1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
давлат ер кадастрининг таркибий қисмлари, давлат ер кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳамда давлат ер кадастрини юритишда Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг вазифаларини назарда тутувчи Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
бинолар ва иншоотлар давлат кадастри таркиби, босқичлари ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишни ташкил этишни назарда тутувчи Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотларини тайёрлаш, кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кадастр паспортини расмийлаштиришни назарда тутувчи Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 22 июнь,
389-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Давлат ер кадастрини юритиш тартибини белгилайди.
Давлат ер кадастри ерларни ҳисобга олиш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар кафолатланишини таъминлаш, ернинг табиий хоссаларини, ердан фойдаланишни ҳар томонлама ўрганиш ва баҳолаш мақсадида юритилади.
2. Давлат ер кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий таркибий қисми ҳисобланиб, ерларнинг табиий, хўжалик, ҳуқуқий режими, тоифалари, сифат хусусиятлари ва қиймати, ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ҳужжатлар тизимидан иборатдир.
3. Ўзбекистон Республикасининг ер фонди давлат ер кадастри объекти ҳисобланади.
4. Ер кадастри маълумотларини ишлаб чиқиш технологиясини доимий равишда такомиллаштириш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ҳамда фойдаланувчиларга ер кадастри тўғрисида ишончли маълумотлар тақдим этиш давлат ер кадастрининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Давлат ер кадастрини юритиш аэрокосмик суратга олиш, топографик-геодезик, картографик, тупроқ, агрокимёвий, геоботаник тадқиқотлар ва бошқа тадқиқотлар ҳамда изланишлар олиб бориш, ерларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олиниши ва баҳоланиши, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали таъминланади.
5. Давлат ер кадастри ер муносабатларини тартибга солиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни ер тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер тузилишини ташкил этиш, ер учун ҳақ тўлаш миқдорларини асослаш, хўжалик фаолиятини баҳолаш учун мўлжалланган.
6. Қуйидагилар давлат ер кадастрининг таркибий қисмлари ҳисобланади:
ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларга бўлган мулк ёки ижара ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, сервитутларни ва ушбу ҳуқуқларга доир бошқа чеклашларни ҳисобга олиш;
ер миқдорини ҳисобга олиш;
ер сифатини ҳисобга олиш (тупроқ бонитетини аниқлаш);
ерни қиймат жиҳатидан баҳолаш.
7. Қуйидагилар давлат ер кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
республиканинг бутун ҳудудини қамраб олиш;
фазовий координатларнинг ягона тизимини (WGS-84) қўллаш;
ер кадастрига доир маълумотларни ишлаб чиқиш услубининг бирлиги ва узлуксизлиги;
ер кадастрига доир маълумотларнинг ишончлилиги ва тежамлилиги.
8. Давлат ер кадастри маълумотлари асосий (бирламчи) ва жорий турга бўлинади.
Бирламчи рўйхатдан ўтказиш вақтида олинган маълумотлар ва давлат ер кадастри бирламчи маълумотларини тузиш асосий маълумотлар ҳисобланади.
Давлат ер кадастри маълумотларини қайта рўйхатдан ўтказиш ва (ёки) ўзгартириш жараёнида олинган маълумотлар жорий маълумотлар ҳисобланади.
9. Давлат ер кадастри Давлат кадастрлари ягона тизими, бошқа давлат кадастрларини мониторингини юритиш учун фазовий-ҳуқуқий асос ҳисобланади.
Давлат кадастрлари ягона тизимига давлат ер кадастрига оид киритиладиган маълумотларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилади.
10. Ер кадастри маълумотларидан ер муносабатларини тартибга солишда, ердан фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий ва экологик вазифаларни ҳал этишда фойдаланилиши керак.
11. Давлат ер кадастрини юритиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўловлар ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
2-боб. Давлат ер кадастрининг мазмуни
12. Қуйидагилар давлат ер кадастрининг мазмунини ташкил этади:
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
ер участкаларини электрон ҳисобга олиш;
ерни қиймат жиҳатидан баҳолаш;
ер кадастри маълумотларини тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва манфаатдор шахсларга белгиланган тартибда тақдим этиш.
13. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келишига доир маълумотлар ер кадастри маълумотларининг бирламчи қисми ҳисобланади ҳамда мазкур ер участкасини ҳисобга олиш, қийматини аниқлаш ва ҳуқуқларни рўйхатга олишнинг асосини ташкил этади.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бирламчи (қайта) давлат рўйхатидан ўтказишда ер участкаси ва унинг чегараларига оид маълумотлар Давлат кадастрлари ягона тизимида акс эттирилган ҳолда амалга оширилади.
14. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар, ушбу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва тўхтатилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни.
15. Ер участкаларининг чегараларини белгилаш WGS-84 координата тизимида картография материалидан фойдаланган ҳолда, геодезия усуллари билан жойнинг ўзида чегараларнинг бурилиш нуқталари каталогига мувофиқ уларни чегара қозиқлари билан маҳкамлаш орқали амалга оширилади. Натижалар Давлат кадастрлари ягона тизимининг ер кадастри қатламида акс эттирилади. Ер участкаларининг умумий майдони талаб қилинадиган аниқликда таҳлилий, график-таҳлилий ёки механик усуллар билан аниқланади.
Ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар автоматлаштирилган ахборот тизимида юритилади.
Жорий рўйхатдан ўтказиш маълумотларини шакллантиришда рўйхатга олувчи ахборот тизимида ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг ҳуқуқий ҳолати, шунингдек, ернинг майдони, чегаралари, ундан фойдаланиш мақсади ва фойдаланиш режими бўйича юз берган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
16. Ер участкаларининг умумий майдонини ҳисобга олиш асосан геодезия усуллари билан, юқори аниқликни талаб этмайдиган ҳолларда эса картометрик усуллар билан бажарилади.
Экин майдонлари бўйича ер миқдорини ҳисобга олиш бир ва ундан ортиқ контурлардан иборат бўлган асосий ер кадастри бирликлари — ер участкалари доирасида юритилади. Барча тоифадаги экин майдонлари ҳисобга олиниши керак.
Қишлоқ хўжалиги тоифасидаги ер майдонлари ер турлари бўйича ер кадастри маълумотлари таркибида алоҳида қатламда ҳисобга олинади.
17. Давлат ер кадастрининг алоҳида қатлами шаклида, ер сифатини ҳисобга олиш қуйидагиларни ўз ичига олади: табиий-қишлоқ хўжалиги ва ер кадастри бўйича районлаштириш, ер таснифи, уларни экология, технология ва шаҳарсозлик белгилари ва бошқа белгилар бўйича тавсифлаш, тупроқ ва ерни гуруҳларга ажратиш.
Ерларнинг ўлчами, жойлашган ўрни (координаталар каталоги билан), тоифаси ва сифати ҳолатига оид қайд этиладиган маълумотлар ерни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотларни ташкил этади.
18. Маъмурий-ҳудудий даражанинг ошишига қараб, ерни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар унинг кўрсаткичларининг таққосланувчанлигига риоя қилинган ҳолда умумлаштирилади.
19. Турли мақсадларга мўлжалланган ер участкалари ҳолатини баҳолаш ерлардан фойдаланиш самарадорлигининг ҳозирги ҳолати даражасини аниқлашга ҳамда келажакда уни ошириш имкониятларини таҳлил қилиш, асослаш, ер солиғи ва бошқа тўловларни, унинг норматив баҳосини ҳисоблаб чиқариш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни рағбатлантириш учун амалга оширилади.
