toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ер участкаларини онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ва кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда кўчмас мулкка кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ва ижарага бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилмоқда.
Шу билан бирга, кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва кадастр паспортини бериш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини бериш (реализация қилиш) соҳасида айрим қонунчилик ҳужжатларини замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш талаб этилмоқда.
Хусусан, ҳудудларда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларида мониторинг қилиш жараёнларини такомиллаштириш, аукцион савдоларида ижара ҳуқуқи билан сотиб олинган ер участкаларини бирлаштириш имкониятларини яратиш зарурати мавжуд.
Бундан ташқари ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида инвестиция муҳитини янада яхшилаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бўлиб қолмоқда.
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш, уларда танлов имкониятини кенгайтириш ҳамда ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, замонавий кўп квартирали турар жойлар қуриш кўламини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида жойлашган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришда ушбу саноат ва тадбиркорлик зоналари дирекциялари буюртмачи ҳисобланади;
олис ва чўл ҳудудларда ташкил этиладиган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари қарорларига асосан тасдиқланади ва улар томонидан, заруратга кўра, тасдиқланган рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади;
2025 йил 5 сентябрдан бошлаб, мазкур банднинг учинчи хатбошисида тасдиқланиши назарда тутилган рўйхатларга мувофиқ, олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари «1 сўм» харид қийматида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади;
«Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизимида алоҳида «олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари» бўлими яратилади;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг қўшилган қиймат солиғини тўловчи юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ахборот тизими «E-auksion» электрон савдо платформасига уч ой муддатда интеграция қилинади.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ кўп квартирали турар жойлар қуриш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича аукцион ғолиби ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги билан қуйидагиларни назарда тутувчи электрон шартномани (офертани) имзолайди ҳамда ушбу шартнома «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ томонидан рўйхатга олинади:
кўп квартирали турар жойлар қуриш мақсадида аукцион савдосида сотилган ер участкаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлашга 15 кунлик, лойиҳа ишларини бажаришга икки ойлик ва қурилиш ишларини бошлашга уч ойлик муддат берилиши;
ер участкасида барпо этиладиган объектни фойдаланишга топшириш муддати;
кўп квартирали турар жойлар қуриш учун ижарага бериш бўйича аукцион савдолари офертаси талаблари бажарилмаганда, ер участкаси белгиланган тартибда қайтариб олиниши ва такроран аукцион савдоларига чиқарилиши.
3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигининг тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлаб, фойдаланишга топширилгунга қадар бўлган жараёнларнинг барча босқичларини «Онлайн маҳалла» электрон платформасида (кейинги ўринларда — электрон платформа) мониторинг қилиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
4. 2025 йил 1 октябрдан бошлаб махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига, юридик шахсларга жамоат эҳтиёжлари, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ҳамда ижтимоий шериклик тўғрисидаги келишувлар ва шартномаларни амалга ошириш учун ер участкалари берилганда (сотилганда), ушбу маълумотлар ер участкаларига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларда акс эттирилиши шарт.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ҳамда ижтимоий шериклик тўғрисидаги келишувлар ва шартномаларни амалга ошириш учун берилган ер участкаларига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилмаган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда «Yerxususiylashtirish» автоматлаштирилган ахборот тизимининг ушбу қарорга 1-иловада келтирилган электрон ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базалари билан «Рақамли ҳукумат» тизими доирасида интеграция қилинишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
икки ҳафта муддатда электрон платформада жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, ҳоким ёрдамчиларига улар томонидан киритиладиган таклифларнинг жорий ҳолатини кузатиш, муносабат (ижобий, салбий) билдириш ҳамда прокуратура ва адлия органларига шикоят йўллаш имкониятини берувчи янги қўшимча функциялар киритилишини;
бир ой муддатда электрон платформа «E-auksion» электрон савдо платформаси ҳамда «UZKAD» интеграцион ахборот тизими билан интеграция қилинишини;
«E-auksion» электрон савдо платформасида реализация қилинаётган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар маҳаллалар кесимида электрон платформада реал вақт режимида акс этишини;
2018 йилдан бошлаб аукционда реализация қилиниб, иқтисодий айланмага киритилмаган ер участкаларининг маҳаллалар кесимида электрон платформага жойлаштирилишини;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) билан биргаликда мазкур ер участкаларида лойиҳа амалга ошиб, бино ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилиб, тегишли ҳуқуқ шаклланганда «UZKAD» интеграцион ахборот тизими орқали электрон платформага автоматик маълумот юбориш тизими жорий қилинишини таъминласин.
Бунда Давлат активларини бошқариш агентлиги «E-auksion» электрон савдо платформасига юқоридаги платформаларни интеграция қилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги электрон платформада ишлаб чиқилиши назарда тутилган модуллар ва уни техник жиҳатдан такомиллаштириб бориш билан боғлиқ харажатларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда молиялаштириш чораларини кўрсин.
9. Белгилансинки:
тадбиркорлик субъектининг қурилиш ишларини бошлаш, кредит маблағларининг ажратилиши, инфратузилма тармоқларига уланиш ва лойиҳани фойдаланишга топшириш жараёнида юзага келадиган масалалари электрон платформага киритилган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда бартараф этилмаган тақдирда, муаммоли масалалар тоифасига ўтказилади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан муҳокама этиб борилади;
белгиланган муддатларда фойдаланилмаган ер участкаларини суд тартибида туман (шаҳар) ҳокимликларининг тасарруфига қайтариш учун ҳужжатлар йиғмажилдини судга тақдим қилиш бўйича харажатлар маҳаллий бюджетнинг ортиқча бажарилган қисми ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисида суд қарори қабул қилинганда, ер участкасини такроран реализация қилишдан тушган маблағлар ҳисобидан ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқи бекор қилинган шахсга мазкур ер участкасини сотиб олиш учун ҳақиқатда тўлаган маблағлари қайтариб берилади, бунда ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ва аукцион ўтказиш билан боғлиқ харажатлар чегириб қолинади.
10. Туманларда (шаҳарларда) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида реализация қилинган ер участкаларини иқтисодий айланмага киритиш, аукцион савдоларига қўйилган ер участкаларининг сотилиши ва лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш даражаси юзасидан туман (шаҳар) ҳокимлари ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятига баҳо берилади.
Бунда иқтисодий айланмага киритилган, хусусан, қурилиш ишлари якунланиб, бинога эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкаси электрон платформада амалга оширилган лойиҳалар модулига ўтказилади ҳамда мазкур ер участкаси туман (шаҳар) ҳокими ва ҳоким ёрдамчиси назоратидан ечилади.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда тадбиркорлик ҳамда шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиниб, иқтисодий айланмага киритилмаган ер участкаларини доимий мониторинг қилиб, амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 2025 йил 1 октябрга қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан бошқа ерлар тоифасига ўзгартирилган ер участкаларини белгиланган тартибда реализация қилиш бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
кадастр соҳасида кўрсатилаётган давлат хизматларини Кадастр агентлигининг веб-сайти орқали кўрсатиш имкониятини яратиш;
кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва унинг натижаси бўйича кадастр паспортини олиш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхатини амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш;
ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартибларини янада такомиллаштириш.
14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
16. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 3 сентябрь,
559-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Yerxususiylashtirish» автоматлаштирилган ахборот тизими билан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинадиган электрон ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари
РЎЙХАТИ

Т/р

Электрон ахборот тизими ёки маълумотлар базасининг номи

Электрон ахборот тизими ёки маълумотлар базасини юритиш бўйича ваколатли орган

1.

«Давлат мулки» ахборот тизими

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2.

«Рақамли геология» тизими

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

3.

«Адолат» ахборот тизимлари комплекси

Олий суд

4.

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими

Адлия вазирлиги

5.

«E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базаси

Ички ишлар вазирлиги

6.

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси

Солиқ қўмитаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
тўртинчи хатбошидаги «рақамли электрон» сўзлари «электрон рақамли» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «аэрофото» сўзи «аэро» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 5-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 8-банддаги «электрон» сўзи «географик ахборот тизимида» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Кадастр агентлиги Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш ишларига умумий раҳбарлик қилиш ва методик жиҳатдан таъминлашни амалга оширади.
Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фонди (кейинги ўринларда — Давлат картография-геодезия фонди) Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш ишларининг ижрочиси ҳисобланади.
Кадастр агентлиги Картография-геодезия давлат кадастрининг географик ахборот тизими маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, маълумотлар базасининг тўғри тўлдирилишини назорат қилади.
11. Давлат картография-геодезия фонди:
кадастр ахборотларини шакллантириш ва тақдим этиш форматларини ишлаб чиқади;
Картография-геодезия давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини шакллантиришни ва унинг фаолиятини таъминлайди;
ҳисобга олиш ва баҳолаш кадастр ахборотларини тизимлаштиради, шакллантиради ва уларни Картография-геодезия давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади;
кадастр ахборотларига бўлган талабни мунтазам равишда ўрганади, кадастрни юритиш технологиясини такомиллаштиришни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг картография-геодезия жиҳатидан ўрганилгани мониторингини юритади;
кадастр маълумотларини республика ижро этувчи ҳокимият органларига, жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этади;
кадастр ахборотларини рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминлайди;
тизимлаштирилган кадастр ахборотларининг Давлат кадастрлари ягона тизимига тезкорлик билан берилишини амалга оширади»;
д) 13-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«рўйхатга олиш ва географик ахборот тизимида электрон реестрини юритиш»;
е) 15-банддан «Рўйхат натижалари бўйича ҳар қайси объект учун паспорт тузилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
ж) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Картография-геодезия давлат кадастри объектларини ҳисобга олиш хариталар номенклатураси бўйича, давлат геодезия тармоқлари класслари ва турлари бўйича, шу жумладан, маъмурий-ҳудудий бўлиниш бўйича ҳамда аҳоли пунктлари бўйича алоҳида амалга оширилади.
Картография-геодезия давлат кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Давлат картография-геодезия фонди кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматларини ишлаб чиқади.
Ҳужжатли расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахборотлари Картография-геодезия давлат кадастрининг географик ахборот тизимига киритилади»;
з) 18-банддаги «Давлат геодезия назорати инспекциясининг» сўзлари «Давлат картография-геодезия фондининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш

Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

5

3

4

  ↓

Картография-геодезия давлат кадастри (КГДК)

Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фонди

5

Фойдаланувчилар

1

2

Геодезия, топография ва картография ишларини бажарувчилар

1. Геодезия, топография ва картография ишларини бажарувчилар КГДК объектлари бўйича бошланғич ахборотларни Давлат картография-геодезия фондига тақдим этадилар.
2. Давлат картография-геодезия фонди тақдим этилаётган бошланғич материаллар талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, уларни пухта ишлаш учун қайтаради.
3. Давлат картография-геодезия фонди КГДК объектлари бўйича кадастр ахборотларини ФММИ маълумотлар базасига беради.
4. Давлат картография-геодезия фонди сўров бўйича ФММИ маълумотлар базасидан ахборотларни олиши мумкин.
5. ДКЯТ, Давлат картография-геодезия фонди маълумотлар базасидан фойдаланувчилар сўровга кўра КГДК объектлари бўйича кадастр ахборотларини белгиланган тартибда олиши мумкин».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш
ТАРТИБИ

Т/р

Давлат хизматларининг номи

Ишлар нархи

I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига ҳамда кўп квартирали уйдаги умумий мулкка кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

1.

Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

2.

Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

3.

Умумий майдони 1 000 квадрат метрдан 5 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 17,25 баравари

4.

Умумий майдони 5 000 квадрат метрдан 15 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 34,5 баравари

5.

Умумий майдони 15 000 квадрат метрдан 50 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 57,5 баравари

6.

Умумий майдони 50 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 80,5 баравари

7.

Мулкдор ўзгармаган ҳолда кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

8.

Мулкдор ўзгармаган ҳолда кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

9.

Кўп квартирали уйдаги умумий мулкка кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

II. Кўчмас мулк объектларининг турар жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

1.

Кўп квартирали уйдаги квартира

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

2.

Якка тартибдаги турар жой

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

III. Ер участкаларига ва кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

1.

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси

Бепул

2.

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

3.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

4.

Нотурар жой объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

5.

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари

6.

Кўп йиллик дов-дарахтлар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари ва ҳар 1 гектар дов-дарахтлар билан эгалланган ер участкаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи

IV. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

1.

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

2.

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлган турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари

3.

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 300 квадрат метрдан ортиқ бўлган турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

4.

Юридик шахсларнинг турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

5.

Жисмоний шахсларнинг нотурар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

6.

Юридик шахсларнинг нотурар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

7.

Жисмоний шахсларнинг якка тартибда турар жой қуриш учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

8.

Жисмоний шахсларнинг нотурар жой объектлари учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

9.

Юридик шахсларга берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

10.

Жисмоний шахсларнинг (юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжалиги бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари

11.

Юридик шахсларга (юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжалиги бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари

12.

Кўп квартирали уйдаги умумий мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

13.

Ипотекани, шунингдек, ижара ҳуқуқини (ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи бундан мустасно), ер участкаси бўйича сервитутни, бепул фойдаланиш ҳуқуқини, кўчмас мулкни ишончли бошқариш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

14.

Мулкида турар жой борлиги (йўқлиги) ҳақида маълумотнома бериш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи

(ҳар бир фуқаро учун)

15.

Кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим этиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи

(давлат органлари учун бепул)

16.

Шаҳодатномага эга бўлган кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилдига асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш

а) объект 100 квадрат метргача бўлганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,2 баравари, бунда кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари;

б) объект 100 квадрат метрдан 250 квадрат метргача бўлганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари, бунда кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,7 баравари;

в) объект 250 квадрат метрдан 500 квадрат метргача бўлганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,7 баравари, бунда кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари;

г) объект 500 квадрат метрдан юқори бўлганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари, бунда кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари

17.

Жисмоний шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтлари давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

18.

Юридик шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтлари давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

19.

Кўчмас мулк тарихи тўғрисида маълумотнома бериш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи

(давлат органлари учун бепул)

V. Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш

1.

Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

VI. Кўчмас мулкни бўлиш, бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш

1.

Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

2.

Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

Изоҳлар:
1. Умумий майдонни аниқлашда барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 243-моддасига биноан кадастр паспортини тайёрлаш хизматлари нархидан қўшилган қиймат солиғи олинмайди.
2. Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғимлар ундирилмайди:
а) кадастр паспортини расмийлаштиришда:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;
реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда (янгидан кадастр паспортини шакллантириш, кадастр баҳолаш ишлари бажарилиши талаб этилганда белгиланган сумманинг 50 фоизи ундирилади);
кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар жой кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно);
б) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:
фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
аввал давлат рўйхатидан ўтказилиб, амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва реестрдан кўчирма бериш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар жой кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳамда ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган ҳоллар бундан мустасно);
тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.
3. Кадастр паспортини янгилаш зарурати юзага келганда, янги ташкил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади ва уларнинг нархи ушбу Низомга мувофиқ белгиланади.
4. Янги объектга кадастр паспортини расмийлаштиришда фақат кадастр паспортини шакллантириш ва геокод бериш учун ҳақ ундирилади.
5. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).
6. Ушбу иловага мувофиқ белгиланган давлат хизматлари учун жисмоний шахсларга ҳисобланган ҳақ миқдорларига қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланади:
туманларда (шаҳар таркибига кирувчи туманлар, туман бўйсунувидаги шаҳарлар ва туман маркази ҳисобланган шаҳарчалар бундан мустасно) — 0,9;
бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда — 0,8.
7. Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ деҳқон хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.
8. Суд бошқарувчилари учун давлат хизматлари олдиндан тўловларни амалга оширилмасдан кўрсатилади, кўрсатилган хизмат тўловининг ўрни суд бошқарувчиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминотини ва оқова сув хизматини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарорида:
а) 5-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 9-банддаги «Қурилиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи, бешинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, 7, 8, 9-бандлардаги, 10-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги, 13 ва 14-бандлардаги, 32-банднинг биринчи ва бешинчи — еттинчи хатбошиларидаги, 34-банднинг биринчи хатбошисидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари тўғрисида Намунавий низомларга белгиланган ваколатлар доирасида объектда қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг сифати ва тўлиқлиги юзасидан назоратни амалга оширади»;
24-банддаги «Қурилиш вазирлигининг» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш ва ипотека битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ»;
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш ва ипотека битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ»;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги ва «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш ва ипотека битимларини (кейинги ўринларда — битим) идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартибини белгилайди»;
1-илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш ва ипотека битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова»;
илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш ва ипотека битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова»;
илова номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш ва ипотека битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлашни амалга оширишга
АРИЗА».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни олиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 4-банднинг биринчи хатбошиси «Ер участкаларини» сўзларидан кейин «ёки уларнинг қисмларини» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 11-банд «ер участкаларини» сўзларидан кейин «ёки уларнинг қисмларини» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 1-илованинг номи «Ер участкаларини» сўзларидан кейин «ёки уларнинг қисмларини» сўзлари билан тўлдирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида:
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Қуйидагилар:
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;
Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5а-иловага мувофиқ;
Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги ер участкаларини бирлаштириш ва бирлаштирилган ер участкасининг чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5б-иловага;
Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5в-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд «а» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Регламент ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларга (кейинги ўринларда — кўчмас мулк объекти) кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди»;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади:
ер участкалари берилганда (реализация қилинганда);
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи техник инвентаризациядан ўтказиш ишлари бажарилганда;
кадастр йиғмажилди шакллантирилган кўчмас мулк объектида қайта техник инвентаризация ўтказиш натижасида ўзгаришлар аниқланганда (реконструкция, қўшимча иморат қуриш ва (ёки) алоҳида иморат қуриш, бир қисми бузилганда (вайрон бўлганда) ёки йўқ қилинганда);
кўчмас мулк бўлинганда ва унинг янги чегаралари белгиланганда;
кўчмас мулк бирлаштирилганда ва унинг янги чегаралари белгиланганда;
ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
кўчмас мулк объектининг манзили белгиланганда ёки ўзгартирилганда;
ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш асосий тури ёки капитал қурилиш объектининг фойдаланиш мақсади ўзгарганда»;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Вафот этган шахс номидан унинг яқин қариндошлари мурожаат қилиши мумкин.
Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат ва янги қурилиш объектларига тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари илова қилинади.
Давлат хизматлари марказлари томонидан ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади»;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Филиал зарур ҳолларда ариза берувчи билан келишиб, сўровномада кўрсатилган жойга чиққан ҳолда, объектни техник инвентаризациядан ўтказади ҳамда талаб этилганда кўчмас мулк объектининг манзилини белгилайди ёки ўзгартиради»;
19-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси ҳамда кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка кадастр паспортини расмийлаштириш учун тўловларни мулкдорлар ёки тегишли кўп квартирали уйнинг бошқариш органи икки йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин»;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Тўлов миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
15 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — давлат хизмати ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади;
в) риэлторлик ташкилотлари орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — риэлторлик ташкилотлари ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади»;
22 ва 23-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз фойдаланиш мақсади ўзгарганда;
ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий тури белгиланганда ёки ўзгарганда;
кўчмас мулк объектининг ихтисослашиши реконструкциясиз ўзгартирилганда;
кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).
Ушбу ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш ҳамда ихтисослаштирилган объектдаги хоналарнинг фойдаланиш мақсадини белгилаш қурилиш органи томонидан тасдиқланган рухсатнома ва эскиз лойиҳаси асосида амалга оширилади.
23. Қуйидагилар кадастр паспорти беришни рад этиш учун асос бўлади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;
кўчмас мулк объектида ўлчов ишларининг олиб борилишига, шу жумладан, кўчмас мулк объектига кириш имкони йўқлиги (фойдаланиб келаётган шахслар томонидан бино ва иншоотга, ер участкасига киришга қаршилик қилиниши бўйича маҳалла раиси иштирокида тузилган далолатнома);
ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилгани;
бино ва иншоотнинг ихтисослашиши улар жойлашган ер участкасининг фойдаланиш мақсадига мос бўлмаган тарзда ўзгартирилгани;
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши маълумотлар аниқланиши;
филиалда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;
филиалда ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилгани ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилингани.
Кадастр паспортини тайёрлаш рад этилганда, ушбу бандда келтирилган рад этишнинг асоси кўрсатилади.
Кадастр паспортини расмийлаштиришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади»;
1-илованинг 1-босқич «Тадбирлар» устунидан «1.» рақами чиқариб ташлансин;
5-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ижара ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларнинг ихтисослашиши ўзгартирилганда ер участкасининг ҳуқуқ тури ўзгармайди. Бунда ижара шартномасини қайта расмийлаштириш талаб этилмайди, ижара шартномасининг муддати ўтгани бундан мустасно»;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ариза берувчи ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун воситачига мурожаат этганда, воситачи ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда эса ушбу Регламентга 2-иловадаги шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун аризани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилган тақдирда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Аризага Қонунда назарда тутилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Илова қилинган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларда бир нечта кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар юзага келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши белгиланган бўлса, ҳар бир кўчмас мулк бўйича алоҳида ариза берилади.
Ижара ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасида жойлашган бино ва иншоотлар тўлиқ бегоналаштирилганда, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам бошқа шахсга ўтказилади, кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилиши, бўлиниши ёки ижара шартномасининг муддати тугаши бундан мустасно.
Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаси ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.
Аризада кўчмас мулк объектининг тури, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ, кўчмас мулк объектининг кадастр рақами кўрсатилади.
Воситачилар томонидан ариза берувчилардан Қонунда ва ушбу бандда назарда тутилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади»;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағнинг 10 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 90 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади;
б) нотариал идоралар ёки нотариуслар орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағнинг 10 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 90 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади;
в) Давлат активларини бошқариш агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ва тижорат банклари орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағнинг 10 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 90 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади;
г) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — давлат хизмати ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағнинг 10 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 90 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади;
д) рўйхатдан ўтказувчи органнинг веб-сайти орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағнинг 10 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 90 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси ҳамда кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни мулкдорларнинг номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўловларни мулкдорлар ёки тегишли кўп квартирали уйнинг бошқариш органи икки йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.
Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш учун давлат божи суммаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тақсимланади»;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича учинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Регламент:
жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган айрим бинолар ва иншоотларга ёки уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан ушбу бино ва иншоотлар жойлашган доимий фойдаланиш, ижара, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ва мулк ҳуқуқидаги ер участкаларини;
мулк ёки ижара ҳуқуқида тегишли ер участкасини;
жисмоний ва юридик шахсларга ижара, доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқларида тегишли бўлган ер участкаларини (бунда янги шаклланаётган ер участкаларининг ҳар бирида бино ва иншоотларнинг мавжуд бўлиши);
ҳуқуқ эгасининг мулк ҳуқуқида тегишли бино ва иншоотларни алоҳида қисмларга бўлиш бўйича мурожаатига асосан кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасини (кейинги ўринларда — далолатнома) расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламент кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаларига, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқида бўлган ер участкаларига, ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулкларга, шунингдек, кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва қурилиши тугалланмаган объектларга нисбатан татбиқ этилмайди»;
5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Умумий биргаликдаги мулкни бўлиш ушбу умумий мулк иштирокчилари ўртасидаги келишувга ёки суд қарорига асосан амалга оширилади.
6. Кўчмас мулкни бўлиш далолатномасини расмийлаштиришда:
а) янги ташкил этилаётган кўчмас мулклар ўзининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган бўлиши;
б) бўлиш ер участкасига нисбатан амалга оширилганда ер участкаси бўлинадиган бўлиши;
в) ер участкалари ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик регламентларини, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда янгидан ташкил этилиши ҳамда бўлиш амалга оширилганидан кейин ҳосил бўлган қисмларнинг ҳар бири мустақил ер участкасини ташкил этиши;
г) ер участкаларининг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар мустақил равишда ер участкасига умумий фойдаланишдаги ер участкаси орқали ўтиш имконидан маҳрум бўлиб қоладиган бўлса, ер участкаси бўлинишига йўл қўйилмайди;
д) ер участкасининг янги чегаралари унинг бўлинишидан аввалги чегаралари асосида белгиланиши лозим, бунда янги ер участкаларининг майдонлари йиғиндиси ҳамда чегаралари аввалги чегара ва майдондан фарқ қилишига йўл қўйилмайди;
е) кўчмас мулкни бўлиш Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат реестрида кўрсатилган майдон ва чегаралар доирасида амалга оширилиши зарур»;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Далолатнома расмийлаштириш бўлинаётган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ эгасининг кўчмас мулкни алоҳида қисмларга бўлиш ҳақидаги сўровномаси асосида амалга оширилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ эгасининг ўзига мулк ҳуқуқида тегишли бўлмаган тақдирда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган мулкдорнинг кўчмас мулкни бўлиш бўйича розилиги илова қилинади.
Мулк ҳуқуқида тегишли якка тартибда уй-жой бўлган кўчмас мулкни ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш нотариал тартибда амалга оширилади.
Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётганда сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига»;
учинчи-тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Қуйидагилар давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
ушбу Регламентнинг 1, 2, 5 ва 6-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги;
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
далолатнома ҳуқуқ эгалари томонидан белгиланган муддатда имзоланмагани;
ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмагани;
ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмагани;
кўчмас мулкнинг ҳақиқий ҳолати Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридаги маълумотлардан фарқ қилиши;
филиал ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари вакилига кўчмас мулкни кўздан кечириш учун имконият яратилмагани;
кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгаларидан бири томонидан далолатномани имзолашдан бош тортгани;
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатлари ва сўровномаларининг мавжудлиги;
ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилгани.
Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади»;
1 — 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга доимий фойдаланиш, ижара, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини, мулк ҳуқуқидаги бинолар ва иншоотларни уларнинг мурожаатига асосан бирлаштириш ва бирлаштирилиши натижасида ҳосил бўлган мулкнинг янги чегараларини белгилаш далолатномасини (кейинги ўринларда — далолатнома) расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламент кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаларига, ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулкларга, шунингдек, кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва қурилиши тугалланмаган объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш ҳуқуқ эгасига доимий фойдаланиш, ижара, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳолларда амалга оширилади»;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Кўчмас мулкни бирлаштириш далолатномасини расмийлаштиришда қуйидагилар талаб этилади:
а) янги ташкил этилаётган кўчмас мулклар ўзининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган бўлиши;
б) бирлаштириш ер участкасига нисбатан амалга оширилганда, ер участкаси бирлаштириладиган бўлиши;
в) кўчмас мулк ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда янгидан ташкил этилиши;
г) кўчмас мулкнинг янги чегаралари унинг бирлаштирилишидан аввалги чегаралари асосида белгиланиши, бунда янги кўчмас мулкнинг майдонлари йиғиндиси ҳамда чегаралари аввалги чегара ва майдондан фарқ қилишига йўл қўйилмаслиги;
д) кўчмас мулкни бирлаштириш Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат реестрида кўрсатилган майдон ва чегаралар доирасида амалга оширилиши;
е) кўчмас мулкнинг фойдаланиш мақсади, ер участкасининг рухсат этилган фойдаланиш асосий тури, ҳуқуқ тури бир хил бўлиши ҳамда бир маъмурий ҳудудда жойлашган ва умумий чегарага эга бўлиши»;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Далолатнома расмийлаштириш бирлаштирилаётган кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари сўровномаси асосида амалга оширилади.
Кўчмас мулк ҳуқуқ эгасининг ўзига мулк ҳуқуқида тегишли бўлмаган тақдирда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган мулкдорнинг кўчмас мулкни бирлаштириш бўйича розилиги илова қилинади.
Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётганда сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
20-банднинг биринчи хатбошисидаги «7-бандининг «д», «е» сўзлари «7-бандининг «г», «д», «е» сўзлари билан алмаштирилсин;
28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Қуйидагилар давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
ушбу Регламентнинг 2, 3, 6 ва 7-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги;
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
далолатнома ҳуқуқ эгалари томонидан белгиланган муддатда имзоланмагани;
ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмагани;
ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмагани;
кўчмас мулкнинг ҳақиқий ҳолати кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридаги маълумотлардан фарқ қилиши;
филиал ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари вакилига кўчмас мулкни кўздан кечириш учун имконият яратилмагани;
кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгаларидан бири далолатномани имзолашдан бош тортгани;
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатлари ва сўровномаларининг мавжудлиги;
ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилгани.
Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади»;
е) 5а-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
5а-ИЛОВА
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Маъмурий регламент кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси (кейинги ўринларда — кадастр муҳандиси) — юридик шахслар билан меҳнат шартномасини тузиш орқали ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритувчи кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасига эга жисмоний шахс;
малака имтиҳони — кадастр муҳандисига қўйилган талабларга талабгорнинг мос келишини текширишга йўналтирилган, малака имтиҳони комиссияси томонидан ўтказиладиган имтиҳон;
малака шаҳодатномаси — малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжат;
талабгор — кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс.
3. Кадастр муносабатлари соҳасидаги тайёрлаш курсларида ўқиш Тошкент геодезия ва картография коллежининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда — ўқув маркази) томонидан ташкил этилади.
4. Малака имтиҳонини топшириш учун талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
геодезия, картография ва кадастр, бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш экспертизаси, кўчмас мулк экспертизаси, архитектура (меъморчилик), ер тузиш ва ер кадастри, амалий геодезия, геодезия ишлари техниги, геодезия ва геоинформатика, шаҳар қурилиши ва хўжалиги, саноат ва фуқаро қурилиши, инфратузилма объектларини қуриш (иншоотлар тури бўйича) йўналишлари бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
геодезия, картография ва кадастр, бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш экспертизаси, кўчмас мулк экспертизаси, архитектура (меъморчилик), ер тузиш ва ер кадастри, амалий геодезия, геодезия ишлари техниги, геодезия ва геоинформатика, шаҳар қурилиши ва хўжалиги, саноат ва фуқаро қурилиши, инфратузилма объектларини қуриш (иншоотлар тури бўйича) йўналишлари бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлиши ёки иш стажига эга бўлмаган ҳолда, кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёрлаш курслари бўйича таълим олган бўлиши.
5. Кадастр муҳандиси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият юритади.
Бунда кадастр муҳандиси ўз фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахслар билан меҳнат шартномаси тузади ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади.
2-боб. Малака имтиҳонини топшириш
6. Малака имтиҳонини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) директорининг буйруғи билан беш кишидан кам бўлмаган тоқ сонли таркибда малака имтиҳони комиссияси тузилади.
Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Палата) раиси малака имтиҳони комиссияси раиси ҳисобланади.
Давлат кадастрлари палатасининг масъул ходими комиссия котиби ҳисобланади.
Малака имтиҳони комиссиясининг таркиби Агентлик ва Палата масъул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг масъул вакилларидан шакллантирилади.
7. Малака имтиҳони комиссиясининг таркиби доимий ҳисобланади.
Агентлик малака имтиҳони комиссиясининг таркибини шакллантириш учун Палата ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ёзма шаклда мурожаат қилади.
Комиссия ишчи органи вазифаси Палата томонидан амалга оширилади.
8. Малака имтиҳони комиссияси қарорлари баённома билан расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Бунда комиссия мажлиси комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Комиссия мажлисини ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, комиссиянинг янги мажлиси ўтказиладиган сана ва вақти эълон қилинади.
9. Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малакасини ошириш ва уларга малака шаҳодатномасини бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
10. Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Агентликнинг расмий веб-сайти орқали мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани ҳамда ушбу Регламентнинг 4-бандида келтирилган мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ёки хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхасини pdf форматида тақдим этади.
Талабгор тақдим этган ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлиши зарур.
Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
11. Мазкур Регламентнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қолган зарур бўлган ҳужжат ва маълумотларни, хусусан, талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва меҳнат дафтарчаларининг маълумотлари Агентлик томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
12. Агентлик ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
13. Агентлик қуйидаги асосларга кўра малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этади:
талабгор мазкур Регламентнинг 4-банди талабларига жавоб бермаганда;
талабгор тақдим қилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки нотўғри маълумотлар тақдим қилгани аниқланганда;
давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик (бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун хабарномада кўрсатилган тўлов миқдори бир ой мобайнида тўланмаган буюртмалар автоматик рад этилади).
Бошқа асосларга кўра малака имтиҳонини топширишни рад этишга йўл қўйилмайди.
14. Талабгорнинг малака имтиҳонини топшириши рад этилган тақдирда, Агентлик томонидан тегишли қарор қабул қилинади ва талабгор рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, қабул қилинган қарор ҳақида бир иш куни ичида талабгор ариза ва ҳужжатларни Агентликка тақдим этган усулда хабардор қилинади.
15. Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришда рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга беш иш кунлик муддат берилади.
Белгиланган муддатда талабгор томонидан камчиликлар бартараф этилмаса, имтиҳон топширишга рухсат этилмайди ва унинг аризаси рад этилади.
16. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширишига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилинганида талабгор малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади ва рўйхат малака имтиҳони бошланишидан олдин малака имтиҳони комиссиясига топширилади.
Малака имтиҳонига қўйилган ва мурожаатлари рад этилган талабгорлар рўйхати ҳамда малака имтиҳонини ўтказиш бўйича баённома комиссия томонидан расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
17. Малака имтиҳонига қўйилган талабгор малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида беш кун олдин мобил телефони (мавжуд бўлганда), почта ёки электрон алоқа воситаси орқали хабардор қилинади.
Малака имтиҳонини ўтказиш куни, вақти ва жойи тўғрисида маълумот ваколатли органнинг расмий веб-сайтида мавжуд имтиҳон санасидан беш кун олдин жойлаштирилади.
Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан, имтиҳон саволларини тузиш ва қайта ишлаш ҳамда натижаларини текширишни амалга ошириш учун талабгорлар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу сумманинг 90 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.
Тўлов миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Палатанинг ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — давлат хизмати ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Палатанинг ҳисобварағига ўтказилади;
в) Агентликнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Палатанинг ҳисобварағига ўтказилади.
Тўловлар давлат хизматлари кўрсатилгани учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
18. Малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги маълумот уни ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кунда Агентлик ва Палатанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
19. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига кўра, лекин камида бир ойда бир маротаба ўтказилиши лозим.
20. Малака имтиҳони комиссиясининг таркиби, иш регламенти, шунингдек, тест саволлари Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
21. Малака имтиҳонини топширишда талабгорлар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этади.
22. Талабгор Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим қилмаганда ёхуд малака имтиҳонига кечиккан тақдирда, имтиҳонга қўйилмайди ва малака имтиҳонига келмаган ҳисобланади.
23. Малака имтиҳонига кечиккан талабгор навбатдаги малака имтиҳонидаги талабгорлар рўйхатига киритилади ва бу ҳақда мобил телефони, почта ёки электрон алоқа воситаси орқали икки иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.
24. Агарда талабгор тегишли тарзда хабардор қилинганидан кейин икки маротаба малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, навбатдаги малака имтиҳонидаги талабгорлар рўйхатига киритилмайди. Бундай ҳолларда талабгор малака имтиҳонидан ўтиш учун қайтадан ариза билан мурожаат қилиши лозим.
25. Малака имтиҳони тест синови усулида, компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда, талабгорнинг танловига кўра ўзбек тилида ёки заруратга кўра рус тилида ҳам ўтказилади.
26. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида имтиҳон жараёнлари узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва видеотасвир камида бир йил сақланади.
27. Тест саволларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган мавзулар Агентлик ва Палата расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Тест саволлари қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда янгилаб борилади.
28. Тест синови соҳага оид 75 та саволдан иборат бўлади.
Талабгорга малака имтиҳонини топшириш умумий имтиҳон вақти давомийлиги 60 дақиқани ташкил этади.
29. Тест синовлари ўтказиладиган хонага жадвал, китоб, уяли телефон ва шпаргалкалар олиб кириш, бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.
Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синовлари ўтказиладиган хонадан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.
30. Малака имтиҳони тест синови натижалари тест синови якуни билан эълон қилинади.
Малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб икки иш куни ичида малака имтиҳони комиссиясининг тест синови натижалари қайд этилган баённомаси расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
31. Малака имтиҳони натижалари ҳамда малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси Палатада сақланиши лозим.
32. Талабгорнинг тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.
33. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгорлар уни навбатдаги малака имтиҳонида такроран топшириш ҳуқуқига эга, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.
Талабгор навбатдаги малака имтиҳонини қайта топширишига қадар тақдим қилинган ҳужжатлар Палатада сақланади.
34. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорларга малака шаҳодатномаси берилади.
35. Кадастр муҳандисларини Кадастр агентлигининг ўқув марказида ўқитиш ва доимий тарзда (уч йилда бир маротаба) малакасини ошириб бориш лозим.
3-боб. Апелляцияни кўриб чиқиш
36. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгор имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб ўн кун муддатда Агентликка апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилади.
37. Агентлик бир иш куни муддатида апелляцияни малака имтиҳони комиссиясига тақдим этади.
Малака имтиҳони комиссияси уч иш кунида апелляцияни кўриб чиқади ва Агентликка қабул қилинган қарор ҳақида хабар беради.
Агентлик малака имтиҳони комиссиясининг қарори тўғрисида талабгорга бир иш куни муддатида хабар беради.
38. Малака имтиҳони комиссияси томонидан апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
апелляцияни қаноатлантириш ва талабгорни малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб ҳисоблаш тўғрисида;
малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.
39. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор апелляцияда кўрсатилган асослар ўз тасдиғини топмаган ҳолларда қабул қилинади.
40. Агентликнинг қароридан норози бўлган талабгорлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.
4-боб. Малака шаҳодатномасини расмийлаштириш ва бериш
41. Малака шаҳодатномаси мазкур Регламентга 3-иловада келтирилган шаклда расмийлаштирилади ва Тошкент шаҳар ва бутун республика бўйича амал қилади.
42. Малака шаҳодатномаси Агентлик ахборот тизимининг электрон ҳужжатлар базасида шакллантирилиб, веб-сайти орқали ноёб идентификация рақамини киритиш ёки электрон ҳужжатда жойлашган QR-кодни сканер қилиш йўли билан текшириш имконияти бўлади.
43. Малака шаҳодатномаси Агентлик томонидан малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси олинганидан бошлаб беш кун ичида расмийлаштирилади ва талабгор ариза ва ҳужжатларни Агентликка тақдим этган усулда электрон кўринишда талабгорга тақдим этилади.
44. Агар талабгор малака шаҳодатномасини олган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз фаолиятини амалга оширмаган бўлса, Агентлик мазкур шаҳодатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
5-боб. Малака шаҳодатномасини қайта расмийлаштириш
45. Кадастр муҳандисининг фамилияси ёки исми ёхуд отасининг исми ўзгарган тақдирда, у тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган санадан бошлаб икки ой ичида Агентликка мазкур Регламентга 2-иловада келтирилган шаклда ариза билан мурожаат қилади.
Бунда аризага тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.
46. Малака шаҳодатномасининг қайта расмийлаштирилиши кадастр муҳандиси томонидан ариза берилган вақтдан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилади.
47. Янги малака шаҳодатномада қайта расмийлаштирилаётган малака шаҳодатномасининг рақами қўшимча тарзда қайд қилинади.
48. Кадастр муҳандиси йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган малака шаҳодатномаси ўрнига Агентлик ахборот тизимининг электрон ҳужжатлар репозиторийси веб-сайти орқали ноёб идентификация рақамини киритиш ёки электрон ҳужжатда жойлашган QR-кодни сканер қилиш йўли билан малака шаҳодатномасини қайта юклаб олиши мумкин.
6-боб. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш
49. Кадастр муҳандисининг ташаббуси билан малака шаҳодатномасини тугатиш ва бекор қилиш Агентлик томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ваколатли органлар ташаббуси билан малака шаҳодатномасини тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади.
50. Қуйидагилар малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш учун асос бўлади:
кадастр муҳандисининг аризаси;
кадастр муҳандиси фаолиятини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларини бузиш;
кадастр йиғмажилди тайёрлашда, унинг қаватма-қават режаларини тузишда, техник режаларни расмийлаштиришда, шунингдек, унинг техник ҳисобга қўйиш ишларини амалга оширишда нотўғри маълумот бериш;
шахсни белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори.
51. Малака шаҳодатномасининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тугатилади.
52. Малака шаҳодатномаси қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Агентликнинг малака шаҳодатномасини бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний эканлиги аниқланганда;
малака шаҳодатномаси сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олингани факти аниқланганда;
ушбу Регламентнинг 50-бандида назарда тутилган асослар мавжудлиги.
53. Малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор ушбу қарор қонуний кучга кирган санадан бошлаб амал қилади.
54. Қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузгани учун малака шаҳодатномасининг амал қилиши тугатилган кадастр муҳандисига, у тугатилган санадан бошлаб қуйидаги муддатлар мобайнида такроран малака шаҳодатномаси берилмайди:
кўчмас мулк объектларида хатлов ишларини олиб бориб кадастр йиғмажилдини шакллантиришда техник хатоликларга йўл қўйганда олти ой мобайнида;
кўчмас мулк объектига тегишли ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларга амал қилмаган холда кадастр йиғмажилдини шакллантиришда бир йил мобайнида.
55. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ёки малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
56. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ёки малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган куннинг ўзида тегишли кадастр муҳандиси ва кадастр муҳандиси билан меҳнат шартномаси тузган юридик шахсга унинг нусхаси юборилади.
57. Малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
7-боб. Кадастр муҳандислари реестри
58. Агентлик томонидан кадастр муҳандислари реестри юритилади ва унда кадастр муҳандисларининг қуйидаги маълумотлари қайд этилади:
кадастр муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми;
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
малака шаҳодатномасининг рақами, берилган сана;
малака шаҳодатномаси олинган сана;
малака имтиҳонида қайд этилган натижа;
малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки амал қилишини тугатиш, қайта расмийлаштириш ҳақидаги маълумотлар.
59. Кадастр муҳандислари реестри электрон шаклда юритилади.
60. Кадастр муҳандислари реестрига киритилган маълумотлардан очиқ фойдаланилиши мумкин.
Кадастр муҳандислари реестри Агентликнинг расмий веб-сайтида акс эттирилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
61. Мазкур Регламентни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
62. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малакасини ошириш ва унга малака шаҳодатномасини бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Агентликнинг расмий веб-сайти орқали аризани ҳамда мазкур Регламентнинг 3‑бандида келтирилган мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ёки хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхасини pdf форматида тақдим этади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази.

