toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;
Лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;
Қурилиш соҳасида махсус техник шартларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги низом 41-иловага мувофиқ;
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ;
Қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш ва фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
2. Белгилансинки:
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат сири билан боғлиқ объектларнинг бирламчи рухсат бериш ҳужжатларини, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни экспертизадан ўтказишдан тортиб объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган барча қурилиш жараёнлари Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП иштирокисиз тўғридан-тўғри белгиланган тартибда алоқадор ташкилотларни ижобий хулосаси олингандан сўнг қурилиш ва уй-жой коммунал органлари томонидан амалга оширилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган алоҳида ҳудудларда объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари (якка тартибдаги уй-жойларнинг лойиҳа ҳужжатлари бундан мустасно) ушбу ҳудудларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган дирекциялар (ёки бошқа шаклдаги бошқарув ташкилотлар) билан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали келишилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
бир ой муддатда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» билан интеграция қилинишини таъминласин;
2022 йил 1 декабрга қадар қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентлари билан белгиланган тартибларнинг қўлланилиши натижаларига кўра уларни янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 20 апрель,
200-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига
1-ИЛОВА
Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;
иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш, моддий қимматликларни жойлаштириш ва сақлаш, одамларнинг вақтинча бўлиши (ҳаракатланиши), шунингдек, ускуналар ёки коммуникацияларни жойлаштириш (ўтказиш, улаш) учун мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими;
бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси — бино ва иншоот фасадига киритиладиган ўзгартиришларнинг якуний натижаси тўғрисида тўлиқ тасаввур берувчи бино ва иншоот фасадининг рангли тасвирдаги архитектуравий чизмаси.
3. Ушбу Регламентнинг амал қилиши бино ва иншоотнинг ҳажми ва майдонини ўзгартирмасдан туриб кўча (кўчалар)дан кўринадиган олд ва ён фасадлар (фасад майдонининг 25 фоизидан ортиқ қисми)даги архитектуравий элементлар (цоколи, қуёшдан ҳимоялаш элементлари, парапетлари, устунлари, томи, деразалари, пешайвони, айвонлари ва шу кабилар)нинг ранги, конфигурацияси ва ўлчамлари ўзгартирилишига татбиқ этилади.
Бино ва иншоотнинг, якка тартибдаги уй-жойнинг ташқи кўринишини ўзгартириш бўйича агар бино ва иншоот, якка тартибдаги уй-жой магистрал кўчалар, халқаро, давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари бўйлаб жойлашган ҳолларда фасад майдонининг 25 фоизидан ортиқ қисмидан қатъи назар келишиш талаб этилади.
Якка тартибдаги уй-жойлар, туманларнинг маъмурий маркази бўлмаган шаҳарчаларда, қишлоқ аҳоли пунктлари (қишлоқ ва овуллар)да ҳамда аҳоли пунктлари ташқарисида жойлашган бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш учун келишиш талаб этилмайди.
Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади.
Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиргандан сўнг объектни фойдаланишга қабул қилиш талаб этилмайди.
4. Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини келишмасдан туриб бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартириш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш тартиботини амалга оширишда бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда — ваколатли орган) билан келишилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
6. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўртасидаги ахборот алмашув электрон рақамли имзодан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда фақат электрон тарзда амалга оширилади.
7. Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
8. Ариза берувчилар бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга келиб тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Сўровномага бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси PDF ёки JPEG форматда электрон шаклда ҳамда бино ва иншоотнинг натурада жойлашган жойи электрон харитада кўрсатилган ҳолда илова қилинади.
Бунда ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси Давлат хизматлари марказига ариза берувчи томонидан электрон шаклда тақдим этилади.
Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини қоғоз шаклида қабул қилиб, Давлат хизматлари марказида сканерлаш тақиқланади.
Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
11. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, шунингдек, мулкдор бўлган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш электрон тарзда амалга оширилади.
12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
(12-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади;
(12-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
(12-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11,25 фоизи — Рақамли технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
(12-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
(12-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
14. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ваколатли органга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
15. Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ QR-код қўйилган бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш келишилганлиги ҳақида хулоса беради ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.
Ваколатли орган томонидан рад этиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг номи, унинг қисми, банди, кичик банди ёки хатбошисига асосланган бўлиши талаб этилади.
Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини ваколатли органнинг ЭРИ билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кадастр агентлиги ўзининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига реал вақт режимида кўчмас мулк объектига оид қуйидаги зарур маълумотларни юборади:
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўчмас мулкнинг манзили, ер участкасининг майдони, рўйхатдан ўтган рақами ва санаси, ҳуқуқ тури, ер фонди тоифаси, ўзбошимча эгалланган ер майдони, бино иншоотлар майдони, рўйхатдан ўтган рақами ва санаси, ҳуқуқ тури, ўзбошимча қурилмалар, ҳужжатсиз қурилмалар маълумотлари, мулк эгаси ҳақидаги маълумотлар, кўчмас мулкка тақиқ ва чекловлар мавжудлиги.
Агар, юқоридаги маълумотлар мавжуд бўлмаса, ваколатли органнинг электрон сўровига асосан Кадастр агентлиги томонидан бир иш куни давомида барча зарур маълумотлар ва ҳужжатлар тизимга электрон кўринишда юкланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Ваколатли орган жойига бориб бино ва иншоотни ўрганиб чиқиши бутун бино ва иншоотни ёки уларнинг қисмлари ва уларга бириктирилган ер участкасини, шунингдек, уларга туташ ҳудуд ва улар яқинидаги бино ва иншоотларни визуал кўрикдан (зарурат бўлганда, махсус ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда) ўтказишдан иборат бўлади.
Ўрганиш давомида бино ва иншоот ўзбошимчалик билан қурилганини (лойиҳа-смета ҳужжатларини келишмасдан ва тегишли тартибда экспертизадан ўтказмасдан туриб қурилганини, объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидан четга чиққан ҳолда ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузган ҳолда қуриш ва реконструкция қилингани) аниқлаш мақсадида, бино ва иншоотни текширувдан ўтказиш ҳамда ариза берувчи сўровномасида, шунингдек, бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхасида берилган маълумотларни бино ва иншоотнинг ҳақиқий ҳолати билан таққослаш амалга оширилади.
16. Қуйидагилар бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишни рад этиш учун асос бўлади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик;
лойиҳада бино ва иншоотнинг ҳажми ва майдони ўзгарганлиги;
бино ва иншоотнинг авария ҳолатида эканлиги;
бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;
лойиҳа тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилмаганлиги;
бинолар ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи юк кўтарувчи қисмларининг ўзгариши назарда тутилганлиги;
бино ва иншоот фасади эскиз лойиҳасининг қонунчилик талабларига, шу жумладан, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мос келмаслиги;
ваколатли органга ариза берувчи томонидан объектни ўрганиш учун имконият яратилмаганлиги;
тақиқда турган объектлар;
бино ва иншоотларни улушдорларидан бирининг розилиги бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ эмаслиги;
бино ва иншоот қисмлари рангининг атрофдаги бино ва иншоотлар архитектура кўринишига ва табиий ландшафт архитектурасига уйғунлаштирилмаганлиги;
бино ва иншоот қисмларидаги ранглар ва шакллар (парапет, пилястр, дераза, эшик ва бошқалар) мазкур бино ва иншоотларнинг функционал вазифасига ёки умумий архитектура кўринишига мос келмаслиги;
қонунчилик ҳужжатларида ваколат берилган алоҳида ҳудудларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган дирекциялар (ёки бошқа шаклдаги бошқарув ташкилотлар)нинг ижобий хулосаси олинмаганда;
бино ва иншоотнинг ташқи кўриниши ҳудуднинг тасдиқланган «дизайн код»ига мувофиқ бўлмаганда («дизайн код» тасдиқланган ҳудудларда);
бино ва иншоот бўйича ва (ёки) аввалги ариза (хулоса) юзасидан судда низо кўрилаётган бўлса;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан ўн учинчи — ўн саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37, 38-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.
17. Ариза берувчи бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўламасдан кўрсатилган камчиликни бартараф этган ҳолда бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — ариза берувчи мустақил равишда аввалги ариза учун тўланган инвойсни Тизимдан юклаб олиб, такрорий аризанинг тўлов босқичида бириктиради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф қилинган тақдирда, такроран келишиш сўровнома такроран тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди. Олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
18. Ваколатли орган бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишган куннинг ўзида QR-код қўйилган бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш келишилганлиги ҳақидаги хулосани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
Давлат хизматлари маркази хулоса олинганидан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон почта манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини электрон тарзда хабардор қилади.
Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга хулосани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.
20. Хулоса бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси келишилган куннинг ўзида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олиб борилади.
21. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
22. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
23. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-ИЛОВА

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Ариза берувчи

1. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.

Ўз хоҳишига кўра

2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

Мурожаат қилганда


2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга юбориш.

Автоматик равишда


3-босқич

Ваколатли орган

1. Жойига бориб бино ва иншоот мақсадидан келиб чиққан ҳолда бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш имкониятини ўрганиб чиқиш.

2. Хулосани ЭРИ билан тасдиқлаш йўли билан расмийлаштириш.

3. Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига QR-кодли хулосани юбориш.

5 иш куни мобайнида


4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ариза берувчининг электрон манзилига хулосани жўнатиш, ариза берувчини бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилиш ва хулосани бериш.

Реал вақт режимида

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

2-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

__________________

(сана)

__________________

(рақам)

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш

бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. ЖШШИР

2. Ф.И.О.

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи

2. СТИР

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

III. Бино ва иншоот тўғрисида маълумот:

1. Бино ва иншоотнинг кадастр рақами

2. Бино ва иншоотнинг манзили

IV. Сўровномага илова:

Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси

 

V. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар:

