14.08.2023 йилдаги 374-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.08.2023 йилдаги 374-сон
Дата вступления в силу
15.08.2023
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув-ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 18 апрелдаги ПҚ-209-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда касб эгаллашига кўмаклашиш, ижтимоий ҳаётга тайёрлаб бориш мақсадида Андижон вилоятининг 16-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларнинг меҳнат қилиши учун тажриба-синов тариқасида махсус ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси (кейинги ўринларда — ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти натижаларидан келиб чиқиб, мазкур тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларидаги «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ҳам жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча 16 та «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўқув-ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишнинг мақсадли параметрлари (кейинги ўринларда — параметр) асосида 1-иловага мувофиқ босқичма-босқич ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ҳудудидан ўқув-ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун зарур ер майдонларини ажратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида мавжуд инфратузилма ҳамда ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб, параметрларда кўрсатилган муддатларда ўқув-ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш корхоналарини зарур ускуналар, махсус жиҳозлар, иш қуроллари ва анжомлар билан таъминласин ҳамда ишлаб чиқариладиган товар ва хизматлар реализация қилинишида амалий ёрдам кўрсатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқув-ишлаб чиқариш корхонасини жиҳозлаш учун талаб этиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг намунавий рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилансинки, ўқув-ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш, зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, хом ашё билан таъминлаш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари прогнозининг орттириб бажарилган маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқув-ишлаб чиқариш корхонасининг йўналишларидан келиб чиқиб, ўқувчиларни касбга ўқитиш учун махсус ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 14 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
374-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 374-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўқув-ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишнинг мақсадли

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПАРАМЕТРЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ҳудуд номи

«Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернат номи

Муддат

Масъул ижрочилар

Биринчи босқич

1.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳридаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 24-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати

2023 йил сентябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳридаги вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Жиззах вилояти ҳокимлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

3.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳридаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 18-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

4.

Наманган вилояти

Косонсой туманидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 45-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

5.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳридаги сонли кўзи ожиз болалар учун 59-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

6.

Самарқанд шаҳридаги заиф кўрувчи болалар учун 60-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати

7.

Сирдарё вилояти

Гулистон туманидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Сирдарё вилояти ҳокимлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

8.

Сурхондарё вилояти

Ангор туманидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

9.

Фарғона вилояти

Фарғона вилоятидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 2-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Фарғона вилояти ҳокимлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

10.

Фарғона вилоятидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 3-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Иккинчи босқич

11.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳридаги 10-сонли кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати

2024 йил январь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

12.

Навоий вилояти

Навоий вилоятидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Навоий вилояти ҳокимлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

13.

Сурхондарё вилояти

Шўрчи туманидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 125-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

14.

Фарғона вилояти

Фарғона вилоятидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 1-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Фарғона вилояти ҳокимлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

15.

Хоразм вилояти

Хоразм вилоятидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 121-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

16.

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳридаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 77-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 374-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқув-ишлаб чиқариш корхонасини жиҳозлаш учун талаб этиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Асбоб-ускуналар ва жиҳозлар номи

Ўлчов бирлиги

Сони

I. Пойабзал ишлаб чиқариш учун зарур жиҳозлар

1.

Пойабзал бичиш (пойабзалнинг устки деталларини чопиш пресслари) ишларини бажариш ускунаси

дона

1

2.

Пойабзалнинг устки деталларига ишлов бериш ускунаси

дона

1

3.

Икки игнали тикув машинаси

дона

1

4.

Пойабзал қолипи

дона

5

5.

Болға

дона

10

6.

Тортма омбир

дона

5

7.

Бичувчи пичоқ

дона

5

8.

Қуритиш шкафи

дона

1

9.

Пойабзални таъмирлаш учун асбоб-ускуналар тўплами

тўплам

2

10.

Металл тиргакли дупая

дона

5

11.

Пойабзални йўрмаб тикиш ускунаси

дона

1

12.

Хом ашё (чарм маҳсулоти, таг қисми, елим, мих ва бошқа)

тўплам

1

13.

Бошқа жиҳозлар (хона учун мебель, техника хавфсизлиги жиҳозлари ва зарур тарғибот плакатлари)

тўплам

1

II. Ёғоч ўймакорлиги учун зарур жиҳозлар

14.

Ёғоч юзасини рандалаш ускунаси

дона

2-3

15.

Куракча искана

дона

6-7

16.

Гурзи

дона

5

17.

Арра

дона

2-3

18.

Майда тишли арра

дона

2-3

19.

Арра (чок)

дона

2-3

20.

Пилта қалам

дона

6-7

21.

Пух қалам

дона

6-7

22.

Қалам шкуфта

дона

6-7

23.

Эгов (ёғочга ишлов бериш учун)

дона

2-3

24.

Эгов (сопли)

дона

2-3

25.

Ранда

дона

2-3

26.

Чизмачилик учун циркуль

дона

6-7

27.

Электродрель

дона

1-2

28.

Пармаловчи дастгоҳ

дона

2-3

29.

Метр

дона

2

30.

Штангенциркуль

дона

5

31.

Ёғоч ўймакорлиги учун асбоблар жамланмаси (20 номдаги ҳар хил ўйиш ускуналари ва пардоз асбоблари)

тўплам

6-7

32.

Хом ашё (ёғоч, лок-бўёқ ва бошқа)

тўплам

1

33.

Бошқа жиҳозлар (хона учун мебель, техника хавфсизлиги жиҳозлари, кўргазмали қуроллар, усталар томонидан яратилган асарлар ва зарур тарғибот плакатлари)

тўплам

1

III. Гилам тўқиш учун зарур жиҳозлар

33.

Гилам тўқиш дастгоҳи

дона

2

34.

Игналар тўплами

тўплам

2-3

35.

Ип кесиш учун пичоқ

дона

15

36.

Гилам тўқиш тароғи

дона

15

37.

Қайчи

тўплам

2-3

38.

Тиндирмали ювиш мосламаси

дона

1

39.

Хом ашё (ипак ва жун иплар, бўёқлар ва бошқа)

тўплам

1

40.

Бошқа жиҳозлар (хона учун мебель, техника хавфсизлиги жиҳозлари ва зарур тарғибот плакатлари)

тўплам

1

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/374/0603-сон)