Сўровномани тегишлича Агентликка юборади.

1. Сўровнома тўлдирилиши билан

2. ЯИДХП.

2. Автоматик тарзда

3. Агентликнинг расмий веб-сайти.

3. Автоматик тарзда

3-босқич

Агентлик

Талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади, натижаси бўйича талабгорни хабардор қилади.

Уч иш куни ичида

4-босқич

Талабгор

1. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг миқдорда тўлов амалга оширади;

Уч иш куни ичида

2. Малака имтиҳонини топшириш рад этилган тақдирда, кўрсатилган камчиликларни бартараф этади.

Уч иш куни ичида

5-босқич

Агентлик

1. Малака имтиҳонига қўйилган талабгор малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида мобил телефони (мавжуд бўлганда), почта ёки электрон алоқа воситаси орқали хабардор қилади.

Имтиҳон ўтказиладиган кундан камида беш иш куни олдин

2. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхати Комиссияга тақдим этади.

Малака имтиҳони бошланишидан бир кун олдин

3. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ҳамда малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги маълумот Агентлик ва Палатанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

4. Кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, малака имтиҳонини топширишга рухсат этилмайди.

Малака имтиҳонини ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки кун ичида

6-босқич

Талабгор

Белгиланган вақтда келиб малака имтиҳонини топширади

45 дақиқа

7-босқич

Агентлик

1. Малака имтиҳонини ўтказади.

Белгиланган муддатда

2. Тест синови натижалари бўйича баённомани расмийлаштиради ва эълон қилади.

Уч иш кунида

3. Малака шаҳодатномасини расмийлаштиради ва давлат хизматлари марказларига юборади ёки ЯИДХП, электрон почта орқали талабгорга тақдим этади.

Икки иш кунида

8-босқич

Давлат хизматлари маркази

Малака шаҳодатномаси тушгандан сўнг уларни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Реал вақт режимида

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

ҳузуридаги Кадастр агентлигига

АРИЗА

Менга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олиш учун малака имтиҳонини топширишга рухсат беришингизни сўрайман.

Шу билан бирга, ўзим тўғримда қуйидаги ахборотларни маълум қиламан:

1. Ф.И.О.:

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

3. (ЖШШИР):

4. Туғилган йили, ойи, санаси:

5. Яшаш манзили:

6. Телефон рақами:

7. Электрон почта манзили:

8. Меҳнат фаолиятини олиб борган жой(ташкилот номи):

9. Лавозими:

10. Ишга кирган сана:

11. Ишдан бўшаган сана:

12. Ўқиган таълим муассасаси:

13. Мутахассислиги:

14. Ўқишга кирган йил:

15. Ўқишни битирган йил:

Шахсий маълумотларимдан кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси ва уни расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнларда фойдаланилишига розиман.

Шахсий имзо __________

20___ йил «____» _______________.

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби тасвири

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Кадастр агентлиги

КАДАСТР МУҲАНДИСИНИНГ

МАЛАКА ШАҲОДАТНОМАСИ

______-сон

20___ йил «___» ___________

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан _________________________

________________________________________________________________________________________га

(кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олган шахснинг Ф.И.О.)

малака имтиҳон комиссиясининг 20___ йил «___» ___________даги қарорига асосан берилди.

___________________________

(ваколатли шахснинг Ф.И.О.)

QR-code

»;