 ЖШШИР

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

3-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига
2-ИЛОВА
Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) капитал бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча капитал бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатномалар (кейинги ўринларда — рухсатнома) бериш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Рухсатнома қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Регламент қоидалари марказлашган маблағлар ёки халқаро молия институтлари ва тижорат банкларининг кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш» лойиҳаси доирасида объектларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатномалар беришга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Регламент қоидалари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
давлат сирларига ёки алоҳида муҳим тоифаланган объектларнинг қурилиш-монтаж ишларига;
енгил турдаги қурилмалар (конструкциялар) ва вақтинча қурилмаларга.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;
иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш, моддий қимматликларни жойлаштириш ва сақлаш, одамларнинг вақтинча бўлиши (ҳаракатланиши), шунингдек, ускуналар ёки коммуникацияларни жойлаштириш (ўтказиш, улаш) учун мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими;
капитал бино ва иншоот — объект барпо этилиши учун ер участкасига мулк, ижара ёки доимий фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд бўлган, зарур рухсат берувчи ҳужжатлари олинган ҳамда муқим муҳандислик коммуникациялари ўтказилган (зарур бўлганда), шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда махсус мослаштирилган (чуқурлаштирилган ва бошқа ҳолатдаги) пойдеворларга ўрнатилган қурилиш тизими;
вақтинчалик қурилмалар — объектлар қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган, дала ишлари (геодезия, қишлоқ ҳўжалиги, ўрмончилик, балиқ кўпайтириш ва бошқалар) бажариладиган мавсумий савдо, умумий овқатланиш, ўқитиш ва бошқа жараёнлар даврида махсус барпо этиладиган ёки мослаштириладиган ҳамда улардан фойдаланиш зарурати бўлмаганда бартараф этиш (бузиш) имконияти мавжуд бўлган капитал ҳисобланмаган ишлаб чиқариш, омбор сифатида ишлатиладиган бино ва иншоотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
енгил турдаги қурилмалар (конструкциялар) — девор, пол ва том қисмлари енгил конструкциялардан иборат, ён қисм(лар)и ёпиқ ёки очиқ, 0,5 метрдан кўп бўлмаган чуқурликда пойдеворга эга, ечиб олиш ва кўчириш имконияти мавжуд бир қаватли қурилиш объектлари (девор, пол ва том қисмларини бузмасдан яхлитлигича кўчириш ҳамда ўрнатиш мумкин бўлган енгил турдаги конструкциялар бундан мустасно);
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
магистрал кўчалар — аҳоли пунктининг маъмурий марказини бошқа функционал зоналари билан боғловчи, шунингдек, унинг ҳудудида умумий фойдаланишдаги транспорт ва бошқа транспорт воситалари ҳамда пиёдалар серқатнов бўлган асосий кўчалар;
қайта қуриш — объектдаги бино ва иншоотларни тўлиқ ёки қисман бузиб ташлаб, уларнинг ихтисослашишини ўзгартирган ёки ўзгартирмаган ҳолда янгиларини қуриш;
ихтисослашишини ўзгартириш — бино ва иншоотларни ёки алоҳида хоналарни, шу жумладан, қурилиши якунланмаганларини уларнинг дастлабки лойиҳа-смета ва кадастр ҳужжатларида назарда тутилмаган мақсадли йўналишининг реконструкция қилинган ва реконструкция қилинмаган ўзгариши;
қўшимча қурилиш — юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ер участкаларининг олдин қурилган бино ва иншоотлардан бўш қисмида уларга туташган ҳолда ва (ёки) алоҳида турадиган янги бино ва иншоотларнинг барпо этилиши;
реконструкция қилиш — бинолардан фойдаланиш шароитларини ўзгартириш, уларнинг жисмоний эскириши туфайли юзага келган йўқотишлар ўрнини тўлдириш, бинолардан фойдаланишнинг янги мақсадларига эришиш учун асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни (юкламаларни, хоналарнинг режалаштирилишини, бинонинг қурилиш ҳажмини ва умумий майдонини, муҳандислик жиҳатдан жиҳозланишини) ўзгартириш билан боғлиқ қурилиш ишлари ва ташкилий-техник тадбирлар ҳамда кўп квартирали уйдаги жойни қайта режалаштириш мажмуи;
шаҳарсозлик ҳужжатлари — ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Рухсатнома 2 йил муддатга берилади, агарда рухсатнома талаблари 2 йил муддатда бажарилмаса, у ўз кучини йуқотган ҳисобланади.
Буюртмачида янги рухсатнома олиш зарурати туғилганда, у рухсатномани берган органга ушбу Регламентда белгиланган тартибда такроран сўровнома киритиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қуйидаги ҳолларда рухсатнома талаб этилмайди:
биноларнинг мустаҳкамлиги ва зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи, юк кўтариб турувчи қисмларининг ўзгаришига олиб келмайдиган қайта режалаштиришдан иборат (кўп квартирали уйдаги жойларни қайта режалаштириш бундан мустасно) реконструкция қилишда;
енгил турдаги қурилмалар ва вақтинча қурилмаларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида шундай қўшимча қурилмаларни қуришда.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
6. Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни тегишли рухсатномасиз амалга ошириш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўп квартирали турар жойларда қуйидагилар тақиқланади:
биринчи қаватдаги ва ертўла қисмидаги хоналарни юк кўтарувчи қисмларини ўзгартириш ёки реконструкция қилиш (хоналар ихтисослашишини ўзгартириш, шунингдек, гипсокартон, пластик ва шу турдаги бошқа енгил материаллардан иборат ораёпма деворларни ўрнатиш бундан мустасно);
иккинчи ва ундан юқори қаватларда жойлашган ва лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд турар жойларни юк кўтарувчи қисмларини ўзгартириш ёки реконструкция қилиш ва қайта режалаштириш (гипсокартон, пластик ва шу турдаги бошқа енгил материаллардан иборат ораёпма деворларни ўрнатиш бундан мустасно).
Шаҳарсозлик ҳужжатларида истиқболда муайян ҳудудда мавжуд бино ва иншоотлар бузилиши белгиланган ҳолатларда, ушбу ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотлар ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатномалар берилиши мумкин.
Автомобиль ва темир йўллари, сув иншоотлари муҳофаза зоналарида жойлашган бино ва иншоотларга фақат ихтисослашишни ўзгартириш ва реконструкция қилиш учун рухсатномалар берилиши мумкин. Бундай ҳолатларда ўз ҳудудида қўшимча капитал бино ва иншоотларни қуриш, мавжудларининг қаватини ошириш тақиқланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан иккинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Рухсатнома Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан берилади.
Ваколатли орган томонидан турар жойни нотурар жой тоифасига ёки нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш (реконструкция қилмасдан) учун рухсатнома расмийлаштирилганда, ариза берувчининг сўровига кўра кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рухсатнома Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига электрон тарзда юборилади (объектнинг муайян қисми тоифасини ўзгартириш бундан мустасно).
Рухсатнома расмийлаштирилгандан сўнг ариза берувчининг ихтиёрига кўра архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун буюртма Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда берилиши мумкин.
Кўп квартирали турар жойнинг биринчи қаватини нотурар жой тоифасига ёки нотурар жойни кўп квартирали турар жой тоифасига ўтказиш учун Қурилиш ва уй жой коммунал ҳўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияларининг ижобий хулосаси талаб этилади.
Нотурар жой бинолардан иборат объектнинг ўз ҳудудида қўшимча турар жой биноларини қуришга ушбу Регламентда белгиланган тартибда берилган рухсатномага асосан мазкур қўшимча турар жой бинолари қурилиши якунланиб улардан фойдаланишга тегишли рухсатнома берилгандан сўнг ушбу биноларни турар жой тоифасига ўтказиш учун алоҳида рухсатнома олиш талаб этилмайди.
Нотурар жойни турар жойга ихтисослашишни ўзгартиришга рухсатномани расмийлаштиришда:
а) кўчмас мулк объекти билан боғлиқ солиқ қарздорлиги мавжуд эмаслиги;
объектда тадбиркорлик фаолиятини юритиш имкониятларининг тўлиқ бартараф этилганлиги (кўчмас мулк объектида тадбиркорлик билан шуғулланувчи юридик шахс ҳисобга қўйилмаганлиги) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан автоматик равишда текширилади;
б) кўчмас мулк объекти мулкдорларининг кўп квартирали уйни сақлаш харажатлари учун бошқариш органи олдида мажбурий бадал ва тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги «Менинг уйим» биллинг тизимидан автоматик равишда текширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Мавжуд биноларни диний муассасалар ва ибодатхоналар (масжидлар, черковлар, синагогалар ва бошқалар)га ихтисослаштириш, диний муассасалар ва ибодатхоналарни қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришга рухсатнома олишда:
а) Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда — Дин ишлари қўмитаси) диний муассасалар ва ибодатхоналарни қайта қуриш, реконструкция қилиш ва ўз ҳудудларида қўшимча биноларни қуриш ҳамда бошқа бинолардан диний муассасалар ва ибодатхоналар сифатида фойдаланиш учун уларни ихтисослашишни ўзгартириш бўйича хулоса беради;
б) тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари диний муассасалар ва ибодатхоналарни қайта қуриш ва бошқа бинолардан диний муассасалар ва ибодатхоналар сифатида фойдаланиш учун уларни ихтисослашишни ўзгартириш бўйича хулоса беради;
в) ваколатли орган диний муассасалар ва ибодатхоналарни қайта қуриш, реконструкция қилиш ва ўз ҳудудларида қўшимча биноларни қуришни лойиҳалаштиришга ҳамда бошқа бинолардан диний муассасалар ва ибодатхоналар сифатида фойдаланиш учун уларни ихтисослашишни ўзгартиришга ушбу банднинг «а» кичик банди бўйича ижобий хулоса олингандан сўнг рухсатнома (кейинги ўринларда — рухсатнома) беради.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
8. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўртасидаги ахборот алмашув ЭРИдан фойдаланган ҳолда фақат электрон тарзда амалга оширилади.
9. Рухсатнома бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Рухсатнома талаблари ва шартлари
10. Қуйидагилар рухсат беришга доир талаб ва шартлар ҳисобланади:
а) турар жойни нотурар жойга ўтказишда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
бино ва иншоотнинг техник ҳолати бўйича ижобий хулоса мавжудлиги;
(10-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
турар жойни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ йўқлиги ёки ушбу турар жойга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги (ипотека бундан мустасно);
(10-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
нотурар жойга ўтказилаётган турар жой биринчи қаватда жойлашганлиги (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно);
қонунчилик ҳужжатлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига зид равишда бинолар конструкциясига таъсир кўрсатувчи ўзгартиришлар киритмаслик;
объектда эвакуация чиқишларининг сони ва жойлашишининг ўзгармаслиги;
турар жой аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондига кирмаслиги;
алоҳида кириш жойини яратиш имкони мавжуд бўлиши;
кўзланган фаолият тури Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловасига (кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларда жойлаштиришга рухсат берилган фаолият турлари рўйхати) мувофиқ фаолият турларига зид бўлмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ихтисослашиши ўзгартирилган объектнинг фойдаланиш мақсади ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқлиги;
(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) нотурар жойни турар жойга ўтказишда:
ихтисослашиши ўзгартирилган объектнинг фойдаланиш мақсади ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бино ва иншоотнинг техник ҳолати бўйича ижобий хулоса мавжудлиги;
(10-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
турар жойга ўтказилаётган нотурар жой бино ертўласи ёки ярим ертўласида жойлашмаганлиги;
(10-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
турар жойга ўтказилаётган нотурар жойни тўғридан-тўғри бошидан охиригача ёки бурчагидан шамоллатишни ташкил этиш имкониятининг мавжудлиги, шунингдек, ёндош турар жой ёки нотурар жойлардан тўлиқ изоляцияланганлиги;
(10-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
нотурар жойдаги хоналар шифтининг (максимум, минимум) баландлиги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ эканлиги;
(10-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
нотурар жойни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ йўқлиги ёки ушбу нотурар жойга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги (ипотека бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
зарур санитария-гигиеник узеллар яратиш учун нотурар жойдаги хоналарни мослаштириш имкониятининг мавжудлиги;
(10-банд «б» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
марказлаштирилган канализация мавжуд бўлмаган ҳолларда нотурар жойга бириктириладиган ер участкасининг майдони турар жой хонасидан, шунингдек, бириктириладиган ер участкасига туташ бўлган бошқа мулкдорларга тегишли турар жойлардан оқова сув ва ҳожатхона учун мўлжалланган ўралардан санитария нормаларига мувофиқ масофада жойлашганлиги;
(10-банд «б» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
хонанинг мавсумий ва вақтинча яшаш учун мўлжалланмаганлиги;
хонанинг бозорлар ва бошқа савдо марказларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларида жойлашмаганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кино ва видеофильмлар намойиш қилинадиган вақтинча павильонлар, ёзги очиқ эстрада, рақс майдончалари, инсон ҳаёти учун хавфли бўлган портловчи, ёнувчи ва кимёвий воситалар сақлаш омборхоналари, киосклар, енгил турдаги объект эмаслиги;
(10-банд «б» кичик бандининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
ижтимоий соҳа объектларида жойлашмаганлиги;
(10-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
в) кўп квартирали уйларни қайта режалаштириш ва реконструкция қилишда қўшниларнинг ёки бошқа учинчи шахсларнинг умумий мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқлари бузилмаслиги ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф-хатар юзага келмаслиги;
г) шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги.
3-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
11. Ариза берувчи рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Рухсатнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга келиб тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш назарда тутилганда сўровномага турар жойга биргаликда эгалик қилувчиларнинг (агар мавжуд бўлса) нотариал тасдиқланган ёзма розилиги;
Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бошқармаси ижобий хулосаси (моддий-маданий мерос объектлари, алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудларида жойлашган объект бўйича).
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Mobile-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун ваколатли орган томонидан юборилган инвойс асосида қуйидаги миқдорда йиғим тўланади:
хавф-хатар тоифалари бўйича I тоифа объектлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи;
хавф-хатар тоифалари бўйича II тоифа объектлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари;
хавф-хатар тоифалари бўйича III-IV тоифа объектлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, шунингдек, мулкдор бўлган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).
Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги электрон шаклда тасдиқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
15. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
(15-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади;
(15-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
б) ЯИДХП орқали мурожаат этганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
(15-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11,25 фоизи — Рақамли технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
(15-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.
(15-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
16. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзи келиб мурожаат қилганда, Давлат хизматлари маркази ходими сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни қуйидаги давлат органларига (кейинги ўринларда — хулоса берувчилар) юборади:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалига (кейинги ўринларда — кадастр органи);
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизматига;
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг туман (шаҳар) ёнғин хавфсизлиги бўлимига, Тошкент шаҳрида — ёнғин хавфсизлиги бошқармасига;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимига.
Мавжуд биноларни диний муассасалар ва ибодатхоналарга ихтисослаштириш, диний муассасалар ва ибодатхоналарни қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришга рухсатнома олиш учун ўзи келиб мурожаат қилганда, Давлат хизматлари маркази ходими сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни, ушбу банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошидаги органлардан ташқари қуйидаги органларга ҳам юборади:
туман (шаҳар) ҳокимлигига;
Дин ишлари қўмитасига.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
171. Кадастр органи бир иш куни мобайнида қуйидагиларни электрон тизим орқали ваколатли органга юборади:
бино ва иншоот ер участкаси ер фонди ерларининг қайси тоифасига мансублиги ҳамда ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ўз кучини йўқотганлиги ёки йўқотмаганлиги (муддати ўтмаганлиги) ҳақида ва ер майдони низоли эмаслиги тўғрисида QR-код қўйилган маълумотнома;
бино ва иншоотнинг кадастр чизмаси (планлар, олд ва ён кўринишлари, ер участкасининг чегараси (мавжуд бўлганда) ва бошқалар). Бунда бино ва иншоотнинг кадастр чизмасида мулк ҳуқуқига эга бўлган ва унга эга бўлмаган қисмлари қайд этилади.
Бино ва иншоот ёки унинг ер участкаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганда, ушбу кўчмас мулк объектида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатлари мавжуд бўлганда, ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлганда, кўчмас мулк объектига тақиқ, хатлов (ипотека бундан мустасно) қўйиш ваколати бўлган орган томонидан унга тақиқ, хатлов (ипотека бундан мустасно) қўйилганда, нотурар жойни турар жойга ўтказишда турар жойга ўтказилаётган нотурар жой қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларида жойлашганда, филиал QR-код қўйилган рад жавобини электрон тизимга юклайди. Рад жавоби электрон тизим орқали бевосита ариза берувчига юборилади.
172. Хулоса берувчилар беш иш куни давомида бино ва иншоотнинг ихтисослашишни ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қуриладиган қўшимча бино ва иншоотлар санитария-эпидемиология ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши тўғрисидаги ижобий хулосаларини ваколатли органга юборадилар. Бунда шартли равишда ижобий хулоса бериш тақиқланади.
Бино ва иншоотнинг ихтисослашишни ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қуриладиган қўшимча бино ва иншоотлар санитария-эпидемиология ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаган ҳолатларда, салбий хулосалар электрон тизимга юкланади. Салбий хулоса электрон тизим орқали бевосита ариза берувчига юборилади.
173. Дин ишлари қўмитаси сўровнома тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида ўз хулосасини ваколатли органга ва ариза берувчига юборади. Бунда салбий хулоса қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда берилади.
174. Туман (шаҳар) ҳокимлигига сўровнома тушганидан сўнг у беш иш куни мобайнида диний муассасалар ва ибодатхоналарни қайта қуриш ва бошқа бинолардан диний муассасалар ва ибодатхоналар сифатида фойдаланиш учун уларни ихтисослашишни ўзгартиришни ижобий хулосаси орқали келишиб беради ҳамда уни ваколатли органга ва ариза берувчига юборади ёки қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда рад этади.
175. Қуйидагилар ваколатли орган ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари (кейинги ўринларда — Кенгаш) билан келишилади:
а) аҳоли пунктларининг ривожланишини режалаштириш ва ҳудудларини қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, рухсатномалар бериш масалалари;
б) кўп қаватли бинолар жойлашган магистрал кўчалар, шунингдек, халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари бўйлаб жойлашган бино ва иншоотлар, шу жумладан кўп квартирали уй-жойларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш билан боғлиқ реконструкция қилиш (фасадлар ва том қисми), ихтисослашишни ўзгартириш ва уларни қайта қуриш масалалари;
в) турар жой зонасида якка тартибдаги уй-жой ёки бошқа мақсадлардаги бино ва иншоотларни қуриш учун мўлжалланган ўз ер участкасида мавжуд бино ва иншоотнинг тўлиқ ёки бир қисмини бузган ҳолда, улар ўрнида кўп квартирали уй-жой қуриш масалалари.
Ваколатли орган сўровнома келиб тушганидан сўнг бир иш куни ичида ундаги масалани кўриб чиқиш Кенгашга тааллуқли бўлса, сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни тегишлилига кўра, Кенгашга кўриб чиқиш учун киритади.
Кенгашлар ўзига тегишли масалани ўн беш иш куни ичида кўриб чиқиб, ижобий ёки салбий хулосани электрон шаклда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига ҳамда ваколатли органга юборади.
176. Ваколатли орган филиалдан бино ва иншоот ер участкаси ер фонди ерларининг қайси тоифасига мансублиги ҳамда ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ўз кучини йўқотганлиги ёки йўқотмаганлиги (муддати ўтмаганлиги) ҳақида маълумотномалар, бино ва иншоотнинг кадастр чизмалари, хулоса берувчиларнинг ижобий хулосалар, шунингдек, Дин ишлари қўмитасидан ва туман (шаҳар) ҳокимлигидан ҳамда тегишли Кенгашдан ижобий хулосалар тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон шаклда давлат хизматини кўрсатиш қиймати белгиланган инвойсни (кейинги ўринларда — инвойс) юборади.
Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали инвойс келиб тушганлиги ҳақида ариза берувчи хабардор қилинади.
177. Ариза берувчига инвойс келиб тушгандан сўнг беш иш куни мобайнида инвойсда қайд этилган тўлов амалга оширилиши лозим.
(171 — 177 -бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ваколатли орган инвойс бўйича тўлов келиб тушгандан сўнг етти иш куни мобайнида объектни жойига бориб, бино ва иншоотларни ихтисослашишни ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш имкониятлари мавжудлигини ўрганади ва QR-код қўйилган рухсатномани беради ёки рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.
Ваколатли орган томонидан рад этиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг номи, унинг қисми, банди, кичик банди ёки хатбошисига асосланган бўлиши талаб этилади.
Рухсатнома электрон шаклда расмийлаштирилади ва ваколатли органнинг ЭРИси билан тасдиқланади.
Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида заруратга кўра филиалдан давлат хизматини кўрсатишга доир қўшимча маълумотлар талаб этилганда, Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали реал вақт режимида кўчмас мулк объектига оид зарур маълумотлар ва кадастр ҳужжатларини мустақил равишда (юклаб) олиши мумкин.
Агар Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали объектнинг кадастр ҳужжатлари тўғрисидаги зарур маълумотларни олишни имкони бўлмаган ёки маълумотлар базасида мавжуд бўлмаган тақдирда, ваколатли органнинг электрон сўровига асосан Кадастр агентлиги томонидан икки иш куни давомида барча зарур маълумотлар ва ҳужжатлар тизимга электрон шаклда юкланади.
Ариза берувчи объектни ўрганиш учун ваколатли органга имконият яратиб бериши лозим.
Ваколатли органнинг объектни жойига бориб ўрганиб чиқиши бутун бино ва иншоотни ёки уларнинг қисмларини ва уларга бириктирилган ер участкасини, шунингдек, уларга туташ ҳудудни ҳамда бино ва иншоотларни визуал кўрикдан (зарурат бўлганда, махсус ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда) ўтказишдан иборат бўлади.
Ваколатли орган ўрганиш давомида бино ва иншоот ўзбошимчалик билан қурилмаганлигини аниқлаш учун бино ва иншоотни текширувдан ўтказади, ариза берувчининг сўровномасидаги ва кадастр ҳужжатларидаги маълумотларни бино ва иншоотнинг ҳақиқий ҳолати билан таққослайди.
Шунингдек, объектда қуйидагилар ўрганилади:
қурилиши режалаштирилаётган объект бош режага мувофиқ жойлаштирилганлиги, шу жумладан, объект ҳудуднинг шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланган зоналаштиришга мувофиқ жойлашганлиги;
қурилиш-монтаж ишлари шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилганлиги;
муҳандислик тармоқлари ва бошқа муҳофаза зоналарига бўлган масофалар сақлаган ҳолатда объект жойлаштирилганлиги;
қурилаётган объект учун шаҳарсозлик талаблари бўйича ер майдони етарли эканлиги;
қурилиши режалаштирилаётган объект учун ажратилган ер майдони низоли бўлган тақдирда, мазкур низо мазмунан ҳал этилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд органининг қарори ёхуд низолашувчи тарафларнинг ёзма равишда расмийлаштирилиб тасдиқланган келишув битими мавжудлиги;
шаҳарсозлик ҳамда санитария норма ва қоидалари, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги талабларига мос эканлиги;
қўшимча бино ва иншоотларни қуриш режалаштирилаётган ўз ҳудудида кўп йиллик дарахтлар мавжуд бўлган тақдирда, қуриш учун экология органларининг тегишли ижобий хулосаси мавжудлиги.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
19. Қуйидагилар ваколатли орган томонидан рухсатнома беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим тўланмаганлиги;
мазкур Маъмурий регламентнинг 10, 18 ва 21-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги;
бино ва иншоотнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш қонунчилик ҳужжатлари талабларига, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳамда санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ эмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бино ва иншоот улар жойлашган ер участкасининг фойдаланиш мақсадига мос равишда жойлашмагани;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
объектни ўрганиш учун ваколатли органга имконият яратилмаганлиги;
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ, хатлов (ипотека бундан мустасно) қўйилганлиги;
(19-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
лойиҳалаштириш назарда тутилган қурилиш-монтаж ишлари рухсатнома олгунга қадар ўзбошимчалик билан бошланган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, ёки фойдаланишнинг белгиланган асосий мақсадига кўра, объект қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ёки ўрмон фонди ерлари ҳудудида жойлашганлиги ҳақида соҳадаги ваколатли органнинг хулосаси мавжудлиги;
(19-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
объект уланиши мўлжалланаётган ташқи муҳандислик коммуникация тармоқларининг етарли қувватларга эга бўлмаганлиги (Кенгашда кўриб чиқилиши жараёнида аниқланганда);
тегишли Кенгашнинг ижобий хулосаси олинмаганлиги (Кенгашда кўриладиган масалалар бўйича);
қонунчилик ҳужжатларида ваколат берилган алоҳида ҳудудларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган дирекция (ёки бошқа шаклдаги бошқарув ташкилотлар)нинг салбий хулосаси олинганда;
бино ва иншоотнинг ташқи кўриниши ҳудуднинг тасдиқланган «дизайн код»ига мувофиқ бўлмаганда («дизайн код» тасдиқланган ҳудудларда);
Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бошқармаси ижобий хулосаси олинмаганда (объект моддий-маданий мерос объектлари, алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудларида жойлашган бўлса);
бино ва иншоот бўйича ва (ёки) аввалги ариза (рухсатнома) юзасидан судда низо кўрилаётган бўлса;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан ўн иккинчи — ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги.
Бунда ер участкаси ёки бино ва иншоотнинг бири давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, рад этиш тақиқланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
20. Ариза берувчи рухсатнома бериш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан кўрсатилган камчиликни бартараф этиб рухсатнома олиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — ариза берувчи мустақил равишда аввалги ариза учун тўланган инвойсни тизимдан юклаб олиб, такрорий аризанинг тўлов босқичида бириктиради. Такрорий сўровнома ушбу Регламентда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, рухсатнома сўровнома такроран берилгандан сўнг ваколатли орган томонидан беш иш кунидан ошмаган муддатда берилади.
Рухсатномани бериш масаласини такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
Рухсатномани олиш учун қайта мурожаат рад этилганда кейинги мурожаатлар ушбу Регламентга асосан умумий тартибда кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон)
22. Турар жой зоналарида жойлашган бино ва иншоотни ихтисослашишини ўзгартирмасдан бино ва иншоотни реконструкция қилиш, қайта қуриш ва ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотлар қуришга рухсатнома беришга йўл қўйилади.
23. Турар жой зонасида якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ўз ер участкасида ёки мавжуд бино ва иншоотни бузиб, унинг ўрнида кўп квартирали уй қуриш масалалари Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан кўриб чиқилади.
24. Нотурар жой хоналарини (ёки уларнинг бир қисмини) кўп квартирали турар жой ёки ётоқхона сифатида ишлатиладиган турар жойга ваколатли органнинг нотурар жой хоналарини (ёки уларнинг бир қисмини) турар жой тоифасига ўзгартириш учун берадиган рухсатномасида ёндош бинолардаги ёнғинга қарши ва санитария масофалари, кириш йўллари, пиёдалар учун йўлаклар, автомобиллар тўхтаб туриш майдончалари, спорт ва болалар майдончалари, ахлат йиғгичлар ва ювилган кийимларни қуритиш майдончалари ҳисобга олинган ҳолда кўп квартирали турар жойлар ёки ётоқхонага хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ер участкасининг майдони кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Объектдаги биноларни (бинони) нотурар жой тоифасидан турар жой тоифасига ўтказишда мазкур объектга тегишли ер участкасининг фақат 0,04 гектаргача бўлган бўш ер участкадан иборат қисмини турар жой тоифасига ўтказишга рухсат этилади (объектдаги нотурар жой тоифасидан турар жой тоифасига ўтказилиши режалаштирилаётган бинолар (бинони)нинг умумий майдони ҳамда хусусийлаштирилган ерлар бундан мустасно).
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
25. Ваколатли орган рухсатномани у расмийлаштирилган кунда Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рухсатнома ЯИДХП орқали юборилганда, бир вақтнинг ўзида, ушбу объектнинг электр, сув таъминоти, оқова сув тармоқлари, газ тармоқлари ва иссиқлик таъминоти бўйича маълумотларини ҳамда техник шартларини янгилаш учун тегишли муҳандислик-коммуникация тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотларга юборилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь. 25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 781-сонли қарори таҳририда)
26. Турар жойни нотурар жой сифатида ихтисослаштиришга рухсатномани расмийлаштиришда ариза берувчи томонидан реконструкция қилиш ишларида ва муҳандислик тармоқлари юклама ҳажмини ўзгартириш талаб этилганда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу рухсатномада архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилиши, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда қонунчилик ҳужжатлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига зид равишда бинолар конструкциясига таъсир кўрсатувчи ўзгартиришлар киритмаслик ҳамда объектда эвакуация чиқишларининг сони ва жойлашишини ўзгартирмаслик, лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилиши, реконструкцияси тугалланган бино ва иншоотларнинг нотурар жойга кадастр паспортини қайта шакллантириш, фойдаланишга қабул қилиш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида талаблар кўрсатилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Ушбу рухсатномада архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилиши, лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилиши, реконструкцияси тугалланган бино ва иншоотларни нотурар жойга кадастр паспортини қайта шакллантириш, фойдаланишга қабул қилиш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида талаблар кўрсатилади.
Турар жойни нотурар жойга ёки нотурар жойни турар жойга ихтисослашишини ўзгартиришда бинони реконструкция қилиш назарда тутилмаса, ваколатли орган ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатномани расмийлаштиради.
27. Нотурар жойни турар жойга ихтисослашишини ўзгартиришга рухсатномани расмийлаштиришда ваколатли орган томонидан реконструкция қилиш зарурати мавжудлиги аниқланса, ушбу Регламентга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ рухсатнома расмийлаштирилади.
Ушбу рухсатномада уй-жойни реконструкция қиладиган уй-жой мулкдорларига якка тартибда уй-жойни (кўп квартирали уйлардаги квартиралар) реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ва реконструкцияси ишлари якунланган уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш ҳақида талаблар кўрсатилади.
28. Капитал бино ва иншоотларнинг, шунингдек, алоҳида хоналарнинг ихтисослашишини ўзгартиришга ўзига тегишли ер участкасида қўшимча капитал бино ва иншоотларни қуришга, мавжуд бино ва иншоотларни реконструкция қилишга ҳамда уларни тўлиқ ёки қисман бузган ҳолда ўрнида янги бино ва иншоотни қуриш учун рухсатномани расмийлаштириш ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича амалга оширилади.
Агар рухсатномада объектни реконструкция қилмасдан фақат ихтисослашишини ўзгартириш кўрсатилган бўлса, бу кадастр органларининг ҳудудий филиаллари томонидан белгиланган тартибда кадастр паспортини қайта шакллантиришга асос бўлади ҳамда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Давлат хизматлари маркази рухсатнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни:
Кадастр агентлигига электрон шаклда ҳамда ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва (ёки) ариза берувчини бу ҳақида электрон шаклда хабардор қилади;
бир вақтнинг ўзида ушбу объектнинг электр, сув таъминоти, оқова сув тармоқлари, газ тармоқлари ва иссиқлик таъминоти бўйича маълумотларини ҳамда техник шартларини янгилаш учун тегишли муҳандислик-коммуникация тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотларга юборади.
Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга рухсатномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида тақдим этиши мумкин.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь. 29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 781-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
291. Кадастр агентлиги турар жойни нотурар жойга ёки нотурар жойни турар жойга ихтисослашишини ўзгартириш (реконструкция қилмасдан) бўйича рухсатнома келиб тушганидан кейин бир иш кунида кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади.
(291-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
4-боб. Якунловчи қоидалар
30. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.
31. Рухсатнома расмийлаштирилган куннинг ўзида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олиб борилади.
32. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
33. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
34. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-ИЛОВА

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.

Ўз хоҳишига кўра

2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.

Мурожаат қилганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани ваколатли орган, филиал, туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизмати, туман (шаҳар) ёнғин хавфсизлиги бўлими, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши туман (шаҳар) бўлимига (кейинги ўринларда — хулоса берувчилар), Дин ишлари қўмитасига ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигига юбориш.

Автоматик равишда

3-босқич

Ваколатли орган

Сўровномадаги масалани кўриб чиқиш Кенгашга тааллуқли бўлса, сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни тегишлилига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига Кенгашда кўриб чиқилиши учун юбориш.

бир иш куни ичида

4-босқич

Хулоса берувчилар, Дин ишлари қўмитаси, туман (шаҳар) ҳокимлиги,

Кенгаш.

Ўзига тегишли масала юзасидан салбий ёки ижобий хулосани Ваколатли органга бериш.

беш иш куни мобайнида

(Тошкент шаҳар ҚББ АШКда ўн иш куни мобайнида)

5-босқич

Ваколатли орган

Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон шаклда давлат хизматини кўрсатиш қиймати белгиланган инвойсни (кейинги ўринларда — инвойс) юборади.

тегишли хулосалар келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида

6-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Инвойс олинганлиги ҳақида ариза берувчини электрон тарзда хабардор қилиш.

Реал вақт режимида

7-босқич

Ариза берувчи

Инвойсда қайд этилган тўловни амалга ошириш.

3 иш куни мобайнида

8-босқич

Ваколатли орган

1. Инвойсда кўрсатилган тўлов келиб тушгандан сўнг объект жойлашган ҳудудга чиққан ҳолда объектни ихтисослашишни ўзгартириш, қайта қуриш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотлар қуриш имкониятларини ўрганиб чиқиш.

2. Рухсатномани ЭРИ билан тасдиқлаш орқали расмийлаштириш.

3. Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига QR-кодли рухсатномани юбориш.

7 иш куни мобайнида

9-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ариза берувчининг электрон манзилига рухсатномани жўнатиш, ариза берувчини бу ҳақида электрон хабардор қилиш ва рухсатномани бериш.

Реал вақт режимида

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома маъмурий регламентига

2-ИЛОВА

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА

______________

__________________

(сана)

(тартиб рақами)

I. Жисмоний шахс — ариза берувчи ҳақида маълумотлар:

1. ЖШШИР

2. Ф.И.О.

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Юридик шахс — ариза берувчи ҳақида маълумотлар:

1. Тўлиқ номи

2. Телефон рақами

3. СТИР

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

III. Объект ҳақида маълумот:

1. Кадастр рақами

2. Объект жойлашган манзил

а) Турар жойдан нотурар жойга ўтказиш бўйича:

тўлиқ

қисман

Бино ва иншоотнинг нотурар жойга ўтиши

реконструкция қилиб

реконструкция қилмасдан

Фаолият тури

Бино ва иншоотнинг рақами, литери

Нотурар жойга ўтадиган бино ва иншоотнинг:

умумий майдони;

қурилиш ости майдони (алоҳида кўрсатилади)

б) Нотурар жойдан турар жойга ўтказиш бўйича

тўлиқ

қисман

Бино ва иншоотнинг рақами, литери

Турар жойга ўтказиладиган бино ва иншоотнинг:

умумий майдони қурилиш ости майдони (алоҳида кўрсатилади)

в) Объектнинг ихтисослашишини ўзгартириш ва реконструкция қилишнинг асосий мазмуни

г) Рухсатнома расмийлаштирилганда архитектура-режалаштириш топшириғига буюртма берилсинми?