Барча тоифадаги ерларни баҳолаш ишлари тизимли равишда амалдаги ҳолат ва баҳолаш кўрсаткичлари (ерларнинг ҳар бир тоифаси учун ўзига хос бўлган) ёрдамида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги мақсадларидаги ерлар учун ҳам тупроқнинг унумдорлик қуввати — тупроқ бонитети бўйича қиёсий баҳолаш амалга оширилади.
Ерларнинг қиймат баҳосига ва тупроқ бонитетига доир маълумотлар ер баҳосига оид ер кадастри маълумотларининг алоҳида қатламида ташкил этилади.
20. Ер участкасини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга олиш ва баҳолашга доир асосий ва жорий маълумотлар ер кадастри маълумотлари мажмуини ташкил этади, улар ҳар хил: алфавит — рақам (матн, жадвал, координатлар ва майдонлар рўйхати) ва график (режа, харита, схемалар) шаклларида қайд этилади.
21. Давлат кадастрлари ягона тизимида давлат ер кадастри маълумотлари асосий қатлам ҳисобланиб, туман (шаҳар)нинг маъмурий-ҳудудий чегараси доирасида юритилади. Ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик чегарасидаги барча ер участкалари чегаралари, уларнинг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари таркиби, шунингдек, чегараларда бўлган ўзгаришлар мунтазам равишда киритиб борилади.
22. Ҳар бир маъмурий-ҳудудий даражада ахборот тизими орқали тақдим этиладиган ер кадастрига доир маълумотлар таркиби ва шакли Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланади.
23. Ер кадастрига доир маълумотларнинг ишончлилиги учун давлат ер кадастрини юритиш вазифаси юкланган ваколатли орган масъул ходимлари, шунингдек, ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар жавоб берадилар.
3-боб. Давлат ер кадастрини юритиш
24. Давлат ер кадастри ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ юритилади.
25. Дастлабки кадастр маълумотлари янгиланаётганда ер участкаларининг ҳуқуқий ҳолатида, ерларнинг сифат ҳолати ва улардан фойдаланишда, уларни баҳолашда юз бераётган ўзгаришлар аниқланади ва рўйхатдан ўтказилади. Ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларига (рўйхатдан ўтказувчи органга), бошқа ташкилотларга кўрсатиб ўтилган ўзгаришлар тўғрисида ўн кун муддатда ахборот беришга мажбурдирлар.
26. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари:
ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар мурожаатлари асосида давлат ер кадастрини юритишда (ер участкалари таркибида ва ундан фойдаланишда) юз берган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни тўплайдилар ва натурада (жойнинг ўзида) текширилгандан кейин жорий ўзгаришларни электрон ахборот тизимига киритади;
туман (шаҳар) ҳудуди кадастр зоналари, кадастр массивлари, кадастр мавзелари, ер участкаларига бўлинишини таъминлайди ва доимий мониторингини юритади.
27. Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари:
давлат ер кадастрини юритишда (ер участкалари таркибида ва ундан фойдаланишда ҳамда ҳуқуқий ҳолатида) юз берган ўзгаришларни ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг буюртмалари асосида давлат рўйхатидан ўтказади;
давлат ер кадастрини юритишда туманлар (шаҳарлар) филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Давлат кадастрлари ягона тизими таркибида давлат ер кадастри юритилишида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туман (шаҳар)лар маъмурий чегаралари кесимида кадастр зоналари, кадастр массивлари, кадастр мавзелари шаклланиши ва юритилишини таъминлайди;
ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, тоифалари, ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги электрон маълумотларни шакллантиради.
28. Давлат кадастрлари палатаси:
ер кадастрига оид очиқ геоахборот маълумотларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этади, манфаатдор вазирликлар ва идораларга маълумотлар тақдим этади;
ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш бўйича кузатишлар тизимини ташкил этади ва амалга оширади;
ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантиради;
Ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича миллий ҳисобот Миллий геоахборот тизимида юритилишини ташкил этади ва амалга оширади;
ҳар йили 1 февралга қадар Кадастр агентлигига Ўзбекистон Республикасида Ер фонди тоифалари ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботни тақдим этади.
29. Кадастр агентлиги:
давлат ер кадастри юритилишини тартибга солувчи ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини таъминлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманларнинг (шаҳарларнинг) маъмурий чегараларини, кейинчалик уларнинг майдонларини мувофиқлаштирган ҳолда, геодезик усуллар билан белгилаш ва жойларга бириктириб қўйиш ишларини амалга оширади;
ер ресурсларини аэрокосмик усуллар билан ўрганишни ташкил этади;
ерларнинг миқдори ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
ҳар йили 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикасида Ер фонди тоифалари ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботни расмий веб-сайти орқали очиқ маълумот сифатида тақдим этади.
30. Давлат ер кадастрини юритишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қуйидагилар амалга оширилади:
тупроқшунослик, агрокимё, геоботаникага оид ва бошқа изланишларни ҳамда тадқиқотларни амалга ошириш;
ерларни сифат жиҳатдан ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш.
4-боб. Якунловчи қоида
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Давлат ер кадастрини юритиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар
Давлат ер кадастрини юритишда (дастлабки кадастр маълумотлари янгиланаётганда ер участкаларининг ҳуқуқий ҳолатида, ерларнинг сифат ҳолати ва улардан фойдаланишда, уларни баҳолашда) ўзгаришлар юз берганда, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларига (рўйхатдан ўтказувчи органга), бошқа ташкилотларга ахборот беради.
Ўн кун муддатда
2-босқич
Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари
1. Давлат ер кадастрини юритишда (ер участкалари таркибида ва ундан фойдаланишда) юз берган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни тўплайди ва натурада (жойнинг ўзида) текширилгандан кейин жорий ўзгаришларни электрон ахборот тизимига киритади.
1. Мурожаатлар асосида
2. Туман (шаҳар) ҳудуди кадастр зоналари, кадастр массивлари, кадастр мавзелари, ер участкаларига бўлинишини таъминлайди ва доимий мониторингини юритади.
2. Доимий равишда
3-босқич
Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари
1. Давлат ер кадастрини юритишда (ер участкалари таркибида ва ундан фойдаланишда ҳамда ҳуқуқий ҳолатида) юз берган ўзгаришларни давлат рўйхатидан ўтказади.
1. Мурожаатлар асосида
2. Давлат ер кадастрини юритишда туманлар (шаҳарлар) филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
2. Доимий равишда
3. Давлат кадастрлари ягона тизими таркибида давлат ер кадастрини юритишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туман (шаҳар)лар маъмурий чегаралари кесимида кадастр зоналари, кадастр массивлари, кадастр мавзелари шаклланиши ва юритилишини таъминлайди.
3. Доимий равишда
4. Ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, тоифалари, ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги электрон маълумотларни шакллантиради.
4. Доимий равишда
4-босқич
Давлат кадастрлари палатаси
1. Ер кадастрига оид очиқ геоахборот маълумотларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этади, манфаатдор вазирликлар ва идораларга маълумотлар тақдим этади.
2. Ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш бўйича кузатишлар тизимини ташкил этади ва амалга оширади.
3. Ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантиради;
4. Ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича миллий ҳисобот Миллий геоахборот тизимида юритилишини ташкил этади ва амалга оширади.
5. Ҳар йили 1 февралга қадар Кадастр агентлигига Ўзбекистон Республикасида Ер фонди тоифалари ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботни тақдим этади.
