16.02.2005 йилдаги ПҚ-10-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 16.02.2005 йилдаги ПҚ-10-сон
Kuchga kirish sanasi
16.02.2005
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИ ВА УЙ-ЖОЙ БОЗОРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг шинам уй-жойларга бўлган талаб-эҳтиёжларини мумкин қадар тўлиқ таъминлаш, уй-жой қурилишини, айниқса кичик шаҳарлар ва қишлоқ жойларда жадал ривожлантириш, уй-жой қурилиши учун имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити бериш тизимини кенг жорий этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Уйжойжамғармабанк» ва «Замин» банки акциядорларининг мазкур банкларни бирлаштириш ва улар асосида «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар банкнинг асосий вазифалари қилиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити бериш тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибда уй-жой қурувчиларга ва аҳоли учун турар жойлар барпо этадиган хўжалик юритувчи субъектларга кредит олишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой қурилиши учун ипотека кредити беришни ривожлантиришга хорижий инвестициялар, жумладан кредитларни, шунингдек халқаро ва маҳаллий молия институтлари инвестиция ҳамда грантларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика минтақаларида банкнинг ихтисослаштирилган хизматларидан аҳолининг кенг фойдаланишини таъминлайдиган филиаллар шохобчасини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий, тежамли, бозорда талаб юқори бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни кредит билан таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 19 майдаги ПҚ-1531-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 225-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 19 майдаги ПҚ-1531-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 225-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ипотека-банк» ва тижорат банклари билан биргаликда уй-жой қурилишига ипотека кредити беришни ривожлантириш учун халқаро ва хорижий миллий молиявий институтларнинг имтиёзли узоқ муддатли кредитлари, грантлари ва инвестицияларини жалб этиш чораларини кўрсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 19 майдаги ПҚ-1531-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 225-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки, Молия вазирлиги «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги ва тижорат банклари билан биргаликда 3 ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ипотека ва уй-жой қурилишига ипотека кредити бериш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қурилиши, турар-жойларни реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ипотека кредити бериш тўғрисидаги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга ушбу ҳужжатларда ипотека кредитлари ажратишнинг пухта ва очиқ-ошкора механизми, кредит тўланмаган тақдирда низоларни ҳал этиш, мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ва уйдан кўчириш, кредиторларнинг зарарларини кафолатли қоплаш ва бошқа масалалар назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, 2010 йилнинг 1 январигача тижорат банкларининг ипотекага қўйилган мол-мулкни сотишдан ва берилган ипотека кредитларидан олинган даромади даромад (фойда) солиғидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 2010 йилгача бўлган даврда уй-жой қурилишини ва уй-жой бозорини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган тадбирлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда 2010 йилгача бўлган даврда минтақаларда уй-жой қурилишини ривожлантириш бўйича ташкилий-техникавий чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар, унда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкалари ажратиш ва якка тартибдаги уй-жой қурилиши массивларини комплекс ҳолда барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги уй-жой қурилиши янги массивларини маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига зарур муҳандислик коммуникациялари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги уй-жой қурувчиларнинг маҳаллий қурилиш материаллари ва конструкцияларга бўлган талаб-эҳтиёжларини қондириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реконструкция қилинадиган ёки бузиладиган уй-жой фондини аниқлаган ҳолда оммавий сериядаги илгари қурилган кўп хонадонли уйларни реконструкция қилишни назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 16 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-10-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йилгача бўлган даврда уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини ривожлантириш тадбирлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

‎Тадбирлар номи

Ижро муддатлари‎

Ҳужжат тури‎

Масъул ижрочилар‎

I. Норматив-ҳуқуқий таъминлаш

‎1.1.

‎«Ипотека ва уй-жой қурилишига ипотека кредити бериш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаш

‎уч ой муддатда

Қонун лойиҳаси‎

Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги, тижорат банклари‎

1.2.‎

‎Уй-жой қурилиши, турар-жойларни реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомни тайёрлаш

уч ой муддатда‎

Низом лойиҳаси‎

Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги, тижорат банклари‎

‎1.3.

‎Якка тартибда уй-жой қурилиши тўғрисидаги муваққат низомни ишлаб чиқиш

‎2005 йил март

‎Муваққат низом лойиҳаси

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги‎

‎1.4.

‎Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тайёрлаш

2005 йил март‎

‎Низом лойиҳаси

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги‎

1.5.‎

‎Солиқ кодекси ва Ер кодексига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш

2005 йил апрель‎

‎Қонунлар лойиҳалари

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги‎

‎1.6.

‎Уй-жой қурилишига узоқ муддатли ипотека кредити бериш тизимини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш

‎2005 йил III чорак

‎Норматив ҳужжатлар лойиҳалари

Марказий банк, тижорат банклари, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси‎

‎1.7.

‎Амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, қурилиш ва уй-жойларни реконструкция қилишни тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш

2005 йил III чорак‎

‎Норматив ҳужжатлар

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси‎

‎1.8.

‎Давлат ва минтақавий даражаларда уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган комплекс чора-тадбирларнинг ҳуқуқий таъминоти тизимини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш

2005 йил март‎

Таклифлар‎

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси‎

II. Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

‎2.1.

2010 йилгача бўлган даврда аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқиш‎

2005 йил апрель‎

Тадбирлар‎

‎Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

‎2.2.

‎Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олишни хоҳловчи ҳамда муниципал уй-жой фонди ва мақсадли коммунал уй-жой фондидаги квартиралар олишни хоҳловчи ариза берувчиларни ажратган ҳолда аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш учун мавжуд навбат тартибини хатловдан ўтказиш

‎уч ой муддатда

‎Навбатда турганлар рўйхати

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎

‎2.3.

‎Бўш ётоқхоналар ва тугалланмаган қурилиш объектларини хатловдан ўтказиш ҳамда булар асосида уларни уй-жойларга қайта ихтисослаштириш учун фойдаланиш бўйича таклифлар киритиш

‎уч ой муддатда

‎Таклифлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси‎

‎2.4.

‎Уй-жой қурилиши соҳасидаги консалтинг ва ахборот инфратузилмаларини шакллантириш ва уларнинг самарали фаолият юритиши бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

‎Мунтазам

Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси‎

‎2.5.

‎Якка тартибдаги уй-жой қурилишида ер участкалари ажратиш механизмини такомиллаштириш ва ер муносабатларини тартибга солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

‎2005 йил март

‎Норматив ҳужжатлар лойиҳалари

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоятлар ҳокимликлари‎

‎2.6.

‎Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ажратилган ерларни хатловдан ўтказиш, уларнинг тўлиқ қурилиши учун амалий чора-тадбирлар кўриш, уй-жой қурилиши дастури бўйича ерлар ажратиш

‎2005 йил июль

Тадбирлар‎

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси‎

‎2.7.

‎Уйлар (квартиралар)ни баҳолаш ва қайта баҳолаш тизимини тартибга солиш, бу соҳадаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

‎2005 йил март

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎

Давлат мулки қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги‎

‎2.8.

‎Қишлоқ жойлари учун якка тартибдаги уй-жойларнинг такрор қўлланиладиган лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

‎уч ой муддатда

‎Намунавий лойиҳалар

‎«Давархитектқурилиш» қўмитаси,

‎2.9.

‎Кўчмас мулк бозори фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

‎2005 йил март

‎Таклифлар

Давлат мулки қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 7-сон, 54-модда, 17-18-сон, 131-модда, 37-38-сон, 284-модда; 2011 й., 22-23-сон, 225-модда; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)