ҳа

йўқ

д) Ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш бўйича:

қўшимча қуриладиган бинолар қаватининг сони кўрсатилади

3. Кўчмас мулк тақиқ, хатлов ёки гаровга (ипотекага) қўйилган бўлса, ваколатли органнинг розилик хати илова қилинади.

4. Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бошқармаси ижобий хулосаси илова қилинади (объект моддий-маданий мерос объектлари, алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудларида жойлашган бўлса).

(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

3-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ
‎КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

_______________________________________________

((Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси)

Ҳужжат тузилган сана: _________ Ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.: ______________

Турар жой ихтисослашишини (реконструкция қилиб) нотурар жойга ўзгартириш учун
‎РУХСАТНОМА

20___ й. «_____»____________-сон

1.‎

Ариза рақами

2.‎

Объектнинг ишлар бажариладиган қисми

3.‎

Нотурар жойга ихтисослаштирилаётган объект номи

4.‎

Объект манзили

5.‎

Объектнинг:

ер майдони;

қурилиш ости майдони (алоҳида кўрсатилади)

6.‎

Кадастр рақами

7.‎

Қуйидаги ишларни амалга ошириш учун рухсатнома берилади

Объект жойлашган жой кўрсатилган бош режа.
‎(Бош режа бўлмаганда, ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги харитаси,
‎топохарита ёки «Google»дан фойдаланиш мумкин)

Эслатма:

1. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳа ҳужжатларини келишиш.

3. Кадастр паспортини расмийлаштириш.

4. Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш.

5. Турар жой ихтисослашиши (реконструкция қилиб) нотурар жойга ўзгартирилаётган объект кадастр органларида қайта рўйхатдан ўтказилгунга қадар мазкур объектда доимий ва вақтинча рўйхатда турган барча фуқаролар рўйхатдан чиқарилиши лозим (турар жойнинг бир қисми тоифаси ўзгарган ёки бузилган ҳоллар бундан мустасно).

Изоҳ.

1. Лойиҳа ҳужжатлари келишилиши қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос бўлади.

2. Объектдаги турар жойни реконструкция қилиб, нотурар жойга ихтисослашиши ўзгартирилган бино ва иншоотлар (ёки уларнинг бир қисми) ҳамда ер участкаси чегараси кўрсатилган объектнинг М1:500 масштабдаги умумий схемаси илова қилинади.

Ҳужжатни имзолаган шахс ___________________________

(Ф.И.О.)

Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи
‎QR-код

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

4-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ
‎КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

_______________________________________________

(туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари)

Ҳужжат тузилган сана: _________ Ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.: ______________

Турар жойни (реконструкция қилмасдан) нотурар жойга /
‎Нотурар жойни (реконструкция қилмасдан) турар жойга /
‎Объектни реконструкциясиз фақат қайта ихтисослаштиришга
‎‎РУХСАТНОМА

20___ й. «_____»____________-сон

1.‎

Ариза рақами

2.‎

Объектнинг ишлар бажариладиган қисми

3.‎

Қандай объектга ихтисослаштирилаётганлиги кўрсатилади

4.‎

Объект манзили

5.‎

Объектнинг ер майдони

6.‎

Кадастр рақами

7.‎

Қуйидаги ишларни амалга ошириш учун рухсатнома берилади

Объект жойлашган жой кўрсатилган бош режа.
‎(Бош режа бўлмаганда, ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги харитаси,
‎топохарита ёки «Google»дан фойдаланиш мумкин)

Эслатма:

1. Объектни реконструкция қилмасдан фақат ихтисослашишини ўзгартириш назарда тутилганда ушбу рухсатнома объектнинг кадастр паспортини қайта шакллантиришга асос бўлади.

2. Турар жой ихтисослашиши (реконструкция қилмасдан) нотурар жойга ўзгартирилаётган объект кадастр органларида қайта рўйхатдан ўтказилгунга қадар мазкур объектда доимий ва вақтинча рўйхатда турган барча фуқаролар рўйхатдан чиқарилиши лозим (турар жойнинг бир қисми тоифаси ўзгарган ёки бузилган ҳоллар бундан мустасно).

Изоҳ. Рухсатномага ўзгартирилган объектга бириктирилган ер участкасининг чегара схемаси илова қилинади.

Ҳужжатни имзолаган шахс ___________________________

(Ф.И.О.)

Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи
‎QR-код

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

5-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

ГЕРБ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

 

____________________________________________________________________________________

(Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси)

 

Ҳужжат тузилган сана: ____________ _____ Ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.: __________________

 

Нотурар жойни турар жой тоифасига ўзгартиришга

РУХСАТНОМА

 

20 ____ й. «____» ______________ ______-сон

 

1.

Ариза рақами

 

2.

Объектнинг ишлар бажариладиган қисми

 

3.

Объект манзили

 

4.

Объектнинг:

ер майдони;

қурилиш ости майдони (алоҳида кўрсатилади)

 

5.

Кадастр рақами

 

6.

Куйидаги ишларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди

 

 

 

 

Объект жойлашган жой кўрсатилган бош режа.

(Улар бўлмаганда ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги харитаси. топохарита ёки «Google»дан фойдаланиш мумкин)

 

Эслатма:

1. Якка тартибдаги уй-жойни (кўп квартирали уйлардаги квартираларни) реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш.

2. Кадастр паспортини расмийлаштириш.

3. Қурилиши (реконструкция қилмасдан) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш лозим.

4. Объектдаги турар жойни реконструкция қилиб, нотурар жойга ихтисослашиши ўзгартирилган бино ва иншоотлар (ёки уларнинг бир қисми) ҳамда ер участкаси чегараси кўрсатилган объектнинг М1:500 масштабдаги умумий схемаси илова қилинади.

 

Изоҳ: Лойиҳа ҳужжатлари келишилиши қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос бўлади.

 

Ҳужжатни имзолаган шахс _______________________________

(Ф.И.О.)

 

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

 

 

 

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

6-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

ГЕРБ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

 

____________________________________________________________________________

(Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси)

Ҳужжат тузилган сана: ___________ _____ Ариза берувчининг номи еки Ф.И.О.: ___________________

 

Капитал бино ва иншоотларнинг, шунингдек, алоҳида хоналарнинг ихтисослашишини ўзгартиришга ўзига тегишли ер участкасида қўшимча капитал бино ва иншоотларни қуришга, мавжуд бино ва иншоотларни реконструкция қилишга ҳамда ўз ҳудудида уларни тўлиқ ёки қисман бузган ҳолда ўрнида янги қўшимча бино ва иншоотни қуриш учун 

РУХСАТНОМА

 

20____ й. «____» ____________ _____-сон

 

1.

Ариза рақами

 

2.

Объектнинг ишлар бажариладиган қисми

 

3.

Объект номи

 

4.

Объект манзили

 

5.

Объектнинг:

ер майдони;

қурилиш ости майдони (алоҳида кўрсатилади)

 

6.

Кадастр рақами

 

7.

Қуйидаги ишларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди

 

 

Объект жойлашган жой кўрсатилган бош режа.

(Улар бўлмаганда ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги харитаси, топохарита ёки «Google»дан

фойдаланиш мумкин)

 

Эслатма:

Рухсатнома олингандан сўнг қурилиш-монтаж ишларини бошлашдан олдин:

1. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳа ташкилоти томонидан тайёрланган лойиҳа ҳужжатларини қурилиш органлари билан келишиш. Бунда:

бино ва иншоотлар икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган қолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) 500 кв.метрдан ортиқ бўлганда:

а) объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнгин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимлари тўғрисида экспертиза органларидан ижобий хулоса олиш;

б) Қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциялардан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш.

3. Бино ва иншоот қуриб битказилгандан сўнг кадастр паспортини расмийлаштириш, қурилиш-монтаж тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилади.

 

Изоҳ. Мазкур рухсатнома қуралиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланмайди.

 

Ҳужжатни имзолаган шахс _______________________________________

.И.О.)

 

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

 

 

 

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига
3-ИЛОВА
Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Регламент мулк ҳуқуқи, эгалик килиш, фойдаланиш ёки ижара асосида олинган ер участкасининг мулкдори бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг буюртмасига (шартномага асосан) мувофиқ лойиҳа ташкилотлари (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) томонидан берилган сўровномага асосан шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини (кейинги ўринларда — АРТ) ишлаб чиқиш ва тақдим этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Регламент қоидалари марказлашган маблағлар ёки халқаро молия институтлари ва тижорат банкларининг кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш» лойиҳаси доирасида объектларни қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун АРТ ишлаб чиқиш ва тақдим этишга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Регламент шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга асосан барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл ва йўл инфратузилмаси объектларини (ҳажми 300 куб метрдан кичик бўлган енгил турдаги (конструкцияли) қурилмалар ҳамда якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда ободонлаштириш ишларини бажариш учун АРТни мажбурий ишлаб чиқиш ва тақдим этишга нисбатан татбиқ этилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар учун АРТни ишлаб чиқиш учун бевосита тўғридан-тўғри Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) мурожаат қилинади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва лойиҳа ҳужжатини келишишда, шунингдек, бино ва иншоотларни ихтисослашишини ўзгартиришда (реконструкциясиз) АРТни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш талаб этилмайди (икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно).
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
3. АРТ лойиҳаолди ҳужжат бўлиб, ер участкаси ёки бино ва иншоотга мулк ҳуқуқини тасдиқламайди ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланмайди.
АРТ тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларидан, давлат ҳокимияти органларининг тегишли қарорларидан, шу жумладан, тарихий ва маданий обидаларни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талаб ва шартларини ҳамда объектни аниқ ер участкасида жойлаштиришда учинчи шахсларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишдан келиб чиқувчи ўзига хос шаҳарсозлик ва архитектуравий шартлар ҳамда объектни лойиҳалаштириш ва қуришнинг алоҳида шароитлари мажмуасидан иборат ҳужжат ҳисобланиб, унинг асосида объект қурилиши (реконструкцияси) учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади.
АРТ бино ёки иншоотнинг ташқи кўринишига, қурилишнинг тахминий майдонларига, автотураргоҳлар, ҳудудга кириш ва чиқиш йўлларига, кичик меъморий шаклларнинг тузилиши, ер участкасининг кўкаламзорлаштирилиши ва ободонлаштирилишига бўлган умумий талабларни ҳамда муҳандислик-коммуникация трассаларига ва муҳандислик тармоқлари ўтказилишига қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.
4. АРТ ишлаб чиқилмасдан лойиҳа ҳужжатларини келишиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
АРТ ҳужжатлари рақамланади. Ишлаб чиқилган АРТ ҳужжатлари бўйича лойиҳа ишлари бажарилиб, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объект давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг мазкур АРТ билан қайта лойиҳалаштириш тақиқланади. Дастлабки АРТ билан лойиҳалаштириш АРТ реквизитларини базада тақиққа қўйилишига сабаб бўлади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
5. Ваколатли орган АРТни ишлаб чиқади ва тақдим этади.
6. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўртасида ахборот алмашиш ЭРИдан фойдаланган ҳолда фақат электрон тарзда амалга оширилади.
7. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
8. Ариза берувчи АРТни олиш учун Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
АРТни учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда навбатдаги иш куни аризалар ваколатли органга келиб тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Бунда объект тури ва соҳаси «Қурилиш обектларининг хавф-хатар тоифаси бўйича мураккаблик тоифалари таснифи»дан танлаш орқали тўлдирилади ҳамда объектнинг мураккаблик тоифаси автоматик равишда аниқланади.
Сўровномага қуйида санаб ўтилган ҳужжатлардан бири илова қилинади:
тегишли равишда ваколатли органнинг бино ва иншоотни реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотни қуришга рухсатномаси;
«E-auksion» ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақидаги баённома;
йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарори;
объектда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига (эҳтиёжга кўра электр, газ, сув таъминоти, оқова сув тармоқлари ва иссиқлик таъминоти) уланиш нуқталари ва уларга объектдан уланиш трассалари ўтказилиши зарурати мавжуд бўлса, техник шартлар;
объектнинг 1:500 масштабдаги электрон версиядаги DWG форматдаги топохаритаси;
объект қурилиши янги ер участкасида режалаштирилаётганда уни ажратиш ҳақидаги тегишли вилоят, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ёки аукцион орқали сотиб олинган бўлса тегишли ҳужжат нусхаси.
Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь. 9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 781-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Mobile-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
11. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, шунингдек, мулкдор бўлган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш электрон тарзда амалга оширилади.
12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
(12-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11,25 фоизи — Рақамли технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
(12-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
(12-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Ариза берувчи АРТ бериш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида АРТни олиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — ариза берувчи мустақил равишда, аввалги ариза учун тўланган инвойсни Тизимдан юклаб олиб, такрорий аризанинг тўлов босқичида бириктиради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
13. Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим ва инвойсда кўрсатилган суммани ўз вақтида тўланмаслиги.
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
141. Рухсат этилган фойдаланиш тури ўзгартириладиган ер участкасида қуриладиган ижтимоий ва инфратузилма объектлардан ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига қўшимча юкланиш пайдо бўладиган ҳолатларда мазкур объектларни лойиҳалаштирадиган лойиҳа ташкилоти (кейинги ўринларда — лойиҳачи) томонидан АРТ ишлаб чиқилишидан олдин ушбу юкламалар миқдори муҳандислик-коммуникация тармоқларининг алоҳида ҳар бир тури бўйича аниқланади ва маълумотномада (кейинги ўринларда — маълумотнома) қайд этилади.
Маълумотнома лойиҳачи томонидан реал вақт режимида ариза берувчига (ижтимоий ёки инфратузилма объект эгасига) тақдим этилади.
142. Буюртмачи маълумотномани реал вақт режимида тегишлигича ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларга (тармоқлар эгаларига) тақдим этади.
143. Ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда маълумотномада кўрсатилган юкламаларни инобатга олган ҳолда ўзининг техник шартларини ишлаб чиқади ва ариза берувчига юборади.
144. Маълумотномада кўрсатилган юкламалар ижтимоий ва инфратузилма объектлари учун қуйидаги манбалардан компенсация қилинади (Тошкент шаҳри ҳудудида қуриладиган, қайта қуриладиган, реконструкция қилинадиган ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотлар қуриладиган объектлар бундан мустасно):
тадбиркорлик фаолияти билан боғлик объектлар учун — 50 фоизи тегишли тадбиркорлик субъекти маблағлари, қолган 50 фоизи эса муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар маблағлари;
бюджет ташкилотлари объектлари учун — 50 фоизи бюджет маблағлари, қолган 50 фоизи эса муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар маблағлари.
145. Маълумотномада кўрсатилган юкламаларнинг компенсация маблағлари миқдори муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
(141 — 145-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
15. Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ваколатли органга юборади.
16. Ваколатли орган сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади ва Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда ваколатли орган томонидан тасдиқланган АРТни ишлаб чиқишнинг қиймати кўрсатилган ҳисоб-фактурани (кейинги ўринларда — инвойс) юборади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни юборишни рад этади.
17. Ваколатли орган заруратга кўра, объектни жойига борган ҳолда, янги қурилиш учун ажратилган ер участкасини ва қўшимча қурилиш амалга оширилаётган ер участкасини, шунингдек, реконструкция қилиниши зарур бўлган объектни ўрганиб чиқади.
Объектни ўрганиб чиқиш объект ёки унинг қисмлари ва унга бириктирилган ер участкасини, шунингдек, унга туташ ҳудудлар ҳамда бино ва иншоотларни визуал кўрикдан (зарурат бўлганда, махсус ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда) ўтказишдан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Объект мазкур Регламентнинг 16-бандида белгиланган муддат ичида ўрганиб чиқилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
18. Давлат хизматлари маркази инвойс тушганидан бошлаб реал вақт режимида бу ҳақида ариза берувчини электрон хабардор қилади.
Ариза берувчи инвойс келиб тушгандан сўнг бир ой мобайнида инвойсда кўрсатилган суммани тўлайди.
Инвойсда кўрсатилган сумма тўланганлиги электрон тарзда тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Кадастр агентлиги ўзининг ахборот тизими орқали Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига реал вақт режимида кўчмас мулк объектига оид қуйидаги зарур маълумотларни юборади:
кўчмас мулкнинг манзили, ер участкасининг майдони ҳамда рўйхатдан ўтган рақами ва санаси, ҳуқуқ тури, ер фонди тоифаси, ўзбошимча эгалланган ер майдони, бино иншоотлар майдони ҳамда рўйхатдан ўтган рақами ва санаси, ҳуқуқ тури, ўзбошимча қурилмалар, ҳужжатсиз қурилмалар маълумотлари, мулк эгаси ҳақидаги маълумотлар, кўчмас мулкка тақиқ ва чекловлар мавжудлиги.
Агар, юқоридаги маълумотлар юборилмаса, ваколатли органнинг электрон сўровига асосан Кадастр агентлиги томонидан икки иш куни давомида барча зарур маълумотлар ва ҳужжатлар тизимга электрон кўринишда юкланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
20. АРТни ишлаб чиқиш қиймати ва муддатлари ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ белгиланади.
АРТни ишлаб чиқиш муддати АРТни ишлаб чиқиш тўлови келиб тушгандан сўнг ҳисобланади.
21. Инвойс юборишни рад этиш учун сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққоний эмаслиги, шу жумладан, ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатлар ўз кучини йўқотганлиги ёки бекор қилинганлиги асос бўлади.
Инвойсни юборишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Инвойсда кўрсатилган тўлов амалга оширилгандан кундан бошлаб ушбу Регламентга 3-иловада белгиланган муддатда ҳамда ваколатли орган Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ АРТ ишлаб чиқади.
Бунда сўровномага техник шартлар илова қилинган тақдирда, ер участкаси (объект)нинг амалдаги жойлашувини ҳисобга олувчи муҳандислик-коммуникация тармоғига уланишнинг техник шартларида баён этилган маълумотларни таққослаган ҳолда объект текширувдан ўтказилиб, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг уланиш нуқталаригача ўтказиладиган трассалари белгиланади.
Ушбу Регламентга 3-иловада белгиланган муддатда QR-код қўйилган АРТ электрон шаклда расмийлаштирилади ва ваколатли органнинг ЭРИси билан тасдиқланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. АРТ ушбу Регламентнинг 22-банди талабларига мувофиқ тасдиқланган куни ваколатли орган томонидан Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон шаклда юборилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Давлат хизматлари маркази АРТ тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ёки ариза берувчини бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилади.
Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга АРТни электрон шаклда ёки қоғоз шаклда тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
3-боб. Якунловчи қоидалар
24. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.
25. АРТ расмийлаштирилган куннинг ўзида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олиб борилади.
26. АРТни ишлаб чиқишдан тушган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
27. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
28. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
29. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-ИЛОВА

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш ва бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Ариза берувчи

1. АРТни олиш учун Давлат хизматлари марказига ёки давлат хизматидан фойдаланиш учун электрон тарзда ЯИХДП орқали мурожаат қилиш.

1. Хоҳишига кўра

2. Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.

2. Мурожаат қилинганда


2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга юбориш.

Реал вақт режимида


3-босқич

Ваколатли орган

1. Сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш.

2. Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига АРТни ишлаб чиқишнинг қиймати кўрсатилган инвойсни юбориш.

3 иш куни мобайнида


4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Инвойс олинганлиги ҳақида ариза берувчини электрон тарзда хабардор қилиш.

Реал вақт режимида


5-босқич

Ариза берувчи

Инвойсда қайд этилган тўловни амалга ошириш.

Бир ой мобайнида


6-босқич

Ваколатли орган

1. АРТни ишлаб чиқиш, электрон шаклда расмийлаштириш ва ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаш.

10 иш куни

2. АРТни давлат хизматлари марказига юбориш ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали юбориш.

Реал вақт режимида


7-босқич

Давлат хизматлари маркази

АРТни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилиш.

Ариза берувчининг электрон манзилига АРТни жўнатиш, ариза берувчини бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилиш ва АРТни бериш.

Реал вақт режимида

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

2-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

__________________

(санаси)

__________________

(рақами)

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. ЖШШР

2. Ф.И.О.

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи

2. Телефон рақами

3. СТИР

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

III. Объект ҳақида маълумот:

1. Объектнинг кадастр рақами

2. Объект жойлашган манзил

3. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқишнинг мақсади

Турар жойни нотурар жойга ўзгартириш

Объектни янгидан қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотни қуриш

4. Қайта расмийлаштириш

IV. Илова қилинадиган ҳужжат (қуйида кўрсатилган ҳужжатлардан бири илова қилинади):

а) Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси рухсатномаси;

б) «E-auksion» ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақидаги баённома;

в) йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарори;

г) техник шартлар (муҳандислик-коммуникация тармоқларига эҳтиёжи бўлганда).

 V. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар:

ЖШШИР
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

3-ИЛОВА

Объектларни лойиҳалаштириш учун АРТни ишлаб чиқиш
МУДДАТИ ВА ҚИЙМАТИ

Т/р

Қурилаётган объектларнинг турига қараб АРТни ишлаб чиқиш

Муддати

Қиймати

(базавий ҳисоблаш миқдорида)

1.

Объект (бино ва иншоот)ларни янги қурилиши учун (янгидан ажратилган ёки аукцион орқали ютиб олинган ер майдонларида)

10 иш куни

4

2.

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш билан қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш

8 иш куни

3,5

3.

Икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар учун

5 иш куни

1,0

Изоҳ.
а) объектнинг жойлашган жойига кўра архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қийматини аниқлашда кўрсаткичларга қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланилади:
қишлоқ аҳоли пунктларида — 0,7;
туманга бўйсунувчи шаҳарларда ва шаҳарчаларда — 0,8;
туманлар марказларида ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда — 0,9;
Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — 1,0;
б) қурилаётган объектни аҳоли пунктидан ташқарида жойлаштиришда АРТни ишлаб чиқиш қийматига нисбатан 0,6 пасайтириш коэффициенти қўлланади;
в) АРТ қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилади:
фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда;
объектнинг фаолият тури, ҳажми ва бошқа хусусиятлари ўзгарганда;
қурилиш объекти қурилиш давомида бегоналаштирилганда;
АРТни қайта расмийлаштиришда ариза берувчининг АРТ бериш тўғрисидаги сўровномаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
бунда йиғим миқдори ушбу Регламентнинг 12-банди талаблари асосида тақсимланади;
АРТни қайта расмийлаштиришда АРТ ишлаб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
г) ушбу нархлар объектларни лойиҳалаштириш учун АРТни ишлаб чиқишнинг барча турларига қўлланилади;
д) АРТнинг архитектура-шаҳарсозлик ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш қисмларини алоҳида ишлаб чиқишда ҳар бир бўлим учун нарх 0,6 коэффициент қўлланилади.