Доимий равишда
5-босқич
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
1. Давлат ер кадастри юритилишини тартибга солувчи ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини таъминлайди.
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманларнинг (шаҳарларнинг) маъмурий чегараларини, кейинчалик уларнинг майдонларини мувофиқлаштирган ҳолда, геодезик усуллар билан белгилаш ва жойларга бириктириб қўйиш ишларини амалга оширади.
3. Ер ресурсларини аэрокосмик усуллар билан ўрганишни ташкил этади.
4. Ерларнинг миқдори ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради.
5. Ҳар йили 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикасида Ер фонди тоифалари ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботни расмий веб-сайти орқали очиқ маълумот сифатида тақдим этади.
Белгиланган муддатларда
6-босқич
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
1. Тупроқшунослик, агрокимё, геоботаникага оид ва бошқа изланишларни ҳамда тадқиқотларни амалга оширади.
2. Ерларни сифат жиҳатдан ҳисобга олиш ҳамда баҳолашни амалга оширади.
3. Маълумотларни белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига ахборот тизимлари орқали тақдим этади.
Белгиланган муддатларда
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарорига 2-ИЛОВА
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартибини белгилайди.
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ҳудудий принцип бўйича ташкил этилади ва объектларнинг ҳуқуқий, хўжалик ва архитектура-қурилиш мақоми тўғрисидаги маълумотлар тизимини ташкил этади.
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри бинолар ва иншоотлар мулкдорлари ва бу объектлардан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини, шунингдек, бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш учун ахборот тизими ёрдамида рақамли шаклда давлат тилида юритилади.
2. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича муносабатлар мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
3. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари барча давлат ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий юридик кучга эгадир. Кадастр ҳужжатлари бинолар ва иншоотлар билан фуқаролик-ҳуқуқий битимларни амалга оширишда ва бошқа юридик ҳаракатларда ҳуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотлар сифатида қабул қилиниши керак.
4. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш объектлар тўғрисидаги кадастр маълумотларини шакллантиришдаги ишончли ҳужжатлар ва бошқа маълумотлардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
5. Бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
6. Давлат кадастрлари ягона тизимини шакллантириш ва юритишни ташкил этиш, шунингдек, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ишларига умумий раҳбарлик қилиш, уларни методик жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) томонидан амалга оширилади.
7. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритувчи органлар кадастр ҳужжатларини ва кадастр маълумотларини рухсатсиз олиш ва ошкор этишдан ҳимоя қилинишини таъминлашлари шарт, очиқ маълумотлар бундан мустасно.
8. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича ишлар кўчмас мулкка кадастр ҳужжатларини тайёрлаганлик, уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун тўланадиган тўловлар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Давлат мулки бўлган объектлар бўйича бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2-боб. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрининг таркиби ва босқичлари
9. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри кадастр режасидан, кадастр ҳужжатларидан ва геофондлардан, шунингдек, мазкур Низомда белгиланган тартибда шакллантириладиган ахборот тизими маълумотларидан иборат.
10. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ахборот тизимлари орқали қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1-босқич — бинолар ва иншоотларнинг техник кўрсаткичларини ўлчаш воситалари орқали аниқлаш ва ахборот тизимида ҳисобга олиш;
3-босқич — олдинги босқичларда олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, маълумотларни ахборот тизимига киритиш ёки мавжуд маълумотларни янгилаш.
11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўлиниши, туманлар, шаҳарлар бўйича тузилади, уларнинг ҳудуди давлат ер кадастри маълумотлари асосида ҳисобга олиш участкаларига бўлинади.
12. Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшаш пунктларининг кадастрга оид бўлиниши чегараларни белгилаш ва ҳудудларни туман доирасида ёхуд шаҳар чегараларини ҳисобга олиш участкаларига бўлинишини билдиради. Қорақалпоғистон Республикасига, вилоятларга, Тошкент шаҳрига, туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшаш пунктларига, шунингдек, ҳисобга олиш участкаларига ягона тизим бўйича кадастр рақами берилади.
3-боб. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш
13. Бинолар ва иншоотларнинг кадастр йиғмажилди маълумотлари бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотларининг асосини ташкил қилади.
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрига маълумотлар белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида уларнинг қурилиши тугаллангандан кейин ёхуд қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда улар бўйича битимлар тузилгандан кейин ҳисобга киритилади.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар ҳам бино ва иншоотлар давлат кадастрида ҳисобга олиниши мумкин.
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда ахборот тизимида бино ва иншоотга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар (уларнинг пайдо бўлиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва тўхтатилиши) тўғрисидаги, шунингдек, объектни тавсифловчи бошқа маълумотлар қайд этилади.
Махфийлик режимига эга бўлган бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва мазкур объектларни рўйхатдан ўтказиш бўйича маълумотлардан фойдаланиш шартлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Давлат сирлари тўғрисида”ги Қонуни.
14. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда давлат кадастрига оид киритиладиган маълумотларнинг таркиби Кадастр агентлиги томонидан ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган минимал талаблар асосида ишлаб чиқилади.
Бинолар ва иншоотлар жойлашган ер, уларга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг юридик ва жисмоний шахсларга тегишлилиги, ушбу ҳуқуқларнинг пайдо бўлиш асослари ва муддатлари, уларнинг тўхтатилиш муддатлари, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни чеклаш шартлари, ушбу объектларга учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотлар бинолар ва иншоотларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳисобланади. Ушбу маълумотлар ахборот тизимига бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида киритилади.
Бинолар ва иншоотларнинг қиймати, улардан фойдаланиш хусусиятлари, ушбу объектларнинг ишлаб чиқаришдаги мақсадлари ва бошқа маълумотлар бинолар ва иншоотлар хўжалик мақомининг асосини ташкил этади.
Бинолар ва иншоотларнинг ер тузиш схемаларига, аҳоли пунктларининг бош режаларига, қишлоқ ва маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларига, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги, бинолар параметрлари (қаватлари, умумий, яшаш, ишлаб чиқариш майдонлари), эгаллаб турган ер участкаси, қурилган санаси, муҳандислик-техник коммуникацияларнинг мавжудлиги, сейсмик чидамлилиги тўғрисидаги ва бошқа техник маълумотлар бинолар ва иншоотларнинг архитектура-қурилиш мақоми ҳисобланади.
15. Кадастр маълумотлари асл ҳужжатлар ёки давлат органлари қарорларининг, шартномаларнинг (олди-сотди, ҳадя қилиш, алмаштириш, ижарага олиш, рента ва бошқалар), бино ва иншоотлар лойиҳа-смета ҳужжатларининг, илгари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг тегишли равишда расмийлаштирилган нусхалари асосида тузилади.
16. Ҳар бир бино ва иншоот ахборот тизимига муайян кадастр рақами остида ёзиб қўйилади.
17. Ахборот тизимидаги ёзувларни ўзгартиришга ёки тўлдиришга йўл қўйилмайди. Агар ахборот тизимига киритилган маълумотларни ўзгартириш ёки тўлдириш зарурати пайдо бўлса, у ҳолда илгариги ёзувлар ахборот тизимида сақланиб қолган ҳолда бекор қилинади ва объект тўғрисидаги янги маълумотлар билан айнан шу кадастр рақами остида тўлдирилади.
Бино ва иншоотларнинг параметрлари (қаватлари, умумий, яшаш, ишлаб чиқариш майдонлари) ўзгарганда, ахборот тизимига мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ ўзгаришлар киритилади.
