1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сон Фармонига асосан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Туризм қўмитаси) сифатида қайта ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Туризм қўмитасининг мақоми, тизими, асосий вазифалари ҳамда функциялари;
Туризм қўмитасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
Туризм қўмитаси раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳамда жавобгарлиги;
Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш, унинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги;
Туризм қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Туризм қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 16 март,
105-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сон қарорига 1-ИЛОВА
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифаларини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2. Қўмита туризм соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи алоҳида мустақил мақомга эга республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
3. Қўмита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) бўйсунади.
4. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.02.00 Қонунчилик ташаббуси]
5. Қўмита ўз ваколатлари доирасида умуммажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
6. Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар) Қўмитанинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
7. Қўмитанинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, қисқартирилган номи — Туризм қўмитаси;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Комитет по туризму Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Комитет по туризму;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Tourism Committee of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Tourism Committee.
туризм турларини диверсификация қилиш, энг аввало, ички ва зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳар томонлама ривожлантириш, ташқи ва ички туризмни ҳар томонлама кенгайтириш, янги туризм йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни туризм бозорларида жорий қилиш;
туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, мамлакатнинг туризм соҳасини янада ривожлантириш, бебаҳо туризм салоҳиятини оммалаштириш ва тарғиб қилиш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш;
туризм инфратузилмасини шакллантириш, шу жумладан, туризм объектларини жойлаштириш учун имконият юқори бўлган ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш, инвесторларни жалб қилиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш, туризм объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда соҳани босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш;
мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан ошириш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш мақсадида туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш;
республика ҳудудларининг туризм салоҳиятидан келиб чиқиб, туризмнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, янги туризм маҳсулотларини яратиш, уларни паспортлаштириш, туризм соҳасидаги ягона реестрларни шакллантириш;
туризм объектларида, овқатланиш жойларида, республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш вақтида ва ташрифларни ташкил этишда туристлар хавфсизлиги ҳамда соғлиғини таъминлашга йўналтирилган туризм хизматларини кўрсатиш сифати ва хавфсизлигининг стандартларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.07.00 Туризм ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар, биринчи навбатда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти, шунингдек, хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро ва давлатлараро стандартлар ҳамда нормаларни туризм фаолияти ва амалиётига жорий этиш;
туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, туризм соҳаси субъектлари ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни юқори даражада ташкил этиш, соҳада илм-фанни ривожлантиришга кўмаклашиш;
туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш, туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
республика кинолокацияларини, шу жумладан, жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда хорижда тарғиб қилиш.
1) туризм турларини диверсификация қилиш, энг аввало, ички ва зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳар томонлама ривожлантириш, ташқи ва ички туризмни ҳар томонлама кенгайтириш, янги туризм йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни туризм бозорларида жорий қилиш юзасидан:
туризм турларини кўпайтириш, энг аввало, ички ва зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризм соҳасини барқарор ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;
халқаро миқёсда ва республикада туризм ривожланишининг асосий тенденцияларини ўрганади ва таҳлил қилади ҳамда унинг асосида туризм турларини кўпайтириш ҳамда туризм хизматларини янада диверсификациялашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;
республика ҳудудларининг туризм салоҳиятидан келиб чиқиб туризмнинг истиқболли йўналишларини ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
туризм соҳасидаги давлат дастурларининг, шунингдек, соҳада иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли таҳлил қилади, ўтган давр билан қиёсий ўрганади ва истиқболни белгилайди;
Ўзбекистон Республикасининг хилма-хил ҳамда йилнинг турли фаслларида жозибадор ва рақобатбардош янги туризм маҳсулотларини яратиш бўйича дастурларни ишлаб чиқади;
туризм соҳасининг турли йўналиш ва турларининг ривожланиш тенденциялари бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантириш бўйича миллий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади, шунингдек, туризм турлари ва инфратузилмасини халқаро стандартларга мос равишда ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
мавжуд туризм салоҳияти, туризм хизматлари бозорининг ҳамда туризм соҳасидаги инфратузилмалар ҳолатини тизимли асосда таҳлил қилади, шунингдек, ушбу соҳадаги халқаро стандартларни ўрганади;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар иштирокида ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади;
туризмни ривожлантириш бўйича миллий ва ҳудудий дастурлар бажарилишини мувофиқлаштиради, туризмни ривожлантириш дастурларининг амалдаги ижросини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлари ишлаб чиқади, уларнинг бажарилиши ҳақида самарали мониторинг юритади;
2) туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, мамлакатнинг туризм соҳасини янада ривожлантириш, бебаҳо туризм салоҳиятини оммалаштириш ва тарғиб қилиш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш юзасидан:
туристлар оқимининг салоҳиятли ва истиқболли бозорларини ўрганади, туризм соҳасида реклама-ахборот сиёсатини юритишнинг самарали услуб ва механизмларини белгилайди, унинг натижаларига кўра тегишли комплекс чоралар кўради;
мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида хорижий туристлар нимани афзал кўришини ўрганиш ва талаб юқори бўлган туризм маҳсулотларини аниқлашга қаратилган маркетинг тадқиқотларини ташкил этади;
миллий туризм маҳсулотлари ва брендларини халқаро туризм бозорларида тақдим этишга кўмаклашади;
туризм фаолияти субъектлари ва бошқа манфаатдор шахсларни халқаро туризм бозорларида мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишда иштирок этишга рағбатлантиришни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасида хорижий туроператорлар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ташкилотлар иштирокида ахборот турларини (инфотурларни) ташкил этади;
туристларнинг мақсадли тоифалари орасида туризм зоналарининг салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича маркетинг ишларини амалга оширади;
3) туризм инфратузилмасини шакллантириш, шу жумладан, туризм объектларини жойлаштириш учун имконият юқори бўлган ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш, инвесторларни жалб қилиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш, туризм объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда соҳани босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш юзасидан:
туризм инфратузилмасини шакллантириш, энг аввало, туризм йўналишлари бўйлаб меҳмонхоналар ва кемпинглар, умумий овқатланиш объектлари ва туризмнинг бошқа инфратузилмаларини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларни ўрганиш асосида туризм зоналари ва кластерларини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
туризм инфратузилма объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этади;
туризм зоналарининг самарали бошқарувини ташкил қилиш чораларини кўради;
