Тарихий объектлар ва туризм ривожланмаган ҳудудларда меҳмонхоналар фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 18 июлдаги ПФ-102-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда меҳмонхоналар қуриш ҳамда меҳмонхона мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда кичик отеллар қуриш ва уларни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Меҳмонхона мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)лар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
мазкур қарорга 2-иловадаги туман (шаҳар)ларда кичик отеллар қуриш ва уларни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан бир марталик субсидия ажратилади.
Бунда субсидия меҳмонхоналарнинг тоифаси ҳамда кичик отелларнинг хоналар сонидан келиб чиққан ҳолда, 2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификати берилган янги қурилган (реконструкция қилинмаган) меҳмонхоналар ва кичик отеллар учун ажратилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
а) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ давлат хизматини кўрсатиш давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқишни кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
б) ўзининг расмий веб-сайтида тарихий объектлар ва туризм ривожланмаган ҳудудларда меҳмонхоналар фаолиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилган лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 декабрь,
919-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 919-сон қарорига 1-ИЛОВА
ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда меҳмонхоналар қуриш ҳамда меҳмонхона мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда кичик отеллар қуриш ва уларни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда қуриладиган меҳмонхоналар ҳамда республиканинг меҳмонхона мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларида кичик отеллар қуриш ва уларни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) ажратиладиган маблағлар доирасида субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
инвестор — меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида мурожаат қилган тадбиркорлик субъекти;
кичик отель — ҳудуднинг туристик имкониятларидан келиб чиқиб, жойлаштириш воситасининг тўлақонли ишлаши учун сиғими 10 тадан 30 та хонагача бўлган меҳмонхона;
субсидия — инвесторларга ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда меҳмонхоналар ва республиканинг меҳмонхона мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларида кичик отеллар қуриш (реконструкция қилиш бундан мустасно) ва уларни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан бир марта ажратиладиган маблағлар;
тарихий объектлар буфер зонаси — ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази томонидан бериладиган хулосага кўра тарихий объектларга туташ ҳудуд;
янги қурилган меҳмонхона (кейинги ўринларда — меҳмонхона) — тасдиқланган лойиҳа асосида капитал бино ва иншоот сифатида қурилган ёки охирги ўн йилда меҳмонхона фондида мавжуд бўлмаган ҳолда қайта қурилган ёхуд қурилиш жараёнида ўзгартирилган лойиҳа бўйича жойлаштириш воситаси сифатида янги қурилиб ишга туширилган кўчмас мулк объекти, реконструкция қилинган меҳмонхона бундан мустасно.
3. Субсидия ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда қуриладиган қаватлар сонидан қатъий назар меҳмонхоналарнинг тоифаси ва меҳмонхона мавжуд бўлмаган 22 та туман (шаҳар)ларда янги қурилган кичик отелларнинг хоналар сонидан келиб чиққан ҳолда ажратилади.
4. 2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификати берилган меҳмонхона ва кичик отелларга Давлат бюджети ҳисобидан қуйидаги миқдорларда субсидия ажратилади:
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО));
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
а) ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудлардаги меҳмонхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-238-сон қарори доирасида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳмонхона хўжалиги фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сон қарори талаблари асосида;
б) республиканинг меҳмонхона мавжуд бўлмаган 22 та туман (шаҳар)ларидаги кичик отелларнинг умумий хоналари сони:
10 тадан кам бўлмаган ҳолда, ҳар бир хона учун — 10 млн сўм;
15 тадан кам бўлмаган ҳолда, ҳар бир хона учун — 15 млн сўм;
20 тадан кам бўлмаган ҳолда, ҳар бир хона учун — 20 млн сўм миқдорларда.
5. Инвестор субсидия олиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги;
қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;
суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги.
2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби
6. Субсидия ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
7. Инвестор ёки унинг вакили (ариза берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими унинг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун аризани электрон шаклда тўлдиради.
Субсидия олиш мақсадида тақдим этилган аризадаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги учун ариза берувчи масъул ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
8. Ариза тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, аризани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
9. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — қўмита) ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида унинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мослигини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
10. Қўмита ариза берувчининг аризасини ўрганиш даврида қуйидаги ҳужжатларни масъул давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали реал вақт режимида олади:
юридик шахс бўлган тадбиркорнинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), унинг рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи, СТИР ва тижорат банкидаги ҳисобварағи реквизитлари;
11. Қўмита ўрганиш натижалари бўйича субсидия бериш ёки субсидия беришни рад этиш тўғрисида (рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ариза берувчининг (электрон тарзда мурожаат этганда) ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи]
12. Субсидия бериш тўғрисидаги қарорда субсидия миқдори, меҳмонхона (кичик отель) номи, хоналар фонди, жойлашган жойи (почта манзили) ва унинг кадастр рақами, субсидия олаётган инвестор (юридик шахс) номи ва СТИР ҳамда тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.