4-боб. Бино ва иншоотлар кадастрини юритишни ташкил этиш
18. Мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган маълумотлар тўпланган ва давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бино ёки иншоот кадастр режасида белгиланади. Кадастр режаси автоматик лойиҳалаштириш тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда бўлиб, бу рўйхатдан ўтказиладиган объектларнинг жойлашуви ва асосий параметрларининг кўргазмали чизма белгиланишини таъминлайди.
19. Давлат кадастрлари ягона тизимида бино ва иншоотлар давлат кадастри туман (шаҳар)лар кесимида Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан юритилади.
Бино ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлар базасида бино ва иншоотлар таснифи бўйича объектлар гуруҳга бўлинади. Бунда бино ва иншоотларнинг ҳудудийлиги, мақсад йўналиши, юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларда тегишлилиги, шунингдек, қурилиш-техник тавсифларига қараб белгиланади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
20. Бинолар ва иншоотларнинг ҳолати бўйича кадастр маълумотларининг умумлаштирилган статистик кўрсаткичлари Кадастр агентлиги томонидан ҳар йили туман ва шаҳарлар кесимида очиқ маълумот сифатида Интернет тармоғида кенг ёритилиши ташкил этилади.
5-боб. Якунловчи қоида
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Давлат кадастрлари палатаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари
1. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрига маълумотлар белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида уларнинг қурилиши тугаллангандан кейин ёхуд қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда улар бўйича битимлар тузилгандан кейин ҳисобга киритилади.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар ҳам бино ва иншоотлар давлат кадастрида ҳисобга олиниши мумкин.
2. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда ахборот тизимида бино ва иншоотга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар (уларнинг пайдо бўлиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва тўхтатилиши) тўғрисидаги, шунингдек, объектни тавсифловчи бошқа маълумотлар қайд этилади.
Буюртмалар асосида
2-босқич
Кадастр агентлиги
1. Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда маълумотлар ва ахборотлар сифатини назорат қилади.
2. Бинолар ва иншоотларнинг ҳолати бўйича кадастр маълумотларининг умумлаштирилган статистик кўрсаткичларини туман ва шаҳарлар кесимида очиқ маълумот сифатида Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёритади.
1. Доимий равишда
2. Ҳар йили 1 январь ҳолатига
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Намуна
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда давлат кадастрига оид киритиладиган маълумотлар таркибига қўйиладиган
Бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар
20.
Кадастр қиймати, 20___ й. ҳолатига минг сўм
21.
Битим (шартнома) да кўрсатилган қиймати, 20___ й. ҳолатига минг сўм*
22.
Махсус иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар
23.
Кадастр маълумотларини шакллантирган субъект (тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми; Давлат кадастрлари филиали номи)
* маълумот мавжуд бўлганда киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон. Илованинг 9-позицияси кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ушбу Низом капитал қурилиш объекти ҳисобланмаган, шу жумладан, енгил конструкцияли қурилмаларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бино — функционал мақсадига қараб, одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;
ер участкаси — ер юзасининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда бошқа хусусиятларга эга бўлган қисми;
иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги ер тепасида, ер юзасида ва ер остида жойлашган қурилиш тизими;
кадастр йиғмажилди — объектнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник хатловдан ўтказиш ва паспортлаштиришнинг, махсус текшириш ва изланишларнинг, сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари жамламаси;
кадастр муҳандиси — геодезия-картография ишлари билан шуғулланувчи ташкилот билан тузиладиган меҳнат шартномаси асосида фаолият юритувчи ёки ўз фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширувчи ва кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасига эга жисмоний шахс;
кадастр паспорти — кўчмас мулк объекти ва объектнинг кадастр рақами ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат;
капитал қурилиш объектлари — ер билан узвий боғлиқ бўлган ва уларнинг белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган бинолар, иншоотлар, шунингдек, қурилиши тугалланмаган объектлар;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
кўп йиллик дарахтлар — боғлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа ўрмон дарахтлари;
кўчмас мулк — ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар;
махсус иншоотлар — белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун алоҳида ер участкасида қурилган муҳандислик иншоотлари мажмуаси, жумладан, темир ва автомобиль йўллари, алоқа ва электр ўтказиш линиялари, ер юзасида, ер усти ва ер остида жойлашган магистрал қувурлар, магистрал канал ва коллекторлар;
қурилиши тугалланмаган объектлар — қурилиши белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бошланган, лекин муайян кунга келиб тугалланмаган ёки қурилиши тугалланган, лекин фойдаланишга қабул қилинмаган бино ва иншоотлар.
3. Кадастр йиғмажилди кўчмас мулкнинг тури, тавсифи, ҳажми, қиймати ва бошқа кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида ахборот тизими орқали тайёрланади ва сақланади.
4. Кадастр йиғмажилди кўчмас мулк объектининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва қиймати, шунингдек, унинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар ҳақидаги материаллар ва маълумотларни ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни жамлаш йўли билан кадастр муҳандислари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси) тегишли туман (шаҳар) филиаллари томонидан тайёрланади ва қоғоз ҳамда электрон шаклда Давлат кадастрлари палатасида доимий сақланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон)
Кўчмас мулк объектига тайёрланган кадастр йиғмажилди натижаси бўйича мулкдорга ёки унинг ишончномаси асосида ҳаракат қилувчи шахсга, шунингдек, мулкдорнинг меросхўрига кадастр паспорти тақдим этилади.
Мулкдорнинг ёки унинг ишончномаси асосида ҳаракат қилувчи шахснинг, шунингдек, мулкдор меросхўрининг сўровига кўра кадастр йиғмажилдининг нусхаси электрон шаклда тақдим этилади.
Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан ўтказилган ўлчов ишлари натижасида тайёрланган кадастр йиғмажилди таркибидаги маълумотлар ҳаққонийлигига — Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари, шунингдек, кадастр муҳандислари томонидан ўтказилган ўлчов ишлари натижасида тайёрланган кадастр йиғмажилди таркибидаги маълумотлар ҳаққонийлигига — кадастр муҳандислари жавобгар ҳисобланади.
5. Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва унинг натижаси бўйича кадастр паспортини олиш учун юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари ўз хоҳишига кўра, Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалларига давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза билан мурожаат қилади ёки кадастр муҳандислари билан хизмат кўрсатиш (келишув) шартномаси асосида битим тузадилар.
Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
янги қурилган, реконструкция қилинган ва қурилиши тугалланмаган объектларга тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни белгиловчи бошқа ҳужжатлар.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Бунда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар уларни қабул қилган давлат органи томонидан тасдиқланган бўлиши, ҳужжатни қабул қилган орган ҳужжатни давлат архивига топширган тақдирда, давлат архивлари томонидан тасдиқланган бўлиши шарт (юридик шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжатлар бундан мустасно).
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
6. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалларига мурожаат этилган ҳолларда, аризалар филиал томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда қабул қилиб олинганидан сўнг шу куннинг ўзида кўчмас мулк билан боғлиқ ишларни бажариш бўйича аризалар реестрига киритилади.
7. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишларининг қиймати Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ аниқланади.