ж) қуйидаги мазмундаги 5б ва 5в-иловалар билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
5б-ИЛОВА
Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги ер участкаларини бирлаштириш ва бирлаштирилган ер участкасининг чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги ер участкаларини бирлаштириш ва бирлаштирилган ер участкасининг чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентга асосан қуйидаги ер участкаларини бирлаштиришга ва унинг чегараларини белгилашга йўл қўйилади:
хусусий инвесторга мулк ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, доимий фойдаланиш ва узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан тегишли бўлган ер участкалари;
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ер участкалари;
кўп квартирали уйлар жойлашган ерлар;
кўп квартирали уйларга туташ ҳамда умумий фойдаланишдаги ерлар.
3. Ушбу Регламент қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
4. Ер участкаларини ягона ер участкасига бирлаштириш ва унинг чегараларини белгилаш бирлаштирилаётган барча ер участкаларини ушбу ерларга бўлган ҳуқуқ тури, ер участкаси ва унда қурилган объектнинг тури, объектнинг қурилиши тугалланган ёки тугалланмаганидан қатъи назар, амалга оширилишига йўл қўйилади.
5. Далолатномани расмийлаштириш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
6. Далолатномани расмийлаштиришда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда — филиаллар):
ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда далолатномани тузади;
ер участкаларининг бирлаштирилиши натижасида ҳосил бўлган ер участкасининг манзилини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгилайди;
далолатномани туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари (кейинги ўринларда — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари) билан келишади.
2-боб. Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги ер участкаларини бирлаштириш ҳамда бирлаштирилган ер участкасининг чегараларини белгилаш хусусиятлари
7. Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги ер участкаларини бирлаштириш хусусий инвесторнинг мурожаатига асосан амалга оширилади.
8. Далолатнома расмийлаштиришда қуйидагилар талаб этилади:
а) барпо этиладиган янги массив ҳудуди тасдиқланган ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатларга мувофиқлиги;
б) барпо этиладиган янги массив ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда янгидан ташкил этилиши;
в) бирлаштириш натижасида ҳосил бўлган ер участкасида келгусида ўзининг асосий фойдаланиш мақсади билан ёки асослантирилган ҳолда ўзгартириладиган бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлиши;
г) бирлаштириш натижасида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳар бир барпо этиладиган янги массивда ягона ер участкаси ҳудудига киритиладиган кўп квартирали уйлар атрофидаги ва умумий фойдаланишдаги ер участкаларининг жами майдони юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ер участкалари жами майдонининг 35 фоизидан ошмаслиги;
д) шаҳарсозлик ҳужжатларисиз амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари мавжудлиги;
е) муҳандислик тармоқлари ёки муҳофаза зоналарида объектни жойлаштириш режалаштирилгани;
ж) қурилаётган объект учун шаҳарсозлик талаблари бўйича ер майдони етарли эканлиги;
з) объектнинг ер майдонлари низоли бўлган тақдирда, мазкур низо мазмунан ҳал этилгани тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд органининг қарори ёхуд низолашувчи тарафларнинг ёзма равишда расмийлаштирилиб, тасдиқланган келишув битими мавжудлиги;
и) барпо этиладиган янги массив ҳудудига киритилган ерлардаги кўп йиллик дов-дарахтларнинг хатловдан ўтказилгани ва рақамлангани (ID рақам берилгани).
9. Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги ер участкаларини бирлаштириш ва бирлаштирилган ер участкасининг чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
3-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
10. Хусусий инвестор (кейинги ўринларда — ариза берувчи) далолатнома расмийлаштириш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти «kadastr.uz» (кейинги ўринларда — веб-сайт) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
11. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда, ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда давлат хизматидан фойдаланиш учун тўловни амалга оширади.
Ариза берувчи ихтиёрига кўра далолатнома расмийлаштириш ҳамда белгиланган тартибда кадастр паспортини олиш ҳамда кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш учун бир вақтда (композит хизмат сифатида) ёки алоҳида мурожаат қилиши мумкин.
12. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) барпо этиладиган янги массив ҳудудида бошқа жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулклар ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари мавжуд бўлган тақдирда:
жисмоний ва юридик шахслар ҳамда хусусий инвестор ўртасида ўзига тегишли ер участкаси ўрнида режалаштирилган янги объектни қуриш ва уни тасарруф қилиш ҳуқуқини жисмоний ва юридик шахсларнинг ўзида қолдириш тўғрисида тузилган нотариал тасдиқланган шартномалар;
муҳандислик-коммуникация тармоқларини (электр, газ, алоқа, сув ва канализация тармоқлари, йўллар) сақловчи ташкилотлар билан уларни кўчириш ёки жойида сақлаш тўғрисида келишув битими;
б) барпо этиладиган янги массивнинг чегаралари кўрсатилган қурилиш лойиҳалари.
Инвестиция фаолияти субъектининг вакили ариза берган тақдирда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
14. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида филиалга электрон шаклда юборилади.
ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда филиалга юборилади.
15. Далолатнома расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда кўрсатилган хизматлар учун йиғимлар суммасининг 90 фоизи ундирилади.
16. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан далолатнома имзолангунга қадар воз кечиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан воз кечганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим қайтарилмайди.
17. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
18. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тўловлар амалга оширилганда);
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — давлат хизмати ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;
в) веб-сайт орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади.
Тўловлар давлат хизматлари кўрсатилгани учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
19. Далолатнома объектнинг мураккаблигига қараб, қуйидаги муддатларда тайёрланади:
умумий майдони 0,1 гектаргача бўлганда — 10 иш кунигача;
умумий майдони 0,1 гектардан 0,5 гектаргача бўлганда — 15 иш кунигача;
умумий майдони 0,5 гектардан 1,5 гектаргача бўлганда — 20 иш кунигача;
умумий майдони 1,5 гектардан 5 гектаргача бўлганда — 25 иш кунигача;
умумий майдони 5 гектардан ортиқ бўлганда — 30 иш кунигача.
20. Филиал сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ушбу Регламентнинг 19-бандида белгиланган муддатларда қуйидаги ишларни амалга оширади:
а) барпо этиладиган янги массивнинг чегаралари кўрсатилган батафсил режалаштириш ва қуриш лойиҳаларида кўрсатилган ҳудуднинг топографик режасини тайёрлайди;
б) аризада келтирилган ер участкаларини бирлаштириш ва топографик режада кўрсатилган чегараларда ер участкасини бирлаштириш имкониятини ўрганади;
в) ушбу Регламентнинг 8-банди «г» кичик бандида кўрсатилган талабларга бирлаштирилаётган ер участкасининг мувофиқлигини текширади;
г) хусусий инвесторга мулк ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, доимий фойдаланиш ва узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан тегишли бўлган ер участкаларининг кадастр рақамлари асосида мазкур ер участкаларининг хусусий инвестор номига давлат рўйхатидан ўтказилганини текширади;
д) барпо этиладиган янги массив ҳудудида бошқа жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганини текширади.
21. Ўрганиш натижалари ушбу Регламентнинг 20-банди талабларига тўлиқ мувофиқ деб топилган тақдирда, филиал далолатнома лойиҳасини шакллантиради ҳамда далолатнома лойиҳасини филиал бошлиғи ва ижрочи ўз ЭРИси билан имзолайди.
Далолатномага янги ташкил бўлаётган ер участкасининг чегаралари кўрсатилган топографик режа илова қилинади.
Ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш учун тўлов суммаси бир гектар ер майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари ҳисобидан келиб чиқиб (бир квадрат метргача бўлган аниқликда) ҳисобланади.
Ўрганиш натижалари ушбу Регламентнинг 20-банди талабларига тўлиқ мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, филиал рад этишнинг аниқ сабаблари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда далолатнома тайёрлашни рад этади.
22. Филиал томонидан далолатнома лойиҳаси имзолангандан сўнг далолатнома, топографик режа ҳамда топографик режани тайёрлаш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) аризачига электрон шаклда юборилади.
Далолатномани тайёрлаш рад этилган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабарнома филиал бошлиғининг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда марказга (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) аризачига юборилади.
23. Давлат хизматлари маркази далолатнома, топографик режа ҳамда топографик режани тайёрлаш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
24. Ариза берувчи 20 иш куни мобайнида:
марказга келиб (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) идентификация қилиш воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) орқали ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) далолатномани ЭРИси билан келишади;
топографик режани тайёрлашнинг тўлов қийматини хабарномада қайд этилган миқдорда тўлайди.
25. Ариза берувчи томонидан келишилган далолатнома ва унга илова қилинган топографик режа давлат хизматлари маркази томонидан реал вақт режимида, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда эса автоматик тарзда туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларига келишиш учун юборилади.
26. Далолатнома ва унга илова қилинган топографик режа келиб тушгандан сўнг:
етти иш куни ичида туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари қуйидагиларни ўрганган ҳолда далолатномани келишади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни рад этади:
ер участкаси жойлашган манзилда ер участкаларини ушбу Регламентнинг 8-банди «а» — «в», «д» — «з» кичик бандларида кўрсатилган талаблар асосида бирлаштириш имкониятини;
барпо этиладиган янги массивнинг чегаралари кўрсатилган батафсил режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатларга мувофиқлигини;
уч иш куни ичида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари ушбу Регламентнинг 8-банди «и» кичик бандида кўрсатилган талаблар асосида ўрганган ҳолда далолатномани келишади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни рад этади.
27. Далолатномани келишиш ёки рад этиш тегишли ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлими ҳамда тегишли вилоят бошқармаси бошлиғининг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.
Далолатнома келишилган ёки рад этилган куни далолатнома ва топографик режа ёки рад этиш ҳақидаги хабарнома электрон шаклда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) юборилади.
28. Давлат хизматлари марказига далолатнома ёки далолатнома тайёрлашни рад этиш ҳақида хабарнома келиб тушган тақдирда, марказ хабарнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Аризани кўриб чиқиш натижалари асосида QR-код (матрицали штрих-код) қўйиб берилган электрон ҳужжатлар асл ҳужжатларга тенглаштирилади.
29. Қуйидагилар давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
ушбу Регламентнинг 2, 3, 7 ва 8-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги;
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
далолатнома ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда имзоланмагани;
хусусий инвесторга мулк ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, доимий фойдаланиш ва узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан тегишли бўлган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмагани;
хусусий инвесторга мулк ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, доимий фойдаланиш ва узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан тегишли бўлган ер участкалари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ер участкаларининг ҳақиқий ҳолати кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридаги маълумотлардан фарқ қилиши;
филиал ҳамда туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари вакилига барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги объектларда ўлчов ишларининг олиб борилишига, шу жумладан, объектларга кириш имкони йўқлиги (фойдаланиб келаётган шахслар томонидан бино ва иншоотга, ер участкасига киришга қаршилик қилиш);
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатлари ва сўровномаларининг мавжудлиги;
ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилгани;
аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги;
давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни ва топографик режани тайёрлаш учун тўлов суммасини тўламаслик.
Далолатнома ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда имзоланмаган тақдирда, ариза автоматик тарзда рад этилади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
30. Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилиши рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан, кўрсатилган камчиликни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат хизматини такроран кўрсатишда филиаллар, туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ва экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.
Қайта мурожаат этилганда мурожаатлар ушбу Регламентга асосан умумий тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
31. Хусусий инвестор ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан ушбу далолатноманинг тасдиқлангани, кейинчалик бирлаштирилган ер участкаси ҳамда ундаги бино ва иншоотларга кадастр йиғмажилдини қайта шакллантириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
32. Давлат хизматлари марказлари, филиаллар, туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.
33. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
34. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
35. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги ер участкаларини бирлаштириш ва бирлаштирилган ер участкасининг чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги ер участкаларини бирлаштириш ва бирлаштирилган ер участкасининг чегараларини белгилаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Далолатнома олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилади.

2. Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўлайди.

Хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази.

2. ЯИДХП.

3. Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти.

Сўровномани филиалга юборади.

Реал вақт режимида

3-босқич

Филиал

1. Барпо этиладиган янги массивнинг чегаралари кўрсатилган батафсил режалаштириш ва қуриш лойиҳасида кўрсатилган ҳудуднинг топографик режасини тайёрлайди.

2. Аризада келтирилган ер участкаларини бирлаштириш ва топографик режада кўрсатилган чегараларда ер участкасини шакллантириш имкониятини ўрганади.

3. Регламентнинг 8-банди «г» кичик бандида кўрсатилган талаблар асосида бирлаштириш мумкинлигини кўриб чиқади.

4. Инвестиция фаолияти субъектига мулк ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, доимий фойдаланиш ва узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан тегишли бўлган ер участкаларининг кадастр рақами асосида мазкур ер участкаларининг инвестиция фаолияти субъекти номига давлат рўйхатидан ўтказилганини текширади.

5. Барпо этиладиган янги массив ҳудудида бошқа жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганини текширади.

6. Ўрганишлар натижасида топографик режа илова қилинган далолатномани тайёрлайди ёки далолатнома расмийлаштиришни рад этади ва уни давлат хизматлари марказларига юборади.

Регламентнинг 19-бандида белгиланган муддатларда

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Далолатнома ва топографик режа келиб тушгани ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Реал вақт режимида

5-босқич

Ариза берувчи

Марказга келиб идентификация қилиш воситалари орқали ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали ҳуқуқ эгаларининг ЭРИси билан далолатномани келишади.

20 иш куни

6-босқич

1. Давлат хизматлари маркази.

2. ЯИДХП.

3. Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти.

Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишиш учун туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларига юборади.

Реал вақт режимида

7-босқич

Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари,

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари

Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишади ёки далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишишни рад этади ва уни давлат хизматлари марказларига юборади.

Ушбу регламентнинг 26-бандида белгиланган муддатларда

8-босқич

Давлат хизматлари маркази

Далолатнома ёки далолатномани тайёрлашни рад этиш ҳақида хабарнома келиб тушгани ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Реал вақт режимида

Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги ер участкаларини бирлаштириш ва бирлаштирилган ер участкасининг чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги ер участкаларини бирлаштириш ва бирлаштирилган ер участкасининг чегараларини белгилаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

________-сон

__________ йил

Ушбу далолатнома, Давлат кадастрлари палатаси __________________ бошқармасининг _________ туман (шаҳар) филиали, __________ туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими вакиллари, __________ экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси вакиллари ва хусусий инвестор билан ер участкаларини бирлаштириш тўғрисида тузилди.

1. Бирлаштирилаётган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар:

Хусусий инвестор: _____________________________________________

Ер участкалари жойлашган манзил: ______________________________

Ер участкаларининг кадастр рақамлари ___________________________

Ер участкаларининг майдонлари (м²) _____________________________

Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турлари: ________________________

_______________________________

Ер участкалари чегараларини ўзгартиришга асос бўлган ҳужжатлар _________________________

_______________________________

Ер участкаларининг алоҳида хусусиятлари: ________________________

2. Бирлаштирилган кўчмас мулк таркиби қуйидагилардан иборат:

Хусусий инвестор: _____________________________________________

Ер участкаси жойлашган манзил: ________________________________

Ер участкасининг кадастр рақами ________________________________

Ер участкасининг майдони (м²) __________________________________

Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турлари: ________________________

_______________________________

Ер участкасининг алоҳида хусусиятлари: __________________________

Хусусий инвесторга тегишли бўлган ер участкаларининг жами майдони (м² ва %): ____________

_______________________________

Барпо этиладиган янги массив ҳудудида кўп квартирали уйларга туташ ерлар ва умумий фойдаланишдаги ерларнинг жами майдони (м² ва %): ___________________________________________

_______________________

3. Ушбу далолатнома, унинг ажралмас қисми сифатида илова қилинган топографик режа билан бирга ҳақиқий ҳисобланади.

ХУЛОСА ҚИСМИ:

Ер участкасига ўзгартириш киритилган кўчмас мулк ушбу далолатноманинг 3-бандида келтирилган таркибда алоҳида кўчмас мулк деб ҳисобланади.

туман (шаҳар) филиали бошлиғи

________ ____________________

(Ф.И.О.)

туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи

________ ____________________

(Ф.И.О.)

экология, атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси

бошлиғи

________ ____________________

(Ф.И.О.)

туман (шаҳар) филиали муҳандиси

________ ____________________

(Ф.И.О.)

Хусусий инвестор

________ ____________________

(Ф.И.О.)

20___ йил « ____» __________

__________ тумани (шаҳри).

Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги ер участкаларини бирлаштириш ва бирлаштирилган ер участкасининг чегараларини белгилаш далолатномасига
ИЛОВА

Ер участкасининг топографик режаси

______________тумани (шаҳри)

объект: _____________

Манзили: ______________________________________

Масштаб 1: __________________

Ҳуқуқий ҳужжат бўйича ер участкаси майдони — ____________ м2

Топограф: ________________

сана: 20___ йил «____» ____________

Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги ер участкаларини бирлаштириш ва бирлаштирилган ер участкасининг чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

_________________

______________

(санаси)

(рақами)

Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги ер участкаларини бирлаштириш ва бирлаштирилган ер участкасининг чегараларини белгилаш тўғрисида

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Паспорт (ID-карта) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса):

3. Телефон рақами:

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Расмий номи (тўлиқ):

2. Жойлашган жойи:

3. Телефон рақами:

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

III. Ер участкалари тўғрисида маълумот:

1. Ер участкаларининг манзили (индекс, манзил, мўлжал):

2. Ер участкаларининг кадастр рақами:

3. Ер участкаларининг майдонлари (м²):

4. Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турлари:

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
5в-ИЛОВА
Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламент фақат барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасига нисбатан татбиқ этилади.
3. Далолатномани расмийлаштириш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Далолатномани расмийлаштиришда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда — филиаллар):
ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасини тузади;
ер участкасининг бўлиниши натижасида ҳосил бўлган ер участкаларининг манзилини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгилайди;
далолатномани туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари (кейинги ўринларда — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари) билан келишади.
2-боб. Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш хусусиятлари
5. Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш инвестиция фаолияти субъектининг мурожаатига асосан амалга оширилади.
6. Далолатнома расмийлаштиришда қуйидагилар талаб этилади:
ер участкасини бўлиш натижасида ҳосил бўлган ер участкалари келгусида ундан рухcат этилган фойдаланишнинг асосий турларини ўзгартирмаган ҳолда бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлиши;
бўлиш натижасида вужудга келадиган ер участкалари ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда янгидан ташкил этилиши;
ер участкаси бўлинадиган бўлиши;
ер участкаларининг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар мустақил равишда ер участкасига умумий фойдаланишдаги ер участкаси орқали ўтиш имкониятидан маҳрум бўлиб қолмаслиги;
ер участкасининг янги чегаралари унинг бўлинишидан аввалги чегаралари асосида белгиланиши, бунда янги ер участкаларининг майдонлари йиғиндиси ҳамда чегаралари аввалги чегара ва майдондан фарқ қилишига йўл қўйилмаслиги;
барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкаси бўлинаётганда ҳудуддаги жами кўп йиллик дарахтлар сони ва яшил ҳудудлар майдони камайтирилмагани.
7. Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
3-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
8. Хусусий инвестор (кейинги ўринларда — ариза берувчи) далолатнома расмийлаштириш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти «kadastr.uz» (кейинги ўринларда — веб-сайт) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда, ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда давлат хизматидан фойдаланиш учун тўловни амалга оширади.
Ариза берувчи ихтиёрига кўра далолатнома расмийлаштириш ҳамда белгиланган тартибда кадастр паспортини олиш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун бир вақтда (композит хизмат сифатида) ёки алоҳида мурожаат қилиши мумкин. Бунда далолатнома кадастр паспортини расмийлаштириш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.
10. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасида қурилиши режалаштирилган объектларнинг бўлиниш чегаралари кўрсатилган лойиҳа-смета ҳужжатлари;
муҳандислик-коммуникация тармоқларини (электр, газ, алоқа, сув ва канализация тармоқлари, йўллар) сақловчи ташкилотлар билан уларни кўчириш ёки жойида сақлаш тўғрисида келишув битими мавжуд бўлган тақдирда, битим шартлари бажарилгани тўғрисида маълумотлар.
Хусусий инвесторнинг вакили ариза берган тақдирда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
11. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
12. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида филиалга электрон шаклда юборилади.
ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда филиалга юборилади.
13. Далолатнома расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда кўрсатилган хизматлар учун йиғимлар суммасининг 90 фоизи ундирилади.
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан далолатнома имзолангунга қадар воз кечиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан воз кечганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим қайтарилмайди.
15. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
16. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тўловлар амалга оширилганда);
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — давлат хизмати ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;
в) веб-сайт орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;
10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади.
Тўловлар давлат хизматлари кўрсатилгани учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
17. Далолатнома объектнинг мураккаблигига қараб, қуйидаги муддатларда тайёрланади:
умумий майдони 0,1 гектаргача бўлганда — 10 иш кунигача;
умумий майдони 0,1 гектардан 0,5 гектаргача бўлганда — 15 иш кунигача;
умумий майдони 0,5 гектардан 1,5 гектаргача бўлганда — 20 иш кунигача;
умумий майдони 1,5 гектардан 5 гектаргача бўлганда — 25 иш кунигача;
умумий майдони 5 гектардан ортиқ бўлганда — 30 иш кунигача.
18. Филиал сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ушбу Регламентнинг 17-бандида белгиланган муддатларда қуйидаги ишларни амалга оширади:
а) барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасида қурилиши режалаштирилган объектларнинг бўлиниш чегаралари кўрсатилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ҳудуднинг топографик режасини тайёрлайди;
б) аризада келтирилган ер участкасини бўлиш ва топографик режада кўрсатилган чегараларда ер участкаларини бўлиш имкониятини ўрганади;
в) ушбу Регламент 6-бандининг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган талаблар асосида бўлиш мумкинлигини кўриб чиқади;
г) кадастр рақами аризада кўрсатилган ер участкасининг хусусий инвестор номига давлат рўйхатидан ўтказилганини текширади.
19. Ўрганиш натижалари ушбу Регламентнинг 18-банди талабларига тўлиқ мувофиқ деб топилган тақдирда, филиал далолатнома лойиҳасини шакллантиради ҳамда далолатнома лойиҳасини филиал бошлиғи ва ижрочи ўз ЭРИси билан имзолайди.
Далолатномага янги ҳосил бўлаётган ер участкаларининг чегаралари кўрсатилган топографик режа илова қилинади.
Ер участкалари ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш учун тўлов суммаси бир гектар ер майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари ҳисобидан келиб чиқиб (бир квадрат метргача бўлган аниқликда) ҳисобланади.
Ўрганиш натижалари ушбу Регламентнинг 18-банди талабларидан бири ёки бир нечтасига мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, филиал рад этишнинг аниқ сабаблари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда далолатнома тайёрлашни рад этади.
20. Филиал томонидан далолатнома лойиҳаси имзолангандан сўнг далолатнома, топографик режа ҳамда топографик режани тайёрлаш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) аризачига электрон шаклда юборилади.
Далолатномани тайёрлаш рад этилган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабарнома филиал бошлиғининг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) аризачига юборилади.
21. Давлат хизматлари маркази далолатнома, топографик режа ҳамда топографик режани тайёрлаш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
22. Ариза берувчи 20 иш куни мобайнида:
марказга келиб (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) идентификация қилиш воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) орқали ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) далолатномани ЭРИси билан келишади;
топографик режани тайёрлашнинг тўлов қийматини хабарномада қайд этилган миқдорда тўлайди.
23. Ариза берувчи томонидан келишилган далолатнома ва унга илова қилинган топографик режа давлат хизматлари маркази томонидан реал вақт режимида, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда эса автоматик тарзда туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларига келишиш учун юборилади.
24. Далолатнома ва унга илова қилинган топографик режа келиб тушгандан сўнг:
етти иш куни ичида туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ер участкаси жойлашган манзилда ер участкасини ушбу Регламентнинг 6-бандининг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган талаблар асосида бўлиш имкониятини ўрганган ҳолда далолатномани келишади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни рад этади;
уч иш куни ичида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари ушбу Регламент 6-бандининг еттинчи хатбошида кўрсатилган талаблар асосида ўрганган ҳолда далолатномани келишади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни рад этади.
25. Далолатномани келишиш ёки рад этиш тегишли ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлими ҳамда тегишли вилоят бошқармаси бошлиғининг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.
Далолатнома келишилган ёки рад этилган куни далолатнома ва топографик режа ёки рад этиш ҳақидаги хабарнома электрон шаклда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) юборилади.
26. Давлат хизматлари марказига далолатнома ёки далолатнома тайёрлашни рад этиш ҳақида хабарнома келиб тушган тақдирда, марказ хабарнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Аризани кўриб чиқиш натижалари асосида QR-код (матрицали штрих-код) қўйиб берилган электрон ҳужжатлар асл ҳужжатларга тенглаштирилади.
27. Қуйидагилар давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
ушбу Регламентнинг 2, 5 ва 6-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги;
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
далолатнома ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда имзоланмагани;
хусусий инвесторга мулк ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, доимий фойдаланиш ва узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан тегишли бўлган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмагани;
ер участкасининг ҳақиқий ҳолати кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридаги маълумотлардан фарқ қилиши;
филиал ҳамда туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари вакилига барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги объектларда ўлчов ишларининг олиб борилишига, шу жумладан, объектларга кириш имкони йўқлиги (фойдаланиб келаётган шахслар томонидан бино ва иншоотга, ер участкасига киришга қаршилик қилиш);
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатлари ва сўровномаларининг мавжудлиги;
ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилгани;
аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги;
давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни ва топографик режани тайёрлаш учун тўлов суммасини тўламаслик.
Далолатнома ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда имзоланмаган тақдирда, ариза автоматик тарзда рад этилади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
28. Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилиши рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан, кўрсатилган камчиликни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат хизматини такроран кўрсатишда филиаллар, туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ва экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.
Қайта мурожаат этилганда мурожаатлар ушбу Регламентга асосан умумий тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
29. Давлат хизматлари марказлари, филиаллар, туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.
30. Хусусий инвестор томонидан ушбу далолатноманинг тасдиқлангани, кейинчалик бўлинган ер участкалари ва улардаги бино иншоотларга кадастр йиғмажилдини қайта шакллантириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
31. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
32. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Далолатнома олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилади.

2. Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўлайди.

Хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази.

2. ЯИДХП.

3. Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти.

Сўровномани филиалга юборади.

Реал вақт режимида

3-босқич

Филиал

1. Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасида қурилиши режалаш-тирилган объектларнинг бўлиниш чегаралари кўрсатилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ҳудуднинг топографик режасини тайёрлайди.

2. Аризада келтирилган ер участкасини бўлиш ва топографик режада кўрсатилган чегараларда ер участкаларини шакллантириш имкониятини ўрганади.

3. Регламентнинг 6-банди «г» ва «д» кичик бандларида кўрсатилган талаблар асосида бўлиш мумкинлигини кўриб чиқади.

4. Ер участкасининг кадастр рақами асосида мазкур ер участкасининг инвестиция фаолияти субъекти номига давлат рўйхатидан ўтказилганини текширади.

5. Ўрганишлар натижасида топографик режа илова қилинган далолатномани тайёрлайди ёки далолатнома расмийлаштиришни рад этади ва уни давлат хизматлари марказларига юборади.

Регламентнинг 17-бандида белгиланган муддатларда

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Далолатнома ва топографик режа келиб тушгани ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Реал вақт режимида

5-босқич

Ариза берувчи

Марказга келиб идентификация қилиш воситалари орқали ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали ҳуқуқ эгаларининг ЭРИси билан далолатномани келишади.

20 иш куни

6-босқич

1. Давлат хизматлари маркази.

2. ЯИДХП.

3. Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти.

Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишиш учун туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларига юборади.

Реал вақт режимида

7-босқич

Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари,

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари

Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишади ёки далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишишни рад этади ва уни давлат хизматлари марказларига юборади.

Ушбу регламентнинг 24-бандида белгиланган муддатларда

8-босқич

Давлат хизматлари маркази

Далолатнома ёки далолатномани тайёрлашни рад этиш ҳақида хабарнома келиб тушгани ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Реал вақт режимида

Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

________-сон

__________ йил

Ушбу далолатнома, Давлат кадастрлари палатаси __________________ бошқармасининг ____________ туман филиали, ____________ туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими вакиллари, ______________ экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси вакиллари ва инвестиция фаолияти субъекти билан ер участкасини бўлиш тўғрисида тузилди.

1. Бўлинаётган ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар:

1.1. Хусусий инвестор: ____________________

Ер участкаси жойлашган манзил: ______________

Ер участкасининг кадастр рақами __________

Ер участкасининг майдони (м²) _____________

Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий тури: _________________

Ер участкасининг алоҳида хусусиятлари: _______

2. Бўлинаётган кўчмас мулк таркиби қуйидагилардан иборат:

2.1. Хусусий инвестор: ________________________

Ер участкалари жойлашган манзил: _________________

Ер участкаларининг кадастр рақамлари ______________

Ер участкаларининг майдонлари (м²) ___________________

Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турлари: ______________________________

Ер участкаларининг алоҳида хусусиятлари: __________

Хусусий инвесторга тегишли бўлган ер участкаларининг жами майдони (м² ва %): ____________

Барпо этиладиган янги массив ҳудудида кўп квартирали уйларга туташ ерлар ва умумий фойдаланишдаги ерларнинг жами майдони (м² ва %): _______

3. Ушбу далолатнома, унинг ажралмас қисми сифатида илова қилинган топографик режа билан бирга ҳақиқий ҳисобланади.

ХУЛОСА ҚИСМИ:

Ер участкасига ўзгартириш киритилган кўчмас мулк ушбу далолатноманинг 3-бандида келтирилган таркибда алоҳида кўчмас мулк деб ҳисобланади.

туман (шаҳар) филиали бошлиғи

________ __________________

(Ф.И.О.)

туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи

________ ___________________

(Ф.И.О.)

экология, атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси

бошлиғи

________ ____________________

(Ф.И.О.)

туман (шаҳар) филиали муҳандиси

________ ____________________

(Ф.И.О.)

Хусусий инвестор

________ ____________________

(Ф.И.О.)

20___ йил «____» _______

___________ тумани (шаҳри).

Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасига
ИЛОВА

Ер участкасининг топографик режаси

______________тумани (шаҳри)

объект: _____________

Манзили: ______________________________________

Масштаб 1: __________________

Ҳуқуқий ҳужжат бўйича ер участкаси майдони — ____________ м2

Топограф: ________________

сана: 20____ йил «____» ___________

Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

_________________

______________

(санаси)

(рақами)

Барпо этиладиган янги массив ҳудудидаги бирлаштирилган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш тўғрисида

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Паспорт (ID-карта) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса):

3. Телефон рақами:

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Расмий номи (тўлиқ):

2. Жойлашган жойи:

3. Телефон рақами:

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

III. Ер участкалари тўғрисида маълумот:

1. Ер участкасининг манзили (индекс, манзил, мўлжал):

2. Ер участкасининг кадастр рақами:

3. Ер участкасининг майдони (м²):

4. Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий тури:

».

Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорида:
22-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кўчмас мулк ёки унинг бир қисми гаровга қўйилган бўлса (гаров реестрида кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд бўлса), гаровга олувчининг (кредиторнинг) розилиги»;
31-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан)» сўзлари «туман (шаҳар) ҳокимликларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Битимни тасдиқлашда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмагани ва (ёки) хатланмагани, шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги Тизим орқали текширилади. Бунда текшириш натижаси бўйича олинган мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмагани ёки хатланмагани ва кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Гаров реестрида битим предмети бўлган мулкка нисбатан кредиторнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжудлиги аниқланса, нотариус мурожаат қилувчига кредиторнинг розилиги олингандан кейин нотариал ҳаракатни амалга ошириш мумкинлиги ҳақида тушунтиради. Бунда кредиторнинг розилиги Тизим орқали олинади»;
иккинчи хатбоши «тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги» сўзларидан кейин «шунингдек, гаров реестрида кўчмас мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Гаров реестрида бекор қилинаётган битим предмети бўлган мулкка нисбатан кредиторнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжудлиги аниқланса, нотариус мурожаат қилувчига кредиторнинг розилиги олингандан кейин битимни бекор қилиш мумкинлиги ҳақида тушунтиради. Бунда кредиторнинг розилиги Тизим орқали олинади»;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
илованинг 2-босқичи «Тадбирлар» устунида:
2-банд «тақиқ ёки хатлов» сўзларидан кейин «шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган» сўзлари «туман (шаҳар) ҳокимликларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Битимни тасдиқлашда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмагани ва (ёки) хатланмагани, шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги Тизим орқали текширилади. Бунда текшириш натижаси бўйича олинган мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмагани ёки хатланмагани ва кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Гаров реестрида битим предмети бўлган мулкка нисбатан кредиторнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжудлиги аниқланса, нотариус мурожаат қилувчига кредиторнинг розилиги олингандан кейин нотариал ҳаракатни амалга ошириш мумкинлиги ҳақида тушунтиради. Бунда кредиторнинг розилиги Тизим орқали олинади»;
Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентига илованинг 2-босқичи «Тадбирлар» устунининг 2-банди «тақиқ ёки хатлов» сўзларидан кейин «шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув» сўзлари билан тўлдирилсин;
19-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан)» сўзлари «туман (шаҳар) ҳокимликларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
23 ва 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Шартномани тасдиқлашда нотариус гаров (ипотека) нарсаси бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмагани ва (ёки) хатланмагани, шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги Тизим орқали текширилади.
Бунда мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмагани ёки хатланмагани ва кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланади.
24. Агар гаровга (ипотекага) қўювчига тегишли бўлган мол-мулкка нисбатан тақиқ, шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд бўлса, шартномани расмийлаштиришда гаровга олувчининг (кредиторнинг) розилиги олинади»;
44-банднинг иккинчи хатбошиси «тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги» сўзларидан кейин «шунингдек, гаров реестрида кўчмас мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги» сўзлари билан тўлдирилсин;
илованинг 2-босқичи «Тадбирлар» устунида:
2-банд «тақиқ ёки хатлов» сўзларидан кейин «шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган» сўзлари «туман (шаҳар) ҳокимликларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг учинчи хатбошиси «транспорт воситаларига нисбатан тақиқ (хатлов)» сўзларидан кейин «шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув» сўзлари билан тўлдирилсин;
илованинг 2-босқичи «Тадбирлар» устунининг 2-банди «тақиқ ёки хатлов» сўзларидан кейин «шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув» сўзлари билан тўлдирилсин;
31-банднинг учинчи хатбошисидан «қўшимча масъулиятли ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Гувоҳномани расмийлаштиришда мерос мол-мулки тақиқланмагани ва (ёки) хатланмагани, шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги Тизим орқали текширилади. Бунда текшириш натижаси бўйича олинган мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмагани ёки хатланмагани ва кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланади.
Агар мерос мол-мулкига нисбатан тақиқ ва хатлов қўйилган, шунингдек, кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд бўлса, тақиқ ва хатлов ҳамда тегишли ёзув олиб ташланмагунга қадар гувоҳномани бериш тўхтатиб турилади. Гаров (ипотека) шартномаси асосида мерос мол-мулкига тақиқ қўйилган бўлса (гаров реестрида кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд бўлса), гаровга олувчининг (кредиторнинг) розилиги билан тақиқ бекор қилинмаган ҳолда меросхўрларга гувоҳнома берилиши мумкин»;
илованинг 2-босқичи «Тадбирлар» устунининг 3-банди «тақиқ ёки хатлов» сўзларидан кейин «шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув» сўзлари билан тўлдирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 23 февралдаги 93-сон қарорида:
а) 1, 3 ва 4-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Жамғарма маблағлари қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар ҳисобидан шакллантирилади»;
26-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш ишларини жадаллаштириш ҳамда замонавий ишбилармонлик ва турар-жой марказларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 28 апрелдаги 246-сон қарорининг 3-банди қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:
«е) «Nurafshon business city» замонавий ишбилармонлик ва турар-жой маркази ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушган маблағлар (савдога чиқариш ва сотиш харажатлари чегириб қолинган ҳолда) Дирекция тасарруфида қолдирилади.
Бунда маблағлар муҳандислик ва транспорт коммуникацияларининг майдон ички тармоқларини қуриш, умумий фойдаланиладиган ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда Дирекцияни сақлаш билан боғлиқ харажатлари учун сарфланади».
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат мулки сифатида баланс қийматида ўтказиладиган ва кейинчалик оммавий савдолар орқали сотиладиган объектлар рўйхатига эслатманинг биринчи хатбошисидаги «электрон савдолар орқали белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига берилади» сўзлари «Е-auksion» электрон савдо платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда реализация қилинади» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарорида:
а) 2-иловада 19-банднинг иккинчи хатбошисидан учинчи жумла чиқариб ташлансин;
1-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ушбу Низом капитал қурилиш объекти ҳисобланмаган, шу жумладан, енгил конструкцияли қурилмаларга нисбатан татбиқ этилмайди»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«капитал қурилиш объектлари — ер билан узвий боғлиқ бўлган ва уларнинг белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган бинолар, иншоотлар, шунингдек, қурилиши тугалланмаган объектлар»;
саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«янги қурилган, реконструкция қилинган ва қурилиши тугалланмаган объектларга тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари»;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва кадастр паспортини расмийлаштиришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилгани;
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;
туман (шаҳар) филиалида ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;
ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилгани;
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши маълумотлар аниқлангани;
туман (шаҳар) филиалида ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилгани ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилингани;
кўчмас мулк объектида ўлчов ишларининг олиб борилишига, шу жумладан, кўчмас мулк объектига кириш имкони йўқлиги (фойдаланиб келаётган шахслар томонидан бино ва иншоотга, ер участкасига киришга қаршилик қилиниши);
бино ва иншоотнинг ихтисослашиши улар жойлашган ер участкасининг фойдаланиш мақсадига мос бўлмаган тарзда ўзгартирилгани.
Кадастр йиғмажилди ёки кадастр паспортини тайёрлаш рад этилганда, ушбу бандда назарда тутилган рад этиш асослари кўрсатилади.
Кадастр йиғмажилди ёки кадастр паспортини расмийлаштиришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
12. Кадастр муҳандиси юридик ва жисмоний шахсларга кадастр йиғмажилдини тайёрлаб бериш бўйича келишув шартномасига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг махсус ахборот тизимида ажратилган шахсий кабинети орқали кўчмас мулк объектига оид маълумотларни киритади ҳамда мулкдор (фойдаланувчи)нинг кўчмас мулкига оид мавжуд ахборотни тизимда ўзига юклаб олади.
Кадастр муҳандиси ўз шахсий кабинети орқали қуйидаги маълумотларни Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалига юборади:
кўчмас мулк объектининг кадастр рақами (кадастр ҳужжатларига ўзгартириш киритилаётганда);
мулкдор (фойдаланувчи) юридик ва жисмоний шахснинг номи;
юридик шахсларда солиқ тўловчининг идентификация рақами, жисмоний шахсларда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
кадастр йиғмажилдини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) учун Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;
янги қурилган, реконструкция қилинган ва қурилиши тугалланмаган объектларга тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари;
кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) бўйича томонлар ўртасида имзоланган, шу жумладан, жисмоний шахс томонидан шахсий маълумотлардан фойдаланишга розилик берилган шартнома.
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолиятини амалга оширувчи кадастр муҳандислари геодезия-картография ишлари билан шуғулланувчи юридик шахслар билан шартнома тузиш орқали кадастр суратига олиш ишларини амалга оширган тақдирда, геодезия-картография ишлари билан шуғулланувчи юридик шахслар билан тузилган шартнома нусхасини Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалига юборади.
Кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасининг амал қилиши тугаганда, шахсий кабинетнинг ишчи функциялари чекланади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Кадастр режалари ер участкасининг майдонидан келиб чиқиб қуйидаги масштаблар талабида тузилади:
12,5 гектаргача бўлган майдонлар — 1:500 масштабда;
12,5 гектардан — 50 гектаргача — 1:1 000 масштабда;
50 гектардан — 400 гектаргача — 1:2 000 масштабда;
400 гектардан — 1 000 гектаргача — 1:5 000 масштабда;
1 000 гектар ва ундан ортиқ ер майдонлари — 1:10 000 масштабда.
Бунда кадастр режалари буюртмачининг талабидан келиб чиқиб, топографик режалар масштаблари доирасида йирикроқ масштабларда ҳам тузилиши мумкин»;
иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги 221-банд билан тўлдирилсин:
«221. Кўчмас мулк объектини ҳисобга олишда кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси (режаси, жойлашган объектлар, шу жумладан, лойиҳада назарда тутилган автотураргоҳлар, болалар ва спорт майдончалари, дам олиш масканлари, сайилгоҳлар, йўлаклар ва кўп квартирали уйга хизмат кўрсатувчи бошқа объектлар) майдони ҳамда чегаралари бўйича маълумотлар акс эттирилади»;
23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Ер участкасига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилган ер майдонининг фойдаланиш мақсадига мос равишда ҳамда тегишли тартиб асосида барпо этилган ва қурилиши тугалланган ёки тугалланмаган бино ва иншоотларга кадастр йиғмажилди тайёрланишига рухсат берилади»;
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Кўчмас мулк объектини ҳисобдан ўтказиш натижасига кўра ахборот тизимида бино ва иншоотларнинг қуйидаги кадастр маълумотлари акс эттирилади:
бинолар сони;
иншоотлар сони;
асосий хоналар сони;
бинолар умумий майдони;
фойдали (яшаш) майдони;
бинонинг қурилишости майдони;
иншоотлар майдони;
бино ва иншоотларнинг капиталлиги;
фойдаланиш мақсади;
конструктив тури (пойдевор, девор, чердак тўсинлар, ораёпма, том қопламаси, пол);
зилзилабардошлиги;
муҳандислик жиҳозлангани (сув, оқова, электр, газ, иссиқлик);
бинонинг қаватлилиги;
объект жойлашган қавати;
бинонинг баландлиги, м;
майдон, кв.м. (қурилишости, умумий, ишлаб чиқариш, фойдали, яшаш);
қурилган йили;
ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотлар;
кадастр қиймати;
битим (шартнома) қиймати;
махсус иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар;
кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган (нотурар) жойлар, умумий мол-мулк (умумий жойлар) рўйхати.
Бино ва иншоотларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи бошқа кўрсаткичлар ҳам киритилиши мумкин»;
31-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Бинолар улар жойлашган ер участкасининг фойдаланиш мақсадига мос равишда қайта ихтисослаштирилганда, реконструкция қилинганда, кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиришлар киритилади»;
47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Бино ва иншоотларнинг конструктив қисмлари, хоналар сони улар жойлашган ер участкасининг фойдаланиш мақсадига мос равишда ўзгартирилган ҳолда реконструкция қилинганда, улар қайтадан техник хатловдан ўтказилади ҳамда шу асосда бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотлари қайтадан тайёрланади»;
53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«53. Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади:
ер участкалари берилганда (реализация қилинганда);
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи техник инвентаризациядан ўтказиш ишлари бажарилганда;
кадастр йиғмажилди шакллантирилган кўчмас мулк объектида қайта техник инвентаризация ўтказиш натижасида ўзгаришлар аниқланганда (реконструкция, қўшимча иморат қуриш ва (ёки) алоҳида иморат қуриш, бир қисми бузилганда (вайрон бўлганда) ёки йўқ қилинганда);
кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш амалга оширилганда;
кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш амалга оширилганда;
ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш асосий тури ёки капитал қурилиш объектининг фойдаланиш мақсади ўзгарганда;
ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда».
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорида:
а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «музлатгичлар ҳамда автобус бекатлари учун» сўзлари «музлаткичлар, автобус бекатлари ҳамда электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатиладиган ҳудудлар учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банднинг биринчи хатбошисидаги «музлатгичлар ҳамда автобус бекатлари учун» сўзлари «музлаткичлар, автобус бекатлари ҳамда электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатиладиган ҳудудлар учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банднинг олтинчи хатбошисидаги «музлатгичлар ҳамда автобус бекатлари учун» сўзлари «музлаткичлар, автобус бекатлари ҳамда электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатиладиган ҳудудлар учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
35-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «музлатгичлар ҳамда автобус бекатлари учун» сўзлари «музлаткичлар, автобус бекатлари ҳамда электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатиладиган ҳудудлар учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ҳудудларда электр таъминотининг техник ҳолати ва мавжуд қувватлардан келиб чиқиб, электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатиладиган ҳудудларнинг махсус шартлари»;
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
саккизинчи хатбошидаги «музлатгичлар ҳамда автобус бекатлари учун» сўзлари «музлаткичлар, автобус бекатлари ҳамда электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатиладиган ҳудудлар учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ»;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти 30-банди қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асосий шартлар асосида мазкур ер участкасида бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қурилишни бошлаш ва якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатлари»;
ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишлича ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентида:
5-банд қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:
«ж) ер участкаси қийматини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бевосита ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ёхуд талабгор томонидан ташкил этилган (ташкил этиладиган) хўжалик жамиятининг устав фондига давлат улуши сифатида киритиш. Бунда ер участкаси қийматини баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланадиган бозор қийматига нисбатан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган коэффициентни бевосита тўлаш мажбуриятини олган талабгорга биринчи даражали мезон сифатида «25» балл берилади»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Аризада ер участкаси қийматини баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланадиган бозор қийматига нисбатан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган коэффициентни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бевосита ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ёхуд талабгор томонидан ташкил этилган (ташкил этиладиган) хўжалик жамиятининг устав фондига давлат улуши сифатида киритиш кўрсатилади»;
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
46-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ер участкасини ижарага бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжати лойиҳасида мазкур Регламентнинг 5-бандидаги йирик инвестиция лойиҳаси бўйича таклифларни баҳолаш мезонларидан келиб чиқиб, инвестиция мажбуриятлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларида қонунчиликда белгиланган асосий шартлар асосида мазкур ер участкасида бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қурилишни бошлаш ва якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатлари кўрсатилади»;
50-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни асосида талабгор номига ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг ер ижара шартномаси келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди»;
54 ва 55-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
56-банддан «кафолат» сўзи чиқариб ташлансин;
1-илованинг 1-босқич «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали Ишчи органга ариза ва тегишли ҳужжатларни юборади»;
2-илова қуйидаги мазмундаги 3.6-банд билан тўлдирилсин:

«

3.6.

ер участкаси қийматини баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланадиган бозор қийматига нисбатан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган коэффициентни бевосита ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ёхуд талабгор томонидан ташкил этилган (ташкил этиладиган) хўжалик жамиятининг устав фондига давлат улуши сифатида киритишга оид маълумот.

рақамда кўрсатилади

».

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 декабрдаги 765-сон қарорида:
а) 1-банддаги «100» рақами «70» рақами билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги «50» рақами «20» рақами билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг учинчи устунидаги «100» рақами «70» рақами билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:
«61. Кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича ғолиб туман (шаҳар) ҳокимлиги ва оператор билан электрон шартнома (оферта)ни ЭРИ орқали имзолайди ҳамда ушбу шартномалар оператор томонидан рўйхатга олиб борилади.
Бунда оферта талабларини бажармаган аукцион савдоси ғолибидан ер участкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги ПФ-135-сон Фармони билан тасдиқланган Янги ажратилган ер участкасида бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қурилишни бошлаш, қурилишни якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатларини белгилашнинг асосий шартларига мувофиқ қайтариб олинади ва белгиланган тартибда такроран аукцион савдоларига чиқарилади»;
50-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ер участкасига нисбатан тақиқ қўйилган ҳолларда аукцион натижалари бўйича имзоланган ижара шартномаси ёки аукцион натижалари бўйича расмийлаштирилган ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери тақиқни бекор қилиш учун асос ҳисобланади».
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорида:
а) 4-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиш регламенти 21-иловага мувофиқ»;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг кўчмас мулкларни ҳисобга олиш ҳамда кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган ахборот тизими;
ариза берувчи — мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи ўз номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини хусусийлаштириш мақсадида ариза берган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки юридик шахси»;
6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ариза берувчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари ер участкаларини хусусийлаштириш учун давлат хизматлари марказларига ўзлари келган ҳолда мурожаат қиладилар ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтадилар.
7. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса — ариза берувчининг ўзи мустақил равишда ушбу Регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шаклларда ариза тўлдиради.
Ариза тўлдириш жараёнида:
ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани, ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларига нисбатан тақиқ ёки хатловнинг мавжуд эмаслиги ҳамда ер участкасига ва унга бўлган ҳуқуқларга нисбатан якунланмаган давлат хизматлари мавжуд эмаслиги Кадастр агентлигининг «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали;
ер участкасида қонунчиликка мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки объектлари мавжуд эмаслиги «Давлат мулки» ахборот тизими орқали;
ер участкасига нисбатан тугалланмаган суд ишларининг мавжуд эмаслиги «Адолат» ахборот тизимлари комплекси орқали;
қазилма конлари (бундан захиралари фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси ҳисобига олинмаган кенг тарқалган фойдали қазилмалар мустасно) бўлган ҳудудларда ер участкаси жойлашуви «Рақамли геология» тизими орқали;
ер участкаси ҳуқуқ эгасининг (жисмоний шахс) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга эканлиги «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базаси орқали;
ер участкаси ҳуқуқ эгасининг (жисмоний шахс) ўлим ҳақидаги маълумотлари мавжуд эмаслиги (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган тақдирда) «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали;
ер участкаси ҳуқуқ эгаси (юридик шахс) чет эл юридик шахси ёки чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонага мансуб эмаслиги ҳақидаги маълумотлар «Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси»дан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик равишда текширилади.
Агар хусусийлаштириладиган ер участкаси улушли ёки биргаликдаги эгалик қилишда (фойдаланишда) бўлса, ариза барча эгаларнинг (фойдаланувчиларнинг) фуқаролик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган келишувига биноан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда, суд қарорига биноан ушбу Регламент талаблари асосида берилади.
Хусусийлаштирилаётган ер участкасида бошқа шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бино ва иншоотлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг мазкур ер участкасига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи мавжудлиги текширилади»;
8-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ер участкаси улушли ёки биргаликдаги эгалик қилишда (фойдаланишда) бўлса, ариза барча хусусийлаштириш субъекти бўлган ҳуқуқ эгаларининг (фойдаланувчиларнинг) фуқаролик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган келишуви ёки суднинг тегишли ҳужжати»;
9-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агарда ариза «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахс ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс томонидан берилган ҳолда, бундай шахсларнинг аризалари бўйича ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган йиғимдан 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно)»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилгани учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тенг миқдорда қуйидаги тартибда ўтказилади:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси) ҳудудий бошқармалари банк ҳисобварағига;
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг банк ҳисобварағига;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига (хавфли моддалар билан зарарланган ҳамда биоген заҳарланишга дучор бўлган ҳудудларда);
б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар тенг миқдорда қуйидаги тартибда ўтказилади:
Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг банк ҳисобварағига;
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг банк ҳисобварағига;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига (хавфли моддалар билан зарарланган ҳамда биоген заҳарланишга дучор бўлган ҳудудларда)»;
12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ўзи келиб мурожаат этганда давлат хизматлари марказлари ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ариза автоматик равишда «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали қуйидаги ваколатли давлат органларига келишиш учун юборилади:
туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига;
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалига;
Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларига;
кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича тегишли ягона дирекцияга.
13. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими беш иш куни ичида:
аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашган ҳудудни (аҳоли пункти ёки улар орасидаги ҳудудни) ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатларга ер участкаси жойлашувининг мувофиқлигини;
шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда чекловлар ўрнатилган ҳудудлардан фойдаланиш зоналарида аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашувини;
ер участкасида кўп қаватли уйларнинг мавжудлигини, шунингдек, ер участкасининг кўп қаватли уйга туташ ҳудудда жойлашганини.
Аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларида, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва қуришга доир бошқа ҳужжатларда ер участкаларини хусусийлаштиришга бевосита монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда чекловлар ўрнатилган ҳудудлардан фойдаланиш зоналарида аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашувини туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан ер участкаларини хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Агар ариза бўйича хусусийлаштириш учун берилган ер участкаси ҳудудида тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими ушбу банднинг биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашган ҳудудда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи хулоса тақдим этади»;
қуйидаги мазмундаги 131-банд билан тўлдирилсин:
«131. Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари беш иш куни ичида хавфли моддалар билан зарарланган ҳамда биоген заҳарланишга дучор бўлган ҳудудларда ер участкаси жойлашувини текширади»;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида қуйидагиларни аниқлаш мақсадида текширади:
ер участкалари бўйича топографик режанинг мавжудлигини;
аризада кўрсатилган ер участкаси ва ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлигини;
хусусийлаштирилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси ҳақидаги маълумотларнинг ушбу ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларнинг мулкдори ҳақидаги маълумотларга мувофиқлигини;
ер участкаси жойлашган жойга чиққан ҳолда ер участкаси чегараларини кадастр ҳужжатлари маълумотларига мослигини;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, ўрмон ҳамда сув фондларининг ерларига киритилмаганини.
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ер участкасининг топографик режаси мавжуд бўлмаган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида белгиланган муддатларда топографик режани тайёрлайди.
Ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш учун тўлов суммаси бир гектар ер майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари ҳисобидан келиб чиқиб (бир квадрат метргача бўлган аниқликда) ҳисобланади ва ер участкасини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади»;
15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ваколатли давлат органлари ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги аризани ушбу регламентнинг 13-14-бандлари талаблари асосида келишади ёки унинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хабар беради»;
1-илованинг 3-босқичи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

