12.08.1949 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруш вақтида фуқаро аҳолини ҳимоя қилиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конвенция
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруш вақтида фуқаро аҳолини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияни ишлаб чиқиш мақсадида Женевада 1949 йил 21 апрелдан 12 августгача ўтказилган Дипломатия конференциясида Ҳукуматлар вакиллари сифатида иштирок этганлар ва қуйида имзо чекувчилар шундай битимни туздилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳар қандай ҳолатда мазкур Конвенцияга амал қилиш ва амал қилишга мажбурлаш масъулиятини ўз зиммасига оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тинчлик давридаёқ кучга кириши лозим бўлган қарорлардан ташқари, иккита ёки бир нечта Олий Аҳдлашувчи Томон ўртасида уруш эълон қилинган ёхуд турли қуролли можаролар юз берган ҳар қандай ҳолларда, ҳаттоки, томонлардан бири уруш ҳолатини тан олмаса ҳам, мазкур Конвенция қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Конвенция, шунингдек, Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудлари тўлалигича ёки қисман истило этилган ҳар қандай холларда, ҳаттоки, бундай босқинчилик ҳеч бир қуролли қаршиликка учрамаса ҳам, қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар низолашаётган Давлатларнинг бири мазкур Конвенция иштирокчиси бўлмаса, иштирокчи саналган Давлатлар, барибир, у билан ўзаро муносабатларини сақлаб қолаверадилар Бундан ташқари, агар юқорида кўрсатилган Давлат Конвенция қоидаларини қабул қилса ва амалда қўлласа, иштирокчи Давлатлар унга нисбатан Конвенция билан боғланган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида халқаро бўлмаган қуролли можаро содир этилаётган ҳолда, ўзаро низода бўлган томонларнинг ҳар бири энг камида қуйидаги қоидаларни қўллашга мажбур ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этмаётган шахслар, жумладан, қуролли кучлар таркибида бўлган-у қуролини топширган, бундан ташқари, беморлиги, ярадорлиги, қўлга олинганлиги ёхуд бошқа ҳар хил сабабларга кўра ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаётган шахслар ирқи, тана ранги, дини ёки эътиқоди, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи ва шунга ўхшаш бошқа жиҳатлар сабабли ҳеч бир камситишларга йўл қўйилмаган ҳолда ҳар қандай шарт-шароитда инсоний муомаладан фойдаланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу мақсадда, юқорида кўрсатилган шахсларга нисбатан қуйидаги хатти-ҳаракатлар ҳар доим ҳар қандай жойда тақиқланган ва тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳаётига ва жисмоний дахлсизлигига таҳдид солиш, хусусан, ҳар хил йўллар билан ҳаётига тажовуз қилиш, жароҳат етказиш, шафқатсизларча муносабатда бўлиш, қийнаш ва азоблаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) гаровга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) инсоний қадр-қимматига, ор-номусига тажовуз қилиш. хусусан, таҳқиромуз ва қадр-қимматини хўрлайдиган муносабатда бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) тегишли тартибда таъсис этилган ва тараққий этган халқлар томонидан зарур деб эътироф этилган судлов кафолатларига тўла эга бўлган суд томонидан қарор чиқарилмасдан ҳукм этиш ва жазо чорасини қўллаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ярадорлар ва беморлар йиғиб олиниши ва уларга ёрдам кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Беғараз инсонпарварлик ташкилоти, масалан, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси, низолашаётган томонларга ўз хизматини таклиф этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, низолашаётган томонлар мазкур Конвенциянинг барча ёхуд айрим қоидаларини махсус битимлар орқали кучга киритишга интиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридаги қоидаларнинг қўлланилиши низолашаётган томонларнинг юридик мақомига таъсир қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Конвенция ҳомийлигидаги шахслар деб, муайян пайтда ва муайян сабаб билан можаро ёки истило даврида ўзлари фуқароси бўлмаган низолашаётган томон ёхуд истилочи Давлат ҳукми остига тушиб қолган шахслар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Конвенцияга боғлиқ бўлмаган Давлат фуқаролари унинг ҳомийлигидан фойдаланмайдилар. Уришаётган Давлатнинг ҳудудида бўлган бетараф Давлат ёхуд уришаётган Давлатга иттифоқдош Давлат фуқаролари, улар мансуб бўлган Давлат ва улар ҳукми остига тушган Давлат ўртасида тегишли дипломатик ваколатхонага эга бўлгунга қадар ҳомийликдаги шахслар, деб эътироф этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни чоғда, II бўлим қоидалари 13-моддада белгиланган тартибда кенгроқ қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаракатдаги қуролли кучлардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева Конвенцияси ёки Денгиздаги қуролли кучлар таркибидан бўлмиш ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахсларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева Конвенцияси ёки Ҳарбий асирлар билан қилинадиган муомала тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева Конвенцияси ҳимоясида бўлган шахслар, мазмун жиҳатдан, мазкур Конвенция ҳомийлигидан фойдаланувчи шахслар, деб ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар низолашаётган томон мазкур Конвенция ҳомийлигидаги муайян шахс ушбу Давлатнинг хавфсизлигига қарши душманларча фаолият кўрсатаётганлигини тахмин этишга йўл берадиган жиддий қонуний асосларга эга бўлса ёки бундай фаолият ростдан ҳам исботланган бўлса, у ҳолда бу шахс мазкур Конвенцияда кўзда тутилган ҳамда агар улардан фойдаланилса тегишли Давлатнинг хавфсизлигига зиён етказиши мумкин бўлган муайян ҳуқуқ ва имтиёзларни даъво қилиш имконидан маҳрум бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Конвенция ҳомийликка олган алоҳида бир шахс истило этилган ҳудудда жосус ёки қўпорувчи сифатида ёки истилочи Давлат хавфсизлигига таҳдид соладиган хатти-ҳаракат содир этганликда қонуний асосда гумон қилиниб қўлга олинган бўлса, ҳарбий хавфсизлик зарурати жиддий тақозо этган ҳолларда, ушбу шахс мазкур Конвенцияда кўзда тутилган тартибда алоқа қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни чоғда, бу ҳолатларнинг барчасида юқоридаги хатбошиларда тилга олинган шахсларга нисбатан инсоний муомала қилинади ҳамда бу шахслар, мабодо ишлари судга оширилган тақдирда, мазкур Конвенцияда кўзда тутилган адолатли ва рисоладагидек судланиш ҳуқуқидан маҳрум этилмайди. Улар, шунингдек, иложи борича қисқа муддатларда тегишли томоннинг ёки истилочи Давлатнинг хавфсизлигига зид келмаслигини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Конвенция асосида ҳомийликка олинган шахсларга бериладиган ҳуқуқ ва имтиёзлар билан тўлалигича таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Конвенция 2-моддада тилга олинган ҳар қандай можаро ёки истилонинг бошланишиданоқ қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар ҳудудида Конвенциянинг амал қилиши ҳарбий ҳаракатлар ялпи тугаганидан сўнг тўхтайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истило этилган ҳудудларда мазкур Конвенциянинг амал қилиши ҳарбий ҳаракатлар ялпи тугаганидан сўнг бир йил ўтгач тўхтайди. Шу билан бирга, истилочи Давлат мазкур ҳудудда ҳукуматга хос ваколатларни нечоғли амалга оширишига қараб, истило даврида мазкур Конвенциянинг қуйидаги: 1 — 12, 27, 29 — 34, 47, 49, 51 — 53, 59, 61 — 77 ва 143-моддалари билан боғланган бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахсни озод этиш, ватанига қайтариш, жойлаштириш билан боғлиқ ҳолатларда улар юқоридаги муддат тугаганидан сўнг ҳам мазкур Конвенция ҳимояси остида бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11, 14, 15, 17, 36, 108, 109, 132, 133 ва 149-моддаларда махсус кўзда тутилган битимлардан ташқари, Олий Аҳдлашувчи Томонлар алоҳида тартибга солиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган ҳар қандай масала бўйича бошқа махсус битимлар тузиши мумкин Ҳеч қандай махсус битим ҳомийликка олинган шахсларнинг мазкур Конвенцияда белгилаб қўйилган мавқеига зиён етказмаслиги, уларнинг ушбу ҳужжатда кўзда тутилган ҳуқуқларини чекламаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахслар уларга нисбатан мазкур Конвенция қўлланилаётган вақт мобайнида ушбу ҳужжатларда кўзда тутилган имтиёзлардан фойдаланишда давом этадилар. Юқорида тилга олинган ёки кейинчалик тузиладиган битимларга махсус қарама-қарши мазмундаги шартларнинг киритилиши ёхуд низолашаётган томонлардан бирининг уларга нисбатан қулайроқ бўлган тадбирларни қўллаш ҳоллари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахслар уларга нисбатан мазкур Конвенцияда ҳамда олдинги моддада тилга олинган махсус битимларда, агар шундай битимлар мавжуд бўлса, кўзда тутилган ўз ҳуқуқларидан қисман ёхуд тўлалигича воз кечишлари мутлақо мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Конвенция низолашаётган томонлар манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган Ҳомий Давлатларнинг бевосита кўмаги ва назорати остида қўлланилади Шу мақсадда Ҳомий Давлатлар ўзларининг дипломатик ва консуллик хизматлари ходимларидан ташқари, ўз фуқаролари ёхуд бошқа бетараф Давлатлар фуқаролари орасидан делегатлар тайинлашлари мумкин. Ушбу делегатлар тайинланиши учун улар ўз вазифаларини бажаришга киришадиган ҳудуд эгаси бўлган Давлатнинг розилиги олиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар Ҳомий Давлатлар вакиллари ёки делегатлари ишини енгиллаштириш учун барча имкониятларни ишга соладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомий Давлатлар вакиллари ёки делегатлари мазкур Конвенцияда белгиланган ўз вазифалари доирасидан четга чиқишлари мутлақо мумкин эмас. Хусусан, улар ўз вазифаларини бажаришга киришган ҳудуд эгаси бўлган Давлат хавфсизлигининг ўта муҳим эҳтиёжларини эътиборга олишлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Конвенция қоидалари Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ёки бошқа ҳар қандай беғараз инсонпарварлик ташкилотининг низолашаётган томонларнинг розилиги асосида, фуқаро шахсларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш учун қаратилган инсонпарварлик фаолиятига тўсиқ бўлиб хизмат қилмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Конвенция орқали Ҳомий Давлатларга юкланган мажбуриятларни бажаришни беғараз ва таъсирчан фаолият кўрсатиш учун тўла кафолат бера оладиган муайян ташкилотга топшириш борасида ҳар қандай пайтда ўзаро битим тузишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қандайдир сабабларга кўра ҳомийликка олинган шахсларга нисбатан муайян Ҳомий Давлат ёки биринчи хатбошида кўзда тутилган ташкилотнинг фаолияти қўлланилмаётган ёхуд қўлланилиши тўхтатиб қўйилган бўлса, ҳимоядаги шахсларни ўз ҳукми остида сақлаётган Давлат низолашаётган томонлар мазкур Конвенция асосида тайинлаган Ҳомий Давлат бажариши лозим бўлган вазифаларни ўз зиммасига олишини сўраб, бетараф Давлатга ёки шундай ташкилотга илтимос билан мурожаат қилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳомийликни юқорида кўрсатилган тарзда амалга оширишнинг иложи бўлмаса, ҳимоядаги шахсларни ўз ҳукми остида сақлаётган Давлат муайян инсонпарварлик ташкилотига, масалан, Халқаро Қизил Хоч Қўмитасига илтимос билан мурожаат қилиши ёхуд ушбу модда қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, бундай ташкилотнинг мазкур Конвенцияга мувофиқ Ҳомий Давлатлар томонидан бажариладиган инсонпарварлик вазифаларини адо этишни ўз зиммасига олиши борасидаги таклифларини қабул қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатдор Давлат томонидан таклиф этилган ёхуд ушбу мақсадлар йўлида ўзини тавсия этаётган ҳар қандай бетараф Давлат ёки ҳар қандай ташкилот мазкур Конвенция ҳимоясидан фойдаланувчи шахслар мансуб бўлган низолашаётган томонга нисбатан масъулият туйғуси билан ёндашмоғи, шунингдек, ўз зиммасига тегишли вазифаларни олишга ва уларни беғараз адо этишга қодирлиги тўғрисида етарлича кафолат бермоғи зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлатлардан бири ҳарбий шароит сабабли, айниқса, мазкур Давлат ҳудудининг тўлалигича ёхуд катта қисми истило этилганлиги туфайли у бошқа бир Давлат ёки унинг иттифоқчилари билан эркин музокаралар ўтказиш имкониятидан вақтинча бўлса-да маҳрум бўлса, Давлатлар ўзаро махсус битимлар тузиш орқали илгариги қоидалардан чекинишлари мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар гал мазкур Конвенцияда Ҳомий Давлат атамаси қайд этилганда, бу атама, шунингдек, ушбу моддага мувофиқ ҳолда унинг вазифасини бажарувчи муайян ташкилотни ҳам назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда қоидалари бетараф давлатнинг истило этилган ҳудудларда ёки урушаётган давлат ҳудудида бўлган фуқароларига нисбатан тарқалади ва қўлланилади. Бунда ушбу фуқаролар мансуб бўлган бетараф Давлат бу ҳудудларда ўзининг тегишли дипломатик ваколатхонасига эга бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомий Давлатлар ҳимоядаги шахслар манфаати йўлида фойдали деб ҳисоблаган барча ҳолларда, хусусан, мазкур Конвенция қоидаларини қўллаш ёки изоҳлаш борасида низолашаётган томонлар ўртасида келишмовчиликлар юзага келганда, бундай келишмовчиликларга барҳам бериш мақсадида ўзларининг хайрли ёрдамларини кўрсатадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу мақсадда, Ҳомий Давлатларнинг ҳар бири томонлардан бирининг илтимоси ёки бевосита ўзининг ташаббуси асосида, низолашаётган томонлар учун уларнинг вакиллари, хусусан, зиммасига ҳомийликка олинган шахслар қисматига ғамхўрлик қилиш масъулияти юкланган маъмуриятлар иштирокида, имкониятга қараб бетараф, тегишли талаблардан келиб чиқиб танланган муайян ҳудудда кенгаш ташкил қилишни таклиф этиши мумкин. Низолашаётган томонлар бу борада ўзларига тушган таклифларга йўл очишлари шарт. Ҳомий Давлатлар, зарурият туғилган тақдирда, ушбу кенгашда иштирок этиш учун таклиф қилинадиган бетараф Давлатга мансуб шахсни ёхуд Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг вакили бўлган шахсни маъқуллаш учун низолашаётган томонларга тавсия этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БЎЛИМ. УРУШНИНГ АЙРИМ АСОРАТЛАРИДАН АҲОЛИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЗМУНДАГИ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бўлим қоидалари низолашаётган мамлакатда жойлашган жами аҳолига, хусусан, уларнинг ирқи, фуқаролиги, диний ёки сиёсий мансублигини сабаб қилиб бирон-бир камситишларга йўл қўйилмаган ҳолда бир хил тааллуқли бўлиб, уларнинг уруш оқибатида оғирлашган қисматини енгиллаштиришга хизмат қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тинчлик даврида Олий Аҳдлашувчи Томонлар, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин эса низолашаётган томонлар ўз ҳудудларида, зарурат туғилган ҳолларда, истило этилган ҳудудларда ярадорлар ва беморлар, ногиронлар, кексалар, 15 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор аёллар ва 7 ёшгача фарзанди бўлган оналарни уруш ҳаракатларидан муҳофаза этишга хизмат қилувчи санитария зоналари ва махсус хавфсиз жойлар ташкил этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий ҳаракатлар бошланишида ва унинг давомида манфаатдор томонлар ўзлари ташкил этган зоналар ва махсус жойларни ўзаро эътироф этиш тўғрисида битимлар тузиши мумкин. Улар ушбу мақсад йўлида мазкур Конвенцияга илова қилинган битим лойиҳасида кўзда тутилган қоидаларни, бу қоидаларга ўзлари зарур деб ҳисоблаган ўзгартиришларни киритган ҳолда, қўллашлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомий Давлатларга ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитасига ушбу санитария зоналари ва махсус жойларнинг ташкил этилиши ва эътироф этилишини осонлаштириш учун хайрли хизматларини кўрсатиш таклиф қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай низолашаётган томон душман томонга уруш бораётган ҳудудларда бетараф зона ташкил этиш тўғрисидаги таклиф билан тўғридан тўғри ёки муайян бетараф Давлат ёхуд инсонпарварлик ташкилоти ёрдамида мурожаат қилиши мумкин Бундай зоналарда қуйидаги шахсларни, улар ўртасидаги ҳар қандай тафовутлардан қатъи назар, уруш хавф-хатаридан ҳимоя қилиш кўзда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бемор ва ярадор комбатант ва нокомбатантлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаётган ва ушбу ҳудудда бўлган чоғида ҳарбий аҳамиятга молик бирон-бир вазифани бажармаётган фуқаро шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар мўлжал қилинаётган бетараф зонанинг манзили, раҳбарияти, таъминоти ва назорати билан боғлиқ масалаларни ўзаро келишиб олгач, бу ҳақда ёзма битим тузилади ва низолашаётган томонлар вакиллари томонидан имзоланади. Бу битим тегишли зонанинг бетарафлиги бошланганлиги ва давомийлигини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ярадорлар ва беморлар, шунингдек, ногиронлар ва ҳомиладор аёллар алоҳида ҳомийлик ва ҳимоядан фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий шароит тақозо этган даражада низолашаётган томонларнинг ҳар бири ўлганлар ва яраланганларни излаб топиш, кема ҳалокатига учраган ва бошқа жиддий хавф-хатарларга дуч келган шахсларга ёрдам бериш, шунингдек, уларни талон-торождан ва ғайриинсоний муомаладан ҳимоя қилиш билан боғлиқ тадбирларга кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар истило этилган ёки қамал қилинган зонадан ярадорлар ва беморларни, ногиронларни, қарияларни, болаларни, ҳомиладор аёллар ёхуд чақалоқли оналарни кўчириш ҳамда ушбу зонага барча динларга мансуб руҳонийларни, санитария ходимлари ва санитария мулкини киритиш юзасидан маҳаллий битимлар тузишга интилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ярадорлар, беморлар, ногиронлар, ҳомиладор аёллар ёхуд чақалоқли оналарга ёрдам кўрсатиш учун ташкил этилган фуқаро касалхоналари ҳеч қандай шароитда ҳужум учун нишон бўлмаслиги, аксинча, низолашаётган томонларнинг доимий эътибори ва ҳомийлигида бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар ҳисобланувчи Давлатлар барча фуқаро касалхоналарини уларнинг фуқаро касалхонаси экани тасдиқланган, уларга тегишли бинолардан 19-модда бўйича касалхонани ҳомийлик ёрдамидан маҳрум этишга олиб келувчи қандайдир мақсадларда фойдаланилмаслиги қайд этилган махсус гувоҳномалар билан таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаро касалхоналари тегишли Давлат розилиги асосида Ҳаракатдаги қуролли кучлардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева Конвенциясининг 38-моддасида кўзда тутилган эмблема билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар фуқаро касалхоналарига нисбатан ҳар қандай босқинчилик ҳаракатларининг олдини олиш мақсадида уларнинг фарқловчи эмблемалари душманнинг қуруқликдаги, ҳаводаги ва денгиздаги кучларига равшан кўриниб туриши учун ҳарбий вазият тақозоси доирасида барча зарур чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касалхоналарнинг ҳарбий объектлар яқинида жойлашуви уларни хавф остига қўйиши мумкинлиги нуқтайи назаридан келиб чиқиб, касалхоналарни имкон қадар бундай иншоотлардан узоқроқда жойлаштириш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаро касалхоналаридан нафақат инсонпарварлик мақсадида, балки душманга қарши қаратилган муайян ҳаракат содир этишда фойдаланилган тақдирдагина бу касалхоналарнинг ҳомийликдан фойдаланиш ҳуқуқи барҳам топиши мумкин. Шу билан бирга, барча зарурий ҳолларда оқилона муддатлар белгилаш ҳисобига билдирилган огоҳлантиришлар натижасиз қолгач, ҳомийлик тегишли огоҳлантиришдан кейингина тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу касалхоналарда ярадор ёки бемор ҳарбий хизматчиларнинг даволанаётганлиги ёхуд бу ерда мазкур ҳарбий хизматчилардан олиб қўйилган ва ҳали тегишли органга топшириб улгурилмаган қурол-яроғ ҳамда жанговар асбоб-анжомларнинг (ўқ-дориларнинг) топиб олиниши факти душманга қарши қаратилган ҳаракат, деб ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мунтазам равишда ва фақат фуқаро касалхоналарига хизмат кўрсатадиган ва касалхона маъмуриятига қарашли бўлган шахслар, шу жумладан, ярадор ва бемор фуқароларни, ногиронларни, ҳомиладор аёллар ва чақалоқли оналарни қидириб топиш, йиғиб олиш, ташиш ҳамда даволаш билан бевосита шуғулланувчи ходимлар ҳурмат ва ҳомийликдан фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истило этилган ҳудудларда ва ҳарбий ҳаракатлар зоналарида юқорида кўрсатиб ўтилган ходимларни уларнинг мақомини тасдиқловчи, ҳужжат эгасининг расми билан таъминланган ва масъул маъмуриятнинг қабариқ муҳри босилган шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар ҳамда ўз вазифаларини бажараётганида чап енгга тақиладиган ва намгарчиликдан яроқсиз ҳолга келмайдиган махсус боғичлар ёрдамида таниб олинади. Бу боғич тегишли Давлат томонидан берилади ва Ҳаракатдаги қуролли кучлардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева Конвенциясининг 38-моддасида кўзда тутилган эмблема билан белгиланган бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаро касалхоналарига хизмат кўрсатадиган ва уларнинг маъмуриятига қарашли бўлган бошқа ҳар қандай ходимлар ҳам ҳурмат ва ҳомийликдан фойдаланадилар ҳамда мазкур модданинг юқорида қайд этилган қоида ва шартларига мувофиқ ҳолда тегишли вазифаларни бажаришга жалб этилган давр мобайнида боғич тақиб юриш ҳуқуқига эгадир. Шахсни тасдиқловчи гувоҳномаларида уларнинг тегишли вазифалари қайд этилган бўлиши мақсадга мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир фуқаро касалхонаси маъмуриятида тегишли миллий ёки истилочи маъмурларга тақдим этиш учун касалхона ходимларининг айни пайтдаги рўйхати тайёр ҳолда туриши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ярадор ва бемор фуқароларни, ногиронларни, ҳомиладор аёллар ва чақалоқли оналарни ташийдиган қуруқликдаги транспорт колонналари ва санитар поездлари ёки денгиздаги махсус мўлжалланган кемалар 18-моддада кўзда тутилган касалхоналар каби ҳурмат ва ҳомийликдан фойдаланади. Бу транспорт воситалари тегишли Давлат розилиги асосида Ҳаракатдаги қуролли кучлардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева Конвенциясининг 38-моддасида кўзда тутилган фарқловчи эмблема билан белгиланган бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фақатгина ярадорлар ва беморларни, ногиронларни, ҳомиладор аёллар ва чақалоқли оналарни ёки санитарлар шахсий таркиби ва мол-мулкини ташишдагина қўлланиладиган учиш аппаратларига ҳужум қилинмайди, аммо улар манфаатдор низолашаётган томонлар ўртасида тузилган битимда махсус кўзда тутилган муайян вақт, баландлик ва йўналиш бўйича учсагина, низолашаётган томонлар уларни ҳурмат қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Улар Ҳаракатдаги қуролли кучлардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева Конвенциясининг 38-моддасида кўзда тутилган фарқловчи эмблема билан белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқача мазмундаги битимларда мавжуд бўлмаган тақдирда, душман ҳудуди ёки у эгаллаб олган ҳудуд устидан учиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай учиш аппаратлари қўниш тўғрисидаги ҳар қандай талабга бўйсунишлари шарт. Учиш аппарати талабга биноан йўловчилари билан бирга ерга қўндирилган ҳолларда, агар муайян текширув бўлса. текширувдан сўнг у ўз парвозини давом эттириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томон душман бўлса ҳам, унга тегишли фуқаро аҳолига мўлжалланган тиббиёт ва санитария буюмлари солинган жўнатмаларни, шунингдек, диний таомил юзасидан зарур бўлган нарсаларни эркин ўтказиш учун шароит яратиши керак. Ҳар бир томон, шунингдек, тегишли озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим кечаклар, 15 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор аёллар ва чақалоқли оналарга қувват бағишлайдиган воситалар солинган жўнатмаларни ҳам эркин ўтказиш учун рухсат этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳдлашувчи Томон олдинги хатбошида қайд этилган жўнатмаларни эркин ўтказиш борасидаги мажбуриятига амал қилиши учун қуйидаги масалалар бўйича хавотирланишга жиддий асослар йўқлигига ишонч ҳосил қилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жўнатмалар бошқа мақсадларда қўлланиши мумкин, ёки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) уларнинг назорати самарасиз бўлиши мумкин, ёки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) жўнатмалар душман акс ҳолларда таъминлаши ёки ишлаб чиқариши зарур бўлган товарларнинг ўрнини қоплаши ёхуд бу товарларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган тегишли хом ашё, материаллар ва ишчи кучини бўшатиш орқали маълум маънода душманга ҳарбий ҳаракатларда ёхуд иқтисодиётда муваффақиятга эришиши учун қўл келиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур модданинг биринчи хатбошида кўрсатилган жўнатмаларни ўтказишга рухсат этувчи Давлат рухсат этишнинг шарти сифатида улар ўз эгаларига Ҳомий Давлатларнинг маҳаллий назорати остида тарқатилиши лозимлигини талаб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу жўнатмаларни юбориш иложи борича тезлаштирилиши керак ва уларни эркин ўтказишга рухсат этувчи Давлат рухсат этиш билан боғлиқ техник талаблар белгилаш ҳуқуқига эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар уруш оқибатида етим қолган ёки оила аъзоларидан узоқлашган 15 ёшгача бўлган болаларни ўз ҳолига ташлаб қўймаслик, уларнинг парваришини, диний эътиқоди билан боғлиқ амалларни бажаришини ва тарбияланишини ҳар қандай шароитда яхшилаш учун зарур чораларни кўради. Бундай болаларнинг тарбияси иложи бўлса улар билан бир хил маданий анъаналарга мансуб кишилар зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар, муайян Ҳомий Давлат мавжуд бўлса, унинг розилиги асосида ва биринчи хатбошида баён этилган принципларга амал қилинишининг кафолати мавжуд бўлган ҳолларда, можаро даврида бундай болаларнинг бетараф Давлат томонидан қабул қилинишига кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, улар танитувчи медалонлар жорий этиш ёки бошқа ҳар қандай йўл билан 12 ёшгача болаларнинг шахсини аниқлаш имконини берадиган барча зарур чораларни қўллашга ҳаракат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонга тегишли ёки у истило этган ҳудудда жойлашган ҳар қандай шахс қаерда эканидан қатъи назар оила аъзоларига оила доирасидаги хабарлар йўллаши ва улардан бундай хабарлар олиши мумкин. Бу ёзишмалар тезкорлик билан ва зарурат тақозо этмаган ҳолларда ушлаб қолинмасдан жўнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юзага келган вазият туфайли оилавий ёзишмаларни одатдаги йўл билан почтада жўнатиш қийинлашган ёки мутлақо мумкин бўлмай қолган тақдирда, манфаатдор низолашаётган томонлар бетараф воситачига, масалан, 140-моддада кўзда тутилган Марказий Агентликка мурожаат қилиб, бу борада ўз зиммасига юкланган тегишли вазифани бажариш, хусусан, Қизил Хоч (Қизил Ярим Ой, Қизил Шер ва Қуёш) миллий жамиятлари кўмагидан фойдаланиш билан боғлиқ мақбул шароитни аниқлаштириб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар оилавий ёзишмаларни чеклаш зарур деб ҳисоблаганлари тақдирда, бундай чеклашлар 25 та сўзли ҳар қандай матнни ёзиш мумкин бўлган муайян андазадаги бланклар жорий этиш ва ойида битта шундай бланк жўнатиш мажбурийлигидангина иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонларнинг ҳар бири уруш туфайли ажралиб кетган оилалар аъзолари бир-бирлари билан алоқа боғлашига ва иложи бўлса, ўзаро бирлашишига кўмаклашадиган қидирув ишларини осонлаштиришда ёрдам беради. Улар, хусусан, ўз фаолиятини ана шу ишга бағишлаган ташкилотларни қўллаб-қувватлайди Бунда ушбу ташкилотлар ўз фаолияти билан мазкур Давлатга мақбул бўлиши ва у жорий этган хавфсизлик чораларига бўйсуниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III БЎЛИМ. ҲОМИЙЛИККА ОЛИНГАН ШАХСЛАРНИНГ МАҚОМИ ВА УЛАР БИЛАН МУОМАЛА ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I ҚИСМ. НИЗОЛАШАЁТГАН ТОМОНЛАР ҲУДУДЛАРИ ВА ИСТИЛО ЭТИЛГАН ҲУДУДЛАР УЧУН УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахслар ҳар қандай шароитда ўз шахси, ор-номуси, оилавий ҳуқуқлари, диний эътиқоди ва маросимлари, таомил ва урф-одатларининг ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга. Уларга нисбатан доим инсоний муносабатда бўлинади, хусусан, улар ҳар қандай зўрлаш ва қўрқитиш ҳаракатларидан, ҳақоратланиш ва оломон қизиқишидан муҳофаза этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аёллар ҳар қандай зўрлашлардан, хусусан, номусига тегишдан, фоҳишабозликка мажбурлашдан ёки номусга тажовуз қилувчи бошқа хил зўрликлардан алоҳида ҳимоя этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахсларнинг соғлиғи, ёши ва жинси билан боғлиқ вазиятларни назарда тутган холда, бу фуқароларни ўз ҳукми остида сақлаб турган низолашаётган томон уларнинг барчасига бир хилда, жумладан, уларнинг ирқи, диний ёки сиёсий қарашларидан қатъи назар бирон-бир камситишларсиз муносабатда бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни чоғда, низолашаётган томонлар ушбу шахсларга нисбатан уруш зарурати тақозосига кўра муайян назорат ва хавфсизликни таъминлаш чораларини қўллаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахсларнинг қайсидир жой ёки ҳудудда мавжудлигидан бу жойларни ҳарбий амалиётлардан муҳофаза этиш учун фойдаланилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахсларни ўз ҳукми остида сақлаб турган низолашаётган томон ўз вакилларининг ҳомийликка олинган шахсларга нисбатан муомаласи учун жавобгар ҳисобланади, лекин бу ҳол тегишли вакилларни шахсий жавобгарликдан халос этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахслар Ҳомий Давлатларга, Халқаро Қизил Хоч Қўмитасига, ўзлари жойлашган мамлакатнинг Қизил Хоч (Қизил Ярим Ой, Қизил Шер ва Қуёш) миллий жамиятига ва кўмаклашиши мумкин бўлган ҳар қандай жамиятга мурожаат этишлари учун уларга барча имкониятлар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурлар бунинг учун ушбу ташкилотларга ҳарбий вазият ёки хавфсизлик чоралари тақозо этган доирада барча шароитни яратади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143-моддада кўзда тутилган Ҳомий Давлатлар ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси делегатларидан ташқари, ҳомийликка олинган шахсларга моддий ва маънавий кўмаклашувчи бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам ушбу фуқароларни бориб кўришлари учун ҳомийликка олинган шахсларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлатлар ёки истилочи Давлатлар иложи борича кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахсларга нисбатан, хусусан, улардан ёки учинчи шахслардан тегишли маълумотларни олиш мақсадида, на жисмоний ва на руҳий тартибдаги мажбурлаш чоралари қўлланилмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг ҳукми остидаги ҳомийликка олинган шахсларга жисмонан азоб берадиган ёки уларнинг ҳалок бўлишига олиб келадиган ҳар қандай чоралар қўллашнинг тақиқланиши тўғрисида ўзаро махсус келишиб оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу тақиқ нафақат ўлдириш, қийнаш, тан азоби бериш, ҳомийликка олинган шахсни тиббий даволаш заруратидан келиб чиқмаган жароҳатлар етказиш ва тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказиш, балки шу билан бирга, фуқаро ёхуд ҳарбий маъмурият вакилларининг бошқа ҳар қандай қўпол зўравонлик қилишига ҳам тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирон-бир ҳомийликка олинган шахс ўзи содир этмаган ҳуқуқбузарлик учун жазоланиши мумкин эмас. Оммавий жазолашлар қўрқитиш ёки террор қилиш каби бошқа чоралар қатори тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талон-торож қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахсларни ва уларга тегишли мол-мулкни репрессалий қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гаровга олиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II ҚИСМ. НИЗОЛАШАЁТГАН ТОМОНЛАР ҲУДУДЛАРИДА ЖОЙЛАШГАН ЧЕТ ЭЛЛИКЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай ҳомийликка олинган шахс можаро бошланган ёки давом этаётган даврда мамлакат ҳудудини, агар унинг кетиши ушбу давлат миллий манфаатларига зид келмаса, тарк этиш ҳуқуқига эгадир. Бу шахсларнинг чиқиб келиш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш одатдагидек мавжуд тартиб-қоидалар асосида амалга оширилиши ва тегишли қарор иложи борича тезроқ қабул қилиниши керак. Чиқиб кетиш учун рухсат этилган шахслар ўзлари билан бирга сафар харажатлари учун зарур миқдорда пул маблағи, етарлича ўзига керакли нарсалар ва шахсий буюмларини олишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайсидир шахсга мамлакатдан чиқиб кетиш учун рухсат этилмаган тақдирда, у ушбу масалани қисқа муддат ичида судда ёки ҳомийликка олинган шахс жойлашган Давлат томонидан худди шу мақсадда тайинланган тегишли маъмурий органда кўриб чиқилишини талаб этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай илтимоснома келиб тушган ҳолларда, агар хавфсизлик нуқтайи назаридан тақозо этилса ва манфаатдор шахслар қарши бўлмаса, Ҳомий Давлатлар мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат этиш тўғрисидаги ҳар қандай илтимосноманинг қондирилмагани сабаблари ҳақида хабардор қилиниши ҳамда уларга иложи борича тезкорликда мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат этилмаган барча шахсларнинг исм-фамилиялари қайд этилган маълумот етказиб берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу шахсларнинг олдинги моддага мувофиқ тарзда чиқиб кетиши хавфсизлик, гигиена, соғлиқни сақлаш ва овқатланиш нуқтайи назаридан қониқарли шароитда амалга оширилиши зарур. Ушбу шахсларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат ҳудудидаги чиқиб кетиш жойидан бошлаб бу билан боғлиқ барча сарф-харажатлар мазкур шахслар йўл олган мамлакат томонидан ёки улар бетараф Давлат ҳудудида бўлган тақдирда, ушбу фуқаролар мансуб Давлат томонидан қопланиши керак. Бундай сафарнинг амалий шарт-шароити зарур ҳолларда манфаатдор Давлатлар ўртасидаги махсус битимлар ёрдамида аниқлаштириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридаги қоида низолашаётган томонлар ўртасида душман қўлига тушган фуқароларни ўзаро айирбошлаш ва ватанига қайтариш масаласи бўйича тузилиши мумкин бўлган махсус битимларга тааллуқли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суддан олдинги қамоқда сақланаётган ёки озодликдан маҳрум этиш жазосига маҳкум этилган ҳомийликка олинган шахсларга қамоқ даврида инсоний муомала қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Улар озодликка чиқишлари биланоқ, юқоридаги моддалар асосида, мамлакат ҳудудидан чиқиб кетиш учун рухсат сўраб мурожаат этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Конвенцияда, хусусан, 27 ва 41-моддаларда кўзда тутилган алоҳида чораларни истисно этганда, ҳомийликка олинган шахсларнинг ҳолати асосан тинчлик даврида чет элликларга нисбатан кучда бўлган қонун-қоидаларга мувофиқ тартибга солинади. Ҳар қандай ҳолда ҳам уларга қуйидаги ҳуқуқлар берилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) улар ўзларига жўнатилган алоҳида ёки жамоавий кўмакларни олишлари мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) соғлиқлари тақозо этган ҳолларда, улар манфаатдор Давлат фуқаролари сингари белгиланган тартибда тиббий ёрдам олиш ва касалхонада даволаниш имконига эга бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) уларга ўзларининг диний маросимларини бажариш ва ўзлари мансуб дин руҳонийларидан маънавий кўмак олиш учун рухсат этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) агар улар уруш кучли хавф-хатар солаётган ҳудудда яшаб турган бўлса, уларга манфаатдор Давлат фуқаролари сингари ушбу ҳудуддан кўчиб кетиш учун рухсат этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) 15 ёшгача болалар, ҳомиладор аёллар ва 7 ёшгача бўлган боласи бор оналар манфаатдор Давлат фуқаролари даражасида тегишли имтиёзлардан фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Можаро оқибатида маошли ишидан маҳрум бўлган ҳомийликка олинган шахсларга ҳақ тўланадиган иш топиш имконияти яратиб берилиши шарт. Бундай имконият, хавфсизлик тушунчаси нуқтайи назаридан ва 40-модда талабидан келиб чиққан ҳолда, ушбу шахслар жойлашган Давлат фуқароларига бу борада яратилган имкониятлар билан тенг бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахсларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат ушбу шахсларга нисбатан қўллаган тегишли назорат чоралари уларни кун ўтказиб туриш имкониятларидан маҳрум этган, айниқса, бундай шахслар хавфсизлик тушунчаси нуқтайи назаридан ўзларини қониқтирадиган маош тўланадиган ишга жойлашишлари мумкин бўлмаган ҳолларда, мазкур Давлат уларни ва уларнинг қарамоғидаги кишиларни кун ўтказиш учун муайян маблағ билан таъминлаб туриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахслар ҳар қандай ҳолда ўз ватанидан, Ҳомий Давлатдан ёки 30-моддада қайд этилган кўмак бериш билан шуғулланувчи жамиятлар томонидан кўмак олишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахсларни фақат улар жойлашган ҳудуддаги низолашаётган томон фуқаролари қатори ишлашгагина мажбур этиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахслар душман томон фуқароси ҳисобланган тақдирда, улар фақат кишиларни озиқ-овқат, турар-жой, кийим-кечак, транспорт ва соғлиқни сақлаш хизматлари жиҳатидан тегишли даражада таъминлаш имконини берадиган ҳамда ҳарбий ҳаракатлар олиб боришга бевосита дахлдор бўлмаган ишларга мажбур этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги хатбошиларда ишга мажбурланиши мумкинлиги қайд этилган ҳомийликка олинган шахслар тегишли меҳнат шароити ва кафолатлари бўйича, хусусан, маош, иш кунининг давомийлиги, кийим-кечак ва асбоб-аслаҳалар, олдиндан касбга ўргатиш, иш вақтида бахтсиз ҳодисага учрагани ва касб касаллигига чалингани учун товон пули билан таъминлаш каби масалаларда мазкур мамлакат ишчиларига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридаги қоидалар бузилган тақдирда, ҳомийликка олинган шахсларга 30-модда асосида шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш учун рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳомийликка олинган шахсларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат мазкур Конвенцияда қайд этилган назорат чораларини етарли эмас деб ҳисобласа, барибир, уларга нисбатан 42 ва 43-моддалар қоидаларига мувофиқ муайян жойга мажбурий кўчириш ёки муайян ҳудудга жойлаштиришдан бошқа қандайдир оғирроқ чораларни қўллай олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа муайян жойга мажбурий кўчириш тўғрисидаги қарор асосида ўзларининг одатий жойларини тарк этишлари талаб қилинган шахсларга нисбатан 39-модданинг иккинчи хатбошидаги қоидани қўллашда, ҳомийликка олинган шахсларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат муайян ҳудудга жойлаштирилган душман мамлакат фуқаролари билан муомалада мазкур Конвенциянинг ИИИ бўлим ИВ қисмидаги қоидаларга иложи борича аниқ амал қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахсларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат хавфсизлиги учун жуда зарур бўлган ҳоллардагина бу шахсларни муайян ҳудудга жойлаштириш ёки муайян жойга кўчириш тўғрисида фармойиш берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар бирон-бир шахс Ҳомий Давлат вакиллари орқали кўнгилли равишда ўзини уруш тамом бўлгунча озодликдан маҳрум этишларини сўраса ва шахсий аҳволи шуни тақозо этаётган бўлса, у ҳолда мазкур шахс уни ҳукми остида сақлаб турган Давлат томонидан муайян ҳудудга жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилган ёки муайян жойга мажбурий кўчирилган ҳомийликка олинган ҳар бир шахс бу ҳақдаги қарорнинг тегишли судда ёки муайян ҳудудга жойлаштирилган шахсни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат шу мақсадда тайинлаган тегишли маъмурий орган томонидан қайта кўриб чиқилишини талаб этиш ҳуқуқига эга. Муайян ҳудудга жойлаштириш ёки муайян жойга мажбурий кўчириш чораси ўз кучида қолган тақдирда, суд ёки маъмурий орган мунтазам равишда камида йилига икки марта мазкур шахсга тааллуқли масалани, агар шароит тақозо эца, дастлабки қарорни ижобий томонга ўзгартириш мақсадида қайта кўриб чиқиши керак бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар манфаатдор ҳомийликка олинган шахслар қарши бўлмаса, муайян ҳудудга жойлаштирилган шахсни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат муайян ҳудудга жойлаштирилган ёки муайян жойга мажбурий кўчирилган ҳомийликка олинган барча шахсларнинг исм-фамилияларини ва муайян ҳудудга жойлаштирилган ёки мажбурий кўчирилган жойларидан озод этилган шахсларнинг исм-фамилияларини имкон қадар тезкорлик билан Ҳомий Давлатга маълум қилиши керак. Мазкур модданинг биринчи хатбошида қайд этилган судлар ёки органлар қарорлари ҳам, тегишли шарт-шароит доирасида, имкон қадар тезкорлик билан Ҳомий Давлатга маълум қилиниши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Конвенцияда қайд этилган назорат чораларини қўллаш давомида, ҳомийликка олинган шахсларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат аслида бирон-бир ҳукумат ҳомийлигида бўлмаган қочоқларни юридик жиҳатдан душман Давлатга мансуб эканлиги асосидагина уларга душман томон фуқаролари деб ёндашмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахслар Конвенция иштирокчиси бўлмаган Давлатга топширилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу қоида уруш ҳаракатлари тугаганидан сўнг ҳомийликка олинган шахсларни ватанига қайтариш ёки уларнинг яшаш жойи бўлган мамлакатга қайтариб юборишга тўсқинлик қилмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахслар уларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат томонидан Конвенция иштирокчиси бўлган Давлатгагина ва мазкур Давлатнинг Конвенцияни қўллаш истаги ва имконияти мавжудлигига ҳомийликка олинган шахсларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат ишонч ҳосил қилган ҳолдагина топширилиши мумкин. Ҳомийликка олинган шахсларни бундай топшириш амалга ошгач, ушбу шахслар ишониб топширилган муддат мобайнида Конвенцияни қўллаш масъулияти бу шахсларни қабул қилиб олган Давлат зиммасига юкланади. Мабодо, мазкур Давлат Конвенциянинг бирон-бир муҳим бандидаги қоидаларни бажармаган тақдирда, ҳомийликка олинган шахсларни унга топширган Давлат, Ҳомий Давлатлар хабари бўйича мавжуд вазиятни изга солиш учун самарали чоралар қўллаши ёки ҳомийликка олинган шахсларни ўзига қайтариб беришни талаб этиши керак. Бундай талаб қондирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахс ўзининг сиёсий ёки диний маслаги нуқтайи назаридан таъқибга учраши мумкинлигидан хавотирда бўлган мамлакатга топширилиши мутлақо мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур модданинг қоидалари ҳарбий ҳаракатлар бошланмасидан олдин тузилган ушлаб бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ равишда жиноий хатти-ҳаракат содир этганликда айбланаётган ҳомийликка олинган шахсларни топширишга монелик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахсларга нисбатан қўлланилган чеклов чоралари ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан сўнг, агар бундан илгарироқ бекор қилинмаган бўлса, иложи борича қисқа вақт ичида бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уларнинг мулкига нисбатан қўлланилган чеклов чоралари, ҳомийликка олинган шахсларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат қонунчилигига мувофиқ равишда, ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан сўнг иложи борича қисқа вақт ичида бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III ҚИСМ. ИСТИЛО ЭТИЛГАН ҲУДУДЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истило этилган ҳудудда жойлашган ҳомийликка олинган шахслар ҳеч қачон ва ҳеч қандай тарзда, истило натижасида ушбу ҳудудни бошқариш борасида жорий этилган ўзгаришлар, истило этилган ҳудуд маъмурияти ва истилочи Давлат ўртасида тузилган махсус битимлар ва ушбу ҳудуднинг тўлалигича ёки қисман зўравонлик билан қўшиб олинишидан қатъи назар, мазкур Конвенция имтиёзларидан маҳрум этилиши мутлақо мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудуди истило этилган Давлат фуқароси ҳисобланмаган ҳомийликка олинган шахслар 35-моддада кўзда тутилган шартларга амал қилганлари тақдирда, мазкур ҳудудни тарк этиш ҳуқуқидан фойдаланишлари мумкин ва бу ҳақдаги тегишли қарор ўша моддага мувофиқ истилочи Давлат томонидан ўрнатилган тартиб-қоида асосида қабул қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахсларни истило этилган ҳудуддан истилочи Давлат ҳудудига ёки истило этилганми-йўқлигидан қатъи назар, бошқа ҳар қандай Давлат ҳудудига қандай важ билан бўлмасин бирма-бир ёки оммавий зўрлаб кўчириш, шунингдек, депортация қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, агар буни аҳоли хавфсизлиги ёки фавқулодда ҳарбий вазият талаби тақозо эца, истилочи Давлат истило этилган муайян ҳудудда тўлалигича ёхуд қисман кўчиришни амалга ошириши мумкин. Кўчириш пайтида ҳомийликка олинган шахслар истило этилган ҳудуднинг энг ичкари қисмига жойлаштирилиши лозим, бу тахлит жойлаштиришнинг амалда имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустаснодир. Бундай тартибда кўчирилган аҳоли мазкур ҳудудда жанговар ҳаракатлар барҳам топиши биланоқ ўз уйларига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат ушбу жойни ўзгартиришга ёки кўчиришларни амалга оширишга киришар экан, ҳомийликка олинган шахсларни ўз имконияти доирасида тегишли бинолар билан таъминлаши лозим; бундай кўчиришлар хавфсизлик, гигиена, саломатликни сақлаш ва овқатланиш нуқтайи назаридан қониқарли шароитда амалга оширилиши керак. Ягона оила аъзолари бир-биридан ажратиб юборилмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу тахлит жой ўзгартириш ёки кўчиришлар амалга оширилиши биланоқ бу ҳақда Ҳомий Давлат хабардор этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар аҳоли хавфсизлиги ёки фавқулодда ҳарбий вазият талаби буни тақозо этмаса, истилочи Давлат ҳомийликка олинган шахсларни уруш хавф-хатари жуда юқори бўлган ҳудудларда сақлаб туриши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат ўзи истило этган ҳудудга ўз фуқароларини депортация қилиши ёки жойлаштириши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат миллий ва маҳаллий маъмуриятлар кўмагида болалар васийлиги ва тарбияси билан шуғулланадиган муассасаларнинг фаолияти муваффақиятли амалга ошиши учун уларга ёрдам кўрсатиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
У болаларнинг шахсини аниқлаш ва уларнинг қариндошлик алоқаларини рўйхатга олишда кўмаклашиш учун барча зарур чораларни кўриши керак. У болаларнинг фуқаролик ҳолатини ўзгартириши ва уларни ўзига бўйсунувчи тузилма ва ташкилотларга тиркаб қўйиши мутлақо мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий муассасалар бу фаолиятни амалга оширишга қодир бўлмаган тақдирда, истилочи Давлат етим болаларни ёки уруш оқибатида ота-оналаридан ажралган ва ўз яқин қариндошлари ёхуд дўстлари томонидан ғамхўрлик кўрсатилиши имконсиз бўлган болаларни боқиш ҳамда уларга таълим-тарбия бериш бўйича тегишли чораларни кўриши шарт; таълим-тарбия иложи борича фуқаролиги, тили ва диний мансублиги нуқтайи назаридан шу болаларга яқин бўлган шахслар томонидан амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларнинг шахси борасида шубҳа юзага келган тақдирда, 136-моддага мувофиқ тузилган махсус бюро бўлими уларнинг шахсини аниқлаш бўйича барча зарур чораларни кўради. Болалар ўз ота ва онаси ёки бошқа яқин қариндошлари ҳақида биладиган барча маълумотлар доим қайд этиб борилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат овқатлантириш, тиббий парваришлаш ва уруш ҳаракатларидан ҳимоя этиш борасида 15 ёшгача болаларга, ҳомиладор аёлларга ва 7 ёшгача болали оналарга нисбатан истилога қадар қабул қилинган тегишли чораларнинг қўлланилишини қийинлаштирмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат ҳомийликка олинган шахсларни ўз қуролли кучларида ёки ёрдамчи қўшинларда хизмат қилишга мажбурлаши мумкин эмас. Кўнгилли равишда армияга киришга ҳар қандай йўл билан мажбур этиш ёки тарғиб қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат фақат 18 ёшдан катта бўлган ҳомийликка олинган шахсларнигина мажбурий ишга юбориши ва фақат истилочи армия эҳтиёжи учун зарур бўлган ёки коммунал корхоналарга, истило этилган жойдаги аҳолини озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, транспорт ва тиббий хизмат билан таъминлашга тааллуқли ишларгагина юбориши мумкин. Ҳомийликка олинган шахсларни ҳарбий амалиётда иштирок этишга ундайдиган бирон-бир юмушни бажаришга мажбурлаш мумкин эмас. Истилочи Давлат ҳомийликка олинган шахсларни ўз зиммаларига юкланган ишни бажараётган бинолар хавфсизлигини таъминлашда куч ишлатишга мажбурлаши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай иш ушбу шахслар жойлашган истило этилган тегишли ҳудуд доирасидагина бажарилади. Ана шу шахсларнинг ҳар бири иложи борича ўзининг одатдаги иш жойида қолдирилади Иш ҳақи адолатли равишда ҳамда ходимларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятига муносиб ҳолда тўланиши керак. Истило этилган Давлатда амалда бўлган меҳнат шарт-шароитлари ва муҳофазаси бўйича қонунлар, хусусан, маош, иш куни, асбоб-аслаҳа, олдиндан касбга тайёрлаш, иш вақтидаги бахтсиз ҳодиса ва касб касаллиги бўйича нафақа тўловлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мазкур моддада кўрсатилган ишларга жалб қилинган ҳомийликка олинган шахсларга нисбатан қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай ҳолатда ҳам ходимларни мажбурий тартибда меҳнатга жалб этиш уларнинг ҳарбий ёки ярим ҳарбий мазмундаги ташкилотларга сафарбар қилинишига олиб келмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирон-бир шартнома, битим ёки низом ихтиёрий ёки ғайриихтиёрий равишда ишга жалб этилганидан ва қаерда жойлашганидан қатъи назар, тегишли шахснинг Ҳомий Давлат вакилларига ҳимоя сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқини чеклаши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уларни истилочи Давлат фойдасига ишлашга мажбурлаш мақсадида истило этилган ҳудуддаги меҳнаткашларни ишсиз қолдиришга ёки ишлаш имкониятларини чеклашга қаратилган ҳар қандай тадбирлар тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий амалиётлар нуқтайи назаридан мутлақо зарур бўлмаган ҳолларда, Истилочи Давлат томонидан хусусий шахслар ёки Давлат, жамоалар ёки ижтимоий ва кооператив ташкилотларнинг хусусий ёхуд жамоа мулки ҳисобланган кўчар ва кўчмас мол-мулкни ҳар қандай йўқ қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлатга истило этилган ҳудуддаги амалдор шахслар ва судьялар мақомини ўзгартириш ва агар улар виждон амри билан ўз вазифаларидан бош торцалар, уларга нисбатан санкциялар қўллаш, қандайдир мажбурлаш чораларини кўриш ёки уларни камситиш йўлини тутиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу охирги тақиқ 51-модданинг иккинчи хатбошини қўллашга халал бермайди. У истилочи Давлатнинг амалдор шахсларни эгаллаб турган лавозимидан олиб ташлаш борасидаги ҳуқуқига дахл этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат имконидаги барча воситалар кўмагида фуқаро аҳолини озиқ-овқат ва санитария маҳсулотлари билан таъминлашга мажбур. Хусусан, истило этилган ҳудуддаги захиралар камлик қилган ҳолларда, у ғамланган озиқ-овқат, санитария материаллари ва бошқа зарур буюмларни ташиб келтириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат истило этилган ҳудуддаги ғамланган озиқ-овқат, санитария материаллари ёки бошқа зарур буюмларни фуқаро аҳолининг эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолдагина фақат истилочи қўшинлар ва маъмуриятни таъминлаш мақсадида реквизиция қилиши мумкин. Бошқа халқаро конвенцияларга амал қилиш шартига мувофиқ, истилочи Давлат ҳар қандай реквизицияланишнинг адолатли равишда қопланишини таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомий Давлат қатъий ҳарбий шароит тақозо этган вақтинчалик чеклашларни назарда тутган ҳолда, истило этилган ҳудудларнинг озиқ-овқат ва санитария маҳсулотлари билан таъминланганлиги ҳолатини ҳар қандай вақтда тўсқинликларсиз текшириб кўриш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат имконидаги барча воситалар ёрдамида ҳамда миллий ва маҳаллий маъмуриятлар кўмагида истило этилган ҳудуддаги санитария ва касалхона муассасалари ва хизматлари фаолиятини ҳамда соғлиқни сақлаш ва жамоат гигиенасини таъминлаши ва қўллаб-қувватлаши, хусусан, юқумли касалликлар ва эпидемиянинг тарқалишига қарши курашиш учун зарур профилактик ва огоҳлантирувчи чоралар қўллаши зарур. Барча тоифалардаги тиббиёт ходимларига ўз вазифаларини бажаришлари учун рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истило этилган ҳудудда янги касалхоналар очилган тақдирда, агар ушбу ҳудудда истилочи Давлатнинг ваколатли органи фаолият кўрсатмаётган бўлса, зарур ҳисобланган ҳолларда истилочи маъмурлар 18-моддага мувофиқ ушбу касалхоналарни эътироф этиши керак. Худди шундай ҳолларда истилочи маъмурлар 20 ва 21-моддаларга мувофиқ касалхона ходимлари ва ташиш воситаларини ҳам эътироф этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш ва гигиена соҳасида тегишли чораларни ҳаётга татбиқ этар экан, истилочи Давлат истило этилган ҳудуд аҳолисининг маънавий ва ахлоқий талабларини ҳам эътиборга олиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат фуқаро касалхоналарини фақат ярадор ва бемор ҳарбий хизматчиларни парваришлаш эҳтиёжи ўта зарур ҳоллардагина, унда ҳам вақтинча муддатга реквизиция қилиши мумкин. Бунда унинг томонидан мазкур касалхонадаги беморларни даволаш ва парваришлаш, фуқаро аҳолининг касалхонада даволаниш эҳтиёжини таъминлаш юзасидан кечиктирилмасдан тегишли чоралар кўрилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаро касалхоналарининг мол-мулки ва омборлари фуқаро аҳолининг эҳтиёжи учун зарур бўлиб турар экан, уларни реквизиция қилиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат руҳоний ходимларга улар ўз диндошларига маънавий кўмак кўрсатишлари учун ижозат этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат диний эҳтиёжлар учун зарур китоблар ва бошқа буюмлар солинган жўнатмаларни қабул қилиб олади ва уларнинг истило этилган ҳудудда тарқатилишига кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истило этилган ҳудуд аҳолиси ялпи ёки қисман етарлича таъминланмаган бўлса, истилочи Давлат мазкур аҳолига кўмаклашиш бўйича тегишли тадбирлар ўтказишга розилик бериши ва бу тадбирларни амалга оширишни ўз ихтиёридаги барча воситалар билан қўллаб-қувватлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлатлар ёки беғараз инсонпарварлик ташкилотлари, масалан, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси томонидан амалга ошириладиган бундай тадбирлар жумласига, хусусан, озиқ-овқатлар, санитария маҳсулотлари ва кийим-кечакларни жўнатиш ҳам киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча Аҳдлашувчи Томонлар ушбу жўнатмаларнинг эркин ташиб ўтилишига рухсат этиши ва тегишлича қўриқланишини кафолатлаши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Можарода иштирок этаётган душман томонидан истило этилган ҳудудга ушбу жўнатмаларни эркин ташиб ўтиш шароитини яратиб берган Давлат, айни чоғда, бу жўнатмаларни текшириш, белгиланган муддат ва йўналиш бўйича ташилишини тартибга солиш ва Ҳомий Давлат кўмагида ушбу жўнатмалардан истилочи Давлат манфаатлари йўлида эмас, балки эҳтиёжманд аҳолига ёрдам бериш учун фойдаланилишига ишонч ҳосил қилиш ҳуқуқларига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёрдам юклари истилочи Давлатни 55, 56 ва 59-моддалар билан ўз зиммасига юкланган масъулиятларнинг ҳеч биридан озод этмайди. Истилочи Давлат, истило этилган ҳудуд аҳолиси манфаатлари ва Ҳомий Давлат розилиги мавжуд бўлган шошилинч зарурият ҳолларини истисно этганда, ёрдам юкларини бошқа ҳеч қандай мақсадларга мўлжаллаши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги моддаларда қайд этилган ёрдам юкларининг тақсимоти Ҳомий Давлат кўмаги ва назорати остида амалга оширилади. Истилочи Давлат билан Ҳомий Давлат ўртасидаги келишув орқали бу масъулият бетараф Давлатга, Халқаро Қизил Хоч Қўмитасига ёки ҳар қандай беғараз инсонпарварлик ташкилотига топширилиши ҳам мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу ёрдам юклари истило этилган ҳудудларда ҳар қандай тўловлар, солиқлар ва божхона тўловларидан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бу тўловлар мазкур ҳудуд манфаатлари учун зарур ҳисобланган ҳоллар бундан мустасно. Истилочи Давлат ушбу юкларнинг зудлик билан тақсимланишини таъминлашга ҳаракат қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча Аҳдлашувчи Томонлар истило этилган ҳудудга жўнатилаётган ушбу ёрдам юкларини бепул ўтказиш ва ташиш масаласини ҳал этишга ҳаракат қилишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истило этилган ҳудуддаги ҳомийликка олинган шахслар бундан ташқари, агар бу қатъий хавфсизлик манфаатларига хилоф бўлмаса, алоҳида ўз номларига юборилган жўнатмалар ҳам олишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат томонидан истисно тариқасида фавқулодда хавфсизлик нуқтайи назаридан вақтинча жорий этилган тегишли чораларга амал қилиш шарти билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Қизил Хоч (Қизил Ярим Ой, Қизил Шер ва Қуёш)нинг эътироф этилган миллий Жамиятлари Қизил Хоч принципларига жавоб берадиган, Қизил Хоч халқаро конференциялари томонидан белгиланган фаолият билан шуғулланишда давом этишлари мумкин. Ёрдам кўрсатувчи бошқа жамиятларга худди шу шартлар асосида ўз инсонпарварлик фаолиятини давом эттириш рухсат этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) истилочи Давлат мазкур жамиятлар ходимлари ёки тузилмаси таркибига, уларнинг юқорида белгиланган фаолиятига зиён етказиши мумкин бўлган бирон-бир ўзгартиришлар киритишни талаб этиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Худди шу принциплар асосий ижтимоий фойдали хизматларни, кўмак тақсимотини ва қутқарувни ташкиллаштиришни қўллаб-қувватлаш йўли билан фуқаро аҳолининг турмуш шароитини таъминлаш мақсадида тузилган ёки келгусида тузилиши мумкин бўлган ноҳарбий мазмундаги махсус ташкилотлар фаолияти ва ходимларига ҳам тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истило этилган ҳудуднинг жиноий қонунчилиги ўз кучида қолади; бу қонунчилик истилочи Давлат хавфсизлигига таҳдид солгани ёки мазкур Конвенцияни қўллашга халал бергани учун истилочи Давлат томонидан бекор қилиниши ёхуд тўхтатиб қўйилиши билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно. Ана шу мулоҳазани ва адолатни қарор топтириш самарадорлиги заруриятини ҳисобга олган ҳолда, истило этилган ҳудуддаги суд органлари мазкур қонунчиликда кўзда тутилган барча ҳуқуқбузарликлар юзасидан ўз фаолиятини бажаришда давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат шунга қарамасдан истило этилган ҳудуд аҳолисини мазкур Конвенцияга мувофиқ зиммасига юкланган мажбуриятларни бажариш, ҳудудни оқилона бошқаришни қўллаб-қувватлаш ва истилочи Давлат, истилочи қўшинлар ёки маъмуриятнинг шахсий таркиби ва мол-мулкини, шунингдек, улар фойдаланадиган иншоотлар ва коммуникация тармоқларининг хавфсизлигини таъминлаш учун бевосита зарур бўлган қарорлар ҳаракатига бўйсундириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат томонидан чиқариладиган жиноий жавобгарликни кўзда тутувчи қарорлар матбуотда чоп этилиб, аҳолига улар тушунадиган тилда етказилганидан сўнг кучга киради. Ушбу мажбурий қарорларнинг таъсири тескари кучга эга бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат томонидан 64-модданинг иккинчи хатбошига мувофиқ чиқарилган жиноий жавобгарликни кўзда тутувчи қарорлар бузилган тақдирда, истилочи Давлат айбланувчини ўзининг тегишли тартибда тузилган ва албатта истило этилган ҳудудда жойлашган носиёсий ҳарбий судига топшириши мумкин. Иккинчи инстанция судлари асосан истило этилган ҳудудда жойлашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу судлар фақат қонуний тартибда чиқарилган, ҳуқуқбузарлик содир этилишига қадар кучда бўлган ва ҳуқуқнинг асосий принципларига, хусусан, жазо мутаносиблиги принципига мос келадиган қарорларнигина қўллаши мумкин. Улар айбланувчи истилочи Давлатнинг фуқароси эмаслиги фактини эътиборда тутишлари лозим бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахс томонидан истилочи Давлатга зиён етказишдан иборат ягона мақсад билан ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, агар бу ҳуқуқбузарлик истилочи қўшинлар шахсий таркиби ёки маъмурларнинг ҳаётига ёхуд жисмоний дахлсизлигига нисбатан тажовуз бўлмаса, жиддий оммавий хавф туғдирмаса, истилочи қўшинлар ёки маъмуриятга тегишли мол-мулкка ёки улар фойдаланадиган иншоотларга жиддий зиён етказмаган бўлса, у холда ушбу шахс мажбурий муайян ҳудудга жойлаштирилади ёки қамоққа олинади, айни чоғда, бундай муайян ҳудудга жойлаштириш ёки қамоқда сақлаш муддати мазкур шахс содир этган ҳуқуқбузарликка мутаносиб бўлиши шарт. Бундан ташқари, муайян ҳудудга жойлаштириш ёки қамоқда сақлаш жазоси бундай ҳуқуқбузарликларни содир этган ҳомийликка олинган шахсларга нисбатан қўлланиладиган ягона озодликдан маҳрум этиш чораси ҳисобланади. Мазкур Конвенциянинг 66-моддасида кўзда тутилган судлар қамоқда сақлаш жазосини худди шу муддатга муайян ҳудудга жойлаштириш чораси билан бемалол алмаштиришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат 64 ва 65-моддаларга мувофиқ чиқарган жиноий жавобгарлик ҳақидаги қоидаларда ҳомийликка олинган шахсларга нисбатан ўлим жазоси улар томонидан айғоқчилик, истилочи Давлатнинг ҳарбий иншоотларига қарши қаратилган жиддий қўпорувчилик ёки бир ёхуд бир неча шахснинг ўлимига сабаб бўлган қасддан ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари содир этилган ҳоллардагина кўзда тутилиши мумкин. Бунда истило этилган ҳудуднинг истилога қадар амалда бўлган қонунчилигида худди шу сингари ҳолатлар учун ўлим жазоси кўзда тутилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айбланаётган ҳомийликка олинган шахснинг истилочи Давлат фуқароси эмаслиги ва шу туфайли ушбу Давлатга нисбатан садоқат туйғуси билан боғланмаганлиги каби ҳолатларга суд томонидан алоҳида эътибор қаратилмагунча, айбланувчига нисбатан ўлим жазоси учун ҳукм чиқарилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда ўн саккиз ёшга тўлмаган ҳомийликка олинган шахс ўлим жазосига ҳукм этилиши мутлақо мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча ҳолларда суддан олдинги қамоқ муддати айбланаётган ҳомийликка олинган шахс ҳукм этиладиган ҳар қандай қамоқ жазоси муддатига қўшиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат томонидан ҳомийликка олинган шахслар истилога қадар ёки истило вақтинча бекор қилинган даврда содир этган ҳаракати ёхуд билдирган фикри учун қамоққа олиниши, таъқиб этилиши ёки суд қилиниши мумкин эмас; уруш қонунлари ва одатларини бузиш холлари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Можаро бошланишидан олдин истило этилган ҳудудда пана жой излаб юрган истилочи Давлат фуқаролари фақат ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг содир этган ҳуқуқбузарликлари ёки ҳарбий ҳаракатлар бошланишига қадар содир этган жиноий ҳаракатлари учунгина, агар ҳудуди истило этилган Давлат қонунчилигида бундай жиноятчининг тинчлик даврида ушлаб берилиши кўзда тутилган бўлса, қамоққа олиниши, суд қилиниши, ҳукм этилиши ёхуд истило этилган ҳудуддан депортация қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлатнинг ваколатли судлов органлари муайян ишни белгиланган протсессуал тартибда кўриб чиқмасдан туриб, бирон-бир ҳукм чиқариши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат томонидан ўзига қарши айблов қўзғатилган ҳар қандай шахс бу ҳақда кечиктирмасдан, ёзма равишда, унга тушунарли тилда, унга қарши қўйилаётган айблар тафсилотидан тўлалигича хабардор этилиши ва унинг иши имкон қадар тезкорлик билан кўриб чиқилиши шарт. Истилочи Давлат томонидан ҳомийликка олинган шахсларга нисбатан ўлим жазосига ёки икки йил ва ундан ортиқ муддат қамоқ жазосига ҳукм этишга сабаб бўладиган айблар қўйилиши юзасидан бошланган ҳар қандай фош этиш ҳаракатлари тўғрисида Ҳомий Давлатга хабарнома юбориши керак; у ҳар доим бундай ҳаракатлардан ҳар қандайининг ҳолати юзасидан тегишли маълумот олиши мумкин. Бундан ташқари, Ҳомий Давлат бундай судлов ишлари ва истилочи Давлат томонидан ҳомийликка олинган шахсларга нисбатан қўзғатилган фош этиш ҳаракатларига тегишли барча маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур модданинг иккинчи хатбошида кўзда тутилган хабарнома Ҳомий Давлатга зудлик билан жўнатилиши керак ва ҳар ҳолда, Ҳомий Давлат уни ишнинг биринчи тингланиши бошланишидан уч ҳафта илгари олиши керак. Мабодо суд мажлисининг бошланишида мазкур модда қоидалари тўла бажарилганлиги тўғрисида тегишли далил мавжуд бўлмаса, суд иши тингланиши мумкин эмас. Бу хабарномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) айбланувчининг шахси ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) муайян ҳудудга жойлаштирилган ёки қамоқда сақланаётган жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) айблов ёки айбловларнинг батафсил баёни (айблов асосланаётган жиноий жавобгарликни кўзда тутувчи тегишли қарорларни кўрсатган ҳолда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ишни муҳокама қилувчи суднинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
э) ишни биринчи тинглаш вақти ва манзили.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай айбланувчи судда ўзини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган далилларни келтириш ҳуқуқига эга, жумладан, судга гувоҳларнинг чақирилишини талаб этиши мумкин. Айбланувчи ўзи танлаб олган малакали оқловчи ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга ва ушбу оқловчига айбланувчини эркин келиб қуриш ва ҳимояга тайёргарлик қуриш учун барча шароит яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар айбланувчи ўзига оқловчи танлаб олмаган бўлса, уни Ҳомий Давлат танлаб бериши мумкин. Мабодо айбланувчи оғир жиноят содир этганликда айбланаётган бўлса ва тегишли Ҳомий Давлат мавжуд бўлмаган тақдирда, айбланувчининг розилигига кўра истилочи Давлат унга оқловчи топиб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай айбланувчига суддан олдинги тергов жараёнида, шунингдек, суд мажлислари пайтида таржимондан фойдаланиш учун шароит яратилиши керак, у ўз ихтиёри билан бундай ёрдамни рад этган доллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай маҳкум қонунчиликда кўзда тутилган ва суд томонидан қўлланиладиган барча хилдаги шикоят қилиш усулларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. У ўзининг шикоят қилиш ҳуқуқи, шунингдек, бу ҳуқуқдан қайси муддатлар давомида фойдалана олиши мумкинлиги ҳақида тўла хабардор этилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қисмда кўзда тутилган жиноий-процессуал тартиб қоидалар имкон қадар шикоят қилишда ҳам қўлланиши керак Суд томонидан қўлланилган қонун-қоидаларда шикоят қилиш тартиби кўзда тутилмаган тақдирда, ушбу суд томонидан ҳукм этилган шахс ҳукм устидан истилочи Давлатнинг тегишли маъмуриятига шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомий Давлат вакиллари ҳомийликка олинган шахсларнинг иши кўриб чиқилаётган ҳар қандай суднинг мажлисларида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга; истилочи Давлат хавфсизлиги манфаатлари нуқтайи назаридан ёпиқ эшиклар ортида тингланадиган суд мажлислари бундан мустасно бўлиб, бу ҳақида истилочи Давлат Ҳомий Давлатга олдиндан билдиради. Ишнинг судда тингланиши бошланадиган жой ва сана ҳақида Ҳомий Давлатга билдириш юборилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўлим жазосини ёки икки йил ва ундан ортиқ муддат қамоқ жазосини кўзда тутувчи барча суд ҳукмлари тўғрисида Ҳомий Давлатга иложи борича қисқа фурсат ичида билдирилиши ва билдиришда бундай ҳукм чиқариш учун тегишли асослар кўрсатилган бўлиши зарур. Билдириш 71-моддага мувофиқ юборилган хабарномага ҳавола қилинган бўлиши ва озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарилган ҳолларда унда жазо ўталадиган тегишли манзил кўрсатилиши лозим. Юқорида қайд этилганидан бошқа ҳукмлар судда сақланади ва Ҳомий Давлат вакилларига танишиш учун тақдим этилади. Ҳомий Давлатга тегишли ҳукм тўғрисидаги билдириш етиб бормагунига қадар ўлим жазосини ёки икки йил ва ундан ортиқ муддат қамоқ жазосини кўзда тутувчи суд ҳукмлари устидан шикоят қилиш учун белгиланган муддат бошланмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳеч қандай ҳолатда ўлимга ҳукм этилганлар афв этиш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомий Давлат тегишли ўлим ҳукмини тасдиқлаш ёки афв этишни рад қилиш тўғрисидаги суднинг якуний қарори юзасидан хабарнома олган муддатдан эътиборан камида олти ой ўтмагунига қадар бирон-бир ўлим ҳукми ижро этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда ҳолат муносабати билан истилочи Давлат ёки унинг қуролли кучлари учун атайин хатарли вазиятлар юзага келтирилган алоҳида ҳолларда ушбу олти ойлик муддат қисқартирилиши ҳам мумкин. Ҳомий Давлатга бундай муддат қисқартирилишлари ҳақида ҳар доим маълум қилинади ва ваколатли истилочи маъмуриятларга ана шу ўлим ҳукми юзасидан тақдимнома билан мурожаат қилиши учун тегишли имконият ва зарур муддат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айбланувчи ҳомийликка олинган шахслар истило этилган мамлакатда қамоқда сақланади ва ҳукм этилганлари тақдирда, улар худди шу жойда ўз жазо муддатини ўтайди. Улар иложи бўлса бошқа маҳбуслардан алоҳида сақланиши ва саломатлигини яхши аҳволда сақлаб туришлари учун етарли бўлган ва камида истилочи Давлат қамоқхоналари тартибига мос келадиган тегишли санитария ва овқатланиш тартиби белгиланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Улар соғлигининг аҳволи тақозо этадиган тиббий ёрдамни оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уларга ўз эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда маънавий кўмак олишлари учун рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аёллар алоҳида биноларда қамоқда сақланади ва бевосита аёлларнинг назорати остида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вояга етмаганлар учун кўзда тутилган махсус тартиб эътиборга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳбус ҳомийликка олинган шахслар уларни Ҳомий Давлат ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси делегатлари 143-моддага мувофиқ равишда келиб қуришлари ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, улар камида ойда бир марта кўмак жўнатмаси олиш хунукдан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истило тугагач, истило этилган ҳудудда судлар томонидан айбланган ёки ҳукм этилган ҳомийликка олинган шахслар ўзларига нисбатан қўзғатилган иш билан биргаликда озод этилган ҳудуднинг маъмурларига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истилочи Давлат қатъий хавфсизлик мулоҳазасидан келиб чиқиб ҳомийликка олинган шахсларга нисбатан эҳтиёт чоралари қўллашни зарур деб топган тақдирда, у қўллайдиган энг катта чора бу шахсларни муайян яшаш жойига кўчириш ёки муайян ҳудудга жойлаштиришдан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян жойга мажбурий кўчириш ёки муайян ҳудудга жойлаштириш тўғрисидаги қарор мазкур Конвенция қоидаларига мувофиқ равишда истилочи Давлат томонидан белгиланган муайян процедура бўйича қабул қилинади. Бу процедурада манфаатдор томонларнинг апелляция ҳуқуқи кўзда тутилган бўлиши керак. Апелляция бўйича қарор иложи борича тезроқ қабул қилинади. Аввалги қарор ўз кучида қолган тақдирда, у истилочи Давлат тузган ваколатли орган томонидан мунтазам, иложи бўлса камида олти ойда бир марта қайта кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий кўчирилаётган ва ўзининг доимий яшаш жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган ҳомийликка олинган шахслар мазкур Конвенциянинг 39-моддасида кўзда тутилган имтиёзлардан ҳеч қандай чеклашларсиз фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV ҚИСМ. МУАЙЯН ҲУДУДГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАНЛАРГА ТААЛЛУҚЛИ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар ҳомийликка олинган шахсларни фақат 41 — 43, 68 ва 78-моддаларга мувофиқ равишдагина муайян ҳудудга жойлаштириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ўзларининг фуқаролик ҳуқуқдорлигини сақлаб қолади ва бу мақомларига мувофиқ бўлган ҳуқуқларидан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар ҳомийликка олинган шахсларни муайян ҳудудга жойлаштирганида уларни боқишни бепул таъминлашга, шунингдек, соғлиғининг аҳволи тақозо этганда уларга тегишли тиббий хизмат кўрсатишга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилган ана шу сарф-харажатларни қоплаш мақсадида муайян ҳудудга жойлаштирилган шахсларнинг нафақаси ёки маошидан, уларга тегишли бошқа маблағлардан ҳеч қандай чегирмалар ушлаб қолиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг қарамоғидаги кун ўтказишга етарли даражада маблағи бўлмаган ва ишлаб пул топа олмайдиган барча кишиларга ёрдам кўрсатиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат имкон борича муайян ҳудудга жойлаштирилганларни фуқаролиги, тили ва урф-одатларидан келиб чиққан ҳолда жойлаштиради. Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ягона мамлакатнинг фуқаролари ҳисобланган тақдирда, улар тил бўйича фарқларигагина қараб алоҳида жойлаштирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштиришнинг бутун даври мобайнида ягона оила аъзолари, айниқса, ота-оналар ва уларнинг болалари муайян ҳудудда сақлаш жойида биргаликда сақланади; иш шароити ёки саломатлигининг аҳволи туфайли ёхуд мазкур қисм IX бобининг қўлланиши натижасида вақтинчалик айрилиқ зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно. Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ота-она қарамоғисиз озодликда қолган болаларини ўзлари билан биргаликда муайян ҳудудга жойлаштирилишини талаб қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имконият мавжуд бўлган барча ҳолларда муайян ҳудудга жойлаштирилган ягона оиланинг аъзолари битта бинода сақланиши ва бошқалардан алоҳида яшаши керак; уларга, шунингдек, оилавий турмушни юритиш учун тегишли шарт-шароит яратиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БОБ. МУАЙЯН ҲУДУДДА САҚЛАШ ЖОЙЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат муайян ҳудудда сақлаш жойларини уруш хавф-хатари жуда катта бўлган ҳудудларда ташкиллаштирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат муайян ҳудудда сақлаш жойларининг жуғрофий жойлашуви ҳақидаги барча зарур маълумотларни Ҳомий Давлат орқали душман Давлатларга маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий тартиб юзасидан мулоҳазаларга йўл қўйган ҳар қандай ҳолларда муайян ҳудудга жойлаштирилганлар лагерлари «IC» ҳарфлари билан белгиланиши ва бу белги ҳаводан яққол кўриниб турадиган тарзда ўрнатилиши зарур. Шу билан бирга, манфаатдор томонлар белгилашнинг бошқа усуллари ҳақида ўзаро келишиб олишлари мумкин. Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар лагерларидан бошқа бирон-бир жой юқорида кўрсатилган тартибда белгиланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ҳарбий асирлар ва бошқа ҳар хил сабаблар бўйича озодликдан маҳрум этилган шахслардан алоҳида жойлаштирилиши ва ўзининг алоҳида маъмуриятига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат ҳомийликка олинган шахслар муайян ҳудудга жойлаштирилганидан бошлабоқ уларни гигиена ва соғлиқни сақлаш нуқтайи назаридан тўла кафолатланган ва шафқатсиз иқлим шароити, шунингдек, уруш ҳаракатларидан етарли даражада ҳимояланишларини таъминлайдиган биноларга ёки бошқа иморатларга жойлаштириш учун зарур бўлган барча чораларни кўради ва барча имкониятлардан фойдаланади. Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар учун доимий жойлар носоғлом ерларда ёки иқлими муайян ҳудудга жойлаштирилганларга зарарли таъсир кўрсатадиган ҳудудларда жойлаштирилиши мутлақо мумкин эмас. Ҳомийликка олинган шахслар вақтинчалик носоғлом ерларга ёки иқлими ўзларининг соғлиғига зарарли таъсир кўрсатадиган ҳудудларга жойлаштирилган тақдирда, улар шароит тақозо этиши билан бошқа қулайроқ жойларга кўчирилишлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бинолар захдан тўла ҳимояланган бўлиши, етарли даражада иситилиши ва ёритилиши, айниқса, қоронғи тушиши билан чироқни ўчириш учун белгиланган вақт оралиғида ёруғ бўлиши керак. Ётоқ хоналари етарли даражада кенг ва шамоллатиб олиш учун қулай бўлиши, муайян ҳудудга жойлаштирилганлар тегишли ётар жой буюмлари ва етарли миқдорда кўрпа-кўрпача билан таъминланиши ва бунда иқлим билан биргаликда уларнинг ёши, жинси ва саломатлигининг аҳволи ҳисобга олиниши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар кеча-кундуз мобайнида гигиена талабларига жавоб берадиган ва доим озода тутиладиган санитария қурилмаларидан фойдаланиш имконига эга бўлади. Улар ҳар кунги ювиниб-таранишлари ва ўз ич кийимларини ювишлари учун етарли миқдорда сув ва совун оладилар; шу мақсадлар учун мўлжалланган қурилмалар ва тегишли жиҳозлар билан таъминланадилар. Бундан ташқари, улар учун душ қурилмалари ва ҳаммомлар ташкил этилади. Уларга тегишли гигиена қоидаларига амал қилишлари ҳамда супуриш-сидириш ишлари билан машғул бўлишлари учун муайян вақт ажратилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истисно тариқасида ва вақтинчалик чора сифатида муайян ҳудудга жойлаштирилган аёлларни муайян ҳудудга жойлаштирилган эркаклар билан ўзаро ягона оила аъзолари ҳисобланмасликларига қарамай, битта жойда жойлаштириш зарурати юзага келган тақдирда, бундай аёлларга албатта алоҳида ётоқхона ва санитария қурилмалари яратиб берилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат уларга, диний эътиқодларидан қатъи назар, ўз диний маросимларини ўташлари учун зарур хоналар ажратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудда сақлаш жойларида дўконлар ташкил этилади; зарур иншоотлар мавжуд ҳоллар бундан мустасно. Бундан мақсад маҳаллий бозорлар баҳосига нисбатан мутлақо қиммат бўлмаган нархларда озиқ-овқатлар, уларнинг шарт-шароити ва руҳий ҳолатини яхшилашга хизмат қилувчи кундалик эҳтиёж буюмлари, жумладан совун ва тамаки сотиб олишлари учун имкон яратишдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дўконлардан олинадиган даромад ҳар қайси муайян ҳудудда сақлаш жойида тузиладиган кўмак жамғармаларига келиб тушади ва ундан шу жойдаги муайян ҳудудга жойлаштирилганлар манфаатлари йўлида фойдаланилади. 102-моддада кўзда тутилган муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қўмитаси дўконлар фаолиятини ва жамғармадан фойдаланишни назорат қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирон-бир муайян ҳудудда сақлаш жойини ликвидация қилиш пайтида кўмак жамғармасининг қолдиқ маблағлари бошқа бир муайян ҳудудда сақлаш жойидаги кўмак жамғармасига худди шу Давлатга мансуб кишилар манфаатларини кўзлаб ёки бундай жой мавжуд бўлмаган тақдирда, истилочи Давлат ҳукми остида сақланаётган барча муайян ҳудудга жойлаштирилганлар манфаатлари учун ишлатиш мақсадида марказий кўмак жамғармасига кўчирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ялпи озод этиш ҳолларида, агар манфаатдор Давлатлар ўртасида бошқача мазмундаги битим мавжуд бўлмаса, ушбу даромад муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат ихтиёрида қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаво ҳужумлари ва урушнинг бошқа хавф-хатари остида бўлган муайян ҳудудда сақлаш жойларининг барчасида муайян ҳимояни таъминлаш учун тегишли тартибда ва етарли миқдорда пана жойлар барпо этилиши зарур. Тревога ҳолатларида муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ушбу пана жойларга иложи борича тезроқ йўл олишлари керак; ўз яшаш жойларини ҳимоя қилиш учун қолувчилар бундан мустасно. Аҳоли ҳимояси учун қўлланилган ҳар қандай чора-тадбир албатта теппа-тенг равишда уларга нисбатан ҳам қўлланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудда сақлаш жойларида ёнғинга қарши тегишли барча чоралар кўриб қўйилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III БОБ. ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА КИЙИМ-КЕЧАК
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг кунлик озиқ-овқат миқдори ўзининг миқдори, сифати ва хилма-хиллигига кўра уларнинг саломатлигини яхши сақлаб туриш учун етарли бўлиши ва овқат етишмаслигидан келиб чиқадиган ҳолатларга барҳам бериши керак. Шунингдек, муайян ҳудудга жойлаштирилганлар учун одатий бўлган овқатланиш тартибини ҳам инобатга олиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ихтиёрида мавжуд бўлган қўшимча озиқ-овқат маҳсулотларидан ўзлари учун таом тайёрлаш имкониятига эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Улар етарли даражада ичимлик суви билан таъминланадилар. Тамаки чекиш учун ижозат берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаётганлар ишига мувофиқ равишда қўшимча овқат билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомиладор аёллар, чақалоқли оналар ва 15 ёшгача болалар ўзларининг физиологик эҳтиёжларига мувофиқ равишда қўшимча озиқ-овқат олишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларга улар қўлга олинган пайтда кийим-кечаклар, оёқ кийимлари ва ич кийимларни ғамлаб олишлари, кейинги даврда зарур бўлган ҳолларда шундай буюмларни харид қилишлари билан боғлиқ барча шарт-шароит яратилиши керак. Муайян ҳудудга жойлаштирилган шахснинг етарли миқдорда кийим-кечаги мавжуд бўлмаган тақдирда, иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда, муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат уни тегишли кийим-кечак билан бепул таъминлаши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат берган кийим-кечак ва улардаги ташқи белгилар уятга қолдирувчи ёки масхара этувчи мазмунда бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаётганлар иш турининг тақозосига кўра тегишли асбоб-аслаҳа ва махсус коржомалар билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV БОБ. ГИГИЕНА ВА ТИББИЙ ЁРДАМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қайси муайян ҳудудда сақлаш жойи малакали шифокор раҳбарлигида муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ўзлари муҳтож бўлган ёрдамни олиши ва тегишли парҳез билан таъминланиши мумкин бўлган лазаретларга эга бўлади. Юқумли касаллик билан оғриганлар ва руҳий хасталикка чалинганларни бошқалардан ажратиб даволаш учун изоляторлар ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомиладор ёки кўзи ёриган аёллар ва оғир касалликка чалинган ёхуд соғлиғининг аҳволи махсус даволашни, жарроҳлик қилишни ва касалхонага ётқизишни тақозо этадиган муайян ҳудудга жойлаштирилганлар уларнинг даволанишини таъминлай оладиган ҳар қандай муассаса томонидан қабул қилиниши ва аҳоли билан тенг равишда сифатли тиббий хизматдан фойдаланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларга иложи борича уларнинг ўзлари мансуб мамлакат фуқароси ҳисобланган тиббиёт ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг тиббиёт ходимлари қабулига келишларига тўсқинлик қилиш мумкин эмас. Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлатнинг тиббий маъмурлари даволаниб чиққан ҳар қайси шахснинг илтимосига биноан, унга ярадорлиги ёки беморлигининг ташхиси ва мазмуни, даволаниш муддати ва кўрсатилган тиббий ёрдам ҳақида баён этилган расмий маълумотнома беради. Ушбу маълумотноманинг дубликати 140-моддада кўзда тутилган Марказий Агентликка юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даволаш сарф-харажатлари, шу жумладан, муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг соғлиғини яхши ҳолатда сақлаб туриш учун харид қилинган ҳар хил зарурий мосламалар, хусусан, ясама тишлар ва бошқа ясама аъзолар ҳамда кўзойнаклар учун муайян ҳудудга жойлаштирилганлар пул тўламайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ойида камида бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади Бу кўриклар, хусусан, улар соғлиғининг умумий аҳволи, тозалиги ва овқатланишини текшириш, шунингдек, юқумли касалликларни, айниқса, сил, безгак ва таносил касалликларини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Бундай кўриклар доирасига, жумладан, ҳар қайси шахснинг вазнини ўлчаш ва камида йилига бир марта рентген суратига тушириш усули ҳам киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V БОБ. ДИНИЙ, АҚЛИЙ ВА ЖИСМОНИЙ ФАОЛИЯТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларга маъмурият томонидан ўрнатилган интизомий тартибга риоя этиш шарти билан ўз динларига хос маросимларни адо этишлари, шу жумладан, ибодатга боришлари учун тўла эркинлик берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилган руҳонийларга ўз бурчларини тўлалигича диндошлари ўртасида бажаришига рухсат этилади. Шу мақсадда, муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат руҳонийларни уларнинг тилида сўзлашувчи ва ягона динга эътиқод қилувчи шахслар мавжуд жойларга оқилона тақсимлаш учун ғамхўрлик қилади. Бундай руҳонийларнинг сони етарлича бўлмаган ҳолларда, муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат руҳонийларга тегишли шарт-шароит яратади, жумладан, уларга бир манзилдан бошқасига ҳаракатланиш учун транспорт воситалари ажратилади ва касалхоналарда ётган муайян ҳудудга жойлаштирилганларни бориб кўриш ҳуқуқи берилади. Руҳонийлар муайян ҳудудга жойлаштирилганлар жойлашган мамлакатдаги диний маъмурият ва иложи бўлса ўз эътиқодларига мансуб халқаро диний ташкилотлар билан ўз динларига тааллуқли руҳоний масалалар бўйича ёзишмалар олиб бориш эркинлигидан фойдаланади. Бу ёзишмалар 107-моддада кўрсатилган қоидалар сирасига кирмайди, аммо 112-модда қоидаларининг таъсирида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ўз руҳонийлари томонидан маънавий ёрдам ололмаётган бўлса ёки бундай руҳонийларнинг сони етарли бўлмаган тақдирда, худди шу динга алоқадор маҳаллий диний маъмурлар томонидан муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат билан келишилган ҳолда, уларнинг динига эътиқод қилувчи руҳоний ёки агар диний нуқтайи назардан бунга йўл қўйилса, шунга ўхшаш динга эътиқод қилувчи руҳоний ёхуд тегишли билимдон дунёвий шахс бундай бурчни адо этиш учун тайинланиши мумкин. Бундай йўл билан тайинланган руҳоний ўз зиммасига олган вазифаси билан боғлиқ имтиёзлардан фойдаланади. Шунингдек, мазкур шахс тегишли тартиб-интизом ва муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат хавфсизлиги нуқтайи назаридан ўрнатилган қоидаларга тўла амал қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат уларнинг шахсий мойиллигига ҳурмат билан қараган ҳолда ақлий, маърифий ва спорт соҳаларидаги фаолликларини, шунингдек, кўнгилочар машғулотлар ташкил этиш борасидаги ишларини тақдирлайди. Ушбу фаолиятни таъминлаш учун барча зарурий чораларни кўриши, хусусан, бунинг учун тегишли бинолар ажратиб бериши керак бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ўз ўқув машғулотларини давом эттириши ёки янги машғулотларни бошлаши учун уларга барча мумкин бўлган имтиёзлар берилади. Болалар ва ўсмирларни ўқитиш таъминланади. Улар муайян ҳудудда сақлаш жойларида ёки ундан ташқарида жойлашган мактабларга қатнаши мумкин бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар очиқ ҳавода жисмоний машқлар бажариш, спорт ва спорт ўйинлари билан шуғулланиш имкониятига эга бўлиши керак. Муайян ҳудудда сақлаш жойларида шу мақсадда етарли даражада бўш майдонлар ажратилиши лозим. Болалар ва ўсмирлар учун алоҳида майдончалар ажратиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат уларни фақат ўз хоҳишларидан келиб чиқибгина ишга жалб этиши мумкин. Ҳар қандай вазиятда улар томонидан муайян ҳудудга жойлаштирилмаган ҳомийликка олинган шахслар мажбурийлик юзасидан бажариши мазкур Конвенциянинг 40 ёки 51-моддасига хилоф ҳисобланган, шунингдек, камситувчи ва ҳақоратловчи мазмун касб этадиган ишларнинг бажарилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олти ҳафталик меҳнатдан сўнг муайян ҳудудга жойлаштирилганлар, бу ҳақда 8 кун олдин хабардор этган ҳолда, истаган пайтда ишламай қўйишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу қоида муайян ҳудудга жойлаштирилган шифокорлар, тиш даволовчи шифокорлар ва санитария хизмати ходими ҳисобланган бошқа шахсларни муайян ҳудудга жойлаштирилганлар манфаати йўлида ўз касбий фаолияти билан шуғулланишга ундаш, муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўзларига тегишли жойни бошқариш ва тартибга солиш бўйича ишларга жалб этиш, ушбу шахсларга ошхона юмушларини ёки бошқа хўжалик ишларини топшириш ва ниҳоят, улардан муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ҳаво ҳужумлари ва урушнинг бошқа хил хатарларидан муҳофаза қилиш билан боғлиқ ишларда фойдаланиш борасидаги уларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлатга тегишли ҳуқуқлар йўлида тўсиқ бўлиб хизмат қилмайди. Шу билан бирга, маъмурият тайинлаган шифокор томонидан ишга яроқсиз деб топилган бирон-бир шахсни муайян ишларни бажаришга мажбурлаш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат меҳнат шарт-шароити, тиббий ёрдам, маош, шунингдек, ишга жалб этилган шахсларга ишдаги бахтсиз ҳодиса ва касб касаллиги бўйича тегишли нафақалар тўлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан тўла масъул ҳисобланади. Иш шарт-шароити ва ишдаги бахтсиз ҳодиса ва касб касаллиги бўйича тегишли нафақалар тўлаш тартиби миллий қонунчилик ва одатдаги тартибларга мос келиши зарур, бу шароитлар ўша ҳудудда худди ўша меҳнат учун амалда бўлган шарт-шароитдан ёмон ва кам бўлмаслиги лозим. Маош муайян ҳудудга жойлаштирилганлар билан уларни ўз ҳукми остида сақлаётган Давлат ўртасида, шунингдек, зарур ҳолларда ушбу Давлатнинг ўрнига бошқа бир муайян иш берувчилар билан тузиладиган махсус битим асосида адолатли тартибда белгиланади Бунда муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат уларни бепул боқиши, шунингдек, соғлиғи тақозоси бўйича тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш борасидаги мажбуриятларига керакли эътибор бериши лозим. Мазкур модданинг учинчи хатбошида кўрсатилган тоифадаги ишларга мунтазам ишлаш учун тайинланганлар муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлатдан адолатли асосда маош оладилар. Бундай ишларга жалб этилганларнинг шарт-шароити ва уларга ишдаги бахтсиз ҳодиса ва касб касаллиги бўйича тўланадиган тегишли нафақалар миқдори худди ўша ҳудудда шундай ишларни бажарган шахсларникидан ёмон ва кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай ишчи командаси муайян ҳудудга жойлаштириш муайян жойининг тасарруфида бўлади. Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлатнинг тегишли маъмурияти ва шу жойнинг коменданти ишчи командаларида мазкур Конвенция қоидаларига амал қилиниши учун жавобгар саналади. Комендант ўзига бўйсунадиган ишчи командалари рўйхатини тартибли сақлаши ва муайян ҳудудга жойлаштирилганларни кўргани келган Ҳомий Давлат, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва бошқа инсонпарварлик ташкилотларининг вакилларига бу ҳақда маълумот бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI БОБ. ШАХСИЙ МУЛК ВА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларга шахсий нарса ва буюмларини ўзларида олиб қолишлари учун рухсат этилади. Улардаги пул маблағлари, чеклар, қимматли қоғозлар ва бошқа нарсалар, шунингдек, қимматбаҳо буюмлар белгиланган тартиб-қоидага мувофиқ тарздагина олиб қўйилиши мумкин. Бу ҳақда уларга батафсил тилхат берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул маблағлари, 98-моддада кўзда тутилганидек, муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг шахсий ҳисоб рақамига қайд этиб қўйилиши керак; агар муайян ҳудудга жойлаштирилганлар жойлашган ҳудуд қонунчилиги талаб этмаса ёки муайян ҳудудга жойлаштирилган шахснинг ўзи бунга розилик бермаса, бу пуллар бошқа валютага алмаштирилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим субъектив қимматга эга бўлган ёки эсдалик ҳисобланган буюмлар олиб қўйилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилган аёлларни фақат аёллар тинтув қилиб кўришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар озод этилаётганида ёки ватанига қайтарилаётганида 98-моддага мувофиқ очилган шахсий ҳисоб рақамидаги кредит қолдиғини нақд пул холида олади, шунингдек, муайян ҳудудга жойлаштириш чоғида улардан олиб қўйилган барча буюмлар, пуллар, чеклар, қимматли қоғозлар ва бошқа нарсаларини қайтариб олади. Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ унинг ихтиёрида қолдирилиши зарур бўлган нарсалар ёки бойликлар бундан мустасно. Муайян ҳудудга жойлаштирилганлардан биронтасига тегишли мулк ана шу қонунчиликка мувофиқ ушлаб қолинган тақдирда, манфаатдор шахс бу ҳақда батафсил маълумотнома олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг қўлидаги оила ҳужжатлари ва шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар улардан фақат тилхат асосидагина олиб қўйилиши мумкин. Ҳеч қачон муайян ҳудудга жойлаштирилганлар шахсни тасдиқловчи гувоҳномасиз қолмасликлари керак. Улар бундай ҳужжатга эга бўлмаганлари тақдирда, тегишли маъмурият томонидан муайян ҳудудга жойлаштириш даври тугайдиган муддатгача бериладиган ва шахсий гувоҳноманинг ўрнини босувчи махсус гувоҳномалар билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар керакли нарсалар сотиб олиши учун муайян миқдорда нақд пул ёки харид талони кўринишидаги маблағга эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар озиқ-овқат маҳсулотлари ва тамаки, ювиниш-тараниш буюмлари ва шу каби бошқа нарсалар харид қилиши учун уларга мунтазам равишда муайян миқдорда маблағ тўланади Бу тўловлар кредит ёки харид талони тарзида бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ўзлари мансуб бўлган Давлатдан, Ҳомий Давлатдан, уларга кўмаклашувчи ташкилотлардан ёхуд оиласидан нафақалар олиши, шунингдек, уларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат қонунчилигига мувофиқ ўз мулкидан келадиган даромадга ҳам эга бўлиши мумкин. Улар мансуб бўлган Давлат юборадиган нафақа миқдори муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг барча тоифалари (ногиронлар, беморлар, ҳомиладор аёллар ва ҳоказолар) учун бир хил миқдорда бўлиши керак ва ушбу Давлат томонидан бериладиган нафақа миқдорини белгилашда, шунингдек, нафақаларнинг муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат томонидан тақсимланишида мазкур Конвенциянинг 27-моддасида тақиқланган камситишларга йўл қўйилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилган ҳар бир шахсга уларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат томонидан шахсий ҳисоб рақами очилиши зарур. Бу ҳисоб рақами кредитига мазкур моддада қайд этилган нафақалар, муайян ҳудудга жойлаштирилган шахснинг маоши, шунингдек, унинг номига келган пул кўчирмалари қайд этилиши керак. Ҳисоб рақамига, шунингдек, ушбу шахсдан олиб қўйилган ва муайян ҳудудга жойлаштирилганлар жойлашган ҳудуд қонунчилигига мувофиқ равишда фойдаланиш мумкин бўлган тегишли маблағлар ҳам қайд этилади. Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар жойлашган ҳудуд қонунчилигига мувофиқ равишда уларга ўз оила аъзолари ва қарамоғида бўлган шахсларга кўмак пули жўнатишлари учун барча шарт-шароит яратиб берилади. Улар шахсий сарф-харажатларини қоплаш учун ўз ҳисоб рақамларидан муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат ўрнатган миқдорда маблағ олишлари мумкин. Уларга исталган пайтда ўз ҳисоб-китоблари билан танишиш ва кўчирмалар олиш учун тегишли шароит яратилади. Бу ҳисоб рақамларининг ҳолати тўғрисида Ҳомий Давлатга, унинг илтимосига биноан маълумот берилади, муайян ҳудудга жойлаштирилган шахслар бошқа жойга кўчирилган тақдирда, ҳисоб рақами уларнинг изидан юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII БОБ. РАҲБАРИЯТ ВА ТАРТИБ-ИНТИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруш тамом бўлгунча озодликдан маҳрум этилганлар жойлашган жойларнинг ҳар бирига уларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлатнинг мунтазам қуролли кучлари таркибидаги офицер ёки фуқаро маъмурияти ходимлари сирасига кирувчи мансабдор шахс раҳбарлик қилади. Бу жойнинг раҳбари ҳисобланган офицер ёки мансабдор шахс мазкур Конвенциянинг расмий тилдаги ёхуд ўз мамлакати расмий тилидаги матнига эга бўлиши ва унинг қўлланилиши учун жавоб бериши шарт. Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни назорат қилувчи ходимлар мазкур Конвенциянинг қонун-қоидалари ва унинг қўлланилишини таъминлаш борасида қабул қилинадиган маъмурий чоралар билан таништирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Конвенция матни, шунингдек, шу Конвенцияга мувофиқ тузилган махсус битимлар матнлари муайян ҳудудга жойлаштирилганлар учун тушунарли тилда ёзилган бўлиши ва улар жойлашган биноларнинг ички томонига осиб қўйилиши ёки уларнинг қўмитаси ўрнашган жойларда сақланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай қоида, буйруқ, эълон ва билдиришлар муайян ҳудудга жойлаштирилганларга тушунарли тилда маълум қилиниши ва улар жойлашган биноларнинг ички томонига осиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилган алоҳида шахсларга нисбатан барча буйруқ ва фармойишлар ҳам улар учун тушунарли тилда берилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудда сақлаш жойларидаги тартиб-интизом инсонпарварлик принципларига мос келиши ва мутлақо бу жойлардаги шахсларни уларнинг соғлиғи учун хатарли жисмоний зўриқишларга ёки жисмоний ва ахлоқий хўрлашларга дучор этадиган қоидалардан иборат бўлмаслиги керак. Татуировка қилиш, тамға босиш ёки бошқа хил танитувчи белгиларни баданга чизиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, муайян ҳудудга жойлаштирилганларни узоқ муддат тик туришга мажбурлаш, уларга нисбатан кўп вақтни оладиган йўқламалар, жазо сифатидаги жисмоний машқлар, кўр-кўрона ҳарбий таълим-тарбия ва овқатдан қисиш каби чораларни қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар бевосита раҳбар маъмурларга ўзлари учун ўрнатилган режим юзасидан ариза бериш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Улар, шунингдек, Ҳомий Давлат вакилларига ўз қўмиталари орқали ёки, агар лозим топсалар, тўғридан тўғри ҳеч қандай чекловларсиз мурожаат этиш ва ўзлари учун яратилган қайси шарт-шароитга нисбатан шикоятлари борлигини маълум қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу ариза ва шикоятлар зудлик билан ва ҳеч қандай ўзгаришларсиз етказилиши шарт. Ҳаттоки ариза ва шикоятлар асоссиз деб топилган тақдирда ҳам уларнинг муаллифлари ҳеч қандай жазога тортилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қўмиталари Ҳомий Давлат вакилларига муайян ҳудудда сақлаш жойларидаги аҳвол ва мавжуд муҳтожликлар ҳақида мунтазам равишда маълумотномалар жўнатиб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудда сақлаш жойларида бу ердаги шахслар эркин, яширин овоз бериш йўли билан ҳар олти ойда тегишли қўмита аъзоларини сайлаб оладилар. Бу қўмита муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат, Ҳомий Давлатлар, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва уларга кўмаклашадиган ҳар қандай бошқа ташкилотлар олдида уларнинг номидан вакиллик қилади. Қўмита аъзолари қайта сайланишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайланган аъзолар ўзларининг сайланганликлари тегишли маъмурият томонидан тасдиқланганидан сўнг вазифаларини бажаришга киришадилар. Тегишли ҳолларда қўмита аъзоларини тасдиқлашни рад этиш ёки уларни бўшатиш билан боғлиқ сабаблар ҳақида манфаатдор Ҳомий Давлатларга хабар берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу қўмиталар муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг жисмоний, ахлоқий ва ақлий фаровонлигига кўмаклашиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, агар муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ўзаро кўмак ташкилоти тузишга аҳд қилса, қўмита мазкур Конвенция қоидаларига мувофиқ зиммасига юкланган бошқа махсус вазифаларни бажариш билан бир қаторда, ана шу тузиладиган ташкилот билан ҳам машғул бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қўмиталари аъзолари ўз фаолиятини бажаришлари учун халал берадиган бошқа ишларга жалб этилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмиталар аъзолари муайян ҳудудга жойлаштирилганлар сафидан ўзлари учун зарур ёрдамчиларни тайинлайдилар. Уларга тегишли амалий имкониятлар, хусусан, ўз вазифасини бажариши учун зарур бўлган муайян даражадаги ҳаракатланиш эркинлиги (ишчи командаларига бориб-келиш, юкларни қабул қилиш ва ҳоказолар) берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита аъзоларига тегишли раҳбар маъмурлар, муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат, Ҳомий Давлатлар, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва уларнинг вакиллари, шунингдек, кўмаклашувчи бошқа ташкилотлар билан ўзаро почта ва телеграф ёзишмаларини амалга ошириш учун барча шарт-шароит яратилади. Ишчи командаларидаги қўмиталар аъзолари ўзларининг муайян ҳудудга жойлаштирилган асосий жойларидаги қўмиталар билан ўзаро ёзишмаларни амалга оширишда худди шундай имтиёзлардан фойдаланади. Бундай ёзишмалар учун ҳеч қандай чеклашлар белгиланмайди, уларга 107-моддада кўзда тутилган тартибдаги ёзишмалар сифатида қаралиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмитанинг бирон-бир аъзоси унга ўз ўриндошини ишга ўргатиши учун зарур бўлган муайян вақт ажратилмасдан туриб, бошқа жойга шошилинч кўчирилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII БОБ. ТАШҚИ ДУНЁ БИЛАН АЛОҚАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахслар уруш тамом бўлгунча озодликдан маҳрум этилганидан сўнг уларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлатлар зудлик билан бу шахсларнинг ўзларини, улар мансуб бўлган Давлатларни ва тегишли Ҳомий Давлатларни мазкур боб қоидаларини бажариш учун кўзда тутилган чора-тадбирлардан хабардор қилади. Шунингдек, манфаатдор томонларни ана шу тадбирларга киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришлардан хабардор этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилган ҳар бир шахс қўлга олинган вақтидан эътиборан ёки энг кечи билан лагерга жойлаштирилганидан, шунингдек, бетоб бўлиб қолганида касалхонага ёхуд бошқа тегишли жойга кўчирилганидан сўнг бир ҳафта ўтгач, бир томондан, бевосита ўз оиласига, иккинчи томондан, 140-моддада кўзда тутилган Марказий Агентликка муайян ҳудудга жойлаштирилгани тўғрисида почта карточкаси жўнатиш имконига эга бўлиши лозим; бу почта карточкаси иложи борича мазкур Конвенцияга илова қилинган намунадагидек бўлиши ва унда муайян ҳудудга жойлаштирилгани, саломатлиги ва манзили тўғрисида хабар берилиши керак. Ушбу карточкалар иложи борича тезкорлик билан жўнатилиши зарур ва уларни узатиш жараёни ҳеч қандай йўл билан секинлаштирилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларга хат ва почта карточкаларини олиш ва жўнатиш учун рухсат этилади. Мабодо уларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат бу хат-хабарларни чегаралаш зарур деб топса, у ҳолда камида ҳар ойда иккита хат ва мазкур Конвенцияга илова қилинган намунадагидек тузилган тўртта почта карточкаси жўнатиш учун рухсат этиши шарт Агар муайян ҳудудга жойлаштирилганлар номига келадиган хат-хабарларни чегаралаш зарур деб топилса, бундай чеклов улар мансуб бўлган Давлат томонидан, баъзи ҳолларда ушбу шахсларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлатнинг илтимосига биноан белгиланади. Бундай хатлар ва почта карточкалари одатдаги тезликда жўнатилади; тартиб-интизом нуқтайи-назаридан, уларни етказиш пайсалга солиниши ёки кечиктирилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз оиласидан узоқ вақт мобайнида хат-хабар олмаган ёки хат олиш ва одатдаги тартибда хат жўнатиш имкониятларидан маҳрум бўлган, шунингдек, ўз қариндошларидан узоқ масофада жойлашган шахсларга телеграммалар жўнатиш учун рухсат этилади; бунда телеграмма нархининг ушбу шахсларда мавжуд валюта ҳисобига қопланиши кўзда тутилади. Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар учун бундай имконият, шунингдек, ўта зарур ҳолларда ҳам яратиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий қоида тариқасида, муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг ёзишмалари уларнинг она тилида бажарилади. Низолашаётган томонлар ёзишмаларнинг бошқа тилларда ҳам бажарилишига рухсат этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларга почта орқали ёки бошқа ҳар қандай йўллар билан якка ёхуд жамоавий жўнатмалар олишга рухсат этилади; бундай жўнатмалар таркиби, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, дори-дармонлар, шунингдек, китоблар ва уларнинг руҳоний талабларини қондириши, таълим олиши ёки ҳордиқ чиқариши учун мўлжалланган нарсалардан иборат бўлиши мумкин Бу жўнатмалар муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлатни унинг зиммасига мазкур Конвенция томонидан юклатиладиган мажбуриятлардан мутлақо халос этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий зарурат нуқтайи назаридан келиб чиқиб бундай жўнатмалар сонини чегаралаш талаб этилган тақдирда, Ҳомий Давлатларга, Халқаро Қизил Хоч Қўмитасига ёки кўмак билан шуғулланувчи ва ушбу жўнатмаларни юбориш вазифаси юкланган бошқа ташкилотларга бу ҳақда тегишли хабарномалар юборилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка ва жамоавий жўнатмаларни жўнатиш тартиби, агар зарур деб топилса, муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг кўмак жўнатмалари олишларини тўхтатиб қолишлари мутлақо мумкин бўлмаган тегишли манфаатдор Давлатлар ўртасида тузиладиган махсус битимнинг мазмунини ташкил этиши керак. Китоблар озиқ-овқатлар ва кийим-кечаклар солинадиган жўнатмаларга жойлаштирилмаслиги лозим; тиббиёт маҳсулотлари қоидага кўра жамоавий жўнатмалар таркибида жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатдор томонлар ўртасида жамоавий кўмак жўнатмаларини олиш ва тақсимлаш тартиби тўғрисида махсус битимлар мавжуд бўлмаган ҳолларда мазкур Конвенцияга илова қилинган жамоавий жўнатмаларга доир қоидалар қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида тилга олинган махсус битимлар муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қўмиталарининг мазкур шахслар учун келиб тушган жўнатмаларни қабул қилиб олиш, уларни тегишлича тақсимлаш ва жўнатма олувчилар манфаати йўлида ишлатиш борасидаги ҳуқуқларини чеклаб қўйиши мутлақо мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу битимлар билан жамоавий жўнатмаларнинг уни олувчилар ўртасида тақсимланиши жараёнини назорат қилиш ҳуқуқи ҳам чеклаб қўйилмаслиги керак; бундай ҳуқуқдан Ҳомий Давлатлар, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ёки кўмак билан шуғулланувчи ва ушбу жўнатмаларни юбориш вазифаси юкланган бошқа ҳар қандай ташкилотлар вакиллари фойдаланишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларга мўлжалланган ҳар қандай кўмак жўнатмалари божхона тўловлари ва бошқа хил йиғимлардан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар номига жўнатилган ёки улар томонидан почтадан тўғридан тўғри ёхуд 136-моддада кўзда тутилган Маълумотлар Бюроси орқали ёки 140-моддада кўзда тутилган Марказий Маълумотлар Агентлари орқали жўнатилган ёзишмалар, кўмак жўнатмалари ва пул маблағи ўтказмалари уларни жўнатган ва қабул қилиб оладиган мамлакатлар, шунингдек, оралиқ мамлакатларда ҳам барча почта йиғимларидан озод этилади. Шу мақсадда, 1947 йилда қабул қилинган Жаҳон почта конвенциясида ва Жаҳон почта иттифоқининг лагерларда ва фуқаро қамоқхоналарида жойлашган душман мамлакат фуқаро шахсларига оид битимларида кўзда тутилган почта йиғимларидан озод этиш тартиби мазкур Конвенцияда кўрсатилган барча тоифадаги муайян ҳудудга жойлаштирилган ҳомийликка олинган шахсларга тааллуқли ҳисобланади. Бу битимлар иштирокчиси бўлмаган мамлакатлар худди шундай шароитларда йиғимлардан озод этиш юзасидан тегишли тартибларни жорий этишлари керак бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазни ёки бошқа бирон-бир сабабга кўра почта орқали жўнатиш мумкин бўлмаган кўмак жўнатмаларини муайян ҳудудга жойлаштирилганларга юбориш бўйича сарф-харажатлар уларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат назорати остида бўлган барча ҳудудларда ушбу Давлат томонидан қопланади. Конвенция иштирокчилари ҳисобланган бошқа давлатлар жўнатмаларнинг ўзларига тегишли ҳудудлардан ташиб ўтилиши билан боғлиқ харажатларни қоплайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридаги хатбошиларда кўзда тутилган имтиёзлар таъсир доирасига кирмайдиган жўнатмаларни ташиш харажатлари жўнатувчи томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонлар муайян ҳудудга жойлаштирилганларга юборилган ёки улар жўнатган телеграммалар нархини иложи борича камайтиришга ҳаракат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мабодо ҳарбий амалиётлар манфаатдор Давлатларга 106, 108 ва 113-моддаларда қайд этилган жўнатмаларни ташиш билан боғлиқ ўз мажбуриятларини бажаришига халал берса, у ҳолда манфаатдор Ҳомий Давлатлар, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ёки низолашаётган томонлар эътироф этган бошқа ҳар қандай ташкилот тегишли транспорт воситалари (вагонлар, юк машиналари, кема ёки самолётлар ва шу каби бошқа воситалар) ёрдамида ушбу жўнатмаларни ташишни таъминлаш билан шуғулланиши мумкин. Шу мақсадда Олий Аҳдлашувчи Томонлар уларга кўрсатиб ўтилган транспорт воситаларини ажратишга ва уларнинг ҳаракатланиши учун, хусусан, тегишли рухсатномалар бериш йўли билан ижозат беришга интилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу транспорт воситалари, шунингдек, қуйидагиларни ташиш учун ишлатилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 140-моддада кўрсатилган Марказий Маълумотлар Агентлиги ва 136-моддадакўзда тутилган Миллий Бюро томонидан алмашинадиган ёзишмалар, рўйхатлар ва маърузалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ҳомий Давлатлар, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ёки кўмаклашувчи бошқа ҳар қандай ташкилотлар ўз вакиллари, шунингдек, низолашаётган томонлар билан алмашинадиган муайян ҳудудга жойлаштирилганларга тааллуқли ёзишмалар ва маърузалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қоидалар низолашаётган томонлардан биронтасининг ўзи лозим топган бошқа хил транспорт воситалари билан таъминлаш ёки ўзаро битим асосида белгилаб қўйилган шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда рухсатномалар бериш билан боғлиқ ҳуқуқларини мутлақо чеклаб қўймайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ сарф-харажатларни тегишли хизматлардан манфаатдор ҳисобланувчи фуқаролар мансуб бўлган низолашаётган томонлар ушбу жўнатмалар қийматига мутаносиб равишда тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларга юборилган ёки уларнинг ўзи жўнатган ёзишмаларни цензурадан ўтказиш жараёни иложи борича қисқа муддатлар ичида амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларга жўнатилган жўнатмаларнинг назорати ундаги озиқ-овқат маҳсулотлари бузилмай сақланишига зиён етказадиган шарт-шароитда ўтказилмаслиги ва бундай жўнатмалар муайян адресат ёки у ваколат берган ўртоғи ҳузурида назорат қилиниши зарур. Муайян ҳудудга жойлаштирилганларга жўнатилган якка ва жамоавий жўнатмалар цензура билан боғлиқ қийинчиликларни сабаб қилиб кўрсатиб, ушлаб турилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар ҳарбий ёки сиёсий хусусияти нуқтайи назаридан ёзишмаларни чеклаш юзасидан жорий этган ҳар қандай тақиқ фақат вақтинчалик аҳамият касб этиши ва унинг амал қилиш муддати иложи борича қисқа бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлатлар ушбу шахсларга юборилган ёки улар жўнатган васиятнома, ишончнома ва шу каби бошқа барча ҳужжатларни Ҳомий Давлат ёхуд 140-моддада кўзда тутилган Марказий Маълумотлар Агентлиги орқали ёки бошқа тегишли усуллар билан етказиш учун барча оқилона шароитларни яратиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлатлар барча ҳолларда ушбу шахслар томонидан мазкур ҳужжатларнинг тегишли тартибда тайёрланиши ва тасдиқланишига кўмаклашади; хусусан, уларга бу борада юрист билан маслаҳатлашиш учун рухсат этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат бу шахслар ўз мол-мулкини тасарруф этиш имкониятига эга бўлишлари учун уларга тегишли режимга ва амалдаги қонунчиликка мутаносиб келадиган барча имтиёзларни беради. Бунинг учун ушбу Давлат, зарур бўлганда ва шароит тақозо этган ҳолларда, муайян ҳудудга жойлаштирилганларга ўзлари жойлашган ҳудуддан ташқарига чиқишлари учун рухсат этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилган шахс суд жараёнидаги томонларнинг бири ҳисобланган барча ҳолларда ушбу шахс талаб этган тақдирда, уни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат судга бу шахснинг қўлга олинганлиги ҳақида маълум қилиши лозим; шунингдек, муайян ҳудудга жойлаштирилганлиги муносабати билан ушбу шахснинг ишини тайёрлаш, юритиш ёки унга нисбатан суднинг ҳар қандай ҳукмини ижро этиш жараёнларида унинг манфаатларига зиён етказмаслик учун барча зарур чоралар кўрилишини қонун доирасида назорат қилиши зарур бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилган ҳар бир шахсга белгиланган вақт оралиғида ва иложи бўлса имкон туғилган пайтда, биринчи навбатда, ўз яқин қариндошлари билан учрашиши учун рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўта зарур ҳолларда ва мавжуд имкониятлар доирасида, айниқса, бирон-бир қариндоши вафот этган ёки оғир хасталикка чалинган тақдирда, манфаатдор шахсга ўз оиласини кўриб келиш учун рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX БОБ. ЖИНОИЙ ВА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур боб қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, муайян ҳудудга жойлаштирилганлар жойлаштирилган ҳудудда амалда бўлган қонунчилик улар томонидан муайян ҳудудга жойлаштириш даврида содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан қўлланишда давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мабодо қонунларда, қарорларда ёки фармойишларда муайян ҳудудга жойлаштирилганлар томонидан содир этилган муайян хатти-ҳаракат жазога лойиқ деб кўрсатилган бўлса-ю, худди шу хатти-ҳаракат муайян ҳудудга жойлаштирилмаган шахслар томонидан содир этилганда жазога лойиқ деб топилмаса, у ҳолда муайян ҳудудга жойлаштирилганлар фақат интизомий жазога тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилган шахс ўзи содир этган битта ножўя хатти-ҳаракат ёки битта айблов бўйича фақат бир марта жазоланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар ёки маъмурият жазо тайинлашда айбланувчининг муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат фуқароси эмаслиги фактига кенг миқёсда эътибор қаратади. Улар муайян ҳудудга жойлаштирилган шахсга тақалаётган ҳуқуқбузарлик учун кўзда тутилган жазо чорасини енгиллатишга эркин ёндашадилар ва ушбу жазо чорасининг энг камини қўллашга мажбур ҳисобланмайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кундузги ёруғлик тушмайдиган жойларда сақлаш ва умуман, ҳар қандай шафқатсиз муносабатда бўлиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ўзларига белгиланган интизомий ёки судлов тартибидаги жазо чорасини ўтаб бўлгач, уларга нисбатан муайян ҳудудга жойлаштирилган бошқа шахслар билан бир хил муомала қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилган шахс суддан олдин қамоқда ушлаб турилган муддат унга судлов ёки интизомий йўл билан жазо сифатида белгиланган озодликдан маҳрум этиш муддати ҳисобига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қўмиталари ўзлари вакили бўлган ушбу шахсларга қарши қўзғатилган барча судлов ишлари ва уларнинг натижаларидан хабардор этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 95-моддага мувофиқ 30 кундан зиёд бўлмаган даврдаги иш ҳақининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда жарима;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) мазкур Конвенцияда кўзда тутилганидан ташқари қўшимча равишда берилган имтиёзлардан маҳрум этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) бир кунда икки соатдан ошмайдиган ва асосан лагерни тартибга солишга қаратилган ишлар билан боғлиқ бўлган навбатдан ташқари нарядлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) қамоқда сақлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомий жазо чораларининг ғайриинсоний, шафқатсиз ёхуд муайян ҳудудга жойлаштирилганлар соғлиғи учун хавфли бўлиши мутлақо мумкин эмас. Уларни белгилашда шахснинг ёши, жинси ва саломатлигининг аҳволи ҳисобга олиниши ўринлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳатто жазо чораси тўғрисида қарор чиқарилаётган пайтда муайян ҳудудга жойлаштирилган шахс бир йўла бир неча ножўя хатти-ҳаракати юзасидан жавоб бераётгани ва бу ножўя хатти-ҳаракатларнинг ўзаро боғлиқлиги ёки боғлиқ эмаслигидан қатъи назар, битта жазо муддатининг давомийлиги ҳеч қачон 30 календар кунидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қочишга уринган пайтда ёки қочиб кетганидан сўнг ушлаб олинган муайян ҳудудга жойлаштирилганлар бу хатти-ҳаракати учун, ҳатто бундай ҳаракат такроран содир этилган бўлса ҳам, фақат интизомий жазога тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қочишга уринган пайтда ёки қочиб кетганидан сўнг ушлаб олиб жазоланган муайян ҳудудга жойлаштирилганлар, 118-модданинг учинчи хатбошисидан чекиниш тариқасида, қуйидаги шартларга амал қилган ҳолда алоҳида назорат остига олиниши мумкин бундай ҳолат уларнинг соғлигига зиён етказмаслиги керак, назорат бевосита муайян ҳудудда сақлаш жойида амалга оширилиши лозим ва мазкур Конвенция томонидан бериладиган кафолатлардан биронтасининг бекор қилинишига олиб келмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қочиш ёхуд қочишга уринишда кўмаклашган муайян ҳудудга жойлаштирилганлар бунинг учун фақат интизомий жазога тортилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қочиш пайтида содир этган ҳуқуқбузарликлари учун суд жавобгарлигига тортилган тақдирда, уларнинг қочиш ёки қочишга уриниш билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракати, ҳатто бундай ҳаракат такроран содир этилган бўлса ҳам, айбни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қаралмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар муайян ҳудудга жойлаштирилганларга улар томонидан содир этилган муайян ҳуқуқбузарликлар, айниқса, қочиш ёки қочишга уриниш билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракат учун интизомий ёхуд судлов жазоси берилишини ҳал этишда тегишли маъмуриятларнинг мурувват кўрсатишини кузатиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомни бузиш ҳисобланувчи ҳар қандай хатти-ҳаракат зудлик билан текширилиши керак. Хусусан, бу қочиш ва қочишга уринишга тааллуқли бўлиб, ушлаб олинган муайян ҳудудга жойлаштирилган шахс иложи борича тезкорлик билан тегишли маъмуриятга топширилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомни бузган ҳолларда, муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг барчаси учун суддан олдинги қамоқ муддати энг кам миқдорда белгиланиши ва икки ҳафтадан ошмаслиги керак; барча ҳолларда суддан олдинги қамоқ муддати озодликдан маҳрум этиш муддати ҳисобига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124 ва 125-моддалар қоидалари интизомга зид хатти-ҳаракати учун суддан олдинги қамоқ жазосига тортилган муайян ҳудудга жойлаштирилганларга нисбатан қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлов органлари ва олий маъмурият ваколатига мансуб бўлган ҳолларни истисно этганда, интизомий жазо фақат муайян ҳудудда сақлаш жойи коменданти ёки у ўз маъмурий ваколатини топширган офитсер ёхуд масъул мансабдор шахс томонидан берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай интизомий жазо бериш бўйича муайян қарор чиқаришдан олдин муайян ҳудудга жойлаштирилган айбланувчи шахс қайси хатти-ҳаракати учун айбланаётгани тўғрисида батафсил хабардор қилинади ва у ўз хатти-ҳаракатини тушунтириб бериши ва ўзини ҳимоя қилиши учун унга имконият яратилади. Унга, хусусан, гувоҳларни чақиртириши ва зарур ҳолларда малакали таржимон хизматидан фойдаланиши учун рухсат этилади. Қарор айбланувчи ва муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қўмитаси аъзоларидан бирининг ҳозирлигида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида қарор чиқарилган пайтдан то ушбу жазонинг ижро этилишигача бўлган оралиқдаги вақт бир ойдан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мабодо муайян ҳудудга жойлаштирилган шахсга нисбатан янгидан интизомий жазо чораси берилса ва ушбу жазолардан бирининг давомийлик муддати ўн кун ёхуд ундан кўпроқ бўлса, у ҳолда ҳар бир жазони ижро этиш оралиғида камида уч кун ўтиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудда сақлаш жойи коменданти берилган интизомий чоралар рўйхатини тутиши ва бу рўйхат Ҳомий Давлатлар вакиллари танишишлари учун очиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳеч қандай шароитда муайян ҳудудга жойлаштирилганлар интизомий жазони ўташ учун ахлоқ тузатиш муассасаларига (қамоқхона, ахлоқ тузатиш колонияси ва бошқаларга) кўчирилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомий жазо ўталадиган иморатлар гигиена талабларига жавоб бериши, хусусан, ётоқ мосламалари билан жиҳозланган бўлиши зарур; жазони ўтаётганлар ўзларини озода сақлаш имкониятларига эга бўлишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомий жазони ўтаётган муайян ҳудудга жойлаштирилган аёллар эркаклардан ажратилган ҳолда алоҳида хоналарда сақланиши ва бевосита аёлларнинг назорати остида бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомий жазога тортилган муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ҳар куни жисмоний тарбия машқлари билан шуғулланиши ва камида икки соат мобайнида очиқ ҳавода бўлиши учун имконият яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уларга, илтимосларига кўра, кундалик тиббий кўрикда ҳозир бўлишга рухсат этилади. Уларга соғлиғи тақозоси бўйича зарур тиббий ёрдам кўрсатилади ва зарурат туғилган ҳолларда улар муайян ҳудудда сақлаш жойининг лазаретига ёки касалхонага жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уларга ўқиш ва ёзиш, шунингдек, хат олиш ва жўнатиш учун рухсат этилади. Аммо уларга жўнатмалар ва пул кўчирмалари берилиши жазони ўташ муддати тугагунча тўхтатиб турилиши мумкин; бу нарсалар жазо муддати давомида муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қўмитасига топширилади, у эса ушбу жўнатмалар ичидаги тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини лазаретга беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомий жазони ўтаётган муайян ҳудудга жойлаштирилганлардан биронтаси 107 ва 143-моддаларда кўзда тутилган ҳуқуқларидан маҳрум этилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71-моддадан токи 76-модданинг қоидаларигача муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлатнинг ўз ҳудудида жойлаштирилган муайян ҳудудга жойлаштирилганларга қарши қўзғатилган шу каби судлов ишларига нисбатан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
X БОБ. МУАЙЯН ҲУДУДГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАНЛАРНИ КЎЧИРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни кўчиришда ҳар доим инсонпарварликка амал қилинади. Одатда темир йўл орқали ёки бошқа транспорт турлари ёрдамида ва камида муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлатнинг ўз қўшинларини силжитишни ташкил этиши пайтидаги билан тенгма-тенг шароитда кўчириш амалга оширилади. Истисно тариқасида, кўчириш пиёда тарзда амалга оширилиши зарур бўлган ҳолларда, муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг жисмоний аҳволи имкон берган тақдирдагина бунга йўл қўйилади ва бундай кўчириш мутлақо уларнинг ҳаддан ортиқ толиқиб қолишларига олиб келмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат ушбу шахсларни уларнинг соғлиғини яхши сақлаб туриш учун етарли даражадаги ичимлик сув ва озиқ-овқат, шунингдек, улар учун керакли кийим-кечак, бошпана ва тиббий ёрдам билан таъминлаши шарт. У муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ташиш пайтида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида зарур бўлган барча эҳтиёт чораларини кўради ва кўчиришни бошлашдан олдин барча кўчириладиганларнинг тўлиқ рўйхатини тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ярадор ва беморлар, ногиронлар, шунингдек, чақалоқли ёки ҳомиладор аёлларнинг йўл юриши соғлиғи учун хатарли ҳисобланган тақдирда, муайян ҳудудга жойлаштирилган бундай шахслар кўчирилмайди; улар хавфсизлигининг қатъий тақозосига кўра кўчириш бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудда сақлаш жойига фронт чизиғи яқинлашиб келган тақдирда, бу ердаги шахсларни кўчиришни етарли даражадаги хавфсизлик шароитида амалга ошириш мумкин бўлган ёки уларни кўчиришга қараганда ўз жойларида қолдириш кўпроқ хатарли ҳисобланган ҳоллардагина, муайян ҳудудга жойлаштирилганлар бошқа жойга кўчирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат ушбу шахсларни кўчириш масаласини ҳал этишда уларнинг манфаатларини, хусусан, ватанига қайтарилиши ёки муқим яшаб турган жойига қайтишини қийинлаштириб юбормаслик каби ҳолатларни ҳисобга олиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчириш пайтида муайян ҳудудга жойлаштирилганларга уларнинг жўнатилиши ва янги почта манзили тўғрисида расмий равишда хабар қилинади. Бу хабар улар ўз юкларини саранжом қилиб ва оила аъзоларини огоҳлантириб улгуришлари учун олдиндан айтилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уларга шахсий буюмлар, хатлар ва ўз номларига келган жўнатмаларни ўзлари билан бирга олишга рухсат этилади; кўчириш шароити тақозосига кўра олиб кетиладиган юкларнинг вазни чеклаб қўйилиши мумкин, аммо рухсат этилган вазн қатъий равишда киши бошига 25 килограмдан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аввалги манзилга йўлланган хатлар ва жўнатмалар тутиб қолинмасдан, зудлик билан муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг янги манзилига жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурат туғилган ҳолларда, муайян ҳудудда сақлаш жойи коменданти муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қўмитаси билан келишган ҳолда, ушбу шахсларга тегишли жамоат мулкини ва бу шахслар мазкур модданинг иккинчи хатбошида кўзда тутилган чеклашлар туфайли ўзлари билан бирга олиб кетолмаган буюмларни ташишни таъминлаш юзасидан тегишли чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XI БОБ. МУАЙЯН ҲУДУДГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАНЛАРНИНГ ЎЛИМИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ўз васиятномаларини уларнинг сақланишини таъминлайдиган масъул маъмурларга топшириши мумкин. Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар вафот этган тақдирда, тегишли васиятнома зудлик билан кўрсатилган кишиларга етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлардан ҳар бирининг вафоти шифокор томонидан қайд этилиши, сўнг эса ўлим сабаблари ва у юз берган шарт-шароит қайд этилган далолатнома тузилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли тартибда рўйхатдан ўтказиладиган ўлим ҳақидаги расмий далолатнома муайян ҳудудда сақлаш жойи жойлашган ҳудудда амалда бўлган тартиб-қоидага мувофиқ тарзда тузилиши ва ушбу далолатноманинг муайян тартибда тасдиқланган нусхаси Ҳомий Давлатга, шунингдек, 140-моддада кўзда тутилган Марказий Агентликка зудлик билан жўнатилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирувчи маъмурлар вафот қилган шахсларнинг дафн маросими ҳурмат билан ва иложи бўлса улар мансуб бўлган диний урф-одатлар асосида амалга оширилишини, марҳумлар қабрлари ҳурмат қилинишини, тегишли равишда сақланишини ва зарур бўлганда топиш осонлашиши кўзда тутилган ҳолда белгиланишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқаррар шароит тақозосига кўра уларни биродарлик қабристонига қўйишни истисно этганда, вафот этган муайян ҳудудга жойлаштирилганлар алоҳида қабрларда дафн этилиши керак. Жасадларни ёқиш фақат қатъий санитария талабларига кўра ёки марҳумнинг дини шуни талаб этса ёхуд унинг махсус васияти бўлган тақдирдагина амалга оширилади. Ёқиш амалга оширилган тақдирда, ўлим тўғрисидаги далолатномада ёқиш факти ва унинг сабаблари қайд этилиши керак. Марҳумнинг хоки муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат маъмурлари томонидан эҳтиёт қилиб сақланиши ва иложи бўлса марҳумларнинг яқин қариндошларига уларнинг илтимоси асосида зудлик билан етказилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шароит имкон бериши биланоқ, ҳарбий ҳаракатлар тугаган муддатдан кечиктирмай, муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат 136-моддада кўзда тутилган Маълумотлар Бюроси орқали вафот этган муайян ҳудудга жойлаштирилганлар мансуб бўлган Давлатга марҳумлар қабрларининг рўйхатини юборади. Бу рўйхатда марҳумнинг шахсини аниқлашда ёрдам берадиган зарур маълумотлар, шунингдек, қабрларнинг аниқ жойи қайд этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларга соқчилар томонидан ёки бирон-бир муайян ҳудудга жойлаштирилган шахс ёхуд бутунлай бошқа шахслар томонидан етказилган ёки етказилганлиги гумон қилинаётган ҳар қандай жиддий жароҳат ёхуд ўлим ҳолати тўғрисида, шунингдек, номаълум сабабларга кўра юз берган барча ўлим ҳолатлари ҳақида муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат томонидан тезкорлик билан расмий тергов ишлари очилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу ҳақда зудлик билан Ҳомий Давлатга хабар берилади. Ҳар бир гувоҳдан кўрсатмалар сўраб олиниши зарур; бу гувоҳлик кўрсатмалари баён этилган маълумотнома тайёрланиб, юқорида қайд этилган Давлатга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов натижасида бир ёки бир неча шахсларнинг айбдорлиги аниқланган тақдирда, муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат айбдорни ёхуд айбдорларни суд қилиш учун барча чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XII БОБ. МУАЙЯН ҲУДУДГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАНЛАРНИ ОЗОД ЭТИШ, ВАТАНИГА ҚАЙТАРИШ ЁКИ БЕТАРАФ МАМЛАКАТГА ЖОЙЛАШТИРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни озодликдан маҳрум этиш сабаблари барҳам топиши биланоқ бундай шахслар уларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат томонидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлар ҳарбий ҳаракатлар даврида муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг муайян тоифаларини, айниқса, болаларни, ҳомиладор аёлларни, чақалоқли ва ёш болали оналарни, ярадорлар ва беморларни, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш жойларида узоқ муддат сақлаб турилган шахсларни озод қилиш, ватанига қайтариш, муқим яшаш жойига қайтариб юбориш ёки бетараф мамлакат шифохонасига жойлаштириш юзасидан ўзаро битимлар тузишга ҳаракат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштириш ҳарбий ҳаракатлар тугаши билан иложи борича тезроқ тўхтатилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни чоғда, низолашаётган томонлардан бирининг ҳудудида жойлашган ва ҳуқуқбузарлик содир этгани учун судга берилган муайян ҳудудга жойлаштирилган шахслар уларнинг бу хатти-ҳаракати учун фақат интизомий жазо қўллаш билангина чекланилмаган тақдирда, суд жараёни тугагунича ёки тегишли ҳолатларда жазони ўтаб бўлгунига қадар ушлаб қолиниши мумкин Бу қоида олдинроқ озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат билан манфаатдор Давлатлар ўртасидаги келишувга мувофиқ ҳарбий ҳаракатлар ёки истило барҳам топганидан сўнг турли жойларга тарқалиб кетган муайян ҳудудга жойлаштирилганларни қидириш учун комиссиялар тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳарбий ҳаракатлар ёки истило барҳам топганидан сўнг уруш тамом бўлгунча озодликдан маҳрум этилган барча шахсларнинг аввалги яшаш жойларига қайтариб юборилиши ёки ватанига қайтарилишига кўмаклашишга ҳаракат қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат ушбу шахслар озод этилганидан сўнг уларни қўлга олинишига қадар яшаб турган жойларига қайтариш билан боғлиқ сарф-харажатларни ёки улар сафарда ёхуд очиқ денгизда бўлган пайтида қўлга олинган бўлса, ушбу сафарни тугатиб манзилига етиб олиши учун ёхуд сафарларини бошлаган жойга элтиш учун зарур харажатларни қоплайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат илгари муқим яшаш жойи ўз ҳудудида жойлашган шахсга у озод этилганидан сўнг шу ҳудудда яшаб қолишига рухсат этмаган тақдирда, мазкур шахсга ватанига қайтариш билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлайди. Агар мазкур шахс масъулиятни ўз зиммасига олиб ёки садоқат туйғуси нуқтайи назаридан ўзи бурчдор ҳисобланган ҳукуматга бўйсунган ҳолда ўз мамлакатига кетишни лозим топса, у ҳолда муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат бундай шахсларнинг ўзига тегишли ҳудуддан ташқаридаги йўл харажатларини тўлашга мажбур эмас. Муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат ўз илтимосларига кўра муайян ҳудудга жойлаштирилган шахсларни ватанига қайтариш билан боғлиқ харажатларни тўлашга мажбур ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар муайян ҳудудга жойлаштирилган шахслар 45-моддага мувофиқ бошқа Давлатга топширилса, у ҳолда топширувчи ва қабул қилувчи Давлатлар муайян сарф-харажатларнинг ўзларига тегишли қисмини тўлаш юзасидан ўзаро келишиб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида қайд этилган қоидалар низолашаётган томонлар ўртасида душман қўлидаги ўз фуқароларини алмаштириш ва ватанига қайтариш юзасидан тузилиши мумкин бўлган махсус битимларга зиён етказмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V ҚИСМ. МАЪЛУМОТЛАР БЮРОСИ ВА МАРКАЗИЙ МАЪЛУМОТЛАР АГЕНТЛИГИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Можаронинг бошланишидаёқ ва барча босиб олиш холларида низолашаётган томонлардан ҳар бири ўз қўл остида Маълумотлар Бюросини расмий равишда таъсис этади ва унга ўз ҳукми остида сақлаб турилган ҳомийликка олинган шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва узатиш вазифасини юклайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонларнинг ҳар бири муайян яшаш жойига мажбурий кўчириб сақланаётган ёки муайян ҳудудга жойлаштирилган ва икки ҳафтадан ортиқ муддат мобайнида қамоқда бўлган ҳомийликка олинган ҳар бир шахсга нисбатан қўллаган чора-тадбирлари тўғрисидаги ахборотни юқорида қайд этилган Маълумотлар Бюросига имкон қадар тезкорлик билан маълум қилади. Бундан ташқари, улар ўзларининг турли манфаатдор ташкилотлари зиммасига ҳомийликка олинган шахсларга тааллуқли барча ўзгаришлар, масалан, кўчириш, озод этиш, ватанига қайтариш, қочиш, ҳарбий шифохонага жойлаштирилиш, туғилиш ва вафот этиш каби ҳолатлар билан боғлиқ маълумотларни ана шу Маълумотлар Бюросига зудлик билан тақдим этиш вазифасини юклайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий Маълумотлар Бюроси, бир томондан, Ҳомий Давлатнинг, иккинчи томондан, 140-моддада кўзда тутилган Марказий Агентликнинг кўмагида ҳомийликка олинган шахсларга тааллуқли маълумотларни бу шахслар фуқароси ҳисобланган Давлатга ёхуд бу шахслар ҳудудида яшаган Давлатга зудлик билан жўнатиб юборади. Бюро, шунингдек, ҳомийликка олинган шахслар юзасидан ўз номига келиб тушган барча сўровларга жавоб қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотлар Бюролари берилган маълумот ҳомийликка олинган шахсга ёки унинг оиласига зиён етказиши мумкин бўлган ҳолатларни истисно этганда, ушбу манфаатдор шахсга тааллуқли маълумотларни беради. Ҳатто шундай истисноли ҳолларда ҳам тегишли маълумотларни Марказий Агентликка беришни рад этиш мумкин эмас, бу агентлик эса муайян вазиятдан олдиндан хабардорлиги асосида 140-моддада қайд этилган эҳтиёткорлик чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюро юборадиган ҳар қандай ёзма маълумотлар имзо ва муҳр билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий Маълумотлар Бюроси оладиган ва жўнатадиган маълумотлар ҳомийликка олинган шахснинг кимлигини аниқ белгилаш ва зудлик билан унинг оиласига билдириш юбориш имконини бериши лозим. Унда камида тегишли шахснинг фамилияси, исми, туғилган жойи ва санаси, фуқаролиги, охирги яшаш жойи, алоҳида белгилари, отасининг исми ва онасининг қизлик фамилияси, ушбу шахсга нисбатан қўлланган чоранинг мазмуни, қўлланиш вақти ва жойи, унга хат-хабар жўнатиш мумкин бўлган манзил, шунингдек, хабардор этилиши лозим бўлган шахснинг исм-фамилияси ва турар-жой манзили аниқ кўрсатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, жиддий ярадор ёки оғир бемор бўлган муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг аҳволи ҳақидаги маълумотлар мунтазам равишда, агар иложи бўлса, ҳар ҳафтада жўнатиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, Маълумотлар Бюроси 136-моддада кўзда тутилган ҳомийликка олинган шахслардан қолган, хусусан, уларнинг ватанига қайтарилиши, озод этилиши, қочиши ёки вафот этиши муносабати билан ушбу ҳомийликка олинган шахслардан қолган барча қимматбаҳо шахсий буюмларни тўплаш ва тўғридан тўғри, зарур ҳолларда эса Марказий Агентлик орқали, манфаатдор шахсларга топшириш учун масъул ҳисобланади. Бу буюмлар бюро муҳри босилган пакетларда жўнатилади. Пакетларга ушбу буюмларнинг эгаси тўғрисидаги батафсил маълумотлар, шунингдек, пакетдаги буюмларнинг аниқ рўйхати қайд этилган ҳужжатлар илова қилинади. Бундай қимматбаҳо буюмларни олиш ва жўнатиш ҳолларининг барчаси батафсил қайд этиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахслар, хусусан, муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг ишлари бўйича Марказий Маълумотлар Агентлиги бетараф мамлакатда таъсис этилади. Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси зарур деб топган тақдирда, манфаатдор Давлатларга бундай агентликни ташкил этишни тавсия қилади; бу Ҳарбий асирлар билан қилинадиган муомала тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева Конвенциясининг 123-моддасида кўзда тутилган агентликдек бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур агентликка расмий ёки хусусий йўл билан олиш мумкин бўлган 136-моддада кўзда тутилган мазмундаги барча маълумотларни жамлаш вазифаси юкланади; у тегишли маълумотлар ҳомийликка олинган шахсларга ёки уларнинг оиласига зиён етказиши мумкин бўлган ҳолатларни истисно этган барча ҳолларда ушбу манфаатдор шахсларга тааллуқли маълумотларни улар фуқароси бўлган мамлакатга ёхуд улар яшаган мамлакатга иложи борича тезкорлик билан юбориши зарур. Низолашаётган томонлар кўрсатилган маълумотларни юборишни амалга ошириши учун агентликка барча оқилона шарт-шароитларни яратиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонлар, хусусан, фуқаролари Марказий Агентлик хизматидан фойдаланаётган Томонлар агентликнинг эҳтиёжини қоплаш учун молиявий кўмак кўрсатишга таклиф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу қоидалар Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва 142-моддада кўрсатилган кўмак ташкилотларининг инсонпарварлик фаолиятини чеклаш мазмунида талқин этилмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий Маълумотлар Бюролари ва Марказий Маълумотлар Агентлиги ҳар қандай почта йиғимларини тўлашдан озод этилади ва 110-моддада кўзда тутилган барча имтиёзлардан фойдаланади; шунингдек, уларга имкон борича телеграфдан бепул ёки камида энг қуйи тариф бўйича фойдаланиш ҳуқуқи ҳам берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V БЎЛИМ. КОНВЕНЦИЯНИ БАЖАРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I ҚИСМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахсларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлатлар ўз хавфсизлигини таъминлаш ёки бошқа оқилона эҳтиёжларни қондириш учун зарур бўлган чора-тадбирларни қўллаш ҳолларидан ташқари, диний жамиятлар, кўмак жамиятлари ёхуд ҳомийликка олинган шахсларга кўмаклашувчи бошқа ҳар қандай ташкилотларга ва тенгма-тенг равишда уларнинг аккредитация қилинган вакилларига ҳомийликка олинган шахсларни бориб кўриш, уларга жўнатмалар ва тарбиявий ва диний мақсадлар учун, шунингдек, муайян ҳудудда сақлаш жойларида дам олишни ташкиллаштиришда кўмаклашиш мақсадида кўнгил очиш учун мўлжалланган ҳар хил нарсалар тарқатишларига зарур шарт-шароит яратиб беради. Юқорида тилга олинган жамиятлар ёки ташкилотлар муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат ҳудудида ёхуд бошқа бир мамлакатда таъсис этилиши ёки халқаро аҳамиятга эга бўлиши ҳам мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка олинган шахсларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат томонидан тегишли вакилларига унинг ҳудудида ва назорати остида ишлашлари учун рухсат этиладиган жамият ва ташкилотларнинг сони чеклаб қўйилиши мумкин; лекин бундай чеклаш барча ҳомийликка олинган шахсларга таъсирчан ва етарли даражада кўмак кўрсатилишига халал бермаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг бу борадаги алоҳида мавқеи ҳар доим эътироф этилиши ва ҳурмат қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомий Давлатларнинг вакиллари ёки делегатларига ҳомийликка олинган шахслар жойлаштирилган барча жойлар, хусусан, бу шахслар муайян ҳудудга жойлаштирилган, қамоқда сақланаётган ва ишлаётган жойларни бориб кўришга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Улар ҳомийликка олинган шахслар фойдаланадиган барча хоналарга кириш ҳуқуқига эга бўлади, бу шахслар билан гувоҳларсиз суҳбатлашишлари, зарур бўлганда таржимон ёрдамида гаплашишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай бориб кўришлар фақат қатъий ҳарбий зарурат тақозосига кўра истисно тариқасида ва муайян муддатга тақиқланиши мумкин. Бориб кўришларнинг сони ва давомийлиги чеклаб қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомий Давлатларнинг вакиллари ёки делегатларига хоҳлаган жойларини бориб кўришлари учун эркин танлов имконияти берилади. Уруш тамом бўлгунча озодликдан маҳрум этилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат ёки истилочи Давлат, Ҳомий Давлат ва тегишли ҳолларда бориб кўрилиши керак бўлган шахс бевосита фуқароси ҳисобланган Давлат ана шу асирларни бориб кўришни истаган уларнинг ватандошларига кўришда қатнашиш учун рухсат этиш тўғрисида ўзаро келишиб олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси делегатлари ҳам шу ҳуқуқлардан фойдаланади. Уларнинг тайинланиши ушбу делегатлар ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудудни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлат розилигига боғлиқдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонлар тинчлик ва уруш вақтида ҳам мазкур Конвенция матнини ўз мамлакатлари ичида имкон қадар кенгроқ тарқатиш, хусусан, уни ўрганиш учун ҳарбий, мумкин бўлса, фуқаровий таълим соҳасининг ўқув дастурларига киритиш мажбуриятини зиммасига олади, токи унинг принципларидан барча аҳоли хабардор бўлсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаровий, ҳарбий ва полиция маъмурлари ва уруш даврида ҳомийликка олинган шахслар учун жавобгар ҳисоблангани бошқа хил маъмурлар Конвенция матнига эга бўлиши ва унинг қоидалари билан махсус таништирилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
145-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Швейцария Федерал Кенгаши ёрдамида, ҳарбий ҳаракатлар вақтида эса Ҳомий Давлатлар орқали мазкур Конвенция таржималарининг расмий матнларини, шунингдек, унинг қўлланилишини таъминлаш йўлида қабул қилинган қонунлар ва қарорларни бир-бирига етказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
146-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонлар кейинги моддада кўрсатилган мазкур Конвенция қоидаларининг у ёки бу даражада жиддий бузилишига йўл қўйган ёки бу ҳақда буйруқ берган шахслар учун самарали жиноий жавобгарликни таъминлаш мақсадида зарур бўлган қонунчиликни амалга киритиш юзасидан ўз зиммасига тегишли масъулият олади. Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири қоидаларнинг у ёки бу даражада жиддий бузилишига йўл қўйганликда ёхуд бу ҳақда буйруқ берганликда айбланаётган шахсларни қидириб топиш ва қайси мамлакат фуқароси эканидан қатъи назар уларни ўз судига топширишни зиммаларига оладилар. Тегишли Томон, шунингдек, агар хоҳласа, ўз қонунчилигига мувофиқ уларни суд қилиш учун бошқа манфаатдор Олий Аҳдлашувчи Томон ихтиёрига бериши мумкин. Бунинг учун ушбу Олий Аҳдлашувчи Томон ана шу шахсларни айблаш учун асос бўла оладиган далилларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири кейинги моддада санаб ўтилган жиддий қоидабузарликлар билан бир қаторда, мазкур Конвенция қоидаларига зид бўлган бошқа хатти-ҳаракатларга барҳам бериш учун зарур чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай шароитда айбланувчи шахслар тегишли суд процедураси ва ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатларидан фойдаланади. Бу кафолатларнинг фойдаси Ҳарбий асирлар билан қилинадиган муомала тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева Конвенциясининг 105-моддаси ва кейинги моддаларида кўзда тутилган кафолатларникидан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
147-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридаги моддада қайд этилган жиддий қоидабузарликлар қаторига мазкур Конвенция ҳомийлигидан фойдаланаётган шахслар ёки мол-мулкка қарши қаратилган қуйидаги қоидабузарлик ҳаракатлари киради: қасддан ўлдириш, қийноққа солиш ва ғайриинсоний муомала қилиш, шу жумладан, биологик тажрибалар ўтказиш, атайлаб оғир азоб ёки жиддий шикаст етказиш, соғлиғига зиён келтириш, ноқонуний депортация қилиш ёки кўчириш, ноқонуний қамоққа олиш, ҳомийликка олинган шахсни душман Давлатнинг қуролли кучлари сафида хизмат қилишга мажбурлаш ёки мазкур Конвенцияда кўзда тутилган тартибдаги беғараз ва жўяли судлов ҳуқуқларидан маҳрум этиш, гаровга олиш, унинг мулкини ҳарбий вазият тақозо этмаган ҳолда ноқонуний тарзда, ўзбошимчалик билан катта ҳажмда вайрон этиш ва ўзлаштириб олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
148-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг биронтасига ўзини ёки бошқа Олий Аҳдлашувчи Томонни юқоридаги моддада кўзда тутилган қоидабузарликлар бўйича ўзининг ёхуд бирон-бир Аҳдлашувчи Томоннинг зиммасига юкланадиган жавобгарликдан халос этиши учун рухсат берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
149-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низолашаётган томонлардан бирининг илтимосига биноан, Конвенция қоидабузарликларининг ҳар қандай тасдиғини тегишлича аниқлаштириш юзасидан манфаатдор томонлар ўртасида ўзаро келишилган тартибдаги аниқлаш процедураси бошланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқлаш процедураси масаласи бўйича бир битимга келинмаган тақдирда, томонлар ўзаро келишган ҳолда бу масалани ҳал этадиган арбитрни танлаб оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қоидабузарлик аниқланиши биланоқ, низолашаётган томонлар унга барҳам берадилар ва имкон қадар қисқа фурсатда айбдорни жазолаш чораларини кўрадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II ҚИСМ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Конвенция француз ва инглиз тилларида тайёрланган. Ҳар икки тилдаги матн бир хил кучга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Швейцария Федерал Кенгаши Конвенциянинг рус ва испан тилларига расмий таржималарини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги сана қўйилган мазкур Конвенция 1949 йил 21 апрелда Женевада очилган конференцияга вакил юборган барча Давлатлар томонидан 1950 йилнинг 12 февралигача имзоланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Конвенция имкон қадар тезроқ ратификация қилинади ва ратификация ёрлиқлари сақлаш учун Бернга топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир ратификация ёрлиғини топшириш учун протокол тузилади ва унинг тасдиқланган нусхаси Конвенцияни имзолаган ёки унга қўшилиш тўғрисида баёнот берган барча Давлатларга Швейцария Федерал Кенгаши томонидан топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
153-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Конвенция камида иккита ратификация ёрлиғи сақлаш учун топширилгандан сўнг орадан олти ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келгусида у ҳар қайси Олий Аҳдлашувчи Томон учун шу томоннинг ратификация ёрлиги сақлашга топширилгач, орадан олти ой ўтиб кучга кириб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
154-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуруқликдаги уруш қонунлари ва одатлари тўғрисида 1899 йил 29 июлда ёки 1907 йил 18 октябрда имзоланган Гаага Конвенциялари билан ўзаро боғланган ва мазкур Конвенция иштирокчилари бўлган Давлатлар ўртасидаги муносабатларда ушбу Конвенция юқорида тилга олинган Гаага Конвенцияларига илова қилинган Регламентнинг II ва III қисмларини тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Конвенция кучга кирган кунидан эътиборан ушбу Конвенцияни имзоламаган ҳар қандай Давлатнинг унга қўшилиши учун очиқ ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
156-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир қўшилиш тўғрисида Швейцария Федерал Кенгашига ёзма равишда баёнот берилади ва ушбу баёнот келиб тушган кунидан бошлаб олти ой вақт ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Швейцария Федерал Кенгаши Конвенцияни имзолаган ёки унга қўшилиш тўғрисида баёнот берган барча Давлатларни қўшилганлик тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 ва 3-моддаларда кўзда тутилган ҳолатлар сақлашга топширилган ратификацияларнинг, шунингдек, низолашаётган томонлар ҳарбий ҳаракатлардан ёки босиб олишдан олдин ёхуд кейин қўшилиш тўғрисида берган баёнотларнинг дарҳол кучга киришини таъминлайди. Швейцария Федерал Кенгаши ратификациялар ёки низолашаётган томонлардан қўшилиш ҳақида тушган баёнотлар тўғрисида энг тезкор йўллар билан хабар етказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
158-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири мазкур Конвенцияни денонсация қилиш имкониятига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Швейцария Федерал Кенгашига денонсация тўғрисида ёзма баёнот берилади ва у денонсация тўғрисида барча Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳукуматларини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Денонсация Швейцария Федерал Кенгашига бу ҳақда ёзма баёнот берилганидан сўнг бир йил ўтгачгина кучга киради. Шу билан бирга тегишли Давлат можарода иштирок этаётган вақтда денонсация тўғрисида ёзма баёнот берган бўлса, у тинчлик битимига киришилмагунча ва ҳар ҳолда, мазкур Конвенция ҳомийлигидан фойдаланаётган шахсларни озод этиш, ўз ватанига қайтариш ва яшаш манзилларига жойлаштириш бўйича ишлар тугалланмагунча кучга кирмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Денонсация бу ҳақда ёзма баёнот берган Давлатга нисбатангина кучга эгадир. У низолашаётган томонлар зиммасига халқаро ҳуқуқ принципларидан келиб чиқиб юкланадиган мажбуриятларга ҳеч қандай таъсир этмайди. Негаки бу мажбуриятлар цивилизациялашган халқлар ўртасидаги урф-одатлар, инсоний қонун-қоидалар ва жамоатчиликнинг виждон амридан келиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Швейцария Федерал Кенгаши мазкур Конвенцияни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти котибиятида рўйхатдан ўтказади Швейцария Федерал Кенгаши, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти котибиятига мазкур Конвенция юзасидан олинган барча ратификациялар, қўшилишлар ва денонсация қилишлар тўғрисида хабар бериб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбуни тасдиқлаш учун қуйида имзо чекувчилар тегишли ваколатларни берган ҳолда мазкур Конвенцияни имзоладилар. Женевада 1949 йил 12 августда француз ва инглиз тилларида тузилди; мазкур Конвенциянинг асл нусхаси Швейцария Конфедерацияси архивларида сақланади, Конвенциянинг тасдиқланган нусхалари эса Швейцария Федерал Кенгаши томонидан уни имзолаган ёки унга қўшилган ҳар бир Давлатга топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I Илова
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
САНИТАР ЗОНАЛАР ВА ҲУДУДЛАР ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМ ЛОЙИҲАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитар зоналар фақат Ҳаракатдаги қуролли кучлардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева конвенциясининг 23-моддасида қайд этилган шахслар, шунингдек, зиммасига ушбу зоналар ва ҳудудларни ташкиллаштириш, уларни бошқариш ва у ерда қўним топган шахсларни парваришлаш масъулияти юкланган ходимлар учунгина мўлжалланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аммо бундай зоналар ҳудудида доимий истиқомат этувчи шахслар бу зоналарда бўлиш ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қандай асос бўйича эканидан қатъи назар, санитар зоналардан биронтасида жойлашган ҳар қандай шахс на зона ичкарисида ва на ташқарида ҳарбий операциялар ва ҳарбий материаллар ишлаб чиқаришга бевосита алоқадор бўлган бирон-бир фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитар зона ташкил этаётган Давлат ушбу зонани келиб кўриш ёки унда юриш ҳуқуқига эга бўлмаган барча шахсларнинг бу зона ҳудудига киришини тақиқлашга қаратилган барча зарурий чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитар зоналар қуйидаги шартларга жавоб бериши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бу зоналар уларни ташкил этган Давлат назоратидаги ҳудуднинг атиги кичик бир қисмидан иборат бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) уларда сиғиши мумкин бўлган аҳоли сонига нисбатан камроқ киши жойлаштирилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) улар ҳар қандай ҳарбий объектлар ва ҳар қанақа йирик саноат корхоналари ёки маъмурий муассасалардан олисда жойлаштирилиши, шунингдек, бундай иншоотларга эга бўлмаслиги шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) улар уруш олиб бориш учун аҳамият касб этиши эҳтимоли мавжуд бўлган ҳудудларда жойлаштирилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитар зоналарга қуйидаги талаблар қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бу зоналарда мавжуд бўлиши мумкин бўлган қатнов йўлларидан ва транспорт воситаларидан қўшинларни ёки ҳарбий материалларни ташиш, ҳаттоки транзит ташиш учун ҳам фойдаланилмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бу зоналар ҳар қандай вазиятда ҳам ҳарбий воситалар билан ҳимоя қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитар зоналар уларнинг олд томонида ва қурилиш иншоотларида ўрнатиладиган оқ тусли сатҳдаги қизил хоч (қизил ярим ой, қизил шер ва қуёш) билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қоронғи пайтларда улар худди шу тахлитда тегишли ёритгичлар ёрдамида белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тинчлик даврида ёки уруш ҳаракатларининг бошланишида ҳар қайси Давлат барча Олий Аҳдлашувчи Томонларга ўз назоратидаги ҳудудларда таъсис этилган санитар зоналар рўйхатини маълум қилади. Давлатлар, шунингдек, томонларга можаро даврида ташкил қилган ҳар бир янги зона тўғрисида маълумот бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарши томон юқорида қайд этилган маълумотларни олган пайтдан эътиборан зона ҳуқуқий жиҳатдан мавжуд ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аммо, агар қарши томон мазкур битимнинг қайсидир шарти яққол бажарилмаган деб ҳисобласа, у ҳолда зонани эътироф этишдан воз кечиши ва бу ҳақда ушбу зона қарамоғида бўлган томонга зудлик билан маълум қилиши ёхуд унга ўз эътирофи 8-моддада кўзда тутилган назоратнинг ўрнатилишига боғлиқ эканини билдириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қайси томон, қарши томон таъсис этган бир ёки бир нечта санитар зонани тан олган ҳолда, битта ёхуд бир нечта махсус комиссия ушбу зоналар мазкур битимда баён этилган талаб ва шартларга нечоғлик жавоб беришини текширишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунинг учун махсус комиссиялар аъзолари ҳар қандай пайтда ҳар қандай зонага эркин кира олиш ва ҳатто у ерда доимий яшаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Уларга назорат бўйича ўз ваколатларини амалга оширишлари учун барча шароит яратиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссиялар ўз фикрига кўра мазкур битим шартларига зид келадиган фактларни қайд этган тақдирда, улар бу ҳақда ушбу зона қарамоғида бўлган Давлатга зудлик билан маълум қилиши ва унга ушбу зиддиятларни бартараф этиш учун кўпи билан беш кунлик муддат бериши керак; улар бу ҳақда зонани эътироф этган Давлатни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар бу муддат тугаши асносида ушбу зона қарамоғида бўлган Давлат ўзига йўлланган огоҳлантириш юзасидан тегишли чора кўрмаган бўлса, у ҳолда қарши томон бундан кейин ушбу зонага мазкур битим асосида боғлиқ эмаслиги тўғрисида маълум қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир ёки бир нечта санитар зоналар ва ҳудудлар ташкил этган Давлат, шунингдек, бундай зоналар мавжудлиги тўғрисида хабардор этилган қарши томонлар 8 ва 9-моддаларда қайд этилган махсус комиссиялар таркибига кириши мумкин бўлган шахсларни тайинлайди ёхуд бетараф Давлатлардан бундай тайинлашни амалга оширишни сўрайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитар зоналарга ҳеч қачон ҳужум уюштирилиши мумкин эмас, улар ҳар доим низолашаётган томонларнинг ҳомийлиги ва ҳимоясидан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирон-бир ҳудуд истило этилган ҳолларда, бу ерда жойлашган санитар зоналар одатдагидай ҳурмат этилиши ва одатдаги мақсад учун фойдаланилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аммо истилочи Давлат бу ерга жойлаштирилган шахсларнинг тақдирини олдиндан таъминлаган ҳолда, зоналарнинг белгиланган мақсадини ўзгартириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур битим, шунингдек, Давлатлар томонидан санитар зоналарга тегишли мақсадлар учун фойдаланиладиган ҳудудларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II Илова
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МУАЙЯН ҲУДУДГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН ФУҚАРО ШАХСЛАР УЧУН ЖАМОАВИЙ КЎМАК ЖЎНАТМАЛАРИГА ОИД НИЗОМ ЛОЙИҲАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қўмиталарига қўл остлиларидаги жамоавий кўмак жўнатмаларини ўзларига тегишли муайян ҳудудда сақлаш жойларига мансуб барча муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ўртасида, шу жумладан, госпиталларда, қамоқхоналарда ёки ахлоқ тузатиш муассасаларидаги муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ўртасида тақсимлаш учун рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоавий кўмак жўнатмаларини тақсимлаш хайрия берувчиларнинг кўрсатмасига мувофиқ ва муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қўмиталари ишлаб чиққан режа бўйича амалга оширилади; аммо тиббиёт материалларидан иборат жўнатмаларни тақсимлашни бош шифокор билан келишув бўйича амалга ошириш маъқул ҳисобланади; госпиталлар ва лазаретларда бош шифокорлар юқорида қайд этилган кўрсатмалардан ўз беморларининг эҳтиёжлари талаб этган даражада чекинишлари мумкин. Шундай қилиб, белгиланган тартиблар доирасидаги бу тақсимот ҳар доим адолатли тарзда амалга оширилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзлари олган жўнатмаларнинг сифати ва миқдорини текшириш ва ушбу масала юзасидан хайрия берувчиларга батафсил ҳисобот тайёрлаш учун имконият яратиш мақсадида муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қўмиталарининг аъзоларига ўзларига тегишли муайян ҳудудда сақлаш жойлари яқинидаги вокзаллар ва кўмак жўнатмалари келиб тушадиган бошқа пунктларга чиқишларига рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қўмиталари жамоавий жўнатмалар тақсимоти ўзларига тегишли муайян ҳудудда сақлаш жойларининг барча бўлинмалари ва филиалларида уларнинг кўрсатмаларига мувофиқ тарзда амалга оширилганига ишонч ҳосил қилишлари учун уларга тегишли имконият яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қўмиталарига хайрия берувчиларга мўлжалланган ва жамоавий кўмак жўнатмаларига (тақсимот, талаб, миқдор ва бошқаларга) тааллуқли бўлган бланклар ва анкеталарни тўлдириш, шунингдек, бу бланкларни тўлдиришни ишчи командаларидаги муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қўмиталарига ёки лазаретлар ва госпиталларнинг бош шифокорларига топшириш учун рухсат этилади. Ушбу тегишли тартибда тўлдирилган бланклар ва анкеталар пайсалга солинмасдан хайрия берувчиларга етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоавий кўмак жўнатмаларининг ўзларига тегишли муайян ҳудудда сақлаш жойларидаги муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ўртасида мунтазам равишда тақсимлаб турилишини таъминлаш ва муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг янги контингенти келиши муносабати билан пайдо бўладиган талабларни қондириш мақсадида муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қўмиталарига жамоавий кўмак жўнатмаларининг етарли миқдордаги захирасини ташкил этиш ва сақлаб туришга рухсат этилади. Шу мақсадда улар тегишли омборларга эга бўлади; ҳар бир омбор иккита қулф билан қулфланади ва албатта, қулфлардан бирининг калити муайян ҳудудга жойлаштирилганлар қўмитасида, бошқасиники эса муайян ҳудудда сақлаш жойи комендантида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Аҳдлашувчи Томонлар, хусусан, муайян ҳудудга жойлаштирилганларни ўз ҳукми остида сақлаб турган Давлатлар кенг имкониятлар доирасида, шу билан бирга аҳолининг озиқ-овқат таъминотини тартибга солувчи кўрсатмаларни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг ҳудудларида муайян ҳудудга жойлаштирилганлар ўртасида жамоавий кўмак сифатида тақсимлаш учун зарур турли маҳсулотларни сотиб олишни амалга оширишга рухсат этади; улар бундай сотиб олишларни амалга ошириш мақсадида пул жамғармаларидан маблағ кўчирилишига ва техник ёки маъмурий тартибдаги бошқа хил молиявий ҳаракатлар бажарилишига ҳам худди шу тарзда кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида қайд этилган қоидалар на муайян ҳудудга жойлаштирилганларнинг муайян ҳудудда сақлаш жойига келмасдан олдин ёки кўчиш даврида жамоавий жўнатмаларни қабул қилиб олиш ҳуқуқларига ва на Ҳомий Давлат, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ёки муайян ҳудудга жойлаштирилганларга кўмаклашувчи ва тегишли жўнатмаларнинг топширилиши ва олувчилар ўртасида ўзлари истаган ҳар қандай тартибда тақсимланиши бўйича масъул ҳисобланган бошқа ҳар қандай ташкилотлар вакилларининг имкониятларига зиён етказмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III Илова
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МУАЙЯН ҲУДУДГА ЖОЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА БИЛДИРГИ КАРТОЧКАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Юза томони

Аниқ-равшан, бош ҳарфларда ёзилсин

1. Фуқаролиги

__________________________________________________________________

2. Фамилияси

3. Исми (тўлиқ)

4. Отасининг исми

_________________________________________________________________________________________

5. Туғилган санаси ______________

6. Туғилган жойи _____________________________

7. Касби __________________________________________________________________________________

8. Жойлаштирилгунгача яшаган манзили ______________________________________________________

9. Оиласининг манзили _____________________________________________________________________

* 10. Жойлаштирилган:

ёки (госпитал ва ҳоказодан) келди ___________________________________________________________

* 11. Саломатлигининг ҳолати _______________________________________________________________

12. Ҳозирги пайтдаги манзили _______________________________________________________________

13. Сана ______________

14. Имзо _________________

Кераксизи ўчирилсин.

Бу ўринда бошқа ҳеч нарса қўшимча қилинмасин.

Сирт томондаги изоҳга қаранг.

Сирт томони

Жойлаштирилган фуқаро шахслар почтаси

Бепул

ПОЧТА КАРТОЧКАСИ

Эслатма:

Бу карточка ҳар бир жойлаштирилган шахс томонидан у муайян ҳудудга жойлаштирилган пайтдаёқ ва ҳар гал госпиталга жойлаштириш ёки бошқа сақлаш жойларига кўчириш муносабати билан унинг манзили ўзгарганда тўлдирилади.

Ҳомийликка олинган шахслар ишлари бўйича Марказий Агентликка

Ушбу карточканинг жойлаштирилган шахсга ўз оиласига жўнатиш учун рухсат этиладиган махсус карточкага алоқаси йўқ.

Халқаро Қизил Хоч Қўмитасига

(Карточка ўлчами 15х15 см)

ХАТ

Жойлаштирилган фуқаро шахслар почтаси

Бепул

Кимга ___________________________________________________________________________________

Кўча ва уй рақами _________________________________________________________________________

Белгиланган манзил (бош ҳарфларда) _________________________________________________________

Вилоят ёки округ __________________________________________________________________________

Мамлакат (бош ҳарфларда) _________________________________________________________________

ЖЎНАТУВЧИ:

Исм-фамилияси ___________________________________________________________________________

Туғилган санаси ва жойи ___________________________________________________________________

Сақлаб турилган жойи _____________________________________________________________________

(Хат ўлчами 29х15 см)

ЁЗИШМАЛАР УЧУН КАРТОЧКА

Юза томони

Жойлаштирилган фуқаро шахслар почтаси

Бепул

ПОЧТА КАРТОЧКАСИ

Жўнатувчи:

Исм-фамилияси ______________________________

Кимга ______________________________________

____________________________________________

____________________________________________

Туғилган санаси ва жойи ______________________

Кўча ва уй рақами ____________________________

____________________________________________

____________________________________________

Сақлаб турилган жойи ________________________

БЕЛГИЛАНГАН МАНЗИЛ (бош ҳарфларда)

____________________________________________

____________________________________________

____________________________________________

Вилоят ёки округ ____________________________

Мамлакат (бош ҳарфларда) ____________________

____________________________________________

Сирт томони

Сана_________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Фақат сатрларда ва аниқ-равшан ёзинг

(Ёзишмалар учун карточка ўлчами 10х15 см)