14.11.2024 йилдаги ПФ-184-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жорий йилнинг 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорларга қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритишига кўмаклашиш ва қонунбузилишларнинг барвақт олдини олиш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва назорат қилувчи органларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда — Бизнес омбудсман), Олий Суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2025 йил 1 январдан жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жаримани бекор қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2025 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимлар сонини яшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 2025 йил 1 мартдан бошлаб судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божини қуйидаги миқдорларда қайтариб бериш тартибини жорий этиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи инстанция судида — тўланган давлат божининг 70 фоизи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлар бўйича судда — тўланган давлат божининг 30 фоизи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бизнес-омбудсман Олий Суд, Адлия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу банд талабларидан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар (кейинги ўринларда — назорат қилувчи органлар) ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ушбу рўйхатга киритилмаган органлар ҳамда ташкилотлар томонидан ҳамда назорат соҳасида назарда тутилмаган масалалар бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат тадбирларини ўтказиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-132-сон Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб назорат қилувчи органлар томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими жорий этилиши, шунингдек, текширув ва профилактика тадбирларини ташаббус этиш ушбу тизим натижалари асосида амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки, 2025 йил 1 январдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига, давлат манфаатларига, атроф-муҳитга зарар етказиш хавфининг тезкор олдини олиш ёки бартараф этиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида 2-иловага мувофиқ текширувлар текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 39-моддасига мувофиқ, камерал солиқ текширувлари ҳамда Божхона кодексига мувофиқ амалга ошириладиган божхона назорати шакллари «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинмайди.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими натижалари асосида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавф даражаси ўрта ва юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олишга қаратилган профилактика тадбирлари ўтказилади ёки текширув ўтказилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқ факт ва ҳоллар бўйича фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлиги, атроф-муҳитга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳамда давлат манфаатларига зарар етказиш хавфининг олдини олиш ёки бартараф этишга қаратилган текширувлар «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими натижаларидан қатъи назар ўтказилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ ва божхона органлари томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ юритилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профилактика тадбирлари доирасида амалдаги профилактика шаклларига қўшимча равишда Бизнес-омбудсман ва назорат қилувчи органлар томонидан тасдиқланган намунадаги чеклист тўлдирилиши натижалари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунбузилишларга олиб келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этишга кўмаклашилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Бизнес-омбудсман назорат қилувчи органлар билан биргаликда мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил қилиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар такомиллаштирилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида хавф даражасини аниқлаш тартибларини қайта кўриб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ҳисоб палатаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Бизнес-омбудсман билан биргаликда 2025 йил 1 мартга қадар бюджет ташкилотлари фаолиятида ўтказиладиган тадбирларни рўйхатга оладиган «Давлат аудити» дастурий комплексини «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда бюджет ташкилотлари фаолиятидаги назорат тадбирлари ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига узатилиши инобатга олинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилаб қўйилсинки, 2025 йилдан бошлаб назорат қилувчи органларнинг текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга ходимлари ҳар икки йилда Бизнес-омбудсман томонидан ташкил этиладиган ўқув курсларида малакасини оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ўқув курсларида иштирок этишни молиялаштириш назорат қилувчи органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Бизнес-омбудсман ҳар йили 1 февралга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги текширувларнинг қонунийлиги ва ўрнатилган тартибда ўтказилганлиги, тадбиркорлик субъектларининг шикоятлари, текширув ҳуқуқига эга мансабдор шахсларнинг аттестация натижалари каби кўрсаткичлар асосида назорат қилувчи органлар фаолиятини баҳолаб, «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида уларнинг рейтингини эълон қилиб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи органлар раҳбарлари масъулиятини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Бизнес-омбудсман манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бизнес-омбудсман Д.С. Қосимов ҳамда назорат қилувчи органлар раҳбарлари белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 14 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-184-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Назорат қилувчи орган номи

Назорат соҳаси

1.

Ҳисоб палатаси

Ваколатига кирадиган масалаларга доир давлат ташқи аудити ва молиявий назорат

2.

Марказий банк

Марказий банк томонидан фаолияти тартибга солинадиган ташкилотлар фаолияти устидан назорат

3.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасидаги назорат

 31.

Давлат молиявий назорати инспекцияси

Бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши устидан назорат

4.

Адлия вазирлиги

Интеллектуал мулкка оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат

5.

Ички ишлар вазирлиги

Хусусий автомактаблар фаолияти, ўқ-дориларнинг, саноат учун мўлжалланган портловчи материалларнинг, шунингдек, пиротехника буюмларининг, гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ва улар прекурсорларининг муомалада бўлиши устидан назорат

6.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан назорат

7.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликни етиштириш фаолияти устидан назорат

8.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши, кўп квартирали уйларни сақлаш ва фойдаланиш харажатларини аниқлаш талабларига, кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.

9.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти устидан назорат

10.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Нодавлат ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари фаолияти устидан назорат

11.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази

Тиббий фаолият устидан назорат

111.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи устидан назорат

12.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назорат

13.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат

14.

Божхона қўмитаси

Божхона кодекси талаблари асосида божхона назорати, шу жумладан божхона аудити

15.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Ветеринария қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат

16.

Давлат захираларини бошқариш қўмитаси

Давлат захирасидаги товарларнинг тўпланиши, янгиланиши, алмаштирилишини тартибга солиш соҳасида назорат

17.

Дин ишлари бўйича қўмита

Диний таълим муассасалари ҳамда умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолияти устидан назорат

18.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақобат, реклама, товар-хомашё биржалари фаолияти, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат

19.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонунчилик талаблари устидан назорат

20.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини, атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини ҳамда лифтлар ва аттракционлардан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат

21.

Солиқ қўмитаси

Солиқ қонунчилигига риоя этилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши устидан назорат

22.

Туризм қўмитаси

Туризм соҳасидаги қонунчилик талаблари бажарилиши устидан назорат

24.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Крипто-активлар айланмасини, капитал бозори ва суғурта бозорини, электрон тижоратни, лотерея ҳамда интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини тартибга солиш соҳасида назорат

25.

Кадастр агентлиги

Ерлардан мақсадли фойдаланилиши, ижара шартномаси бўйича мажбуриятларга риоя этилиши устидан назорат

26.

Кинематография агентлиги

Кинематография фаолияти устидан назорат

27.

Маданий мерос агентлиги

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида назорат

28.

«Ўзархив» агентлиги

Архив иши ва иш юритиш талаблари бажарилиши устидан назорат

29.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат

30.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳалари устидан назорат

31.

Фуқаро авиацияси агентлиги

Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан парвозлар инсонлар соғлиғи ва ҳаётига, атроф-муҳитга ҳамда давлат манфаатларига хавф солмаган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш устидан назорат

32.

Миграция агентлиги

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолият устидан назорат

33.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назорат

34.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида назорат

35.

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси

Ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси, рақамли технологиялар, сунъий интеллект соҳаларида, шу жумладан, ахборот тизими ва ресурслари, маълумотлар базалари, рақамли хизматлар, дастурий таъминот фаолияти, оммавий ахборот воситалари фаолияти, ноширлик ва матбаа фаолияти назорати ҳамда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш

36.

Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият устидан назорат

37.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

Қурилиш объектларида, кўп квартирали уйларни бошқариш, ичимлик сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариш соҳасида назорат

38.

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

Ер усти сувидан оқилона фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этилиши устидан назорат

39.

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси

Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назорат

40.

Транспорт назорати инспекцияси

Автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларида назорат

41.

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назорат

42.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси

Концерт-томоша ва гастроль фаолияти устидан назорат

43.

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани сертификатлаштириш ҳамда уларнинг реализация қилинишини тартибга солиш ҳамда фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат

44.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати 

45.

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи, шунингдек, таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш фаолияти устидан назорат

 

46.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция

Бино ва иншоотларда, йўл ва йўл инфратузилмаси объектларида ҳамда транспорт воситаларидан фойдаланишда ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назорат

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тезкор-қидирув тадбирлари тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда, тафтиш эса жиноят-процессуал қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк томонидан назорат қилиниши лозим бўлган шахсларни инспекциядан (текширувдан) ўтказиш «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ваколатли органни текширув бошлангандан сўнг хабардор этиш тартибида ўтказилиши мумкин бўлган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТЕКШИРУВЛАР РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Назорат функциялари

(текширувлар)

Назорат қилувчи орган

1.

Қуйидаги масалалар бўйича текширув ўтказиш: тиббий фаолиятни лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ амалга оширилишини текшириш; тиббий фаолият лицензия олинмасдан амалга ошираётганлигини текшириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази

12.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ амалга оширилишини текшириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2.

Қуйидаги масалалар бўйича тезкор назорат тадбирларини ўтказиш:

ёнувчан моддалар ва қурилиш материалларини жойлаштириш ёки очиқ алангалатишда ва бошқа салбий ҳолатлар орқали атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик;

махсус техник қурилмаларни қўлламаган ҳолда битумни эритиш, далалар ва аҳоли пунктларида анғиз, тўкилган хазон ва дарахтлар новдаларини ёхуд бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқиш;

оқова сувларни жой рельефига ёки очиқ сув объектларига, шунингдек, коммунал канализация тизимига меъёридан ортиқ ёки рухсатсиз ташлаш;

сувни табиий сув объектларидан сувдан махсус фойдаланиш ёки махсус истеъмоли учун рухсатномасиз олиш;

дарахтларни ноқонуний кесиш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни ноқонуний териш ва тайёрлаш ёки йўқ қилиш, ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан балиқларни) ноқонуний овлаш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик;

дарёлар, сойлар, кичик дарё ва кўлларнинг ўзанлари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарини тозалаш, шунингдек, уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик, кенг тарқалган фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш;

саноат усулида балиқ овлаш билан шуғулланувчи шахсларнинг балиқ овлаш қоидаларига риоя қилиши бўйича мониторинг;

атмосфера ҳавоси, тупроқ, ер усти ва ер ости сувларини ифлослантирувчи манбалар мониторинги, атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш учун иншоотлар ўрнатиш, ускуналар, жиҳозлардан, шунингдек, атмосферага чиқариб ташланадиган зарарли моддалар миқдори ва тартибини назорат қилувчи воситалардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши бўйича мониторинг.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

3.

Меҳнат муносабатларида қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан текширувлар.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

4.

Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, шунингдек, пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш соҳасида назоратни амалга ошириш.

Ички ишлар вазирлиги

5.

Заҳарланиш ва юқумли касалликлар тарқалиши ҳолатлари бўйича кечиктириб бўлмайдиган текширувлар.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

6.

Фитосанитария талабларига риоя қилинишини, минерал, органик ва микробиологик ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини сақлаш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш, биомаҳсулотлар ишлаб чиқарилишида сифат кўрсаткичлари борасида белгиланган қоида ва талабларга риоя қилиниши юзасидан текширувлар.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

7.

Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан парвозлар инсонлар соғлиғи ва ҳаётига, атроф-муҳитга ҳамда давлат манфаатларига хавф солмаган ҳолда амалга оширилишини назорат қилиш.

Фуқаро авиацияси агентлиги

8.

Рухсат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя қилинганлигини ўрганиш мақсадида барча қурилиш объектларида, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жой қуриш, кўп квартирали уйлар, ичимлик сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариш объектларида, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, қисқа муддатли инспекторлик текширувлари ўтказиш.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

9.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларидан самарали фойдаланилиши бўйича ўтказиладиган текширувлар.

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

10.

Ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширмасликка, ўзбошимчалик билан ер участкаларини эгаллаб олишга ёки уларнинг чегараларини ўзгартиришга, ерларнинг тоифасидан қатъи назар, барча турдаги бинолар ва иншоотларни ўзбошимчалик билан қуришга йўл қўймаслик устидан давлат назоратини амалга ошириш.

Кадастр агентлиги,

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

11.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан амалга ошириладиган назорат тадбирлари.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

12.

     Қуйидаги масалалар бўйича тезкор назорат тадбирларини ўтказиш:

     ёқилғи-энергия ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, етказиб бериш (тақсимлаш, сотиш) ва истеъмол қилиш фаолияти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларда ушбу соҳадаги талабларга риоя этиш;

     ёқилғи-энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳамда истеъмолчиларга реализация қилинаётган ёқилғи-энергия ресурслари сифатини (нефть ва газ маҳсулотларидан намуналар олиш, лабораторияда таҳлил қилиш, миқдорини ўлчаш ва тарқатиш) назорат қилиш.

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

13.

Автомобиль транспортида юк ва йўловчиларни ташиш қоидаларига риоя этилишини ташиш жараёнида рейдлар ўтказган ҳолда назорат қилиш.

Транспорт назорати инспекцияси

14.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва аттракционлардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши юзасидан тезкор назорат тадбирларини ўтказиш.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

15.

Фармацевтика фаолиятини (шу жумладан, дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улгуржи ва чакана реализация қилишни) лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ амалга оширилишини текшириш.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази

16.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 февралдаги ПҚ-78-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар юзасидан солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда сайёр солиқ текширувини ўтказиш:

1. Назорат-касса техникасини ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузиш.

2. Меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларни ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини солиқ ҳисоботида акс эттирмаслик.

3. Ер майдонларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиш.

4. Фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ёки қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини солиқ ҳисоботида тўлиқ акс эттирмаслик.

Солиқ қўмитаси

17.

 Ер ости бойликлари ва техноген минерал ҳосилалардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатнома олмасдан ўзбошимчалик билан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳолатлари бўйича назорат тадбирларини ўтказиш.

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси

18.

Ўзбекистон Республикасининг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қуйидагилар юзасидан кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида текширув ўтказиш:

1. Кўп квартирали уйларни сақлаш ва фойдаланиш харажатларини аниқлаш бўйича талабларга, кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.

2. Кўп квартирали уйларни мавсумий фойдаланишга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 

19.

Бино ва иншоотларда, йўл ва йўл инфратузилмаси объектларида ҳамда транспорт воситаларидан фойдаланишда ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назорат

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: мазкур рўйхатга киритилган текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида текширувлар бошлангандан сўнг 24 соат ичида рўйхатга олинади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПФ-74-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/74/0453-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

а) жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жаримани бекор қилиш;

б)қуйидагилар учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш:

фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш;

қонунчиликда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш;

ходимлар сонини яшириш;

в) судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божини қуйидаги миқдорларда қайтариб бериш тартибини жорий этиш:

биринчи инстанция судида — тўланган давлат божининг 70 фоизи;

апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлар бўйича судда — тўланган давлат божининг 30 фоизи.

Қонун лойиҳаси

2024 йил декабрь

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

Олий Суд

(Исламов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев)

г) Бизнес-омбудсманнинг қуйидаги масалалар юзасидан судларга шикоят киритиш ваколатини таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш:

тадбиркорлик субъектларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарорлар устидан;

тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш масалалари бўйича масъул ташкилотлар устидан.

2.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида хавф даражасини аниқлаш мезонлари ва тартибларини қайта кўриб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил декабрь

Назорат қилувчи органлар,

Бизнес-омбудсман

(Қосимов)

3.

1. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил декабрь

Назорат қилувчи органлар

2. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини «Ягона давлат назорати» ахборот тизими билан интеграция қилиш, (бундан солиқ ва божхона органларининг «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимлари мустасно).

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил март

Назорат қилувчи органлар,

Бизнес-омбудсман

(Қосимов)

4.

Қуйидагилар асосида назорат қилувчи органларнинг назорат тадбирларини ўтказишга доир талаб ва низомларни такомиллаштириш:

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилиши;

текширув ва профилактика тадбирларини ташаббус этиш «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими натижалари асосида амалга оширилиши.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил декабрь

Назорат қилувчи органлар

5.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишда қатнашадиган ходимларни инсон омилини чеклаган ҳолда автоматлаштирилган тизим орқали белгилаш амалиётини йўлга қўйиш ва «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига интеграция қилиш, бундан махсус гувоҳномага эга ходимлар сони 10 тагачани ташкил этадиган назорат қилувчи органлар мустасно.

Бунда автоматлаштирилган тизимни жорий этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришни назорат қилувчи органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грант ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил март

Назорат қилувчи органлар,

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Бизнес-омбудсман

(Қосимов)

6.

Бюджет ташкилотлари фаолиятида ўтказиладиган тадбирларни рўйхатга оладиган «Давлат аудити» дастурий комплексини «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилиш.

Бунда бюджет ташкилотлари фаолиятида ўтказилган тадбирлар ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига узатилишини инобатга олиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил февраль

Ҳисоб палатаси

(Бобоев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Бизнес-омбудсман

(Қосимов)

7.

1. Назорат қилувчи органларнинг текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга ходимларининг малакасини оширишни ташкил этиш. Бунда:

ўқув курсларида иштирок этадиган назорат қилувчи органлар ва улар ходимларининг реестрини шакллантириш;

тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказиш тартиби, тадбиркорлар ва текширувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув курслари режасини тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил январь

Бизнес-омбудсман

(Қосимов)

2. Ўқув курслари режасига асосан назорат қилувчи органларнинг текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга ходимларини ўқитиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йилдан бошлаб ҳар икки йилда

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

назорат қилувчи органлар

3. Ўқув жараёнларини рақамлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Бизнес-омбудсман

(Қосимов)

8.

Назорат қилувчи органларнинг рейтингини шакллантириш ва эълон қилиш. Бунда:

тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги текширувларнинг қонунийлиги ва ўрнатилган тартибда ўтказилганлиги, тадбиркорлик субъектларининг шикоятлари, текширув ҳуқуқига эга мансабдор шахсларнинг аттестация натижалари каби кўрсаткичлар асосида назорат қилувчи органлар фаолиятини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш ҳамда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашида муҳокама қилган ҳолда тасдиқлаш;

Идоравий ҳужжат

2024 йил декабрь

Бизнес-омбудсман

(Қосимов)

ишлаб чиқилган методика асосида назорат қилувчи органларнинг фаолиятини баҳолаш, уларнинг рейтингини шакллантириш ва «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида эълон қилиш;

назорат қилувчи органлар раҳбарлари масъулиятини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар йили 1 февралга қадар

9.

«Ягона давлат назорати» ахборот тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

а) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилиши;

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил январь

Бизнес-омбудсман

(Қосимов)

б) тадбиркорлик субъектлари фаолияти мажбурий талабларга мослиги бўйича ўзини ўзи текшириш механизмларини жорий қилиш:

мажбурий талаблар реестри асосида тадбиркорликнинг ҳар бир йўналиши бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг мажбурий талабларга мослигини текшириш имконини берувчи чеклист жойлаштириш;

чеклистни тўлдириш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар бериш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил март

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

назорат қилувчи органлар

10.

1. Халқаро ноҳукумат ташкилотларнинг грантларини жалб этиш ҳисобига қуйидагиларни назарда тутувчи «E-Business-ombudsman maʼmuriy» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш:

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш ҳамда уларни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш ва кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ваколатли органларга электрон шаклда юбориш;

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдор шахс, жабрланувчи, гувоҳ ва холислар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда тўплаш, умумлаштириш, сақлаш ва таҳлил қилиш;

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдор шахсларнинг электрон реестрини шакллантириш;

маъмурий баённома ва маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни электрон шаклда расмийлаштириш;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни жойида ахборот технологиялари ёрдамида расмийлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил январь

Бизнес-омбудсман

(Қосимов)

2. «E-Business-ombudsman maʼmuriy» ахборот тизимини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ягона электрон иш юритув тизимига («E-maʼmuriy ish») интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил февраль

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

11.

Барча соҳалардаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида хавф даражасини аниқлаш тартибини ўз ичига олувчи ягона «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашида муҳокама қилиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил ноябрь

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

назорат қилувчи органлар,

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

12.

Адвокатлик фаолияти ёки хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги маъмурий судларга бериладиган аризалар бўйича аризачи ва жавобгарларнинг давлат божидан озод этилганлигини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2025 йил январь

Олий суд

(Исламов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

13.

«Ягона давлат назорати» ахборот тизимини такомиллаштириш, уни техник қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги «Cаll-марказ» хизматини сақлаш харажатларини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ахборот хати

2024 йил декабрь

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

14.

1. Фармоннинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш бўйича ахборот-таҳлилий материаллардан фойдаланган ҳолда тарғибот материаллари тўпламини (маъруза матни, тақдимот, аннотация, инфографика, схема) тайёрлаш.

2. Тарғибот материаллари тўпламини Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари ва манфаатдор ташкилотларга етказиш.

3. Тарғибот материаллари тўплами асосида Фармоннинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил ноябрь

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

15.

1. Фармоннинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш бўйича матбуот анжумани ўтказилиши ҳақида Бизнес-омбудсман расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида эълон бериш.

2. Матбуот анжумани ўтказиш ва оммавий ахборот воситалари вакилларига тайёрланган тарғибот материаллари тўпламини тақдим этиш.

3. Матбуот анжуманини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил ноябрь

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов),

ЎзМТРК

(Жўрабоев)

16.

1. Тадбиркорларнинг тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблардан хабардорлигини оширишга оид семинар-тренинглар ташкил этиш бўйича чораклик режа-графикларни тасдиқлаш.

Режа-график

2025 йил февраль

Назорат қилувчи органлар,

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

2. Малакали мутахассислар, экспертлар, жумладан, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор идоралар ходимларини жалб этган ҳолда режа-графикка асосан семинар-тренингларни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Графикка асосан

17.

1. Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар бўйича савол-жавоблар, анимацион роликлар ва бошқа усуллардан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий ахборот контентини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил февраль

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

2. Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқий тарғибот материалларини тарқатиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармонида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5690-сон Фармонининг 3-бандида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш тўғрисидаги хабарномаларнинг асослилигини, ўтказилган текширувларнинг қонунийлиги ва ўрнатилган тартибда ўтказилганлигини ўрганади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 сентябрдаги «Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6314-сон Фармонида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланади. Бунда ушбу рўйхатга киритилмаган органлар ҳамда ташкилотлар томонидан ҳамда назорат соҳасида назарда тутилмаган масалалар бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат тадбирларини ўтказиш тақиқланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 5-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ўтказиладиган текширувлар» сўзлари «ўтказиладиган текширувлар ҳамда Ваколатли органни текширув бошлангандан сўнг хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатида назарда тутилган текширувлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) 2-илованинг 10-позицияси чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-178-сон Фармони 5-бандининг «б» кичик бандидаги «1 мартга қадар» сўзлари «1 августга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-81-сон Фармони 7-бандининг ўн биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармонининг 8-бандида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5006-сон қарорининг 6-бандида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-374-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«а» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«тадбиркорлик субъектлари учун профилактика тадбирларини тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда семинарлар, оммавий муҳокамалар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, «очиқ эшиклар куни» тадбирларини ташкил этиш, шунингдек, тарқатма материал ва қўлланмалар билан таъминлаш, тавсия ва хабарлар юбориш шаклларида ёхуд чеклист тўлдирилиши натижалари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунбузилишларга олиб келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш орқали амалга оширади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«б» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил белгиланган тартибда хабардор этилмаганда»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом назорат қилувчи органлар ва уларнинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — назорат қилувчи органлар) томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига нисбатан амалга ошириладиган солиқ текширувларини ўтказиш тартибининг ушбу Низом билан тартибга солинмаган қисми Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли орган — қонунчилик билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назоратни амалга оширишга ваколат берилган ташкилот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи органлар — тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонунчилик билан ваколат берилган давлат органлари ва ташкилотлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи орган мансабдор шахси — вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилувчи, тадбиркорлик субъектларида юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни ҳамда маъмурий ёки суд органларида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган назорат тадбири;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чеклист — профилактика тадбири доирасида тадбиркорлик субъекти томонидан тўлдириладиган намунавий шаклдаги саволнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«хавфни таҳлил этиш» электрон тизими — назорат қилувчи органлар томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширув дастури — тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувнинг назорат саволномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ягона давлат назорати» ахборот тизими (кейинги ўринларда — Ахборот тизими) — тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни (хабардор этиш ёки текширув бошлангандан сўнг хабардор этиш орқали) ва улар натижаларини рўйхатга олишни таъминловчи электрон ахборот тизими.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Текширувлар ваколатли органни хабардор этиш ёки текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида хабардор этган ҳолда Ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали ўтказилади, бундан тезкор-қидирув тадбирлари, жиноят-процессуал қонунчилиги асосида ўтказиладиган тафтиш ва камерал солиқ текширувлари мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот тизими техник сабабларга кўра ишламаган тақдирда текширув ўтказиш тўғрисида хабардор этиш ёки текширув бошлангандан сўнг хабардор этиш кейинчалик Ахборот тизимга киритиш шарти билан қоғоз шаклида расмийлаштирилиши мумкин. Бунда техник носозлик Ваколатли орган томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат қилувчи орган ва ваколатли орган ўртасидаги давлат сири билан боғлиқ бўлган текширувларни ўтказишга оид ахборот алмашинуви давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади ҳамда бундай текширувлар Ахборот тизимида рўйхатга олинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Текширув иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Текширув ўтказишда тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи органлар мансабдор шахсининг текширув масалаларига алоқаси бўлмаган талабларини бажармаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширув ўтказишда шахсан ёки ўз вакили орқали иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талаб қилиб олинаётган ҳужжатларни, агар ушбу ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари тадбиркорлик субъекти томонидан назорат қилувчи органга олдинги ўтказилган текширувларда тақдим этилган бўлса, тақдим этмаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи орган мансабдор шахсининг рухсати билан экспертиза ўтказишда иштирок этиш ва экспертга тушунтиришлар бериш, экспертнинг хулосаси билан танишиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспертни рад этиш ва экспертни ўзи кўрсатган шахслар орасидан тайинлаш тўғрисида илтимос қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширув материаллари билан танишиш ва текширув далолатномасини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи орган мансабдор шахсининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан, шунингдек, белгиланган тартибда текширув натижалари устидан шикоят қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширувни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ (қарор, фармойиш) белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ва буйруқ нусхаси тадбиркорлик субъектига берилмаган, текширув тўғрисида ваколатли орган белгиланган тартибда хабардор этилмаган (текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида хабардор этиш тартиби бундан мустасно), назорат қилувчи орган мансабдор шахсида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома мавжуд бўлмаган, Текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортилган ҳолларда, назорат қилувчи орган мансабдор шахсини текширув ўтказиш учун ўз ҳудуди ва биноларига қўймаслик.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Текширувларни ўтказишда тадбиркорлик субъектларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи органлар мансабдор шахсининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслик, унинг текширув билан боғлиқ қонуний талабларини бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширувни ўтказаётган назорат қилувчи органнинг мансабдор шахсига текширув билан боғлиқ, шу жумладан, электрон ахборот ташувчи воситаларда сақланадиган ҳужжатлар ва ахборотни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш имкониятини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектлари зиммасида қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Текширувларни ўтказишда назорат қилувчи орган мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектининг текширув билан боғлиқ, шу жумладан, электрон ахборот ташувчи воситаларда сақланадиган ҳужжатлари ва маълумотларини талаб қилиб олиш ва ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда тадбиркорлик субъектининг ҳудудлари ва биноларини кўздан кечириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширувлар давомида тадбиркорлик субъектини ёзма билдириш асосида назорат қилувчи органга текширув билан боғлиқ тушунтиришлар бериш учун чақириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширувга аудиторлик ташкилотларини ва (ёки) экспертларни белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат қилувчи органлар қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Текширувларни ўтказишда назорат қилувчи орган мансабдор шахси қуйидагиларга мажбур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектига текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектини текширув мақсади, тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширувларни рўйхатга олиш китобига қонунчиликда белгиланган тартибда текширувлар ҳақидаги ёзувларни киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъекти фаолиятига текширув предметига тааллуқли бўлмаган масалалар бўйича аралашмаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат сири, тижорат ёки бошқа сирлар сақланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширув натижаларини далолатнома билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини текширув тугаган куни тадбиркорлик субъектига тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширув натижаларини Ахборот тизимига киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профилактика тадбирларини ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда қонунчиликда назарда тутилган чораларни кўриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг зиммасида қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Ваколатли органни текширув ўтказиш тўғрисида хабардор этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Назорат қилувчи орган тадбиркорлик субъекти фаолиятида қуйидагилар асосида текширув ўтказишни ташаббус қилишга ҳақли:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими натижалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқ факт ва ҳоллар бўйича фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлиги, атроф-муҳитга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳамда давлат манфаатларига зарар етказиш хавфининг олдини олиш ёки бартараф этиш учун (жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот манбаларидан олинган маълумотлар).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширув ўтказишни ташаббус қилишда, дастлаб назорат қилувчи орган томонидан текширув ўтказилиши режалаштирилаётган тадбиркорлик субъектининг амалда фаолият кўрсатаётганлиги ўрганиб чиқилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширув ўтказиш тўғрисидаги хабарнома Ахборот тизимига назорат қилувчи органнинг марказий аппарати томонидан киритилади. Бунда бир кунлик муддатда текширув ўтказиш тўғрисидаги хабарнома назорат қилувчи органнинг ҳудудий бўлинмаси томонидан киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ваколатли органни текширув бошлангандан сўнг хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатида (кейинги ўринларда — Рўйхат) назарда тутилган текширув ўтказиш тўғрисидаги хабарнома текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида Ахборот тизимига киритилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Назорат қилувчи орган раҳбари (ёки раҳбар ўринбосари) томонидан текширув тўғрисида хабардор қилиш учун Ахборот тизимига қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда тасдиқланган хабарнома киритилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширув ўтказадиган назорат қилувчи орган номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширув ўтказиладиган тадбиркорлик субъектининг номи (филиали ёки шохобчаси), солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, ИФУТ коди, юридик ва текширув ўтказиш манзили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширув ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат ёки маълумот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширув ўтказиш муддати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширув предмети;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширувда қамраб олинадиган фаолият даври.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган асос бўйича батафсил маълумотлар ва тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари, профилактика тадбирлари ўтказилганлиги бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (ўтказилган бўлса) ҳамда текширув дастури хабарномага илова сифатида Ахборот тизимига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширув дастури ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган асос доирасида тузилиши ва назорат қилувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Назорат қилувчи орган текширувни ўтказиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида текширув ўтказиш тўғрисида буйруқ (қарор, фармойиш) қабул қилади ҳамда бир иш кунида Ахборот тизимига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Буйруқда (қарорда, фармойишда) текширув ўтказиш учун мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган асос, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахслари таркиби, тадбиркорлик субъектининг номи (филиали ёки шохобчаси), солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, манзили, текширув мақсади, муддати, текширувда қамраб олинадиган фаолият даври ва текширув Ахборот тизимида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи махсус код кўрсатилади ҳамда текширув дастури илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Текширувларни ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Назорат қилувчи орган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида қонунчиликда белгиланган муддатларда тадбиркорлик субъектини унинг Ахборот тизимидаги шахсий кабинети ёки почта алоқаси (агар электрон шаклда хабардор этишнинг техник имконияти мавжуд бўлмаса) орқали хабардор қилади, Рўйхатда назарда тутилган ҳамда давлат ёнғин назорати органлари томонидан ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда текширув ўтказиш муддати ва предмети, тарафларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар учун тарафларнинг жавобгарлиги, коррупция аломатлари вужудга келганда хабар бериш тартиби, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан шикоят бериш тартиби ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ масалалар кўрсатилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширув бошланиши ҳақида хабарномани олган тадбиркорлик субъекти текширув ўтказилишидан олдин юридик манзилини ўзгартирган ёки у қайта ташкил этилган ҳолларда текширув назорат қилувчи орган томонидан қайта хабардор қилмасдан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъекти Ахборот тизими ёки почта алоқаси орқали юборилган текширув бошланиши ҳақида хабарномани шахсан олмаганлиги текширув ўтказишга тўсқинлик қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси текширув бошланишидан олдин тадбиркорлик субъекти раҳбарини (раҳбар вазифасини бажарувчи шахсни) текширув мақсади билан таништиради, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномани кўрсатади, текширувни ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар (назорат қилувчи органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текширув дастури) нусхаларини тилхат олган ҳолда тақдим қилади, шунингдек, Ахборот тизимига текширувнинг махсус кодини киритиш орқали текширувга доир маълумотларни олиш ҳуқуқини тушунтиради, Рўйхатда назарда тутилган текширувлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъекти ўз сўровига кўра ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни Ахборот тизимидан бепул реал вақт режимида Интернет тармоғи орқали ёки қисқа хабар (SMS) кўринишида олиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Текширув ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаси тадбиркорлик субъектига тилхат олинган ҳолда топширилган кун текширувни ўтказиш бошланган кун ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектининг текширув ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширувни бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъекти мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан далолатнома тузилади. Бунда далолатнома расмийлаштирилган вақт текширувни ўтказиш бошланган вақт ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган Текширувларни рўйхатга олиш китобини қонунчиликда белгиланган тартибда тўлдириши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Текширувни фақат текширув ўтказишга рухсат берилган назорат қилувчи орган ва унинг текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга бўлган мансабдор шахслари ўтказишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат қилувчи органнинг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан ўтказиладиган текширувга унинг бошқа таркибий бўлинмаларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслари жалб этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат қилувчи орган текширувни ўзининг ҳудудий бўлинмаларига юклатишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдиришдан бош тортган тақдирда ёки мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаган ҳамда текширувга назорат қилувчи органнинг буйруғида (қарори, фармойиши) кўрсатилмаган бошқа шахсларни жалб этиш ҳолатларида, текширувга шартнома асосида аудиторлик ташкилотлари ва (ёки) экспертларни жалб этиш ҳолатлари бундан мустасно, тадбиркорлик субъекти текширув ўтказилишига йўл қўймасликка ҳамда ушбу ҳолат ҳақида ваколатли органга, Савдо-саноат палатасига ва прокуратура органларига хабар беришга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлик субъекти фаолиятида ўтказиладиган текширув қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлардан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Текширув ўтказиш жараёнида назорат қилувчи органнинг мансабдор шахслари ўз