туризм зоналари ҳудудида туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш ва уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур инвестиция шарт-шароитларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
шаҳарлар ва туманлар бош режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнида уларнинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш қисми юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва ушбу йўналишда давлат органлари билан ҳамкорлик қилади;
туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мос равишда ривожлантиришга хорижий инвестициялар, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб қилади;
туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун тақдим этилган маблағлар, грантлар, бошқа молиявий ва моддий ресурслардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш бўйича чоралар кўради;
туризм объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш, соҳани босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чоралар кўради;
4) мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан ошириш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш мақсадида туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш юзасидан:
туризмни ривожлантиришнинг асосий тенденциялари ва прогнозларини таҳлил қилишни инобатга олган ҳолда, туризм соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва вазифаларини белгилашда иштирок этади;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, туризм фаолияти субъектлари томонидан туризм соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалий ижросини таъминлайди;
туризм соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва бошқарув механизмлари ҳамда тузилмасини ташкилий-ҳуқуқий такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
туризмни ривожлантириш масалаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади;
5) республика ҳудудларининг туризм салоҳиятидан келиб чиқиб, туризмнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, янги туризм маҳсулотларини яратиш, уларни паспортлаштириш, туризм соҳасидаги ягона реестрларни шакллантириш:
туризм соҳасидаги ташкилотлар, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади, шу жумладан, уларнинг туризм соҳасидаги ишларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда янги туризм йўналишларининг ишлаб чиқилишини ҳамда ички ва ташқи туризм бозорларида тарғиб қилинишини таъминлайди;
туроператорлар ва турагентлар, гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ҳамда йўриқчи-йўл бошловчилар, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар, шунингдек, туризм йўналишлари ҳамда туризм объектларининг ягона реестрларни шакллантиради ва юритади;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга туризм соҳасини иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан биргаликда ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
6) туризм объектларида, овқатланиш жойларида, республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш вақтида ва ташрифларни ташкил этишда туристлар хавфсизлиги ҳамда соғлиғини таъминлашга йўналтирилган туризм хизматларини кўрсатиш сифати ва хавфсизлигининг стандартларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш:
туризм хизматлари сифати ва хавфсизлигига қўйиладиган талабларни шакллантириш учун туризм хизматларини кўрсатиш жараёнини ва улардан туристларнинг қониқиш ҳосил қилишини мониторинг қилиб боради;
миллий ўзига хосликлар, иқлим шароитлари ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, туризм хизматларининг сифати ва хавфсизлиги бўйича миллий стандартлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради, шунингдек, уларнинг доимий такомиллаштириб борилишини таъминлайди;
сертификатланаётган туризм хизматларининг белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлиги устидан инспекция назорати амалга оширилишини таъминлайди;
оммавий ахборот воситалари ҳамда Қўмитанинг расмий веб-саҳифасида тегишли маълумотларни жойлаштириш орқали туризм соҳаси субъектлари ва иштирокчиларини муайян вақтда ташриф буюриш туристлар хавфсизлиги учун хатарли бўлган мамлакатлар (жойлар) тўғрисида хабардор қилади;
туризм соҳасида «ишонч телефонлари» ишлашини ташкил этади;
7) туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар, биринчи навбатда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти, шунингдек, хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро ва давлатлараро стандартлар ҳамда нормаларни туризм фаолияти ва амалиётига жорий этиш юзасидан:
халқаро туризм ташкилотлари, чет давлатларнинг ваколатли органлари, шунингдек, туризм соҳасидаги хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорлик, ўзаро самарали ҳаракат қилиш механизмларини ривожлантириш ва такомиллаштириш соҳасида таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
белгиланган тартибда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Туризм ва бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифода этади ва туризм масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади, туризм соҳасини тартибга солувчи универсал халқаро конвенциялар ва шартномаларда Ўзбекистон иштирокини таъминлайди;
туризмни ривожлантиришга йўналтирилган чет эл донорлари ва кредит ташкилотлари маблағларининг белгиланган тартибда жалб қилиниши ва улардан фойдаланилишини ташкил этади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар]
ҳар йили Тошкент шаҳрида Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ўтказилишини таъминлайди;
хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро туризм ярмаркалари, кўргазмалари ва бизнес учрашувларда мамлакатнинг туризм соҳаси субъектлари иштирокини ташкил этиш бўйича тайёргарлик чора-тадбирларини мувофиқлаштиради, шунингдек, халқаро туризм ташкилотлари, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва хорижий компаниялар билан ўзаро ҳамкорликда халқаро туризм тадбирларини ўтказади ва уларда иштирок этади;
8) туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, туризм соҳаси субъектлари ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни юқори даражада ташкил этиш, соҳада илм-фанни ривожлантиришга кўмаклашиш соҳасида:
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда туризм соҳасидаги ўрта махсус таълим, профессионал таълим ҳамда олий таълим битирувчиларининг бандлиги бўйича тадқиқотлар олиб боради, таълим муассасаларида кадрлар ва мутахассисларнинг касбий тайёргарлик йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
туризм, айниқса, менежмент ва маркетинг соҳасида касбий тайёрлаш, гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларнинг малакасини оширишга кўмаклашади;
кадрларнинг мунтазам малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этишни таъминлайди, Қўмита, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг раҳбарлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказади, шу жумладан, уларнинг тегишли хорижий ўқув марказлари ва таълим муассасаларида стажировкадан ўтишини таъминлайди;
туризм соҳасида илм-фанни ривожлантириш чораларини кўради ва илмий-тадқиқот, экспертлик ишларини ташкил этади;
туризм соҳасида кадрлар малакасини оширишни, уларни қайта тайёрлашни, тажриба орттиришини, шу жумладан, чет элда малакасини оширишини таъминлайди.
9) туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш, туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш юзасидан:
туризм соҳасида давлат томонидан тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш, бозор тамойилларини кенг жорий этиш ва ортиқча маъмурий тўсиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
туризм хизматлари бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, монопол ҳолатларни чеклаш ва хизматлар сифати ҳамда турларини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида имтиёзлар, преференциялар, институционал ва ташкилий қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича таклифлар киритади;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.03.00 Жамоа бирлашмалари]
10) республика кинолокацияларини, шу жумладан, жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда хорижда тарғиб қилиш юзасидан:
республика кинолокацияларининг салоҳияти, инфратузилмаси ва фойдаланиш имкониятлари тўғрисидаги маълумотларни тизимлаштиради ҳамда янгилаб боради;
республика кинолокацияларини халқаро киноиндустрия бозорида тарғиб қилиш бўйича тақдимотлар, каталоглар, рақамли платформалар ва бошқа ахборот-тарғибот воситаларини ишлаб чиқади;
кинолокацияларни тарғиб қилиш ишларига жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижодий уюшмалар ва бошқа манфаатдор ташкилотларни жалб этиш чораларини кўради;
хорижий продюсерлик марказлари, киностудиялар, кино комиссиялар ва бошқа ташкилотлар билан республика кинолокацияларидан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади.
