1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.10.00 Халқаро кўргазмалар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар;
Туроператорларнинг халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 18 июлдаги ПФ-102-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 18 июлдаги ПФ-102-сон Фармони 1-бандининг «г» кичик бандига мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб фаолият бошлаганига 3 йилдан кўп бўлмаган туроператорларнинг халқаро туризм ярмарка ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатининг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг (кейинги ўринларда — Туризм қўмитаси) бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
2. Қуйидагиларни назар тутувчи Туроператорларнинг халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
туроператорларнинг халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатларини қоплаб бериш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби;
харажатлар қоплаб бериладиган тадбиркорлик субъектларига қўйиладиган талаблар ҳамда харажатларни қоплаб беришни рад этиш асослари;
харажатларни қоплаб бериш учун Жамғарма маблағларини тадбиркорлик субъектларига ўтказиш тартиби.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
3. Туризм қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини яратсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига Туризм қўмитаси билан биргаликда фаолият бошлаганига 3 йилдан кўп бўлмаган туроператорлар учун халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатининг 50 фоизини Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 декабрь,
918-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 918-сон қарорига ИЛОВА
Туроператорларнинг халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом фаолият бошлаганига 3 йилдан кўп бўлмаган туроператорларнинг халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаларидаги (кейинги ўринларда — ярмарка ва кўргазма) павильон ижараси харажатининг 50 фоизини Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
туризм ярмаркаси (кўргазмаси) павильони — туризм соҳаси иштирокчилари ўз туристик маҳсулотлари ва хизматларини тарғиб қилиш ҳамда намойиш этишга мўлжалланган ярмарка (кўргазма) ташкил этиладиган мажмуа, иншоот ёки ер майдони;
туроператор — аризани топшириш жараёнида туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш бўйича туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олганига 3 йилдан кўп бўлмаган юридик шахс;
халқаро туризм кўргазмаси — туризм соҳасида турли мамлакатлар ва тадбиркорлик субъектлари томондан ўз маданияти, маданий мероси, сайёҳлик имкониятлари ва меҳмонхона хизматларини намойиш этадиган ихтисослаштирилган халқаро кўргазма;
халқаро туризм ярмаркаси — туризм соҳасида турли мамлакатларнинг сайёҳлик компаниялари ҳамда туризм соҳасининг бошқа иштирокчилари томонидан ўз хизматлари ва маҳсулотларини харидорларга тақдим этишга ихтисослаштирилган халқаро даражада ўтказиладиган тадбир.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.10.00 Халқаро кўргазмалар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар;
3. Туроператорнинг ярмарка ва кўргазмадаги павильон ижараси харажатининг 50 фоизи Жамғарма маблағлари ҳисобидан Қўмита томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига кўра қопланади.
4. Павильон ижараси харажатининг бир қисми қопланадиган ярмарка ва кўргазманинг рўйхати Қўмита томонидан шакллантирилади.
5. Танлов ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ўтказилади.
2-боб. Танловда иштирок этиш тартиби ва шартлари
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.10.00 Халқаро кўргазмалар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар;
6. Кўргазма ва ярмаркада иштирок этиш учун туроператор тадбирдан олтмиш календарь кун олдин давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) Қўмита ҳузуридаги «Milliy PR-markazi» ДУКга (кейинги ўринларда — Марказ) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Бунда аризага ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган маълумотлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
7. Ариза ариза берувчи томонидан идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва парол, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқланади.
Ариза ЯИДХП орқали тўлдирилганда, ариза берувчининг электрон рақамли имзоси талаб этилмайди.
8. Танловда қатнашиш учун туроператор куйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлиши;
аризани топшириш жараёнида туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш бўйича туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олганига 3 йилдан кўп бўлмаслиги;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ «кириш туризми» йўналиши бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши;
фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган, шунингдек, қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
илгари ўтказилган кўргазма ва ярмаркада иштироки учун Қўмита олдида қарздорлиги мавжуд эмаслиги.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
9. Марказ беш иш кунида аризаларни ушбу Низомнинг 8-банди талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб чиқиб, туроператорнинг танловда иштирок этишига рухсат бериш ёки уни рад этиш тўғрисида (рад этиш асослари аниқ кўрсатилган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунида давлат хизматлари маркази (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП (электрон шаклда мурожаат қилинганда) орқали ариза берувчига юборади.