Кадастр муҳандислари томонидан кўчмас мулк объектига кадастр ҳужжатини расмийлаштириш Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган минимал ставкалардан кам бўлмаган миқдордаги нархларда томонларнинг ўзаро келишув шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
8. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва унинг натижаси бўйича кадастр паспортини тақдим этиш кадастр объектининг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
а) кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:
кўп квартирали уйдаги квартира — 5 иш кунигача;
якка тартибдаги турар жой — 8 иш кунигача;
б) кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми ҳамда яхлит кўп квартирали уйлар бўйича:
умумий майдони 100 кв. метргача бўлган кўчмас мулк — 8 иш кунигача;
умумий майдони 100 кв. метрдан 1 000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк — 10 иш кунигача;
умумий майдони 1 000 кв. метрдан 5 000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк — 15 иш кунигача;
умумий майдони 5 000 кв. метрдан 15 000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк — 20 иш кунигача;
умумий майдони 15 000 кв. метрдан 50 000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк — 26 иш кунигача;
умумий майдони 50 000 кв. метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк — 35 иш кунигача;
ажратилган ер участкалари бўйича — 5 иш кунигача;
кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), янги кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида берилади.
в) кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси бўйича:
умумий майдони 1 гектаргача — 15 иш кунигача;
умумий майдони 1 гектардан 5 гектаргача — 20 иш кунигача;
умумий майдони 5 гектардан 10 гектаргача — 26 иш кунигача;
умумий майдони 10 гектардан 100 гектаргача — 35 иш кунигача;
умумий майдони 100 гектардан ортиқ — 40 иш кунигача.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 майдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2025 й., 09/25/330/0473-сон)
9. Кадастр йиғмажилди ер участкасининг, бино ва иншоотларнинг ҳамда кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотларидан иборат бўлади.
10. Ер участкаси яхлитлигини йўқотмаган ҳолда ушбу кўчмас мулк объекти бўйича ўзгаришлар (бино ва иншоотлар қурилиши, реконструкция қилиниши, кўп йиллик дарахтлар барпо этилиши) ҳақидаги маълумотлар кадастр йиғмажилдига киритиб борилади.
туман (шаҳар) филиалида ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилгани ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилингани;
кўчмас мулк объектида ўлчов ишларининг олиб борилишига, шу жумладан, кўчмас мулк объектига кириш имкони йўқлиги (фойдаланиб келаётган шахслар томонидан бино ва иншоотга, ер участкасига киришга қаршилик қилиниши);
бино ва иншоотнинг ихтисослашиши улар жойлашган ер участкасининг фойдаланиш мақсадига мос бўлмаган тарзда ўзгартирилгани.
Кадастр йиғмажилди ёки кадастр паспортини тайёрлаш рад этилганда, ушбу бандда назарда тутилган рад этиш асослари кўрсатилади.
Кадастр йиғмажилди ёки кадастр паспортини расмийлаштиришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
12. Кадастр муҳандиси юридик ва жисмоний шахсларга кадастр йиғмажилдини тайёрлаб бериш бўйича келишув шартномасига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг махсус ахборот тизимида ажратилган шахсий кабинети орқали кўчмас мулк объектига оид маълумотларни киритади ҳамда мулкдор (фойдаланувчи)нинг кўчмас мулкига оид мавжуд ахборотни тизимда ўзига юклаб олади.
Кадастр муҳандиси ўз шахсий кабинети орқали қуйидаги маълумотларни Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалига юборади:
кадастр йиғмажилдини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) учун Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;
янги қурилган, реконструкция қилинган ва қурилиши тугалланмаган объектларга тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари;
кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) бўйича томонлар ўртасида имзоланган, шу жумладан, жисмоний шахс томонидан шахсий маълумотлардан фойдаланишга розилик берилган шартнома.
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолиятини амалга оширувчи кадастр муҳандислари геодезия-картография ишлари билан шуғулланувчи юридик шахслар билан шартнома тузиш орқали кадастр суратига олиш ишларини амалга оширган тақдирда, геодезия-картография ишлари билан шуғулланувчи юридик шахслар билан тузилган шартнома нусхасини Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалига юборади.
Кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасининг амал қилиши тугаганда, шахсий кабинетнинг ишчи функциялари чекланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
2-боб. Ер участкасининг кадастр маълумотларини тайёрлаш
13. Юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланишида бир нечта ер участкаси бўлса, кадастр йиғмажилди уларнинг ҳар бири бўйича тайёрланади, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда жисмоний ёки юридик шахсга битта ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат билан ажратилган бир неча ер участкаларини умумлаштирган ҳолда кадастр йиғмажилди тайёрланиши мумкин.
14. Ер участкасининг кадастр йиғмажилдини тайёрлашда қуйидаги ишлар бажарилади:
ер участкасининг геодезик ўлчов натижасида топографик хариталарини тайёрлаш;
ер кадастр маълумотлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ва чекловчи ҳужжатлар ҳамда сервитутлар мавжудлигини ўрганиш;
ер участкасини жойида хатловдан ўтказиш;
ер участкасининг чегаралари ва умумий майдонини ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштириш ва уларнинг фарқини аниқлаш;
ер участкасининг амалдаги майдони ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларда белгиланган майдондан ортиқ бўлса, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ернинг чегарасини кадастр режасига тушириш;
кўчмас мулк объектини ҳисобдан ўтказиш варақасида ер ҳақидаги маълумотларни киритиш.
Ортиқча эгаллаб олинган ер участкасининг майдони ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларда кўрсатилган майдондан 2 фоизгача ортиқ ва ушбу фарқ 30 квадрат метрдан ошмаган ҳолатларда ер участкасининг ушбу қисми ўзбошимчалик билан эгалланган деб ҳисобланмайди ва солиқ органларига ўзбошимча эгалланган ер сифатида юборилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 майдаги 330-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2025 й., 09/25/330/0473-сон)
15. Ер участкалари геодезик асбоблар ёрдамида (WGS-84 координаталар тизимида) ўлчовдан ўтказилади. Бунда чегара бурилиш нуқталарининг координатлари аниқланади ва шартли белгилардан фойдаланиб, ер участкасининг электрон рақамли кадастр режаси тузилади.
16. Ер участкасининг электрон рақамли кадастр режасига қуйидагилар туширилади ва маълумотлар акс эттирилади:
бино ва иншоотлар ҳамда бошқа географик объектлар;
ер участкасининг давлат ҳокимияти органлари томонидан ўрнатилган муҳофаза зоналари ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларнинг чегаралари (мавжуд бўлса);
чегарадош ер участкалари ва уларга бўлган ҳуқуқ эгаларининг номлари.
17. Ер участкасининг электрон рақамли кадастр режаси унинг майдонидан келиб чиқиб, кадастр йиғмажилдида тасвирлаш учун қулай масштабларда тузилади. Бунда аҳоли пунктларидаги ер участкасининг кадастр режаси 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача, аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари ер участкасининг кадастр режаси 1:5000 масштабда ёки 1:10000 масштабда тузилади.
1 000 гектар ва ундан ортиқ ер майдонлари — 1:10 000 масштабда.
Бунда кадастр режалари буюртмачининг талабидан келиб чиқиб, топографик режалар масштаблари доирасида йирикроқ масштабларда ҳам тузилиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарорига асосан иккинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ерлари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ва бошқа шу каби мақсадларда фойдаланилаётган ер участкаларининг электрон рақамли кадастр режаси мавжуд топографик ва қишлоқ хўжалиги электрон хариталаридан фойдаланиб тузилади.
Агар ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача замонавий (актуал) топографик съёмка материаллари мавжуд бўлса, кадастр режаси улар асосида тузилиши мумкин.