2-§. Қўмита марказий аппаратининг асосий вазифалари ва функциялари
12. Қуйидагилар Қўмита марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
1) Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
2) туризм соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
3) Қўмита ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш;
4) Қўмита фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатлари мажлисларида тегишлилиги бўйича масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси]
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
6) Қўмита ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакаси оширилишини ташкил қилиш;
7) марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил якунларига кўра зарур чоралар кўриш;
8) Қўмита ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
9) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва қулайлигини таъминлаш;
10) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
11) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Қўмита ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
12) туризм ташкилотларининг моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
13) туризмни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар, туризм соҳасига оид дастурий-методик ҳамда бошқа норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
14) халқаро майдонларда халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, туризм соҳасида хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш бўйича тадбирларда Ўзбекистонга оид тематик иштирокни таъминлаш;
15) Қўмита ҳайъати қарорларининг, Қўмита раисининг буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
16) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
17) Қўмитанинг туризм соҳасида оммавий тадбирларининг календарь режасини шакллантириш, манфаатдор ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда унинг амалга оширилишини таъминлаш;
18) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг хорижда ўтказиладиган турли халқаро муносабатларда ҳамда Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган халқаро тадбирларида туризм соҳаси вакилларининг иштирок этиш масалаларига доир қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
19) туризм соҳасида истеъдодли ва истиқболли кадрларни саралаш, ўқитиш ҳамда малакасини оширишда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш;
20) туризмни ривожлантиришни рағбатлантириш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда илғор технологияларни туризм соҳасига жорий қилиш, миллий тадбирлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ҳамда ҳудудий тадбирларни ташкил этиш бўйича тизимли чораларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
21) конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларнинг ўтказилишини ташкил қилиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан уюштирилган шундай тадбирларда қатнашишни таъминлаш;
22) туризм соҳасида зарур маълумотларни ягона тизим орқали тўплаш мақсадида манфаатдор идораларнинг тизим ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш, шунингдек, ушбу тизим тўлиқ ишлашини таъминлаш учун маълумотларни рақамлаштириш чораларини кўриш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
23) Қўмита олдида турган вазифаларни ҳал этишни таъминлаш, мавжуд талаблар ва эҳтиёжларни қаноатлантириш, шунингдек, давлат харидлари учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, товарларни (ишларни, хизматларни) олишдан кўрилган наф, уларнинг сифати ва қиймати ўртасидаги мақбул нисбатни (фойдаланиш даври харажатларини ҳисобга олган ҳолда) таъминлаш, давлат харидларини мақбул муддатларда ўтказиш имконини берадиган оқилона ва тежамкор усулда амалга ошириш;
24) туризм зоналари ва кластерларини ташкил этиш ва уларда туризм соҳаси субъектлари фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилаш, уларда комплекс туризм хизматларини кўрсатиш, туризм фаолиятининг рақобатбардошлиги ва сифатини ошириш мақсадида туризм маҳсулотларини шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш, туризм зоналари ва кластерларининг ривожланишини рағбатлантириш;
25) туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари]
26) туризм соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятига кўмаклашиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар]
27) туризм соҳасидаги фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиш хавфини аниқлаш ва олдини олиш бўйича комплаенс назорат тизимини жорий этиш, ички аудит хизматини йўлга қўйиш;
28) туризм объектларида замонавий санитария-гигиена шохобчаларини яратиш, туризм ахборот марказларини ташкил этиш.
13. Қўмита марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) Қўмита ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатидан таъминлайди;
2) Қўмитанинг таркибий, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, Қўмита ҳайъати қарорлари, Қўмита раисининг буйруқлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилиши устидан мунтазам назоратни таъминлайди;
3) Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;
4) Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларига раҳбарлик қилади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.01.00 Умумий қоидалар]
5) Қўмитанинг фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;
6) Қўмита ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар билан шуғулланади;
7) Қўмита ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишнинг сўзсиз таъминланиши бўйича амалий чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси]
8) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Қўмита фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ўзаро алоқаларнинг йўлга қўйилишини таъминлайди;
9) Қўмитанинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлайди;
10) илғор хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда республикада туризмни ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий қилиш, туризм бўйича миллий тадбирлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ тизимли чоралар кўрилиши бўйича тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;
11) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда туризм ташкилотларининг моддий-техник базасини ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрлайди;
12) туризм соҳасидаги ягона тадбирларнинг календарь режасида назарда тутилган, қонунчиликда белгиланган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган тадбирларда соҳалар вакиллари иштирок этишини аниқлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
13) Қўмитанинг самарали фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
14) туризм соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига кўмаклашиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
15) туризмни ривожлантириш мониторингини амалга оширади, ушбу соҳани янада ривожлантириш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантиради;
16) туризм соҳасидаги истеъдодли ва истиқболли кадрларни танлаш, ўқитиш ҳамда уларнинг малака оширишда муваффақиятли иштирок этишини, шунингдек, узлуксиз саралаш тизимини яхшилашни таъминлайди, кадрлар захирасини шакллантиради;
17) туризм соҳасидаги халқаро ташкилотларга ва бошқа ташкилотларга аъзолик бадалларини белгиланган тартибда тўлайди;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
18) юқори малакали кадрлар ва уларнинг захирасини тайёрлаш ҳамда туризм, ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирларини ташкил қилади;
19) Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқарисида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ишларини амалга оширади;
20) туризм соҳасида зарур маълумотларни ягона тизим орқали тўплаш мақсадида манфаатдор идораларнинг тизим ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш, шунингдек, ушбу тизим тўлиқ ишлашини таъминлаш учун маълумотларни рақамлаштириш чораларини кўради;
21) Қўмита олдида турган вазифаларни ҳал этишни таъминлаш, мавжуд талаблар ва эҳтиёжларни қаноатлантириш, шунингдек, давлат харидлари учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, товарларни (ишларни, хизматларни) олишдан кўрилган наф, уларнинг сифати ва қиймати ўртасидаги мақбул нисбатни (фойдаланиш даври харажатларини ҳисобга олган ҳолда) таъминлаш ишларини, давлат харидларини мақбул муддатларда ўтказиш имконини берадиган оқилона ва тежамкор усулда амалга оширади;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
22) туризм зоналари ва кластерларини ташкил этиш ва уларда туризм соҳаси субъектлари фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилаш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади, туризм зоналари ва кластерларининг ривожланишини рағбатлантириш чораларини кўради;
23) туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
24) соҳаларни бозор механизмлари асосида бошқариш бўйича самарадорликка эришиш чораларини кўради;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
25) туризм соҳасини рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлайди, уларнинг бузилиш хавфини аниқлаш ва олдини олиш бўйича комплаенс назорат тизимини жорий этади, ички аудит хизматини йўлга қўяди;
26) туризм ва моддий маданий мерос объектларида замонавий санитария-гигиена шохобчаларини яратиш, туризм ахборот марказларини ташкил этиш чораларини кўради.