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

4-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжат тузилган сана: __________ Ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.: ___________

Ариза рақами: _________

АРХИТЕКТУРА-РЕЖАЛАШТИРИШ ТОПШИРИҒИ
20__ йил «___» _______ ____-сон

Лойиҳавий бино (иншоот) тури: _______________

Лойиҳавий бино (иншоот)нинг манзили: _____________________

Лойиҳавий бино (иншоот)нинг буюртмачиси: __________________________

Архитектура-режалаштириш топшириғи фақат лойиҳалаштириш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланиб, қурилиш-монтаж ишларини бошлашга асос бўла олмайди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг манзили ва телефон рақамлари: _______________

Т/р

Архитектура-режалаштириш топшириғи таркиби

Мазмуни

1.

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун асос бўлган ҳужжатлар

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг 20 ___ йил _____ даги 00-0/0000-сон рухсатномаси, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (кадастр рақами ёки____).

2.

Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг жойлашиши ва бош режада тутган ўрни

а) объект манзили (манзили бўлмаган ҳолатда объект ҳудудига туташган ёки яқин масофада жойлашган бино ёки иншоот)______;

б) объект жойлашган ҳудуд қайси зонага мансублиги (аҳоли пунктининг амалдаги ёки аввалги бош режасига асосан) ______________;

в) объект жойлашган ҳудуд муҳандислик тармоқлари билан таъминланганлиги / таъминланмаганлиги ____________________.

3.

Лойиҳалаштириладиган объект ҳудудининг табиий-иқлим кўрсаткичлари

Лойиҳалаштирилаётган объектнинг ер участкаси ________иқлим ҳудудида жойлашган.

Ҳаво ҳарорати:

ўртача йиллик _______________

энг баланд ҳарорат ____________

энг паст ҳарорат ______________

июнь — август ойларида _____________

декабрь — февраль ойларида _______________

4.

Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг геологик ва топографик жиҳатдан ўрганилганлиги

Ҳолатни ўрганиш учун тегишли лицензияга эга ташкилотга 1:500 нисбатдаги топохарита ишлаб чиқиш учун буюртма бериш.

5.

Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг чегаралари ҳамда унга туташ объектлар ёки ер участкалари тўғрисида маълумот

Лойиҳалаштириш учун танланган ер майдони қуйидагича чегараланган:

Шимол томондан — м _________________ билан чегараланган;

Жануб томондан — м __________________ билан чегараланган;

Шарқ томондан — м __________________ билан чегараланган;

Ғарб томондан — м __________________ билан чегараланган.

6.

Қизил чизиқлар ва белгилар

Объект ер участкасининг тасдиқланган чегарадан чиқмасдан, қурилиш чизиқларига амал қилган ҳолда лойиҳа ишларини олиб борилиши таъминлаш.

7.

Архитектура талаблари

Лойиҳани ишлаб чиқишда:

а) шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига амал қилиш;

б) аҳоли пунктининг тасдиқланган бош режасига ва унинг тегишли қисмининг батафсил режалаштириш лойиҳасига қатъий риоя этиб, объект атрофидаги мавжуд биноларга боғланган ҳолда ягона архитектура кўринишини ташкил этиш лозимлигини инобатга олиш;

в) объектни реконструкция қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишни бошлашдан олдин айрим ҳолатларда (буюртмачининг талабига биноан ёки ташқи кўринишидан авария ҳолатининг аломатлари мавжуд бўлганда) тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ва бошқа ташкилотларнинг объектнинг ҳолати бўйича хулосасини олиш;

г) ушбу АРТга мувофиқ буюртмачи томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, алоҳида муҳим объектлар бўйича вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси билан келишилган лойиҳа топшириқларига, 1:500 нисбатдаги топохаритадаги тасдиқланган чегараларга амал қилиш;

д) объектнинг 1:500 нисбатдаги бош режасини лойиҳалаштиришда лойиҳа ташкилоти томонидан ихтисоси ўзгараётган ва реконструкция қилинаётган бино жойлаштирилган ҳамда объект атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари акс эттирилган, объектга кириш-чиқиш йўллари ва автомобиллар тўхташ жойлари ташкил этилиши назарда тутиш;

е) объектнинг баландлиги ____ қаватдан кам бўлмасин ёки қаватдан ошмасин (аҳоли пункти бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда қуриш лойиҳалари мавжуд ҳолларда тўлдирилади);

ж) объектда қуйидаги кичик архитектура шакллари ўрнатилиши назарда тутилади: __________________________

з) янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришда уларга туташ ҳудудларнинг кўкаламзорлаштириш (дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни экиш) майдонлари лойиҳа учун ажратиладиган ер участкалари умумий майдонининг 25 фоизидан кам бўлишига йўл қўйилмайди (эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган бино ва иншоотларни реновация қилиш бундан мустасно);

и) кўп квартирали уй-жойга хизмат кўрсатадиган ер участкасида автотураргоҳ жойлаштириш имконияти бўлмаган ҳолатда мазкур уй-жойнинг ертўла қисмида ундаги квартиралар сонига мутаносиб ўринлар мўлжалланган автотураргоҳ қурилиши мажбурий равишда назарда тутилади;

к) кўп квартирали турар-жойларда қуйидагилар тақиқланади:

биринчи қаватдаги ва ертўла қисмидаги хоналарни рекострукция (юк кўтарувчи қисмларини ўзгартириш) қилиш (хоналарни ихтисослашишини ўзгартириш, шунингдек гипсокартон, пластик ва шу турдаги бошқа енгил материаллардан иборат ораёпма деворларни ўрнатиш бундан мустасно);

юқори қаватларида жойлашган ва лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд турар-жойларни реконструкция (юк кўтарувчи қисмларини ўзгартириш) қилиш ва қайта режалаштириш (гипсокартон, пластик ва шу турдаги бошқа енгил материаллардан иборат ораёпма деворларни ўрнатиш бундан мустасно).

л) шаҳарсозлик ҳужжатларда истиқболда муайян ҳудудда мавжуд бино ва иншоотлар бузилиши белгиланган ҳолатларда ушбу ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотларни ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатномалар берилиши мумкин.

м) автомобиль ва темир йўллари, сув иншоотлари муҳофаза зоналарида жойлашган бино ва иншоотларга фақат ихтисослашишини ўзгартириш ва реконструкция қилиш учун рухсатномалар берилиши мумкин. Бундай ҳолларда, ўз ҳудудида қўшимча капитал бино ва иншоотларни қуриш, мавжудларининг қаватини ошириш тақиқланади.

8.

Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасида мавжуд бино ва иншоотларни бузиш ёки фойдаланиш бўйича таклифлар

Лойиҳачининг лойиҳа топшириғига мувофиқ:

а) қурилиш учун ажратилган ер участкасида бузилишга тушадиган бино ва иншоотларга аниқлик киритиш;

б) қурилиш учун ажратилган ер участкасида мавжуд бино ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

9.

Объектни босқичма-босқич қуриш

Қурилишнинг мураккаблигига ва буюртмачи томонидан бериладиган лойиҳа топшириғига мувофиқ қурилишни босқичма-босқич олиб бориш ва фойдаланишга топшириш жараёнлари назарда тутиш.

10.

Ер майдонини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш

Лойиҳанинг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш қисмида қуйидагилар инобатга олинади:

а) объект жойлашадиган ҳудудда иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда манзарали дарахтлар, буталар ва гуллар экиш;

б) тегишли ҳудудлари кўкаламзорлаштирилганлиги;

в) ландшафт архитектурасининг ечимларидан фойдаланган ҳолда дарахтларнинг қандай шаклларда бўлиши;

г) мавжуд кўп йиллик дарахтларнинг сақланиб қолиши.

11.

Санитария-гигиена талаблари

а) лойиҳалаштиришда санитария-гигиена талабларига риоя этиш;

б) лойиҳалаштириш жараёнида қурилиш материаллари турларини белгилашда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақиқланмаган ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган қурилиш материалларидан фойдаланилиши шартлиги кўзда тутиш;

в) объект қурилиши учун танланган ер майдонидан оқиб ўтувчи канал ёки ариқ мавжуд бўлган тақдирда, лойиҳадаги сув йўналиши ҳамда сувнинг муҳофаза зоналарини сақлаш ва қирғоқларни ободонлаштириш ва мустаҳкамлаш ишлари лойиҳалаштириш жараёнида инобатга олиш.

12.

Ёнғинга қарши талаблар

Лойиҳалаштиришда бинолар ва иншоотлар белгиланган ёнғинга қарши оралиқ масофаларни сақлаган ҳолда жойлаштирилишини, режавий тузилишини (планировкаси), қурилишда фойдаланилиши назарда тутилаётган конструкция ва маҳсулотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослигини, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни бартараф этиш учун сув манбалари (гидрант, сиғим, ҳовуз ва бошқалар) ташкил этилишини ҳамда амалдаги техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатларга мувофиқ бошқа ёнғинга қарши талабларни инобатга олиш.

13.

Экология талаблари

Лойиҳалаштиришда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш меъёрларига амал қилиш.

131.

Алоқа, почта ва телекоммуникация талаблари

Лойиҳалаштиришда алоқа, почта, ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат стандартлари ва меъёрларига амал қилиш.

132.

Тупроқни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш талаблари

Лойиҳалаштиришда тупроқни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга қўйилган талабларга амал қилиш.

14.

Лойиҳани келишиш

Лойиҳа АРТга мувофиқлиги юзасидан ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги идоралар билан келишилади:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги Ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари (кейинги ўринларда — Кенгашлар) томонидан икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан кўп бўлган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотлар;

б) туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан — икки қаватгача (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан кам бўлган якка тартибдаги уй-жойларнинг ҳамда 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари;

Келишиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларининг электрон шаклдаги лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисми илова қилинади. Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF ёки JPEG форматда бўлиши керак.

15.

Алоҳида талаблар

а) Лойиҳани келишиш давомида Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги Ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан берилган тавсиялар ва экспертиза хулосасида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш;

б) лойиҳада янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришда уларга туташ ҳудудларнинг кўкаламзорлаштириш (дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни экиш) майдонлари лойиҳа учун ажратиладиган ер участкалари умумий майдонининг 25 фоизидан кам бўлишига йўл қуймаслик;

в) лойиҳада кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкаларида мазкур уй-жойга хизмат кўрсатувчи автотураргох жойлаштириш учун ер майдони мавжуд бўлмаганда, автотураргоҳни мажбурий ушбу уй-жойнинг 1-қаватида ёки ертўласида назарда тутиш;

г) лойиҳада бино ва иншоотлар қурилишида энергия тежамкор материаллар қўлланилишини назарда тутиш;

д) қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ:

қурилиш жараёнида белгиланган тартибда лойиҳа ташкилоти томонидан объектда муаллифлик назоратини амалга оширилишини таъминлаш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;

давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш.

Муҳандислик тармоқларига уланиш шартлари:

16.

Ичимлик сув тармоғи

Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)

17.

Оқова сув тармоғи

Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)

18.

Электр энергияси тармоғи

Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)

19.

Табиий газ тармоғи

Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)

20.

Алоқа тармоғи

Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)

21.

Иссиқлик тармоғи

Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)

22.

Дренаж тармоғи

Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)

23.

Объектни муҳандислик тармоқларига улаш бўйича буюртмачи ва лойиҳа ташкилотига қўйиладиган талаблар

Объектни муҳандислик тармоқларига улаш тартиб-таомилларини белгиловчи амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш.

Объектга уланадиган ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқлари унга чегарадош ўзга ер участкасидан ўтказиладиган ҳолатларда муҳандислик тармоқларининг трассалари ушбу ер участкалари эгалари билан келишиш.

Объектга тегишли ер участкаси ҳудудидан ўтган ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқлари кўчирилиши (зарурат бўлганда) лойиҳада инобатга олиш.

Объектга уланадиган ер ости муҳандислик тармоқларини ётқизишда кўчаларни кесиб ўтишни мутасадди ташкилотлар билан келишиш.

24.

АРТнинг амал қилиш муддати

Ушбу АРТ берилган санадан бошлаб икки йил давомида амал қилади.

Объект жойлашуви ва муҳандислик тармоқларига уланиш

СХЕМАСИ

Объект жойлашган жой ва муҳандислик тармоқлари кўрсатилган схема.

АРТ бўлими бошлиғи:


______________________________

Ф.И.О.

АРТ бўлими мутахассиси:


______________________________

Ф.И.О.

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
(4-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг буюртмасига (шартномага) мувофиқ лойиҳа ташкилотлари (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) томонидан берилган сўровномага асосан ер майдони ҳажмидан қатъи назар, барча турдаги бинолар, иншоотлар, якка тартибдаги уй-жойлар, кўп квартирали уйлар, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимлари, гидротехника иншоотлари ва бошқа объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг (кейинги ўринларда — лойиҳа-смета ҳужжатлари) архитектура қисмини кўриб чиқиш ва келишиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Регламент қоидалари марказлашган маблағлар ёки халқаро молия институтлари ва тижорат банкларининг кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш» лойиҳаси доирасида қурилаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишишга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни мукаммал таъмирлашга нисбатан қўлланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун бевосита тўғридан-тўғри Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда — ваколатли орган)га мурожаат қилинади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Лойиҳа-смета ҳужжатлари тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади. Лойиҳа-смета ҳужжатларида бино ва иншоот, квартира ҳамда якка тартибдаги уй-жойнинг умумий майдони ва қурилиш ости майдони (квадрат метрда) ва баландлиги кўрсатилиши керак.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Якка тартибдаги уй-жойни қуриш лойиҳа ҳужжати қуйидагилардан иборат:
якка тартибдаги уй-жойнинг ер участкаси жойлашган ҳудуднинг (маҳалланинг, қишлоқнинг ва ҳаказо) эркин масштабдаги вазият схемаси;
ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган якка тартибдаги уй-жойнинг бош режаси (М1:500);
якка тартибдаги уй-жойдаги капитал биноларнинг пойдеворлари, ертўлалари, қаватлари планлари:
капитал биноларнинг қирқимлари;
ҳовлидаги капитал биноларнинг конструктив қисми (буюртмачининг ихтиёрига кўра).
Енгил турдаги (конструкцияли) қурилмалар учун қурилманинг плани, тўрт томонидан кўринишли рангли фасадлари, қирқими ҳамда қурилма жойлаштириладиган майдончанинг бош режасидан иборат лойиҳанинг архитектура қисми ишлаб чиқилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ариза берувчи лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун ариза беришдан олдин ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг фойдаланувчиси бўлган ташкилот билан ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг чегараларидан бино ва иншоотларгача бўлган масофаларни (кейинги ўринларда — масофаларни) келишиши лозим.
Бунда ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг фойдаланувчиси бўлган ташкилот билан келишиш учун уларга ёзма равишда мурожаат қилинади.
Мурожаат келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг фойдаланувчиси бўлган ташкилот томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ кўриб чиқилиб, масофаларни келишиш ёки асослантирилган ҳолда келишишни рад этиш бўйича хулоса тақдим этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Объект эгаси ўзгарганда (бегоналаштирилганда), объектни қуриш (реконструкция қилиш) бўйича келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ўзгармаса, лойиҳа ҳужжатлари қайта келишилиши талаб этилмайди.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рухсат олиш талаб этилмайди.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур ҳолатларда ваколатли орган томонидан келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари қурилиш ва реконструкция қилиш, енгил турдаги (конструкцияли) қурилмаларни қуриш, йиғиш ва ўрнатиш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишмасдан бино-иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш тақиқланади.
Уй-жойлар, ёрдамчи-хўжалик қурилмалари ва ҳовлидаги иншоотларнинг қурилиши шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун мўлжалланган ер участкасида бир оила аъзолари учун мазкур уй-жойнинг ҳовлисига мустақил чиқишга эга икки ва ундан ортиқ якка тартибдаги турар жой биноси қуришга рухсат берилади.
6. Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш лойиҳа-смета ҳужжатлари қуйидагилардан иборат бўлади:
ер усти (уй-жой қурилиши учун янги ажратилган ер участкалари учун — ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган) ер участкаси тарҳи;
якка тартибдаги уй-жойнинг пойдеворлари, ертўлалари, қаватлари, уларнинг қирқимлари ва бинонинг олд томони тарҳлари;
молиявий смета ҳисоб-китоби (кредит олишга эҳтиёж бўлган тақдирда).
Бино ва иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектурага оид қисмида бино ва иншоотнинг жойлашиши акс эттирилган лойиҳа режаси, рангли фасадлари, қаватлар режалари, қирқимлари, қурилиш объектининг бош режаси бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Лойиҳа-смета ҳужжатлари:
ваколатли орган ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари (кейинги ўринларда — Кенгашлар) томонидан икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотлар бўйича ўн икки иш куни мобайнида;
ваколатли орган томонидан — икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлар бўйича етти иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва келишилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Икки қаватдан юқори бўлган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектининг лойиҳа ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сон қарори билан тасдиқланган Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартибига мувофиқ мажбурий экспертизадан ўтказилади ҳамда объектда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекцияларидан рухсатнома олинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат хизматлари марказлари, Кенгашлар ва ваколатли орган ўртасида ЭРИдан фойдаланган ҳолда фақат электрон шаклда ахборот алмашинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
10. Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
11. Ариза берувчилар лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Сўровномага лойиҳа-смета ҳужжатларининг электрон кўринишдаги лойиҳанинг архитектура қисми (кейинги ўринларда — лойиҳанинг архитектура қисми), шунингдек, ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг фойдаланувчиси бўлган ташкилотнинг хулосаси олинган бўлса, мазкур хулоса PDF ёки JPEG форматда илова қилинади.
Бунда ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, лойиҳанинг архитектура қисми Давлат хизматлари марказига ариза берувчи томонидан электрон шаклда тақдим этилади.
Сўровномага сувни муҳофаза қилиш ҳудудлари чегараларига туташ ер участкаларида барпо этиладиган қурилиш объектларига сув объектларининг баланс сақловчи хулосалар илова қилинади.
Лойиҳанинг архитектура қисми қоғоз шаклида қабул қилинади, Давлат хизматлари марказида сканерлаш тақиқланади.
Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
14. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун:
хавф-хатар тоифалари бўйича I тоифа объектлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи;
хавф-хатар тоифалари бўйича II тоифа объектлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари;
хавф-хатар тоифалари бўйича III-IV тоифа объектлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги электрон шаклда тасдиқланади.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, шунингдек, мулкдор бўлган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
14. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш электрон тарзда амалга оширилади.
15. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
(15-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11,25 фоизи — Рақамли технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
(15-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
(15-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
16. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари марказлари ходими объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги бино ва иншоотнинг майдонига кўра сўровномани ва лойиҳа-смета ҳужжатларини реал вақт режимида мазкур Регламентнинг 7-банди билан белгиланган тартиб асосида электрон тизим орқали бир вақтда:
Кенгашнинг барча аъзоларига;
икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлар бўйича фақат ваколатли органнинг ўзига юборади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Кенгашнинг ҳар бир аъзоси сўровнома келиб тушган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишади ёки салбий хулоса беради.
Бунда:
Кенгаш аъзолари ўз ваколати доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмига эътирозлар бўлмаган тақдирда, QR-код қўйилган ижобий хулосани хеч қандай шартлар ва изоҳларсиз юборади ёки аниқ нормани кўрсатиб, асослантирилган ҳолда келишишни рад этади (салбий хулоса беради).
Кенгашнинг барча аъзоларидан ижобий хулосалар электрон тизим орқали олингандан сўнг ваколатли орган томонидан беш иш куни ичида лойиҳа-смета ҳужжатларидаги бино ва иншоотнинг архитектура кўриниши ҳамда жойлашуви бўйича коллегиал равишда муҳокама ўтказилади. Бунда, кенгаш раиси зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
Муҳокамада фақат бино ва иншоотнинг архитектура кўриниши бўйича эътирозлар билдирилиши мумкин.
Муҳокама натижалари ва Кенгаш аъзоларининг QR-код қўйилган ижобий ёки салбий хулосаларига мувофиқ ваколатли орган Кенгаш баёнини расмийлаштиради ва баённома ҳамда ушбу Регламентнинг 3-иловасидаги шаклдаги QR-код қўйилган хулоса (ижобий ёки салбий)ни электрон тизим орқали автоматик тарзда ариза берувчига юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
181. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини кўриб чиқиш ва келишиш ваколатли органнинг ўзига тааллуқли бўлганда, ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишади ёки салбий хулоса беради.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик;
тегишли лицензияга эга бўлмасдан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганлиги;
бино ва иншоотнинг архитектура кўриниши ва жойлашуви бўйича Кенгашда ўтказилган муҳокамада асослантирилган эътироз билдирилганлиги;
лойиҳа-смета ҳужжатларидаги объект номи давлат тили қоида ва талабларига мос эмаслиги;
бино ва иншоот қисмларидаги яхлит ранглар ва шакллар (парапет, пилястр, дераза, эшик ва бошқалар) мазкур бино ва иншоотларнинг функционал вазифасига ёки умумий архитектура кўринишига мос келмаслиги;
лойиҳада бино ва иншоотлар ҳудудларидан ёғингарчилик сувларини тўлиқ олиб чиқиб кетиш мақсадида ёмғир сувларини оқизиш тармоқларининг (лоток) йирик (канал, коллектор, дренаж ва йирик ирригация тармоқлари) тармоқларга улаш назарда тутилмаганлиги;
сувни муҳофаза қилиш ҳудудлари чегараларига туташ ер участкаларида амалга ошириладиган қурилиш объектларига сув объектларининг балансда сақловчи ташкилотларидан тегишли хулосалар олинмаганлиги;
объект лойиҳасида назарда тутилган қурилиш ишлари ўзбошимчалик билан бошланганлиги;
лойиҳа ечимлари шаҳарсозлик ҳамда санитария норма ва қоидалари, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаганда;
ваколатли орган томонидан берилган рухсатномада ҳамда архитектура-режалаштириш топшириғида белгиланган шартлар ва талаблар бажарилмаганда;
ўзига тегишли ҳудуд чегарасидан чиқиб лойиҳалаштирилганда ҳамда мухандислик тармоқлари муҳофаза зоналари масофалари сақланмаганда;
савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳаларида электромобилларни қувватлантириш станциялари қурилиши назарда тутилмаганлиги;
қонунчилик ҳужжатларида ваколат берилган алоҳида ҳудудларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган дирекция (ёки бошқа шаклдаги бошқарув ташкилотлар)нинг ижобий хулосаси олинмаганда;
бино ва иншоотнинг ташқи кўриниши ҳудуднинг тасдиқланган «дизайн код»ига мувофиқ бўлмаганда («дизайн код» тасдиқланган ҳудудларда);
ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг фойдаланувчиси бўлган ташкилотнинг хулосасини олиш зарур бўлиб, ушбу хулоса олинмаган бўлса;
ушбу Регламентнинг 6-бандида келтирилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Кенгашлар ҳамда ваколатли орган томонидан рад этиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг номи, унинг қисми, банди, кичик банди ёки хатбошисига асосланган бўлиши талаб этилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш Кенгаш аъзолари ва ваколатли орган ЭРИси билан тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади.
Бунда аризани кўриб чиқиш муддати давомида заруратга кўра кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатларини текшириш талаб этилганда Кадастр агентлиги ахборот тизими орқали Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига реал вақт режимида кўчмас мулк объектига оид қуйидаги зарур маълумотларни юборади:
кўчмас мулкнинг манзили, ер участкасининг майдони, рўйхатдан ўтган рақами ва санаси, ҳуқуқ тури, ер фонди тоифаси, ўзбошимча эгалланган ер майдони;
бино иншоотлар майдони, рўйхатдан ўтган рақами ва санаси, ҳуқуқ тури, ўзбошимча қурилмалар, ҳужжатсиз қурилмалар маълумотлари;
мулк эгаси ҳақидаги маълумотлар, кўчмас мулкка тақиқ ва чекловлар мавжудлиги.
Агар, юқоридаги маълумотлар юборилмаса, ваколатли органнинг электрон сўровига асосан Кадастр агентлиги томонидан икки иш куни давомида барча зарур маълумотлар ва ҳужжатлар тизимга электрон кўринишда юкланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ариза берувчилар лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш рад этилгандан кейин ўн кун мобайнида давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан, лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — ариза берувчи мустақил равишда, аввалги ариза учун тўланган инвойсни Тизимдан юклаб олиб, такрорий аризанинг тўлов босқичида бириктиради.
Кенгашлар аъзолари томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисми бўйича ижобий хулоса берилган, бироқ лойиҳа-смета ҳужжатларидаги бино ва иншоотнинг архитектура кўриниши бўйича архитектура қисмини ўзгартиришларга олиб келмайдиган салбий хулоса берилган бўлиб, ундаги камчиликлар бартараф этилган ҳолда қайта берилаётган сўровнома ижобий хулоса берган Кенгаш аъзосига такроран юборилмайди.
Ариза берувчилар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилиб, такроран келишиш учун сўровнома келиб тушган кундан кейин:
Кенгашлар томонидан беш иш кунида;
ваколатли орган томонидан икки иш кунида кўриб чиқилади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини такроран кўриб чиқишда аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
Кенгаш аъзолари томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари такроран кўриб чиқилаётганда, улар ўзининг биринчи хулосасида қайд этмаган янги эътирозларни билдирган ҳолда келишишни иккинчи марта рад этганда, ариза берувчи мазкур янги эътирозларни қабул қилмасдан, учинчи марта келишиш учун ваколатли органга лойиҳа-смета ҳужжатларини киритиши мумкин.
Ваколатли орган ушбу кўринишда учинчи марта киритилган лойиҳа-смета ҳужжатларини икки иш кунидан ошмаган муддатда келишиб бериши шарт.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Ариза берувчилар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилганда такроран келишиш:
Кенгашлар томонидан беш иш кунида;
ваколатли орган ҳамда туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан икки иш кунида амалга оширилади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини такроран кўриб чиқишда аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
22. Лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилган куннинг ўзида QR-код қўйилган хулоса Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали юборилади.
Давлат хизматлари маркази хулоса тушганидан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини электрон тарзда хабардор қилади.
Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга хулосани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
3-боб. Якунловчи қоидалар
23. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.
24. Хулоса лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилган куннинг ўзида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олиб борилади.
25. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
26. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
27. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

