“LexUZ офлайн” компютер дастури
“LexUZ офлайн” – бу Қонунчилик маълумотлари миллий базаси (Lex.uz) асосида яратилган компютер дастури бўлиб, фойдаланувчиларга Интернет тармоғига уланмаган ҳолда (офлайн режимда) Миллий базага жойлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш имконини беради.
Дастур ҳужжатлар билан исталган вақтда офлайн режимда ишлаш, ҳужжатлар матни билан танишишда зарур функциялардан (қидирув, сақлаш, чоп этиш ва бошқалар) фойдаланиш имкониятини беради.
Дастурдан демо сифатида (синов тариқасида) фойдаланиш муддати дастлабки ўрнатилган кундан бошлаб 2 ойни ташкил этади.
Ушбу муддат тугагач, фойдаланишни давом эттириш учун тегишли лицензия калитини киритиш талаб этилади.
Ҳар бир компютер учун лицензия калити Марказ томонидан индивидуал тарзда берилади.
Ҳужжатлар базасини янгилаб бориш учун Марказ томонидан тақдим этилган ҳавола орқали сўнгги кун ҳолатига мос янгилаш файлини юклаб олиб, ўрнатиш зарур.
Алоқа учун: (55) 510 47 87
- Дастурдан фойдаланишни давом эттириш масалалари бўйича ички рақам: 1867
- Дастурий-техник масалалари бўйича ички рақам: 1880, 1863