3-§. Ҳудудий бўлинмаларнинг асосий вазифалари ва функциялари
14. Қуйидагилар ҳудудий бўлинмаларнинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
туризмни ривожланиш ҳолати мониторингини олиб боради, уларни ҳудудда янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантиради;
туризм турларини кўпайтириш, энг аввало, ички ва зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрлайди;
туризм инфратузилмасини шакллантириш, энг аввало, туризм йўналишлари бўйлаб меҳмонхоналар ва кемпинглар, умумий овқатланиш объектлари ва туризмнинг бошқа инфратузилмаларини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
туризмни ривожлантириш бўйича миллий ва ҳудудий дастурлар бажарилишини, туризмни ривожлантириш дастурларининг амалда ижросини таъминлаш чораларини кўради;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар иштирокида ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлайди;
туризм соҳасининг турли йўналиш ва турларининг ривожланиш тенденциялари бўйича чора-тадбирларга таклифлар ишлаб чиқади;
ҳудуднинг туризм салоҳиятидан келиб чиқиб, туризмнинг истиқболли йўналишларини ривожлантириш бўйича таклифларни Қўмитага киритади;
туризм фаолиятини ривожлантиришни мувофиқлаштириш, ҳудудларда янги туризм йўналишлари очилишини таъминлаш, уларни паспортлаштириш, туризм соҳасидаги ягона реестрларни шакллантириб боради;
ҳудудда вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг туризм соҳасидаги ишини мувофиқлаштиради;
ҳудудда туризм соҳасига тегишли бўлган дастурий-методик ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди;
туризм соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар ҳудудда ўтказилишини мувофиқлаштиради;
ҳудуддаги туризм фахрийлари ва бошқа мутахассисларни давлат бошқарувининг бошқа ҳудудий органлари билан биргаликда ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этади;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда туризм соҳасини оммалаштириш ишларини ташкил қилади;
жаҳон илмий-техник тараққиёти ютуқлари, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси умумлаштирилишини ҳамда бу ютуқларнинг ҳудудда жорий қилинишини таъминлайди;
ҳудудда туризм соҳасига доир конференциялар, кўргазмалар ва тадбирларни ўтказади;
туризм соҳасига тегишли нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти ривожланишига ёрдам беради;
кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик, юксак маънавият ва профессионализм руҳида тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этади, ҳудудда аҳолининг ўз жисмоний, умумтаълим ва маданий даражасини оширишга бўлган интилишларини рағбатлантиради;
халқаро алоқаларни амалга ошириш ва ривожлантириш, ҳамкорлик бўйича халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқишда, соҳага хорижий инвестициялар ҳамда грантларни жалб қилишда иштирок этади;
тегишли ҳудудда туризмни ривожлантириш тўғрисидаги ахборотни тўплайди ва таҳлил қилади ва уни Қўмитага, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этади;
туризм ресурсларини сақлаш ва ривожлантириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилади;
тегишли ҳудудда туризм фаолияти ривожланишини таъминлайди, янги туризм йўналишларини ташкил этишга кўмаклашади;
туризм соҳаси субъектларига уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларда методик ва маслаҳат ёрдамини кўрсатади;
туризм салоҳиятини ривожлантириш, туризмни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, шунингдек, туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича белгиланган тадбирларда ҳамда ҳудуднинг таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар ва бошқа мутахассислар билан таъминлашда иштирок этади;
ҳудудда туризм соҳасидаги дастурларни ташкил қилиш, оммавий адабиётларни чоп этишга ҳамда ушбу соҳаларда мавжуд видео ва кино материаллар ишлаб чиқилишига ёрдам кўрсатади ва иштирок этади;
халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, молиявий институтларнинг грантлари, кредитлари ва ҳомийлик хайрияларини жалб этиш чораларини кўради.
4-боб. Қўмита, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
1-§. Қўмитанинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
15. Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.01.00 Умумий қоидалар]
1) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ёки Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
2) Қўмита ваколатига кирадиган масалаларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
3) Қўмита ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш учун зарур ахборотни республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
4) Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотини давлат статистика органларидан бепул олиш;
5) Қўмита ва унинг идоравий мансуб тузилмаларининг давлат мол-мулкини ташкилий тузилма доирасида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
6) Қўмита ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини улар томонидан тегишли соҳада ўз фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
7) Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиш;
8) Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда халқаро шартномаларни тузиш;
9) Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;
10) туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юбориш;
11) туризм соҳасини мамлакатда, шу жумладан, ҳудудларда ривожлантириш ишлари ва лойиҳаларини молиялаштиришга оид республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;
12) маслаҳатлар бериш, илмий ва экспертлик ишларини ўтказиш, туризм соҳасининг долзарб масалаларини ишлаб чиқиш учун шартнома асосида олимларни, вазирликлар, идоралар, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, Қўмита тизимига кирувчи таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий малакали мутахассисларни шартнома асосида таклиф қилиш;
13) туризм соҳасидаги тадбирлар ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;
14) Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар ва таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар учун зарур техник ускуна, инвентарь ва бошқа зарур жиҳозларни белгиланган тартибда харид қилиш;
15) туризм соҳасидаги халқаро ва республика тадбирларини ўтказишда ғолиб ва совриндорларни, номинантларни мукофотлаш учун зарур миқдорда дипломлар ва совринларни белгиланган тартибда харид қилиш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
16) туризм соҳаси вакилларини кўкрак нишонлари, дипломлар, ёрлиқлар ва совринлар билан мукофотлаш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.06.00 Халқаро конгресслар. Конференциялар]
17) ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш;
18) туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан белгиланган тартибда алоқаларни йўлга қўйиш;
19) туризм соҳасини тарғиб қилувчи реклама ва бошқа тусдаги маҳсулотларни (аудио, видео материаллар, рисола, хариталар ва бошқа реклама-ахборот материалларини) чоп этиш, нусхасини кўпайтириш, яратиш чораларини кўриш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
20) Вазирлар Маҳкамаси ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда, Қўмитанинг марказий аппарати ва идоравий мансуб ташкилотларида ишлаш учун етакчи хорижий мутахассисларни шартномалар асосда жалб қилиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг)]
21) туризм соҳасида виза режимини такомиллаштириш ва соддалаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
22) туризмнинг ривожлантирилишини мувофиқлаштириш, янги туризм йўналишлари ташкил этилишини таъминлаш, уларни паспортлаштириш;
23) туризм соҳасидаги ягона реестрларни юритиш тартибини белгилаш;
24) туризм фаолиятини лицензиялашни, туризм соҳасидаги хизматларни сертификатлашни, туризм хизматларининг белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлигини назорат қилиш, шу жумладан, турли ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги меҳмонхоналарнинг (мотелларнинг) таснифини белгилаш;
25) жойлаштириш воситалари, тоғ-чанғи трассалари ва пляжлар таснифини қонунчиликда белгиланган тартибда белгилаш;
26) туризм соҳасидаги миллий танитиш белгисидан фойдаланиш тартибини белгилаш;
27) Қўмита балансида турган кўчмас мулкдан фойдаланиш учун ўзининг идоравий мансуб ташкилотларини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш;
28) алоҳида фидокорлик, меҳнатсеварликни намоён қилган, ўзининг профессионал фаолиятида юксак натижаларга эришган туризм соҳасидаги намояндалар ва ходимларнинг номзодларини белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиш;
Қўмита қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
16. Қўмита:
унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, туризм соҳасида ягона давлат сиёсати самарали амалга оширилиши;
ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.01.00 Умумий қоидалар]
Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг ишлаб чиқиладиган лойиҳалари, шунингдек, Қўмита томонидан қабул қилинадиган буйруқларни ўз муддатларида ва сифатли тайёрлаш;
туризм соҳасини ривожлантириш, шунингдек, ушбу соҳада ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш учун жавоб беради.
