17.04.2026 йилдаги ПФ-63-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларга чек қўйиш, коррупцион хавфларни камайтириш, тадбиркорлар ва давлат органлари ўртасидаги мулоқотда шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш, шунингдек, қулай бизнес муҳитини ривожлантириш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. «Ягона давлат назорати» ахборот тизимини такомиллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2026 йил 1 июлдан бошлаб амалдаги функцияларига қўшимча равишда қуйидаги янги имкониятларга эга «Ягона давлат назорати» ахборот тизими ва унинг мобил иловаси ишга туширилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) тадбиркорлик субъекти фаолият юритадиган жойдаги туман (шаҳар) ҳокими, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика ва солиқ инспекторлари ҳақида маълумот олиш ва уларга мурожаат қилиш (чат) тизимини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ўтказилган текширувлар ва назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотлар натижаси бўйича давлат хизматчиси хатти-ҳаракатларига баҳо бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) текшириш ҳуқуқи бўлмаган ёки текширувга чиқиши белгиланмаган назоратчи ҳақида реал вақт режимида тадбиркорни хабардор қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномаларнинг электрон шаклини юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) текшириш ўтказиш тартибига риоя қилмаслик ҳолатларини автоматик тарзда аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) текширувларни тадбиркорлик субъектидаги махсус QR-код ёки солиқ тўловчининг идентификация рақами (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) орқали рўйхатга олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(з) тадбиркорлик субъекти фаолият юритадиган ҳудудда ташкил этилиши кутилаётган давлат органлари мансабдор шахсларининг оммавий қабуллари ҳақида хабардор қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар 2026 йил 1 августдан бошлаб жорий этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) назорат қилувчи ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мансабдор шахслари ва ходимлари (кейинги ўринларда — давлат хизматчиси) ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотни «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида ҳисобга олиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувларни, шу жумладан, қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган текширувлар ва профилактика тадбирларини рўйхатга олишни ва назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотларни ҳисобга олишни таъминловчи «Бизнес ҳимоя» QR-коди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Тадбиркор ва давлат органи ўртасидаги мулоқотнинг шаффофлигини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) давлат хизматчиси давлат органи номидан ёки ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субъекти фаолият юритадиган бинога назорат ёки профилактика тадбирини ўтказиш мақсадисиз ташриф буюриши ёхуд тадбиркорлик субъектини бошқа жойга чақириши назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқот (кейинги ўринларда — мулоқот) сифатида баҳоланади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблардан келиб чиқиб ҳамда давлат хизматчисининг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъекти билан амалга оширилган мулоқот асосли ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий хавф-хатарларга олиб келувчи, шунингдек, мазкур кичик банднинг «i» хатбошисида баён этилган ҳолатларга кирмайдиган мулоқот асоссиз ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) тадбиркорлик субъектларининг жамоат бирлашмалари томонидан ташкиллаштирилган очиқ мулоқот шаклидаги учрашувлар ҳамда сайёр қабулларда, шунингдек, давлат хавфсизлигига оид кечиктириб бўлмайдиган ва тезкор-қидирув тадбирлари давомида давлат хизматчисининг тадбиркорлик субъекти вакили билан мулоқотга киришиши мазкур кичик бандда назарда тутилган мулоқот сифатида тавсифланмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига мулоқот ҳақидаги маълумотларни киритиш давлат хизматчилари учун мажбурий ҳисобланади ва ушбу талабга риоя этмаганлик тегишли тартибда хизмат текшируви ўтказилиши учун асос бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) бўлиб ўтган мулоқотнинг асосли ёки асоссиз эканлигига баҳо бериш тегишли давлат органининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси ёки ушбу функцияни амалга ошириш юклатилган бўлинма ёхуд мансабдор шахс томонидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритиладиган маълумотлар Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда — Бизнес-омбудсман) ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан доимий мониторинг қилиб борилади, қонунчиликда белгиланган ҳолларда ахборот ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) айни бир тадбиркорлик субъекти билан бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба асоссиз мулоқотга киришган давлат хизматчисига қуйидаги чоралар қўлланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) давлат органининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан хизмат текшируви ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) айни шу тадбиркорлик субъектида ўтказиладиган назорат тадбирларига охирги мулоқот қайд этилган санадан эътиборан ўн икки ой давомида иштирок этишига йўл қўйилмайди. Мазкур тақиққа риоя этмаслик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш тартибини бузиш ҳисобланади ҳамда текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома амал қилишининг уч ойгача тўхтатиб