Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019 12.10.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1727
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 12.10.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1727
Kuchga kirish sanasi
22.10.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АҲОЛИНИНГ КЕНГ ҚАТЛАМИ, ШУ ЖУМЛАДАН ЁШ ОИЛАЛАР УЧУН УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИНИ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА КРЕДИТЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12 октябрда 1727-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 7-сон, 54-модда), 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 19-20-сон, 192-модда) мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кундан кейин амалга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 15 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24/6-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк Бошқарувининг
2007 йил 15 сентябрдаги 24/6-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 7-сон, 54-модда), 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 19-20-сон, 192-модда) мувофиқ тижорат банклари (кейинги ўринларда банк деб юритилади) томонидан пудрат қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уйларни қурилишини ва реконструкциясини молиялаштириш ва кредитлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низомга асосан банклар томонидан кредитлар пудрат қурилиш ташкилотларига қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва улардан мақсадли фойдаланиш шартларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ва намунавий лойиҳалар бўйича, қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда кўп квартирали уйларни фойдаланишга тайёр ҳолда («калити билан») қуриш ёки реконструкция қилиш шарти билан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, пудрат қурилиш ташкилоти бир вақтнинг ўзида ҳам буюртмачи ҳам пудратчи сифатида фаолият кўрсатади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 18 декабрдаги 35/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1727-2, 25.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 643-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Пудрат қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун кредитлар бериш, ушбу қурилиш ташкилотининг асосий ёки иккиламчи ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1727-1, 21.06.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 281-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган «Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида низом»нинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 17-сон, 146-модда) 40-бандига мувофиқ кўп квартирали уйларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари объект фойдаланишга топширилгунга қадар пудратчининг балансида бўлади ва унинг солиқ солинадиган базасига киритилмайди. Қурилиш якунлангандан кейин кўп квартирали уйлар қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланишга топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Пудрат қурилиш ташкилоти қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уй қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги ўз айланма маблағларига ҳамда қурилиш соҳасида кўп йиллик тажрибага, етарли моддий-техника базаси ва тажрибали мутахассисларга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Банк томонидан кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун ажратиладиган кредит миқдори унинг, яъни тайёр ҳолда қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйнинг қийматидан қурилиш ташкилотининг ўз айланма маблағлари ва бизнес-режасида олиниши режалаштирилган фойда миқдори чегирилган ҳолда, аммо қурилиш объектининг 70 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар пудрат қурилиш ташкилоти қуриладиган ёки реконструкция қилинадиган кўп квартирали уй қийматининг 20 фоизи миқдоридаги ўз айланма маблағига эга бўлмаса, банк кредит қўмитаси унинг ижобий кредит тарихини ҳисобга олиб (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно), ўз қарори билан қуриладиган ёки реконструкция қилинадиган кўп квартирали уй қийматининг шу миқдордаги қисмига ҳам кредит ажратиши мумкин. Бунда банк томонидан ажратиладиган кредитнинг умумий суммаси қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уй қийматининг 90 фоизигача миқдорини ташкил этиши мумкин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 18 декабрдаги 35/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1727-2, 25.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 643-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Кўп квартирали уйларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш шарти билан уйларни қураётган ёки реконструкция ишларини амалга ошираётган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 декабрдаги 532-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 12-сон, 70-модда) билан тасдиқланган «Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида низом»га мувофиқ, суғурта компаниялари билан қурилиш объектини суғурталаш шартномасини тузган пудрат қурилиш ташкилотлари кредитланади. Бунда суғурта шартномаси кредитловчи банк фойдасига тузилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1727-1, 21.06.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 281-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Кредитдан фойдаланиш муддати қурилиш ёки реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш муддатларидан келиб чиққан ҳолда, аммо 2 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Бунда 18 ойдан ошмаган муддатга имтиёзли давр берилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 18 декабрдаги 35/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1727-2, 25.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 643-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Кредит бўйича фоиз ставкаси миқдори томонлар келишувига асосан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Зарар кўриб ишлаётган, ноликвид балансга эга бўлган, қурилиш хатарларини суғурталаш бўйича суғурта тўловларини тўлиқ ҳажмда тўламаган пудрат қурилиш ташкилотларига, шунингдек, улардан фойдаланишга топшириш муддатлари кечиктирилган, қурилиши тугалланмаган кредитланадиган объектлар ёки илгари берилган кредитлар бўйича муддатида тўланмаган қарз ёки бошқа молиявий мажбуриятлар мавжуд бўлганида, кўп квартирали уйларни фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишига кредитлар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Кредитни расмийлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Пудрат қурилиш ташкилоти томонидан кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кредит мақсади, таъминоти, муддати ва суммаси кўрсатилган кредит олишга буюртманома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кўп квартирали уй қурилиши учун ер участкаси ажратилганлиги ва ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқни ёки реконструкция қилинадиган объектга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилган экспертиза хулосалари, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсати;
(10-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/11-сонли қарори (рўйхат рақами 1727-3, 10.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2018 й., 10/18/1727-3/1192-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) электр энергия, газ, иссиқлик энергияси, сув ва канализацияга улашнинг техник шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) белгиланган тартибда тасдиқланган қурилишнинг аниқ мўлжалли рўйхати, титул рўйхати ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш жадваллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) пудрат қурилиш ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан тузган шартнома нусхаси ва суғурта полиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) бизнес-режа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) пудрат қурилиш ташкилотининг кредитга лаёқатлилик даражасини аниқлаш учун унинг охирги ҳисобот санасига бўлган молиявий ҳисоботлари (1, 2, 4 ва 5-сонли шакллар);
(10-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 18 декабрдаги 35/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1727-2, 25.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 643-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) кредит бўйича таъминот тури ва ушбу таъминот бўйича белгиланган тартибда расмийлаштирилган тегишли ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) бошқа ташкилот ва муассасалар олдидаги қарздорликлари ва бошқа банклардаги мавжуд маблағлари бўйича маълумотномалар (маълумотлар молиявий ҳисоботларга мос бўлиши лозим) ҳамда бошқа ташкилот ва муассасалар устав капиталларидаги иштироки тўғрисидаги маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйдаги қаватлар сони, ҳар бир квартиранинг умумий ва яшаш майдонлари ҳажми, 1 кв.м. ўртача қиймати ҳамда ҳар бир квартирани аниқ қиймати кўрсатилган маълумотнома.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Банк пудрат қурилиш ташкилоти томонидан тақдим этилган маълумотларни лойиҳа ҳужжатларига мос равишда тузилганлигини текширади ва улар асосида бериладиган кредит миқдорини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бериладиган кредит миқдори аниқлангандан кейин банк қарз олувчининг молиявий ҳолатини таҳлил қилади ва унинг кредитга лаёқатлилик даражасини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча таҳлиллар амалга оширилганидан кейин банк кредит бўлими ходими ва кредит бўлими бошлиғи томонидан имзоланган хулоса тузилади ва банк кредит қўмитасига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Банк кредит қўмитаси кредит буюртманомаси, унга илова қилинган барча ҳужжатларни ва ушбу кредит буюртманомаси бўйича банкнинг кредит бўлими хулосасини кўриб чиқиб аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Кредит буюртманомасини кўриб чиқиш муддати ушбу буюртманома ва унга илова қилинган барча ҳужжатлар тақдим этилган санадан эътиборан 3 банк иш кунидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкнинг кредит қўмитаси томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк томонидан қарор қабул қилинган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган муддатда қарз олувчига, кредит беришнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилган ёзма хулоса жўнатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 18 декабрдаги 35/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1727-2, 25.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 643-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Банкка пудрат қурилиш ташкилоти томонидан қуйидаги таъминот турларидан бири ёки бир нечтаси тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас ва кўчар мулк гарови;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ёки суғурта ташкилоти кафолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи шахс кафиллиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитни қайтарилмаслик хатарининг суғуртаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат қурилиш ташкилоти томонидан қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйдаги квартираларнинг келажакда сотилишидан тушадиган маблағлар гарови.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 18 декабрдаги 35/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1727-2, 25.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 643-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кўп квартирали уйни қуриш ёки реконструкция қилиш учун берилган кредитларни қайтарилиш таъминоти сифатида ушбу уйдаги квартираларни келажакда сотишдан тушадиган тушумлар гаровга олинган тақдирда бу борада алоҳида гаров шартномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гаров шартномасида банк кредити ҳисобидан қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйдаги квартираларни сотишдан тушган барча тушум бевосита кредит учун ҳисобланган фоизлар тўловига ва кредитни қайтаришга йўналтирилиши белгилаб қўйилади. Ушбу шарт кредит шартномасида ҳам белгилаб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Кредит шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб олинган кредитлар тўлиқ сўндирилгунига, комиссиялар, фоизлар ва уларга доир пенялар тўлангунига қадар амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Кредит бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кўп квартирали уйларни қуриш, реконструкция қилиш учун банк томонидан кредит бериш, қарз олувчи номига ҳар бир объект номи ва рақами акс эттирилган алоҳида ссуда ҳисобварағи очиш ҳамда ушбу ҳисобварақдан пудрат қурилиш ташкилотининг тўлов топшириқномаси асосида қуйидаги мақсадлар учун пул маблағларини нақд пулсиз шаклда ўтказиш йўли билан амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш материалларини харид қилиш учун;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 18 декабрдаги 35/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1727-2, 25.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 643-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш монтаж ишларини бажариш жадвалларига мувофиқ ёрдамчи пудрат ташкилотларига бажариладиган ва бажарилган ишлар, автотранспорт хизматлари ва механизм хизматлари учун тўловларни амалга ошириш учун;
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 18 декабрдаги 35/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1727-2, 25.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 643-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш харажатлари (ёқилғи-мойлаш материаллари, табиий газ, электроэнергия, сув ва бошқалар) учун;
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 18 декабрдаги 35/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1727-2, 25.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 643-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитланаётган қурилиш объектида банд бўлган ходимларга иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ харажатлар учун.
(17-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 18 декабрдаги 35/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1727-2, 25.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 643-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ссуда ҳисобварағидан қурилишнинг титул рўйхатига ва капитал маблағлардан фойдаланишнинг унда кўрсатилган йўналишларига мувофиқ келмайдиган тўловларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Пудрат қурилиш ташкилотини кредитлаш босқичма-босқич молиялаштириш ва қурилиш-монтаж ишларни бажариш жадваллари асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан унинг тўлов топшириқномасига асосан кредит шартномаси умумий суммасининг 50 фоизигача миқдорда аванс тўловлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қарз олувчи томонидан аванс маблағлари ҳисобига бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилгандан сўнг (аванс миқдоридан кам бўлмаган миқдорда), кредит шартномаси умумий суммасининг қолган 50 фоизи бажарилган ишлардан келиб чиққан ҳолда. Бунда банкнинг масъул ходимлари жойига чиққан ҳолда берилган кредит маблағларини мақсадли ишлатилганини ўрганган ҳолда далолатнома тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Кредитларни ва уларга ҳисобланган фоизларни сўндириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Берилган кредитларга фоизлар кредит қолдиғига ҳар куни ҳисоблаб борилади ва кредит шартномасида белгиланган муддатларда ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Берилган кредитларга ҳисобланган фоизлар ва кредит бўйича асосий қарзни қайтариш, пудрат қурилиш ташкилоти томонидан банк кредити ҳисобига қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйдаги квартираларни сотишдан тушган маблағларни жамлаш мақсадида очиладиган махсус молиялаштириш депозит ҳисобварақдаги (22626 — корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Кўп квартирали уйни қуриш учун банкдан кредит олган пудрат қурилиш ташкилоти кредит берган банкка унга қурилаётган кўп квартирали уйларни сотишдан тушган маблағларни жамлаш учун алоҳида махсус молиялаштириш депозит ҳисобварағи очишни сўраб ариза тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк пудрат қурилиш ташкилотининг ушбу аризаси асосида унга белгиланган тартибда 22626-сонли «Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» махсус молиялаштириш депозит ҳисобварағини очади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ушбу махсус молиялаштириш депозит ҳисобварағига фақат банк кредити ҳисобига қурилаётган кўп квартирали уйдаги квартираларни сотишдан тушган пул маблағлари кирим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Пудрат қурилиш ташкилоти томонидан кўп квартирали уйлардаги квартиралар ушбу турар жойларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган нархларда, тижорат банкларининг ипотека кредитлари орқали аҳоли, шу жумладан ёш оилаларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қошидаги ишчи гуруҳларининг тавсияларига биноан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйдаги квартираларнинг бир қисмини банк билан келишилган ҳолда корхона ва ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда олдиндан пул ўтказиш орқали сотиб олиб уларда ишлаб турган ёш оилалар аъзолари ва бошқа ходимларига беришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Қурилиш пудрат ташкилотига кўп квартирали уйни қуриш ёки реконструкция қилиш учун кредит берган банк томонидан кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун кредит бериш борасида ижобий қарор қабул қилинганидан кейин қарз олувчи ҳар бир жисмоний шахсга уларнинг аризаларига мувофиқ квартира қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган дастлабки бадални киритиб қўйиш учун жамғарма омонат ҳисобварақлари очилади ва дастлабки бадал кирим қилинади ҳамда унга Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 75 фоизидан кам бўлмаган ставкада фоиз ҳисоблаб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Банклар жамғарма омонат ҳисобварағига сотиб олинадиган квартира қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бадал кирим қилинганлиги тўғрисида пудрат қурилиш ташкилотига бадал киритган жисмоний шахслар рўйхатини илова қилган ҳолда маълумотномани тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу маълумотнома пудрат қурилиш ташкилоти учун жисмоний шахс билан кўп квартирали уйдаги квартирани сотиш борасида шартнома тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Пудрат қурилиш ташкилотидан кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олаётган жисмоний шахс банкдан кредит олмасдан тўлиқлигича ўз маблағлари ҳисобига сотиб олмоқчи бўлгани тақдирда биринчи бадални киритиш учун жамғарма омонат ҳисобварағини қурилиш пудрат ташкилотига кўп квартирали уйни қуриш ёки реконструкция қилиш учун кредит берган банкда очади. Жисмоний шахс ва пудрат қурилиш ташкилоти ўртасида кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш борасида шартнома тузилгандан кейин жисмоний шахс квартира қийматининг қолган 75 фоизини ўзининг номига очилган жамғарма омонат ҳисобварағига бирданига ёки қисмларга бўлиб ўтказиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Дастлабки бадалнинг бир қисмини ёки барча суммасини ёш оила аъзолари (эр ёки хотин)нинг иш берувчиси бўлган юридик шахслар томонидан пул ўтказиш орқали ипотека кредити олувчи ёш оила аъзоси номига очилган жамғарма омонат ҳисобварағига ўтказиб берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Жисмоний шахсга кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун қурилиш пудрат ташкилотига кўп квартирали уйни қуриш ёки реконструкция қилиш учун кредит берган банк томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган «Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисида низом»да (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 9-модда) белгиланган тартибда ипотека кредити берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёш оилаларга ипотека кредити берилишида «Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисида низом»да (рўйхат рақами 1697, 2007 йил 18 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 308-модда) белгиланган имтиёзлар ҳисобга олинади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1727-1, 21.06.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 281-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Жисмоний шахсларнинг жамғарма омонат ҳисобварақларида сотиб олинаётган кўп квартирали уйдаги квартира қийматига тенг миқдорда тўпланган маблағлар ёки камида 25 фоиз бошланғич бадали киритилган ва қолган қисмига расмийлаштирилган ипотека кредити маблағлари жисмоний шахс ва пудрат қурилиш ташкилоти ўртасида квартирани олди-сотди шартномаси имзоланганидан ҳамда кўп квартирали уй қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланишга (эксплуатацияга) қабул қилингандан кейин пудрат қурилиш ташкилотининг 22626-сонли «Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» махсус молиялаштириш депозит ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахслар томонидан ушбу кўп квартирали уйдаги квартирани ўз ходимларига, шу жумладан ёш оилалар тоифасига кирувчи ходимларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олиш учун ўтказиб берилган маблағлари ҳам ушбу 22626-сонли «Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» махсус молиялаштириш депозит ҳисобварағига кирим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Пудрат қурилиш ташкилотининг 22626-сонли «Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» махсус молиялаштириш депозит ҳисобварағига кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиш натижасида келиб тушган маблағлар, биринчи навбатда кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган кредитларга ҳисобланган фоизлар тўловига ва кредитларни қайтаришга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уй қийматининг 5 фоизи миқдоридаги қисми давлат қабул қилиш ҳайъати далолатномаси расмийлаштирилган санадан шартномада қайд этилган пудрат қурилиш ташкилотининг кафолатли муддати тамом бўлгунга қадар, бироқ молиявий йил тугашидан кечикмай 22626-сонли «Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» махсус молиялаштириш депозит ҳисобварағида сақлаб турилади ва қолган ортиқча маблағлар белгиланган тартибда банк томонидан мемориал ордер билан пудрат қурилиш ташкилотининг асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 18 декабрдаги 35/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1727-2, 25.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 643-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Пудрат қурилиш ташкилоти кредит бўйича қарз қолдиғини қайтаришни ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини муддатидан олдин банк билан келишган тартибда амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Банкнинг кредитлардан мақсадли фойдаланиш ва уларни ўз вақтида қайтарилишини мониторинг қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Банклар кредитдан фойдаланишнинг бутун даври давомида доимий мониторингни амалга оширади. Мониторинг давомида банк кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш жадвалига риоя қилинишини, ссуда ҳисобварағидан тўловларни амалга ошириш вақтида уларнинг лойиҳага мувофиқлигини ва кредитдан мақсадли фойдаланилишини, кредитни қайтарилишини ҳамда унинг бўйича фоизлар тўланишини ва кредит таъминоти ҳолати бўйича назоратини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк мониторинг давомида берилган кредитни мақсадга мувофиқ ишлатилаётганлигини бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганади, шунингдек, зарурият вужудга келганда назорат ўлчовларини ҳам амалга оширади. Мониторинг вақтида берилган кредитлар бошқа мақсадларда ишлатилганлиги ёки ҳисоботларда қайд этилган ҳажмларда қурилиш-монтаж ишлари бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда банк бошқа мақсадларга ишлатилган кредитларни ва ҳисобланган пеняларни ундириб олиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк томонидан кредитдан бошқа мақсадларда фойдаланганлик учун қарз олувчига нисбатан қўлланиладиган жавобгарлик чоралари кредит шартномасида белгиланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Асосий қарз ва у бўйича ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, банк қарз олувчининг мажбуриятларини бажарилмаётгани сабабларини аниқлайди ва муддатида қайтарилмаган кредитни қайтаришни таъминлаш чораларини кўришни талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Агар кредитни ўз вақтида ундириш бўйича кўрилган чоралар зарур натижани бермаса ва кредитнинг қарз олувчи томонидан ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилмаслик хавфи вужудга келса, берилган кредитни ва у бўйича ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин ундириб олади. Ушбу шартлар кредит шартномасида белгиланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(VI боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1727-1, 21.06.2012 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 281-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 425-модда; 2012 й., 25-сон, 281-модда; 2015 й., 51-сон, 643-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2018 й., 10/18/1727-3/1192-сон)