1. Хоҳишига кўра

2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлайди.

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани (объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини):

Кенгашнинг барча аъзоларига;

икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотларни бўйича фақат ваколатли органнинг ўзига юборади.

Автоматик равишда

3-босқич

1. Кенгаш аъзолари*

2. Ваколатли орган

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиб бериши зарур бўлган Кенгаш аъзоларига юборади.

2. Икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотларни бўйича QR-кодли хулосани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

7 иш куни мобайнида

4-босқич

Ваколатли орган

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларидаги бино ва иншоотнинг архитектура кўриниши ҳамда жойлашуви бўйича муҳокама ўтказилади.

2. Муҳокама натижалари ва Кенгаш аъзоларининг QR-код қўйилган ижобий ёки салбий хулосаларига мувофиқ Кенгаш баёнини расмийлаштиради ва баённома ҳамда ушбу Регламентга 3-иловадаги шаклдаги QR-код қўйилган хулоса (ижобий ёки салбий)ни электрон тизим орқали автоматик тарзда ариза берувчига юборади.

Кенгаш барча аъзоларидан ижобий хулосалар олингандан сўнг 5 иш куни ичида

5-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ариза берувчининг электрон манзилига хулосани жўнатиш, ариза берувчини бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилиш ва хулосани бериш.

Реал вақт режимида

Изоҳ: *Кенгаш таркибидаги тегишли шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ҳамда ваколатли органнинг аъзолари томонидан 3-босқичда хулоса берилмасдан, улар 4-босқичда назарда тутилган муҳокамада иштирок этади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

__________________

__________________

(санаси)

(рақами)

Лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини келишиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. ЖШШИР

2. Ф.И.О.

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи

2. СТИР

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

III. Бино, иншоот ва лойиҳа ташкилоти тўғрисида маълумот:

1. Лойиҳа ташкилотининг СТИР рақами

2. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами

3. Кўчмас мулкнинг манзили

4. Бино ва иншоотни лойиҳалаштирган ташкилотнинг номи

а) Бино ва иншоотнинг ҳажми

(нотурар бино ва иншоот учун)

Кенгаш аъзоларига ва ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юбориш

умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ

ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юбориш

умумий майдони 500 квадрат метрдан кам

б) Якка тартибдаги уй-жой

ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юбориш

барча якка тартибдаги уй-жойлар

в) Тарихий зоналарда, шу жумладан, маданий ёдгорликларни қўриқлаш зоналарида қуриладиган объектлар ҳамда давлат объектлари

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларига юбориш

IV. Сўровномага илова:

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисми лойиҳаси

2. Ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг фойдаланувчиси бўлган ташкилотнинг хулосаси*

*Ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг фойдаланувчиси бўлган ташкилотнинг хулосаси олинган тақдирда, илова қилинади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ

КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

____________________________________________________________________________

(Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси

Ҳужжат тузилган сана:________

Ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.: __________

Лойиха-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишилганлиги ҳақида

ХУЛОСА

20___й. «____» _________-сон

1.

Ариза рақами

2.

Лойиҳа ташкилотининг номи

3.

Объект эгасининг номи

4.

Объект манзили

5.

Объект номи

6.

Архитектура-режалаштириш топшириғининг реквизитлари

Лойиҳани кўриб чиқиш буйича хулоса: келишилди, келишилмади.

(танланади)

Иловалар:

1) Кенгаш аъзоларининг хулосалари;

2) Кенгаш баёни.

Лойиҳанинг архитектура қисми

Изох. 1. Бунда икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни хисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) бино ва иншоотлар ҳамда якка тартибдаги уй-жойлар лойиҳалари фақат Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси билан келишилади.

2. Турар жой мажмуаларини қуришда объект номи давлат тилида ва миллий қадриятларга мос бўлиши керак.

Ҳужжатни имзолаган шахс:

________________________________

(Ф.И.О)

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига
41-ИЛОВА
Қурилиш соҳасида махсус техник шартларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом амалдаги норматив техник ҳужжатлар билан тартибга солинмайдиган объектларни лойиҳалаш учун махсус техник шартларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
буюртмачи — лойиҳа буюртмачиси бўлган давлат органлари, бюджет ташкилотлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар;
ваколатли орган — Фанлар академияси;
зилзила — ер қобиғининг ёки ер устки қатламининг тўсатдан рўй берган силжиши, емирилиши ёки ўпирилиши оқибатида вужудга келган, узоқ масофаларга тарқаладиган тўлқинсимон тебранишлар тарзидаги ер ости силкинишлари ва тебранишлари;
зилзила акселерограммаси — зилзила натижасида ер юзасининг маълум нуқтасида юзага келадиган абсолют тебраниш тезлашишининг вақт бирлигида ўзгариши;
зилзилабардошлик — аҳоли ҳаёти ҳамда мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлайдиган, бинолар ва иншоотларнинг зилзила таъсирига бўлган мустаҳкамлик кўрсаткичлари;
илмий хулоса — объект учун ишлаб чиқилган МТШнинг зилзилабардошлик қисмига ваколатли орган томонидан берилган тавсия ва талаблар;
махсус техник шартлар (кейинги ўринларда — МТШ) — шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида келтирилган талабларни тўлдирувчи ёки уларга компенсация чораларини таъминловчи Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги техник кенгаши қарори билан қабул қилинадиган техник-ҳужжат;
мураккаб конструкцияли бино ва иншоотлар — конструктив ечимлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари билан тартибга солинмаган бино ва иншоотлар;
сейсмик жадаллик — қабул қилинган шкала бўйича тавсифланган ер юзасининг зилзила натижасида тебраниш жадаллиги баллда ифодаланиши;
сейсмик фаол зона — сейсмик жиҳатдан ҳудудлаштириш харитасида белгиланган, кучли зилзилалар юз бериш эҳтимоли доимо юқори бўлган ҳудуд;
сейсмик хавф — муайян ҳудудда муайян вақт оралиғида аҳолининг ҳаётига таҳдид солувчи ҳамда бинолар ва иншоотларга зарар етказувчи зилзилалар юз бериш эҳтимоли;
сейсмик хавфсизлик — сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳоли ҳаётини ва инфратузилма объектларини зилзилалар натижасида келиб чиқадиган хавфлардан ҳимояланганлик ҳолати;
шаҳарсозлик — аҳоли пунктларини ва ҳудудларни режалаштириш ҳамда қуришнинг ечимлар йиғиндиси.
3. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Институт) МТШни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш бўйича Ишчи орган ҳисобланади.
4. МТШни ўзаро келишув асосида қабул қилиш, экспертизадан ўтказиш, бекор қилиш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда давлат органлари ва ташкилотларнинг Институт фаолиятига ҳар қандай шаклда аралашиши тақиқланади.
Институт МТШга хулоса ва тақриз олиш учун тегишлилиги бўйича вазирлик ҳамда идораларга юборади.
5. МТШни кўриб чиқиш, унга тақриз ва хулосалар бериш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. МТШнинг тузилиши ва уларга қўйиладиган талаблар
6. МТШ объектнинг юридик манзили, номи ва соҳадаги йўналишни (мазмунини) акс эттирувчи номга эга бўлиши лозим.
7. МТШда унинг бошқа бандларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳавола қилишга йўл қўйилади.
8. МТШ матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши керак. Бунда ҳужжатнинг ҳар бир банди тўлиқ ва тугалланган маъно ҳамда мазмунга эга бўлиши лозим.
МТШда тушунчалар ва атамаларни турлича изоҳлаш имконияти мавжуд бўлса, уларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилади.
9. МТШда қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:
оғзаки нутқ шакллари;
давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда, хорижий тиллардаги атамалар;
эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар.
10. МТШнинг матни умумэътироф этилган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидалари асосида тузилади.
11. МТШда қўлланиладиган атамаларнинг таърифи ушбу МТШда келтирилади.
12. МТШда умумий қабул қилинган қисқартмалар қўлланилиши ва бошқа қисқартмаларга тушунчалар берилиши мумкин.
13. МТШнинг матни қуйидаги тузилиш элементларига бўлиниши мумкин: бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар. Бўлимлар бобларга, боблар эса параграфларга, параграфлар бандларга, бандлар кичик бандларга бўлиниши мумкин.
Ҳар бир банд ёки кичик банд МТШнинг алоҳида қоидаларини ўз ичига олиши ҳамда тўлиқ ва тамомланган матнга эга бўлиши керак.
14. Бўлимлар рим рақамлари билан боблар, параграфлар, бандлар ва кичик бандлар эса араб рақамлари билан рақамланади.
Бўлимлар, боблар МТШнинг бутун матнида кетма-кет рақамланган бўлиши керак. Кичик банд рақамига нуқта билан ажратилган банд киради.
15. МТШнинг бўлимлари ва боблари сарлавҳаларга эга бўлиши, сарлавҳалар тегишли боб, параграф ва бандларнинг мазмунини аниқ ва қисқа акс эттириши керак.
16. МТШни расмийлаштиришда лойиҳанинг матни А4 форматидаги қоғоз варағининг бир томонида унинг матнини камайтирмасдан жойлаштирилиши керак. Саҳифанинг тартиб рақами саҳифанинг пастки ўрта қисмида жойлаштирилиши керак, 1 рақамидан бошлаб рақамланади.
МТШ, қоида тариқасида, Microsoft Word редакторидан ва қуйидаги параметрлардан фойдаланган ҳолда тайёрланади:
«Times New Roman» 12 ўлчамли шрифт;
саҳифанинг чап ҳошияси 3 см, ўнг ҳошияси 1,5 см, паст ва юқори ҳошиялари 2 см;
биринчи қаторнинг сатр бошиси 1,25 см;
қаторлар орасидаги интервал 1,15 белгига тенг бўлиши лозим.
17. МТШ матнини тайёрлашда грек ёки бошқа алифболарнинг ҳарфларини, формулаларни, алоҳида шартли белгилар Microsoft Word нинг «Тенгламалар» редакторидан фойдаланган ҳолда белгиланиши керак. Бунда ёзилган матннинг ўлчами, қолган матн ўлчамларига яқинлаштирилган бўлиши керак.
18. МТШ давлат тилида тайёрланади ва тасдиқланади. МТШ фақат Институт томонидан шартнома асосида бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин.
19. МТШ матн тилидан қатъи назар, ҳужжат номида қуйидаги қисқартиришлари билан белгиланади:
МТШ;
иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи бўйича ташкилот ИФУТ коди;
нуқтадан кейин ташкилот СТИРи;
чизиқчадан кейин МТШнинг тартиб рақами;
икки нуқта билан ажратилган тасдиқланган йили.
20. МТШ Институт томонидан руйхатга олинади.
21. МТШ бўлимларининг сарлавҳаси, таркиби ва тузилиши татбиқ этилаётган объектнинг хусусиятлари ва унга қўйиладиган талабларни инобатга олган ҳолда белгиланади.
22. МТШ таркиби қуйдагилардан иборат бўлиши керак:
МТШ татбиқ қилиниши;
норматив ҳужжатларга ҳаволалар;
умумий техник талаблар;
иловалар, бунда дастлабки рухсат берувчи ҳужжатлар (идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинади), МТШни ишлаб чиқиш учун техник торшириқ киритилади.
23. МТШга ҳуқуқий нормалар киритилиши тақиқланади.
3-боб. МТШни ишлаб чиқиш тартиби
24. МТШ тегишли йўналиш бўйича ваколатга эга бўлган илмий-тадқиқот ташкилотлари ва IV тоифа объектларни лойиҳалаштириш ҳуқуқига эга бўлган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади.
25. МТШ буюртмачиларнинг таклифи асосида қуйидагилар инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилади:
шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги халқаро ва хорижий норматив-техник ҳужжатларни мослаштириш;
илмий-тадқиқотларнинг (тажриба-синов) ва ўлчашнинг натижалари;
илм-фан ва техника ютуқлари;
маҳсулотнинг янги турларини, жараёнларни ва хизматларни қўллаш орқали орттирилган амалий тажриба.
Ушбу талаблар зарур ҳолларда асослантирилган ҳолда тақдим этилади.
26. МТШни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби қуйидаги босқичлардан иборат:
МТШни ишлаб чиқиш учун буюртмачи томонидан техник топшириқ ишлаб чиқилиб, ишлаб чиқувчига тақдим этилади;
МТШ ишлаб чиқувчи ва манфаатдор тарафларнинг вакиллари билан биргаликда ишлаб чиқилади;
МТШда белгиланадиган талаблар манфаатдор тарафлар томонидан ўзаро келишилади;
МТШ буюртмачи томонидан тасдиқланади;
МТШда уни ишлаб чиққан илмий ҳодимлар, мутахассислар, ташкилот(лар) раҳбарлари кўрсатилади ва улар томонидан имзоланади.
27. Буюртмачи тасдиқлаган МТШни кўриб чиқиш ҳамда хулосалар олиш учун «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Шаффоф қурилиш» МАТ) орқали аризага илова қилган ҳолда электрон нусхада Институтга юборади.
4-боб. МТШни Институт томонидан кўриб чиқиш тартиби
28. Институт бир иш кунида тақриз олиниши учун IV тоифа объектларни лойиҳалаштириш ҳуқуқига эга бўлган камида учта лойиҳа ташкилотига ҳамда илмий хулоса олиш учун ваколатли органга «Шаффоф қурилиш» МАТ орқали йўналтиради.
29. Тақриз олиш учун юборилган лойиҳа ташкилоти томонидан МТШлар ўн беш иш куни давомида кўриб чиқилиб, тақриз берилади.
Бунда ишлаб чиқувчи МТШ бўйича келиб тушган таклифлар ва эътирозлар умумлаштириб кўриб чиқади, заруратга кўра МТШга тегишли ўзгартиришлар киритади ҳамда камчиликларни бартараф этади.
30. Ваколатли орган бир ойгача, иш ҳажми кўпайган ҳолларда эса икки ойгача бўлган муддатда тадқиқот натижалари асосида хулоса қабул қилиб, «Шаффоф қурилиш» МАТга юклайди.
31. МТШга тақризлар ва илмий хулоса улар олинган кундан бошлаб Институт томонидан беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади ва Техник кенгашда кўриб чиқилиши учун тақдим этилади.
32. МТШни кўриб чиқиш учун тегишли соҳа мутахассислари Институт томонидан шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
33. МТШга салбий тақриз ва (ёки) илмий хулоса тақдим этилганда қайта кўриб чиқиш учун буюртмачига қайтарилади.
34. МТШ қайта тақдим этилганда, ушбу Низомнинг умумий талаблари асосида кўриб чиқилади.
35. МТШни кўриб чиқиш учун Институт ва буюртмачи ўртасида шартнома тузилади.
Шартнома қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сон қарори билан тасдиқланган Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-илованинг 5-бандида белгиланган ўлчов бирлигидан шаклланган қийматнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Бунда келиб тушган тўлов қуйидаги тартибда тақсимланади:
5 фоизи — МТШни кўриб чиққанлик учун Институт ҳисобварағига;
95 фоизи — илмий хулоса берганлик учун ваколатли орган ҳисобварағига ўтказилади.
5-боб. Илмий хулоса бериш тартиби
1-§. Илмий хулосадаги умумий талаблар
36. Сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган мураккаб конструкцияли объектларнинг МТШларига илмий хулоса беришда қуйидагилар (ёки улардан бири) назарда тутилади:
бино ва иншоотлар қурилиши режалаштирилаётган ҳудудларни сейсмик хавфни, сейсмотектоник ва муҳандис-геологик шароитларни ҳисобга олган ҳолда халқаро стандартлар даражасида баҳолаш;
бино ва иншоотларга кучли зилзилаларнинг сейсмик таъсирини «грунт-иншоот» тизимининг тебраниш параметрлари бўйича аниқлаш ва уни муҳандислик кўрсаткичларида баҳолаш;
бино ва иншоотларни эксплуатация қилиш даврида ҳудуд грунти шароитининг ўзгаришига мувофиқ унинг салбий оқибатларини прогноз қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш учун қурилиш майдонининг сейсмик хавфини ва сейсмик таъсирини ҳудуд учун олинган реал ёки синтезланган акселерограммалардан фойдаланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;
татбиқ этилган замонавий сейсмик ҳимоя усуллари бўйича тавсиялар бериш;
хорижий қурилиш нормалари ва қоидалари талаблари бўйича компенсацияловчи чоралар тўғри қўлланилганлигини назарий ҳамда экспериментал усуллар ёрдамида текшириш.
37. Ваколатли орган, зарурат бўлганда, буюртмачи билан илмий хулоса бериш учун объектларни зилзилабардошлик бўйича назарий ва амалий тажриба синовидан ўтказиш ишлари ташкил этилади.
38. Илмий хулоса нусхаси ваколатли органда ва буюртмачида доимий сақланади.
2-§. Сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган мураккаб конструкцияли бино ва иншоотларга хулосани расмийлаштириш тартиби
39. Илмий хулоса қуйидаги қисмлардан иборат бўлади:
кириш;
объект ҳақида умумий маълумотлар;
асосий қисм;
хулосалар ва тавсиялар;
иловалар.
40. Илмий хулосанинг кириш қисмида тадқиқот мақсадлари, ўтказиш асослари (топшириқ ёки ариза), ижрочиси, таҳлил (тадқиқот)ни ўтказган илмий ходимлар ва мутахассислар ҳамда буюртмачи ташкилот ҳақида маълумотлар, шунингдек, қўлланиладиган қисқартма сўзлар кўрсатилади.
41. Илмий хулосанинг объект ҳақидаги умумий маълумотлар қисмида тадқиқот объектининг рўйхати, ўтказиш жараёнида кўриб чиқилган ҳужжатлар ҳақида маълумотлар ҳамда тадқиқот объекти тўғрисида маълумотлар келтирилади.
42. Илмий хулосанинг асосий қисмида қурилиши режалаштирилаётган майдонларда ўтказилган дала тадқиқотлари ва улар асосида қурилиш майдонининг баҳоланган сейсмиклик даражаси ва параметрлари, объектга ишлаб чиқилган МТШда норматив техник ҳужжатларга номутаносиб бўлган қисмлар учун компенсацияловчи чораларни текшириш учун ўтказилган синов ёки ҳисоблаш методикаси, экспериментал тадқиқотлар натижасида аниқланган динамик ва мустаҳкамлик кўрсаткичлари, улар асосида объект зилзилабардошлигини ҳисоблаш натижалари келтирилади.
43. Илмий хулосанинг тавсиялар ва хулосалар қисмида тадқиқот ўтказилган объектнинг сейсмиклик даражаси ва муҳандислик кўрсаткичлари (реал ёки синтезланган акселерограммалари, тезланиш спектрлари, жавоб спектрлари) ҳамда норматив техник ҳужжатларга номутаносиб бўлган қисмлар учун компенсацияловчи чоралар объектнинг зилзилабардошлик талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар ёки зилзилабардошлигини ошириш бўйича кўрсатмалар келтирилади.
44. Якуний синов ва ҳисоб натижалари бино ва иншоотлар, уларнинг конструкцияларининг мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган ҳамда зилзилабардошлигини ошириш бўйича амалий тавсияларни ўз ичига олади.
6-боб. МТШни Техник кенгаш томонидан кўриб чиқиш ва келишиш тартиби
45. Техник кенгаш Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, етакчи илмий-тадқиқот институтлари ва лойиҳа ташкилотлари (заруратга кўра жалб қилинган экспертлардан) вакилларидан иборат коллегиал орган ҳисобланади. Техник кенгаш таркиби қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири буйруғи билан тасдиқланади.
46. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Техник кенгаш раиси ҳисобланади.
Техник кенгаш раиси бўлмаганда, унинг вазифаси вазир ўринбосари зиммасига юкланади.
47. Техник кенгаш фаолияти Институт томонидан ташкил этилади.
48. Техник кенгаш томонидан МТШни келишиш ва тасдиқлаш «Шаффоф қурилиш» МАТ орқали амалга оширилади.
Бунда МТШни кўриб чиқиш баённомаси Техник кенгаш аъзолари томонидан ЭРИ билан тасдиқланганда, МТШ келишилган ҳисобланади.
49. МТШ барча алоқадор Техник кенгаш аъзолари билан келишилиши шарт.
7-боб. МТШни тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби
50. МТШ Техник кенгашда кўриб чиқилиши ва рўйхатга олиш учун ишлаб чиқувчи томонидан электрон нусхада топширилади.
Бунда Институт Техник кенгашга тақдим этиш учун «Шаффоф қурилиш» МАТдан бирламчи рухсат берувчи барча ҳужжатларни (архитектура режалаштириш топшириғи, лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги Ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг хулосаси, кадастр рақами) ҳамда муҳандислик қидирувлари натижаларини юклаб олади.
51. Институт Техник кенгаш билан келишилган МТШни рўйхатга олади. Бунда МТШ биринчи саҳифасида рўйхатга олинган сана ва рақам кўрсатилади ҳамда «Шаффоф қурилиш» МАТ орқали МТШнинг ҳар бир саҳифалари рўйхатга олиш маълумотларини ўз ичига олган QR-код (матрицали штрихли код) билан тасдиқланади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
52. Тасдиқланган МТШга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бекор қилиш Техник кенгаш томонидан амалга оширилади.
53. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Қурилиш соҳасида махсус техник шартларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Махсус техник шартларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириш механизми

Муддатлар

1-босқич

Буюртмачи

«Шаффоф қурилиш» МАТ орқали МТШни аризага илова қилган ҳолда электрон нусхада юборади.

