Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish1. Ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этмаётган шахслар, жумладан, қуролли кучлар таркибида бўлган-у қуролини топширган, бундан ташқари, беморлиги, ярадорлиги, қўлга олинганлиги ёхуд бошқа ҳар хил сабабларга кўра ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаётган шахслар ирқи, тана ранги, дини ёки эътиқоди, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи ва шунга ўхшаш бошқа жиҳатлар сабабли ҳеч бир камситишларга йўл қўйилмаган ҳолда ҳар қандай шарт-шароитда инсоний муомаладан фойдаланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish4. Қуролли кучлар билан изма-из бораётган, лекин бевосита уларнинг таркибига кирмаган шахслар, масалан, ҳарбий самолётлар экипажи таркибидаги фуқаро шахслар, ҳарбий мухбирлар, таъминотчилар, шунингдек, қуролли кучларга маиший хизмат кўрсатувчи ишчи команда ва хизматларнинг шахсий таркиби. Бу ҳолатда улар қуролли кучлардан рухсат олган бўлсалар. Бунинг учун ана шу қуролли кучлар томонидан уларга
иловадаги намуна асосида шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish2. Ушбу моддада санаб ўтилган тоифалардан бирига мансуб бўлган ва бетараф ёки уришмаётган Давлат ҳудудига қабул қилиб олинган ҳамда ана шу Давлатлар томонидан халқаро ҳуқуқ қоидалари асосида ушлаб қолиниб қуролсизлантирилиши зарур бўлган шахслар, мабодо уларга нисбатан имтиёзли бошқа бир шарт-шароит кўзда тутилмаса; лекин бу шахсларга нисбатан
8,
10,
15-моддаларда, 30-модданинг
бешинчи хатбошида,
58 — 67,
92 — 126-моддаларда кўзда тутилган қоидалар, мабодо низолашаётган томонлар ва бетараф ёки уришмаётган манфаатдор Давлат ўртасида дипломатик муносабатлар мавжуд бўлса, Ҳомий Давлатларга тааллуқли модда қарорлари ҳам татбиқ этилмайди. Бундай дипломатик муносабатлар мавжуд ҳолларда тегишли шахслар мансуб бўлган низолашаётган томонларга ана шу шахсларга нисбатан мазкур Конвенцияда кўзда тутилган Ҳомий Давлатга хос ваколатларни адо этиш учун рухсат берилади. Бу ваколатлар томонларнинг дипломатия ва консуллик амалиёти ҳамда шартномалар асосида амалга ошириладиган одатий вазифаларга зиён етказмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishС. Ушбу модда қоидалари мазкур Конвенциянинг
33-моддасида кўзда тутилган тиббий-санитар ва диний ходимлар мақомига мутлақо таъсир қилмайди.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishМазкур Конвенция
4-моддада қайд этилган шахсларга нисбатан, улар душман ҳукми остига тушиб қолган пайтдан токи тўла озод бўлиб, ўз ватанларига тугал қайтишларига қадар қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish10,
23,
28,
33,
60,
65,
66,
67,
72,
73,
75,
109,
110,
118,
119,
122 ва
132-моддаларда махсус кўзда тутилган битимлардан ташқари, Олий Аҳдлашувчи Томонлар алоҳида тартибга солиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган ҳар қандай масала бўйича бошқа махсус битимлар тузиши мумкин. Ҳеч қандай махсус битим ҳарбий асирларнинг мазкур Конвенцияда белгилаб қўйилган мавқейига зиён етказмаслиги, уларнинг мазкур ҳужжатда кўзда тутилган ҳуқуқларини чекламаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishАгар қандайдир сабабларга кўра ҳарбий асирларга нисбатан муайян Ҳомий Давлат ёки
биринчи хатбошида кўзда тутилган ташкилотнинг фаолияти қўлланилмаётган ёхуд қўлланилиши тўхтатиб қўйилган бўлса, ҳарбий асирларни ўз ҳукми остида сақлаётган Давлат низолашаётган томонлар мазкур Конвенция асосида тайинлаган Ҳомий Давлат бажариши лозим бўлган вазифаларни ўз зиммасига олишини сўраб, бетараф Давлатга ёки шундай ташкилотга илтимос билан мурожаат қилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲар қайси низолашаётган томон ўз юрисдикциясидаги ҳарбий асир сифатида қўлга тушиб қолиш эҳтимоли мавжуд бўлган барча шахсларни фамилияси, исми, унвони, туғилган санаси ва шахсий рақами, бундай рақами мавжуд бўлмаган тақдирда, шунга мос тегишли маълумотлар ёзилган шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар билан таъминлаши шарт. Бу гувоҳномаларда, бундан ташқари, ҳужжат эгасининг имзоси ёки бармоқ изи ёхуд иккаласи ҳам, шунингдек, низолашаётган томон ўз қуролли кучлари таркибига тааллуқли шахс тўғрисида қайд этишни лозим топган ҳар қандай маълумот мавжуд бўлиши мумкин. Шахсий гувоҳнома, иложи борича, 6,5 х 10 см ўлчамда тайёрланиши ва дубликатига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий асир ихтиёридаги пул маблағи фақат офицернинг фармойиши асосидагина ва ушбу маблағ миқдори ва унинг эгаси ҳақидаги маълумотлар махсус реестрда қайд этилиб, пул эгасига тегишли тилхат берилганидан сўнггина олиб қўйилиши мумкин. Мазкур тилхатда уни берган шахснинг исм-фамилияси, унвони ва ҳарбий қисми ҳақидаги маълумотлар тушунарли қилиб ёзилади. Асирликда сақлаб турган Давлат валютасида бўлган ёки ҳарбий асирларнинг илтимосига биноан шу валютага алмашилган пул маблағлари,
64-моддага мувофиқ, ҳарбий асирнинг шахсий ҳисоб рақамидаги кредитга киритилади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий асирлар ойига камида бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий кўриклар чоғида ҳар қайси ҳарбий асирнинг ўлчаб кўрилади ва белгилаб қўйилади. Бу кўриклар, хусусан, ҳарбий асирларнинг умумий аҳволи, юзалиги ва овқатланишини текшириш, шунингдек, юқумли касалликларни, айниқса, сил, безгак ва таносил касалликларини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Ана шу мақсадлар йўлида имконият доирасида мавжуд бўлган энг самарали усуллардан, масалан, сил касаллигини бошланғич давридаёқ аниқлаш учун мунтазам равишда ялпи рентген суратига тушириш усулидан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishАсирликда ушлаб турган Давлат ўзлари хизмат қилган қуролли кучлар таркибида тиббий хизматчи ҳисобланмаган, аммо шифокор, тиш шифокори ва санитар касбини эгаллаган ҳарбий асирлардан ўзлари мансуб бўлган Давлатга тегишли ҳарбий асирлар манфаатлари йўлида тиббий вазифаларини бажаришларини талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолда улар ҳарбий асирлар ҳисоблансалар-да, асирликда ушлаб турган Давлат томонидан қўлга олинган санитар шахсий таркибига нисбатан кўрсатиладиган тегишли муомаладан фойдаланадилар. Улар
49-моддада кўзда тутилган ҳар қандай бошқа ишлардан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishб) ҳар қайси лагерда унвони ва стажи юқори бўлган ҳарбий врач қўлга олинган санитария ходимларининг касбий фаолиятига алоқадор барча масалалар бўйича лагер ҳарбий маъмурияти олдида масъул ҳисобланади. Шу мақсадда, низолашаётган томонлар ҳарбий ҳаракатларнинг бошиданоқ ўз санитария ходимлари, жумладан, Ҳаракатдаги қуролли кучлардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева Конвенциясининг
26-моддасида қайд этилган жамиятлар ходимларининг унвонлари ўртасидаги нисбатлар бўйича ўзаро келишиб оладилар. Мазкур врач ва у билан тенгма-тенг равишда, диний ходимлар бевосита вазифасига дахлдор барча масалалар юзасидан лагернинг тегишли маъмурларига тўғридан тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу маъмурлар уларга ушбу масалалар бўйича ёзишмалар олиб боришлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб беради;
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishДушман Давлатнинг ҳукми остига тушган ва ҳарбий асирларга ёрдам бериш учун шу ерда қолган ёки ушлаб қолинган ҳарбий руҳонийларга ўз диний эътиқодлари асосида диндошлари ўртасида бурчларини эркин адо этиш ҳамда уларнинг маънавий эҳтиёжларини қондиришга рухсат берилади. Улар ўзлари мансуб қуролли кучлардан бўлган, тили ёки дини бир бўлган ҳарбий асирлар жойлашган турли лагерлар ва ишчи командалар ўртасида тақсимланадилар. Уларга ўз лагерларидан ташқарида жойлашган ҳарбий асирларни бориб кўришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилади, жумладан,
33-моддада кўзда тутилган транспорт воситалари ажратиб берилади. Улар ўзлари қўлга олинган мамлакатдаги диний маъмурият ва халқаро диний ташкилотлар билан ўз динларига тааллуқли руҳоний масалалар бўйича ёзишмалар олиб бориш эркинлигидан фойдаланадилар. Бу ёзишмалар цензура қилинади. Улар юборадиган хатлар ва почта карточкалари
71-моддада белгилаб қўйилган нормага кирмайди.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishМазкур Конвенция, унинг
иловалари ва
6-моддада кўзда тутилган барча махсус битимлар мундарижасининг матни ҳарбий асирлар тушунадиган тилда ёзилади ва барча лагерларнинг ҳарбий асирлар бемалол ўқий олишлари мумкин бўлган жойларига осиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий ҳаракатларнинг бошланишидаёқ низолашаётган томонлар тенг унвонларга эга бўлган асирларга бир хил муносабатни таъминлаш мақсадида, мазкур Конвенциянинг
4-моддасида қайд этилган барча шахсларнинг унвон ва лавозимлари ҳақида бир-бирларига хабар қиладилар; мабодо унвон ва лавозимлар кечроқ белгиланган бўлса, бу ҳақда ҳам худди шундай тартибда хабар қилинади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishАввалги лагерга йўлланган хатлар ва жўнатмалар тутиб қолинмасдан, тезда янги манзилга жўнатиб юборилади. Лагер бошлиғи ваколатли шахс билан келишган холда, ҳарбий асирларга тегишли жамоат мулкини ва ҳарбий асирлар ушбу модданинг
иккинчи хатбошида кўзда тутилган чеклашлар туфайли ўзлари билан бирга олиб кетолмаган буюмларни ташишни таъминлаш юзасидан тегишли чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishЮқоридаги қоида бузилган ҳолларда ҳарбий асирларга
78-модда асосида ўзларининг шикоят қилиш ҳуқуқларидан фойдаланишлари учун рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий асирлар тайёргарликдан ўтишлари, уларга нисбатан ўзлари бажарадиган иш бўйича асирликда ушлаб турган Давлат фуқаролари учун кўзда тутилган меҳнат муҳофазаси билан боғлиқ тадбирларнинг амалга оширилиши керак бўлади.
52-модда қоидаларини бажариш шарти билан ҳарбий асирларни фуқаро аҳолидан бўлган ишчилар жалб этиладиган одатдаги қалтис ишларга банд қилиш мумкин бўлади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий асирлар учун мўлжалланган иш ҳақи миқдори мазкур Конвенциянинг
62-моддаси қоидаларига мувофиқ тарзда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishИшдаги бахтсиз тасодифлардан азият чекиш ёки иш вақтида ёки иш билан боғлиқ касалланиш ҳолларида ҳарбий асирларга уларнинг аҳволи талаб этган даражада тиббий ёрдам кўрсатилади. Бундан ташқари, асирликда ушлаб турган Давлат уларга ўзлари мансуб бўлган Давлат олдида тегишли ҳуқуқларини асослашлари учун имкон яратадиган тиббий шаҳодатномалар беради ҳамда ана шу шаҳодатномалар дубликатларини
123-моддада қайд этилган Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Марказий Агентликка юборади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий асирлардан, улар қўлга олинганида,
18-моддага мувофиқ олиб қўйилган асирликда ушлаб турган Давлатнинг валютасидаги пул маблағлари ушбу қисмнинг
64-моддаси қоидаларига биноан асирларга тегишли алоҳида шахсий ҳисоб рақамларига қайд этиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishБундан ташқари, агарда
биринчи хатбошида кўрсатилган миқдорлар асирликда ушлаб турган Давлат қуролли кучлари таркибига мансуб шахслар оладиган пул таъминотига нисбатан катта ҳажмда экани билан фарқ қилса ёки бирон-бир сабабга кўра асирликда ушлаб турган Давлат учун жиддий қийинчиликлар туғдирадиган бўлса, у ҳолда ушбу Давлат юқорида кўрсатилган миқдорлар ҳажмини ўзгартириш тўғрисида ҳарбий асирлар тегишли бўлган Давлат билан ўзаро махсус битим тузишига қадар:
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishа) ҳарбий асирларнинг шахсий ҳисоб рақамларига
биринчи хатбошида кўрсатилган миқдордаги маблағларни кўчиришда давом этади;
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishАсирликда ушлаб турган Давлат ҳарбий асирларга улар мансуб бўлган Давлат томонидан қўшимча таъминот сифатида ёлланган пул маблағларини тегишли шарт асосида қабул қилади. Бу шартга кўра йўлланган маблағ бир хил тоифадаги ҳарбий асирлар ўртасида тенг тақсимланади ва ана шу тоифага мансуб тегишли Давлат ҳарбий асирларининг барчасига тўланади ҳамда
64-модда қоидаларига биноан уларнинг алоҳида шахсий ҳисоб рақамларига иложи борича қисқа муддатларда қайд этилади. Бундай қўшимча таъминот асирликда ушлаб турган Давлатни унинг зиммасига мазкур Конвенция томонидан юкланган бошқа ҳар қандай мажбуриятлардан халос этмайди.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishЮқоридаги қоидаларни амалда қўллаш мақсадида асирликда ушлаб турган Давлат мазкур Конвенциянинг
В иловасидаги намунавий қоидалардан фойдаланиши мумкин
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish2) ҳарбий асирга нақд ҳолда ёки шунга ўхшаш бошқа хил кўринишда тўланган маблағлар; унинг номидан ва унинг илтимосига биноан амалга оширилган тўловлар; 63-модданинг
учинчи хатбоши асосида кўчирилган маблағлар.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий асирларга пул таъминот ҳисобидан
60-моддага асосан тўланадиган авансларга асирлар мансуб бўлган Давлат номидан берилган аванслар сифатида қаралиши керак. Юқорида кўрсатилган Давлат пул таъминоти ҳисобидан тўлайдиган бундай аванслар 63-модданинг
учинчи хатбошига ва
68-моддага мувофиқ тарзда амалга ошириладиган барча тўловлар қатори манфаатдор Давлатлар ўртасида ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин тузиладиган битимларнинг мавзуси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий асирнинг ишда жароҳатланиш ёки ногиронлик бўйича товон пули тўлаш ҳақидаги ҳар қандай талаби Ҳомий Давлат орқали ҳарбий асир мансуб бўлган Давлатга юборилиши зарур
54-моддага мувофиқ, асирликда ушлаб турган Давлат барча холларда ҳарбий асирга унинг жароҳати ёки ногиронлигининг мазмуни, бу ҳол юз берган шарт-шароит ва асирга кўрсатилган тиббий ёрдам ёхуд касалхонада даволаш тўғрисидаги маълумотлар қайд этилган тегишли ҳужжат беради. Бу ҳужжат асирликда ушлаб турган Давлатнинг масъул офицери томонидан имзоланиши, тиббий маълумотлар эса тиббий хизмат шифокори томонидан тасдиқланиши керак.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий асирнинг
18-модда асосида асирликда ушлаб турган Давлат томонидан мусодара қилинган ва ватанига қайтиш чоғида қайтариб берилмаган шахсий буюмлари, пули ёки бошқа бойликлари учун товон пули тўлаш ёхуд унинг фикрича, асирликда ушлаб турган Давлат ва ёки шу Давлатнинг ҳар қандай вакили айби билан унга етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги ҳар қандай талаби ҳам ҳарбий асир мансуб бўлган Давлатга юборилиши зарур. Аммо, ҳарбий асирларга улар асирлик пайтларида зарур бўладиган барча шахсий буюмлар асирликда ушлаб турган Давлат ҳисобидан янгилаб турилади. Асирликда ушлаб Давлат барча ҳолларда ҳарбий асирга унинг шахсий буюмлари, пули ёки бошқа бойликлари қайтарилмаслик сабабларига оид барча маълумотлар қайд этилган ва масъул офицер томонидан имзоланган тегишли ҳужжат беради Бу ҳужжатнинг нусхаси
123-моддада кўзда тутилган Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Марказий Агентлик орқали ҳарбий асир мансуб бўлган Давлатга юборилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲар бир ҳарбий асир асирга олинган вақтидан эътиборан ёки энг кечи билан лагерга, ҳатто транзит лагерга бўлса ҳам, жойлаштирилганидан сўнг бир ҳафта ўтгач, шунингдек, касалланиши ёки бошқа лазаретга ёхуд лагерга кўчирилиши муносабати билан, бир томондан, бевосита ўз оиласига, иккинчи томондан,
123-моддада кўзда тутилган Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Марказий Агентликка почта карточкаси жўнатиш имконига эга бўлиши лозим; бу почта карточкаси иложи борича мазкур Конвенцияга
илова қилинган намунадагидек бўлиши ва унда асир олинганлиги, саломатлиги ва манзили тўғрисида хабар берилиши керак. Ушбу карточкалар иложи борича тезкорлик билан жўнатилиши зарур ва уларни узатиш жараёни ҳеч қандай йўл билан секинлаштирилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий асирларга хат ва почта карточкаларини олиш ва жўнатиш учун рухсат этилади. Мабодо асирликда ушлаб турган Давлат бу хат-хабарларни чеклашни зарур деб топса, у ҳолда камида ҳар ойда иккита хат ва тўртта почта карточкаси жўнатиш учун рухсат этиши зарур.
70-моддада кўзда тутилган ва иложи борича мазкур Конвенцияга
илова қилинган намуна асосида тайёрлаб жўнатиладиган карточкалар бу ҳисобга кирмайди. Бошқа ҳар қандай чеклашлар фақат агар асирликда ушлаб турган Давлат тегишли цензурани амалга ошириш мақсадида малакали таржимонларнинг етарли миқдорини тўплашда муайян қийинчиликларга дуч келиши сабабли уларни Ҳомий Давлат томонидан ҳарбий асирлар манфаатларига мос деб топилсагина жорий этилиши мумкин. Мабодо, ҳарбий асирлар оладиган хат-хабарларни чеклаш зарурияти юзага келса, бундай чеклаш фақат асирлар мансуб бўлган Давлатнинг қарори асосидагина, баъзи ҳолларда эса асирликда ушлаб турган Давлатнинг илтимосига биноан татбиқ этилади. Бу хатлар ва почта карточкалари асирликда ушлаб турган Давлат имкониятидаги энг тезкор усулда жўнатилиши лозим; уларни етказишни тўхтатиб туриш ёки секинлаштиришдан интизомий таъсир чораси сифатида фойдаланиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий асирларга почта орқали ё бошқа ҳар қандай йўллар билан якка ўзи учун ёки жамоа учун жўнатмалар олишларига рухсат этилади; бундай жўнатмалар таркиби, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, дори-дармонлар ва уларнинг диний талабларини қондиришлари, таълим олиш ёки ҳордиқ чиқаришлари учун мўлжалланган нарсалар, жумладан, китоблар, диний-руҳоний буюмлар, илмий ишлар учун асбоблар, имтиҳон материаллари, мусиқа асбоблари, спорт жиҳозлари ва ҳарбий асирларнинг бадиий фаолият бўйича машғулотларини давом эттиришлари учун керакли материаллардан иборат бўлиши мумкин. Бу жўнатмалар асирликда ушлаб турган Давлатни унинг зиммасига мазкур Конвенция томонидан юклатиладиган мажбуриятлардан асло озод этмайди.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishМанфаатдор томонлар ўртасида жамоавий кўмак жўнатмаларини олиш ва тақсимлаш тартиби тўғрисида махсус битимлар мавжуд бўлмаган ҳолларда мазкур Конвенцияга
илова қилинган жамоа жўнатмаларига доир қоидалар қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий асирлар номига жўнатилган ёки улар томонидан почтадан тўғридан тўғри ёки
122-моддада кўзда тутилган Маълумотлар Бюроси орқали ёхуд
123-моддада кўзда тутилган Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Марказий Агентлик орқали жўнатилган ёзишмалар, кўмак жўнатмалари ва рухсат этилган пул маблағи ўтказмалари уларни жўнатган ва қабул қилиб оладиган мамлакатлар, шунингдек, оралиқ мамлакатларда ҳам барча почта йиғимларидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishМабодо ҳарбий амалиётлар манфаатдор Давлатларга
70,
72 ва
77-моддаларда қайд этилган жўнатмаларни ташиш билан боғлиқ ўз мажбуриятларини бажаришларига халал берса, у ҳолда манфаатдор Ҳомий Давлатлар, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ёки низолашаётган томонлар эътироф этган бошқа ҳар қандай ташкилот тегишли транспорт воситалари (вагонлар. юк машиналари, кема ёки самолётлар ва шу каби бошқа воситалар) ёрдамида ушбу жўнатмаларни ташишни таъминлаш билан шуғулланишлари мумкин Шу мақсадда Олий Аҳдлашувчи Томонлар мазкур транспорт воситаларини ажратишга ва уларнинг ҳаракатланиши учун, хусусан, бунинг учун зарур бўлган рухсатномалар бериш йўли билан ижозат этишга интилади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishа)
123-моддада кўрсатилган Марказий Маълумотлар Агентлиги ва
122-моддада қайд этилган миллий бюро томонидан алмашинадиган ёзишмалар, рўйхатлар ҳамда маърузалар;
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishАсирликда ушлаб турган Давлатлар ҳарбий асирларга юборилган ёки улар жўнатган актлар, қоғозлар ва ҳужжатлар, хусусан, ишончномалар ҳамда васиятномаларни Ҳомий Давлатлар ёки
123-моддада кўзда тутилган Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Марказий Агентлик орқали жўнатиш учун барча шароитларни яратадилар.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishУшбу илтимосномалар ва шикоятлар
71-моддада кўрсатилган ёзишмалар улушининг муайян қисми сифатида қаралиши ёки чекланиши мумкин эмас. Улар шошилинч тартибда жўнатилиши зарур. Улар ҳатто асоссиз деб топилган тақдирда ҳам, ҳеч қандай жазо қўллаш учун сабаб бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий асирларнинг меҳнат лагерларига улар билан бир хил фуқароликка эга бўлган офицер асирлар жойлаштирилади ва уларнинг зиммасига лагердаги ҳарбий асирлар бажаришлари лозим бўлган маъмурий вазифалар бўйича ваколат юкланади. Ушбу офицерлар мазкур модданинг
биринчи хатбоши қоидалари асосида ваколатли шахс лавозимига сайланишлари мумкин. Бу ҳолда ваколатли шахснинг ёрдамчилари офицер бўлмаган ҳарбий асирлар орасидан сайлаб олинади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishВаколатли шахсларга улар асирликда ушлаб турган ҳарбий маъмуриятлар, Ҳомий Давлатлар, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва унинг вакиллари, аралаш тиббиёт комиссиялари, шунингдек, ҳарбий асирларга кўмаклашувчи бошқа ҳар қандай ташкилотлар билан почта ва телеграф орқали ёзишмалар олиб боришлари учун тенг асосларда барча шарт-шароитлар яратиб берилади Ишчи командаларнинг ваколатли шахслари асосий лагернинг ваколатли шахси билан хабарлашишда худди шундай имтиёзлардан фойдаланади Бу ёзишмалар учун ҳеч қандай чеклашлар белгиланмайди ва уларни
71-моддада кўзда тутилган улушлар қаторига киради деб ҳисоблаш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲеч қандай ҳолатда ҳарбий асир мустақиллик ва холислик каби судловнинг асосий умумеътироф этилган кафолатларини таъминламайдиган ва хусусан, ўз фаолияти жараёнида судланувчига
105-моддада кўзда тутилган ҳуқуқлар ҳамда ҳимоя воситаларини яратиб бермайдиган ҳеч қандай суд томонидан судланмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish1) ҳарбий асирларга
60- ва
62-моддалар асосида пул таъминоти ҳамда иш ҳақи ҳисобидан бериладиган аванснинг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда жарима солиш, бунда жазо муддатининг давомийлиги 30 кундан ошмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҚочишга уринган ёки
91-модда мазмунига кўра қочишга эришди деб ҳисобланувчи омадли натижани қўлга киритмай туриб ушлаб олинган ҳарбий асир бу хатти-ҳаракати учун, ҳатто бундай ҳаракат такроран содир этилган бўлса ҳам, фақат интизомий жазога тортилади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishАмалга ошмаган қочиш учун жазоланаётган ҳарбий хизматчилар, 88-модданинг
4-хатбошидан чекиниш тариқасида, алоҳида назорат остига олинишлари мумкин. Аммо бунда ана шу назорат уларнинг соғлиғига зиён етказмаслиги, ҳарбий асирлар лагерида амалга оширилиши ва мазкур Конвенцияда улар учун кўзда тутилган кафолатлардан биронтасининг бекор қилинишига сабаб бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishАгар қочишга муваффақ бўлган ҳарбий асир тўғрисида у мансуб бўлган Давлат хабардор этилган бўлса, шу давлатга асирнинг қўлга олингани ҳақида ҳам
122-моддада кўзда тутилган тартибда хабарнома юборилиши керак.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishМазкур бобнинг
97 ва
98-моддалари интизомга зид хатти-ҳаракат бўйича иши кўрилгунча суддан олдин қамоққа олинган ҳарбий асирларга нисбатан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishИнтизомий жазо ўталадиган барча иморатлар
25-моддада кўзда тутилган гигиена талабларига жавоб бериши керак. Жазони ўтаётган ҳарбий асирлар
29-моддага мувофиқ тарзда ўзларини озода сақлаш имкониятларига эга бўлишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishИнтизомий жазонинг ҳибсга олиш тури қўлланилган ҳарбий асирлар мазкур Конвенциянинг юқоридаги ҳибсга олиш муносабати билан қўлланилиши мумкин бўлмаган қоидаларидан ташқари барча моддаларидан фойдаланишда давом этади. Уларни
78 ва
126-моддаларда кўзда тутилган ҳуқуқларидан маҳрум этиш мутлақо мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish87-модданинг
2-хатбошисига мувофиқ, айбланувчининг асирликда ушлаб турган Давлат фуқароси эмаслиги ва шу туфайли ушбу Давлатга нисбатан садоқат бурчи билан боғланмаганлиги ва ўз хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган шарт-шароитлар туфайли унинг ҳукми остида экани каби ҳолатларга суд томонидан алоҳида эътибор қаратилмагунча, ҳарбий асирга нисбатан ўлим жазоси учун ҳукм чиқарилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий асирга нисбатан ўлим жазоси учун ҳукм чиқарилган тақдирда, бу ҳақда Ҳомий Давлат ўзи кўрсатган манзил бўйича
107-моддада кўзда тутилган батафсил маълумотни олган кундан эътиборан олти ойлик муддат ўтмагунча ушбу ҳукм ижро этилмайди.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishСуддан олдинги қамоқда сақланаётган ҳарбий асирлар мазкур бобнинг
97 ва
98-моддалари қоидаларидан фойдаланишда давом этади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲар қандай ҳолатда ҳам озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган ҳарбий асирлар мазкур Конвенциянинг
78 ва
126-моддалари қоидалари ҳимоясида бўлади Бундан ташқари, уларга хат-хабар олиш ва жўнатиш, камида ойда бир марта жўнатма олиш, очиқ ҳавода мунтазам сайр қилиш учун рухсат этилади; шунингдек, улар соғлиғи тақозосига кўра тегишли тиббий ёрдам ва ўзлари истаган маънавий кўмакни оладилар. Уларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган жазо чораси 87-модда
учинчи хатбоши қоидаларига мос тушиши керак.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishУшбу модданинг
учинчи хатбошида кўзда тутилган холларни истисно этганда, низолашаётган томонлар кейинги модданинг
биринчи хатбошига мувофиқ оғир бемор ва жиддий яраланганларни парваришлаб ва аҳволи бунга имкон берадиган даражага келтирилиши биланоқ, унвони ва сонидан қатъи назар, уларни ватанига қайтаришга мажбур ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий ҳаракатлар даврида низолашаётган томонлар тегишли бетараф Давлатлар кўмагида кейинги модданинг
иккинчи хатбошида кўрсатилган ярадор ва бемор ҳарбий асирларни бетараф мамлакатлар ҳарбий шифохоналарига жойлаштиришни ташкиллаштиради. Бундан ташқари, улар узоқ муддат асирликда бўлган соғлом ҳарбий асирларни ватанига қайтариш ёхуд бетараф мамлакатда қуролсизлантириб ушлаб туриш юзасидан битимлар тузиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishМазкур модданинг
биринчи хатбошига мувофиқ ватанига қайтариш белгиланган бирон-бир ярадор ёки бемор ҳарбий асир ҳарбий ҳаракатлар даврида ўз хоҳишига зид равишда ватанига қайтарилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishМанфаатдор низолашаётган томонлар ўртасида тўғридан-тўғри ватанига қайтариш ёки бетараф мамлакатнинг шифохонасига жойлаштиришга асос бўладиган ногиронлик ёхуд беморлик ҳолатларини аниқлайдиган махсус битимлар мавжуд бўлмаган тақдирда, бундай ҳолатлар мазкур Конвенцияга
илова қилинган ярадор ва бемор ҳарбий асирларни тўғридан тўғри ватанига қайтариш ва бетараф мамлакатнинг шифохонасига жойлаштириш тўғрисидаги намунавий битимда ҳамда қўшма тиббий комиссиялар тўғрисидаги низомда баён этилган тамойиллар асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishМожаро бошланишидаёқ бемор ва ярадор ҳарбий асирларни тиббиёт кўригидан ўтказадиган ва уларга тегишли барча зарур қарорларни қабул қиладиган қўшма тиббий комиссиялар тайинланиши зарур. Бу комиссияларнинг тайинланиши, мажбуриятлари ва фаолияти мазкур Конвенцияга
илова қилинган низомга мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishВатанига қайтариш мазкур Конвенциянинг
46 — 48-моддаларида белгиланган ҳарбий асирларни кўчириш тартибига ўхшаш шароитлар бўйича,
118-модда ва кейинги хатбошилар қоидалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishВатанига қайтариш чоғида
18-моддага асосан ҳарбий асирлардан олиб қўйилган қимматбаҳо буюмлар ва асирликда ушлаб турган Давлат валютасига алмашилмаган хорижий валютадаги пул маблағлари уларга қайтариб берилади. Қандайдир сабабларга кўра ҳарбий асирларни ватанига қайтариш чоғида уларга қайтариб берилмаган қимматбаҳо буюмлар ва хорижий валютадаги пул маблағлари
122-моддада кўзда тутилган Маълумотлар Бюросига топширилади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий асирларнинг васиятномалари шундай тузилиши зарурки, у ўз ватанининг қонунчилигида ҳақиқий деб эътироф этилиши учун қўйиладиган талабларга жавоб бериши керак, бу талаблар ҳақидаги маълумотларни улар мансуб бўлган Давлат асирликда ушлаб турган Давлат эътиборига ҳавола этади Ҳарбий асирларнинг илтимосига кўра ва уларнинг ўлимидан кейинги барча ҳолларда васиятнома зудлик билан Ҳомий Давлатга етказилади ва тасдиқланган нусхалари Марказий Маълумотлар Агентлигига юборилади. Мазкур Конвенцияга илова қилинган намуна асосида тузилган ўлим тўғрисидаги далолатнома ёки асирликда ўлган барча шахсларнинг масъул офицер томонидан тасдиқланган рўйхати
122-модда асосида тузилган Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Маълумотлар Бюросига иложи борича кечиктирмай жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishЎлим тўғрисидаги далолатномалар ёки тасдиқланган рўйхатларда 17-модданинг
учинчи хатбошида кўрсатилган ҳарбий асирнинг шахсига доир тафсилотлар, шунингдек, ўлим юз берган вақт ва жой, ўлим сабаби, дафн қилинган вақти ва жойи, қабрни аниқлаш учун зарур бўладиган барча маълумотлар қайд этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishМожаронинг бошланишидаёқ ва барча ҳудудларни истило этиш ҳолларида низолашаётган томонлардан ҳар бири ўз қўл остидаги Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Маълумотлар Бюросини расмий равишда таъсис этади.
4-моддада кўрсатилган тоифалардан биронтасига мансуб шахсларни ўз ҳудудига киритган бетараф ва уришмаётган Давлатлар ҳам ушбу шахсларга нисбатан юқоридаги тартибда иш тутади Манфаатдор Давлат Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Маълумотлар Бюроси тегишли тартибда жой, жиҳозлар ва бюронинг муваффақиятли фаолиятини таъминлайдиган ходимларга эга бўлишини назорат қилиши зарур. У ушбу бюро фаолиятида мазкур Конвенциянинг ҳарбий асирлар меҳнатига оид қисмида кўзда тутилган шарт-шароитга мувофиқ тарзда ҳарбий асирлар меҳнатидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishНизолашаётган томонларнинг ҳар бири ушбу модданинг
4,
5 ва
6-хатбошисида санаб ўтилган барча маълумотларни, ўз ҳукми остига тушиб қолган ва
4-моддада кўрсатилган тоифалардан бирига мансуб бўлган ҳар бир душман шахс тўғрисидаги ахборотни ўзига тегишли Маълумотлар Бюросига имкон қадар тезкорлик билан маълум қилади. Бетараф ва жанг қилмаётган Давлатлар ўз ҳудудларига қабул қилинган мазкур тоифаларга мансуб шахсларга нисбатан шу тартибда йўл тутади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishУшбу бюро бир томондан Ҳомий Давлатлар ва иккинчи томондан
123-моддада кўзда тутилган Марказий Агентлик воситачилигида ушбу барча маълумотларни энг тезкор усуллар билан манфаатдор Давлатларга жўнатади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishБу маълумотлар манфаатдор оилаларга зудлик билан хабар етказиш имконини беради. Унда
17-модда қоидаларига мувофиқ ҳолда ва Маълумотлар Бюросига маълум бўлган даражада ҳарбий асирнинг фамилияси, исми, унвони, шахсий рақами, туғилган жойи ва санаси, ўзи мансуб Давлат, отасининг исми ва онасининг қизлик фамилияси, хабардор этилиши лозим бўлган шахснинг исм-фамилияси ва турар-жой манзили, шунингдек, ҳарбий асирга хат-хабар жўнатиш мумкин бўлган манзил кўрсатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishМаълумотлар Бюроси тегишли ваколатли органларнинг барчасидан ҳарбий асирнинг кўчирилиши, озод этилиши, ватанига қайтарилиши, қочиши, ҳарбий шифохонага жойлаштирилиши, вафот этиши ҳолатлари билан боғлиқ маълумотларни олади ҳамда уларни юқоридаги
3-хатбошида кўзда тутилган тартиб асосида жўнатади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishБу қоидалар Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва
125-моддада қайд этилган кўмак жамиятларининг инсонпарварлик фаолиятини чеклайдиган мазмунда талқин этилмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishМиллий Маълумотлар Бюроси ва Марказий Маълумотлар Агентлиги почта йиғимларидан озод этилади ҳамда
74-моддада кўзда тутилган барча имтиёзлардан фойдаланади; шунингдек, уларга имконият борича телеграфдан бепул фойдаланиш ёки кам деганда энг арзон нархларда ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲар қандай шароитда айбланувчи шахслар тегишли суд процедураси ва ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатларидан фойдаланадилар. Бу кафолатларнинг фойдаси Ҳарбий асирлар билан қилинадиган муомала тўғрисида 1949-йил 12-августда қабул қилинган Женева Конвенциясининг
105-моддасида ва ундан кейинги моддаларида кўзда тутилган кафолатларникидан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish2 ва
3-моддаларда кўзда тутилган ҳолатлар сақлашга топширилган ратификацияларни, шунингдек, низолашаётган томонлар ҳарбий ҳаракатлардан ёки истилодан олдин ё кейин қўшилиш тўғрисида берган баёнотларни дарҳол кучга киришини таъминлайди. Швейцария Федерал Кенгаши ратификация ёки низолашаётган томонларнинг қўшилиши ҳақида олинган баёнотлар тўғрисида энг тезкор йўллар билан хабар етказади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishг) марказий ва периферик асаб тизимларининг жиддий сурункали касалланиши, масалан, оғир тутқаноқ, асирда сақлангани оқибатида оғир психоневрозга
* чалиниш каби тегишли тартибда мутахассис томонидан аниқланган яққол намоён бўлувчи психоз ва психоневрозлар; эпилепциянинг лагердаги шифокор томонидан тегишли тартибда аниқланган ҳар қандай тури, мия артериосклерози; бир йилдан узоққа чўзилган сурункали неврит ва бошқалар;
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishи) иккала кўзнинг ҳам кўрмаслиги ёки бир кўзнинг кўрмаслиги ҳолатида тузатадиган кўзойнак тақишга қарамай иккинчи кўзнинг кўриш қобилияти бирга етмаслиги, кўриш қобилиятининг камайиб кетиши ва кўриш қобилиятини бир кўзда бўлса ҳам 1/2 гача тиклаш имконсиз бўлган ҳоллар
*. Кўзнинг бошқа хил шикастланишлари, масалан, глаукома, кўзнинг рангдор пардаси яллиғланиши, кўзнинг томири пўстлоғи яллиғланиши, трахома ва бошқалар;
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish5. Юқорида 1 рақами остида қайд этилган мисоллар фақат намунавий ҳолатлар ҳисобланади. Бу қоидаларга мутлақо мос келмайдиган ҳолатлар мазкур Конвенциянинг
110-моддаси ва ушбу битим қоидалари руҳида кўриб чиқилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishАсирликда сақлаб турган Давлат билан келишувга мувофиқ Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси мазкур низомнинг
2 ва
4-моддаларида кўрсатилган тайинлашлари амалга оширишда манфаатдор шахсларнинг хизмат вазифаларини белгилаши керак.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҚўшма тиббий комиссиялар Конвенциянинг
113-моддасида қайд этилган барча ҳарбий асирларни тиббий кўрикдан ўтказади ва ватанига қайтариш, ватанига қайтарилганлар рўйхатидан ўчириш ёки навбатдаги тиббий кўриккача тегишли қарорни кейинга суриш юзасидан ўз таклифларини киритади. Қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishАгар муайян бир мамлакатда қўшма тиббий комиссия фаолият кўрсатиши зарур деб топилса-ю аммо бу мамлакатда бетараф Давлат фуқароси ҳисобланган бирон-бир шифокор мавжуд бўлмаса ва агар қандайдир сабабларга кўра комиссияга бошқа мамлакатда яшовчи бетараф Давлат фуқаролари бўлган шифокорларни тайинлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда асирликда сақлаб турган Давлат Ҳомий Давлат розилиги асосида иш тутиб, қўшма тиббий комиссия фаолиятини бажарадиган ўз тиббий комиссиясини тузиши мумкин, аммо бундай комиссияга нисбатан мазкур низомнинг
1 — 5 ва
8-моддаларидаги қоидалар қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishБ. АСИРГА ОЛИНГАНЛИК ТЎҒРИСИДА БИЛДИРГИ-КАРТОЧКА
(70-моддага қаранг)
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish | Сирт томони |
Ҳарбий асирлар почтаси | Бепул |
Асирга олинганлик тўғрисида билдирги-карточка |
Эслатма Бу карточка ҳар бир ҳарбий асир томонидан у асир тушган пайтдаёқ ва ҳар гал госпиталга жойлаштириш ёки бошқа лагерга кўчириш муносабати билан унинг манзили ўзгарганда тўлдирилади. Ушбу карточканинг ҳарбий асирга ўз оиласига жўнатиш учун рухсат этиладиган махсус карточкага алоқаси йўқ. | Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Марказий Агентликка Халқаро Қизил Хоч Қўмитасига (ШВЕЙЦАРИЯ) |
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish | Юза томони |
Ҳарбий асирлар ёзишмаси | Бепул |
ПОЧТА КАРТОЧКАСИ | Кимга |
Жўнатувчи | Белгиланган манзил |
Фамилияси, исми, отасининг исми |
Туғилган санаси ва жойи |
Ҳарбий асирнинг номери | Кўча |
Жўнатувчи мамлакат | Вилоят |
Лагернинг белгиланиши | Мамлакат |
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishСирт томони |
Сана: |
____________________________________________________________________________________________________ |
____________________________________________________________________________________________________ |
Фақат сатрларда ва аниқ-равшан ёзилсин |
|
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲарбий асирлар ёзишмаси | Бепул |
Кимга ______________________________________________________________________________________________ |
Белгиланган манзил __________________________________________________________________________________ |
Кўча _______________________________________________________________________________________________ |
Мамлакат __________________________________________________________________________________________ |
Вилоят _____________________________________________________________________________________________ |
Жўнатувчи: |
Исм-фамилияси ______________________________________________________________________________________ |
Туғилган санаси ва жойи ______________________________________________________________________________ |
Ҳарбий асирнинг номери ______________________________________________________________________________ |
Лагернинг белгиланиши _______________________________________________________________________________ |
Жўнатувчи мамлакат ________________________________________________________________________________ |
____________________________________________________________________________________________________ |
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishД. ЎЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ ДАЛОЛАТНОМА
(120-моддага қаранг)
(Тегишли маъмурлар белгиси)
ЎЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ ДАЛОЛАТНОМА
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishАсир мансуб бўлган давлат ____________________________________________________________________________ |
Фамилияси ва исми ___________________________________________________________________________________ |
Отасининг исми _____________________________________________________________________________________ |
Туғилган жойи ва санаси ______________________________________________________________________________ |
Вафот этган жойи ва санаси __________________________________________________________________________ |
Унвони ва шахсий рақами (танитиш медалонида ёзилгани) _________________________________________________ |
Оиласининг манзили __________________________________________________________________________________ |
Қаерда ва қачон асир олинган __________________________________________________________________________ |
Вафотининг сабаби ва тафсилоти _____________________________________________________________________ |
Дафн этилган жойи __________________________________________________________________________________ |
Қабр белгиланганми ва келгусида оила аъзолари топа оладими? _____________________________________________ |
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishАсирликда сақлаб турган давлат марҳумнинг меросига кирувчи буюмларни ўзида сақлаб қоладими ёки улар мазкур далолатнома билан бирга жўнатиладими? ________________________________________________________ |
Агар улар жўнатилса, қайси воситачи ёрдамида юборилади? _______________________________________________ |
У касал бўлганида ёки жон бераётганида ёнида турган шахс (шифокор, санитар, диний хизматчи, асирликдаги дўсти) бу ерда ёхуд иловада марҳумнинг сўнгги дақиқалари ва дафн маросими ҳақида қандайдир тафсилотларни маълум қилиши мумкинми? ____________________________________________________________________________ |
(Сана, тегишли маъмурлар | Иккита гувоҳнинг |
имзоси ва муҳри) | имзоси ва манзили |
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishЭ. ВАТАНИГА ҚАЙТАРИШ ТЎҒРИСИДА ГУВОҲНОМА
(II Илованинг 11-моддасига қаранг)
Ватанига қайтариш тўғрисида гувоҳнома
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishСана _______________________________________________________________________________________________ |
Лагер ______________________________________________________________________________________________ |
Госпитал ___________________________________________________________________________________________ |
Фамилияси__________________________________________________________________________________________ |
Исми ва отасининг исми ______________________________________________________________________________ |
Туғилган санаси______________________________________________________________________________________ |
Унвони _____________________________________________________________________________________________ |
Шахсий рақами______________________________________________________________________________________ |
Ҳарбий асир рақами__________________________________________________________________________________ |
Ярадорлик, беморлик _________________________________________________________________________________ |
Комиссия қарори_____________________________________________________________________________________ |
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishҲАРБИЙ АСИРЛАР ЎЗ МАМЛАКАТИГА ЖЎНАТАДИГАН ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИГА ДОИР НАМУНАВИЙ НИЗОМ
(63-моддага қаранг)
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish1. 63-модданинг
учинчи хатбошида қайд этилган авизо қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishа)
17-моддада кўрсатилган рақам. тўловларни амалга оширувчи ҳарбий асирнинг унвони. фамилияси, исми. ота исми;