1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.04.00 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистондан чиқиши ва кириши]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими;
Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш, хизмат сафарларининг самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлиги ва давлат сирлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари]
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахслар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахслар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахслар рўйхати 3-иловага мувофиқ.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
2. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонунида давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаётган ёки ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари уларнинг ёзма равишда берган розиликлари билан чекланиши мумкинлиги белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлардан хабардор мансабдор шахслар хорижий мамлакатларга чиқиши белгиланган тартибда махсус келишувга асосан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-171-сонли Фармони таҳририда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.01 Умумий қоидалар]
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, уларнинг девонлари масъул ходимларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси кенгашлари қарорларига асосан чиқиши тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларини ташкил этиш қоидаларини тасдиқласин, унда режа-топшириқ ва хизмат сафари натижалари бўйича ҳисобот тузиш тартиби, хизмат сафарига юборилаётган мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан, хизмат сафарининг мақсади ва вазифаларини самарали амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, расмий ва норасмий маросимларни ўтказиш пайтида бўлиб турган мамлакат қонунчилигига ва умумэътироф этилган юриш-туриш қоидалари (этикет)га риоя этиш, шунингдек давлат сирларидан хабардор шахсларнинг чет элга чиқиши муносабати билан махфийлик режимини таъминлаш назарда тутилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари]
5. Давлат ҳокимияти ва хўжалик органлари раҳбарлари зиммасига хизмат сафарларининг асослантирилганлиги, самарали ташкил этилиши ва натижадорлиги, хизмат сафари харажатлари учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ва оқилона сарфланиши, ушбу Қарор талабларининг бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.13.00.00 Суд ҳокимияти (шунингдек, 17.00.00.00га қаранг);
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий суд, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунга хилоф равишда чет элга чиққанлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу Қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 2-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошилари, шунингдек қарорга 4-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 5 март,
ПҚ-2142-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сонли қарорига 1-ИЛОВА
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг
РЎЙХАТИ
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
1. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.03 Олий Мажлис Сенати Раиси ва унинг ўринбосарлари]
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, унинг ўринбосарлари;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.03 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари]
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, унинг ўринбосарлари;
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси]
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчилари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқа мустақил таркибий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.05.00 Ҳуқуқ ва эркинликнинг кафолати ва ҳимояси. Омбудсман]
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани);
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
101. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили;
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармонига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.02.00 Марказий сайлов комиссияси. Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари]
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари]
12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси, унинг ўринбосарлари;
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.13.00.00 Суд ҳокимияти (шунингдек, 17.00.00.00га қаранг)]
13. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди раислари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 980-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
14. Вазирлар ва давлат қўмиталарининг раҳбарлари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари;
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.07.00 Миллий гвардия органлари]
141. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ва унинг ўринбосарлари.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5567-сон Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2018 й., 06/20/5567/0802-сон)
142. Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази бошлиғи ва унинг ўринбосарлари.
(142-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари]
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг раиси ва унинг ўринбосарлари;
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
1.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.01.00.00 Прокуратура / 18.01.02.00 Прокуратуранинг тизими ва ташкилий тузилмаси]
16. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
18. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раиси ва унинг ўринбосарлари;
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги ПФ-100-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 06/24/100/0502-сон)
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
23. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Ижрочи директори;
24. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси;
мазкур Рўйхатда кўрсатилган мансабдор шахслар ўриндошлик асосида бошқа лавозимларни эгаллаган тақдирда, ўриндошлик асосида эгаллаган лавозими йўналиши бўйича чет элга хизмат сафарига чиқишини ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти билан махсус келишиш талаб этилади;
мазкур Рўйхатнинг 4-бандида назарда тутилмаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сонли қарорига 2-ИЛОВА
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг таркибий бўлинмалари, Бош вазир ўринбосарлари котибиятларининг раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг таркибий бўлинмалари, Бош вазир ўринбосарлари котибиятларининг масъул ходимлари;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
3. Республика давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари (вазирликлар ва давлат қўмиталари бундан мустасно);
4. Хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари]
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси, унинг ўринбосарлари;
8. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитасининг раиси;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
9. Давлат олий таълим муассасаларининг раҳбарлари (ректорлари) (ДХХ, Миллий гвардия, Ички ишлар, Мудофаа, Адлия вазирликларининг таълим муассасалари бундан мустасно);
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5567-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2018 й., 06/20/5567/0802-сон)
10. «Шарқ» НМАК, «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖ, «Ўзбекистон металлургия комбинати» ОАЖ бош директорлари;
11. Ўзбекистон Бадиий академиясининг раиси;
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари;
13. Устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат банклари бошқаруви раислари;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
14. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
15. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари (Тошкент шаҳри бундан мустасно).
Изоҳ:
1. Мазкур Рўйхатда кўрсатилган мансабдор шахслар ўриндошлик асосида бошқа лавозимларни эгаллаган тақдирда, ўриндошлик асосида эгаллаган лавозими йўналиши бўйича чет элга хизмат сафарига чиқиши ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишиш талаб этилади.
2. Вазирлар Маҳкамаси томонидан чет элга хизмат сафарига чиқиши Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишувни талаб қиладиган қўшимча лавозимлар ҳам белгиланиши мумкин.
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг
РЎЙХАТИ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмалари
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПҚ-5235-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 07/21/5235/0840-сон)
1. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялари;
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий суди судьялари;
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Тошкент давлат юридик университети, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ички ишлар вазирлиги Академияси раҳбарлари.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-232-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 06/25/232/1102-сон)
Кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмалари
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
1. Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.02.00 Миллий хавфсизлик Кенгаши]
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг раҳбари;
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг бошқарув, техник ва ёрдамчи ходимлари — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишувдан сўнг;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги ПФ-100-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 06/24/100/0502-сон)
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари]
2. Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари, ДХХ, ДХХ чегара қўшинлари, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Адлия, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Олий суд, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитасининг, шу жумладан уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларининг масъул ходимлари — халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг (БМТ, ШҲТ, МДҲ ва бошқалар) расмий тадбирларида қатнашиш учун;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
3. Мудофаа вазирлигининг олий таълим муассасалари раҳбарлари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари.
1. Мазкур Рўйхатда кўрсатилган мансабдор шахслар ўриндошлик асосида бошқа лавозимларни эгаллаган тақдирда, ўриндошлик асосида эгаллаган лавозими йўналиши бўйича чет элга хизмат сафарига чиқиши ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан махсус келишувни талаб этади.
(изоҳнинг 1-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
2. Мансабдор шахсларнинг халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг расмий тадбирларида қатнашишини келишиш Ташқи ишлар вазирлиги орқали амалга оширилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)