турилишига олиб келади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ва улар билан мулоқот қилиш тартибини сурункали тарзда бузувчи шахслар олти ой муддатга Инсофсиз текширувчилар реестрига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат хизматчиси ҳамда тадбиркорлик субъекти ўртасида бўлиб ўтган назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотни «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш схемаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 августдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) давлат назорати тартиботларини рақамлаштириш ва шаффофлигини ошириш доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишда иштирок этадиган ёки тадбиркор билан мулоқотга киришадиган давлат хизматчилари «Ягона давлат назорати» ахборот тизимининг мобил иловасидан фойдаланишлари мажбурий этиб белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномаларнинг электрон шаклини юритиш орқали уни қоғоз кўринишида расмийлаштириш тартиби бекор қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) «Бизнес ҳимоя» QR-кодини жорий этиш доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) тадбиркорлик субъекти томонидан назорат қилувчи орган мансабдор шахсига Текширувларни рўйхатга олиш электрон китобини тақдим этиш тартиби бекор қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) назорат қилувчи орган мансабдор шахси тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширув ўтказишдан олдин «Ягона давлат назорати» ахборот тизимининг мобил иловаси ёрдамида тадбиркорлик субъектидаги «Бизнес ҳимоя» QR-кодини сканерлаш орқали текширувни рўйхатга олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) давлат хизматчилари «Бизнес ҳимоя» QR-коди орқали текшириш ёки мулоқот ҳақидаги маълумотни белгиланган тартибда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритмаса, тадбиркорлик субъектлари давлат хизматчисини текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ва мулоқотга киришмаслик ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Бизнес-омбудсман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2026 йил 1 августга қадар, биринчи навбатда, савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган тадбиркорлик субъектларини «Бизнес ҳимоя» QR-коди билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 июлга қадар мазкур Фармонда белгиланган талаблардан келиб чиқиб, «Ягона давлат назорати» ахборот тизимини ва унинг мобил иловасини такомиллаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2026 йил 1 июлга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) тадбиркорлик субъекти фаолиятида ноқонуний текширув ўтказганлик ҳамда текширув ўтказиш тартибини бузганлик учун алоҳида маъмурий жазо чораларини қилмишига мутаносиб равишда белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширув ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш орқали ушбу тоифадаги қилмишни жиноий юрисдикциядан чиқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) «Ягона давлат назорати» ахборот тизими орқали қайд этилган тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширув ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чорасини автоматлаштирилган тартибда қўллаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ортиқча аралашувларни чеклаш чоралари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2026 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида автоматик тарзда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида уларнинг шахсий кабинети композит тартибида очилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) «Ягона давлат назорати» ахборот тизимидан рўйхатдан ўтмаган ёки текширув ўтказишга асос бўлувчи ҳужжатларни тизимга киритмаган ёхуд махсус гувоҳномага эга бўлмаган назорат қилувчи органнинг ходими томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувлар ноқонуний ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларга, шу жумладан, жиноят иши доирасидаги текширувларга назорат қилувчи органлардан жалб қилинадиган мутахассислар текширувларда фақат тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга бўлган тақдирда иштирок этишлари мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар давлат органи мансабдор шахслари ва масъул ходимлари тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Бизнес-омбудсман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда 2026 йил 1 июлга қадар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида давлат хизматчилари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги мулоқотни ҳисобга олиш ва унинг мониторингини юритиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2026 йил 1 сентябрга қадар мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда унинг қайта ишланган таҳририни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) икки ой муддатда Бизнес-омбудсман девонининг фаолиятини қайта кўриб чиқсин ва унинг самарадорлигини ошириш учун замонавий услубларни, шу жумладан, фаолиятини рақамлаштириш ҳамда унга сунъий интеллект технологияларини кенг татбиқ этиш чораларини кўрсин, шунингдек, Бизнес-омбудсман девони ходимларини навбатдан ташқари аттестациядан ўтказсин ва амалий тажрибага эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А.А. Буриев белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 17 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-63-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматчиси ҳамда тадбиркорлик субъекти ўртасида бўлиб ўтган назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотни «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқич

Тадбирлар

Муддатлар

Масъуллар

(субъектлар)

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган «Бизнес ҳимоя» QR-кодини «Ягона давлат назорати» ахборот тизимининг мобил иловасида сканерлаш орқали у билан бўлиб ўтадиган мулоқотни қайд этиш ва уни асослаш*

Мулоқот амалга оширилишидан олдин

Давлат хизматчиси

Давлат хизматчиси билан бўлиб ўтган мулоқот ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, ўз муносабатини «Ягона давлат назорати» ахборот тизимининг мобил иловасига киритиш

Мулоқот амалга оширилгандан кейин 3 кун ичида

Тадбиркорлик субъекти

(ихтиёрий асосда)

2-босқич

Давлат хизматчиси томонидан «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритилган маълумотларни кўриб чиқиш, бўлиб ўтган мулоқотнинг асосли ёки асоссиз эканлигига баҳо бериш ва бу ҳақида ахборот тизимига белги қўйиш

Давлат хизматчиси маълумот киритгандан кейин 3 кун ичида

Комплаенс назорат тузилмалари**

3-босқич

«Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритилган маълумотларни қайта текшириш ва солиштириш асосида даврий ҳисоботлар тайёрлаш, Комплаенс назорат тузилмалари томонидан хизмат текширувларини ўтказиш

Доимий

Комплаенс назорат тузилмалари,

Бизнес-омбудсман ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

4-босқич

«Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритилган маълумотларни мониторинг қилиш, тегишли чоралар кўриш учун тақдимномалар киритиш, зарур ҳолларда, ахборотни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш

Доимий

Бизнес-омбудсман ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Бўлиб ўтган мулоқотнинг давомийлиги ва такрорланишидан қатъи назар, ҳар бир ҳолатда алоҳида хабар берилиши ва мулоқот сабаблари асослаб берилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Комплаенс назорат тузилмалари — давлат хизматчиси ишлайдиган давлат органининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси ёки ушбу функцияни амалга ошириш юклатилган бўлинма ёхуд мансабдор шахс.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришларни киритишга қаратилган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

(а) тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида ноқонуний текширув ўтказганлик ҳамда текширув ўтказиш тартибини бузганлик учун алоҳида маъмурий жазо чораларини белгилаш;

(б) тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида текширув ўтказиш тартибини бузиш қилмишини жиноий юрисдикциядан чиқариш;

(в) тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида текширув ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини автоматлаштирилган тартибда қўллаш.

Қонун лойиҳаси

2026 йил июнь

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

2.