2-§. Қўмита марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
17. Қўмитанинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) Қўмитанинг ҳудудий бўлинмаларидан ва идоравий мансуб ташкилотларидан таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган масалалар бўйича материаллар ва маълумотларни, шунингдек, Қўмитанинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини сўраш ва олиш;
3) Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлашни талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни қайта ишлаш учун қайтариш;
4) Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
5) Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига тезкор ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Қўмитага юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан топшириқлар бериш;
6) қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Қўмита раиси буйруқларининг Қўмита ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;
7) Қўмитанинг халқаро ва республика даражаларидаги оммавий тадбирларининг календарь режасини шакллантириш;
8) Қўмита марказий аппаратининг бошқармалари ва ходимларининг фаолиятини тасдиқланган лавозим йўриқномаларига мувофиқ ташкил этиш;
9) Қўмитанинг таркибий ташкилотлари ва муассасаларидаги бошқармаларнинг фаолиятига доир масалалар ўрганилишини ташкил қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларга амалий ёрдам кўрсатиш;
10) амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ Қўмита тизимида бухгалтерия ҳисоби юритилиши ташкил этилишини таъминлаш, шунингдек, замонавий техника воситалари ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, тизимга кирувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби юритилишини назорат қилиш;
11) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасига киритилган аниқ вазифаларга мақсадли сарфлаш, шунингдек, маблағлар ва моддий бойликларнинг сақланишини мунтазам назорат қилиш;
12) асосий воситалар ва бошқа моддий бойликларнинг улар сақланадиган жойларда мавжудлигини ва улардан фойдаланишни мунтазам назорат қилиш;
13) илмий ва экспертлик ишларини амалга ошириш, маслаҳат бериш, туризм соҳасидаги долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун олимларни, вазирликлар, маъмурий, таълим муассасалари ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини таклиф этиш;
14) туризм соҳасида оммавий тадбирлар ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;
15) идоравий мансуб ташкилотлар учун зарур ускуналар, инвентарь ва бошқа зарур жиҳозларни харид қилиш;
16) туризм соҳасида танловлар ғолиб ва совриндорларини мукофотлаш учун зарур миқдорда дипломлар ва бошқа совринларни харид қилиш;
17) туризм соҳаси вакиллари ва бошқа мутахассисларни мукофотлаш, уларга унвонлар ва малака тоифаларини бериш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритиш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
18) Қўмита тизимида коррупцияга қарши ички назоратни («комплаенс-назорат») ҳамда ички аудит тизими фаолиятини самарали йўлга қўйиш;
19) туризм соҳасидаги тадбирлар, танловлар, жумладан, идоравий мансуб ташкилотларда ўтказиладиган турли танловлар ва бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларда иштирок этишни молиялаштириш.
Қўмитанинг марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
18. Қўмитанинг марказий аппарати:
Қўмитанинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда Қўмитага юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Қўмита фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича Қўмита марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;
Қўмита томонидан кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Қўмита раиси томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши;
туризм соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш;
Қўмита тизимида коррупцияга қарши ички назоратни ҳамда ички аудитни амалга оширишда қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавоб беради.
3-§. Ҳудудий бўлинмаларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
19. Ҳудудий бўлинмалар уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
1) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
2) ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун киритиш;
3) туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш доирасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юбориш;
4) туризм соҳасини ривожлантириш масалаларида, шу жумладан, ҳудудларни ривожлантириш бўйича ишлар ва лойиҳаларни молиялаштириш масалаларида республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;
5) илмий ва экспертлик ишларини амалга ошириш, маслаҳат бериш, туризм соҳасидаги долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун олимларни, вазирликлар, маъмурий, таълим муассасалари ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини таклиф этиш, шунингдек, Қўмита билан келишган ҳолда идоравий мансуб таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун малакали мутахассисларни таклиф этиш;
6) туризм соҳасида оммавий тадбирлар ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;
7) идоравий мансуб ташкилотлари учун ускуналар, инвентарь ва бошқа зарур жиҳозларни харид қилиш;
8) вилоят миқёсидаги туризм соҳасидаги танловлар ғолиб ва совриндорларини мукофотлаш учун дипломлар ва бошқа совринларни харид қилиш;
9) ҳудуддаги туризм намояндалари ва бошқа мутахассисларни мукофотлаш, шунингдек, уларга унвонлар ва малака тоифаларини бериш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритиш;
10) туризм соҳасида оммавий тадбирлар ўтказилишини, шунингдек, ҳудуднинг туризм соҳаси вакилларини, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ўтказиладиган турли танловлар ва бошқа тадбирларга тайёрлашни ва иштирок этишни молиялаштириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
11) ҳудуддаги туризм соҳасида фестиваллар, танловлар, оммавий тадбирларнинг ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, бошқа иштирокчи, мутахассисларни эсдалик дипломлари ва қимматли совринлар билан мукофотлаш бўйича Қўмитага таклифлар киритиш;
12) ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;
13) ҳудудда туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан белгиланган тартибда алоқа қилиш;
14) ҳудуднинг туризм соҳаси салоҳиятини тарғиб қилувчи реклама ва тарғибот маҳсулотларини (реклама тусидаги аудио ва видео материаллар, рисолалар, хариталар ва бошқа реклама материалларини) тайёрлашга буюртма бериш;
15) туризм соҳасида ишлаш учун етакчи хорижий мутахассисларни шартнома асосда жалб қилиш;
16) ҳудуднинг туризм соҳасида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлари ва вакилларини давлат мукофотларига тақдим этиш тўғрисида Қўмитага таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
20. Ҳудудий бўлинмалар:
ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши таъминланиши;
Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилиши таъминланиши;
Қўмитага киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларнинг сифати;
ҳудудларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туризмни ривожлантиришга доир таклифлар тайёрланиши;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши;
тизимдаги ташкилотлар томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар мақсадли ва самарали ишлатилиши учун жавоб беради.
5-боб. Қўмита раҳбариятининг асосий функционал вазифалари
21. Қўмита раисининг асосий функционал вазифалари:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
2) якка бошчилик тамойилига асосланган ҳолда Қўмита фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан туризм соҳасини янада такомиллаштириш бўйича тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
4) Қўмита ва унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва кўриш;
5) Қўмита фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
6) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Қўмитанинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Қўмита фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
7) Қўмита фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Қўмита ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
9) Қўмита ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
10) Қўмита тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Қўмитанинг кадрлар захирасини шакллантириш;
11) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Қўмитага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
14) Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, зарурат бўлганда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорларни қабул қилиш;
15) Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
16) Қўмита раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
17) ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Қўмита ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
18) Қўмита ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
19) Қўмита ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Қўмита ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;
20) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
21) Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
22) Қўмита ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
23) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Қўмита ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
26) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
27) Қўмита марказий аппарати штат жадвалини ходимларнинг тасдиқланган штат бирликларининг белгиланган сони асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган марказий аппарат ва идоравий мансуб ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш;
29) марказий аппарат ходимларини, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;
30) Қўмита ҳайъатига ва марказий аппарат йиғилишларига раҳбарлик қилиш;
31) туризм соҳасидаги ташкилотларни ривожлантириш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, асбоб-ускуналар ва инвентарлар маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиши кенгайтирилишини ташкил этиш бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
32) туризм соҳасида истеъдодли ва истиқболли кадрларни танлаш, тайёрлаш чора-тадбирлари қабул қилинишини таъминлаш, уларнинг маҳоратини ошириш;
33) туризм соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, тегишли вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
34) туризм соҳасида кадрларни тайёрлаш чораларини кўриш, қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этиш, таълим муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш;
35) туризм соҳаси ходимлари ва мутахассисларини, уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида ўрнак кўрсатгани, хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига тақдимномалар белгиланган тартибда киритилишини таъминлаш ва тавсиялар бериш;
36) туризм соҳасида Ўзбекистон делегацияларининг халқаро тадбирларда иштирокини таъминлаш;
37) туризм соҳасида халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро тадбирларда республика вакилларининг иштирокини таъминлаш;
38) ҳудудий бўлинмалар тузилмалари ва низомларини тасдиқлаш, шунингдек, улар бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилаш;
39) Қўмитанинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари фаолияти тартибини белгилаш.
Қўмита раиси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларига ҳам эга бўлиши мумкин.
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
2) Қўмита раиси вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
3) Қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
8) Қўмита ҳайъати қарорлари, Қўмита раисининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Қўмита раисига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Қўмитанинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Қўмита раҳбари томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Қўмита раҳбари топшириғига биноан иштирок этиш;
11) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослангани, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
12) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Қўмита ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар фаолияти соҳасига тегишли масалалар бўйича Қўмита фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Қўмита раисига киритиш;
14) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Қўмита раисига киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
15) Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларига асосан тасдиқланган Қўмита ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, кўрсатиб ўтилган қоидаларга мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
16) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир ишларни мувофиқлаштириш;
17) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Қўмита раисига киритиш;
18) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
19) вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг туризм соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
20) туризм инфратузилмаларини ривожлантириш ва ушбу соҳалардаги хизматларни диверсификациялаш;
21) Қўмитанинг халқаро ва республика даражаларидаги оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиришда иштирок этиш, уни манфаатдор ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда амалга ошириш;
22) республикада туризм соҳаси ривожланиши мониторингини олиб бориш ҳамда ушбу соҳаларни янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантириш;
23) туризм соҳасида истеъдодли ва истиқболли кадрларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини ошириш;
24) туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш, ушбу соҳалардаги ҳудудий дастурлар ижросини таъминлаш;
25) туризм соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича халқаро, республика ташкилотлари билан биргаликда ишлашни таъминлаш.
23. Қуйидагилар миллий туризм маҳсулотларини оммалаштиришга масъул Қўмита раиси ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
2) Қўмита раиси вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
3) Қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
4) Қўмита фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
8) Қўмита ҳайъати қарорлари, Қўмита раисининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Қўмита раисига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Қўмитанинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Қўмита раисининг топшириғига биноан иштирок этиш;
11) Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Қўмита ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
14) туризм соҳасига тегишли масалалар бўйича Қўмита фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Қўмита раисига киритиш;
15) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Қўмита раисига киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
16) Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларига асосан тасдиқланган Қўмита ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, кўрсатиб ўтилган қоидаларга мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
17) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир ишларни мувофиқлаштириш;
18) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Қўмита раисига киритиш;
19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
22) «Миллий PR-маркази» ДМ ҳамда хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда миллий туризм маҳсулотларининг самарали маркетингини назорат қилиш.
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
3) Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
4) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифларни Қўмита раисининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;
6) ҳайъат қарорлари ҳамда буйруқлар, Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
7) таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
9) таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Қўмита раҳбариятига киритиш;
10) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Қўмита раҳбариятига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.02.00 Қонунчилик ташаббуси]
11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Қўмитанинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Қўмита раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Қўмита раҳбарларининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
12) Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари]
13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
16) таркибий бўлинмаларда Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
17) давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Қўмита раҳбариятига киритиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
21) халқаро ва республика даражаларидаги оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиришда иштирок этиш;
24) Қўмитанинг таркибий бўлинмалари фаолиятини ўрганишни ташкил этиш ва уларга амалий кўмаклашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
25. Қуйидагилар ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
2) ҳудудий бўлинмалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва назорат қилиш, уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари ва Қўмитанинг буйруқлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
3) ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
5) Қўмита ҳайъати қарорлари, буйруқлари, Қўмита раиси ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
6) туризм соҳасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилиш;
7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинмаларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Қўмита ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
8) Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалар фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ўз ўринбосарларининг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;
9) Қўмитанинг ҳудудий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинмаларнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
10) Қўмита марказий аппарати номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмаларга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
11) ҳудудий бўлинмалар ходимларини, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни белгиланган тартибда амалга ошириш;
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
13) ҳудудий бўлинмаларда Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
14) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий бўлинмалар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифларни Қўмитага киритиш;
15) ҳудудий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
16) ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Қўмитага киритиш;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
20) ҳудудий бўлинмалар ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Қўмитага киритиш;
21) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
6-боб. Қўмита раҳбариятининг жавобгарлиги
26. Қўмита раиси:
Қўмитага юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;
Қўмитанинг ушбу Низомда кўрсатилган жавобгарлик соҳалари бўйича ҳамда ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
27. Қўмита раиси ўринбосарлари:
мутасаддилик қилинадиган йўналиш ва таркибий бўлинмаларда Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомда кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
28. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари;
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомда кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
29. Ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари:
ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомда кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
7-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш
1-§. Қўмита раҳбарияти
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
30. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Қўмита раиси раҳбарлик қилади.
31. Қўмита раисининг икки нафар ўринбосари бўлади. Қўмита раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
32. Қўмита раиси моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизматидан фойдаланиш борасидаги шарт-шароитларига кўра — вазирга, Қўмита раиси ўринбосарлари — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
33. Қўмита раиси бўлмаган вақтда унинг ваколатлари Қўмита раисининг тегишли буйруғига асосан унинг ўринбосарларидан бири томонидан бажарилади.
34. Қуйидагилар:
Қўмита раисининг маслаҳатчилари белгиланган тартибда Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари белгиланган тартибда Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
36. Қўмита раиси Қўмита марказий аппаратининг бошқармалари ва бўлимлари, бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди.
2-§. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Қўмита ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
37. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Қўмита ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
38. Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:
топшириқларни ҳудудий бўлинмаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Қўмитанинг ҳудудий бўлинмаларига ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;
Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар иштирокини ташкил этади, туризм соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.
39. Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
берилган топшириқлар ижроси ҳақида Қўмита раҳбариятига ахборот беради;
қонунчиликни амалга ошириш бўйича ўз фаолияти натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, шу жумладан, аҳолининг туризм соҳасига оид мавжуд долзарб муаммоларини бартараф этиш юзасидан Қўмитанинг марказий аппаратига таклифлар киритади;
ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.
40. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Қўмита раисининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари ва маслаҳатчиси томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита Қўмита раиси томонидан қабул қилинади.
41. «Миллий PR-маркази» давлат муассасаси бир вақтда Қўмитанинг ахборот хизмати вазифасини бажаради ҳамда Қўмита раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари ушбу муассасанинг директори ҳисобланади.
3-§. Қўмитанинг бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
42. Қўмита ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
43. Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
4-§. Қўмита ҳайъати
44. Қўмитада Қўмита раиси (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари, шунингдек, Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
45. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Қўмита фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Қўмита тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
Қўмита фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;
жойларда Қўмита фаолиятига оид долзарб масалалар муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Қўмита марказий аппаратига ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Қўмита ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақли.
46. Ҳайъат мажлисига қўмита ваколатига кирадиган масалалар юзасидан республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
47. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
48. Ҳайъат қарорлари Қўмита раисининг буйруқлари билан амалга оширилади.
49. Қўмита раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Қўмита раиси юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини маълум қилиши мумкин.
50. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.
8-боб. Қўмита фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
51. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.
52. Қўмита фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар белгиланган тартибда тасдиқланадиган Қўмита фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
53. Қўмита фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.04.00 Интизомий жавобгарлик / 05.05.04.01 Интизомий жазолар]
Қўмита раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Қўмита фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Қўмита фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
9-боб. Қўмитани молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
54. Қўмита фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар]
55. Қўмита марказий аппаратига 4 та шахсан бириктирилган (Қўмита раиси, унинг ўринбосарлари ва ахборот хизмати раҳбари учун), 2 та махсус (йўлсиз жойларда юра оладиган 1 та, меҳмонларни кутиб олиш учун 1 та), 1 та навбатчи автотранспорт воситаси ва 1 та микроавтобус лимити ажратилиши назарда тутилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармаларига 1 та шахсан бириктирилган ва 1 та махсус автотранспорт воситаси лимити ажратилиши назарда тутилади.
Қўмитага тегишли хизмат автотранспорт воситасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган йиллик километр масофа лимити татбиқ этилмайди.
56. Қўмита ходимларининг иш ҳақи қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, мукофот пуллари, қўшимча тўловлар, устамалар ва рағбатлантириш тўловларидан ташкил топади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
57. Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Қўмита ходимларининг иш ҳақларини тўлаш ва моддий рағбатлантириш манбаи ҳисобланади.
58. Қўмита марказий аппарати, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари қўшимча қуйидаги шаклларда моддий рағбатлантирилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
1) Қўмита марказий аппарати ходимлари Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, ҳудудий бўлинмалар ходимлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
1 дан 3 йилгача — 0,3;
3 дан 5 йилгача — 0,6;
5 дан 10 йилгача — 0,8;
10 дан 15 йилгача — 1,0;
15 дан 20 йилгача — 1,2;
20 дан юқори — 1,5.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.04.00.00 Меҳнат стажи / 06.04.01.00 Умумий қоидалар]
Кўп йиллик ишлаганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади;
2) Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
а) чорак якуни бўйича энг ташаббускор ва натижадор ходимларни устамани (рағбатлантириш коэффициентини) ҳисобга олган ҳолда, бир ойлик иш ҳақи жамғармасининг юз фоизигача бўлган миқдорда бир йўла мукофотлаш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
б) энг ташаббускор ва самарали ишлаган ходимларни устамани (рағбатлантириш коэффициентини) ҳисобга олган ҳолда, бир ойлик иш ҳақи жамғармасининг юз фоизигача бўлган миқдорда моддий рағбатлантириш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.05.00 Жамоа шартномаси. Жамоа келишувлари]
в) жамоа шартномасига мувофиқ меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган компенсация тўловлари ва бир йўла бериладиган мукофотлар;
г) ўз хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш ва хизмат вазифаларини оқилона бажариш тизимини жорий этиш мақсадида Қўмитанинг жавобгарлиги юқори бўлган Қўмита марказий аппарати ходимлари учун Қўмита раиси томонидан тайинланадиган шахсий устамалар.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
Ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган тўловлар суммаси бир чоракда устамани (рағбатлантириш коэффициентини) ҳисобга олган ҳолда, бир ойлик иш ҳақи жамғармасининг икки баравари миқдоридан ошмаслиги керак.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
Қўмита раиси томонидан махсус ва шахсий устамалар белгиланиши мумкин.
Ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларга қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тўловлар ҳам тўланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Бунда ушбу бандда назарда тутилган тўловлар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси молиявий ҳолатидан келиб чиқиб тўланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
59. Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини таъминлаш ва молиялаштириш (шу жумладан, ходимларни моддий рағбатлантириш) ишлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари (ходимлари) учун даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган маблағлардан ва бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ҳисобига қўшимча моддий рағбатлантириш турларини (устама ҳақ, қўшимча ҳақ, мукофотлар ва иш ҳақига бошқа тўловлар) белгилаш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
60. Қўмитанинг марказий аппарати ҳамда ҳудудий бўлинмалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ белгиланади.
10-боб. Қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериши
61. Қўмита раҳбарлари ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига, Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Қўмита Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш доирасида:
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ўз фаолияти соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш, давлат бошқаруви тизимини мақбуллаштиришга қаратилган таклиф, тавсия ва таҳлилий маълумотлар тайёрланишини таъминлайди;
туризм соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда мавжуд тизимли муаммо ва камчиликларнинг мунтазам равишда кўриб чиқилиши ва бартараф этилишини ташкил қилади;
белгиланган тартибда бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
62. Қўмита раиси Қўмита раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун уларнинг фаолияти бўйича мунтазам мониторинг юритади, Қўмита фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
63. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Қўмитанинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
11-боб. Якунловчи қоидалар
64. Қўмита қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
65. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
Лавозимлар номи
Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар
Раис
19
Раис ўринбосари
18
Раис маслаҳатчилари, ижро аппарати раҳбари
17
Бошқарма бошлиғи
16
Бошқарма бошлиғи ўринбосари
16 (-5%)
Бўлим бошлиғи, хизмат бошлиғи, раис ёрдамчиси
14
Бўлим бошлиғи ўринбосари, девонхона мудири
13
Бош мутахассис
12
Етакчи мутахассис
11
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«б) Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДМ) туризм ахборот марказлари (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини мувофиқлаштиради ва қуйидаги вазифаларни амалга оширади:»;
«г», «д», «е» ва «з» кичик бандлардаги тегишли келишикдаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
5 ва 11-бандлардаги тегишли келишикдаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармаларига тақдим этади.
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига тақдим этади.
Ҳар йили 1 августга қадар
Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлар
2-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармалари
Номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқади ва номзодлар юзасидан хулосаларни Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига тақдим этади.
Ҳар йили 20 августга қадар
3-босқич
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларнинг тегишли ҳужжатларини ўрганиб чиқади ва якуний хулосани чиқаради.
Ҳар йили 15 сентябрга қадар
4-босқич
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси буйруғини чиқаради.
Ҳар йили 20 сентябрга қадар
5-босқич
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси
Туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирлайди
Ҳар йили 27 сентябрь арафасида
».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорида:
а) 1-банднинг «б» кичик банди бешинчи хатбошисидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-банддаги «А. Абдухакимов — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири» сўзлари «А. Аққулов — Туризм қўмитаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
5-банд «молия» сўзидан олдин «иқтисодиёт ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
6-банддаги «А. Мирзарахимов — Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «лавозимига кўра — » сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 6а-илованинг 5-бандидаги «У. Шадиев — Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «А. Аққулов — » сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Евроосиё» халқаро театр санъати фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 апрелдаги 235-сон қарорида:
а) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари «Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 6-позициясидаги «У.Р. Шадиев — Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «А.Ў. Аққулов — » сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Самарқанд шаҳрида ҳар йили «Samarkand Marathon» халқаро хайрия ярим марафонини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 4 майдаги 277-сон қарорида:
учинчи хатбошидаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари «Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Туризм ва маданий мерос вазирлигидан» сўзлари «Туризм қўмитасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 10-бандидаги «У. Шадиев — Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «А. Аққулов — » сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарорида:
а) номидаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари «Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
илова белгисидаги «2-илова» сўзлари «1-илова» сўзлари билан алмаштирилсин;
номи ва 1-банддаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари «Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Туризм ва маданий мерос вазирлигида (кейинги ўринларда — Вазирлик) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, маблағлардан кейинчалик туризм ва маданий мерос соҳаларини» сўзлари «Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, маблағлардан кейинчалик туризм соҳасини» сўзлари билан алмаштирилсин;
«нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш, улар фаолиятини рағбатлантириш, туризм соҳасидаги лойиҳаларга грантлар ажратиш, шунингдек, фаолияти туризм соҳаси билан бевосита боғлиқ бўлган жамоат ташкилотларининг халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини Туризм қўмитаси раисининг қарори билан тўлаб бериш»;
ўн олтинчи хатбошидаги «туризм ва маданий мерос соҳаларидаги» сўзлари «туризм соҳасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Жамғарманинг режалаштирилган лойиҳалар бўйича кейинги йил учун тарғибот ва мақсадли дастурларга оид харажатлар сметасини маъқуллайди;
Жамғарманинг йил якуни бўйича тарғибот ва мақсадли дастурларга оид харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини мониторинг қилади.
Кенгаш Жамғарманинг тарғибот ва мақсадли дастурларга оид харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
83. Кенгаш йиғилишлари заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Кенгаш йиғилишлари шахсан иштирок этиш, видеоконференцалоқа ёки сўров шаклида ўтказилади. Кенгаш котиби, қоида тариқасида, Кенгаш йиғилишидан камида бир кун олдин Кенгаш йиғилишининг кун тартиби ва барча тегишли материалларни Кенгаш аъзоларига электрон ёки қоғоз шаклда етказади.
84. Кенгаш йиғилиши унда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади.
Йиғилишни ўтказиш учун кворум ёки раис бўлмаганда, Кенгаш йиғилишини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.
85. Кенгаш қарорлари Кенгаш йиғилиши баённомаси билан расмийлаштирилади.
Кенгаш йиғилиши баённомаси Кенгаш котиби томонидан тузилади, уни йиғилишда қатнашган Кенгаш аъзолари имзолайди ҳамда Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
Кенгаш қарорлари йиғилишда қатнашаётган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда, Кенгаш раиси овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Кенгаш аъзолари овоз бериш жараёнида бетараф қолишга ҳақли эмас.
Кенгаш баённомалари Кенгаш котиби томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинади ва сақланади.
86. Жамғарма ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин, заруратга кўра — лойиҳани амалга ошириш жараёнида ҳамда у якунлангандан сўнг баҳоланади.
87. Кенгаш баҳолаш натижаларига кўра маблағларнинг кейинги босқичини (траншини) ажратиш, молиялаштириш ҳажмини қисқартириш, лойиҳа параметрларини қайта кўриб чиқиш ёки молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин»;
9-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банддаги «Вазир» сўзи «Туризм қўмитаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банддаги «Вазирлик» ва «Молия вазирлигига» сўзлари тегишлича «Қўмита» ва «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банддаги «Вазир» сўзи «Туризм қўмитаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши
ТАРКИБИ
1.
Г.О. Умерова
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи, Кенгаш раиси
2.
А.Ў. Аққулов
—
Туризм қўмитаси раиси, Кенгаш раиси ўринбосари
3.
Б.Г. Абдикаримов
—
Маданий мерос агентлиги директори
4.
С.Ш. Таджиев
—
Туризм қўмитаси раиси ўринбосари
5.
С.Р. Бобокалонов
—
Туризм қўмитаси раиси ўринбосари
6.
лавозими бўйича
—
Туризм қўмитаси раисининг стратегик режалаштириш бўйича маслаҳатчиси
Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Кенгаш таркибига Кенгаш раиси томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин»;
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Давлат муассасаси ва масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этиладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатининг 14-позициясидаги «Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш, ушбу соҳада давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2023 йил 27 ноябрдаги 622-сон қарорида:
2-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
2 — 9-иловаларнинг матнларидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 5-илованинг 3-позицияси учинчи устунидаги «Туризм қўмитаси (Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий тадқиқот институти)» сўзлари «Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фонди ер майдонларидан фойдаланишда ижара муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги 674-сон қарорининг 7-бандидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни касбга (мутахассисликка) ва чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 17 апрелдаги 213-сон қарорининг 8-банди «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 18 апрелдаги 218-сон қарорида:
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошиси «йиғимлар» сўзидан кейин «ҳамда туристик (меҳмонхона) йиғим» сўзлари билан тўлдирилсин;
5-банднинг иккинчи хатбошиси «йиғимлар» сўзидан кейин «ҳамда туристик (меҳмонхона) йиғим» сўзлари билан тўлдирилсин;
7-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-илова номидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикасида меҳмонхона хизматларини ривожлантириш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 майдаги 287-сон қарорида:
а) 2-банднинг биринчи хатбошиси ва 3-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 4-банддаги «экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов» сўзлари «Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) илованинг 1 ва 3-бандларидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарорига 1-илованинг 26-бандидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Тўсиқсиз туризм орқали туризм имкониятларини янада кенгайтириш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 12 августдаги 498-сон қарорида:
а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
6-банднинг иккинчи хатбошиси «йиғимлар» сўзидан кейин «ҳамда туристик (меҳмонхона) йиғим» сўзлари билан тўлдирилсин;
8-банддаги «Экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-илованинг матнидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Туризмнинг янги турларини жорий қилиш ҳамда мамлакатимизнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 18 сентябрдаги 582-сон қарорининг 2-банди еттинчи хатбошисидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 7 октябрдаги 646-сон қарорида:
а) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 10-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов» сўзлари «Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-илованинг 3-банди биринчи хатбошисидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва уларнинг қонуний ишлаши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорининг 4-бандидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Туризм соҳасини рақамлаштириш ва туристик хизматларни ягона платформага бирлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 7 декабрдаги 820-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошисидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Туристик кластерлар фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 30 декабрдаги 915-сон қарорида:
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) илованинг 5-бандидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Туроператорларнинг халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 30 декабрдаги 918-сон қарорида:
а) 1-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) илованинг 1-бандидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Тарихий объектлар ва туризм ривожланмаган ҳудудларда меҳмонхоналар фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 декабрдаги 919-сон қарорида:
а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 4-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов» сўзлари «Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Низомга 1-илованинг «1-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Низомга 2-илованинг матнидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Хоразм вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 17 апрелдаги 233-сон қарорида:
а) 3-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 5-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов» сўзлари «Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи хатбошиси «йиғимлар» сўзидан кейин «ҳамда туристик (меҳмонхона) йиғими» сўзлари билан тўлдирилсин;
7-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Низомга 2-илованинг матнидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш ва бюджетдан ташқари жамғармаларни шакллантириш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2025 йил 21 майдаги 325-сон қарорига 2-илованинг 31-позицияси «Бюджетдан ташқари жамғармалар» устунидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
иккинчи хатбошидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири» сўзлари «Туризм қўмитаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Туризм қўмитаси раиси, унинг ўринбосари ва маслаҳатчиси» сўзлари «Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
Низомга илованинг «2-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Туризм ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқарувининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 20 майдаги 278-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)