13. Субсидия бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:
аризада ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги ёки нотўғри кўрсатилганлиги;
инвестор ва меҳмонхона (кичик отель) ушбу Низомнинг 3 ва 5-бандларида кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги;
субсидия ажратилган объектга субсидия олиш учун такроран мурожаат қилинганлиги.
Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
14. Ариза берувчи субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб икки ой ичида қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, субсидия олиш учун такроран мурожаат қилиши мумкин.
15. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда субсидия беришни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
16. Ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.
3-боб. Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби
17. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб қўмита бир иш кунида субсидия ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига инвесторлар тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилиши лозим бўлган маблағларнинг ҳисоб-китоби кўрсатилган буюртманомани тақдим этади.
18. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ҳамда маблағлар қўмитанинг тегишли ғазна ҳисобварақларига ажратилишини таъминлайди.
19. Маблағлар келиб тушганидан сўнг беш иш кунида қўмита уларни инвесторнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.
20. Йил якунида қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари тегишли молия йили якунига қадар Давлат бюджетига қайтарилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
21. Субсидия бериш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилган инвесторлар рўйхати (реестри) қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар миқдори ва қўшимча равишда ташкил этилаётган хоналар фонди тўғрисидаги маълумот ҳар ой якуни бўйича янгилаб борилади ҳамда ойлар ва инвесторлар кесимида акс эттирилади.
22. Инвестор субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.
23. Қўмита субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг инвесторга етказилиши учун масъул ҳисобланади.
24. Меҳмонхона (кичик отель) субсидия ажратилган даврдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши, тоифали меҳмонхона бўлган тақдирда, камида беш йил ушбу тоифани сақлаб қолиши лозим.
Инвестор беш йил мобайнида меҳмонхона хизматларини ташкил қила олмаган тақдирда, ажратилган субсидияни фаолият юритган даврига мутаносиб равишда чегирган ҳолда, қолган маблағларни Давлат бюджетига қайтаради.
Қўмита мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган талабларга риоя этилиши ҳамда субсидиядан мақсадли фойдаланилиши юзасидан мониторинг юритади.
Ушбу талабга риоя этилмаган тақдирда, қўмита Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясига тақдимнома киритади ҳамда субсидия сифатида ажратилган маблағларни инвестордан Давлат бюджетига қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариш чоралари кўрилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
25. Давлат хизматлари марказлари ва қўмита ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
26. Инвестор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда меҳмонхоналар қуриш ҳамда меҳмонхона мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда кичик отеллар қуриш ва уларни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда меҳмонхоналар қуриш ҳамда меҳмонхона мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда кичик отеллар қуриш ва уларни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали субсидия олиш тўғрисида сўровнома билан мурожаат қилади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Қўмита
Сўровномани кўриб чиқади ва субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда давлат хизматлари марказига ёки инвесторнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
Ўн иш кунида
3-босқич
Инвестор
(ариза берувчи)
Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Қўмитага такроран давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.
Икки ой ичида
4-босқич
Қўмита
1. Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади.
Беш иш кунида
2. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома юборади.
Бир иш кунида
5-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Буюртманомани кўриб чиқади ва маблағларни Қўмитанинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.
Уч иш кунида
6-босқич
Қўмита
Инвесторнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига маблағларни ўтказиб беради.
Беш иш кунида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда меҳмонхоналар қуриш ҳамда меҳмонхона мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда кичик отеллар қуриш ва уларни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Электрон почта манзили: __________________________________________________________________
Банк ҳисобварағи: ________________________________________________________________________
Илова: ______ варақда
________________________________________________
_______________
(ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.)
(имзо)
20 _____ йил ______________
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 919-сон қарорига 2-ИЛОВА
Меҳмонхона мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)лар
РЎЙХАТИ
Т/р
Ҳудуд номи
Туман (шаҳар) номи
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
Беруний тумани
2.
Нукус тумани
3.
Хўжайли тумани
4.
Чимбой тумани
5.
Андижон вилояти
Хўжаобод тумани
6.
Асака тумани
7.
Бухоро вилояти
Пешку тумани
8.
Қоровулбозор тумани
9.
Жиззах вилояти
Ғаллаорол тумани
10.
Қашқадарё вилояти
Яккабоғ тумани
11.
Навоий вилояти
Қизилтепа тумани
12.
Навбаҳор тумани
13.
Томди тумани
14.
Наманган вилояти
Тўрақўрғон тумани
15.
Янги Наманган тумани
16.
Самарқанд вилояти
Пайариқ тумани
17.
Нуробод тумани
18.
Сирдарё вилояти
Янгиер шаҳри
19.
Тошкент вилояти
Паркент тумани
20.
Фарғона вилояти
Учкўприк тумани
21.
Бешариқ тумани
22.
Хоразм вилояти
Шовот тумани
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2025 й., 09/24/919/0025-сон; 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)