10. Аризани рад қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги ёки нотўғри кўрсатилганлиги;
ариза ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган муддатдан кеч тақдим этилганлиги;
туроператор ушбу Низомнинг 8-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаслиги.
Аризани ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
3-боб. Туроператорларни танлаб олиш тартиби
11. Кўргазма ва (ёки) ярмаркада иштирок этувчи туроператор Қўмита раисининг буйруғи билан тасдиқланадиган махсус комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) томонидан танлаб олинади.
Комиссия таркибига Қўмита раиси раҳбарлигида Қўмита, Марказ ва Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси мансабдор шахслари ва мутахассислари киритилади.
12. Марказ Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
13. Кўргазма ва (ёки) ярмаркада иштирок этувчи туроператорлар ариза рўйхатга олинган санадан бошлаб ўн беш иш кунида ушбу Низомга 3-иловада келтирилган балл тизимига мувофиқ танлади.
14. Комиссия танлов натижалари бўйича туроператорларга ярмарка ва кўргазмадаги павильон ижараси харажатининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
15. Марказ туроператорларни танлов натижалари тўғрисида бир иш кунида хабардор қилади. Бунда танловдан ўтмаган туроператорларга қабул қилинган қарорнинг асослари ҳақида маълум қилинади.
16. Марказ танлаб олинган туроператорлар ҳақидаги ахборотни www.uzbekistan.travel веб-сайтида, Қўмитанинг расмий веб-сайтида ҳамда Марказнинг ахборот ресурсларида уч иш кунида эълон қилади.
4-боб. Комиссиянинг иш тартиби
17. Комиссия фаолияти қарорларни масъулиятлилик, ошкоралик ва коллегиаллик асосида муҳокама қилиш ва қабул қилиш орқали амалга оширилади.
18. Комиссия ўз фаолиятида ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
19. Комиссия аъзосини алмаштиришга фақат Комиссия раисининг қарорига кўра йўл қўйилади.
20. Комиссия, агар унинг мажлисида комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса (кворум), ўз вазифаларини амалга оширишда қонуний ҳуқуққа эга бўлади.
21. Комиссия аъзолари комиссия мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида ўз вақтида хабардор қилиниши лозим. Комиссия аъзолари томонидан сиртдан овоз бериш ёки сўров йўли билан қарор қабул қилиниши мумкин.
22. Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни (маълумотларни) ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ҳамда унинг натижаларига кўра танлов ғолибларини аниқлаш бўйича қарор қабул қилиш вазифаларини бажаради.
Комиссия заруратга кўра танловга экспертларни жалб қилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
23. Комиссия аъзолари:
ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
Комиссия мажлисларида шахсан иштирок этиши;
туроператорларнинг аризалари ва бошқа ҳужжатларида мавжуд бўлган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлашлари шарт.
24. Комиссияга комиссия раиси раҳбарлик қилади.
Комиссия раиси комиссия ишининг ташкил этилиши учун жавобгардир.
Комиссия раиси бўлмаган даврда унинг мажбуриятларини Комиссия раисининг ўринбосари бажаради.
25. Комиссия раиси:
Комиссиянинг ишига умумий раҳбарлик қилади;
Комиссия мажлисининг кун тартиби ва уни ўтказиш вақтини тасдиқлайди;
Комиссия мажлиси қонуний ҳуқуққа эгалигини эълон қилади ёки кворум мавжуд эмаслиги туфайли уни кўчириш тўғрисида қарор қабул қилади;
Комиссия мажлисига раислик қилади ва унинг баёнларини тасдиқлайди.
Комиссия раиси қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
26. Комиссия қарори кворум мавжуд бўлганда, мажлисда қатнашаётган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
27. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Комиссия раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади. Комиссия қарори мажлис баёни билан расмийлаштирилади, баён мажлисда иштирок этаётган барча комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
28. Комиссия томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлар барча танлов иштирокчилари учун мажбурийдир.
5-боб. Танлов натижалари бўйича шартнома тузиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
29. Марказ томонидан танловдан ўтган туроператор билан тегишли кўргазма ва (ёки) ярмаркада Қўмита жамғармаси маблағлари ҳисобидан унинг аризасида ва комиссия баённомасида кўрсатилган шартларда иштирок этиш тўғрисида уч томонлама шартнома тузади.
30. Агар туроператор ўз аризаси ва Комиссия мажлиси баёни шартларида шартнома тузишдан бош тортса, унга нисбатан танлов натижалари бекор қилинади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
31. Агар туроператор шартнома шартига кўра кўргазма ва (ёки) ярмаркада иштирок этишдан асоссиз равишда бош тортса, унинг кўргазма ва (ёки) ярмаркада иштирок этиши учун Қўмита жамғармаси ҳисобидан сарфланган маблағларни Марказга қоплаб беради.
6-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
32. Туроператор Комиссия ва Марказ қарорлари ёки уларнинг ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
33. Ушбу Низомни қўллашда келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
34. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Туроператорларнинг халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Туроператорнинг халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатларини қоплаб бериш
СХЕМАСИ
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддатлари
Туроператор
Халқаро кўргазма ва (ёки) ярмаркаларда иштирок этиш учун давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали «Milliy PR-markazi» ДУКга (кейинги ўринларда — Марказ) ариза билан мурожаат қилади.
Белгиланган тадбирдан 60 календарь кун олдин
Марказ
1. Аризани кўриб чиқади ва туроператорнинг танловда иштирок этишига рухсат бериш ёки танловда иштирок этишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
5 иш куни ичида
2. Қарорни давлат хизматлари маркази (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП (электрон тарзда мурожаат қилинганда) орқали ариза берувчига юборади.
1 иш куни ичида
Махсус комиссия
1. Туроператорнинг ҳужжатларини ўрганади, таҳлил қилади ва баҳолайди.
2. Туроператорга ярмарка (кўргазма)даги павильон ижараси харажатининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
15 иш кун ичида
Марказ
1. Қабул қилинган қарорни туроператорга юборади.
1 иш куни ичида
2. Танловдан ўтган туроператорлар ҳақидаги ахборотни www.uzbekistan.travel веб-сайтида, Қўмитанинг расмий веб-сайтида ва Марказнинг ахборот ресурсларида эълон қилади.
3 иш куни ичида
Туроператорларнинг халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмасида иштирок этиш истагини билдиради ҳамда иловада кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни кўриб чиқишни сўрайди.
2. Ушбу ариза орқали кўргазма/ярмаркада иштирок этишимизни тасдиқлайман. Туроператорларнинг халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом билан танишдим.
3. Аризага зарур ҳужжат ва маълумотлар илова қилинади _____.
Турпакет доирасида инновацион технологиялардан фойдаланиш
Ҳар бир турпакет учун қўшимча равишда 1 баллдан
3.
«Туристик маҳалла», «Туристик қишлоқ» ёки «Туристик овул» мақомига эга бўлган жойлар учун турпакетлар
Ҳар бир турпакет учун қўшимча равишда 1 баллдан
III. Ходимлар ва маркетинг фаолияти
1.
Йўналишлар бўйича касбий ва (ёки) олий маълумотга эга бўлган штатда ишловчилар сони:**
Ҳар бир ходим учун 2 баллдан
а) туризм;
б) маркетинг;
в) гид-таржимон;
г) меҳмонхона бизнеси
д) туроператор ва туризм билан боғлиқ бошқа йўналишлар.
2.
Штатда туризм билан боғлиқ «гид», «экскурсия етакчиси», «йўриқчи-йўл бошловчи» ва бошқалар бўйича малака сертификатига эга бўлган ходимлар сони**
Ҳар бир ходим учун 2 баллдан
3.
Компаниянинг халқаро туризм веб-платформаларида мавжудлиги (Booking, Expedia, Trip.com, TakeTours ва бошқа халқаро веб-порталлар)
Ҳар бир веб-портал учун 1 баллдан
4.
Facebook, Instagram, YouTube, Twitter, WeChat ва бошқа ижтимоий тармоқларда фаоллиги (ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлган обуначиларнинг сони)
Ҳар 1000 обуначи учун 1 баллдан
5.
Тасвирли ва матнли йўналиш ўртасида мувозанат мавжуд бўлган (50/50) тарқатма материаллар мавжудлиги (Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини акс эттирувчи брошюралар ва каталоглар)
Ҳар бир тарқатма материал учун 1 баллдан
* Битта турпакет фақат битта йўналишда кўриб чиқилади. Индивидуал турларнинг 30 фоизи Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкентда, қолган 70 фоизи республиканинг бошқа ҳудудларида бўлиши керак.
** Компания ходимининг иш тажрибаси танловда иштирок этиш учун ариза бериш пайтида камида 6 ой бўлиши керак.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2025 й., 09/24/918/0047-сон; 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)