3-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали

1. Ариза тушган кундан бошлаб аниқлаш мақсадида қуйидагиларни текширади:

аризада кўрсатилган ер участкаси ва ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлигини;

хусусийлаштирилаётган ер участкаси ҳуқуқ эгаси ҳақидаги маълумотларнинг ушбу ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларнинг мулкдори ҳақидаги маълумотларга мувофиқлигини;

ер участкаси жойлашган жойга чиққан ҳолда ер участкаси чегаралари, кадастр ҳужжатлари билан мослигини;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, ўрмон ҳамда сув фондларининг ерларига киритилмаганини.

2. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали келишади.

5 иш куни

Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими

1. Аризада кўрсатилган ер участкаси:

жойлашган ҳудуднинг (аҳоли пункти ёки улар орасидаги ҳудудни) ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатларга ер участкаси жойлашувининг мувофиқлигини;

шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда чекловлар ўрнатилган ҳудудлардан фойдаланиш зоналарида аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашувини;

ер участкасида кўп қаватли уйларнинг мавжудлиги, шунингдек, ер участкасининг кўп қаватли уйга туташ ҳудудда жойлашганини кўриб чиқади.

2. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали келишади.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши тегишли бошқармалари

1. Хавфли моддалар билан зарарланган ва биоген заҳарланишга дучор бўлган ҳудудларда ер участкаси жойлашувини текширади.

2. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали келишади.

»;

5-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ _______________________ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ

(ҳудуд номи

ЕР УЧАСТКАСИГА МУЛК ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ

ДАВЛАТ ОРДЕРИ № ______

Мулкдорнинг номи _______________________________________________________________________

(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи) _________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

паспорт (идентификацияловчи карта) серияси ____ рақами _________ ким томонидан ва қачон берилган _________________________________________________________________________________________

(жисмоний шахслар учун)

СТИР __________________________, ЖШШИР ________________________________

(жисмоний шахслар учун)

Ер участкасининг кадастр рақами ___________________________________________________________

_________________________________________________________________________ манзилидаги ўзига _________________________________________________________________________________________

(доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш)

ҳуқуқи асосида тегишли бўлган __________________________________________________ қийматидаги

(сумма рақам ва сўз билан ёзилади)

умумий _____________ кв. метр ер майдонига мулк ҳуқуқи берилди.

Ушбу ордер ______________________________________________________________________________

(ордерни берган давлат органининг номи)

______________________________________________________________________га асосан берилди.

(ордерни беришнинг асоси)

Ордер рўйхатдан ўтказилган сана _____________

QR-код

Ҳудудий бошқарма бошлиғи

Ф.И.О

»;

51-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ ер участкаси ижара ҳуқуқи асосида аукцион савдоларига чиқарилиши белгиланган тақдирда, туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан ер участкасининг ҳуқуқ тури белгиланганидан сўнг туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ижара муддати белгиланади.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ижара муддати бир иш куни ичида белгиланмаган ҳолларда, ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган муддатларда ҳудудлар тоифасидан келиб чиққан ҳолда «Yerelektron» ААТда ижара муддати автоматик тарзда қўйилади ва ер участкасининг келишув жараёни кейинги босқичга ўтказилади»;
8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ер участкасини аукционга чиқаришда буюртмачи ҳисобланади, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида жойлашган ер участкалари бундан мустасно»;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ер участкаларини ижарага бериш муддати Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармонида белгиланган 1 ва 2-тоифадаги ҳудудлар учун камида 25 йил, 3-тоифа учун камида 20 йил, 4 ва 5-тоифага киритилган туманлар учун камида 15 йил муддат этиб белгиланади (кичик саноат зоналари ҳудудидаги ер участкалари бундан мустасно)»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда «Yerelektron» ААТда «Янги Ўзбекистон» массивларида жойлашган тижорат биноларини қуришга мўлжалланган ер участкасининг таклифи ишлаб чиқилиши жараёнида, умумий майдонининг камида 10 фоиз қисмини уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкалари билан бирга чегараси белгиланади»;
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
15-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ер участкаларига яқин бўлган ёки ушбу ҳудудда мавжуд бўлган тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланиш ҳамда уларни эксплуатация қилиш объектлари бўйича — эксплуатация қиладиган ташкилотларга»;
22-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «мувофиқлаштирувчи» сўзидан кейин «0,5 дан 3 гача бўлган камайтирувчи ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
24-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижара шартномасида шаҳарсозлик ҳужжатларига ва (ёки) ер участкаси танланган ҳудуднинг (массивнинг) лойиҳа концепциясига мувофиқ ер участкасидан фойдаланиш шартлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асосий шартлар асосида мазкур ер участкасида бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қурилишни бошлаш ва якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатлари кўрсатилади»;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ер участкасининг ўзига хос рақами, жойлашган жойи ва «Yerelektron» ААТдаги электрон харитадаги шакли»;
қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкалари бўйича инвестиция битимида кўрсатилган инвестиция миқдори ва яратиладиган иш ўрни сони»;
ўн бешинчи — ўн саккизинчи хатбошилар тегишлича ўн олтинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича аукцион савдосида қўшилган қиймат солиғини тўловчи юридик шахсларга иштирок этишга рухсат берилади»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин ҳамда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилинган ер участкаларида тақиқ мавжуд бўлган тақдирда, ушбу тақиқ ечилгандан сўнг мажбурий тартибда ундириш учун юборилмаган маъмурий жарималарни тўлаш мажбурияти маҳаллий ҳокимлик зиммасида қолади»;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижара шартномаси тарафлар томонидан имзолангандан сўнг автоматик равишда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига (кейинги ўринларда — Мажбурий ижро бюроси) тегишли ахборот тизими орқали юборилади»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ер участкасига нисбатан тақиқ қўйилган ҳолларда аукцион натижалари бўйича имзоланган ижара шартномаси Мажбурий ижро бюроси ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси учун тақиқни бекор қилиш учун асос ҳисобланади»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
31-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тўлаш рад этилса ва (ёки) тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса» сўзларидан кейин «, шу жумладан, аукцион ғолиби ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузилган кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ижарага бериш бўйича аукцион савдолари офертаси талаблари бажарилмаганда» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи хатбоши «шахсий кабинетига» сўзларидан кейин «, Мажбурий ижро бюросига» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ер участкасига нисбатан тақиқ қўйилган ҳолларда аукцион натижалари бўйича расмийлаштирилган ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери Мажбурий ижро бюроси ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси учун тақиқни бекор қилиш учун асос ҳисобланади»;
41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Жисмоний ва юридик шахсларга КСЁСТЗ ҳудудидаги ер участкалари уларнинг бош режасига мувофиқ электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилинади. Бунда:
ер участкаларини бош режада назарда тутилган лотлар асосида аукционга чиқариш бўйича таклифлар инвестиция битими билан бирга кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекция (кейинги ўринларда — дирекция) томонидан «Yerelektron» ААТга киритилади;
ер участкаси ер участкаларини танлаш материалларини келишиш, хулосалар олиш ва маълумотлар тақдим этиш учун мазкур низомнинг 15-бандида назарда тутилган ташкилотларга юбориш талаб этилмайди;
КСЁСТЗ ҳудудидан фақат инфратузилма билан таъминланган ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади;
дирекция КСЁСТЗ ҳудудидаги ер участкаларини аукционга чиқаришда буюртмачи ҳисобланади;
ижара шартномаси туман (шаҳар) ҳокимлиги ва аукцион ғолиби ўртасида, инвестиция битими дирекция ва аукцион ғолиби ўртасида электрон имзоланади.
Бунда ижара шартномасида дирекция билан аукцион ғолиби ўртасида инвестиция мажбуриятлари бажарилиши тўғрисида битим имзолаш мажбурияти юкланади»;
қуйидаги мазмундаги 411-банд билан тўлдирилсин:
«411. Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги бўш ер участкалари «1 сўм» бошланғич қийматда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.
Бунда аукцион қадами ва закалат миқдори инвестиция миқдоридан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади»;
1.2-банд чиқариб ташлансин;
III бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«III. Ер участкасини бериш ва ундан фойдаланиш тартиби

3.1. Ер участкасидан фойдаланишга рухсат этилган асосий турига мувофиқ фойдаланиш шарт.

3.2. Ижарага олувчи қонунчиликда белгиланган тартибда ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш ҳуқуқи эга.

3.3. Ер участкасини бериш ва фойдаланишнинг бошқа шартлари:

«___________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун берилган, ижтимоий шериклик тўғрисидаги келишувлар ва шартномаларни амалга ошириш учун берилган, жамоат эҳтиёжлари учун берилган)

____________________________________________________________________________________________________________________________________________________»

г) қуйидаги мазмундаги 21-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига
21-ИЛОВА
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиш
РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламент тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларда иштирок этадиган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга, шунингдек, лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш вазифасини бажарувчи давлат органларига нисбатан татбиқ этилади.
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
инвестиция лойиҳалари — тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиниб, иқтисодий айланмага тўлиқ киритилмаган ер участкаларида амалга ошириладиган лойиҳалар;
иқтисодий айланмага тўлиқ киритилмаган ер участкалари — тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиниб, режалаштирилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилмаган ер участкалари;
комплекс тармоқ жадвали — лойиҳани амалга ошириш доирасида параметрларининг ўзаро боғлиқлиги ҳисобга олинган ҳолда, чора-тадбирлар кетма-кетлиги ва муддатларини белгилайдиган ҳужжат;
тегишли ташкилотлар — коммуникация ва инфратузилмага уланиш билан боғлиқ корхоналар (электр, газ, алоқа, йўл), тижорат банклари, қурилиш назорати инспекцияси ва бошқалар.
4. Лойиҳа ташаббускорлари ва давлат органларининг тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларнинг «Онлайн маҳалла» электрон платформасидаги (кейинги ўринларда — электрон платформа) ҳамкорлиги ушбу Регламентга иловадаги схема бўйича ташкил этилади.
2-боб. Ер участкаларини иқтисодий айланмага киритиш жараёнларини мониторинг қилиш тизимининг мақсади
5. Ер участкаларини иқтисодий айланмага киритиш жараёнларини мониторинг қилишдан қуйидагилар мақсад қилинган:
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларининг иқтисодий айланмага киритилишини жадаллаштириш орқали ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
инвестиция лойиҳаларида қурилиш ишларини бошлаш, молиявий қўллаб-қувватлаш, инфратузилма тармоқларига улаш, рухсат бериш ҳужжатларини расмийлаштириш, қурилиш ишларини якунлаш, мулкка тегишли ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ барча босқичлардаги муаммоли масалаларни тезкор ҳал қилиш орқали тадбиркорларга кўмаклашиш;
инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш билан боғлиқ муаммоларнинг тегишлилиги юзасидан республика, вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги масъул корхона ва ташкилотларга йўналтириш орқали ечимини жадаллаштириш;
ижара ҳуқуқи билан ажратилиб, белгиланган муддатларда фойдаланилмаган, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти амалга оширилмаган ер участкалари рўйхатини шакллантириш.
3-боб. Электрон платформада комплекс тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш тартиби
6. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиш, онлайн режимда кузатиш имкониятини яратиш мақсадида электрон платформада қўшимча модуллар киритади;
2018 йилдан бошлаб электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиниб, иқтисодий айланмага киритилмаган ер участкаларини маҳаллалар кесимида электрон платформадаги мавжуд модулга жойлаштиради;
электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинадиган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар маҳаллалар кесимида электрон платформада реал вақт режимида бериб борилишини таъминлаш мақсадида тегишли идораларнинг платформалари билан интеграция қилади;
электрон платформага киритиладиган инвестиция лойиҳаларининг маълумотлар базасини доимий бошқаришни (уларнинг ҳисобини юритиш, назорат қилиш, уларга ўзгартиришлар ҳамда қўшимчаларни тасдиқлаш ёки рад этиш) таъминлайди.
7. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари:
электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилиниб, иқтисодий айланмага тўлиқ киритилмаган ер участкаларини ҳар ойда хатловдан ўтказади;
хатлов натижалари асосида ер участкаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантиради ва лойиҳа ташаббускори билан биргаликда комплекс тармоқ жадвалини ишлаб чиқади;
туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг масъул ходими билан биргаликда лойиҳа маълумотларини бир иш куни мобайнида кўриб чиқиб, номувофиқликлар ва хатоликлар аниқланганда, қайта ишлашга юборади ёки келишиш учун тегишли ташкилотларга киритади;
комплекс тармоқ жадвалида инвестиция лойиҳаларида қурилиш ишларини бошлаш, молиявий қўллаб-қувватлаш, инфратузилма тармоқларига улаш, рухсат бериш ҳужжатларини расмийлаштириш, қурилиш ишларини якунлаш, мулкка тегишли ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ барча босқичларнинг аниқ муддатларини белгилайди ва тасдиқлаш учун икки ҳафта муддатда туман (шаҳар) ҳокимлигига киритади.
8. Электрон платформада лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвали яратилиб, тегишли ташкилотлар билан келишилгандан кейин бир иш куни мобайнида ҳужжат туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади ва назорат учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига юборилади.
Бунда келишув жараёни электрон платформа орқали амалга оширилади.
9. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш комплекс тармоқ жадвали тасдиқланган кундан бошланади ва ҳар ойда икки маротаба ҳоким ёрдамчилари томонидан жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиниб, натижалари электрон платформага киритилади.
Бунда лойиҳани ишга тушириш билан боғлиқ муаммоларни батафсил киритиб, тегишлилиги юзасидан республика, вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги масъул корхона ва ташкилотларга йўналтиради.
10. Туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ва қурилиш бўйича ўринбосарлари, шунингдек, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш мезонларига ер участкаларини иқтисодий айланмага киритиш даражаси бўйича алоҳида кўрсаткич киритилади.
Бунда:
туман (шаҳар) ва маҳалла ҳудудида (баҳоланаётган чоракда) тадбиркорлик фаолияти учун аукционда реализация қилинган ер участкалари сони ва майдони;
реализация қилинган, лекин иқтисодий айланмага тўлиқ киритилмаган, қурилиш ишлари бошланмаган ер участкалари ташаббускорларида лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ юзага келган муаммоларни бартараф этиш ёки муаммоларни кўриб чиқиб, ҳал қилиш юзасидан вилоят ёки республика ташкилотларига таклиф киритиш даражаси;
иқтисодий айланмага киритилмаган ер участкаларида қурилиш ишларини якунлаб, фойдаланишга топширилганлик даражаси (ҳолати) инобатга олинади.
4-боб. Фойдаланилмаган ер участкаларини давлат захирасига қайтариш бўйича таклиф киритиш
11. Ҳоким ёрдамчилари электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқи билан ажратилиб, белгиланган муддатларда фойдаланилмаган ер участкалари рўйхатини Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36 ва 38-моддаларида назарда тутилган тартиблар асосида туман (шаҳар) ҳокимликларининг давлат захирасига қайтариш бўйича таклиф киритади.
12. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳар ойда бир марта ер танлаш (реализация қилиш) комиссияси билан биргаликда белгиланган муддатларда ер участкаларида инвестиция лойиҳасини амалга оширмаган тадбиркорлик субъектлари билан учрашиб, фаолиятини тиклаш, қурилиш ишларини бошлаш юзасидан мавжуд муаммоларни ўрганади ва бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди.
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имконияти бўлмаган ер участкаларини белгиланган тартибда давлат захирасига қайтариш бўйича судга даъво аризасини киритади.
Суд томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинганда, мазкур ер участкаси захира ерлар тоифасига ўтказилмайди ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг тасарруфидаги бўш турган ерлар сифатида ҳисобга олинади.
Туман (шаҳар) ҳокимликларининг тасарруфидаги бўш турган ерлар ўн беш кун муддатда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида давлат ер кадастрида ҳисобга олинади ҳамда ушбу ерларни бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш (реализация қилиш) бўйича қайта аукцион савдоларига чиқарилади.
5-боб. Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф қилиш тартиби
13. Туман (шаҳар) ҳокимликлари инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоли масалаларни тадбиркорлик субъектлари кесимида ҳар ҳафтада бир маротаба муҳокама қилиб боради.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари даражасида ҳал қилиш имконияти бўлмаган муаммоли масалалар тегишлилиги бўйича вилоят ва республика даражасида ҳал қилиш учун киритилади.
14. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоли масалаларни тадбиркорлик субъектлари кесимида ҳар ойда муҳокама қилиб, тегишлилиги бўйича масалаларни ҳал қилиш чораларини кўради.
6-боб. Якунловчи қоида
15. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиш регламентига
ИЛОВА
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиш
СХЕМАСИ

Босқич

Иштирокчилар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиш, онлайн режимида кузатиш имкониятини яратиш мақсадида «Онлайн маҳалла» электрон платформасига (кейинги ўринларда — электрон платформа) қўшимча модуллар киритади.

2. 2018 йилдан бошлаб электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиниб, иқтисодий айланмага киритилмаган ер участкаларини маҳаллалар кесимида электрон платформада мавжуд модулга жойлаштиради.

3. Келгусида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинадиган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларнинг маҳаллалар кесимида электрон платформада реал вақт режимида бериб борилишини таъминлаш мақсадида тегишли идораларнинг платформалари билан интеграция қилади.

4. Электрон платформага киритиладиган инвестиция лойиҳаларининг маълумотлар базасини бошқаришни (уларнинг ҳисобини юритиш ва назорат қилиш, уларга ўзгартиришлар ҳамда қўшимчаларни тасдиқлаш ёки рад этиш) таъминлайди.

Доимий

2-босқич

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари

1. Электрон платформада мавжуд модулга жойлаштирилган электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилиниб, иқтисодий айланмага тўлиқ киритилмаган ер участкаларини хатловдан ўтказади.

Ҳар ойда

2. Ер участкаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантиради ва лойиҳа ташаббускори билан биргаликда комплекс тармоқ жадвалини ишлаб чиқади.

Ҳар ойда

3. Лойиҳа маълумотларини кўриб чиқиб, номувофиқликлар ва хатоликлар аниқланганда қайта ишлашга юборади ёки келишиш учун тегишли ташкилотларга киритади.

Бир иш куни мобайнида

4. Комплекс тармоқ жадвалида инвестиция лойиҳаларида қурилиш ишларини бошлаш, молиявий қўллаб-қувватлаш, инфратузилма тармоқларига улаш, рухсат бериш ҳужжатларини расмийлаштириш, қурилиш ишларини якунлаш, мулкка тегишли ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ барча босқичларнинг аниқ муддатларини белгилайди ва тасдиқлаш учун киритади.

Хатлов якунлангандан сўнг икки ҳафта муддатда

3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлари

1. Электрон платформада лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвали яратилиб, тегишли ташкилотлар билан келишилгандан кейин ҳужжат туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига назорат учун юборилади.

Бир кун муддатда

4-босқич

Ҳоким ёрдамчилари

1. Инвестиция лойиҳасининг комплекс тармоқ жадвали тасдиқланган кундан бошлаб жойига чиққан ҳолда мониторинг қилади, натижаларни электрон платформага киритади.

2. Лойиҳани ишга тушириш билан боғлиқ муаммоларни батафсил киритиб, тегишлилиги юзасидан республика, вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги масъул корхона ва ташкилотларга йўналтиради.

Лойиҳа ишга тушганга қадар ҳар ойда икки маротаба

3. Электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқи билан ажратилиб, икки йил давомида фойдаланилмаган ер участкаларини Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36 ва 38-моддаларида назарда тутилган тартиблар асосида давлат захирасига қайтариш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига таклиф киритади.

Доимий

5-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлари

Белгиланган муддатларда ер участкаларида инвестиция лойиҳасини амалга оширмаган тадбиркорлик субъектлари билан учрашиб, фаолиятини тиклаш ёки белгиланган тартибда судга даъво аризасини киритиш чораларини кўради.

Ҳар ойда бир марта

6-босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Қурилиш ишлари якунланиб, бинога эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкаси электрон платформада амалга оширилган лойиҳалар модулига ўтказилади ва мазкур ер участкаси туман ҳокими ва ҳоким ёрдамчиси назоратидан ечилади.

Доимий

7-босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар, туман (шаҳар) ҳокимликлари

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоли масалаларни тадбиркорлик субъектлари кесимида муҳокама қилиб, тегишлилиги бўйича масалаларни ҳал қилиш чораларини кўради.

Ҳар ойда

».

д) 4-илова қуйидаги мазмундаги 101 — 105-бандлар билан тўлдирилсин:
«101. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
102. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
103. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
104. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
105. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялари».
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби ҳамда давлат геодезия назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 14 апрелдаги 183-сон қарорида:
«а» кичик банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат ер назоратини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва махсус ваколатли давлат органлари (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги) томонидан амалга ошириш тартиби;
давлат кадастр назоратини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга ошириш тартиби;
давлат ер ва кадастр назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органларининг вазифа ва функциялари, ушбу органлар мансабдор шахслари таркиби, назорат тадбирлари иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, давлат ер ва кадастр назоратини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;
ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашда жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва жамоатчилик назорати субъектларини базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (жарима миқдоридан ошмаган) миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби»;
«б» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «давлат бошқаруви органлари» сўзлари «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«электрон график имзо (кейинги ўринларда — ЭГИ) — электрон ҳужжатни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида тасдиқлайдиган электрон ҳужжатдаги шахс томонидан қўлда (ёзма равишда) амалга ошириладиган графикли имзо;
электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгаришлар натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик мавжуд эмаслигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо калитининг эгасини идентификация қилиш имконини берадиган имзо»;
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси — фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва резидент бўлган юридик шахслар томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатларсиз, шу жумладан, бундай ҳужжатлар йўқолган ёки тўлиқ расмийлаштирилмаган ҳолда эгаллаб келинаётган ёки ортиқча эгалланган ер участкаси»;
4-банддаги «давлат бошқаруви органлари» сўзлари «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Қуйидагилар давлат ер назорати бўйича махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) ва унинг ҳудудий органлари — ер тоифасидан қатъи назар, барча турдаги ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва ушбу ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қурилишини аниқлаш, ер участкаси чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш, ер участкасидан мақсадли фойдаланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзагроинспекция) ва унинг ҳудудий органлари — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни ташкил этиш ва муҳофаза қилиш соҳасида самарали давлат назоратини амалга ошириш бўйича;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) ва унинг ҳудудий органлари — ерларнинг ишлаб чиқариш чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар, оқова сувлар билан ифлосланиши, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадидаги ерлардан, сув фонди ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича»;
12-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Ўзагроинспекция» сўзи билан алмаштирилсин;
13-банддаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Ўзагроинспекция ва Қорақалпоғистон Республикаси Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, вилоятлар бошқармалари ва туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг мансабдор шахслари қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ҳисобланади.
16. Экология вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, катта давлат инспекторлари ва давлат инспекторлари ўз ваколатларига мувофиқ Экология вазирлиги органларининг ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари ҳисобланади»;
17-банддаги «давлат бошқаруви органлари» сўзлари «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «давлат бошқаруви органлари» сўзлари «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Давлат ер назорати махсус ваколатли давлат органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) «E-YERNAZORAT» ААТда электрон тарзда шакллантирилиб, тасдиқланган буйруғига асосан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Давлат ер назоратини амалга ошириш тўғрисидаги буйруқда юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, назорат амалга ошириладиган ер участкаси жойлашган манзил, назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, назоратни амалга ошириш муддати ва мақсадлари кўрсатилади, ушбу банднинг учинчи хатбошиси бундан мустасно.
Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ушбу ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қуриш билан боғлиқ давлат ер назоратини амалга ошириш тўғрисидаги буйруқда юридик ва жисмоний шахсларнинг номи кўрсатилмайди.
Давлат ер назоратини амалга ошириш тўғрисидаги буйруққа назорат объектининг WGS-84 координаталар тизимидаги геолокацияси илова қилиниши лозим»;
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг мансабдор шахси томонидан баённома тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
баённома тузилган вақти ва жойи;
баённомани тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;
ҳужжатлари олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (юридик шахс номи, унинг мансабдор шахси ёки ҳужжатларни олиб қўйишда иштирок этган вакили ёхуд жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, манзили ва шу кабилар);
ҳужжатларни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса;
олиб қўйилаётган ҳужжатнинг номи (мазмуни), санаси, рақами, уни қабул қилган (расмийлаштирган) орган, ташкилот номи ҳамда ҳужжатнинг варақлари сони.
Ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённома планшет ёки компьютер ёрдамида «E-YERNAZORAT» ААТ орқали электрон тарзда расмийлаштирилади.
Ушбу баённома юридик шахснинг мансабдор шахси ёки унинг вакили ёхуд жисмоний шахс томонидан имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия (бармоқ изи), ёки ЭГИ) билан тасдиқлангандан сўнг баённома ушбу шахсларга электрон алоқа воситаси ёки почта хизмати орқали юборилади.
Юридик шахснинг мансабдор шахси ёки унинг вакили ёхуд жисмоний шахс ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённомани имзолашдан бош тортган ҳолларда, бу ҳақида баённомага тегишли ёзув киритилади ва баённома ушбу шахсларга электрон алоқа воситаси ёки почта хизмати орқали юборилади»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Махсус ваколатли давлат органининг мансабдор шахслари томонидан давлат ер назорати натижалари бўйича қуйидагилар кўрсатилган ҳолда «E-YERNAZORAT» ААТда электрон тарзда далолатнома тузилади»;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу далолатнома юридик шахснинг мансабдор шахси ёки унинг вакили ёхуд жисмоний шахс томонидан имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия (бармоқ изи) ёки ЭГИ) билан тасдиқлагандан сўнг далолатнома ушбу шахсларга электрон алоқа воситалари ва почта хизмати орқали юборилади»;
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Юридик шахснинг мансабдор шахси ёки унинг вакили ёхуд жисмоний шахс далолатномани имзолашдан бош тортган ҳолларда, бу ҳақида далолатномага тегишли ёзув киритилади ва далолатнома ушбу шахсларга уч иш кунидан кечиктирмасдан электрон алоқа воситалари ҳамда почта хизмати орқали юборилади»;
40-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «давлат бошқаруви органлари» сўзлари «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
44-банднинг учинчи хатбошисидаги «ўн фоизи» сўзлари «бир баравари (жарима миқдоридан ошмаган)» сўзлари билан алмаштирилсин;
53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«53. Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисидаги Кадастр агентлиги органларининг кўрсатмаси жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўн беш кун муддатда ихтиёрий равишда бажарилган тақдирда, махсус ваколатли давлат органининг мансабдор шахслари томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатлар бартараф этилганини қайд этиш тўғрисида электрон шаклдаги далолатнома «E-YERNAZORAT» ААТ орқали расмийлаштирилиб, махсус ваколатли давлат органининг мансабдор шахслари томонидан ЭРИ билан тасдиқланади.
Мазкур кўрсатмалар бажарилмаган тақдирда, Кадастр агентлиги органлари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳамда ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш (бузиб ташлаш) юзасидан тўғридан тўғри судга мурожаат қилишга ҳақли»;
1-илованинг 5-босқичидаги «Тадбирлар» устунидаги матн қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик шахснинг мансабдор шахси ёки унинг вакили ёхуд жисмоний шахс далолатномани олишдан бош тортганда, далолатномага тегишли ёзув киритади ва далолатномани юридик ёки жисмоний шахсга электрон алоқа воситаси ёки почта хизмати орқали юборади»;
2-илованинг 2-босқичидаги «Тадбирлар» устунидаги матн қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Келиб тушган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилган аризалар ва шикоятларни кўриб чиқади»;
в) 2-илованинг 2-банди тўртинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорида:
18-банднинг ўн учинчи хатбошиси «қўшимча бино ва иншоотларни қуриш режалаштирилаётган ўз ҳудудида кўп йиллик дарахтлар мавжуд бўлган тақдирда қуриш учун экология органларининг тегишли ижобий хулосаси» сўзларидан кейин «ҳамда тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтидан хулоса мавжудлиги» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«бино ва иншоот улар жойлашган ер участкасининг фойдаланиш мақсадига мос равишда жойлашмагани»;
олтинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
9-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномаси;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳаси»;
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — тўққизинчи деб ҳисоблансин;
4-илова қуйидаги мазмундаги 132-позиция билан тўлдирилсин:

«

132.

Тупроқни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш талаблари

Лойиҳалаштиришда тупроқни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга қўйилган талабларга амал қилиш.

»;

9-банд «Давлат хизматлари марказлари, Кенгашлар, ваколатли органлар, туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари, ҳудудий экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари, санитария-эпидемиология хизматининг туман (шаҳар) бўлимлари, туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимлари, Ўзкомназорат инспекцияси» сўзларидан кейин «ҳамда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти» сўзлари қўшилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 311-банд билан тўлдирилсин:
«311. Янги массив ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш ишларига лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш бўйича харажатларнинг 30 фоизигача қисми жамғармалар маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади».
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотларнинг ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 сентябрдаги 516-сон қарорининг 4-банди «в» кичик банди еттинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги еттинчи-саккизинчи хатбошилари билан алмаштирилсин:
«кадастр органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд бўлган маълумотларнинг учинчи шахсларга тақдим этилиши бўйича тўловларнинг Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 18 октябрдаги 610-сон қарорига асосан «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК ва «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ давлат муассасаси ихтиёрида қоладиган қисми ушбу кичик бандда белгиланган тартибда тақсимланади;
солиқ органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд бўлган маълумотларнинг учинчи шахсларга тақдим этилиши бўйича тўловларнинг Вазирлар Маҳкамасининг «Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида» 2021 йил 19 августдаги 529-сон қарорига асосан хусусий шерик ва «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ давлат муассасаси ихтиёрида қоладиган қисми ушбу кичик бандда белгиланган тартибда тақсимланади».
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
33-банд «ерга бўлган ҳуқуқларни» сўзларидан кейин «(Тошкент шаҳрида жойлашган ер участкалари бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
34-банднинг биринчи хатбошиси «муддатларда амалга оширилади» сўзларидан кейин «(Тошкент шаҳрида жойлашган ер участкалари бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 14 августдаги 231-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига 1-илованинг 55-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармони)» 2017 йил 7 июлдаги 472-сон қарорига 1-илованинг 8-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони)» 2017 йил 18 августдаги 644-сон қарорига 1-илованинг 12-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 56-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)» 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 81-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 мартдаги 215-сон қарорига 2-илованинг 5-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 29-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 10 апрелдаги 200-сон қарорига 3-илованинг 5-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 343-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сон қарори 2-банди ҳамда унга 4-илованинг 3-банди «а» ва «б» кичик бандлари.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сон қарорига 5-илованинг 5-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)