Ер участкасининг электрон рақамли кадастр режаси архивда сақлаш учун қоғозда чоп этилиб, режасини тузган ижрочи, ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси томонидан имзоланади ва чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгалари билан келишилади ва Ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномасига (кейинги ўринларда — далолатнома) унинг ажралмас қисми сифатида илова қилинади.
18. Ер участкаси жойлашган манзил тез аниқланишини таъминлаш мақсадида ер участкаси жойлашган ҳудуд режаси тайёрланади ва кадастр йиғмажилдига киритилади. Ер участкаси жойлашган ҳудуд режаси ер участкаси туширилган, унга яқин ҳудудларни ўз ичига олган топографик карталардан ёки бошқа режалардан кўчирмадан иборат бўлади.
19. Ер участкасини хатловдан ўтказиш натижаси бўйича қуйидаги ҳолларда ер участкасининг чегаралари қўшни чегарадошлар билан келишилади:
янги ажратилган ер участкаларида;
кўчмас мулкнинг бир қисмини бегоналаштириш натижасида ер участкаси бўлинганда.
Мазкур бандда назарда тутилган ҳолатларда ер участкасини келишиш мазкур Низомга 10-иловада келтирилган намунавий шаклда далолатнома тузиш ҳамда қўшни чегарадошлар томонидан имзо қўйиш йўли билан амалга оширилади.
20. Далолатномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва рақами;
ер участкасининг жойлашган манзили — туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ (овул) ва кўчанинг номи, уй рақами, агар кўчанинг номи ва уй рақами бўлмаса, қишлоқ (овул), маҳалла ва аҳоли пунктининг номи келтирилади;
ер участкасининг чегаралари таърифи;
ер участкасининг умумий майдони — ҳужжатлар бўйича ва амалда;
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарорига асосан чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон)
қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ерларнинг турлари, бонитет баллари ва меъёрий қиймати;
21. Далолатнома ер участкаси юридик шахсга тегишли бўлса, унинг раҳбари ёки ишончли вакили томонидан, агар ер участкаси жисмоний шахсга тегишли бўлса, ушбу жисмоний шахс ёки унинг ишончли вакили томонидан имзоланади.
Агар чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаси — жисмоний шахс узоқ муддатга бошқа жойга кетган бўлса, юридик шахс бошқа туманда (шаҳарда) жойлашган бўлиб, чегараларни келишиш куни ва вақти тўғрисида огоҳлантирилган бўлса-да, унинг раҳбари ёки ишончли вакили келишиш учун келмаса, ушбу ҳолат далолатномада акс эттирилади.
Ер участкалари чегараларини аниқлашда ер участкасининг чегаралари чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаси (эгалари) билан келишилмаган тақдирда, низо суд тартибида ҳал этилади.
Кейинчалик ер участкасига ёки чегарадош ер участкасига нисбатан белгиланган ҳуқуқ тури ёки ҳуқуқ эгаси ўзгарганда, далолатномани қайта тузиш талаб этилмайди, ер участкасининг чегараси ўзгарган ҳолатлар бундан мустасно.
22. Кўчмас мулк объектини ҳисобга олишда ер участкаси бўйича қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
ер участкасининг жойлашган манзили;
манзил белгиланиши (мавжуд, янги берилган, ўзгартирилган);
ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш асосий тури;
(22-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
ер участкасининг умумий майдони (га);
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва рақами;
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат бўйича ер участкасининг майдони (га);
221. Кўчмас мулк объектини ҳисобга олишда кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси (режаси, жойлашган объектлар, шу жумладан, лойиҳада назарда тутилган автотураргоҳлар, болалар ва спорт майдончалари, дам олиш масканлари, сайилгоҳлар, йўлаклар ва кўп квартирали уйга хизмат кўрсатувчи бошқа объектлар) майдони ҳамда чегаралари бўйича маълумотлар акс эттирилади.
(221-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
3-боб. Бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотларини тайёрлаш
23. Ер участкасига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилган ер майдонининг фойдаланиш мақсадига мос равишда ҳамда тегишли тартиб асосида барпо этилган ва қурилиши тугалланган ёки тугалланмаган бино ва иншоотларга кадастр йиғмажилди тайёрланишига рухсат берилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларида ноқонуний қурилган қурилмаларни эгаллаб олинган ер майдони ва қурилмаларнинг ўлчамлари ваколатли органларнинг сўровномасига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан маълумотнома тарзида тайёрланади.
24. Бино ва иншоотларнинг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилади:
бино ва иншоотлар бўйича мавжуд ҳуқуқий, иқтисодий, архитектура-шаҳарсозлик ва бошқа зарур ҳужжатлар йиғилади ва таҳлил қилинади;
бино ва иншоотлар техник хатловдан ўтказилади, бунда биноларнинг ички ва ташқи ўлчовлари аниқланади, майдонлари ва ҳажмлари ҳисобланади ҳамда ушбу маълумотлар биноларнинг ички ва ташқи ўлчов қайдномаларида акс эттирилади;
бино ва иншоотлар конструктив қисмларининг тавсифи аниқланади ва маълумотларда акс эттирилади;
бино ва иншоотларнинг қаватма-қават электрон чизмалари тайёрланади;
бинонинг муҳандислик коммуникациялари (газ, электр энергияси, ичимлик суви, иссиқлик таъминоти ва бошқалар) билан таъминланганлиги аниқланади;
жисмоний шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг кадастр қиймати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланади;
бино ва иншоотларга ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамлари шакллантирилади;
кўчмас мулк объектини электрон ҳисобга олишда бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотлари киритилади;
кадастр йиғмажилди тайёрланади.
25. Кадастр йиғмажилди асосида кадастр паспорти расмийлаштирилади.
26. Бино ва иншоотларнинг архитектура-қурилиш чизмалари энг кам ҳажмда, ортиқча тафсилотларсиз тузилади.
Бунда бинонинг ички хоналари режаси чизилади. Агар бино бир неча қаватдан иборат бўлса, у ҳолда барча қаватларнинг режалари, шунингдек, ертўланинг режаси чизилади. Бинонинг қават режалари 1:100 ёки 1:200 масштабда чоп этилади ва номланади (масалан, «1-қават режаси», «2-қават режаси», «Ертўла режаси»).
27. Ер ости иншоотларининг (ҳар хил мақсадларда фойдаланиладиган қувурлар, электр ва алоқа линиялари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган иншоотлар ва бошқалар) тавсифи кадастр йиғмажилдига лойиҳа-смета ёки ушбу иншоотлар давлат кадастри маълумотларидан фойдаланиб киритилади.
28. Махсус иншоотларнинг кадастр маълумотлари тайёрланаётганда, улар тўғрисида ўзларига хос маълумотлар тегишли давлат кадастрлари маълумотларидан фойдаланиб киритилади (масалан, алоҳида кадастр объекти бўлган электр линиясининг кадастр маълумотларидан унинг номи, кучланиши, симлар сони, электр линияси таянчларининг конструкцияси, трансформатор станциялари ва бошқа иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар олиниши мумкин).
майдон, кв.м. (қурилишости, умумий, ишлаб чиқариш, фойдали, яшаш);
қурилган йили;
ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотлар;
кадастр қиймати;
битим (шартнома) қиймати;
махсус иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар;
кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган (нотурар) жойлар, умумий мол-мулк (умумий жойлар) рўйхати.
Бино ва иншоотларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи бошқа кўрсаткичлар ҳам киритилиши мумкин.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
30. Кадастр йиғмажилдига абрислар, фотосуратлар ҳамда бино ва иншоотларни тавсифловчи бошқа ҳужжатлар ва электрон файл материаллари илова қилиниши мумкин.