Махсус техник шартларни тайёрлангандан кейин

2-босқич

Институт

Махсус техник шартларнинг тўлиқлигини текшириб чиқиб, ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда:

1. Тақриз олиниши учун IV тоифа объектларни лойиҳалаштириш ҳуқуқига эга бўлган камида учта лойиҳа ташкилотига ҳамда илмий хулоса олиш учун ваколатли органга йўналтиради.

Махсус техник шартлар тушган кундан бошлаб бир иш кунида

2. Текшириб чиқиш натижасида махсус техник шартлар тўлиқ бўлмаган ёки илова қилинган ҳужжатлар белгиланган талабларга номувофиқ бўлган тақдирда, асосли изоҳ билан ишлаб чиқувчига қайтаради.

Ўн иш кунида

3-босқич

Буюртмачи

МТШларни техник кенгашда кўриб чиқиш, келишиш, илмий хулоса олиш ва тасдиқлашни ташкил этиш учун шартнома бўйича ҳисобланган тўловни ўтказади.

Уч иш куни муддатда

4-босқич

Ваколатли орган

МТШни кўриб чиқиб илмий хулосани Институтга ҳамда буюртмачига юборади ҳамда «Шаффоф қурилиш» МАТга киритади.

Икки ой давомида

5-босқич

Лойиҳа ташкилотлари

Объектни лойиҳалаштириш учун ишлаб чиқилган МТШ бўйича тақризни «Шаффоф қурилиш» МАТга юклайди.

Ўн иш кунида

6-босқич

Институт

МТШни Техник кенгашда кўриб чиқиб «Шаффоф қурилиш» МАТга киритади.

Бир иш куни давомида

7-босқич

Техник кенгаш

Техник кенгаш аъзолари МТШни кўриб чиқиб, баённомани «Шаффоф қурилиш» МАТ орқали ЭРИ билан тасдиқлайди. Бунда МТШ келишилади ёки асослантирилган ҳолда рад этилади.

Ўн иш кунида

(41-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
(5-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказиш (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказиш) тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар хавф-хатар тоифасидан келиб чиққан ҳолда, қурилиш объектларида жумладан, икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишга қўлланилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
3. Ушбу Регламент талаблари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
жорий таъмирлаш объектлари;
мукаммал таъмирлаш объектлари (давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган объектлар бундан мустасно);
турар жой тоифасидан нотурар жой тоифасига реконструкциясиз ўтказилаётган хоналар;
мавсумий ишлар ва яйлов чорвачилиги учун вақтинчалик иншоотлар ва маиший хоналар;
ишлаётган муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўзгартиришни талаб этмайдиган кичик ўлчамдаги (300 квадрат метрдан кам бўлган) алоҳида қурилаётган объектлар;
кон кавлаш ишлари;
йўл иншоотлари (умумий фойдаланишдаги темир йўллар);
мураккаблик тоифалари таснифига кўра I тоифа — хавфлилик омили паст объектлар;
технологик ресурслари ишлатиб бўлинган ва объектнинг ихтисослашишини ўзгартириш талаб этилмайдиган технологик ҳамда муҳандислик ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш объектларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари (кейинги ўринларда — ҳудудий инспекция) тўғридан-тўғри рухсатнома беради. Бунда шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги ижобий хулоса ҳудудий инспекцияларга тақдим этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома олмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади.
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома олмасдан қурилиш ишларини амалга оширганлик учун қонунчилик ҳужжатларига асосан жавобгар бўлади.
Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳолда қурилиш ишлари бошланганда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ёки буздириш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш учун асос бўлади.
Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан мавжуд бино ва иншоотларнинг, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларнинг қаватлари сонини кўпайтириш ҳамда ўзгартирилган лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан қурилаётган бино ва иншоотларнинг қаватлари сонини (лойиҳа ҳужжатларини ўзгартириш йўли билан) кўпайтиришга йўл қўйилмайди.
Лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосаси эксперт ташкилоти томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги «Эксперт хулосаларининг ягона реестри»га киритилган тақдирда, ҳақиқий деб тан олинади. Давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган лойиҳа ҳужжатлари ҳамда объектларни бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштирган ҳолда қуриш (параллел равишда) тартибидаги лойиҳа ҳужжатлари бўйича эксперт хулосалари бундан мустасно.
Бунда, объектларни бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштирган ҳолда қуриш (параллел равишда) тартибидаги лойиҳа ҳужжатлари бўйича берилган якуний йиғма экспертиза хулосаси «Эксперт хулосаларининг ягона реестри»га киритилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
6. Давлат хизматлари марказлари ва ҳудудий инспекциялар ўртасида ахборот алмашиш ЭРИдан фойдаланган ҳолда фақат электрон тарзда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ариза берувчилар рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими уларни инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта (кейинги ўринларда — оферта) билан таништиради.
Ариза берувчилар офертани қабул қилганидан сўнг Давлат хизматлари маркази ходими ариза юборувчи номидан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани электрон шаклда тўлдиради;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рухсатнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ҳудудий инспекцияга тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — ариза берувчи мустақил равишда оферта билан танишадилар ва уни қабул қиладилар ҳамда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Сўровномага (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) қуйидагилар илова қилинади:
қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилишга пудрат ташкилотининг қурилиш лабораторияси мавжудлигини тасдиқловчи ёки шартнома асосида лаборатория жалб этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорати тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ёки шартнома нусхалари;
буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорат мутахассисларининг сертификатлари;
қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажаришнинг тасдиқланган лойиҳалари;
янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган барча (шу жумладан, давлат ва хусусий) таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари, спорт комплекслари, локал иситиш иссиқлик тизимига уланадиган кўп хонадонли уй-жойлар, шу жумладан, «Янги Ўзбекистон» массивлари, шунингдек, умумий майдони 1 минг квадрат метрдан катта бўлган барча савдо-кўнгилочар марказларининг бино-иншоотларида лойиҳада энергия тежовчи ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ишлари амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатлари бўйича шартнома талаб этилади (ушбу шартнома ўрнатилган ҳудудлар бўйича). Бунда, шартнома «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали автоматик равишда текширилади.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, юқоридаги ҳужжатлар Давлат хизматлари марказига ариза берувчи томонидан PDF ёки JPEG шаклда электрон тақдим этилади.
Юқоридаги ҳужжатларни қоғоз шаклида қабул қилиб, Давлат хизматлари марказида сканерлаш тақиқланади.
Сўровномада қурилиш иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар, архитектура-режалаштириш топшириғи, лойиҳа ҳужжатлари келишилганлиги тўғрисидаги хулоса ва ижобий йиғма экспертиза хулосасининг (санаси ва рақами) маълумотлари мажбурий кўрсатилади.
Ҳудудий инспекциялар рўйхатдан ўтказиш учун шаҳарсозлик ҳужжатлари ва экспертиза хулосаларини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидан электрон тарзда олиши талаб этилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
10. Ариза берувчилардан 9-бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Mobile-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат хизматлари маркази ходими томонидан ва ЯИДХП орқали ариза берувчи оммавий оферта билан таништирилади ҳамда давлат хизматларидан фойдаланиш учун уларни ўзининг ЭРИси билан мажбурий тартибда тасдиқлаши ҳақида огоҳлантирилади.
Оферта қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланган шакл бўйича расмийлаштирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Рухсатнома олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим ундирилмайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
14. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ҳудудий инспекцияга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ҳудудий инспекцияларга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ҳудудий инспекция сўровнома тушган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида:
зарурат бўлганда, объектни жойига бориб ўрганади, қурилаётган объектларга монеликсиз киради;
шаҳарсозлик ҳужжатларининг ижобий экспертиза хулосаси «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг «Экспертиза хулосаларининг ягона реестри»га киритилганлигини текширади;
қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни «Қурилишда давлат назорати»нинг миллий ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказади;
сўровномада кўрсатилган объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида (қўшимча қиймат солиғисиз) ажратмани белгилаган ҳолда, ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган шакл бўйича инвойсни шакллантиради;
ўз ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда, ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шакл бўйича QR-код қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ёки уни беришни рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтказишни рад этади.
Рухсатнома 24 ой муддатга берилади, ушбу муддат ичида рухсатнома асосида қурилиш-монтаж бошланмаган бўлса, рухсатнома ўз кучини йуқотган ҳисобланади.
Ариза берувчида янги рухсатнома олиш зарурати туғилганда, у рухсатномани берган органга ушбу Регламентда белгиланган тартибда такроран сўровнома киритиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
16. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Такрорий мурожаатни кўриб чиқишда ҳудудий инспекциялар томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.
17. Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорати ёки объектга бириктирилган мутахассис (прораб) тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ёки шартнома расмийлаштирилмаганлиги;
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорат ёки объектга бириктирилган мутахассис (прораб) мутахассислари сертификатларининг мавжуд эмаслиги;
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажаришнинг тасдиқланган лойиҳалари мавжуд эмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари ҳамда лойиҳа ҳужжатлари келишилганлиги тўғрисидаги кенгаш хулосаси мавжуд эмаслиги, эксперт ташкилотининг ижобий хулосасида қурилиш-монтаж ишлари қиймати мавжуд эмаслиги, шунингдек, эксперт ташкилотининг ижобий хулосаси мавжуд эмаслиги ҳамда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига киритилмаганлиги;
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
объектда қурилишни бошлаш учун объектни рухсатнома олмасдан қурилиш-монтаж ишларини бошлаганлиги;
ижобий экспертиза хулосаси берилган лойиҳа ҳужжатларига буюртмачининг ижрога олиш юзасидан тасдиқлаган бўйруғининг мавжуд бўлмаганлиги;
пудрат ва лойиҳа-қидирув ташкилотларининг тегишли электрон рейтингда етарли тоифага эга бўлмаганлиги;
давлат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг компенсация эвазига олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича ишлар тўлиқ якунланмаганлиги ёхуд қурилиш ер участкаси ҳамда бинони демонтаж қилиш, буздириш бўйича судларда низо мавжудлиги;
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан еттинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Ҳудудий инспекция томонидан рўйхатдан ўтказиш рад этиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг номи, унинг қисми, банди, кичик банди ва хатбошисига асосланган бўлиши талаб этилади.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Инвойс расмийлаштирилган куни ҳудудий инспекция инвойсни Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Давлат хизматлари марказлари инвойс келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақида электрон шаклда ариза берувчини хабардор қилади.
Инвойсда кўрсатилган тўлов тўлиқ амалга оширилгандан сўнг ваколатли орган ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ рухсатнома ва объект паспорти учун QR-кодли ҳавола беради.
Рухсатнома объектда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос бўлади ҳамда буюртмачи томонидан QR-кодли паспортни белгиланган тартибда объектнинг кўринарли жойига мажбурий тартибда ўрнатилади.
Давлат хизматлари маркази рухсатнома келиб тушгандан сўнг бир соат мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказига ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга рухсатнома электрон шаклда тақдим этилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ариза берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб беш иш кунлик муддатда тўлаши шарт.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Объектда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш учун тўлов қиймати тўланганлиги электрон тизим орқали тасдиқланади.
21. Объектда давлат қурилиш назоратини амалга оширишдан тушган маблағ тўлиқ миқдорда ҳудудий инспекциянинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
22. Давлат хизматлари маркази инвойс ва QR-код қўйилган кўчирма келиб тушганидан сўнг реал вақт режимида уларни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини электрон тарзда хабардор қилади.
Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга инвойс ва кўчирмани электрон шаклида ёки қоғоз шаклида тақдим этиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
3-боб. Якунловчи қоидалар
23. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Рухсатнома қурилиш-монтаж (реконструкция) ишларини бошлаш учун берилган куннинг ўзида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг «Қурилишда давлат назорати» электрон платформасида автоматик равишда ҳисобга олиб борилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Ариза юборилган вақтдаги шартлар ўзгарган тақдирда (буюртмачи ёки пудрат ташкилотининг ўзгариши, объектда техник, муаллифлик, ички назоратини амалга оширадиган ёки объектга бириктирилган мутахассис (прораб) шахслар алмашиши ёки уларнинг паспорт маълумотлари ўзгариши, лицензиянинг амал қилиш муддати тугаши, лойиҳа ҳамда унинг қийматидаги ечимларнинг ўзгариши), буюртмачилар ўн кун мобайнида Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ҳудудий инспекцияга тегишли ўзгартиришларни кўрсатган ҳолда амалдаги сўровнома рақами орқали қўшимча равишда мурожаат қилади (бир объектнинг блоклар сони икки ва ундан ортиқ бўлиб, ушбу объект блоклари буюртмачиси ўзгарган тақдирда, қайта расмийлаштириш талаб этилмайди).
Ариза юборилган вақтдаги шартлар ўзгариб, бироқ, белгиланган муддатда ариза берувчилар томонидан тегишли ўзгартиришларни киритган ҳолда қўшимча равишда мурожаат қилинмаганда, ҳудудий инспекция томонидан объектни қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ёки буздириш учун даъво билан судга мурожаат қилиш учун асос бўлади.
Ариза берувчининг мурожаатига асосан ҳудудий инспекция мазкур Регламентнинг 15-бандида кўрсатилган муддатда ўз ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда ушбу Регламентга 5-иловада келтирилган шакл бўйича «Ариза берилган вақтдаги шартлар ўзгариши юзасидан қўшимча мурожаат қайд этилганлиги ҳақида» QR-код қўйилган кўчирмани расмийлаштиради ёки уни беришни рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтказишни рад этади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
26. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
27. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
28. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани ҳудудий инспекцияга юборади.

Автоматик равишда

3-босқич

Ҳудудий инспекция

1. Рухсатнома беришни ўрганиб чиқади.

2. Инвойс ва рухсатномани ЭРИ билан тасдиқлаш йўли билан расмийлаштиради.

3. Инвойсда кўрсатилган тўлов тўлиқ амалга оширилгандан сўнг рухсатнома беради.

4. Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига QR-кодли рухсатномани ҳамда икки томонлама тасдиқланган офертани юборади.

3 иш куни мобайнида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Икки томонлама тасдиқланган оферта, инвойс ва рухсатномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади, ариза берувчини бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилади ва рухсатнома беради.

Реал вақт режимида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

________________

(сана)

_____________

(рақами)

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Буюртмачи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот

1. ЖШШИР

2. Ф.И.О.

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

5. Қайта расмийлаштириш (ариза юборилган вақтдаги шартлар ўзгарган тақдирда)

II. Буюртмачи — юридик шахс тўғрисида маълумот

1. Тўлиқ номи (икки ёки ундан кўп буюртмачилар бўлганда алоҳида кўрсатилади)

2. СТИР

3. Буюртмачи ташкилоти раҳбари

Ф.И.О.

ЖШШИР

4. Телефон рақами

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

6. Қайта расмийлаштириш (ариза юборилган вақтдаги шартлар ўзгарган тақдирда)

III. Муаллифлик назоратини олиб борувчи лойиҳа ташкилоти тўғрисида маълумот

1. Тўлиқ номи (икки ёки ундан кўп лойиҳачилар бўлганда, алоҳида кўрсатилади)

2. СТИР

3. Лойиҳа ташкилоти рахбари

Ф.И.О.

ЖШШИР

4. Телефон рақами

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

IV. Пудрат ташкилоти тўғрисида маълумот

1. Тўлиқ номи (икки ёки ундан кўп пудратчилар бўлганда, алоҳида кўрсатилади)

2. СТИР

3. Пудрат ташкилоти рахбари

Ф.И.О.

ЖШШИР

4. Телефон рақами

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

V. Кўчмас мулк тўғрисида маълумот

1. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами (тармоқли объектлари бундан мустасно)

2. Кўчмас мулкнинг манзили

3. Объект қурилишига асос

Дастур доирасида (Дастур рақами, сана)

Тадбиркорлик

4. Объект мураккаблик тоифаси

5. Объектнинг умумий қурилиш майдони (ер майдони, лойиҳа бўйича м2 , тармоқли объектлар учун п/м)

6. Объект блоклари

(тармоқли объектларда пикет)

Номи

Қаватлар сони (тармоқли объектлар бундан мустасно)

Баландлиги (м)

Тармоқли объектларида (п/м)

7. Объектнинг қурилиш майдони (м2 , тармоқли объектлар учун п/м)

8. Объектнинг ҳажми (м3)

9. Объект хонадонлари сони

(тармоқли объектлар бундан мустасно)

10. Қурилиш-монтаж ишларининг тури

Янги қурилиш

Реконстукция

11. Қурилиш-монтаж ишларининг қиймати

(ҚҚСсиз, буюртмачининг бошқа харажатлари ва жиҳозларисиз)

Сўм (0.00)

12. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг хулосаси (баёни)

Рақами

Санаси

13. Архитектура-режалаштириш топшириғи

Рақами

Санаси

14. Лойиҳа ҳужжатлари келишилганлиги тўғрисидаги хулоса

Давлат реестр рақами

15. Ижобий йиғма экспертиза хулосалари (II ва ундан юқори тоифадаги объект экспертиза хулосаси)

Рақами

Санаси

16. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатлари бўйича шартнома (ушбу шартнома ўрнатилган ҳудудлар бўйича)

Рақами

Санаси

16.Пудрат ташкилоти лицензияси (лицензияланадиган алоҳида қурилиш-монтаж ишлари турларини бажаришда)

Лицензия рақами

Лицензия берилган санаси

17. Экспертиза органларининг лойиҳа ҳужжатларида саноат хавфсизлиги тўғрисидаги ижобий хулосасининг рақами ва санаси (хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун, I ва II тоифадаги объектлар бундан мустасно)

Хулоса рақами

Хулоса санаси

18. Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида бир вақтнинг ўзида лойиҳа ва қурилиш ишлари параллел олиб бориладиган қурилиш объекти

Қарор рақами, санаси

Баён рақами, санаси

19. Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга топшириш муддати

Бошланиши

Тугалланиши

20. Кўчмас мулкнинг тоифаси

Нотурар объект

Турар-жой объекти

VI. Қурилиш-монтаж ишларига масъул бўлган ходимлар тўғрисида маълумот

Қурилиш объектидаги масъул шахснинг лавозими

ЖШШИР

Масъул шахснинг Ф.И.О.

Телефон рақами

Сертификат рақами

Муаллифлик назорати*

Техник назорати*

Пудрат ташкилотининг ички назорати*

Пудрат ташкилоти томонидан объектга бириктирилган мутахассис (прораб)*

VII. Илова қилинадиган ҳужжатлар, қурилиш ишларини бошлашга рухсат беришда талаб этиладиган ҳужжатлар тегишли ташкилотларнинг электрон тизимларидаги мавжуд маълумотларни «Шаффоф қурилиш» МАТга интеграция қилинади.

(I-тоифадаги якка тартибдаги уй-жойлар учун татбиқ этилмайди)

1.

Қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш пудрат ташкилотининг қурилиш лабораторияси мавжудлигини тасдиқловчи ёки шартнома асосида лаборатория жалб этилганлиги тўғрисидаги ҳужжати

2.

Буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорати тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ёки шартнома нусхалари

3.

Буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорат мутахассисларининг сертификатлари

4.

Тасдиқланган лойиҳада қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажаришнинг мавжудлиги (DWG ҳамда PDF форматида).

5.