«Ягона давлат назорати» ахборот тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш ва унинг мобил иловасини ишга тушириш:

(а) тадбиркорлик субъекти фаолият юритадиган жойдаги туман (шаҳар) ҳокими, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика ва солиқ инспекторлари ҳақида маълумот олиш ва уларга мурожаат қилиш (чат) тизимини яратиш;

(б) ўтказилган текширувлар ва назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотлар бўйича давлат хизматчиси хатти-ҳаракатларига баҳо бериш ва коррупция ҳолатлари ҳақида онлайн шикоят юбориш;

(в) текшириш ҳуқуқи бўлмаган ёки текширувга чиқиши белгиланмаган назоратчи ҳақида реал вақт режимида тадбиркорни хабардор қилиш;

(г) тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномаларнинг электрон шаклини юритиш;

(д) текшириш ўтказиш тартибига риоя қилмаслик ҳолатларини автоматик тарзда аниқлаш ва маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш;

(ж) давлат органларининг мансабдор шахслари ва ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотни ҳисобга олиш;

(з) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувларни, шу жумладан, қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган текширувлар ва профилактика тадбирларини рўйхатга олишни ва назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотларни ҳисобга олишни таъминловчи «Бизнес ҳимоя» QR-кодини жорий этиш. Бунда текширувларни солиқ тўловчининг идентификация рақами орқали рўйхатга олишни ҳам назарда тутиш;

(и) тадбиркорлик субъекти фаолият юритадиган ҳудудда ташкил этилиши кутилаётган давлат органлари мансабдор шахсларининг оммавий қабуллари ҳақида хабардор қилиш;

(к) тадбиркорлик субъектларини текширишда иштирок этадиган ёки тадбиркор билан назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотга киришадиган давлат хизматчилари «Ягона давлат назорати» ахборот тизимининг мобил иловасидан фойдаланишларини мажбурий этиб белгилаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил июнь

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов)

3.

Фармонда қуйидагилар белгилангани муносабати билан «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қайта ишлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

«Ягона давлат назорати» ахборот тизимидан рўйхатдан ўтмаган ёки текширув ўтказишга асос бўлувчи ҳужжатларни тизимга киритмаган ёхуд махсус гувоҳномага эга бўлмаган назорат қилувчи органнинг ходими томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувлар ноқонуний ҳисобланиши;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларга, шу жумладан, жиноят иши доирасидаги текширувларга назорат қилувчи органлардан жалб қилинадиган мутахассислар текширувларда фақат тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга бўлган тақдирда иштирок этишлари мумкинлиги;

назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширув ўтказишдан олдин «Ягона давлат назорати» ахборот тизимининг мобил иловаси ёрдамида тадбиркордаги «Бизнес ҳимоя» QR-кодини сканерлаш орқали текширувни рўйхатга олиши;

давлат хизматчилари «Бизнес ҳимоя» QR-коди орқали текшириш ёки мулоқот ҳақидаги маълумотни белгиланган тартибда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритмаса, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматчисини текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ва мулоқотга киришмаслик ҳуқуқининг берилиши.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2026 йил август

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

4.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига давлат хизматчилари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотни ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Президент Администрациясига киритиш:

(а) айни бир тадбиркорлик субъекти билан икки ва ундан ортиқ маротаба асоссиз мулоқотга киришган давлат хизматчиларига нисбатан:

тегишли давлат органининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан хизмат текширувини ўтказиш тартибини белгилаш;

ушбу тадбиркорлик субъектида ўтказиладиган назорат тадбирларида охирги мулоқот қайд этилган санадан эътиборан ўн икки ой давомида иштирок этишини чеклаш;

(б) тадбиркорлар билан мулоқот қилиш ва текширув ўтказиш тартибини сурункали равишда бузган шахсларни олти ой муддатга Инсофсиз текширувчилар реестрига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июнь

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов)

5.

Инсофсиз текширувчилар реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил август

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Адлия вазирлиги (Ташкулов)

6.

2026 йил 1 августга қадар, биринчи навбатда, савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган тадбиркорлик субъектларини «Бизнес ҳимоя» QR-коди билан таъминлаш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил август

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Куранбаев),

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

7.

«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги тегишли низомларни такомиллаштириш:

(а) хавф даражаларини аниқлаш мезонлари, баҳолаш индикаторлари, ахборот алмашинуви тартибини белгилаш;

(б) ишлаб чиқилган лойиҳани Бизнес-омбудсман ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишиш;

(в) келишилган лойиҳани белгиланган тартибда Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июнь

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармонининг 1-иловасида кўрсатилган назорат қилувчи органлар

8.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларда боди-камерадан фойдаланиш тартибини белгилаш:

(а) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган текширувларда боди-камерадан фойдаланиш, видеоёзувларни расмийлаштириш, сақлаш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш;

(б) боди-камера орқали олинган видеоёзувларни ҳисобга олиш ҳамда уларни назорат қилувчи органларнинг маълумотлар базасида сақлаш;

(в) текширув давомида боди-камера орқали узлуксиз видеоёзувни амалга ошириш, ёзувни асоссиз тўхтатиш ёки ўчиришни тақиқлаш, боди-камера носоз бўлган ҳолатда текширувни тўхтатиш;

(г) видеоёзувларнинг бутлиги ва ўзгармаслигини таъминлаш, уларни шахсий қурилмаларга кўчириш ёки ижтимоий тармоқларда тарқатишни тақиқлаш ҳамда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июнь

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов),

Адлия вазирлиги (Ташкулов)

9.

Бизнес-омбудсман девони фаолиятини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш:

(а) иш юритиш жараёнини рақамлаштириш ҳамда унга сунъий интеллект технологияларини босқичма-босқич татбиқ этиш;

(б) ходимларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш, бунда уларнинг касбий билимлари, амалий тажрибаси ва иш самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш;

(в) аттестация натижаларига кўра девон штатини давлат органларида амалий тажрибага ва рақамли технологиялар соҳасида компетенцияларга эга, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш;

(г) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг замонавий KPI механизмларини жорий этиш ҳамда улар асосида доимий баҳолаб бориш.

Амалий чора-тадбирлар ва идоравий ҳужжат

2026 йил май

Бизнес-омбудсман (Буриев)

10.

Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациялардан ахборот технологияларини қўллаган ҳолда ўтказиш, аттестация комиссияларини тугатиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Президент Администрациясига киритиш.

Ахборот хати ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил ноябрь

Бизнес-омбудсман (Буриев)

11.

«Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритиладиган маълумотларни доимий мониторинг қилиб бориш, қонунчиликда белгиланган ҳолларда ахборотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар чоракда

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов),

Бош прокуратура (Касимов)

12.

Фармоннинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш бўйича ахборот-таҳлилий материаллардан фойдаланган ҳолда ҳужжатлар тўпламини (маъруза матни, тақдимот, аннотация, инфографика, схема) тайёрлаш.

Тарғибот материаллари тўпламини Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари ва манфаатдор ташкилотларга етказиб бериш.

Ҳужжатлар тўплами асосида Фармоннинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил апрель

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

13.

Давлат органларининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари учун қуйидаги мавзуларни ўз ичига оладиган ўқув семинарлар ташкил этиш:

(а) давлат органларининг мансабдор шахслари ва ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотнинг асосли ёки асоссиз эканлигига баҳо бериш тартиби;

(б) белгиланган тартибни бузган давлат хизматчиси устидан хизмат текширувини ўтказиш тартиби.

Ўқув семинарлар

2026 йил август-сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов),

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (Коленко)

14.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида автоматик тарзда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида уларнинг шахсий кабинетини композит тартибида очиш имконини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил июнь

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Адлия вазирлиги (Ташкулов)

15.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, давлат органи мансабдор шахслари ва масъул ходимларининг тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлигини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2026 йил август

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Бош прокуратура (Касимов),

Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5690-сон Фармонига 1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари — девон раҳбари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш ва қонунчилик ижроси назорати шўъбаси (8)

Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва экспертизадан ўтказиш шўъбаси (3)

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси (4)

Тадбиркорлик соҳаларини стратегик режалаштириш ва методология шўъбаси (2)

Ташкилий-назорат ва инсон ресурсларини бошқариш шўъбаси (4)

