ИЛОВА
ИЛОВА
Т/р | Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Аудиторлик фаолиятини амалга оширишда қонунбузилиши аломатлари мавжуд бўладиган кўрсаткичлар | 20 |
|
1.1. | Ўз фаолиятини акциядорлик жамияти шаклида амалга ошириш | 2 | |
1.2. | Аудиторлик текшируви ва турдош хизматлардан ташқари бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш | 5 | |
1.3. | Бошқа аудиторлик ташкилотининг таъсисчиси (иштирокчиси) бўлиш | 5 | |
1.4. | Фирма номида «аудиторлик ташкилоти» иборасининг бўлмаслиги ёки бу ном бошқа аудиторлик ташкилотларининг фирма номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлиши | 2 | |
1.5. | Аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полисисиз аудиторлик хизматларини кўрсатиш | 5 | |
1.6. | Кетма-кет етти йилдан кўпроқ айни бир хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувини ўтказиш | 1 | |
2. | Аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлар таркибини шакллантириш, уларнинг малакасини ошириш ва касбий компетентликни таъминлашга қаратилган талабларни бажаришда қонунбузилиши аломатлари мавжуд бўладиган кўрсаткичлар | 20 |
|
2.1. | Аудиторлик ташкилотининг раҳбари учун мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлмаслиги | 4 | |
2.2. | Аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланадиган штатдаги аудиторларнинг энг кам сони 4 нафардан кам бўлиши | 4 | |
2.3. | Аудиторлик ташкилотининг филиали (мавжуд бўлганда) раҳбарининг аудитор бўлмаслиги | 2 | |
2.4. | Аудиторларининг ҳар йили малака ошириш курсларидан ўтишини таъминламаслик | 4 | |
2.5. | Аудиторлик ташкилоти устав фондининг (устав капиталининг) аудиторларга (аудиторга) тегишли улушнинг 51 фоиздан кам бўлиши | 2 | |
2.6. | Аудиторлик ташкилотининг штатида камида кетма-кет уч йиллик узлуксиз иш стажига ёки халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган камида икки нафар аудиторнинг мавжуд бўлмаган ҳолда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш | 4 | |
3. | Аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик хизматларини кўрсатишда ва ахборот тақдим этишда қонунбузилиши аломатлари мавжуд бўладиган кўрсаткичлар | 20 |
|
3.1. | Тегишли йилнинг 20 январига қадар аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этмаслик | 5 | |
3.2. | Аудиторлик ташкилотлари ренкингини тузиш учун зарур маълумотларни аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларига тақдим этмаслик | 3 | |
3.3. | Аудиторлик ташкилотининг штатида банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар аудитор мавжуд бўлмаган ҳолда банкларнинг аудиторлик текширувини ўтказиш | 3 | |
3.4. | Ўзининг веб-сайтини юритиш ва фаол ҳолатда сақлаш талабига риоя этмаслик | 2 | |
3.5. | Ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари тўғрисидаги ахборотни хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация маълумотларини ва аудиторлик хулосасини кўрсатган ҳолда ўз расмий веб-сайтларига ёки аудиторлар республика жамоат бирлашмасининг расмий веб-сайтларига жойлаштирмаслик | 2 | |
3.6. | Аудиторлик хулосасининг рақамланмаслиги, унинг ҳар бир саҳифасини аудиторлик текширувини амалга оширган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоламаслик ҳамда тегишли молиявий ҳисоботни илова қилмаслик | 5 | |
4. | Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш (бундан буён матнда ЖФОДЛ ТМ ОҚҚТМҚК деб юритилади) бўйича ички назорат қоидаларига амал қилмаслик аломатлари мавжуд бўладиган кўрсаткичлар | 20 |
|
4.1. | ЖФОДЛ ТМ ОҚҚТМҚК бўйича ички назорат қоидалари талабларидан келиб чиққан ҳолда ички қоидаларни ишлаб чиқмаслик | 3 | |
4.2. | ЖФОДЛ ТМ ОҚҚТМҚК бўйича ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган шахсни аудиторлик ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тайинламаслик | 2 | |
4.3. | Аудиторлик ташкилотининг масъул ходими ва аудиторлик ташкилотлари учун ЖФОДЛ ТМ ОҚҚТМҚК бўйича ички назорат қоидалари талабларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотни тегишли йилнинг 10 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этмаслик | 3 | |
4.4. | Мижозларга бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича турдош хизматларни кўрсатиш рад этилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар юбормаслик | 3 | |
4.5. | Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги маълумотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ҳамда материалларини, шу жумладан иш ёзишмалари ва ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини 5 йил давомида сақламаслик ва (ёки) сақлаш тартибини бузиш | 3 | |
4.6. | Мижозлар, уларнинг вакиллари ёки бенефициар мулкдорларни идентификация ва верификация қилмаслик ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни янгиламаслик | 3 | |
4.7. | Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция иштирокчиларини террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати билан солиштирмаслик | 3 | |
5. | Аудиторлик ташкилотининг ички назорат тизимини таъминлашда қонунбузилиши аломатлари мавжуд бўладиган кўрсаткичлар | 20 |
|
5.1. | Аудиторлар иши сифатининг ички назорат тизимини ўрнатмаслик ёки унга риоя этмаслик | 3 | |
5.2. | Аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари томонидан Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Халқаро одоб-ахлоқ стандартлари бўйича кенгаши томонидан эълон қилинган Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқ кодексига риоя этмаслик | 3 | |
5.3. | Оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган ҳуқуқбузарлик аломатларининг мавжудлиги | 3 | |
5.4. | Аудиторлик текширувларини ўтказиш учун етарли миқдордаги меҳнат ва вақт ресурслари мавжуд эмаслиги | 3 | |
5.5. | 5 кун ичида ўзининг почта ва электрон манзили ўзгарганлиги, аудиторлик ташкилоти раҳбари алмашганлиги ва (ёки) аудиторлар таркиби ўзгарганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигини хабардор қилмаслик | 5 | |
5.6. | Аудитор ва аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувини ўтказишда мустақиллик принципи ва чекловларга риоя қилмаслик | 3 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 |
| |