31. Бинолар улар жойлашган ер участкасининг фойдаланиш мақсадига мос равишда қайта ихтисослаштирилганда, реконструкция қилинганда, кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Кўчмас мулк объектининг вужудга келиши (барпо этилиши) ёки икки ва ундан ортиқ қисмларга бўлинишида манзилларни белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кадастр йиғмажилдини шакллантириш жараёнида амалга оширилади.
32. Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга кадастр йиғмажилди тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши лойиҳа талабларига мувофиқ бошланганлиги тасдиқланган тақдирда, мазкур Низомда белгиланган тартиб асосида тайёрланади ва натижаси бўйича кадастр паспорти берилади. Бунда бино ва иншоотнинг пойдевори ва биринчи қавати деворларининг қурилиш ишлари якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асос ҳисобланади.
4-боб. Кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотларини тайёрлаш
33. Юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган кўп йиллик дарахтларга кўчмас мулкнинг бир тури сифатида кадастр йиғмажилди тайёрланади ва натижалари бўйича кадастр паспорти берилади.
Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари томонидан узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларида ижарага берувчининг рухсати билан ўз маблағлари ҳисобига экилган ва уларнинг мулки бўлган кўп йиллик дарахтлар тўғрисидаги маълумотлар кадастр йиғмажилди таркибига киритилади.
Якка тартибдаги уй-жойда ҳамда жамоа боғдорчилиги ва узумчилигини юритиш (дала ҳовли) учун берилган ер участкаларида ўстирилган кўп йиллик дарахтларга кадастр йиғмажилди тайёрланмайди.
(33-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
34. Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш жараёнида боғлар, узумзорлар, тутзорлар ва бошқа ўрмон дарахтларининг майдонида (геодезик ўлчов асбоблари ёрдамида 1:1000 ва 1:10000 гача масштабда топохариталари яратилади) ўлчов ишлари ўтказилади ва кўчатларнинг сони аниқланади. Боғлардаги дарахтлар турларга (олма, нок, шафтоли ва бошқалар) ажратилмасдан, эгаллаган умумий майдони ҳамда сони аниқланади.
35. Кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотлари ер участкасининг кадастр маълумотлари билан биргаликда кўрсатилади. Кичрайтирилган режа харитасидаги шартли белгиларда кўп йиллик дарахтлар эгаллаган ерлар чегараси координата бурилиш нуқталари каталогида акс эттирилади.
5-боб. Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш
36. Кадастр йиғмажилди давлат тилида электрон ҳужжат сифатида тайёрланади.
Қоғоз кўринишда кадастр йиғмажилди А4 (210 х 297 мм) форматдаги ёзув қоғозларида электрон ҳужжат асосида тайёрланади. Бунда асосий форматларнинг қисқа томонларини каррали миқдорда узайтириш билан ташкил қилинадиган қўшимча форматлар қўлланилиши мумкин.
37. Кўчмас мулк объекти фақат ер участкаси ёки бино ва иншоотдан (квартира, бино, иншоотнинг бир қисми) ҳамда кўп йиллик дарахтлардан иборат бўлган ҳолларда, кадастр йиғмажилди тегишли объект бўйича тайёрланади.
38. Кадастр йиғмажилдининг муқоваси ва таркибидаги электрон ахборот тизимида шаклланадиган маълумотларнинг намунавий жадваллари, қайдномалари ва бланкалари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) томонидан тасдиқланади.
Бунда кадастр йиғмажилдини тайёрлаган Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар)даги филиали ёки кадастр муҳандиси номи, кўчмас мулк объекти жойлашган жой ва кўчмас мулк объектига оид бошқа барча маълумотлар қайд этилади.
39. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали ходимлари томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилди мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган муддат доирасида текшириб чиқилади. Бунда мазкур йиғмажилдда қайд этилган маълумотлар тўлиқ ва тўғри киритилганлиги ҳамда геоахборот тизимларида акс эттирилганлиги ҳолати ўрганилади. Камчиликлар аниқланган ҳолларда, бир иш куни муддатда ижрочи ходим камчиликларни бартараф этади.
Кадастр муҳандиси томонидан кўчмас мулк объектларига тайёрланган кадастр йиғмажилди бўйича маълумотлар унинг ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалига қабул қилиш учун юборилади.
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон)
Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали кадастр муҳандиси томонидан ахборот тизими орқали кўчмас мулк объектига оид тайёрланган кадастр йиғмажилди маълумотларини қабул қилиб олади ва уч иш куни мобайнида ўрганиб чиқади.
(39-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон)
40. Кадастр муҳандиси ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали кўчмас мулк объектларига оид қуйидаги маълумотларни киритади:
кўчмас мулк объекти жойлашган жой;
эгасига (фойдаланувчига) оид маълумотлар;
кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича келишувга оид маълумотлар (шартнома рақами, санаси, муддатлари, тўлов миқдори ва бошқалар);
мазкур Низомнинг 22 ва 29-бандларида кўрсатилган маълумотлар;
ер участкаси ва ундаги бино иншоотларнинг чегаралари кўрсатилган ҳамда WGS-84 координаталар тизимидаги тайёрланган рақамли кадастр харитаси;
41. Кадастр муҳандисининг ахборот тизими орқали тақдим этилган электрон маълумотлари Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали томонидан уч иш кунида ўрганилади. Бунда:
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон)
кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган электрон маълумотлар, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги ва унга мувофиқ кўчмас мулк объекти техник ҳисобга олинади, кадастр паспорти расмийлаштирилади ёки унга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар текширилади;
кадастр муҳандиси томонидан кадастр маълумотлар базасига киритилган техник маълумотларнинг тўғри ва тўлиқлиги текширилади ва дастлабки маълумотлар билан солиштирилади;
ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дарахтлар дастлабки шакллантирилган кадастр маълумотлари асосида солиштирилади ва ахборот тизимида мавжуд чегарадош ердан фойдаланувчиларнинг чегаралари билан солиштирилади ва таҳлил этилади.
Кадастр муҳандиси томонидан ахборот тизими орқали юборилган маълумотларда техник хатоликлар мавжуд бўлса, бартараф этиш учун ушбу хатоликлар кўрсатилган ҳолда қайтарилади. Агар кўрсатилган техник хатоликлар хабар берилган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида бартараф этилмаган ёки муҳандис томонидан тегишли хабар қолдирилмаган бўлса, ҳудудий бошқарма икки иш кунида кадастр паспортини тайёрлашни ва ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда кадастр муҳандисини шахсий кабинети орқали хабардор қилади.
Тақдим этилган маълумотлар асосида кўчмас мулк объектининг ташқи чегаралари ва объектга оид умумий маълумотлари бир хиллиги аниқлангандан сўнг ҳудудий бошқарма томонидан кадастр муҳандисининг тақдим этилган электрон кадастр йиғмажилди маълумотлари давлат кадастрлари тизимига қабул қилинади. Бу ҳақда ахборот тизими орқали кадастр муҳандисига кўчмас мулк объектининг кадастр паспортидан кўчирма нусхаси юборилади.
Қуйидаги ҳолларда кадастр муҳандиси томонидан тақдим этилган маълумотлар ахборот тизими орқали рад этилади ва камчиликларини бартараф этиш юзасидан тегишли изоҳ юборилади:
ушбу Низомнинг 12, 22 ва 29-бандларида келтирилган маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
белгиланган муддатда маълумотлардаги техник хатоликлар тўғриланмаганда;
ер участкаси чегараларига оид берилган маълумотлар геоахборот тизими ва туман (шаҳар) филиаллари архив маълумотларига нисбатан фарқ қилганда.