Экспертизадан ўтказилган лойиҳани буюртмачи томонидан тасдиқланган буйруғи

*Битта ходимга асосий иш жойидан ташқари бир вақтнинг ўзида кўпи билан 1 та ўриндошлик асосидаги иши бўйича ўзининг асосий йўналиши бўйича объектга бириктирилиши мумкин.
Изоҳ. Келтирилган барча маълумотларнинг ишончлилигини ҳамда объектда қурилиш-монтаж ишлари бошланмаганлиги тасдиқлайман.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)

ТАШКИЛОТ НОМИ

______________________________________________________________________________________

(вилоят (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси)

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун

РУХСАТНОМА №

20___ й. «____» __________да ____________________________________________________________

____________________________________________________________________________га берилган.

(юридик ташкилотнинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

Ушбу рухсатнома билан ____________________________________________________________ га

(объект номи, жойлашган манзили)

Эслатма: қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилишга пудрат ташкилотининг қурилиш лабораторияси мавжудлигини тасдиқловчи ёки шартнома асосида лаборатория жалб этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;

буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорати тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ёки шартнома нусхалари;

буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорат мутахассисларининг сертификатлари;

қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажаришнинг тасдиқланган лойиҳалари.

Сўровномада қурилиш иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар, лойиҳа ҳужжатлари келишилганлиги тўғрисидаги хулоса ва ижобий йиғма экспертиза хулосасининг (санаси ва рақами) маълумотлари мажбурий кўрсатилади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати: 20_____ й. «______» ______________ дан 20___ й. «____» _____________ гача.

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

Ҳужжатни имзолаган шахс _________________________________________

(Ф.И.О.)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Инвойс (шакли)

Т/р

Хизмат тури

Номи

1.

Хабарнома рақами

ХХХХ

2.

Текшириш учун пароль

ХХХХ

3.

Хизмат

__________________ (ҳудуд номи) Қурилиш соҳасида давлат назорати

4.

Олувчининг номи

__________________ (ҳудуд номи) Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси

5.

Ҳисобрақами

ХХХХХХХХ

6.

Шахсий ғазна

ХХХХХХХХ

7.

Инвойс рақами

ХХХХ

8.

Миқдори (сўм)*

ХХХХ

9.

Муҳим

ХХХХ

*Изоҳ. Тасдиқланган экспертиза хулосасида кўзда тутилган қурилиш-монтаж ишлари қийматининг (қўшимча қиймат солиғисиз) 0,2 фоиз миқдорида ажратма.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)

ТАШКИЛОТ НОМИ

_________________________________________________________________________________________

(вилоят (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси)

Ариза берилган вақтдаги шартлар ўзгариши юзасидан қўшимча мурожаат қайд этилганлиги ҳақида

КЎЧИРМА

Ариза рақами: _____________

20____ й. «____»

Мазкур кўчирма ________________________________________________________________нинг

(ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О)

___________________-сон аризасига мувофиқ _________________________________________________

___ (ариза рақами)

_________________________________________________________________________________________

(объектнинг манзили)

манзилида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган объектда рўйхатдан ўтган вақтдаги шартлар ўзгарганлиги ҳолатини қайд этади.

Бунда, иш бажарувчиларининг, объектда техник ва муаллифлик назоратини амалга оширадиган шахслар алмашиши, лицензиянинг амал қилиш муддати тугаши, лойиҳа ҳамда унинг қийматидаги ечимларнинг ўзгариши ва ҳоказолар назарда тутилади.

Қурилиш-монтаж ишларини бажариш даврида қуйидаги тартибларга амал қилиш талаб этилади:

а) шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя қилиш;

б) буюртмачининг техник, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик ва пудрат ташкилотининг ички назорати мавжуд бўлиши;

в) қурилиш-монтаж ишлари ишчи лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бўлиши.

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

Ҳужжатни имзолаган шахс ___________________________

_________________________________ (Ф.И.О.)

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига

6-ИЛОВА

Қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш ва фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент мулкчилик шакли ва молиялаштириш манбаидан қатъи назар, қурилиши тугалланган (реконструкция қилинган) икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан юқори ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотларни топшириш-қабул қилиш ва фойдаланиш учун рухсатнома бериш, шунингдек, қурилиши тугалланган икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган бўлган (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотларга фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартибларини белгилайди.
2. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасининг мақсадли дастурларига киритилган лойиҳалар, шунингдек, бюджет тизими бюджетлари ва ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари асосида молиялаштириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳалар доирасида қурилган, реконструкция қилинган, шунингдек, мукаммал ва жорий таъмирланган объектларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
3. Алоҳида ҳолларда, давлат сирлари ёки алоҳида муҳим тоифаланган объектлар Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан Давлат комиссияси ҳамда буюртмачилар томонидан ишчи комиссия тузилган ҳолда тўғридан-тўғри (ушбу комиссияларнинг далолатномаларини расмийлаштириш ва тасдиқлаш орқали) фойдаланишга қабул қилиниши мумкин.
4. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ёрдамчи хўжалик иморатлари — инсонлар яшаши ва яшашида фойдаланилмайдиган бинолар, жумладан, уй ҳайвонлари ва паррандаларни сақлаш учун иморатлар, омборхона (енгил конструкцияли), гараж, ёзги ошхона, тандирхона, ертўла (баландлиги 2,2 метрдан паст бўлган), ҳовлидаги ҳожатхона, ҳовуз, сауна ва ҳаммом, иссиқхона ҳамда одамларнинг вақтинча бўлиши билан боғлиқ ишларнинг ҳар хил турларини бажаришга мўлжалланган бошқа функционал (енгил конструкцияли) иморатлар;
жорий таъмирлаш ишлари — бино ва иншоотларнинг айрим қисмларини қисман таъмирлаш ёки тиклаш мақсадида жорий таъмирлаш ишлари;
мукаммал таъмирлаш ишлари — мавжуд бино ва иншоотнинг исталган қисмларини (асосий юк кўтарувчи конструкциялар бундан мустасно), шу жумладан, баъзи қисмларини таъмирлаш ёки тиклаш йўли билан объектни тўлиқ ёки шунга яқин даражада тиклаш ҳамда созлигини тиклаш учун бутун объектни таъмирлаш ишлари;
хулоса берувчилар — қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилишда ўзига тегишли масала юзасидан хулоса берувчи идора ва ташкилотлар;
қурилиши тугалланган объект — қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланган қурилиш объекти.
5. Ушбу Регламент талаблари:
турар жой тоифасидан нотурар жой тоифасига (ёки аксинча) реконструкциясиз ўтказилаётган иморатларга (алоҳида хоналар);
қурилиш объектларининг хавф-хатар тоифаси бўйича хавфлилик омили паст (I тоифа) объектларга (жисмоний ва юридик шахслар маблағлари эвазига қуриладиган объектларга);
тоғ-кон саноати объектларига (бино ва иншоотлари бундан мустасно);
барча турдаги мукаммал ва жорий таъмирлаш объектлари (бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан мукаммал ва жорий таъмирланадиган объектларга бундан мустасно);
томорқа ер участкаларида ва мавжуд муҳандислик тармоқларини ўзгартириш талаб этилмайдиган жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун ажратилган ер участкаларини ободонлаштиришга;
реклама ва ахборот қурилмаларига (конструкциялари);
кўприклар (барча турдаги), йўллар қурилиши ва ер ости йўллари;
технологик ресурслари ишлатиб бўлинган ва объектнинг ихтисослашишини ўзгартириш талаб этилмайдиган технологик ҳамда муҳандислик ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш объектларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Объектлар, шунингдек, якка тартибдаги уй-жойлардан босқичма-босқич фойдаланиш учун рухсатнома берилиши мумкин. Бунда, тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларида босқичма-босқич фойдаланиш учун рухсатнома бериш кўзда тутилган бўлиши, шунингдек, қурилаётган объектнинг фойдаланиш учун рухсат берилаётган қисми (секция, блок) лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ишларнинг барчаси, хусусан, мазкур бинодан фойдаланишда ҳизмат қилувчи ободонлаштириш ишлари (тасдиқланган лойиҳага кўра ички йўллар, яшил ҳудудлар, чиқинди тўплаш жойлари, болалар майдончаси, автотураргоҳлар ва бошқалар), бино ва иншоотлар тўлиқ қурилган, пардозлаш ишлари якунланган ҳамда ташқи муҳандислик тармоқларига улангандан сўнг унинг қурилиши, шунингдек, реконструкция қилиниши тугалланмаган қисмлари объектнинг зилзилабардошлилигини ва ёнғинга чидамлилигини таъминлаши шарт.
Қурилиши тугалланган турар жой бинолари, шунингдек, корхоналар ва савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва носаноат хусусиятидаги эҳтиёжлар учун қўшилган, ёндан қурилган хоналарга эга бўлган кўп секцияли турар жой биноларидаги секциялар ушбу хоналар билан бир вақтда қабул қилинади.
Агар қўшилган, ёндан қурилган хоналар бир нечта турар жой секцияларига тегишли бўлса, секция ушбу секциянинг кўрсатилган хоналарида барча қурилиш-монтаж ишлари тугалланган ҳолдагина қабул қилиниши лозим. Бу ҳолда қўшилган, ёндан қурилган хоналар охирги секция билан бир вақтда фойдаланишга қабул қилинади.
Муҳандислик коммуникация тармоқлари объектларини фойдаланишга қабул қилишда, ушбу бажарилган қурилиш-монтаж ишлари жойлашган ва унга туташ ер участкасини кўзда тутувчи 1:500 нисбатдаги топохарита тақдим этилиши лозим.
Ҳар бир кўп квартирали уйни фойдаланишга қабул қилишда, ушбу кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси чегараси белгиланган 1:500 нисбатдаги топохарита тақдим этилиши лозим.
Кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси чегараси белгиланган топохарита асосида ҳар бир кўп квартирали турар жойнинг алоҳида кадастр паспорти расмийлаштирилади.
Кадастр паспортида кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган (нотурар) жойлар, умумий мол-мулк (умумий жойлар) тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
6. Қурилиш тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш ҳамда фойдаланиш учун рухсатнома бериш ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
7. Қурилиши тугалланган объектдан уни топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги тасдиқланган далолатномасиз ва ҳудудий инспекциянинг қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатномасисиз фойдаланишга йўл қўйилмайди.
8. Фойдаланиш учун рухсатнома кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.
9. Пудратчи ташкилотининг мурожаатига асосан буюртмачи томонидан қурилиши тугалланган объект топшириш-қабул қилишга тайёрланади.
10. Пудрат ташкилоти буюртмачига қурилиши тугалланган объектда бажарилган ишларнинг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги декларацияни тақдим этиши шарт.
11. Хулоса берувчилар қурилиш тугалланган объектни тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ деб топган тақдирда, мазкур Регламентга 2-иловадаги шаклга асосан қурилиш тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади.
Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари бўйича шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига нисбатан номувофиқликлар аниқланган тақдирда, тегишлилиги бўйича буюртмачи, лойиҳа ёки пудрат ташкилотлари томонидан тўлиқ бартараф этилиши шарт.
12. Қурилиши тугалланган объектни ўз вақтида фойдаланишга қабул қилиш учун буюртмачи шахсан жавобгар бўлади.
2-боб. Қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилишда давлат хизматини кўрсатиш тартиби
13. Буюртмачи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда мурожаат қилади.
14. Қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш далолатномасини расмийлаштириш учун мурожаатлар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда мурожаатлар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда навбатдаги иш куни мурожаатларнинг ваколатли органга келиб тушган ва қабул қилинган куни ҳисобланади.
15. Буюртмачи сўровномани давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича топширади.
Мазкур иловадаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатлари бўйича йиғим тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали автоматик равишда текширилади.
16. Буюртмачи сўровномани юборишида далолатнома шаклини танлайди.
Далолатнома шаклини танлашда мазкур объектда амалга оширилган ишнинг (янги қурилиш, реконструкция, таъмирлаш) тури ҳамда объектнинг хавф-хатар тоифаси инобатга олинади.
17. Сўровномага маълумотлар тўлиқ киритилганидан сўнг уни ўз электрон рақамли имзоси билан (кейинги ўринларда — ЭРИ) ёки идентификация қилишнинг бошқа воситалари орқали тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, далолатномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Сўровнома ҳамда далолатнома тегишли хулоса берувчиларга автоматик тарзда юборилади.
18. Қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилишда давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим ундирилмайди.
3-боб. Хулоса берувчилар томонидан сўровнома ва далолатномани кўриб чиқиш тартиби
19. Хулоса берувчилар Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП тизими орқали сўровнома ва далолатнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида объектни жойига бориб қуйидаги ишлар амалга оширилганлигини тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқади:
бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги;
объектнинг ишга тушириладиган қувватининг (сиғими, ўтказувчанлиги) лойиҳа ҳужжатларида тасдиқланган кўрсаткичларга мувофиқлиги;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига асосан технологик, муҳандислик ёки бошқа ускуналарнинг (муҳандислик тизимларини) синовдан ўтказилганлиги;
муҳандислик тармоқларидан фойдаланиш ташкилотларининг ташқи ичимлик суви ва оқова сув тармоқлари, иссиқлик таъминоти, газ таъминоти, электр таъминоти ва алоқа коммуникациялари тармоқларига (ушбу тармоқларга уланиш кўзда тутилган тақдирда) тегишли талабларга мувофиқ уланганлиги;
объектларнинг техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига мувофиқлиги, ёнғин хавфсизлиги, меҳнат шароитлари таъминланиши бўйича тадбирларнинг бажарилганлиги;
ўрнатилган лифт ускуналарининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган ва давлат экспертизасидан ўтказилган далолатномаси ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги.
20. Хулоса берувчилар объектнинг норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатларга номувофиқлиги, сўровнома ва далолатномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек, маълумотлар тўлиқ киритилмаганлигини аниқлаган тақдирда, уларни кўриб чиқишни рад этишнинг аниқ асосларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда рад этади.
Хулоса берувчилар томонидан ўзининг ваколат доирасига кирмайдиган масалалар бўйича хулосалар берилиши тақиқланади.
Ўрганиш натижалари бўйича асосли эътироз бўлмаган тақдирда, QR-код қўйилган хулоса беради.
21. Салбий хулосада қайд этиб ўтилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг буюртмачи томонидан айнан салбий хулоса берган ташкилотга қайта кўриб чиқиш учун тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда умумий тартибда юборади.
Буюртмачи қайта мурожаат қилганда, хулоса берувчи томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.
Буюртмачи томонидан мурожаат қайта юборилганда хулоса берувчи мурожаатни беш иш куни мобайнида объектни жойига бориб ўрганиб чиқади ва хулоса беради.
22. Буюртмачи ва хулоса берувчи ўртасидаги ахборот алмашинуви ўз ЭРИсини мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Далолатномани расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:
хулоса берувчиларнинг ижобий хулосалари;
пудрат ташкилотининг мувофиқлик декларацияси.
23. Хулоса берувчилардан ижобий хулоса ёки пудрат ташкилотидан мувофиқлик декларацияси олинганидан сўнг буюртмачи далолатномани ўзининг ЭРИ билан ёки идентификация қилишнинг бошқа воситалари орқали тасдиқлаб, уни ушбу Регламентнинг 24-бандига асосан тегишлилик бўйича юборади.
4-боб. Қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби
24. Қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда — рухсатнома):
а) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари (кейинги ўринларда — ҳудудий инспекция) томонидан қурилиш-монтаж ишлари тугалланган икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан юқори ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат ортиқ бўлган (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотлардан фойдаланиш;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан қурилиш-монтаж ишлари тугалланган икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлардан фойдаланиш учун берилади.
25. Пудрат ташкилоти қурилиши тугалланган кўп квартирали уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни жалб қилади.
26. Рухсатнома олишдан олдин фойдаланишга қабул қилинаётган бино ва иншоотга белгиланган тартибда кадастр паспорти расмийлаштириш талаб этилади.
27. Рухсатнома олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги электрон шаклда тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
271. Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 27-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.
(271-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
272. Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Регламентнинг 27-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.
(272-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон)
28. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
10 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика марказининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда тегишлилигига кўра ҳудудий инспекция ёки Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг банк ҳисобварақларига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
10 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика марказининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда тегишлилигига кўра ҳудудий инспекция ёки Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг банк ҳисобварақларига ўтказилади.
29. Буюртмачи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Буюртмачи давлат хизматидан фойдаланишдан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгунига қадар бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
30. Буюртмачи томонидан юборилган қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси ҳудудий инспекцияга келиб тушгандан сўнг тўрт иш куни мобайнида ҳудудий инспекция жойига чиққан ҳолда объектни:
қабул қилиш ва уларни фойдаланишга топшириш ишлари шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини;
бино ва иншоотларнинг конструктив мустаҳкамлиги, барқарорлиги ва ишончлилигини;
бино ва иншоотлардан фойдаланиш даврида ёнғин хавфсизлиги, санитария ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш хавфсизлиги юзасидан кўриб чиқилганлигини;
бинолар, иншоотлар ва жамоат масканларидан имкониятлари чекланган шахсларнинг фойдаланиши мумкинлигини;
биноларнинг энергия тежамкорлигини ва уларнинг шовқиндан ҳимоя қилинишини;
«Топография» маълумотлар базасига киритилган ижровий топографик тасвир ва лойиҳа ҳужжатлари ўзаро мослигини;
бино ва иншоотларда қайта тикланувчи ва энергия самарадор қурилиш материалларидан фойдаланилганлигини ўрганади.
Ўрганиш натижалари асосида ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ QR-код қўйилган рухсатномани беради ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.
Рухсатнома электрон шаклда расмийлаштирилади ва ҳудудий инспекциянинг ЭРИси билан тасдиқланади.
31. Қуйидагилар рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим тўланмаганлиги;
қурилиш-монтаж ишлари қиймати учун тўланиши лозим бўлган ажратмалар тўлиқ тўланмаганлиги;
рухсатнома бериш учун асос бўлган ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги;
келишилган лойиҳа ечимлари ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатлари талаблари бузилиши ёки объект (бутунлай ёки бир қисми) лойиҳа ҳужжатларига (қисмига) номувофиқ тарзда қурилганлиги;
бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи конструктив қоидабузарликлар мавжудлиги;
сифатсиз қурилиш материаллари, конструкциялари ҳамда буюмлари қўлланилганлиги;
техник ва муаллифлик назоратини амалга оширувчи мутахассисларнинг салбий хулосалари мавжуд бўлганда, пудрат ташкилоти қурилиш нормалари ва қоидалари бўйича бузилишларни бартараф этмаганда;
лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосаси эксперт ташкилоти томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига киритилмаганлиги ёки ижобий хулоса олинмаганлиги;
фойдаланишга қабул қилинаётган объектнинг «Топография» маълумотлар базасига киритилган ижровий топографик тасвири мавжуд эмаслиги;
объектда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун ҳудудий инспекциядан рухсатнома олинмаганлиги;
ваколатли органга объектни ўрганиш учун имконият яратилмаганлиги;
ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;
рўйхатдан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;
ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ, хатлов ёки гаровга (ипотекага) қўйилганлиги (ваколатли органнинг розилик хати тақдим этилса бундан мустасно);
рўйхатдан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
фойдаланишга қабул қилинаётган бино ва иншоотларнинг кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд эмаслиги;
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ эмаслиги;
қурилиши тугалланган кўп квартирали уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилот жалб қилинмаганлиги ёки бошқарувчи ташкилот аниқланмаганлиги;
бинони демонтаж қилиш, буздириш бўйича инспекция томонидан даъво аризалари киритилиб, судларда низо мавжудлиги ёки демонтаж қилиш, буздириш бўйича судлар томонидан қарорлар қабул қилинганлиги;
қуриладиган бино ва иншоотлар ҳудудларидан ёғингарчилик сувларини тўлиқ олиб чиқиб кетиш мақсадида ёмғир сувларини оқизиш тармоқларини (лоток) йирик (канал, коллектор, дренаж ва йирик ирригация тармоқлари) тармоқларга улаш назарда тутилмаганлиги;
сувни муҳофаза қилиш ҳудудлари чегараларига туташ ер участкаларида барпо этиладиган қурилиш объектларига сув объектларининг балансда сақловчи ташкилотлардан тегишли хулосалар олинмаганлиги.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
Рад этиш ҳудудий инспекция томонидан шаҳарсозлик ҳужжати номи, унинг қисми, банди, кичик банди ёки хатбошиси орқали асосланган бўлиши талаб этилади.
32. Буюртмачи рухсатнома бериш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан, рухсатномани олиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, рухсатнома такроран сўровнома тушганидан сўнг ҳудудий инспекция ёки ҳудудий бошқармалар томонидан икки иш куни мобайнида ошмаган муддатда кўриб чиқилади.
Бунда ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — ариза берувчи мустақил равишда, аввалги ариза учун тўланган инвойсни тизимдан юклаб олиб, такрорий аризани тўлов босқичида бириктиради.
Сўровномани такроран кўриб чиқишда ҳудудий инспекция ёки ҳудудий бошқарма томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
33. Хулоса берувчилар томонидан ижобий хулоса олиниб, қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳолда ҳудудий инспекцияга юборилган бўлиб, бироқ ҳудудий инспекция томонидан кўриб чиқиш жараёнида ушбу Регламентнинг 31-банди асосида рад этилган тақдирда буюртмачи рад этиш сабабларини бартараф этиб такроран мурожаат қилганда, сўровнома кўриб чиқиш учун фақат ҳудудий инспекцияга юборилади.
34. Объектлар, шунингдек, якка тартибдаги уй-жойлардан босқичма-босқич фойдаланиш учун рухсатнома берилиши мумкин. Бунда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларида босқичма-босқич фойдаланиш учун рухсатнома бериш кўзда тутилган бўлиши, шунингдек, қурилаётган объектнинг фойдаланиш учун рухсат берилаётган қисми (секция, блок) лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ишларнинг барчаси, хусусан, мазкур бинодан фойдаланишда ҳизмат қилувчи ободонлаштириш ишлари (тасдиқланган лойиҳага кўра ички йўллар, яшил ҳудудлар, чиқинди тўплаш жойлари, болалар майдончаси, автотураргоҳлар ва бошқалар), бино ва иншоотлар тўлиқ қурилган, пардозлаш ишлари якунланган ҳамда ташқи муҳандислик тармоқларига улангандан сўнг унинг қурилиши, шунингдек, реконструкция қилиниши тугалланмаган қисмлари объектнинг зилзилабардошлилигини ва ёнғинга чидамлилигини таъминлаши шарт.
Қурилаётган объект лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ишларнинг барчаси, хусусан, бино ва иншоотларнинг барчаси тўлиқ қурилган, пардозлаш ишлари якунланган ҳамда ташқи муҳандислик тармоқларига улангандан сўнг объектдан фойдаланишга рухсатнома берилиши мумкин.
Марказий кўчаларнинг икки тарафида жойлашмаган якка тартибдаги уй-жойнинг муайян хона, ошхона, ҳожатхонаси, уйнинг ички безаги якунланиб, яшаш учун яроқли ҳолатга келгандан кейин ариза берувчининг талаби асосида уй-жой муҳандислик тармоқларига уланмаган, алоҳида ёрдамчи-хўжалик иморатларисиз, ҳудудни ободонлаштирмасдан, уйнинг бир қисмидан фойдаланишга рухсатнома беришга йўл қўйилади.
35. Ҳудудий бошқарма сўровнома тушгандан сўнг тўрт иш куни мобайнида объектни жойига борган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиб, ушбу Регламентга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ QR-код қўйилган рухсатномани беради ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.
Рухсатнома электрон шаклда расмийлаштирилади ва ҳудудий бошқарманинг ЭРИси билан тасдиқланади.
36. Ҳудудий инспекция ёки ҳудудий бошқарма QR-кодли рухсатнома расмийлаштирилган куннинг ўзида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказувчи органга рухсатномани кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборади.
37. Ҳудудий инспекция ёки ҳудудий бошқарма расмийлаштирилган QR-кодли рухсатнома тушган кундан кейин икки иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказувчи орган белгиланган тартибда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиб, тегишли ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани расмийлаштиради.
Кадастр агентлиги давлат рўйхатидан ўтказилган кўп квартирали уйдаги жойлар алоҳида (квартирага) ажратилганда, ҳар бир жой (квартира)нинг майдони, кадастр рақами ва мулкдори, шунингдек, кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланишдаги майдони ва бошқа маълумотлар «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига автоматик тарзда юборилишини таъминлайди.
38. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган йиғим миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) ташкилотларга, Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
Хабарномада кўрсатилган йиғим тўлиқ тўланганидан сўнг реал вақт режимида тегишли ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи электрон шаклдаги Реестрдан кўчирмани юклаб олиш имкони пайдо бўлади ва ариза берувчининг сўровига кўра унга Реестрдан кўчирма электрон шаклда ёки қоғоз шаклида берилиши мумкин.
5-боб. Якунловчи қоидалар
39. Давлат хизматлари маркази, ҳудудий инспекция, ҳудудий бошқарма, хулоса берувчилар ва рўйхатдан ўтказувчилар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.
40. Ҳудудий инспекция ёки ҳудудий бошқарма томонидан рухсатнома расмийлаштирилган куннинг ўзида мазкур рухсатнома «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида автоматик тарзда ҳисобга олинади.
41. Хулоса берувчилар ўзлари берган ижобий ёки салбий хулосаларга жавобгар ҳисобланади.
42. Сўровномаларни белгиланган муддатда кўриб чиқмаган хулоса берувчилар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
43. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
44. Буюртмачи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
45. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш ва фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Қурилиш тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш ҳамда фойдаланиш учун рухсатнома бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Пудрат ташкилоти

Қурилиши тугалланган объект топшириш-қабул қилишга тайёрлиги тўғрисида буюртмачига мувофиқлик декларациясини илова қилган ҳолда хабарнома юборади.

Қурилиш ишлари тугаллангандан сўнг

2-босқич

Буюртмачи

ўзи келиб Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали электрон сўровнома юборади.

Хабарнома келиб тушгандан кунда

3-босқич

Хулоса берувчилар

Сўровнома ва далолатнома келиб тушгандан сўнг объектни жойига бориб ўрганиб чиқади ва қурилиши тугалланган объектнинг фойдаланишга тайёрлиги ёки тайёр эмаслиги тўғрисида хулоса беради.

10 иш куни мобайнида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Хулоса берувчилар томонидан далолатнома тасдиқланганидан сўнг тизим орқали автоматик тарзда буюртмачига юборади.

Автоматик равишда

5-босқич

Буюртмачи

Қурилиши тугалланган объектни фойдаланиш учун рухсатнома олиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун далолатномани ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишлилик бўйича ҳудудий инспекцияга ёки ҳудудий бошқармага юборади.

1 иш кунида

6-босқич

Ҳудудий инспекция ёки ҳудудий бошқарма

1. Қурилиши (реконструкция) тугалланган объектнинг фойдаланишга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

2. QR-кодли рухсатномани расмийлаштиради ёки рад этади ва рўйхатдан ўтказувчиларга электрон шаклда рухсатномани юборади.

4 иш кунида

7-босқич

Рўйхатдан ўтказувчилар

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади ва реестридан кўчирмани Давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

1 иш кунида

8-босқич

Давлат хизматлари маркази

Рухсатнома ва реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида электрон шаклда хабардор қилади.

Реал вақт режимида

Қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш ва фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНГАН ОБЪЕКТНИ ТОПШИРИШ-ҚАБУЛ ҚИЛИШ
ДАЛОЛАТНОМАСИ

20___й. «___»_________

__________________________________

(объект жойлашган жойи)

__________________________________________________________________________________________

(объект номи)

1. Буюртмачи (буюртмачи билан пудрат ташкилоти биргаликда) _________________________________

________________________________________________________________________________ томонидан

(ташкилот номи)

_______________________________________________________________________ манзилда жойлашган

_________________________________________________________________________________________

(вилоят, шаҳар, туман, аҳоли пункти, мавзе, даҳа, кўча, уй (корпус) рақами)

_________________________________________________________________________________________

(объектнинг номи ва қурилиш тури,

_________________________________________________________________________________________

янги қурилиш, реконструкция)

фойдаланишга қабул қилиш учун тақдим этилди.

2. Қурилиш ишлари ___________________________________________________________________ нинг

(рухсат берган орган номи)

20___й. «____» ______________________-сон рухсатномаси асосида амалга оширилган.

3. Қурилиш ишларни бажарган бош пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари

_________________________________________________________________________________________

(ташкилот номи ва ҳар бир ташкилот бажарган иш тури)

_________________________________________________________________________________________

(ташкилотлар сони учтадан ортиқ бўлса, уларнинг рўйхати далолатномага иловада кўрсатилади)

томонидан бажарилган.

4. Қурилиш ишлари учун лойиҳа ҳужжатлари __________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(ҳужжатларнинг қисми ёки бўлими номи)

ишлаб чиқилган бош лойиҳа ташкилоти ______________________________________________________

______________________________________________________ (лойиҳа ташкилотининг номи)

ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари ____________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(ташкилот номи ҳамда ҳужжатнинг бажарилган қисми ва бўлими)

_________________________________________________________________________________________

(ташкилотлар сони учтадан ортиқ бўлса, уларнинг рўйхати далолатномага иловада кўрсатилади)

томонидан бажарилган.

5. Лойиҳалаштириш учун дастлабки маълумотлар ______________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(илмий-тадқиқот ва қидирув ташкилотларининг номи,

_________________________________________________________________________________________

дастлабки маълумотлар мавзуси)

_________________________________________________________________________________________

(ташкилотлар сони учтадан ортиқ бўлса, уларнинг рўйхати далолатномага иловада кўрсатилади)

томонидан тақдим этилган.

6. Қурилиш қуйидаги лойиҳа (намунавий, якка, такрор қўлланиладиган) бўйича амалга оширилган:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(лойиҳанинг рақами, серия рақами, (намунавий лойиҳа бўйича;

_________________________________________________________________________________________

турар жой-фуқаролик объектлари бўйича индивидуал лойиҳа учун

_________________________________________________________________________________________

бундай лойиҳани қўллаш учун тегишли қарор)

7. Лойиҳа ҳужжатлари _____________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(экспертиза ташкилоти номи)

томонидан 20___й. «____»____________ ______-сон билан ижобий экспертизадан ўтказилган.

8. Қурилиш-монтаж ишлари қурилиш давомийлиги меъёр бўйича ______ ҳақиқатда _________________ бўлган ҳолда қуйидаги муддатларда бажарилган:

ишларни бошланиши ________________________________, тугатиш ___________________

_______________________________ (ой ва йил) ___________________________ (ой ва йил)

9. Фойдаланишга қабул қилиш учун тақдим этилган объект қуввати, ишлаб чиқариш унумдорлиги, ишлаб чиқариш майдони, тармоқ узунлиги, сиғими, ҳажми, ўтказиш қобилияти, ишчи ўринлари сони бўйича қуйидаги асосий кўрсаткичларга эга (барча объектлар, турар жой уйлардан ташқари), мақсадли маҳсулот ёки асосий хизмат турларига мувофиқ ўлчов бирликларида тўлдирилади):

Қуввати, унумдорлиги

Ўлчов бирлиги

Лойиҳа бўйича

Амалда

умумий (аввал қабул қилинганларини ҳисобга олган ҳолда)

шу жумладан ишга тушириш комплекси ёки навбати

умумий (шу жумладан, аввал қабул қилинганлари)

шу жумладан, ишга тушириш комплекси ёки навбати

Бошланғич даврда лойиҳавий қувватларини ўзлаштириш меъёрларига мос келувчи ҳажмда лойиҳада кўзда тутилган маҳсулотни ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(ҳажмни кўрсатган ҳолда маҳсулотни ишлаб чиқариш бошланғич ҳолати)

Фойдаланишга қабул қилиш учун тақдим этилган ижтимоий ва турар жой объектлари бўйича мажбурий қуйидаги кўрсаткичларга эга:

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Лойиҳа бўйича

Амалда

Умумий майдони

м2

Қаватлар сони

қават

Умумий қурилиш ҳажми

м3

шу жумладан, ерости қисми бўйича

м3

Бинога қўшилган, қўшилган-ёндан қурилган, ёнидан қурилган хоналар майдони

м2

Кўрсаткичлар

Лойиҳа бўйича

Амалда

Хонадонлар сони

Хонадонлар майдони, м2

Хонадонлар сони

Хонадонлар майдони, м2

Жами хонадонлар

шу жумладан:

бир хонали

икки хонали

уч хонали

тўрт хонали ва ундан кўп хонали

11. Объектнинг техник ва меъморий-қурилиш ечимлари қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади:

_________________________________________________________________________________________

(режалаш, қаватлилик, асосий материаллар ва конструкциялар,

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

муҳандислик ва технологик ускуна бўйича қисқача техник тавсифлар)

12. Объектда лойиҳада кўзда тутилган ускуна, шу жумладан, ёнғин автоматикаси тизими якка ва комплекс синовлардан кейин қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаларга мувофиқ миқдорда ўрнатилган. (далолатномалар илова қилинади) ____________

13. Лойиҳада кўзда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш, портлаш хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлигини, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлайдиган ва зилзилага қарши тадбирлар:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(бажарилиши тўғрисида маълумотлар)

14. Ташқи совуқ ва иссиқ сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, газ таъминоти, электр таъминоти ва алоқа тармоқлари бино, иншоот ва хонанинг нормал ишлашини таъминлайди ҳамда шаҳар (туман) тармоқлардан фойдаланиш ташкилотлари томонидан қабул қилинган.

Шаҳар (туман) тармоқлардан фойдаланиш ташкилотлари маълумотлари рўйхати далолатномага илова қилинади.

15. Биноларда лифтни қуриш, бино атрофини кўкаламзорлаштириш, биноларга олиб борувчи йўллар тротуарлар, хўжалик, ўйин ва спорт майдончалари қопламаларини, чиқинди йиғиш шохобчалари, автотураргоҳ, электр ёритиш тизимини қуриш, шунингдек, энергия ҳамда сув тежаш ишлари, шунингдек, биноларнинг фасадлари элементларини пардозлаш ишлари бажарилган

Ишлар тури

Ўлчов бирлиги

Ишлар ҳажми

16. Объектнинг жорий нархлардаги умумий ҳақиқий қиймати:

жами ___________ минг сўм, шу жумладан:

қурилиш-монтаж ишларининг қиймати _______минг сўм;

ускуналар, асбоблар ва жиҳозлар қиймати ___________минг сўм .

17. Фойдаланишга қабул қилинаётган асосий фондлар қиймати:

жами ___________ минг сўм, шу жумладан:

қурилиш-монтаж ишларининг қиймати _______минг сўм;

ускуналар, асбоблар ва жиҳозлар қиймати ___________минг сўм .

18. Кўздан кечириш ва тегишли ҳужжатлар билан танишиш натижаларига кўра объектда қўлланилган технологик ечимларнинг илғорлигига баҳо берилди:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(турар жой бинолари бўйича тўлдирилмайди)

ХУЛОСА БЕРУВЧИЛАРНИНГ ҚАРОРИ:

Хулоса берувчиларнинг хулосалари ҳамда пудрат ташкилотининг мувофиқлик декларациясига асосан фойдаланишга қабул қилиш учун тақдим этилган

_________________________________________________________________________________________

(объект номланиши)

ФОЙДАЛАНИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНСИН.

Комиссия раиси (Буюртмачи)

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Комиссия аъзолари :

Бош пудрат ташкилоти

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Бош лойиҳа ташкилоти

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Техник назоратчи

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Муаллифлик назорати

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Давлат ёнғин назорати органи;

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси;

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси — унинг назоратида бўлган объектлар бўйича;

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси- гидротехник иншоотлар бўйича;

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорат инспекцияси — автомобиль йўллари қурилиши объектлари, ҳаво ҳамда темир йўл транспорти бинолари ва иншоотлари бўйича;

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси — сув омборлари, сел-сув омборлари бошқа сув хўжалиги объектлари бўйича;

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Маданият вазирлиги — Маданият ва санъат объектлари бўйича

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Ўзбекистон ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — соҳавий қурилиш объектидан ва атроф-муҳитга етказиладиган экологик зарар ҳолати бўйича;

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Ички ишлар вазирлиги

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Ташқи муҳандислик тармоқларига уланишга техник шартлар берган ташкилотлар

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахслар

(Ф.И.О.)

(QR-код)

Изоҳ. Заруратга кўра таркибга инспекция ёки буюртмачи томонидан бошқа манфаатдор назорат органлари ва ташкилотлар вакиллари киритилиши мумкин.
Қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш ва фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот

1. ЖШШИР

2. Ф.И.О.

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот

1. Тўлиқ номи

2. СТИР

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

III. Объектнинг номи ва манзили

Буюртмачи номи

Объектнинг жойлашган манзили

Объектнинг тури

IV. Қурилиш учун асос

V. Қурилиш ишларни бажарган бош пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари

1. Ҳар бир ташкилот номи

2. Бажарган иш тури

VI. Лойиҳа ҳужжатлари

1. Ҳужжатларнинг қисми ёки бўлими номи

2. Лойиҳа ташкилотининг номи

3. Ёрдамчи пудрат ташкилотлари номи ҳамда ҳужжатнинг бажарилган қисми ва бўлими

VII. Лойиҳалаштириш учун дастлабки маълумотлар

1. Илмий-тадқиқот ва қидирув ташкилотларининг номи

2. Дастлабки маълумотлар мавзуси

VIII. Лойиҳа ҳужжатлари маълумотлари

1. Лойиҳанинг рақами, серия рақами (намунавий лойиҳа бўйича, турар жой-фуқаролик объектлари бўйича индивидуал лойиҳа учун, бундай лойиҳани қўллаш учун тегишли қарор)

2. Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектнинг «Топография» маълумотлар базасига киритилган ижровий топографик тасвири (ягона рўйхатга олиш рақами кўрсатилган ҳолда).

IX. Ижобий экспертиза хулосаси

1. Рақами

2. Санаси

Х. Қурилиш-монтаж ишлари давомийлиги

1. Меъёр бўйича

2. Ҳақиқатда

3. Ишларнинг бошланиши

4. Тугатиш

XI. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатлари бўйича шартнома (ушбу шартнома талаб ўрнатилган ҳудудлар бўйича)

Шартнома «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали автоматик равишда текширилади.

1.Шартнома рақами

ХII. Объектнинг техник ва меъморий-қурилиш ечимлари қуйидаги маълумотлар билан тавсифланиши

1. Режалаш, қаватлилик, асосий материаллар ва конструкциялар

2. Муҳандислик ва технологик ускуна бўйича қисқача техник тавсифлар

XIII. Лойиҳада кўзда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш, портлаш хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлигини, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлайдиган ва зилзилага қарши тадбирлар

XIV. Объектнинг жорий нархлардаги умумий ҳақиқий қиймати

1. Қурилиш-монтаж ишларининг қиймати (минг сўм)

2. Ускуналар, асбоблар ва жиҳозлар қиймати (минг сўм)

XV. Фойдаланишга қабул қилинаётган асосий фондлар қиймати

1. Қурилиш-монтаж ишларининг қиймати (минг сўм)

2. Ускуналар, асбоблар ва жиҳозлар қиймати (минг сўм)

XVI. Кўздан кечириш ва тегишли ҳужжатлар билан танишиш натижаларига кўра объектда қўлланилган технологик ечимларнинг илғорлигига баҳо

XVII. Илова қилинадиган ҳужжатлар

1.

Лойиҳа ҳужжатлари

2.

Ижобий экспертиза хулосаси

3.

Шаҳар (туман) тармоқлардан фойдаланиш ташкилотлари маълумотлари рўйхати далолатномага илова қилинади

4.

Объектда лойиҳада кўзда тутилган ускуна шу жумладан ёнғин автоматикаси тизими якка ва комплекс синовлардан кейин қабул қилинганлиги тўғрисидаги далолатномалари

XVIII. Тўлдирилиши лозим бўлган жадвал маълумотлари

1. Фойдаланишга қабул қилиш учун тақдим этилган объект қуввати, ишлаб чиқариш унумдорлиги, ишлаб чиқариш майдони, тармоқ узунлиги, сиғими, ҳажми, ўтказиш қобилияти, ишчи ўринлари сони бўйича қуйидаги асосий кўрсаткичларга эга (барча объектлар, турар жой уйлардан ташқари), мақсадли маҳсулот ёки асосий хизмат турларига мувофиқ ўлчов бирликларида тўлдирилади):

Қуввати, унумдорлиги

Ўлчов бирлиги

Лойиҳа бўйича

Амалда

умумий (аввал қабул қилинганларини ҳисобга олган ҳолда)

шу жумладан ишга тушириш комплекси ёки навбати

умумий (шу жумладан аввал қабул қилинганлари)

шу жумладан ишга тушириш комплекси ёки навбати

Фойдаланишга қабул қилиш учун тақдим этилган ижтимоий ва турар жой объектлари бўйича мажбурий қуйидаги кўрсаткичларга эга:

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Лойиҳа бўйича

Амалда

Умумий майдони

м2

Қаватлар сони

қават

Умумий қурилиш ҳажми

м3

шу жумладан, ерости қисми бўйича

м3

Бинога қўшилган, қўшилган-ёндан қурилган, ёнидан қурилган хоналар майдони

м2

Кўрсаткичлар

Лойиҳа бўйича

Амалда

хонадонлар сони

хонадонлар майдони, м2

хонадонлар сони

хонадонлар майдони, м2

Жами хонадонлар

шу жумладан:

бир хонали

икки хонали

...

2. Кўкаламзорлаштириш, биноларга олиб борувчи йўллар тротуарлар, хўжалик, ўйин ва спорт майдончалари қопламаларини қуриш, чиқинди йиғиш шоҳобчалари, автотураргоҳ, лифт ва энергия тежамкор ишлар, шунингдек, биноларнинг фасадлари элементларини пардозлаш ишлари бажарилган:

Ишлар тури

Ўлчов бирлиги

Ишлар ҳажми

Изоҳ. Келтирилган барча маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.
Қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш ва фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

________________________________________________________________________________________

(Ҳудудий назорат инспекциясининг номи)

Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун

РУХСАТНОМА

Ариза рақами: ________________ 20 ____ й. «________»

____________________________________________________нинг _____________-сон аризасига

__(ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О) _______________________ (ариза рақами)

мувофиқ______________________________________________________________________манзилидаги

(объектнинг манзили)

қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланишга рухсат этилди. Мазкур рухсатнома объектдан фойдаланиш учун асос бўлади.

Мазкур рухсатнома кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

Ҳужжатни имзолаган шахс ___________________

_______________________________ (Ф.И.О)

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

Қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш ва фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

_________________________________________________________________________________________

(Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси)

Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун

РУХСАТНОМА

Ариза рақами: ________________ 20 ____ й. «________»

____________________________________________________ нинг ______________-сон аризасига

__________________(ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О) _____________(ариза рақами)

мувофиқ ______________________________________________________________________ манзилидаги

(объектнинг манзили)

қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланишга рухсат этилди. Мазкур рухсатнома объектдан фойдаланиш учун асос бўлади.

Мазкур рухсатнома кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

Ҳужжатни имзолаган шахс ___________________

_______________________________ (Ф.И.О)

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорида:
4-банддан ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҲГК ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни давомида газ таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади»;
4-банддан олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иссиқлик таъминоти корхонаси ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади»;
4-банддан саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«СҚКХ ташкилоти ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентда:
а) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси» сўзлари «қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатномаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловадаги «III. Кадастр паспортини тайёрлашнинг мақсади:»даги 3-банддаги «далолатнома» сўзи «объектдан фойдаланиш учун рухсатнома» сўзлари ҳамда «б» кичик бандидаги «фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси» сўзлари «фойдаланиш учун рухсатномаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарори билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентида:
а) 20-банднинг еттинчи хатбошисидаги «иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси» сўзлари «иншоотлардан фойдаланиш учун рухсатномаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «қабул қилиш далолатномасини» сўзлари «рухсатномасини» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 35-банднинг иккинчи хатбошисидаги «қабул қилиш далолатномаси» сўзлари «рухсатномаси» сўзи билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 732-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри географик ахборот тизими тўғрисида низомда:
қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«шаҳарсозлик фаолияти объектларини лойиҳалаш ва қуриш мақсадлари учун бажарилган муҳандислик-техник қидирувлари (шу жумладан, қурилиши тугалланган объектларнинг ижро тасвирлари) материаллари ҳисобини юритиш»;
саккизинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 38-банд «фазовий маълумотларни» сўзларидан сўнг «(шу жумладан, муҳандислик-техник қидирувлари)» сўзлари билан тўлдирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 16 январдаги 36-сон қарорига илованинг 1-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 11 июндаги 478-сон қарорига илованинг 2-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 2 июлдаги 548-сон қарорига илованинг 17-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сон қарорига илованинг 1, 4 ва 5-бандлари.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 214-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 14 январдаги 24-сон қарорига илованинг 1 ва 9-бандлари.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон; 04.09.2023 й., 09/23/436/0669-сон; 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон; 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон; 25.11.2024 й., 09/24/783/0965-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон; 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон; 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон)