуқли мақсадларда фойдаланиши ёки унинг тегишли мақомини бир томонлама бекор қилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агар низолашаётган томонларнинг бири 3 ёки 6-банддаги қоидаларга хилоф иш тутса, у ҳолда иккинчи томон бу зонага қуролсизлантирилган зона мақомини бериш тўғрисидаги битимда кўзда тутилган ўз мажбуриятларидан халос бўлади. Бундай ҳолларда бу зона ўзининг мақомини йўқотади, аммо мазкур Протоколнинг бошқа қоидаларида ва қуролли можаролар даврида қўлланадиган бошқа халқаро ҳуқуқ нормаларида кўзда тутилган ҳимоядан фойдаланишда давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI БОБ.
ФУҚАРО МУДОФААСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61-модда — Тушунчаси ва қўлланиш соҳаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Протокол мақсадлари учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Фуқаро мудофааси» деганда фуқаро аҳолини хавф-хатарлардан ҳимоялаш, уларга бевосита ҳарбий ҳаракатлар ва фалокатлар оқибатларини тугатишда кўмаклашиш, шунингдек, уларнинг жон сақлаши учун зарур шарт-шароит яратишга қаратилган ва қуйида кўрсатилган инсонпарварлик вазифаларининг айримлари ёки тўлалигича бажарилиши тушунилади. Бу вазифалар қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I) хабар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II) эвакуация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III) пана жой бериш ва жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV) чироқдан маскировка қилиш бўйича тадбирлар қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V) қутқарув ишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI) тиббий хизмат, шу жумладан, биринчи ёрдам ва диний ёрдам;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII) ёнғинга қарши кураш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII) хавфли ҳудудларни аниқлаш ва белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX) зарарсизлантириш ва шу каби бошқа ҳимоя чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
X) тезкорлик билан бошпана бериш ва таъминотни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XI) тезкорлик билан фалокат жойларидаги тиклаш ва тартибни сақлаш ишларига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XII) тезкорлик билан зарур коммунал хизматларни тиклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XIII) тезкорлик билан жасадларни дафн этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XIV) жон сақлаш учун ўта зарур ҳисобланган объектларни сақлаб қолишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XV) юқорида қайд этилган вазифалардан ҳар қандайини амалга ошириш учун зарур бўлган қўшимча фаолият, масалан, режалаштириш ва ташкилотчилик ва ҳоказолар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) «фуқаро мудофааси ташкилотлари» деганда «а» бандда тилга олинган вазифалардан ҳар қандайини бажариш учун низолашаётган томонларнинг ваколатли маъмуриятлари ташкил этган ёки ваколат берган ва худди шу вазифаларни бажаришга мўлжалланган ва фақат шу мақсадлардагина фойдаланиладиган муассасалар ва бошқа ташкилий бирликлар тушунилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) «ходимлар» деганда низолашаётган томон фақат «а» бандда тилга олинган вазифаларнигина бажариши учун тасдиқлаган шахслар, шу жумладан, низолашаётган томонларнинг ваколатли маъмуриятлари тегишли фуқаро мудофааси ташкилотларини бошқариш учун тайинлаган ходимлар тушунилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) «моддий қисм» деганда фуқаро мудофааси ташкилотлари «а» бандда тилга олинган фуқаро мудофаасига тааллуқли вазифаларни бажариш учун фойдаланадиган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, материаллар ва транспорт воситалари тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62-модда — Умумий ҳимоя
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фуқаро мудофааси бўйича фуқаро ташкилотлари ва уларнинг ходимлари мазкур Протокол қоидалари асосида, айниқса, ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ равишда ҳурмат ва ҳимоядан фойдаланади. Улар фуқаро мудофааси юзасидан ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш ҳуқуқига эга; муқаррар ҳарбий зарурият тақозо этган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фуқаро мудофааси бўйича фуқаро ташкилотларига аъзо ҳисобланмаслигига қарамай, ваколатли маъмуриятларнинг чақириғи асосида ва уларнинг назорати остида фуқаро мудофааси вазифаларини бажараётган фуқаро шахсларга нисбатан ҳам 1-банд қоидалари қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Протоколнинг 52-моддаси фуқаро мудофааси мақсадлари учун фойдаланиладиган бино ва моддий қисмга, шунингдек, фуқаро аҳоли учун бериладиган пана жойларга ҳам тааллуқлидир. Тегишли томондан ўзга томонлар фуқаро мудофааси учун фойдаланиладиган объектларни яксон этиши ёки улардан бошқа мақсадларда фойдаланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63-модда — Истило этилган ҳудудлардаги фуқаро мудофааси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Истило этилган ҳудудларда фуқаро мудофааси бўйича фуқаро ташкилотлари маъмуриятдан ўз вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган тегишли кўмакни олади. Ҳеч қандай вазиятда уларнинг ходимлари ушбу вазифаларни лозим даражада бажаришни қийинлаштирадиган ишларга мажбур этилмайди. Истилочи давлат ушбу ташкилотлар тизимига ёки ходимлари таркибига улар фаолиятининг самарали бажарилишини хавф остида қолдириши мумкин бўлган бирон-бир ўзгартириш киритмайди. Бундай ташкилотлардан ушбу давлат фуқаролари ва манфаатлари устуворлигига амал қилиш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Истилочи давлат фуқаро мудофааси бўйича фуқаро ташкилотларини ўз вазифаларини фуқаро аҳоли манфаатларига қайсидир жиҳатдан зиён етказадиган аҳволда бажаришга ундаши, мажбурлаши ёки зўрлаши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Истилочи давлат хавфсизлик нуқтайи назаридан келиб чиқиб, фуқаро мудофааси ходимларини қуролсизлантириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Истилочи давлат томонидан фуқаро мудофааси ташкилотларига тегишли бўлган ёки улар томонидан ишлатилаётган бинолар ёхуд моддий қисмнинг белгиланган мақсадлари ўзгартирилиши, реквизиция қилиниши фуқаро аҳолига зиён етказадиган бўлса, у ҳолда бундай ўзгартириш ёки реквизиция қилишни амалга ошириш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агар 4-банддаги умумий қоидаларга амал қилиниши давом этаётган бўлса, истилочи давлат қуйидаги аниқ шартлар мавжуд бўлган ҳолларда ушбу ресурсларни реквизиция қилиши ёки мўлжалланган мақсадини ўзгартириши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бу бинолар ёки моддий қисм фуқаро аҳолининг бошқа эҳтиёжлари учун зарур бўлган ҳолларда, ва
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) реквизиция қилиш ёки мақсадини ўзгартириш фақат бунга зарурат мавжуд бўлиб тургандагина амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Истилочи давлат фуқаро аҳоли фойдаланиши учун мўлжалланган ёки мазкур аҳолига зарур ҳисобланган пана жойларнинг мақсадини ўзгартириши ёхуд уларни реквизиция қилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64-модда — Бетараф давлатлар ёки низолашаётган томонлар ҳисобланмаган бошқа давлатларнинг фуқаро мудофааси бўйича фуқаро ташкилотлари ва халқаро мувофиқлаштирувчи ташкилотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Протоколнинг 62, 63, 65 ва 66-моддалари қоидалари, шунингдек, низолашаётган томон ҳудудида шу томон розилиги асосида ва назорати остида 61-моддада қайд этилган фуқаро мудофаасига доир вазифаларни бажараётган бетараф давлатлар ёки низолашаётган томонлар ҳисобланмаган бошқа давлатларнинг фуқаро мудофааси бўйича фуқаро ташкилотларига нисбатан ҳам қўлланади. Ҳар қандай манфаатдор душман томон бундай ёрдам тўғрисида иложи борича тезкорлик билан хабардор этилади. Ҳеч қандай вазиятда бу фаолият можарога аралашиш сифатида баҳоланмайди. Шу билан бирга, бундай фаолиятни манфаатдор низолашаётган томонлар хавфсизлиги манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу 1-бандда қайд этилган ёрдамни олувчи низолашаётган томонлар ва бундай ёрдамни кўрсатувчи Олий Аҳдлашувчи Томонлар зарур ҳолларда фуқаро мудофааси соҳасидаги бу фаолиятни халқаро доирада мувофиқлаштириш учун кўмаклашади. Бундай ҳолларда мазкур Боб қоидалари тегишли халқаро ташкилотларга ҳам тааллуқли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Истило этилган ҳудудларда истилочи давлат фуқаро мудофаасига тааллуқли вазифаларнинг ўз воситалари ёки истило этилган ҳудудда мавжуд воситалар ёрдамида тегишли даражада бажарилишини таъминлай олган тақдирдагина, бу давлат томонидан бетараф давлатлар ёки низолашаётган томонлар ҳисобланмаган бошқа давлатларнинг фуқаро мудофааси бўйича фуқаро ташкилотлари ва халқаро мувофиқлаштирувчи ташкилотлар фаолияти тақиқланиши ёки чеклаб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65-модда — Ҳимоялашнинг тўхтатилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фуқаро мудофааси бўйича фуқаро ташкилотлари, уларга тегишли ходимлар, бинолар, пана жойлар ва моддий қисм бевосита ўз вазифасидан ташқари душманга зиён етказадиган ҳаракатларни содир этган ёки шу каби ҳаракатларни содир этиш учун ишлатилган тақдирдагина, улар фойдаланадиган ҳимоялаш ҳуқуқи тўхтатилади. Аммо ҳимоялашни тўхтатиш ҳар гал, зарур ҳолларда оқилона тарзда аниқ муддатларни кўрсатиб, тегишли огоҳлантириш юборилгач ва ушбу огоҳлантириш эътиборга олинмаганидан сўнггина амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар душманга зиён етказувчи ҳаракатлар, деб ҳисобланмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳарбий маъмуриятлар раҳбарлиги ёки назорати остида фуқаро мудофааси вазифаларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) фуқаро мудофааси вазифаларини бажариш борасида фуқаро мудофааси фуқаро ходимларининг ҳарбий шахсий таркиб билан ҳамкорлик қилиши ёки ҳарбий хизматчилардан муайян миқдорининг фуқаро мудофааси бўйича фуқаро ташкилотларига берилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) фуқаро мудофааси бўйича вазифаларни бажариш ҳарбийлар таркибидан ҳисобланган қурбонларга, хусусан, сафдан чиққанларга йўл-йўлакай фойда келтириши мумкин бўлган вазият.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шунингдек, фуқаро мудофаасининг фуқаро ходимлари тартибни сақлаш ёки ўзини ўзи муҳофаза қилиш мақсадида енгил шахсий қурол тақиб юриши ҳам душманга зиён етказувчи ҳаракат, деб ҳисобланмайди. Аммо жанг бораётган ёки жанг бошланиши эҳтимоли мавжуд бўлган қуруқликдаги ҳудудларда фуқаро мудофааси ходимларини комбатантлардан ажратиб олишни осонлаштириш мақсадида низолашаётган томонлар бундай қуролларни пистолетлар ёхуд револьверлар каби қўл қуроллари билан чеклаш учун барча зарур чораларни кўради. Ҳатто фуқаро мудофааси ходимлари бундай ҳудудларда бошқа турдаги енгил шахсий қурол тақиб юрган тақдирда ҳам, улар тегишли мақомда таниб олиниши биланоқ ҳурмат ва ҳимоядан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Фуқаро мудофааси бўйича фуқаро ташкилотларини ҳарбий намунага мувофиқ ташкил этиш ва уларда мажбурий хизмат тартибни жорий қилиш ҳам уларни мазкур бобда белгиланган ҳимоядан маҳрум этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66-модда — Таниб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Низолашаётган томонларнинг ҳар бири ўзига тегишли фуқаро мудофааси ташкилотлари, уларнинг ходимлари, бинолари ва моддий қисм фақат фуқаро мудофаасига тааллуқли вазифаларни бажариш учун мўлжалланган муайян даврда уларнинг таниб олиниши учун зарур бўлган барча чораларни кўришга ҳаракат қилади. Фуқаро аҳолига мўлжалланган пана жойларни таниб олишни ҳам худди шу тартибда таъминлаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Низолашаётган томонларнинг ҳар бири, шунингдек, фуқаро мудофаасининг халқаро фарқловчи белги жойлаштириладиган фуқаро мудофааси ташкилотларини, уларнинг ходимларини, бинолари ва моддий қисмини таниб олиш имконини берадиган тегишли усул ва процедураларни қабул қилиш ва қўллашга ҳаракат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жанг бораётган ёки жанг бошланиши эҳтимоли мавжуд бўлган истило этилган ҳудудларда фуқаро мудофааси ходимлари фуқаро мудофаасининг халқаро фарқловчи белгиси ва уларнинг мақомини тасдиқловчи шахсий гувоҳномалар ёрдамида таниб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Фуқаро мудофаасининг халқаро фарқловчи белгиси фуқаро мудофааси ташкилотларини, уларнинг ходимларини, бинолари ва моддий қисмини, шунингдек, фуқаролар учун пана жойларни ҳимоялаш мақсадида фойдаланилаётган ҳолларда сариқ тагликдаги тенг томонли зангори учбурчак кўринишида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Низолашаётган томонлар фуқаро мудофаасини таниб олиш мақсадида фарқловчи белгилардан ташқари фарқловчи сигнал белгиларидан фойдаланиш ҳақида ҳам ўзаро келишиб олишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу модданинг 1 — 4-бандлари қоидаларининг қўлланиши мазкур Протоколга I Илованинг V боби асосида қатъий тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тинчлик даврида 4-бандда тавсифланган фарқловчи белгидан фуқаро мудофаасини таниб олиш мақсадларида ваколатли давлат маъмурлари рухсати асосида фойдаланиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Олий Аҳдлашувчи Томонлар ва низолашаётган томонлар фуқаро мудофаасининг халқаро фарқловчи белгисидан фойдаланиш бўйича назоратни таъминлаш ва бу борадаги қандайдир суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришни таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Фуқаро мудофаасининг тиббий ва диний ходимларини, тиббий тузилмалари ва санитария-транспорт воситаларини таниб олиш, шунингдек, 18-модда асосида тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67-модда — Фуқаро мудофаасини ташкил этиш учун тайинланган қуролли кучлар шахсий таркиби ва ҳарбий бўлинмалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фуқаро мудофаасини ташкил этиш учун тайинланган қуролли кучлар шахсий таркиби ва ҳарбий бўлинмалар қуйидаги шартлар асосида ҳурмат ва ҳимоядан фойдаланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бундай шахсий таркиб ва бундай ҳарбий бўлинмалар фақат 61-моддада қайд этилган вазифалардан бирини бажариш учун доимий тайинланади ва уларни бажариш билангина машғул бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) бундай тартибда тайинланган шахсий таркиб можаро даврида бошқа ҳеч қандай ҳарбий мажбуриятларни бажармайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) ушбу шахсий таркиб қуролли кучлар таркибига кирувчи бошқа шахслардан ўзларининг кўринарли жойларида иложи борича каттароқ ўлчамдаги фуқаро мудофааси халқаро фарқловчи белгисини тақиб юриши билан ажралиб туради ва бу шахсий таркиб мазкур Протоколга I Илованинг V бобида қайд этилган, уларнинг мақомини тасдиқловчи шахсий гувоҳномалар билан таъминланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) бундай шахсий таркиб ва бундай ҳарбий бўлинмалар тартибни сақлаш ёки ўзини-ўзи муҳофаза қилиш мақсадида фақат енгил шахсий қуролгагина эга бўлади. Бундай ҳолларда 65-модда 3-бандининг қоидалари ҳам қўлланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
e) бундай шахсий таркиб ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этмайди ва фуқаро мудофааси бўйича зиммасига юкланган вазифалардан ташқари душман томонга зиён етказувчи ҳаракатлар содир этмайди ёхуд бу каби ҳаракатларни содир этишда улардан фойдаланилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
f) бундай шахсий таркиб ва бундай ҳарбий бўлинмалар ўзларининг фуқаро мудофааси бўйича вазифаларини фақат ўзлари мансуб томоннинг миллий ҳудуди доирасидагина амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридаги «а» ва «b» бандларда қайд этилган шартларга дахлдор бўлган қуролли кучлар таркибига кирувчи ҳар қандай шахс томонидан юқоридаги «e» бандда баён этилган талабларга амал қилмаслик тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуролли кучлар таркибига кирувчи ва фуқаро мудофааси ташкилотларида хизмат қилувчи шахслар душман томон ҳукми остига тушиб қолган тақдирда, улар ҳарбий асир ҳисобланади. Зарурат туғилган ҳолларда истило этилган ҳудудда улар фақат ушбу ҳудуднинг фуқаро аҳолиси манфаатлари йўлидагина фуқаро мудофааси вазифаларини бажариш учун жалб этилиши мумкин ва бунда муайян хатарли ишларни бажариш учун улар ихтиёрий равишда розилик билдиришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фуқаро мудофаасини ташкил этиш учун тайинланган ҳарбий бўлинмаларнинг бинолари, йирик асбоб-ускуналари ва транспорт воситалари фуқаро мудофааси халқаро фарқловчи белгиси билан аниқ-равшан белгиланиши керак. Бу фарқловчи белги иложи борича каттароқ ўлчамда бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Фуқаро мудофаасини ташкил этиш учун доимий асосда тайинланган ва фақат фуқаро мудофааси бўйича вазифаларнигина бажаришга мўлжалланган ҳарбий бўлинмаларнинг моддий қисм ва бинолари душман томоннинг қўлига тушиб қолган тақдирда, улар уруш қонунларига бўйсунишда давом этади. Токи фуқаро мудофааси бўйича вазифаларни бажаришда улардан фойдаланиш зарурати мавжуд экан, уларни фуқаро мудофааси мақсадларидан бошқа мақсадларда ишлатиш мумкин эмас; агар фуқаро аҳоли эҳтиёжларини етарли даражада таъминлаш борасида олдиндан тегишли чоралар кўрилмаган бўлса, қатъий ҳарбий зарурат тақозосига кўра улардан фойдаланиш бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БЎЛИМ.
ФУҚАРО АҲОЛИГА ЁРДАМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68-модда — Қўлланиш соҳаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бўлим қоидалари мазкур Протоколда тушунча берилган фуқаро аҳолига нисбатан қўлланади ва Тўртинчи конвенциянинг 23, 55, 59, 61 ва 62-моддалари ва бошқа тегишли моддаларига қўшимча ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69-модда — Истило этилган ҳудудлардаги асосий эҳтиёжлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тўртинчи конвенциянинг 55-моддасида санаб ўтилган озиқ-овқат ва тиббий дори-дармонлар таъминотига тааллуқли мажбуриятларга қўшимча сифатида истилочи давлат ўз ихтиёридаги воситалардан имкон қадар кенг фойдаланиб ва ҳеч қандай номувофиқ тафовутларни ҳисобга олмаган ҳолда, истило этилган ҳудуддаги фуқаро аҳолини ётаржой буюмлари, бошпана учун воситалар ва жон сақлаш учун ўта зарур бўлган бошқа хил захиралар, шунингдек, диний маросимларни ўташ учун зарур бўлган нарсалар билан таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Истило этилган ҳудудлар фуқаро аҳолисига ёрдам кўрсатиш бўйича тадбирлар Тўртинчи конвенциянинг 59, 62, 108, 111-моддалари, шунингдек, мазкур Протоколнинг 71-моддаси билан тартибга солинади ва пайсалга солинмасдан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70-модда — Ёрдам кўрсатиш тадбирлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Агар можарода қатнашаётган томоннинг назорати остида жойлашган истило этилган ҳудудлардан бошқа барча ҳудудлардаги фуқаро аҳоли 69-моддада қайд этилган захиралар билан етарли даражада таъминланмаётган бўлса, у ҳолда ёрдам кўрсатиш тадбирлари амалга оширилади; бундай тадбирлар инсонпарварлик ва холислик мазмунига эга бўлиб, улар бу каби ёрдам кўрсатишдан манфаатдор томонлар ўртасидаги ўзаро келишувга мувофиқ ва ҳеч қандай номувофиқ тафовутларни ҳисобга олмасдан амалга оширилади. Юқорида қайд этилган талабларга жавоб берадиган тартибда ёрдам кўрсатиш бўйича тушган таклифларга қуролли можарога аралашиш ёки ғайридўстона хатти-ҳаракатлар сифатида қаралмайди. Етказиб берилган ёрдамни тақсимлашда Тўртинчи конвенция ёки мазкур Протоколга мувофиқ алоҳида имтиёзлар ва алоҳида ҳимоядан фойдаланадиган шахсларга, масалан, болалар, ҳомиладор аёллар, чақалоқли ва ёш болали оналарга алоҳида эътибор берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Низолашаётган томонлар ва Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири мазкур Бўлимга мувофиқ ёрдам кўрсатиш мақсадида тақдим этилаётган барча юклар, асбоб-ускуналар ва ходимларнинг тезкорлик билан ва тўсиқларсиз етказиб борилишига рухсат этади ва бундай ёрдам душман томоннинг фуқаро аҳолисига мўлжалланган бўлса ҳам, уни етказишда кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Низолашаётган томонлар ва Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири 2-бандга мувофиқ ёрдам кўрсатиш мақсадида юклар, асбоб-ускуналар ва ходимларнинг етказиб борилишига рухсат этишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бундай етказиб боришга рухсат беришдан олдин бажарилиши лозим бўлган муайян техник чораларни, шу жумладан, текширувни жорий этиш ҳуқуқига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) бундай ёрдамнинг тақсимоти Ҳомий Давлат назорати остидаги жойда амалга оширилиши шарти билан уни етказиб боришга рухсат этиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) ёрдам юкининг дастлабки мўлжалини мутлақо ўзгартирмайди ва уларни етказиб боришни тўхтатиб қолмайди; тегишли фуқаро аҳоли манфаатлари тақозо этадиган шошилинч зарурат ҳоллари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Низолашаётган томонлар етказиб бериладиган ёрдам ҳимоясини таъминлайди ва уларнинг зудлик билан тақсимланишига кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Низолашаётган томонлар ва Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири 1-бандда қайд этилган ёрдам кўрсатиш тадбирларини самарали халқаро мувофиқлаштиришни рағбатлантиради ва бу борада кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71-модда — Ёрдам кўрсатиш тадбирларида қатнашувчи ходимлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Зарур ҳолларда ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга оширишда, айниқса, етказиб бериладиган ёрдамни ташиш ва тақсимлаш учун кўмаклашишда тегишли ходимларни жалб этиш мазкур тадбирларнинг узвий қисмини ташкил этиши мумкин; бундай ходимларнинг ёрдам кўрсатиш тадбирларини бажаришда қатнашиши учун улар ўз вазифаларини бажарадиган ҳудуд мансуб бўлган томоннинг розилиги олиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бундай ходимлар ҳурмат ва ҳимоядан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Етказиб бериладиган ёрдамни олувчи ҳар бир томон 1-бандда қайд этилган ходимларга ёрдам кўрсатиш борасидаги вазифаларини бажаришида имконият йўл қўйган даражада кўпроқ кўмаклашади. Фақат қатъий ҳарбий зарурат туфайлигина бундай ходимларнинг фаолияти ва ҳаракатланиши вақтинча муддатга чеклаб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳеч қандай вазиятда ёрдам кўрсатиш тадбирларида қатнашувчи ходимлар мазкур Протоколда қайд этилган вазифалари доирасидан четга чиқишлари мумкин эмас. Хусусан, улар ўз зиммаларидаги вазифаларини бажараётган ҳудуд мансуб бўлган томоннинг хавфсизлик бўйича талабларини эътиборга олиши шарт. Ушбу шартларга амал қилмаган тақдирда, бундай ходимлар таркибига кирувчи ҳар қандай шахснинг фаолияти тўхтатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III БЎЛИМ.
НИЗОЛАШАЁТГАН ТОМОН ҲУКМИ ОСТИДА БЎЛГАН ШАХСЛАР БИЛАН МУОМАЛА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I БОБ.
ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ. ШАХС ВА ОБЪЕКТЛАР ҲИМОЯСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72-модда — Қўлланиш соҳаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Бўлим қоидалари Тўртинчи конвенциядаги, хусусан, унинг I ва III Қисмидаги, низолашаётган томон ҳукми остида бўлган фуқаро шахслар ва фуқаро объектларини гуманитар ҳимоялаш борасидаги қоидаларига, шунингдек, қўлланадиган халқаро ҳуқуқнинг халқаро қуролли можаролар даврида инсоннинг асосий ҳуқуқлари ҳимоясига тааллуқли қоидаларига қўшимча ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73-модда — Қочоқлар ва апатридлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатдор томонлар қабул қилган тегишли халқаро ҳужжатлар бўйича ёки бошпана берган давлат ёхуд яшаш жойи ҳисобланган давлат миллий қонунчилигига мувофиқ ҳарбий ҳаракатлар бошланишига қадар апатридлар ёки қочоқлар сифатида қаралган шахслар Тўртинчи конвенциянинг I ва III қисмлари мазмунига кўра тегишли ҳимоядан ҳар қандай шарт-шароитда ва қандайдир номувофиқ тафовутларсиз фойдаланувчи шахслар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74-модда — Ажралган оилаларни бирлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ва низолашаётган томонлар қуролли можаролар натижасида ажралиб кетган оилаларни бирлаштириш борасида барча имкониятларидан келиб чиқиб кўмак берадилар, хусусан, Конвенциялар ва мазкур Протокол қоидаларига мувофиқ ва уларнинг тегишли хавфсизлик қоидалари асосида бу борада муайян вазифаларни бажараётган инсонпарварлик ташкилотларининг фаолиятини рағбатлантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75-модда — Асосий кафолатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Протоколнинг 1-моддасида қайд этилган вазият тақозосидан келиб чиққан ҳолда, можарода иштирок этаётган томоннинг ҳукми остида бўлган ва Конвенциялар ёки мазкур Протоколга мувофиқ тегишли имтиёзли муомаладан фойдаланмаётган шахсларга ҳар қандай вазиятда ҳам инсоний муомала қилинади ва улар камида ўзларининг ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини ёки эътиқоди, сиёсий ёхуд бошқа хил маслаги, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, туғилиши ва бошқа бирон-бир мақоми ва шунга ўхшаш хилма-хил жиҳатларга асосланган номувофиқ тафовутларнинг ҳеч қайсисини ҳисобга олмаган ҳолда ушбу моддада кўзда тутилган ҳимоядан фойдаланади. Ҳар бир томон бундай шахсларнинг шахсияти, ор-номуси, эътиқоди ва диний таомилларига ҳурмат билан қараши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидаги хатти-ҳаракатлар, уларни фуқаро ташкилотлари ёки ҳарбий органлар вакиллари содир этишидан қатъи назар, тақиқланган ва ҳар доим ҳар қаерда тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва жисмоний ёки руҳий ҳолатига нисбатан зўравонлик ишлатиш, хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I) ўлдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II) жисмоний ёки руҳий жиҳатдан барча турдаги қийноқлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III) тан жазолари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV) шикаст етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) инсоний қадр-қимматни таҳқирлаш, хусусан, камситиш ва ҳақоратомуз муомала қилиш, фоҳишабозликка мажбурлаш ёки бошқа ҳар қандай шаклдаги номуносиб тазйиқлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) гаровга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) оммавий жазолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
e) юқорида кўрсатилган ҳаракатлардан биронтасини содир этиш билан таҳдид қилиш,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуролли можаро билан боғлиқ ҳаракатлари учун қамалган, қўлга олинган ёки уруш тамом бўлгунча озодликдан маҳрум этилган ҳар қандай шахс бундай чоралар кўрилиши сабаблари тўғрисида ўзи учун тушунарли бўлган тилда кечиктирмай хабардор этилиши зарур. Жиноий ҳуқуқбузарлик юзасидан қамаш ёки қўлга олиш ҳолатлари бундан мустасно; бундай шахсларнинг қамалгани, қўлга олингани ёки уруш тамом бўлгунча озодликдан маҳрум этилганини оқловчи тегишли шарт-шароит барҳам топиши биланоқ улар қисқа муддатлар ичида озод этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуролли можаро билан боғлиқ жиноий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан ҳеч қандай ҳукм чиқарилиши ва уларнинг ҳеч қандай жазога тортилиши мумкин эмас; холис ва тегишли тартибда таъсис этилган ва қуйида санаб ўтилган одатдаги судлов ишларининг умумеътироф этилган принципларига амал қиладиган судларнинг ҳукм ҳақидаги қарорлари бундан мустасно:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) процедурада айбланувчи ўзига айб сифатида юкланаётган ҳуқуқбузарликнинг тафсилотларидан кечиктирмасдан хабардор этилиши, унга судгача ва суд пайтида барча зарур ҳуқуқлар ва ҳимоя воситалари берилиши кўзда тутилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) шахсан жиноий жавобгарликка асосланмаган ҳолда бирон-бир шахс суд қилинмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) бирон-бир шахс томонидан муайян ҳаракат ёки адашиш содир этилган пайтда ҳаракати бевосита бу шахсга таъсир этадиган миллий қонунчилик ёки халқаро ҳуқуқ нормаларида жиноий ҳуқуқбузарлик сифатида қаралмайдиган ҳар қандай ҳаракатлар ва адашишлар бўйича муайян жиноий ҳуқуқбузарликда айбланиши ёки шу айб бўйича судланиши мумкин эмас; тенгма-тенг равишда ушбу жиноий ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтда қўлланганига нисбатан шафқатсизроқ жазо қўлланиши мумкин эмас; агар ҳуқуқбузарлик содир этилганидан кейин қонун асосида нисбатан енгил жазо белгиланадиган бўлса, бу қонуннинг таъсири ушбу ҳуқуқбузарга ҳам тегишлидир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) ҳуқуқбузарликда айбланаётган ҳар қандай шахснинг айби қонун асосида исбот этилмагунча, у айбсиз ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
e) ҳуқуқбузарликда айбланаётган ҳар қандай шахс тегишли судда тингланишларда шахсан ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
f) бирон-бир шахс ўзига қарши гувоҳлик беришга ёки ўзини ўзи айбдор деб топишга мажбур этилмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
g) ҳуқуқбузарликда айбланаётган ҳар қандай шахс ўзига қарши кўрсатма бераётган гувоҳларни сўроқ қилиш ёки уларнинг сўроқ қилинишини талаб этиш, шунингдек, ўзига қарши кўрсатма бераётган гувоҳлар билан тенгма-тенг шароитда уни ёқлаб кўрсатма берадиган гувоҳларни чақириш ва сўроқ қилишни талаб этиш ҳуқуқларига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
h) бирон-бир шахсга нисбатан муайян томон қонунчилиги ва судлов жараёнига мувофиқ оқлаш ёки жазолаш юзасидан тегишли якуний ҳукм чиқарилганидан сўнг уни шу ҳуқуқбузарликлари учун худди шу томоннинг таъқиб этиши ёки жазолаши мумкин эмас;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
i) ҳуқуқбузарлиги учун судлов тартибида таъқиб этилаётган ҳар қандай шахс ўзига нисбатан суд ҳукми ошкора эълон қилиниши ҳуқуқига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
j) ҳукм чиқариш пайтида судланувчига унинг судлов ёки бошқа тартибда шикоят қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги, шунингдек, бу ҳуқуқдан қайси муддат мобайнида фойдаланиши мумкинлиги ҳақида маълум қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуролли можаро билан боғлиқ сабаблар туфайли озодлиги чекланган аёллар эркаклар жойлашган бинолардан узоқроқ биноларга жойлаштирилади. Улар бевосита аёлларнинг назоратида бўлади. Аммо, оилалар қўлга олинган ёки уруш тамом бўлгунча озодликдан маҳрум этилган ҳолларда, иложи борича улар бир жойга ва ҳар бир оила алоҳида тарзда жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуролли можаро билан боғлиқ ҳаракатлари учун қамалган, қўлга олинган ёки уруш тамом бўлгунча озодликдан маҳрум этилган ҳар қандай шахс тўла озод этилиши, ватанига қайтарилиши ёки жойлаштирилишига қадар, ҳаттоки қуролли можаро тугаса ҳам, мазкур моддада кўзда тутилган ҳимоядан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳарбий жиноятда ёки инсониятга қарши жиноятда айбланаётган шахсларни таъқиб этиш ва суд қилишга нисбатан ҳар қандай шубҳа-гумонга йўл қўймаслик учун қуйидаги принциплар қўлланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бундай жиноятларда айбланувчи шахслар амалдаги халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъқиб этилиши ва суд қилиниши зарур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) Конвенцияларга мувофиқ ва мазкур Протокол асосида тегишли имтиёзли муомаладан фойдаланмаётган бу каби ҳар қандай шахслар, улар айбдор деб қаралаётган жиноятлар Конвенциялар ва мазкур Протокол қоидаларини жиддий бузиш экани ёки йўқлигидан қатъи назар, ушбу моддада кўзда тутилган муомаладан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу модданинг бирон-бир қоидаси 1-бандда қайд этилган шахсларга нисбатан амалдаги ҳар қандай халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ катта имтиёзли ҳимоя беришни кўзда тутувчи янада қулай қоидаларни чеклайдиган ёки уларга зиён етказадиган мазмунда талқин этилмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БОБ.
АЁЛЛАР ВА БОЛАЛАР ҲИМОЯСИ БЎЙИЧА ЧОРАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76-модда — Аёллар ҳимояси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аёллар алоҳида ҳурматдан фойдаланади, улар, хусусан, номусга тегишдан, фоҳишабозликка мажбурлашдан ва бошқа ҳар хил номуносиб тажовузлардан ҳимоялангандир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳомиладор аёллар ва ёш болали аёлларнинг ишлари, агар бу болалар уларнинг қарамоғида бўлса, улар қуролли можаро билан боғлиқ сабабларга кўра қамалган, қўлга олинган ёки уруш тамом бўлгунча озодликдан маҳрум этилган тақдирда, биринчи навбатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Низолашаётган томонлар қуролли можаро билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган ҳомиладор аёллар ва ёш болали аёлларга нисбатан, агар бу болалар уларнинг қарамоғида бўлса, ўлим ҳукми чиқарилишидан иложи борича қочишга ҳаракат қилади. Бундай аёлларнинг ҳуқуқбузарликларига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77-модда — Болалар ҳимояси бўйича чоралар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Болалар алоҳида ҳурматдан фойдаланади ва улар ҳар қандай турдаги номуносиб тажовузлардан ҳимоялангандир. Низолашаётган томонлар ёшлиги ёки бошқа ҳар қандай сабаблар туфайли улар учун зарур бўлган тегишли ҳимоя ва ёрдам кўрсатишни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Низолашаётган томонлар ўн беш ёшга тўлмаган болалар ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этмаслиги учун зарур бўлган барча амалий чораларни кўради, хусусан, томонлар уларни ўз қуролли кучларига ёллашдан сақланади. Ун беш ёшга тўлган аммо ҳали ўн саккизга кирмаганларни ёллаш пайтида, низолашаётган томонлар иложи борича ёши каттароқларга эътибор қаратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Истисно ҳолларда, 2-банд қоидаларига зид ўлароқ ўн беш ёшга тўлмаган болалар ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этса ва душман томон ҳукми остига тушиб қолса, улар ҳарбий асир экани ёки йўқлигидан қатъи назар, мазкур моддада кўзда тутилган алоҳида ҳимоядан фойдаланишда давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуролли можаро билан боғлиқ ҳаракатлари учун қамалган, қўлга олинган ёки уруш тамом бўлгунча озодликдан маҳрум этилган ҳолларда болалар катталар биноларидан ажратилган алоҳида биноларга жойлаштирилади; 75-модданинг 5-бандида кўзда тутилган оилаларнинг алоҳида жойлаштирилиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуролли можаро билан боғлиқ бўлган муайян ҳуқуқбузарликни содир этган пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг ҳуқуқбузарликларига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78-модда — Болаларни эвакуация қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Низолашаётган томонларнинг биронтаси ҳам болаларни ўзининг фуқароларидан бошқачароқ бир мазмунда хорижий давлатга эвакуация қилиш юзасидан чора қўлламайди; болаларнинг соғлиғи тақозоси ёки даволаниши зарурати ёхуд улар истило этилган ҳудудда жойлашган бўлса, уларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган шошилинч зарурий сабаблар асосида вақтинча эвакуация қилиш ҳоллари бундан мустасно. Болаларнинг ота-оналари ёки қонуний васийларини топиш мумкин бўлган тақдирда, бундай эвакуация учун улардан ёзма розилик олиниши зарур. Агар бундай шахсларни топиш имконсиз бўлса, у ҳолда қонун асосида ёки таомил бўйича болаларга ҳомийлик қилиш учун асосий жавобгар ҳисобланган тегишли шахслардан бундай эвакуация учун ёзма розилик олинади. Бу каби ҳар қандай эвакуация жараёни Ҳомий Давлат назорати остида ва манфаатдор томонлар, яъни эвакуацияни амалга оширувчи томон, болаларни қабул қилиб олувчи томон ва фуқаролари эвакуация қилинаётган ҳар қандай тегишли томон ўртасидаги келишувга мувофиқ бажарилади. Барча ҳолларда низолашаётган томонлар эвакуацияга хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолларга йўл қўймаслик учун имконият доирасидаги амалий чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Эвакуацияни 1-бандга мувофиқ амалга ошириш билан боғлиқ барча ҳолларда ҳар бир болага эвакуация даврида уни имкон қадар узлуксиз равишда ўқитиш, шу жумладан, унга ота-онасининг хоҳиши асосида тегишли диний ва ахлоқий тарбия бериш таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур моддага мувофиқ эвакуация қилинган болаларнинг ўз оиласига, ўз мамлакатига қайтишини енгиллатиш мақсадида, эвакуацияни амалга оширувчи томон маъмурияти, мақсадга мувофиқ топилган ҳолларда эса қабул қилувчи томоннинг ҳам маъмурияти ҳар битта болага фотосуратли махсус карточка тўлдиради ва уни Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий маълумотлар агентлигига жўнатади. Ҳар бир карточкада, иложи бўлган ҳолларда ва бу ҳол болага зиён етказадиган қандайдир хатарга сабаб бўлмаса, қуйидаги маълумотлар қайд этилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) боланинг фамилияси (фамилиялари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) боланинг исми (исмлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) боланинг жинси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) туғилган жойи ва санаси (ёки туғилган санаси номаълум ҳолларда, тахминий ёши);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
e) отасининг тўлиқ исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
f) онасининг тўлиқ исми ва қизлик фамилияси, агар сақланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
g) боланинг яқин қариндош-уруғлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
h) боланинг миллати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
i) боланинг она тили ва у сўзлаша оладиган бошқа ҳар қандай тиллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
j) бола оиласининг адреси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
k) болага тааллуқли ҳар қандай шахсий рақам;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
l) бола саломатлигининг аҳволи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
m) боланинг қон гуруҳи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
n) алоҳида белгилари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) бола топилган сана ва жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
p) бола ўз мамлакатини тарк этган сана ва борадиган манзилнинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
q) бола мансуб бўлган дин, агар бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
r) боланинг қабул қилувчи мамлакатдаги ҳақиқий адреси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
s) бола қайтмай туриб вафот этган тақдирда, вафотининг санаси, жойи, ўлим сабаблари ва дафн этилган манзил.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III БОБ.
ЖУРНАЛИСТЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79-модда — Журналистлар ҳимояси бўйича чоралар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуролли можаролар ҳудудида хатарли хизмат сафарида бўлган журналистлар 50-модданинг 1-бандида кўзда тутилган мазмундаги фуқаро шахслар, деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шу жиҳатдан улар фуқаро шахс мақомига мос келмайдиган ҳеч қандай ҳаракат содир этмаслик ва қуролли кучлар қошида аккредитация қилинган ҳарбий мухбирларнинг Учинчи конвенциянинг 4-моддаси А.4-бандида кўзда тутилган мақомига ва тегишли ҳуқуқларига зиён етказмаслик шарти билан тегишли Конвенциялар ва мазкур Протоколга мувофиқ муайян ҳимоядан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Улар мазкур Протоколнинг II Иловасида кўрсатилган намунадагидек шахсий гувоҳномалар олишлари мумкин. Журналист ўзи фуқароси ҳисобланган ёки ҳудудида доимий яшаб турган ёхуд ишлаб турган ахборот агентлиги жойлашган тегишли давлат ҳукумати томонидан бериладиган ушбу гувоҳнома ўз соҳиби журналист мақомига эга эканини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V ҚИСМ.
КОНВЕНЦИЯЛАР ВА МАЗКУР ПРОТОКОЛНИНГ БАЖАРИЛИШИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I БЎЛИМ.
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80-модда — Бажариш бўйича чоралар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Олий Аҳдлашувчи Томонлар ва низолашаётган томонлар пайсалга солмасдан Конвенциялар ва мазкур Протоколда зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажариш юзасидан зарур бўлган барча чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Олий Аҳдлашувчи Томонлар ва низолашаётган томонлар Конвенциялар ва мазкур Протоколга амал қилишни таъминлаш мақсадида тегишли буйруқ ва фармойишлар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81-модда — Қизил Хоч ва бошқа инсонпарварлик ташкилотларининг фаолияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси можаролар қурбонларини ҳимоялашни ва уларга ёрдам беришни таъминлаш мақсадида Конвенциялар ва мазкур Протоколда ўз зиммасига юкланган инсонпарварлик вазифаларини етарли даражада бажариши учун низолашаётган томонлар унга имконият доирасидаги барча воситаларни ажратади; Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси, шунингдек, низолашаётган томонлар розилиги асосида бундай қурбонлар фойдасига қаратилган бошқа ҳар қандай инсонпарварлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Конвенциялар ва мазкур Протокол қоидалари ва Қизил Хоч Халқаро конференцияларида шакллантирилган Қизил Хочнинг бош принципларидан келиб чиққан ҳолда, низолашаётган томонлар ўзларининг тегишли Қизил Хоч (Қизил Ярим Ой, Қизил Шер ва Қуёш) ташкилотларига бундай можаролар қурбонлари фойдасига қаратилган инсонпарварлик фаолиятини амалга ошириши учун зарур бўлган воситаларни ажратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олий Аҳдлашувчи Томонлар ва низолашаётган томонлар Қизил Хоч (Қизил Ярим Ой, Қизил Шер ва Қуёш) ташкилотлари ва Қизил Хоч жамиятлари Лигаси можаролар қурбонларига Конвенциялар ва мазкур Протокол қоидалари ва Қизил Хоч Халқаро конференцияларида шакллантирилган Қизил Хочнинг бош принципларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ёрдам кўрсатишда барча имкониятлардан келиб чиқиб кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Олий Аҳдлашувчи Томонлар ва низолашаётган томонлар Конвенциялар ва мазкур Протоколда қайд этилган, низолашаётган томонлар тегишли тартибда вакил этиб тайинлаган, Конвенциялар ва мазкур Протокол қоидалари асосида ўз инсонпарварлик фаолиятини амалга оширувчи бошқа инсонпарварлик ташкилотларига 2 ва 3-бандларда қайд этилгани каби воситаларни ўз имконияти доирасида ажратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82-модда — Қуролли кучларда юридик маслаҳатчилар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳар доим ва низолашаётган томонлар қуролли можаролар даврида юридик маслаҳатчилар мавжуд бўлишини таъминлайди; улар зарур ҳолларда Конвенциялар ва мазкур Протоколнинг қўлланиши ва бу борада қуролли кучларни муайян тартибда инструктаждан ўтказиш бўйича ҳарбий қўмондонларга тегишли даражада маслаҳатлар бериб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83-модда — Оммалаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Олий Аҳдлашувчи Томонлар тинчлик даврида ва қуролли можаролар пайтида ҳам Конвенциялар ва мазкур Протоколни ўз мамлакатларида имкон қадар кенг оммалаштириш, хусусан, уларни ўрганиш учун ҳарбий таълим дастурларига киритиш, фуқаро аҳоли ўрганишини рағбатлантириш мажбуриятларини ўз зиммасига олади, токи бу ҳужжатлардан қуролли кучлар ва фуқаро аҳоли атрофлича хабардор бўлсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳар қандай ҳарбий ёки фуқаро маъмурлари қуролли можаролар даврида Конвенциялар ва мазкур Протоколнинг қўлланиши билан боғлиқ масъулиятни ўз зиммасига олар экан, улар бу ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан танишиб чиқишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84-модда — Қўллаш қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонлар депозитарий воситасида, зарур ҳолларда Ҳомий Давлатлар орқали мазкур Протоколнинг ўзларидаги расмий таржималарини, шунингдек, уни қўллаш учун қабул қилинадиган қонунлар ва қоидаларни бир-бирларига зудлик билан жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БЎЛИМ.
КОНВЕНЦИЯЛАР ВА МАЗКУР ПРОТОКОЛ ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАРИГА БАРҲАМ БЕРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85-модда — Мазкур Протокол қоидабузарликларига барҳам бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Конвенцияларнинг мазкур Бўлим билан тўлдирилган қоидабузарликлар ва жиддий қоидабузарликларга барҳам беришга тааллуқли қоидалари мазкур Протокол қоидабузарликлари ва жиддий қоидабузарликларига барҳам бериш учун қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Конвенцияларда жиддий қоидабузарлик сифатида таърифланган ҳаракатлар агар душман томон ҳукми остида бўлган ва мазкур Протоколнинг 44, 45 ва 73-моддалари ҳимоясидан фойдаланадиган шахсларга ёки душман томонга мансуб бўлган ва мазкур Протокол ҳимоясидан фойдаланадиган ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахсларга ёхуд душман томон назорати остида бўлган ва мазкур Протокол ҳимоясидан фойдаланадиган тиббий ва диний ходимлар, санитария-транспорт воситаларига қарши амалга оширилган бўлса, у ҳолда улар мазкур Протоколнинг жиддий қоидабузарликлари, деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 11-моддада қайд этилган жиддий қоидабузарликларга қўшимча сифатида мазкур Протоколнинг тегишли қоидаларини қасддан бузган ҳолда содир этилган ва ўлимга ёки жиддий тан жароҳатига ва ёки саломатликка зиён етказишга сабаб бўлган қуйидаги ҳаракатлар мазкур Протоколнинг жиддий қоидабузарликлари, деб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фуқаро аҳолини ёки алоҳида фуқаро шахсларни ҳужум объектига айлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) бундай ҳужум 57-модданинг «2.а.III» бандида қайд этилганидек, фуқаро шахслар орасида ҳаддан ортиқ кўп қурбонлар ва ярадорлар пайдо бўлишига ёки фуқаро объектларига зиён етишига олиб келиши маълум бўлган ҳолда, фуқаро аҳолига ва фуқаро объектларига дахл қилувчи танланмаган мазмундаги ҳужумларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) бундай ҳужум 57-модданинг «2.а.III» бандида қайд этилганидек, фуқаро шахслар орасида ҳаддан ортиқ кўп қурбонлар ва ярадорлар пайдо бўлишига ёки фуқаро объектларига зиён етишига олиб келиши маълум бўлган ҳолда, хатарли кучга эга бўлган қурилма ва иншоотларга қарата ҳужум қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) мудофааланмайдиган жойлар ва қуролсизлантирилган зоналарни ҳужум объектига айлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
e) муайян шахснинг ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни тўхтатганлиги маълум бўлган ҳолда, унга қарши ҳужум қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
f) қизил хоч, қизил ярим ой ёки қизил шер ва қуёш каби фарқловчи белгилардан ёхуд Конвенциялар ва мазкур Протоколда эътироф этилган бошқа ҳимоя белгиларидан 37-моддага хилоф равишда мунофиқлик билан фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Юқоридаги бандларда ва Конвенцияларда қайд этилган жиддий қоидабузарликларга қўшимча сифатида мазкур Протоколнинг тегишли қоидаларини қасддан бузган ҳолда содир этилган қуйидаги ҳаракатлар мазкур Протоколнинг жиддий қоидабузарликлари, деб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) истилочи давлат томонидан ўзига мансуб фуқаро аҳолининг ўзи босиб олган ҳудудга кўчирилиши ёки депортация қилиниши ёхуд истило этилган ҳудуд аҳолисини тўлалигича ёки қисман ушбу ҳудуд ичидаги ёхуд ундан ташқаридаги ҳудудларга Тўртинчи конвенциянинг 49-моддасига хилоф равишда кўчириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) ҳарбий асирлар ёки фуқаро шахсларни ватанига қайтаришни асоссиз ҳолда тўхтатиб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) апартеид амалиётини ва бошқа шу каби ғайриинсоний ва ҳақоратомуз, инсон қадр-қимматини таҳқирловчи, ирқий камситишларга асосланган ҳаракатларни қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) халқларнинг маданий ёки маънавий мероси ҳисобланган ва муайян шартномалар, масалан, ваколатли ташкилотлар доирасида тузилган махсус битимлар ёрдамида ҳимояланган ва аниқ-равшан кўзга ташланиб турган тарихий ёдгорликларни, санъат асарлари ёки ибодат масканларини ҳужум объектига айлантириш, оқибатда душман томон 53-модданинг «b» бандини бузгани ҳақида тегишли маълумотлар мавжуд бўлмаган ва ушбу тарихий ёдгорликлар, санъат асарлари ёки ибодат масканлари ҳарбий объектларнинг бевосита яқинида жойлашмаган ҳолда, уларни кенг миқёсда вайрон этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
e) Конвенцияларда ёки мазкур модданинг 2-бандида қайд этилган ҳимоядан фойдаланувчи шахсларни холис ва одатий тартибда судланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Конвенциялар ва мазкур Протоколнинг қўлланишига зиён етказмаган ҳолда, ушбу ҳужжатларни жиддий равишда бузиш ҳоллари ҳарбий жиноят, деб қаралади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86-модда — Чора кўрмаслик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Олий Аҳдлашувчи Томонлар ва низолашаётган томонлар чора кўриш зарур бўлган ҳолда чора кўрилмаганлиги оқибатида содир этиладиган жиддий қоидабузарликларга барҳам бериши ва Конвенциялар ва мазкур Протоколни бузиш ҳисобланувчи бошқа барча қоидабузарликларга барҳам бериш учун тегишли чоралар кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Конвенциялар ва мазкур Протокол қоидабузарликларининг тобе шахс томонидан содир этилганлиги факти унинг бошлиқларини жиноий ёки интизомий жавобгарликдан озод этмайди; бунда уларнинг ўша пайтдаёқ ушбу ўзларига тобе шахс бу қоидабузарликни содир этаётгани ёки содир этиш мақсадида юргани ҳақида тегишли хулоса чиқариш имконини берувчи муайян ахборотга эга бўлган-бўлмаганлиги, бундай қоидабузарликнинг олдини олиш ёхуд унга барҳам бериш учун ўз ваколатлари доирасида тегишли барча амалий чораларни кўрган-кўрмаганлиги билан боғлиқ ҳолатлардан келиб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87-модда — Командирларнинг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Олий Аҳдлашувчи Томонлар ва низолашаётган томонлар ўзларига тобе қуролли кучлар таркибидаги ва ўз қўл остларидаги бошқа муайян шахслардан иборат ҳарбий командирлардан Конвенциялар ва мазкур Протокол қоидабузарликларига йўл қўймасликни ва зарур ҳолларда бундай қоидабузарликларга барҳам беришни ва булар ҳақида ваколатли маъмуриятларни хабардор этишни талаб қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қоидабузарликларга барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш мақсадида Олий Аҳдлашувчи Томонлар ва низолашаётган томонлар командирлардан улар муайян ваколатлари доирасида ўзларига бўйсунувчи қуролли кучлар таркибидаги шахсларнинг Конвенциялар ва мазкур Протоколда ўз зиммаларига юкланган мажбуриятлардан хабардор бўлишлари учун тегишли чоралар кўришни талаб қилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олий Аҳдлашувчи Томонлар ва низолашаётган томонлар ўзига тобе ёки бевосита назорати остида бўлган шахсларнинг Конвенциялар ёхуд мазкур Протокол қоидабузарлигини содир этгани ёки содир этишга аҳд қилганидан хабардор бўлган ҳар бир командирдан Конвенциялар ёхуд мазкур Протокол қоидабузарлигини содир этганларга нисбатан огоҳлантирувчи чоралар кўришни ва зарур ҳолларда бундай қоидабузарликни содир этганларга қарши интизомий ёки жиноий тергов ишлари бошлашни талаб қилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88-модда — Жиноий таъқиб масалаларида ўзаро ёрдам бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Олий Аҳдлашувчи Томонлар Конвенциялар ва мазкур Протоколни жиддий бузиш холларида қўзғатиладиган жиноий таъқиб муносабати билан бир-бирларига иложи борича кўпроқ кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Конвенцияларда ва мазкур Протоколнинг 85-моддаси 1-бандида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга зиён етказмаган ҳолда ва шароит шуни тақозо этганда, Олий Аҳдлашувчи Томонлар ушлаб бериш юзасидан ҳамкорлик қилади. Улар тегишли давлатнинг гўёки ўз ҳудудида худди шундай ҳуқуқбузарлик содир этилгани ҳақидаги илтимосини тегишли даражада инобатга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушлаб бериш ҳақида илтимос келиб тушган Олий Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги қўлланади. Айни чоғда, юқоридаги бандларнинг қоидалари жиноий таъқиб масалалари бўйича ўзаро ёрдам кўрсатиш тартибини тўлиқ ёки қисман белгилаб берган ёки белгилаб берадиган ҳар қандай икки томонлама ёхуд кўп томонлама битимлар қоидаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга дахл қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89-модда — Ҳамкорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конвенциялар ва мазкур Протоколни жиддий бузиш ҳоллари юз берганда, Олий Аҳдлашувчи Томонлар биргаликда ёки алоҳида тартибда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига мувофиқ равишда тегишли чораларни кўриш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90-модда — Фактларни аниқлаш бўйича халқаро комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. а) Фактларни аниқлаш бўйича халқаро комиссия (бундан кейин «Комиссия» деб аталади) юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган ва холисликда эътироф этилган ўн беш нафар аъзодан иборат таркибда таъсис этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) Камида йигирмата Олий Аҳдлашувчи Томон Комиссия ваколатини 2-бандга мувофиқ тарзда қабул қилишга розилик билдирганидан кейингина депозитарий чақирилади, келгусида эса ҳар беш йилда Комиссия аъзоларини сайлаш мақсадида ушбу Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг вакиллари иштирокида конференция чақириб турилади. Конференцияда вакиллар Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири биттадан номзод киритадиган рўйхат асосида яширин овоз бериш йўли билан Комиссия аъзоларини сайлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) Комиссия аъзолари шахсий сифатларини намойиш этади ва ўз фаолиятини навбатдаги конференцияда янги аъзолар сайлаб олинишига қадар давом эттиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) Сайлаш пайтида Олий Аҳдлашувчи Томонлар Комиссияга сайланувчи ҳар бир шахс ўзининг алоҳида муҳим сифатларига эга бўлишига ва тўлиқ таркибдаги Комиссия барча жуғрофий ҳудудлардан тегишли вакиллар билан адолатли равишда таъминланганлигига эътибор қаратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
e) Кўзда тутилмаган вакансия пайдо бўлган тақдирда, Комиссиянинг ўзи юқоридаги бандлар қоидаларини тегишли тартибда ҳисобга олган ҳолда ушбу вакансияни тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
f) Депозитарий Комиссия ўз фаолиятини бажариши учун унга маъмурий томондан зарур бўлган тегишли ёрдамни кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. а) Олий Аҳдлашувчи Томонлар Протоколни имзолаш, ратификация қилиш ёки унга қўшилиш даврида ва ёхуд келгусида бошқа ҳар қандай пайтда худди шу каби мажбуриятларни, мазкур моддада кўрсатилган тартибда тегишли томоннинг аризасини текшириш борасидаги Комиссия ваколатини ўз зиммасига олувчи ҳар қандай Олий Аҳдлашувчи Томонга нисбатан ипсо факто ҳолатини махсус битимларсиз ҳам эътироф этиши ҳақида баёнот бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) Юқоридаги баёнотлар депозитарийга топширилади ва у ўз навбатида мазкур баёнотлар нусхаларини Олий Аҳдлашувчи Томонларга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) Комиссия қуйидаги ваколатларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I) Конвенциялар ва мазкур Протоколда жиддий қоидабузарлик сифатида белгиланганлиги кўзда тутилаётган ёки Конвенциялар ва мазкур Протоколни жиддий бузиш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳар қандай фактларни текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II) ўзининг ғамхўрлиги билан Конвенциялар ва мазкур Протоколга ҳурмат кўрсатиш муносабатларини тиклаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) Бошқа ҳолатларда Комиссия низолашаётган томонларнинг илтимосига мувофиқ айни чоғда бошқа манфаатдор томон ёки томонларнинг розилиги асосидагина текширишни тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
e) Ушбу банднинг юқоридаги қоидаларини ҳисобга олган ҳолда Биринчи, Иккинчи, Учинчи ва Тўртинчи Конвенцияларнинг тегишли тартибда 52, 53, 132 ва 149-моддаси қоидалари Конвенцияларни бузиш ҳисобланувчи ҳар қандай эҳтимол тутилаётган ҳолларга нисбатан қўлланишда давом этади ва мазкур Протоколга тааллуқли ҳар қандай эҳтимолдаги қоидабузарлик учун тегишли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. а) Манфаатдор томонлар ўртасида бошқа битимга келинмаган бўлса, у ҳолда барча текширишлар қуйидаги тартибда тайинланадиган етти аъзодан иборат Палата томонидан амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I) Комиссиянинг низолашаётган томонлардан биронтасининг ҳам фуқароси ҳисобланмаган беш нафар аъзоси низолашаётган томонлар билан ўзаро маслаҳатлашувдан сўнг жуғрофий ҳудудлардан вакиллар адолатли тартибда мавжуд бўлиши нуқтайи назаридан келиб чиқиб тайинланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II) низолашаётган томонлардан биронтасининг ҳам фуқароси ҳисобланмаган икки нафар махсус аъзо ҳар бир томондан биттадан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) Текшириш ўтказиш тўғрисида илтимос келиб тушиши билан Комиссия Раиси Палатани таъсис этиш учун зарур бўлган тегишли муддатни белгилайди. Белгиланган муддат давомида қайсидир махсус аъзо тайинланмай қолган тақдирда, Раис Палата таркибини тўлдириши мумкин бўлган Комиссия аъзоси ёки аъзоларини зудлик билан тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. а) Текшириш ўтказиш учун 3-бандга мувофиқ таъсис этиладиган Палата низолашаётган томонлардан ўзига ёрдам кўрсатишни ва далил-исботлар келтиришни сўрайди Палата, шунингдек, ўзи зарур деб ҳисоблаган бошқа далил-исботларни суриштириши ва жойнинг ўзида текширишлар ўтказиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) Барча далил-исботлар тўлалигича манфаатдор томонлар эътиборига ҳавола этилади ва томонлар ушбу далил-исботлар юзасидан Комиссияга ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) ҳар бир манфаатдор томон ушбу далил-исботларни инкор этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. а) Комиссия Палата томонидан аниқланган фактлар тўғрисидаги маърузани ўзи зарур ҳисоблаган тавсиялар билан биргаликда манфаатдор томонларга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) Палата объектив ва холис хулосалар тайёрлаш учун етарли даражада далил-исботларни олиш имконига эга бўлмаган тақдирда, Комиссия бунинг сабаблари ҳақида маълумот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) Комиссия ўз хулосалари тўғрисида оммавий маълумот бермайди; барча низолашаётган томонларнинг Комиссиядан бу ҳақда сўрашларигина бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Комиссия ўзининг процедура тартиб-қоидаларини, шу жумладан, Комиссияга раислик қилиш ва Палатага раислик қилишга тааллуқли қоидаларни ўзи белгилайди. Бу тартиб қоидалар Комиссия Раиси ўз фаолиятини ҳар қандай пайтда бажара олишини, текшириш ўтказилаётган даврда эса бу фаолият низолашаётган томонлардан биронтасининг ҳам фуқароси ҳисобланмаган шахс томонидан бажарилишини таъминлайди,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Комиссиянинг маъмурий сарф-харажатлари 2-бандга мувофиқ баёнот берадиган Олий Аҳдлашувчи Томонлар бадаллари ва ихтиёрий бадаллар ҳисобидан қопланади. Текшириш ўтказиш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилган низолашаётган томон ёки томонлар Палата харажатларини қоплаш учун зарур бўлган маблағни аванс тариқасида ажратади ва уларга бу маблағ бундай илтимос билан мурожаат қилишга сабабчи бўлган томон ёки томонлар ҳисобидан Палата харажатларига доир маблағнинг эллик фоизи миқдорида олиб берилади. Палатага ҳар икки томон бирдек илтимос билан мурожаат қилган тақдирда, ҳар қайси томон керакли маблағнинг эллик фоизи миқдорида аванс ажратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91-модда — Жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конвенцияларни ёки мазкур Протоколни бузган тегишли низолашаётган томон бунга асос мавжуд бўлган ҳолларда етказилган зарарни қоплаши зарур. У ўзининг қуролли кучлари таркибига кирувчи шахслар томонидан содир этиладиган барча хатти-ҳаракатлар учун жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI ҚИСМ.
ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92-модда — Имзолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Протокол Якуний ҳужжат имзоланганидан сўнг олти ой ўтгач, Конвенция иштирокчилари имзолашлари учун очиқ ҳисобланади ва ўн икки ой давомида очиқ бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93-модда — Ратификация
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Протокол иложи борича тезроқ ратификация қилиниши зарур. Ратификация ёрлиқлари сақлаш учун Швейцария Федерал Кенгашига, Конвенция депозитарийсига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94-модда — Қўшилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Протокол уни имзоламаган ҳар қандай Конвенция иштирокчиси учун очиқдир. Қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатлар сақлаш учун Конвенция депозитарийсига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95-модда — Кучга кириши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Протокол иккита ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун топширилганидан сўнг олти ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Протокол кейинчалик уни ратификация қилган ёки унга қўшилган ҳар қайси Конвенция иштирокчиси учун ана шу иштирокчилар томонидан уларга тегишли ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун топширилганидан сўнг олти ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96-модда — Мазкур Протокол кучга кирганидан кейинги шартномавий муносабатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Агар Конвенциялар иштирокчилари мазкур Протоколнинг ҳам иштирокчилари ҳисобланса, у ҳолда Конвенциялар мазкур Протоколда уларга киритилган қўшимчалар билан биргаликда қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Агар низолашаётган томонлардан бири мазкур Протоколга дахлдор бўлмаса, у ҳолда ўзаро муносабатларда мазкур Протокол унинг иштирокчиси ҳисобланган томонлар учун мажбурийлигини сақлаб қолади. Бундан ташқари, мазкур Протоколга дахлдор бўлмаган, аммо унинг қоидаларини тан оладиган ва қўллайдиган ҳар қайси томон билан уларнинг ўзаро муносабатларида ҳам мазкур Протокол мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Халқ ваколати асосида бирон-бир Олий Аҳдлашувчи Томонга қарши 1-модданинг 4-бандида қайд этилган турдаги қуролли можарода курашаётган ҳокимият депозитарийга бир томонлама ариза бериш йўли билан бундай можарога нисбатан Конвенциялар ва мазкур Протоколни қўллаш мажбуриятини ўз зиммасига олиши мумкин. Бундай ариза депозитарийга келиб тушгач, тегишли можарога нисбатан қуйидаги ҳаракатлар амалда бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) низолашаётган томонлар учун бўлгани каби ушбу ҳокимият учун ҳам Конвенциялар ва мазкур Протокол зудлик билан кучга киради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) Конвенциялар ва мазкур Протокол юзасидан Олий Аҳдлашувчи Томонлар қандай ҳуқуқларга эга бўлиб, қайси мажбуриятларни зиммасига олган бўлса, ушбу ҳокимият ҳам худди шундай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) Конвенциялар ва мазкур Протокол ушбу можарода иштирок этаётган барча томонлар учун бир хил даражада мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97-модда — Тузатишлар киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири мазкур Протоколга ўз тузатишларини тавсия этиши мумкин. Ҳар қандай тавсия этилган тузатишнинг матни депозитарийга жўнатилади ва у барча Олий Аҳдлашувчи Томонлар ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси билан маслаҳатлашувдан сўнг тузатиш ёки тузатишлар бўйича тегишли тавсия юзасидан конференция чақириш керакми-йўқлигини ҳал этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Депозитарий ушбу конференцияга барча Олий Аҳдлашувчи Томонларни, шунингдек, Конвенциялар иштирокчиларини, улар мазкур Протоколни имзолаганми-йўқлигидан қатъи назар, таклиф этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98-модда — I Иловани қайта кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Протокол кучга киргандан сўнг узоғи билан тўрт йилдан кечиктирмай, кейин эса камида ҳар тўрт йилда Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси Олий Аҳдлашувчи Томонлар билан мазкур Протоколнинг I Иловаси юзасидан маслаҳатлашиб боради ва агар у зарур деб ҳисобласа, I Иловани қайта кўриб чиқиш ва унга киритиш лозим топилаётган тузатишлар бўйича таклифларни ўрганиш учун техник экспертлар кенгашини чақиришни таклиф этиши мумкин. Олий Аҳдлашувчи Томонларга бундай кенгаш чақириш ҳақидаги таклифлар маълум қилинганидан сўнг олти ой давомида Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг учдан бир қисмидан бу ҳақда эътирозлар тушмаган тақдирда, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси бу кенгашни чақиради ва унга, шунингдек, тегишли халқаро ташкилотлардан кузатувчиларни ҳам таклиф этади. Бундай кенгаш Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси томонидан Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг учдан бирининг илтимоси асосида ҳар қандай вақтда чақирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кенгашдан сўнг техник экспертлар кенгаши тавсия этган тузатишларни кўриб чиқиш мақсадида Депозитарий Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ёки Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг учдан бирининг илтимоси асосида Олий Аҳдлашувчи Томонлар ва Конвенциялар иштирокчилари бўлган томонларнинг конференциясини чақиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бундай конференцияда ҳозир бўлган ва овоз беришда қатнашаётган Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози асосида I Иловага тузатишлар қабул қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Депозитарий Олий Аҳдлашувчи Томонлар ва Конвенциялар иштирокчилари бўлган томонларга шу тартибда қабул қилинган ҳар қандай тузатишлар тўғрисида хабар беради. Тузатиш тўғрисида бундай хабар берилганидан сўнг бир йил муддат ўтгач, ўтган вақт давомида Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг камида учдан бир қисмининг номидан депозитарийга тузатиш қабул қилинмаганлиги ҳақида баёнот келиб тушмаса, у ҳолда ушбу тузатиш қабул қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 4-бандга мувофиқ қабул қилинган деб ҳисобланган тузатиш у қабул қилинганидан сўнг уч ой муддат ўтгач барча Олий Аҳдлашувчи Томонлар учун кучга киради; ушбу бандга мувофиқ тузатишни қабул қилмаганлик ҳақида баёнот берган томонлар бундан мустасно. Бу ҳақда баёнот берган ҳар бир томон исталган пайтда ўз баёнотини қайтариб олиши мумкин ва бундай ҳолларда мазкур томон учун тегишли тузатиш орадан уч ой муддат ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Депозитарий Олий Аҳдлашувчи Томонлар ва Конвенциялар иштирокчилари бўлган томонларга қабул қилинган ҳар қандай тузатишнинг кучга кириши, бу тузатиш тааллуқли бўлмаган томонлар, унинг ҳар бир томон учун кучга кириш муддатлари, 4-бандга мувофиқ тегишли тузатишни қабул қилмаганлик ҳақида берилган баёнотлар ва бундай баёнотларнинг қайтариб олингани тўғрисида хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99-модда — Денонсация
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Олий Аҳдлашувчи Томон мазкур Протоколни денонсация қилган тақдирда, бу ҳақдаги ҳужжат келиб тушганидан сўнг бир йил муддат ўтгачгина денонсация кучга киради. Аммо бир йиллик муддат тугаган пайтда денонсация ҳақида баёнот берган томон 1-моддада қайд этилган вазиятлардан бирига тушиб қолган бўлса, денонсация қуролли можаро ёки истило тугамагунча, ҳар ҳолда Конвенциялар ва мазкур Протокол ҳимоясидан фойдаланувчи шахсларни тўла озод этиш, ватанига қайтариш ёхуд жойлаштириш билан боғлиқ амалиётлар ниҳоясига етмагунига қадар кучга кирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Денонсация тўғрисидаги билдириш ёзма тарзда депозитарийга жўнатилади ва депозитарий уни барча Олий Аҳдлашувчи Томонларга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Денонсация фақат денонсация ҳақида баёнот берган томонга нисбатангина кучга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳеч қандай денонсация 1-бандга мувофиқ денонсация ҳақида баёнот берган томон бундай денонсация кучга киришига қадар содир этган ҳар қандай ҳаракатларига нисбатан олдинроқ қуролли можаро муносабати билан мазкур Протоколга биноан зиммасига олган мажбуриятларига дахл қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100-модда — Билдириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депозитарий барча Олий Аҳдлашувчи Томонларга, шунингдек, Конвенциялар иштирокчиларига, улар мазкур Протоколни имзолаганми-йўқлигидан қатъи назар, қуйидагиларни билдиради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мазкур Протоколга қўйилган имзолар, шунингдек, 93 ва 94-моддаларга мувофиқ ратификация ёрлиқлари ва қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг сақлашга топширилиши ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) 95-моддага мувофиқ мазкур Протокол кучга кирадиган сана ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) 84, 90 ва 97-моддаларга мувофиқ келиб тушган хабарлар ва баёнотлар тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) 96-модданинг 3-бандига мувофиқ келиб тушган энг тезкор усулда хабар қилинадиган баёнотлар тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
e) 99-моддага мувофиқ денонсациялар ҳақида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101-модда — Рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Протокол кучга кирганидан сўнг депозитарий уни рўйхатга олиш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 102-моддасига мувофиқ эълон қилиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти котибиятига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Депозитарий, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти котибиятини мазкур Протокол бўйича ўзига келиб тушган барча ратификация ёрлиқлари ва қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатлар ҳақида хабардор этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102-модда — Матнларнинг аутентлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Протоколнинг аслияти бўлган инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилидаги ўзаро тенг даражада асл нусхага мувофиқ матнлар сақлаш учун депозитарийга топширилади ва депозитарий аслиятнинг тасдиқланган нусхаларини Конвенцияларнинг барча иштирокчиларига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I Илова
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАНИБ ОЛИШГА ДОИР НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1993 йил 30 ноябрдаги тузатишлар билан бирга)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Иловадаги таниб олишга доир Низом Женева конвенциялари ва Протоколидаги тегишли қоидаларнинг ижросини таъминлаш йўлида тузилган; мазкур Низомнинг мақсади Женева конвенциялари ва Протоколи ҳимоясида бўлган ходимлар, мол-мулк. тузилмалар, транспорт воситалари ва қурилмаларини таниб олишга кўмаклашишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом ўз ҳолича ҳимоялаш ҳуқуқи билан таъмин эта олмайди. Бу ҳуқуқ Конвенциялар ва Протоколнинг тегишли моддаларига мувофиқ тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ваколатли маъмурий органлар, Женева конвенциялари ва Протоколининг тегишли қоидаларига амал қилиш шарти билан, фарқловчи эмблемалар ва белгиларни жойлаштириш ва ёритиш ҳамда уларни таниб олиш имкониятларига тааллуқли қоидаларни ҳар қандай пайтда жорий этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Олий Аҳдлашувчи Томонларга, хусусан, низолашаётган томонларга таниб олишни осонлаштириши мумкин бўлган ва бу борадаги илғор техника ютуқларидан тўла фойдаланиш имконини берадиган қўшимча ва бошқа хилдаги белгилар, воситалар ва системалар тўғрисида ҳар қандай пайтда ўзаро келишиб олиш таклиф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I БОБ.
ШАХСИЙ ГУВОҲНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Доимий фуқаро тиббий ва диний ходимлари учун шахсий гувоҳнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Протоколнинг 18-моддаси 3-бандида қайд этилган доимий фуқаролик тиббий ва руҳоний ходимлари учун шахсий гувоҳнома:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фарқловчи эмблемага ва чўнтакка сиғадиган ўлчамга эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) имкон қадар чидамли бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) миллий ёки расмий тилда ва бундан ташқари, зарур ҳолларда, муайян маҳаллий жой тилида тайёрланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) унда гувоҳнома эгасининг исм-фамилияси, туғилган санаси (ёки бу сана аниқ бўлмаган тақдирда, гувоҳнома берилган пайтдаги ёши) ва агар шахсий рақами мавжуд бўлса, ушбу рақам қайд этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
e) гувоҳнома эгаси Конвенциялар ва Протокол билан бериладиган ҳимоя бўйича қандай ҳуқуқларга эга эканлиги кўрсатилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
f) гувоҳнома эгасининг сурати, шунингдек, имзоси ёки бош бармоғининг изи ёки ҳар иккиси акс этган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
g) ваколатли ҳокимият органининг муҳри ва имзоси мавжуд бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
h) шахсий гувоҳноманинг берилган санаси ва амал қилиш муддати тугайдиган сана кўрсатилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
i) имкони бор жойда, гувоҳноманинг орқа томонида унинг эгасининг қон гуруҳи кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шахсий гувоҳнома ҳар бир Олий Аҳдлашувчи Томоннинг бутун ҳудудида бир хил бўлиши ва иложи борича низолашаётган барча томонлар учун бир хил кўринишда бўлиши лозим. Низолашаётган томонлар бир тилда тузилган ва 1-расмда тасвирланган намунага амал қилишлари мумкин. Агар бу шакл 1-расмда тасвирланган намунадан фарқ қилса, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг томонлар бир-бирларига ўзлари фойдаланадиган шакл намунасини юборади. Шахсий гувоҳнома имкон қадар икки нусхада тузилади, улардан бири гувоҳнома берган ҳокимият органларида сақланади, улар ўзлари берган гувоҳномалар устидан назорат олиб боришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Доимий фуқаролик тиббий ва руҳоний ходимлари ҳеч қандай ҳолатда шахсий гувоҳномаларидан маҳрум этилмаслиги керак. Шахсий гувоҳнома йўқолган тақдирда унинг эгаси дубликат олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Вақтинча фуқаро тиббий ва диний ходимлари учун шахсий гувоҳнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вақтинча фуқаро тиббий ва руҳоний ходимлари учун шахсий гувоҳнома имкон қадар мазкур Низомнинг 2-моддасида назарда тутилган гувоҳномага ўхшаш бўлиши зарур. Низолашаётган томонлар 1-расмда тасвирланган гувоҳнома намунасига асосланишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вақтинча фуқаро тиббий ва руҳоний ходимларига тавсифи мазкур Низомнинг 2-моддасида қайд этилган гувоҳномага ўхшаш шахсий гувоҳнома бериш вазиятга тўғри келмайдиган ҳолларда, бундай ходимларга ваколатли маъмурий орган томонидан имзоланган ва ушбу ҳужжат берилган шахсга вақтинча ходимлар таркибида муайян вазифани бажариш юклатилганини тасдиқловчи ва бу вазифага тайинланиш санаси ҳамда иложи бўлса ходимнинг фарқловчи эмблема тақиш ҳуқуқига эга экани ҳам кўрсатилган маълумотнома берилиши мумкин. Унда маълумотнома эгасининг исм-фамилияси, туғилган санаси (ёки бу сана аниқ бўлмаган тақдирда, маълумотнома берилган пайтдаги ёши), бажарадиган вазифаси ва агар шахсий рақами мавжуд бўлса, ушбу рақам қайд этилиши керак. Маълумотномада унинг эгаси имзоси ва бош бармоғи изи ёхуд иккисидан бири бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-расм. Шахсий гувоҳнома намунаси (ўлчами 74х105 мм)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БОБ.
ФАРҚЛОВЧИ ЭМБЛЕМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда — Эмблема шакли
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарқловчи (оқ асосдаги қизил) эмблема тегишли шароит тақозо этадиган даражада катта ўлчамда бўлиши керак. Хоч, ярим ой ёки шер ва қуёш шаклларини ифодалашда Олий Аҳдлашувчи Томонлар 2-расмда тасвирланган намуналарга асосланиши мумкин (1980 йилдан буён биронта давлат қизил шер ва қуёш эмблемасидан фойдаланмаяпти).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-расм. Фарқловчи (оқ асосдаги қизил) эмблема
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда — Эмблемадан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фарқловчи эмблема имкон қадар текис юзага, жумладан, байроққа ёки бошқа бирон-бир тахлитда тегишли жойга шундай тасвирланиши керакки, у барча томондан, узоқ масофалардан, хусусан, осмондан яққол кўриниб турсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қоронғи пайтларда ёки кўриш имконияти чекланган ҳолларда фарқловчи эмблема ёритиб қўйилиши ёхуд ялтираб турадиган бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фарқловчи эмблема аниқлашнинг техник воситалари кўмагида таниб олиш имконини берадиган материаллардан тайёрланиши ҳам мумкин. Эмблемани таниб олишни. айниқса, уни қоронғи пайтларда инфрақизил асбоблар кўмагида кўришни осонлаштириш мақсадида эмблеманинг тегишли қисмидаги қизил рангни қора тусдаги сатҳга чизиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жанг майдонида ўз вазифасини ўтаётган тиббий ва диний ходимлар имкон қадар фарқловчи эмблемали бош кийим ва либосларда бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III БОБ.
ФАРҚЛОВЧИ СИГНАЛЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда — Сигналлардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу бобда санаб ўтилган барча фарқловчи сигналлар тиббиёт тузилмалари ва санитария-транспорт воситалари томонидан ишлатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бу сигналлар, ёруғлик сигналини (қуйида 3-бандга қаранг) истисно этганда, фақат тиббиёт тузилмалари ва санитария-транспорт воситаларидагина фойдаланиш учун мўлжалланган ва улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Низолашаётган томонлар ўртасида ер усти санитария-транспорт воситалари, санитар кемалар ва сузиш воситаларини таниб олиш учун мовий нурли шула ёруғидан фойдаланиш ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўйиш учун тузиладиган махсус битимлар мавжуд бўлмаган ҳолларда бошқа ер усти санитария-транспорт воситалари, санитар кемалар ва сузиш воситаларининг бундай сигналдан фойдаланиши тақиқламайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вақт етишмаслиги ёки техник ҳолати туфайли фарқловчи эмблема билан белгиланмаган вақтинча санитар учиш аппаратлари мазкур бобда рухсат этилган фарқловчи сигналлардан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда — Ёруғлик сигнали
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мовий нурли шула ёруғи кўринишидаги чақноқ ёруғлик сигнали, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг doc.9051 рақамли Учишга яроқлилик бўйича техник қўлланмасида белгиланганидек, санитар учиш аппаратларига уларни таниб олиш учун ўрнатилади. Бошқа бирон-бир учиш аппарати бу сигналдан фойдаланиши мумкин эмас. Мовий нурли чақноқ ёруғликдан фойдаланадиган санитар учиш аппаратида нур манбаи шундай ўрнатилиши керакки, то ёруғлик сигнали имкон қадар кўпроқ томондан кўриниб турсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Халқаро денгиз ишлари ташкилоти Халқаро сигналлар кодининг XIV боб 4-банди қоидаларига мувофиқ 1949 йилги Женева конвенциялари ва Протоколи ҳимоясида бўлган кемаларда ҳамма томондан кўриниб турадиган битта ёки бир нечта мовий нурли ялтироқ шула манбалари мавжуд бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ер усти санитария-транспорт воситаларида имкон қадар узоқ масофадан кўриниб турадиган битта ёки бир нечта мовий нурли чақноқ ёруғлик манбалари мавжуд бўлиши керак. Олий Аҳдлашувчи Томонлар, хусусан, низолашаётган томонлар бошқа рангдаги шуладан фойдаланаётган ҳолларда, бу ҳақда бир-бирларини хабардор этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тавсия этилаётган мовий ёруғлик Халқаро ёритиш комиссиясининг ранглар диаграммаси доирасидаги рангинлик даражасида ҳосил қилинади ва қуйидаги ўлчовларга мувофиқ равишда белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшил ранг чегараси y=0,065+0,805 х;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оқ ранг чегараси y=0,400 — х;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўқ қизил ранг чегараси х=0,133+0,600 y.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсия этилаётган мовий нурли ёруғликнинг чақнаш частотаси минутига 60 — 100 тадан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда — Радиосигнал
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Радиосигнал, Халқаро электр алоқалари иттифоқининг Радиоалоқа регламентида (ПП, 40 ва Н40-моддаларда) тасвирланганидек, шошилинч сигнал ва фарқловчи сигналдан иборат бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 1-бандда қайд этилган шошилинч ва фарқловчи сигналдан иборат радиохабар инглиз тилида тегишли интервал ва частотада ёки Радиоалоқа регламентида шу мақсадда белгиланган частоталарда узатилади ҳамда санитария-транспорт воситаларига нисбатан қуйидаги маълумотларни ўзида жамлаган бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) чорлаш сигнали ёки эътироф этилган бошқа таниб олиш воситаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) жойлашган манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) ер усти транспорт воситаларининг сони ва тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
d) тахминий йўналиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
e) йўлда сарфланадиган вақт ва шароит тақозосига боғлиқ ҳолда жўнаб кетиш ва етиб келиш вақти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
f) радиочастота кузатуви остида бўлган парвоз баландлиги, шунингдек, иккиламчи радиолокацион таниб олиш системасининг шартли тили, иш режими ва коди каби бошқа ҳар қандай ахборот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 1 ва 2-бандларда қайд этилган хабарларни, шунингдек, Протоколнинг 22-23 ва 25 — 31-моддаларида қайд этилган хабарларни узатишни осонлаштириш мақсадида, Олий Аҳдлашувчи Томонлар, низолашаётган томонлар ёхуд низолашаётган томонлардан бири ўзаро келишган ҳолда ёхуд алоҳида ҳаракат қилган ҳолда, Электр алоқаси бўйича халқаро конвенцияга илова қилинган Радиоалоқа регламентининг Частоталарни тақсимлаш жадвалига мувофиқ бундай хабарларни узатишда ўзлари фойдаланадиган миллий частоталарни аниқлаб олиши ва чоп этиши мумкин. Радио бўйича бутунжаҳон маъмурий конференцияси тасдиқлаган процедура бўйича бу частоталар ҳақида Халқаро электр алоқалари иттифоқига маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда — Электрон таниб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1944 йил 7 декабрда қабул қилинган ва вақти-вақти билан ўзгартиришлар киритилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Чикаго конвенциясининг 10-Иловасида тавсифи берилган Иккиламчи радиолокацион таниб олиш системаси (ССР) санитар учиш аппаратларини таниб олиш ва уларнинг йўналишини кузатиб бориш мақсадида қўлланилиши мумкин. Олий Аҳдлашувчи Томонлар, низолашаётган томонлар ёхуд низолашаётган томонлардан бири ўзаро келишган ҳолда ёхуд алоҳида ҳаракат қилган ҳолда, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти тавсия этган процедурага мувофиқ санитар учиш аппаратларидагина фойдаланиш мўлжалланган ССР иш режими ва кодини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳимояга олинган санитария-транспорт воситалари ўзини танитиш ва жойлашган манзилини кўрсатиш учун одатдаги авиация радиолокацион ответчиклари ва (ёки) денгиз қидирув ва қутқарув радиолокацион ответчикларидан фойдаланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимояга олинган санитария-транспорт воситалари иккиламчи таниб олиш радиолокацион станцияси билан жиҳозланган бошқа кемалар ёки учиш аппаратлари томонидан санитария-транспорт воситаларидаги радиолокацион (масалан, 3/А режимдаги) ответчиклар узатган код ёрдамида таниб олиниши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария-транспорт воситаси узатадиган код мазкур транспорт воситасига ваколатли маъмурий органлар томонидан биркитиб қўйилади ва бу ҳақда барча низолашаётган томонларга маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Санитария-транспорт воситалари сувости кемалари томонидан санитария-транспорт воситаси узатадиган тегишли сувости акустик сигналлари ёрдамида таниб олиниши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сувости акустик сигнали кеманинг «VVV» якка гуруҳида хабардор этиладиган, тегишли акустик частотада, масалан 5 кГс частотасида, Морзе алифбосида узатиладиган чорлаш сигналидан (ёки бошқа ҳар қандай эътироф этилган санитария-транспорт воситасини танитиш воситасидан) иборат бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида тавсифланган сувости акустик сигналидан фойдаланиш истагида бўлган низолашаётган томонлар ана шу сигналлар тўғрисида барча манфаатдор томонларга имкон қадар тезроқ хабар беради ва ўзига қарашли госпитал кемалардан фойдаланиш ҳақида маълумот етказишда қўллайдиган частотасини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Низолашаётган томонлар ер усти санитария-транспорт воситалари, шунингдек, санитар кемалар ва сузиш воситаларини таниб олишда фойдаланиш учун махсус битимга мувофиқ ўз ўрталарида бундай электрон системани ўрнатишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-расм. Фуқаро мудофааси ходимлари учун шахсий гувоҳнома намунаси (ўлчами 74х105 мм)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV БОБ.
АЛОҚА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда — Радиоалоқа
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 8-моддада кўзда тутилган шошилинч сигнал ва фарқловчи сигнал тиббиёт тузилмалари ва санитария-транспорт воситалари Протоколнинг 22-23 ва 25 — 31-моддаларида ифодаланган процедураларни қўллаши жараёнида назарда тутилган тегишли радиохабарлардан олдинроқ узатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Халқаро электр алоқалари иттифоқи (ХЕАИ) Радиоалоқа регламентининг 40 (II бўлим, 3209-сон) ва Н40-(III бўлим, 3214-сон) моддаларида қайд этилган санитария-транспорт воситалари, шунингдек, ХЕАИ Радиоалоқа регламентининг ҳаракатдаги ер сунъий йўлдоши хизматлари тўғрисидаги 37, Н37 ва 59-моддалари қоидаларига мувофиқ ер сунъий йўлдоши алоқаси тизими орқали ҳам радиохабарлар узатиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда — Халқаро кодлардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт тузилмалари ва санитария-транспорт воситалари, шунингдек, Халқаро электр алоқаси иттифоқи, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти ҳамда Халқаро денгиз ишлари ташкилоти томонидан белгиланган кодлар ва сигналлардан фойдаланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда — Бошқа алоқа воситалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Икки томонлама радиоалоқа ўрнатиш мумкин бўлмаган ҳолларда, Халқаро денгиз ишлари ташкилоти томонидан тасдиқланган, Халқаро сигналлар кодида назарда тутилган ёки 1944 йил 7 декабрда қабул қилинган ва вақти-вақти билан ўзгартиришлар, киритилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Чикаго конвенциясининг тегишли Иловасида қайд этилган сигналлардан фойдаланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда — Парвоз режалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Протоколнинг 29-моддасида назарда тутилган парвоз режаларига оид битим ва билдиришлар имкон қадар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан жорий этилган процедураларга мувофиқ белгиланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда — Санитар учиш аппаратини тутиш учун сигналлар ва процедуралар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тутувчи учиш аппаратидан парвоздаги санитар учиш аппаратини таниб олиш ёки уни Протоколнинг 30-31-моддаларига мувофиқ ерга қўнишга мажбур этиш мақсадида фойдаланилаётган бўлса, у ҳолда 1944 йил 7 декабрда қабул қилинган ва вақти-вақти билан ўзгартиришлар киритилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Чикаго конвенциясининг 2-иловасида назарда тутилган одатдаги визуал тутиш ва радио тўлқинлари орқали тутиш процедуралари тутувчи ва санитар учиш аппаратлари томонидан қўлланилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V БОБ.
ФУҚАРО МУДОФААСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда — Шахсий гувоҳнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Протоколнинг 66-моддаси, 3-бандида назарда тутилган фуқаро мудофааси ходимлари шахсий гувоҳномалари мазкур Низомнинг 2-моддасига мувофиқ тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фуқаро мудофааси ходимларининг шахсий гувоҳномалари 3-расмда тасвирланган намунага мувофиқ ҳолда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Агар фуқаро мудофааси ходимларига енгил шахсий қурол олиб юриш учун рухсат этилган бўлса, шахсий гувоҳномада бу ҳақда тегишли ёзув қайд этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда — Халқаро фарқловчи белги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Протоколнинг 66-моддаси, 4-бандида назарда тутилган фуқаро мудофаасининг халқаро фарқловчи белгиси 4-расмда тасвирланган тўқ сариқ тагликдаги тенг томонли зангори учбурчак кўринишидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-расм. Тўқ сариқ тагликдаги зангори учбурчак
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тавсия этиладики:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) агар учбурчак байроқ, боғич ёки ёпқичга тасвирланган бўлса, у ҳолда шу байроқ, боғич ёхуд ёпқич тўқ сариқ рангли таглик вазифасини ўтасин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
b) учбурчак бурчакларидан бири юқорига тик ҳолда қаратилган бўлсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) учбурчакнинг бирон-бир бурчаги таглик четига тегмасин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Халқаро фарқловчи белги тегишли шарт-шароит тақозо этган даражада катта ўлчамда бўлиши керак. Иложи бўлган ҳолларда бу белги имкон қадар барча томондан ва имкон қадар узоқ масофадан кўринадиган тарзда текис юзага ёхуд байроққа чизилади. Ваколатли маъмурлар йўл-йўриғига мувофиқ фуқаро мудофааси ходимлари, иложи бўлган ҳолларда, халқаро фарқловчи белгили бош кийим ва либосларда юриши зарур. Қоронғи пайтларда ёки кўриш имконияти чекланган ҳолларда фарқловчи белги ёритиб қўйилиши ёхуд ялтираб турадиган бўлиши мумкин; у аниқлашнинг техник воситалари кўмагида таниб олиш имконини берадиган материаллардан тайёрланиши ҳам мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI БОБ
ХАТАРЛИ КУЧГА ЭГА ҚУРИЛМА ВА ИНШООТЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда — Халқаро махсус белги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хатарли кучга эга қурилма ва иншоотлар учун халқаро махсус белги, Протоколнинг 56-моддаси, 7-бандида назарда тутилганидек, бир чизиқда жойлашган учта оч-сариқ доиралар гуруҳидан иборат бўлиб, ҳар бир доира оралиғидаги масофа 5-расмда тасвирланган намунага мувофиқ ҳолда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белги тегишли шарт-шароит тақозо этган даражада катта ўлчамда бўлиши керак. Кенг юзага чизиш пайтида белги тегишли шарт-шароит тақозо этган даражада бир неча бор такрорланиши мумкин. Иложи бўлган ҳолларда бу белгини текис юзага ёхуд байроққа шундай чизиш керакки, то у имкон қадар барча томондан ва узоқ масофадан кўриниб турсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Байроқда белгининг ташқи чегаралари ва байроқнинг ёндош томонлари ўртасидаги масофа бир доира радиусига тенг бўлади. Байроқ тўғри бурчакли шаклда ва унинг сатҳи оқ рангда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қоронғи пайтларда ёки кўриш имконияти чекланган ҳолларда белги ёритиб қўйилиши ёхуд ялтираб турадиган бўлиши мумкин; у аниқлашнинг техник воситалари кўмагида таниб олиш имконини берадиган материаллардан тайёрланиши ҳам мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-расм. Хатарли кучга эга қурилма ва иншоотлар учун халқаро махсус белги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II Илова
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХАТАРЛИ ХИЗМАТ САФАРИДАГИ ЖУРНАЛИСТНИНГ ГУВОҲНОМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish