Ҳужжат кучини йўқотган 06.02.2021 03.01.2007 йилдаги 2-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.01.2007 йилдаги 2-сон
Kuchga kirish sanasi
03.01.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 06.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 56-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3618-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 3 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3618-сон Фармонига мувофиқ тижорат банклари томонидан аҳолига уй-жой қуриш, уни реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ипотека кредити бериш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низомнинг амал қилиш тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилишига «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан ипотека кредити беришга татбиқ этилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 44-сон, 464-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Юридик шахсларга ипотека кредити бериш тартиби тижорат банкларининг ички кредит сиёсати билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ипотека кредитлари тижорат банклари томонидан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик ва муддатлилик шартларида қуйидаги мақсадлар учун берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ва намунавий лойиҳа асосида, қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилиб якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тижорат банклари томонидан ипотека кредитлари қуйидагилар ҳисобидан берилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 151-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 209-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит линиялари, шу жумладан имтиёзли кредит линиялари, халқаро ва хорижий молия институтларининг ипотека кредити учун берилган грантлари ва инвестициялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банкларининг ўз маблағлари ва жалб қилган маблағлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ипотека кредити:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилаётган уй-жойни у жойлашган ер участкаси билан бирга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ипотека кредити ҳисобига сотиб олинадиган ва белгиланган тартибда қарз олувчи мулкига ўтадиган якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг мулки бўлган ва ипотека кредити ҳисобига реконструкция қилинаётган якка тартибдаги уй-жойни гаровга қўйган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муомаладан олиб қўйилган ва бегоналаштирилиши мумкин бўлмаган кўчмас мулк ипотека предмети бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ипотека кредити беришда банкнинг (ипотекага олувчининг) ипотека билан таъминланган мажбурияти бўйича ҳуқуқлари гаров хати билан тасдиқланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гаров хати қарз олувчи (ипотекага қўювчи) томонидан тузилади ва ипотека давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин, қарз олувчи (ипотекага қўювчи) ҳамда банк (ипотекага олувчи) иштирокида рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан расмийлаштирилади ва банкка (ипотекага олувчига) берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ипотека кредити муддати ва ундан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси кредит ресурслари манбаига боғлиқ ҳолда қуйидаги тартибда белгиланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 151-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 209-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) кредит линиялари, шу жумладан имтиёзли кредитлар, тижорат банки томонидан ипотека кредити бериш учун бевосита жалб этилган халқаро ва хорижий молия институтларининг грантлари ва инвестициялари ҳисобидан бериладиган кредитлар бўйича муддат ва кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси ушбу маблағларни бериш тўғрисида тижорат банки ва кўрсатиб ўтилган молия институтлари ўртасида тузилган тегишли шартномалар шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) тижорат банкининг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари ҳисобидан бериладиган кредитлар бўйича муддат ва кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси банк ва қарз олувчи ўртасидаги битим бўйича, банкнинг ички кредит сиёсатига мувофиқ белгиланади, ёш оилалар учун «Ёшлар» кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ошмайдиган фоизли ставка билан 20 йил муддатга бериладиган кредитлар бундан мустасно.
(7-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 151-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 209-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тижорат банки томонидан ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари ҳисобидан бериладиган ипотека кредити миқдори банк ва қарз олувчи ўртасидаги битим бўйича, банкнинг ички кредит сиёсатига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тижорат банкларининг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари ҳисобидан бериладиган ипотека кредити миқдори қуриладиган, реконструкция қилинадиган ёки сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 75 фоизидан ошиши мумкин эмас, ёш оилалар учун «Ёшлар» кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга кредитлар бундан мустасно.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ипотека кредити учун берилган халқаро ва хорижий молия институтлари маблағлари ҳисобига тижорат банки томонидан бериладиган ипотека кредити миқдори ушбу маблағларни бериш тўғрисида тижорат банки ва кўрсатиб ўтилган молия институтлари ўртасида тузилган тегишли шартномалар шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ариза берувчи тижорат банкларининг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари ҳисобига ипотека кредити олиш учун:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 151-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 209-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуриладиган, сотиб олинадиган уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жойни реконструкция қилиш қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги ўз маблағига эга бўлиши керак, ёш оилалар учун «Ёшлар» кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга кредитлар бундан мустасно.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу маблағлар ариза берувчининг номига банкда очилган жамғарма омонат ҳисоб рақамида миллий ёки чет эл валютасида мавжуд бўлиши, шунингдек қурилаётган уй-жой смета қийматининг ёки реконструкция қилиш қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ариза берувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинган қурилиш материаллари тарзида бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II- бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 151-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 209-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ипотека кредити бериш учун тижорат банклари томонидан жалб этиладиган халқаро ва хорижий молия институтларининг кредит линиялари тижорат банклари ва кўрсатиб ўтилган молия институтлари ўртасида тузиладиган тегишли шартномалар асосида очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ипотека кредити олиш учун буюртманомани кўриб чиқиш ва буюртманома бўйича қарор қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қарз олувчи ипотека кредити олиш учун буюртманома тақдим этганда банкнинг ипотека кредити олиш учун буюртманомаларни қабул қилиш бўйича масъул ходими мижозга ипотека кредитининг асосий йўналишлари бўйича изоҳ беради. Шунингдек у мижознинг барча саволларига жавоб беради ҳамда унга ипотека кредити бериш юзасидан буюртманомани расмийлаштириш учун талаб этиладиган барча ҳужжатлар рўйхатини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қарз олувчи ипотека кредити олиш учун банкка мурожаат қилгандан кейин банк қарз олувчини ипотека кредити олиш жараёнидаги тахминий харажатлар турлари билан таништиради. Қарз олувчи ипотека кредити олишда қуйидаги харажатларни амалга ошириши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тасдиқлаш учун давлат божи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровга қўйилган кўчмас мулкни суғурталаш билан боғлиқ харажатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулк қийматини белгилаш бўйича баҳоловчи ташкилот хизматлари учун тўлов;
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 385-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 ноябрдаги 309-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 46-сон, 551-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қарз олувчи томонидан якка тартибда уй-жой қуришга кредит олиш учун тижорат банкига сўралаётган кредит суммасини кўрсатган ҳолда кредит олишга буюртманома билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибда уй-жой қуриш учун ариза берувчининг ер участкасига (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод эгалик қилиш, мулк эгаси) бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
(23-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ариза берувчининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) берилган маълумотномалар ёки ариза берувчининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) якка тартибда уй-жой қуришга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган ва қарз олувчи томонидан тасдиқланган лойиҳанинг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ариза берувчининг номига очилган жамғарма омонат ҳисоб рақамида пул маблағлари жойлаштирилгани тўғрисидаги банк маълумотномаси ва/ёки қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва/ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қийматининг баҳоси бўйича дастлабки ҳисоб-китоб. Тижорат банкидаги жамғарма омонат ҳисоб рақамида жойлаштирилган пул маблағларининг жами суммаси ва кўрсатиб ўтилган қурилиш материалларининг ва/ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг қиймати ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган миқдордан кам бўлиши мумкин эмас;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ариза берувчининг паспорти нусхаси.
(23-банднинг 5-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилишга кредит олиш учун ариза берувчи томонидан тижорат банкига кредит олиш учун буюртманома билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).
(24-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ариза берувчининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) берилган маълумотномалар ёки ариза берувчининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган ва қарз олувчи томонидан тасдиқланган лойиҳанинг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ариза берувчининг номига очилган жамғарма омонат ҳисоб рақамида пул маблағлари жойлаштирилгани тўғрисидаги банк маълумотномаси ва/ёки қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва/ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қийматининг баҳоси бўйича дастлабки ҳисоб-китоб. Тижорат банкидаги жамғарма омонат ҳисоб рақамида жойлаштирилган пул маблағларининг жами суммаси ва кўрсатиб ўтилган қурилиш материалларининг ва/ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг қиймати ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган миқдордан кам бўлиши мумкин эмас;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ариза берувчининг паспорти нусхаси.
(24-банднинг 5-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олишга ипотека кредити олиш учун ариза берувчи томонидан тижорат банкига сўралаётган кредит суммаси кўрсатилган ҳолда кредит олишга буюртманома билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) сотиладиган якка тартибдаги уй-жойнинг ёки квартиранинг келишилган қиймати кўрсатилган ҳолда, уй-жойга ёки квартирага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ариза берувчининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) берилган маълумотномалар ёки ариза берувчининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қарз олувчининг номига очилган омонат ҳисоб рақамида ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган суммадан кам бўлмаган пул маблағлари жойлаштирилгани тўғрисидаги банк маълумотномаси. Ушбу маълумотнома ёш оилалар учун «Ёшлар» кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга кредитлар олишда талаб қилинмайди;
(25-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ариза берувчининг паспорти нусхаси.
(25-банднинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) тижорат банкларига Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг ёш оилалар учун «Ёшлар» кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга ипотека кредити бериш бўйича шартномалар тузиш учун тавсияномаси.
(25-банднинг 5-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ипотека кредити кредит линиялари ҳисобидан, шу жумладан имтиёзли кредит линиялари, ипотека кредити бериши учун бевосита тижорат банки томонидан жалб этилган халқаро ва хорижий молия институтларининг грантлари ва инвестициялари ҳисобидан берилган тақдирда ариза берувчи томонидан ипотека кредити учун (фақат кўрсатиб ўтилган институтлар маблағлари ҳисобидан бериладиган ипотека кредитлари бўйича) маблағлар бериш юзасидан тижорат банки ва халқаро, хорижий молия институтлари ўртасида тузилган шартномаларда назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Кредит олиш учун буюртманомалар ва ушбу Низомда кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар банк ходимлари томонидан қабул қилиб олингандан кейин бир ҳафта муддатда уларни ўрганиш ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Гаровга қўйилган мулкни баҳолаш қарз олувчи (ипотекага қўювчи) ва банк (ипотекага олувчи) ўртасидаги битимга кўра бозор қиймати бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ушбу Низомнинг 27-бандига мувофиқ ўтказилган ўрганиш ва текширишлар натижалари бўйича ипотека кредити олишга буюртманомаларни кўриб чиқиш учун масъул бўлган банк ходими томонидан банкнинг кредит комиссиясига (кредит қўмитасига) ипотека кредити беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида асосли хулоса киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Кредит комиссияси (кредит қўмитаси) кредит олишга буюртманомани, унга илова қилинган барча ҳужжатларни ва ушбу кредит буюртманомаси бўйича банкнинг масъул ходими хулосасини кўриб чиқиб буюртманомани қондириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ипотека кредити олишга буюртманомани кўриб чиқиш муддати кредит олишга буюртманома ва ушбу Низомнинг 23—25-бандларида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 30 иш кунидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан кейин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк уч кун муддатда кредит шартномаси тузиш учун бу ҳақда ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади. Уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари олиш бўйича ёзма равишдаги билдиришномада сотувчининг номига йўқлаб олинадиган депозит ҳисоб рақами очиш учун қарз олувчи томонидан якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотувчининг (кейинги ўринларда сотувчи деб аталади) банкка келишини таъминлашнинг зарурлиги ҳам кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ипотекага қўювчи банк фойдасига ўз ҳисобидан якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг тўлиқ қийматини йўқолиш ва шикастланиш хавфларидан суғурта қилиши, агар мулкнинг тўлиқ қиймати ипотека билан таъминланган олинган кредит суммаси ва унинг бўйича ҳисобланган фоизлар миқдоридан ортиқ бўлса, у ҳолда банк олдидаги ушбу мажбурияти суммасидан паст бўлмаган суммага суғурта қилиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк қарз олувчи билан «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган ипотека тўғрисида шартнома, шунингдек кредит шартномаси тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Банкнинг кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда банк қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда қарз олувчига хулосани ёзма равишда, кредит беришнинг рад этилиши сабабларини кўрсатган ҳолда жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ипотека кредитини бериш ва қайтариш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйлардаги квартирани сотиб олиш учун банк томонидан кредит бериш қарз олувчи номига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш ҳамда ушбу ҳисоб рақамидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани олди-сотди шартномасининг нусхаси илова қилинган ҳолда қарз олувчининг ёзма топшириқномаси асосида якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг эгаси бўлган жисмоний шахс-сотувчининг омонат ҳисоб рақамига пул маблағларини нақд пулсиз шаклда мемориал ордер воситасида ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартиранининг олди-сотди шартномасидан нусха олиниб, асли қайтариб берилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 09/20/195/0391-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Якка тартибда уй-жой қуриш ёки якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш учун банк томонидан бериладиган кредитлар қарз олувчига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиб, ундан қарз олувчининг ёзма топшириқномаси асосида, мемориал ордер воситасида қурилиш материаллари сотиб олиш учун савдо ташкилотлари ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банклардаги йўқлаб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун пудратчи қурилиш ташкилотининг йўқлаб олинадиган депозит ҳисоб рақамига пудрат шартномасида белгиланган шартларда ва муддатларда тўловларни нақд пулсиз шаклда амалга ошириш йўли билан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибда уй-жой қуриш ёки якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш қарз олувчининг бевосита ўзи томонидан (хўжалик усулида) бажарилган тақдирда кредит шартномасида келишилган кредит суммасининг 20 фоизгачасини ҳисоб рақамидан қарз олувчига нақд пул шаклида беришга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Банк томонидан ипотека кредитлари ссуда ҳисоб рақамидан маблағларни қарз олувчининг банк кредит карточкаларига ўтказиш йўли билан ҳам берилиши мумкин. Бунда банк кредит карточкаси қарз олувчи номига алоҳида шартномани расмийлаштириш йўли билан берилади. Шартномада ушбу банк кредит пластик карточкасидаги маблағлардан фақат якка тартибда уй-жой қуришга ёки якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш учун қурилиш материалларини сотиб олишда фойдаланилиши белгилаб қўйилиши керак. Ушбу банк кредит пластик карточкаларидан нақд пул берилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарз олувчи банк кредит пластик карточкаси воситасида амалга оширилган операциялар тўғрисида ҳар ойда банкка терминаллар чеклари, сотиб олинган товарлар учун чакана савдо ташкилотлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан берилган счётлар, квитанциялар, юкхати ёки қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ҳисобот тақдим этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк ҳисоботга илова қилинган ҳужжатларни таҳлил этиш жараёнида банк кредит карточкаси воситасида ҳисоб-китоб қилиш вақтида кредитдан бошқа мақсадларда фойдаланилганини аниқлаган тақдирда банк кредит карточкаси тўғрисидаги шартнома бекор қилинади, банк кредит карточкаси ҳисоб рақами ёпилади ва банк кредит карточкаси олиб қўйилади. Кредитнинг бошқа мақсадлар учун фойдаланилган қисми учун кредит шартномасида белгиланган миқдорда жарима солинади ва уни ундириб олиш чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Қарз олувчи томонидан кредитларни қайтариш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва қимматли қоғозлар бўйича олинадиган бошқа даромадлар ҳисобидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) нақд пул топшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қарз олувчининг банкдаги омонатлар бўйича ҳисоб рақамидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ҳисобланган фоизлар ва кредит бўйича асосий қарз банк ва қарз олувчи томонидан имзоланган, кредит шартномасига илова қилинган жадвалга мувофиқ ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарз олувчилар асосий қарзни ва ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатдан олдин қайтариш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Банклар кредитдан фойдаланишнинг бутун даври давомида доимий мониторингни амалга оширади. Мониторинг давомида банк уй-жойни қуриш жадвалига риоя қилинишини ва кредитдан мақсадли фойдаланилишини, ипотека кредити қайтарилишини ҳамда унинг бўйича фоизлар тўланишини, гаров мулкидан фойдаланишни ва унинг сақланишини, ипотека предметининг ноқонуний бегоналаштирилишига йўл қўймасликни назорат қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк кредит ҳисобидан бажарилган якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг назорат ўлчовини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк томонидан мониторингни амалга ошириш тартиби, кредитдан бошқа мақсадларда фойдаланганлик учун қарз олувчига нисбатан қўлланиладиган жавобгарлик чоралари кредит шартномасида белгиланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мониторинг жойига борган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Асосий қарз ва унинг бўйича ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда банк ходими қарз олувчи билан шахсан учрашиб мажбуриятларнинг бажарилмаётгани сабабларини аниқлайди ва муддатида қайтарилмаган кредитнинг қайтарилишини таъминлаш чораларини кўришни талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Агар кредитни ўз вақтида ундириш бўйича кўрилган чоралар зарур натижани бермаса ва кредитнинг қарз олувчи томонидан ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилмаслик хавфи вужудга келса, банк кредитлашни тўхтатиб туради ҳамда берилган ипотека кредитини ва унинг бўйича ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин ундириб олади. Ушбу шартлар кредит шартномасида белгиланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Қарз олувчи томонидан ипотека кредити ва ҳисобланган фоизлар бўйича тўловлар тўланмаганда ёки ўз вақтида тўланмаганда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда банк «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 9-модда; 2009 й., 44-сон, 464-модда; 2010 й., 44-45-сон, 385-модда; 2011 й., 20-21-сон, 209-модда; 2014 й., 37-сон, 468-модда, 46-сон, 551-модда; 2017 й., 37-сон, 996-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон; 01.04.2020 й., 09/20/195/0391-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)