ваколатлари ва текширув дастурида белгиланган масалалар доирасидан четга чиқмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Текширув тадбиркорлик субъектининг иш вақти давомида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Тадбиркорлик субъекти фаолиятида ўтказиладиган текширувда, шунингдек, профилактика тадбирларида унинг сўровига кўра Савдо-саноат палатасининг вакиллари, тадбиркорлик субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятида текширув ўтказишда эса мазкур бирлашмалар вакиллари иштирок этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширув давомида тадбиркорлик субъектига солиқ маслаҳатчилари, таржимон ва (ёки) адвокатлар томонидан шартнома асосида тегишли хизматлар кўрсатилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси текширув бошланишидан олдин тадбиркорлик субъекти раҳбарига (раҳбар вазифасини бажарувчи шахсга) мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган шахсларни текширувда иштирок этишга жалб қилиш ҳуқуқини тушунтиради ҳамда бу ҳақда тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбар вазифасини бажарувчи шахс) томонидан текширув ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар нусхалари олинганлигини тасдиқловчи тилхатда маълумот қайд этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъекти томонидан маълум қилинган мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган шахсларнинг текширувда иштирок этиш учун етиб келмаслиги текширув ўтказилишига тўсқинлик қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Текширув билан тадбиркорлик субъектининг бевосита текширув предмети билан боғлиқ бўлган фаолият даври қамраб олинади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширув ўтказиш вақтидан олдинги уч календарь йилдан кўп бўлмаган муддатдаги фаолият қамраб олиниши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширувни ўтказаётган назорат қилувчи орган томонидан илгари текширилган фаолият даври, предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказилмайди, давлат ёнғин назорати органлари томонидан ўтказиладиган назорат текширувлари бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбар вазифасини бажарувчи шахс) текширувда иштирок эта олмаган, талаб этилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ёки соҳавий мутахассислар мавжуд бўлмаган тақдирда, текширув назорат қилувчи органнинг буйруғи (қарори, фармойиши) асосида тўхтатилиши ҳамда назорат қилувчи органнинг асослантирилган мурожаатига кўра ёки назорат қилувчи орган томонидан асослантирувчи ҳужжатлар билан кейинчалик ваколатли органни хабардор қилган ҳолда текширув бошқа вақтга кўчирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муддати кўчирилган текширувни ўтказиш текширув тўхтатилган ойдан кейинги ойнинг сўнгги кунидан кечиктирмасдан таъминланиши лозим. Ушбу муддатда ўтказилмаган текширув ўтказилмаган деб ҳисобланади. Бундай текширув кейинчалик умумий тартибда ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Текширув муддатини максимал узайтириш назорат қилувчи органнинг асослантирилган сўровига мувофиқ ваколатли органни хабардор қилган ҳолда фақатгина бир марта ва дастлаб белгиланган текширув муддатидан ошмаган муддатга амалга оширилиши мумкин. Бунда дастлаб ўтказилган ва узайтирилаётган текширувларнинг жами муддатлари қонунчиликда белгиланган текширувларни ўтказиш муддатларидан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Текширувни тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтган ёки фаолият юритаётган манзилда ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда, уни тадбиркорлик субъектининг ёзма розилиги билан ушбу субъект рўйхатдан ўтган ёки фаолият юритаётган ҳудуддаги назорат қилувчи орган биносида ўтказиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Текширувлар натижалари текширув далолатномаси билан расмийлаштирилади. Текширув далолатномаси камида икки нусхада тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир кунлик муддатда ўтказиладиган текширув далолатномаси текширув ўтказилган кунда, муддати бир кундан ортиқ бўлган текширув бўйича эса, текширув муддатининг охирги кунидан кечиктирмасдан расмийлаштирилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда текширув далолатномасининг нусхалари назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси ва тадбиркорлик субъектининг раҳбари (раҳбар вазифасини бажарувчи шахс) томонидан имзоланади, бир нусхаси тадбиркорлик субъекти раҳбарига (раҳбар вазифасини бажарувчи шахсга) уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйдириб топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Тадбиркорлик субъекти ўтказилган текширув натижаси бўйича ўз эътирозларини далолатномада ёзма равишда акс эттириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Тадбиркорлик субъекти текширув далолатномасини олишдан ва (ёки) уни имзолашдан бош тортганда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси бу ҳақда далолатномада қайд этади ва шу пайтдан эътиборан текширув тугаган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу ҳолда текширув далолатномасининг бир нусхаси у тузилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан тадбиркорлик субъектига почта орқали буюртма хат билан ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда электрон шаклда тузилиб юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Текширув натижалари бўйича тузилган далолатнома, қайд этилган қонунбузилиш ҳолатлари ва текширув ўтказиш ҳақида тадбиркорлик субъекти хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (почта квитанцияси ва электрон ахборот тизимларининг маълумотлари) текширув якунлангандан сўнг уч иш куни ичида, тадбиркорлик субъектига нисбатан қўлланилган таъсир чоралари тўғрисидаги маълумотлар (ёзма кўрсатма, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, жарималарни қўллаш тўғрисида қарорлар ва суд қарорлари) мазкур чоралар қўлланилгандан сўнг бир иш кунидан кечиктирилмасдан назорат қилувчи органлар томонидан Ахборот тизимига киритилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Текширув натижасида аниқланган банк сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларга оид маълумотлар Ахборот тизимига киритилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширувда жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, назорат қилувчи орган дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга хабар бериши ҳамда текширув якунланган вақтдан бошлаб ўн кун ичида ушбу ҳолат бўйича барча ҳужжатларни юбориши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ текширувида жиноят аломатлари аниқланган тақдирда эса, бу ҳақда хабар бериш солиқ қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Текширувлар ўтказилишини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Ваколатли орган назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар белгиланган тартибда ўтказилганлигини доимий равишда мониторинг қилиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Мониторинг натижаларига кўра назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ноқонуний текширув ўтказганлиги ёки текширув давомида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги аниқланганда ваколатли орган томонидан уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Текширувларнинг қонунийлиги устидан жамоатчилик назорати Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда қонунчиликда белгиланган шахслар томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Профилактика тадбирларини ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Профилактика тадбири назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектларига амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартиришларни тушунтириш, уларнинг талаблари бузилишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар, шунингдек, тадбиркорлик субъектининг фаолият хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда унга солиқ, божхона ва бошқа имтиёзлар ва преференциялар ҳақида тушунтиришлар бериш, шунингдек, қонунбузилишларга олиб келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Профилактика тадбирлари қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бевосита жойига чиқмаган ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашмаган ҳолда ҳуқуқий тарғибот, семинарлар, тушунтириш ишлари ва амалий машғулотлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектларига почта алоқаси ёки электрон ахборот тизимлари орқали уларнинг фаолияти юзасидан қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар, тадбиркорлик субъекти фаолият юритаётган соҳада содир этилаётган тизимли ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитлар бўйича хабарномалар юбориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалдаги қонунчилик талабларини тушунтириш юзасидан оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни оммавий муҳокама қилиш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғида веб-сайтлар, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда блог ва чатларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«очиқ эшиклар куни» тадбирларини ташкил этиш ва уларда қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектларини қонунчилик талабларига оид маълумотлар акс эттирилган тарқатма материаллар ва бошқа қўлланмалар билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектларига ўрнатилган тартибда тасдиқланган чеклист тақдим этиш, чеклист тўлдирилиши натижалари бўйича улар фаолиятида қонунбузилишларга олиб келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёнғин хавфсизлигини, фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар сақланадиган жойлар (объектлар)нинг техник мустаҳкамлигини, объект ички ва рухсат бериш режимини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган профилактика тадбирлари тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларни кўздан кечириш орқали амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Профилактика тадбирлари тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган ва тасдиқланган чораклик режа-графиклар асосида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўтказилган профилактика тадбирлари бўйича баённома юритилиб, қайд этилган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Профилактика тадбирини ўтказиш натижаси бўйича назорат қилувчи орган Ахборот тизимга қуйидаги маълумотларни киритади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профилактика тадбирини ўтказган назорат қилувчи орган ва унинг тегишли таркибий бўлинмаси номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профилактика тадбирининг шакли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профилактика тадбири оммавий равишда ўтказилган тақдирда унда иштирок этган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони, ўтказилган тадбир баёни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профилактика тадбири манзилли амалга оширилганда унда қатнашган тадбиркорлик субъектлари сони ва уларга берилган тавсия ва хабарномалар сони ва мазмуни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида веб-сайтлар, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда блог ва чатлар орқали ўтказилган муҳокамалар, улар ўтказилган сана, манзили (оммавий ахборот воситаларидаги кўрсатув ёки лойиҳа номи, муҳокаманинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги манзили).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Назорат қилувчи органлар ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача мазкур Низомнинг 38-бандида белгиланган маълумотларни Ахборот тизимга киритиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида кўп такрорланувчи қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи органлар ҳар ярим йил якунлари бўйича 1 августга қадар, йил якунлари бўйича 1 февралга қадар улар томонидан амалга оширилган текширув ва профилактика тадбирлари таҳлилини ваколатли органга киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли орган ҳар ярим йил якунлари бўйича 1 сентябрга қадар, йил якунлари бўйича 1 мартга қадар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида кўп такрорланувчи ҳуқуқбузарликлар ҳамда улар содир этилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида маълумотни Ахборот тизимига жойлаштиради ва жамоатчиликка эълон қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Ваколатли орган ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари мазкур Низом талабларига риоя этилиши, текширув муносабати билан ўзига маълум бўлган тижорат сири, хизмат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар, шунингдек, ошкор этилмайдиган ахборотлар муҳофаза қилинишини таъминлаши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Назорат қилувчи органларнинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
раҳбарлари текширув ўтказиш тўғрисида хабардор этиш ёки ваколатли органни текширув бошлангандан сўнг хабардор этиш учун тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги ҳамда текширувлар қонунчиликда белгиланган тартибда Ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган ҳолда амалга оширилиши учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мансабдор шахслари ўз ваколатлари ва назорат соҳасидан ташқари масалалар бўйича ҳар қандай текширув ўтказилмаслиги ҳамда текширувлар қонунчиликда белгиланган тартибда Ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган ҳолда амалга оширилиши, шунингдек, ўтказилган текширувлар бўйича зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида Ахборот тизимига киритилиши учун жавобгардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Тадбиркорлик субъектлари уларда ўтказилаётган текширув ҳақидаги ҳамда уларнинг фаолиятини текшираётган назорат қилувчи органлар тўғрисидаги маълумотни ваколатли органдан ёзма шаклда ёки ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан Ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда бепул олишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Ўтказилган текширувдан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг юқори ташкилотларига, ваколатли органга, Савдо-саноат палатасига ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 февралдаги «Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-54-сон қарорининг 3-бандида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-204-сон қарори 7-бандининг олтинчи хатбошисидаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат корхонаси» сўзлари «Unicon-Soft» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: ушбу илованинг 1 — 10 бандлари 2025 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5547-сон Фармонига 1-илованинг 4-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги «Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5566-сон Фармонига 2-илованинг 4-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5656-сон Фармонига 2-илованинг 3-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5668-сон Фармонига 1-илованинг 2-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги «2019 — 2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5707-сон Фармонига 3-илованинг 2-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5846-сон Фармонига 1-илованинг 3-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5863-сон Фармонининг 16-банди ва 3-илова.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5870-сон Фармонига 1-илованинг 4-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-5884-сон Фармони.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6033-сон Фармонига илованинг 2-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6118-сон Фармонига 4-илованинг 6-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги «Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПФ-6221-сон Фармонига 4-илованинг 1-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6240-сон Фармонига 2-илованинг 2-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6252-сон Фармонига 5-илованинг 4-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6262-сон Фармонига 3-илованинг 2-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6263-сон Фармонига илованинг 2-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-3-сон Фармонига илованинг 5-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «2022 — 2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-55-сон Фармонига 6-илованинг 1-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-67-сон Фармонига 1-илованинг 2-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида»ги ПФ-182-сон Фармони.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва «рақамли энергоназорат» тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-77-сон Фармонининг 6-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-90-сон Фармони 8-бандининг «б» кичик банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-36-сон Фармонига 5-илованинг 1 ва 44-бандлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида»ги ПФ-84-сон Фармони 6-бандининг «а» кичик банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-104-сон Фармонига 6-илованинг 3-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида очиқликни таъминлаш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-149-сон Фармонига 3-илова 1-бандининг «а» кичик банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ташқи савдо операциялари бўйича валюта назоратини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-156-сон Фармонига илованинг 1-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги «Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-162-сон Фармонига 6-илованинг 2-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5140-сон қарорига 4-илованинг 1-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: ушбу илова 2025 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон; 11.02.2025 й., 06/25/20/0122-сон; 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон; 02.06.2025 й., 06/25/90/0486-сон; 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон; 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон; 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон; 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон; 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон; 07.03.2026 й., 06/26/35/0205-сон; 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон; 07.05.2026 й., 06/26/74/0453-сон; 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)