Халқаро алоқалар ва протокол хизмати (1)

Биринчи бўлим

Ахборот хизмати (2)

Девонхона

Юридик таъминлаш ва маъмурий амалиёт шўъбаси (1)

Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси (1)

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш шўъбаси (2)

Молия-хўжалик шўъбаси (2)

Вакил девонининг ҳудудий шўъбалари (58)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 91 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг умумий сони — 40 нафар, шундан мурожаатлар билан ишлайдиган мутахассислар сони — 15 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тузилмага бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Лавозимнинг номланиши

Бирликлар сони

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

1

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари — девон раҳбари

1

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари

1

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш ва қонунчилик ижроси назорати шўъбаси

4.

Шўъба мудири

1

5.

Бош инспектор

1

6.

Етакчи инспектор

6

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси

7.

Шўъба мудири

1

8.

Бош инспектор

1

9.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва экспертизадан ўтказиш шўъбаси

10.

Шўъба мудири

1

11.

Бош инспектор

1

12.

Етакчи инспектор

1

Тадбиркорлик соҳаларини стратегик режалаштириш ва методология шўъбаси

13.

Бош инспектор

1

14.

Етакчи инспектор

1

Ташкилий-назорат ва инсон ресурсларини бошқариш шўъбаси

15.

Шўъба мудири

1

16.

Бош инспектор

1

17.

Етакчи инспектор

2

Халқаро алоқалар ва протокол хизмати

18.

Бош инспектор

1

Юридик таъминлаш ва маъмурий амалиёт шўъбаси

19.

Бош инспектор

1

Ахборот хизмати

20.

Бош инспектор

1

21.

Етакчи инспектор

1

Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси

22.

Бош инспектор

1

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш шўъбаси

23.

Бош инспектор

1

24.

Етакчи инспектор

1

Молия-хўжалик шўъбаси

25.

Бош ҳисобчи

1

26.

Моддий бухгалтер (кассир)

1

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасидаги шўъбаси

27.

Шўъба мудири

1

28.

Бош инспектор

1

29.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Андижон вилоятидаги шўъбаси

30.

Шўъба мудири

1

31.

Бош инспектор

1

32.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Бухоро вилоятидаги шўъбаси

33.

Шўъба мудири

1

34.

Бош инспектор

1

35.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Жиззах вилоятидаги шўъбаси

36.

Шуъба мудири

1

37.

Бош инспектор

1

38.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўъбаси

39.

Шуъба мудири

1

40.

Бош инспектор

1

41.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Навоий вилоятидаги шўъбаси

42.

Шуъба мудири

1

43.

Бош инспектор

1

44.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Наманган вилоятидаги шўъбаси

45.

Шуъба мудири

1

46.

Бош инспектор

1

47.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Самарқанд вилоятидаги шўъбаси

48.

Шуъба мудири

1

49.

Бош инспектор

1

50.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сурхондарё вилоятидаги шўъбаси

51.

Шуъба мудири

1

52.

Бош инспектор

1

53.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сирдарё вилоятидаги шўъбаси

54.

Шуъба мудири

1

55.

Бош инспектор

1

56.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент вилоятидаги шўъбаси

57.

Шуъба мудири

1

58.

Бош инспектор

1

59.

Етакчи инспектор

3

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Фарғона вилоятидаги шўъбаси

60.

Шуъба мудири

1

61.

Бош инспектор

1

62.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Хоразм вилоятидаги шўъбаси

63.

Шуъба мудири

1

64.

Бош инспектор

1

65.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент шаҳридаги шўъбаси

66.

Шуъба мудири

1

67.

Бош инспектор

1

68.

Етакчи инспектор

3

Жами

91

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги «Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-246-сон Фармонига 1-илова қуйидаги мазмундаги 18-позиция билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

18.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Интеллектуал мулк соҳасидаги назорат

2027 йил 1 январь — 2027 йил 1 июль

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 06/26/63/0373-сон)