1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БУЙРУҒИ

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 1 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3882]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 30 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
295-мҳ-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Келишилди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 19 июнь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 18 июнь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2026 йил 30 июндаги 295-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (бундан буён матнда «Ўзкомназорат» инспекцияси деб юритилади) ваколатига кирадиган масалаларга доир алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали «Ўзкомназорат» инспекцияси ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъекти фаолиятининг хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 5-иловаларида кўрсатилган баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. «Ўзкомназорат» инспекцияси тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Оммавий ахборот воситалари йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Ноширлик йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина «Ўзкомназорат» инспекциясининг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якуний қоидалар
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Хавфни таҳлил қилиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Баллар
Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар
1.
Телекоммуникациялар хизматларини кўрсатишга оид мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик бўйича мурожаатларнинг белгиланган тартибда кўриб чиқилмаслиги ва (ёки) хавфни таҳлил қилиш даврида бир мавзу юзасидан асосли такрорий мурожаатлар келиб тушиши
10
2.
Қурилиши тугалланган телекоммуникациялар воситалари (телекоммуникациялар инфратузилмаси)дан фойдаланишга қабул қилиш комиссиясига топширмасдан фойдаланиш ёки тегишли ҳужжатларни «Ўзкомназорат» инспекциясига белгиланган муддатда тақдим этмаслик
10
3.
Авариялар ва шикастланишлар натижасида телекоммуникация тармоғида тўхталишлар содир бўлиши (бундан табиий ва техноген офатлар, форс-мажор ҳолатлари мустасно)
10
4.
Кўрсатма талабларининг ўз вақтида ёки тўлиқ бажарилмаслиги ёхуд бу ҳақида ишончли бўлмаган маълумот тақдим этилиши
10
5.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг ёхуд лицензия талаб ва шартларининг бажарилмаслиги
10
6.
Статистика ҳисоботлари ва «Ўзкомназорат» инспекциясининг ваколати доирасида сўралган маълумотномалар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида ёки тўлиқ тақдим этилмаслиги
10
7.
Оператор ёки провайдернинг хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги, шунингдек телекоммуникация қурилмалари ёки воситаларининг нормаларга номувофиқлиги оқибатида кўрсатилаётган хизмат сифатининг бузилиши
Оператор ёки провайдер томонидан белгиланган шартларда ахборот-маълумот хизмати тизимининг йўлга қўйилмаганлиги
10
Жами баллар йиғиндиси
100
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Почта алоқаси йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Баллар
Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар
1.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг бевосита хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида кўрсатилаётган почта алоқаси хизматлари сифатининг бузилиши
10
2.
Почта алоқаси хизматларининг ташкил этилиши, почта ва курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш, уларга ишлов бериш, уларни сақлаш, ташиш, етказиб бериш (топшириш) бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши
10
3.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари асосида ички назорат тизиминиташкиллаштириш ва амалга оширишга оид талабларнинг бузилиши
Таваккалчилик даражасини аниқлаш, баҳолаш ва ҳужжатлар билан қайд этишга оид талабларнинг бузилиши
10
6.
Шубҳали операцияларнианиқлаш ва улар ҳақидаги маълумот (ахборот)ларни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибининг бузилиши
10
7.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича ўқитиш дастурининг ишлаб чиқилмаганлиги (риоя этилмаганлиги) ёки ички назоратни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури асосида ишлар ташкил этилмаганлиги
10
8.
Ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш, махфийлигини таъминлаш бўйича талабларнинг бузилиши
10
9.
Кўрсатма талабларининг ўз вақтида ёки тўлиқ бажарилмаслиги ёхуд бу ҳақида ишончли бўлмаган маълумот тақдим этилиши
10
10.
Статистика ҳисоботларини тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этиш
10
Жами баллар йиғиндиси
100
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Баллар
Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар
1.
Тадбиркорлик субъектининг бевосита хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида кўрсатилган электрон хизматлар ва рақамли сервислар сифати ва муддатининг бузилиши
10
2.
Тадбиркорлик субъектининг ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари, порталлар, дастурий маҳсулотлар ва бошқа электрон платформаларнинг иш фаолиятида юзага келган узилишлар ва тўхталишлар
10
3.
Тадбиркорлик субъектининг ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари, порталлар, дастурий маҳсулотлар ва бошқа электрон платформалари ва уларнинг лойиҳаолди ҳужжатларига ваколатли органлардан эксперт хулосалари олинмасдан ишга туширилиши
10
4.
Кўрсатма талабларининг ўз вақтида ёки тўлиқ бажарилмаслиги ёхуд бу ҳақида ишончли бўлмаган маълумот тақдим этилиши
10
5.
Ахборот тизимлари, ресурслари ва телекоммуникация инфратузилмасида заифлик ва камчиликлар аниқланганлиги
Ахборотлаштириш, рақамли технологиялар, ахборот хавфсизлиги бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларинингбузилиши
8
9.
«Ўзкомназорат» инспекциясининг ваколати доирасида сўралган ахборотлар, ҳужжатлар, маълумотномалар ва бошқа материалларни ўз вақтида ёки тўлиқ тақдим этмаслик
8
10.
Тадбиркорлик субъекти фаолияти юзасидан келиб тушган ва асосли деб топилган мурожаатлар
8
11.
Алоқа марказлари(ишонч телефонлари, Салл-марказлар, диспетчерлик алоқа) хизматларининг самарали техник фаолият кўрсатиш нормаларининг бузилиши
8
Жами баллар йиғиндиси
100
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаларийўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Баллар
Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар
1.
Оммавий ахборот воситаларининг ихтисослашувига риоя этмаган ҳолда фаолият кўрсатиши
10
2.
Ахборот маҳсулотларида ёшга оид таснифга риоя қилинмаганлиги
10
3.
Оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлигининг суиистеъмол қилинишига йўл қўйилганлиги
10
4.
Вояга етмаган болаларга ёхуд хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказишга оид зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи маълумотларни тарқатишёки бунга тарғиб қилиш
10
5.
Давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи маълумотларнинг ёритилганлиги
10
6.
Шахсга доир маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ (мессенжер)ларда қонунга хилоф тарзда ошкор қилинганлиги ёки ёритилганлиги
10
7.
Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартибига амал қилинмаганлиги
Терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм ғояларининг тарғиб қилинганлиги
5
10.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан ахборот маҳсулотлари тарқатилишида қонунбузилиш мавжудлиги аниқланган ҳолатлар
5
11.
Кўрсатма ва тақдимнома талабларининг ўз вақтида ёки тўлиқ бажарилмаслиги ёхуд бу ҳақида ишончли бўлмаган маълумот тақдим этилиши
5
12.
Оммавий ахборот воситаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя қилинмаганлиги
5
Жами баллар йиғиндиси
100
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ноширликйўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Баллар
Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар
1.
Ўзбек адабий тилининг амалдаги илмий қоидалари ва нормаларига риоя қилинмаганлиги
Вояга етмаган болаларга ёхуд хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказишга оид зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи маълумотларни нашр этиш
10
4.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар, порнография ва ўз жонига қасд қилишга даъват этишни тарғиб қилиш ҳолатларининг мавжудлиги
10
5.
Вояга етмаганларни ёки ёшларни онгига ижтимоий ахборот воситасида руҳий таъсир кўрсатиш ёхуд миллий ва умуминсоний қадриятларга зид маълумотларни нашр этиш