ИЛОВА
1-ИЛОВА
Т/р | Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида белгиланган хизматларни кўрсатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 376-сон қарори билан тасдиқланган «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2а, 2б, 2в, 2г ва 2д-иловаларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатилмаганлиги | 30 | |
2. | Ижтимоий хизмат амалда кўрсатилмаган ҳолда, хизматдан фойдаланувчи шахснинг биометрик маълумотлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритилганлиги аниқланганлиги | 30 | |
3. | Ижтимоий хизмат кўрсатувчи томонидан ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотларини тасдиқлаш имкони мавжуд бўлса-да, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида хизмат кўрсатилганлиги бўйича далолатнома орқали тасдиқланганлиги | 20 | |
4. | Тиббий-ижтимоий реабилитация, кундузги қатнов асосида қараб туриш ва уй шароитида қараб туриш хизматлари бўйича хизматдан фойдаланувчининг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартель ва Лаутон шкалалари асосида олти ой якуни бўйича қайта баҳоланганда, унинг кўрсаткичи мониторинг ўтказилишидан олдинги кўрсаткичга нисбатан камайганлиги аниқланганлиги | 10 | |
5. | Ижтимоий хизмат кўрсатувчи томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига хизмат кўрсатилганлиги ҳақида маълумот киритилиб, ушбу кунда тегишли хизмат амалда кўрсатилмаганлиги, шу жумладан, хизматдан фойдаланувчининг биометрик маълумотлари, фотосурат ёки бошқаларни киритишда ёлғон ёки ҳақиқий бўлмаган маълумотлардан фойдаланилганлиги | 10 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 | ||
2-ИЛОВА
Т/р | Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга унинг бандлиги таъминлангандан сўнг уч ой мобайнида белгиланган миқдордаги иш ҳақи ҳисобланмаганлиги | 20 | |
2. | Бандликка кўмаклашиш субсидиясини олган тадбиркорлик субъекти томонидан «Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш электрон реестри» ахборот модулида турган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам миқдорда иш ҳақи тўланганлиги аниқланганлиги | 20 | |
3. | Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ногиронлиги бўлган шахсга сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматлари амалда кўрсатилмаган бўлса-да, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига мазкур хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида маълумотлар киритилганлиги | 20 | |
4. | «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг электрон реестри, «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАК ҳамда Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларидаги I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг бандлиги, меҳнат шартномаси ва унга ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ўртасида тафовутлар ёки номувофиқликлар аниқланганлиги | 20 | |
5. | Ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлиги, ногиронлиги бўлган шахсларга тегишлилиги бўйича сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматлари йўлга қўйилганлик ҳолатларини мониторинг қилиш ва улар билан суҳбатлашиш жараёнида иш ўринларида шароитлар яратилмаганлиги ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганлиги | 20 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 | ||
3-ИЛОВА
Т/р | Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Шахсга нисбатан унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи муносабатда бўлинганлиги, шу жумладан унга нисбатан жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилганлиги аниқланганлиги | 20 | |
2. | «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ижтимоий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг хизматлари юзасидан фуқаролар томонидан салбий фикр билдирилганлиги (феэдбаск) ва хизматлар сифати қониқарсиз баҳоланганлиги | 20 | |
3. | Хизмат кўрсатувчи ходимларнинг касбий малакаси ва мутахассислиги кўрсатилаётган хизмат турига номувофиқлиги | 10 | |
4. | «Инсон» маркази, ҳудудий бошқарма ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириш маркази томонидан ўтказиладиган мониторингда «Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш талабларининг бузилганлиги аниқланганлиги | 15 | |
5. | Тарбияланувчилар ҳақидаги маълумотлар «Кундузги парвариш» ахборот модулида ҳаққоний юритилмаганлиги | 15 | |
6. | Хизмат кўрсатилувчилар (Янги кун, «Мадад» уйлари, Кундузги парвариш хизматлари) томонидан гуруҳларни ташкил этиш ва тўлдириш тартибига риоя этилмаганлиги | 10 | |
7. | Хизмат кўрсатувчи томонидан кадрлар таркиби ва уларнинг ўзгариши билан боғлиқ маълумотлар бир иш куни ичида «Кундузги парвариш» ахборот модулларига киритилмаганлиги | 10 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 | ||
4-ИЛОВА
Т/р | Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Тадбиркор томонидан уч ва ундан кўп маротаба сифатсиз ёки нуқсонли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари етказиб берилганлиги | 20 | |
2. | Кафолат муддати давомида носоз бўлиб қолган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари сотувчи (тадбиркор) томонидан бепул таъмирлаб берилмаганлиги ёки янгисига алмаштирилмаганлиги | 20 | |
3. | Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларининг минимал техник талабларга мувофиқ эмаслиги ҳамда улар тўғрисида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг номувофиқлиги ёки тўлиқ эмаслиги | 20 | |
4. | Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини етказиб бериш муддатларига риоя этилмаганлиги | 20 | |
5. | Протез мосламаси ёки реабилитация воситаси сотувчи томонидан унинг техник паспорти ва фойдаланиш бўйича йўриқномаси билан биргаликда топширилмаганлиги | 20 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 | ||
5-ИЛОВА
Т/р | Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Хизмат кўрсатувчи томонидан вояга етмаганларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатилишига доир талабларга ва стандартларга риоя этилмаслиги | 20 | |
2. | Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳамда унинг минтақавий бўлинмалари томонидан уч ойда ўтказиладиган мониторинг натижаларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганда | 15 | |
3. | «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ҳар ойда ўтказиладиган мониторинг натижаларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганда | 15 | |
4. | Хизмат кўрсатиладиган бино ва иншоотларда санитария ҳолати таъминланмаганлиги | 10 | |
5. | Ижтимоий хизмат амалда кўрсатилмаган бўлса-да, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» АТда хизматдан фойдаланувчининг давомати қайд этилганлиги аниқланганлиги | 10 | |
6. | «Ягона миллий меҳнат тизими» АТ маълумотларига кўра, ягона реестрга киритишда кўрсатилган ходимлар билан меҳнат шартномалари расмийлаштирилмаган ёки улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган бўлса-да, мазкур ходимлар томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш давом эттирилаётганлиги аниқланганлиги | 10 | |
7. | «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» АТда хизматдан ҳақиқатда фойдаланган боланинг биометрик идентификацияси маълумотлари бир вақтнинг ўзида такрорий киритилганлиги аниқланганлиги | 10 | |
8. | Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга қисқа ёки узоқ муддатли, шунингдек тун-у кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар уларни ҳимоя қилиш режаси ёхуд индивидуал интеграция режасига ҳамда ижтимоий хизмат паспортида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганлиги | 5 | |
9. | «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» АТда ижтимоий хизматларнинг самарадорлиги бўйича ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билдирган фикрлар ҳамда мониторинг натижалари асосида юритиладиган рейтинги паст бўлганлиги | 5 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 | ||
6-ИЛОВА
Т/р | Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилганда ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя қилинмаслиги | 40 | |
2. | Лицензия олингандан кейин объектда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган қулай ва тўсиқсиз муҳит элементларининг сақланиши таъминланмаганлиги, уларни ўзбошимчалик билан ўзгартирилганлиги ёки олиб ташланганлиги аниқланганлиги | 25 | |
3. | Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бинолардан, иншоотлардан, шунингдек бошқа объектлардан ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлардан ўзга фуқаролар билан тенг равишда фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратилмаганлиги | 25 | |
4. | Лицензия бериш (қайта расмийлаштириш) учун объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси олинмаганлиги | 5 | |
5. | Ногиронлиги бўлган шахсларнинг объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш асоссиз рад этилганлиги | 5 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 | ||
7-ИЛОВА
Т/р | Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Қурилган, реконструкция қилинган ёки таъмирланган шаҳарсозлик фаолияти объектининг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаси техник қисми ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича мажбурий экспертизадан ўтказилган бўлса-да, унга амал қилмаган ҳолда қуриб фойдаланишга топширилганлиги | 10 | |
2. | Фойдаланишга топширилган объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилганда ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя қилинмаслиги | 40 | |
3. | Фойдаланишга топширилган объектларда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган қулай ва тўсиқсиз муҳит элементларининг сақланиши таъминланмаганлиги, уларни ўзбошимчалик билан ўзгартирилганлиги ёки олиб ташланганлиги аниқланганлиги | 15 | |
4. | Фойдаланишга топширилган объектларда аввал аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича берилган кўрсатмалар бажарилмаганлиги ёки камчиликлар бартараф этилмаганлиги | 10 | |
5. | Объектда ногиронлиги бўлган шахслар учун ўрнатилган махсус жиҳозлардан фойдаланиш учун шарт-шароит яратилмаганлиги | 25 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 | ||
8-ИЛОВА
Т/р | Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Эксперт ташкилотлар томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларида ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлими (қисми) мавжуд бўлмаган ҳолда ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган ушбу алоҳида бўлим (қисм) бўйича ижобий хулоса берилиши | 40 | |
2. | Эксперт ташкилотлар томонидан икки ва ундан ортиқ марта шаҳарсозлик ҳужжатларида ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлими (қисми) мавжуд бўлмаган ҳолда ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган ушбу алоҳида бўлим (қисм) бўйича ижобий хулоса берилиши | 30 | |
3. | Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилган ёки фойдаланишга топширилган объектларда қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича аниқланган камчиликлар ижобий хулоса берилган лойиҳа ечимлари билан боғлиқлиги аниқланганлиги | 20 | |
4. | Лойиҳа ҳужжатлари бўйича берилган ижобий экспертиза хулосаси «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг «Экспертиза хулосаларининг ягона реестри»га киритилмаганлиги | 5 | |
5. | Шаҳарсозлик ҳужжатлари эксперт ташкилотлар томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги юзасидан асоссиз экспертизадан ўтказишни рад этилганлиги | 5 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 | ||
9-ИЛОВА
Т/р | Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Автобус ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган жиҳозлар билан таъминланмаганлиги | 35 | |
2. | Автобусда ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган жиҳозлардан (пандус, кўтаргич, аравачани маҳкамлаш мосламалари) доимий фойдаланилиши таъминланмаганлиги ёки мазкур жиҳозлар носоз ҳолда рейсга чиқарилганлиги | 35 | |
3. | Автобусда йўловчи ташиш йўналишини жойлаштириш бўйича тендерда ғолиб бўлган ташувчи томонидан йўналишда ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳитни таъминловчи ускуналар билан жиҳозланган автобуслардан фойдаланилмаганлиги | 10 | |
4. | Шаҳар йўловчи ташиш йўналишларида I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ва унга ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахсга бепул хизмат кўрсатишдан бош тортилганлиги ёхуд улардан йўл ҳақи ундирилганлиги | 10 | |
5. | Ногиронлиги бўлган шахсни ўриндиқли аравачаси, реабилитация қилишнинг техник воситаси билан автобусга чиқариш ва ташишдан асоссиз равишда бош тортилганлиги ёхуд улар учун қўшимча ҳақ талаб қилинганлиги | 10 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 | ||