Бошқа ҳолларда кадастр муҳандисига рад жавоби берилишига йўл қўйилмайди.
42. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали томонидан кадастр муҳандиси маълумотлари келишилган ва ҳисобга қўйилганда, кадастр муҳандиси ўзининг шахсий кабинетида кадастр маълумотлари базасига кирган ҳолда кўчмас мулк объекти бўйича бино ва иншоотларнинг ўлчов қайдномаси, хоналарнинг ўлчов қайдномаси, бино ва иншоотларнинг конструктив элементлари қайдномасини ва бошқа маълумотларни чоп этади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон)
43. Кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган ва қабул қилинган кадастр йиғмажилди маълумотлари кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи томонидан рўйхатга олиш ишини кўриб чиқишда асос ҳисобланади.
44. Кадастр муҳандиси кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини шакллантиришда ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали зарур бўлган кадастр маълумотларни олишда, электрон маълумотлар базасидан ҳамда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
45. Кадастр муҳандиси томонидан ушбу Низом талабларига икки ва ундан ортиқ равишда қўпол равишда амал қилмаслик ҳамда қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилиши, кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномаси бекор қилиниши бўйича Кадастр агентлигига ахборот киритиш учун асос ҳисобланади.
6-боб. Кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар киритиш
46. Кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгаларининг ёки улар ишончли вакилларининг талабларига мувофиқ тегишли тартибдаги мурожаатлари асосида киритилади.
47. Бино ва иншоотларнинг конструктив қисмлари, хоналар сони улар жойлашган ер участкасининг фойдаланиш мақсадига мос равишда ўзгартирилган ҳолда реконструкция қилинганда, улар қайтадан техник хатловдан ўтказилади ҳамда шу асосда бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотлари қайтадан тайёрланади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
48. Бино ва иншоотларнинг конструктив қисмлари, хоналар сони ўзгармаган ҳолда унга нисбатан ҳуқуқ тури ва (ёки) ҳуқуқ эгаси ўзгарган тақдирда, кўчмас мулк объектига қайтадан кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тақиқланади.
49. Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари билан боғлиқ (махфийлик режимидаги) бўлган кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр йиғмажилдини тайёрлаш учун кўчмас мулкни балансида сақловчи ташкилот ёхуд уларнинг ишончли вакиллари томонидан тўғридан-тўғри Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилинади.
Бунда кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича тегишли шартнома расмийлаштирилади.
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ишларини махфийлик режимига риоя этган ҳолда амалга оширади. Хатлов натижалари бўйича кадастр йиғмажилди расмийлаштирилади ва алоҳида махфийлик режимига эга бўлган маълумотлар базасига киритади.
50. Кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар киритишда Давлат кадастрлари палатасининг электрон архиви ҳамда тегишли туман (шаҳар) филиаллари архивида сақланаётган қоғоз нусхасига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилади. Бунда кадастр йиғмажилдининг архивда сақланаётган нусхасида мавжуд бўлган ҳужжатларни олиб ташлашга йўл қўйилмайди, янги ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар кадастр йиғмажилдига янгиланиши бўйича қўшиб борилади.
7-боб. Кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кадастр паспортини расмийлаштириш
51. Кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.
Кадастр муҳандиси билан шартнома тузган ҳолда кадастр йиғмажилди тайёрланганда, кадастр паспорти ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ берилади.
Кадастр паспортида мулкдор ва ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилмайди.
52. Кадастр паспортининг шакллари қуйидаги турлар бўйича белгиланади:
кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти — ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ;
кўп квартирали уйнинг кадастр паспорти — ушбу Низомга 9а-иловага мувофиқ.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
ер участкалари берилганда (реализация қилинганда);
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи техник инвентаризациядан ўтказиш ишлари бажарилганда;
кадастр йиғмажилди шакллантирилган кўчмас мулк объектида қайта техник инвентаризация ўтказиш натижасида ўзгаришлар аниқланганда (реконструкция, қўшимча иморат қуриш ва (ёки) алоҳида иморат қуриш, бир қисми бузилганда (вайрон бўлганда) ёки йўқ қилинганда);
кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш амалга оширилганда;
кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш амалга оширилганда;
ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш асосий тури ёки капитал қурилиш объектининг фойдаланиш мақсади ўзгарганда;
ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
54. Кўчмас мулк объектининг паспорти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
8-боб. Якунловчи қоида
55. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Кадастр муҳандиси билан шартнома тузган ҳолда кадастр йиғмажилди тайёрланганда, кадастр паспортини бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
Кадастр йиғмажилдини олиш учун кадастр муҳандисига мурожаат қилади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Кадастр муҳандиси
1. Объектда жойига чиқиб ўлчов ишларини амалга оширади.
2. Кўчмас мулк объектига оид маълумотларни киритади ҳамда мулкдор (фойдаланувчи)нинг кўчмас мулкига оид мавжуд ахборотни тизимда ўзига юклаб олади.
Ариза берувчи билан шартномага мувофиқ
3-босқич
Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали
1. Ахборот тизими орқали тақдим этилган электрон маълумотларни ўрганади.
Объект бўйича қўшимча маълумотларни «davreestr.uz» веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон. Илованинг II ва III-позицияларининг кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Объект бўйича қўшимча маълумотларни «davreestr.uz» веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон. Илованинг II ва III-позицияларининг кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
ЕР УЧАСТКАСИНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИ (кадастр йиғмажилдидан кўчирма)
Кадастр йиғмажилди шакллантирилган сана
Кадастр паспорти берилган
Сана
Рақами
I. Манзил ҳақида маълумотлар
Ер участкасининг кадастр рақами
Жойлашган жойи
II. Ер участкаси тавсифи
Ер майдони, (м2)
Ҳуқуқий ҳужжатга асосан
Амалда
Ўзбошимчалик билан эгалланган
Рухсат этилган фойдаланиш асосий тури
Ер участкаси баҳоси (сўм)
Сервитут ҳақида маълумот
Ер участкаси баҳоси (сўм)
Кўп йиллик дарахтлар сони
_______________________
_____________________________
(ижрочи лавозими)
(Ф.И.О.)
Объект бўйича қўшимча маълумотларни «davreestr.uz» веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон. Илованинг II позицияси кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Объект бўйича қўшимча маълумотларни «davreestr.uz» веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон. Илованинг II позицияси кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Объект бўйича қўшимча маълумотларни «davreestr.uz» веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон. Илованинг II ва III-позициялари кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
КЎП ЙИЛЛИК ДАРАХТНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИ (кадастр йиғмажилдидан кўчирма)
Варақ №
Жами варақлар сони №
Кадастр йиғмажилди шакллантирилган сана
Кадастр паспорти берилган
Сана
Рақами
I. Манзил ҳақида маълумотлар
Ер участкасининг кадастр рақами
Жойлашган жойи
II. Ер участкаси тавсифи
Ер майдони, (м2)
Ҳуқуқий ҳужжатга асосан
Амалда
Ўзбошимчалик билан эгалланган
Рухсат этилган фойдаланиш асосий тури
Ер участкаси баҳоси (сўм)
Сервитут ҳақида маълумот
Қўшимча маълумотлар
III. Кўп йиллик дарахтлар тавсифи
_______________________
_____________________________
(ижрочи лавозими)
(Ф.И.О.)
Объект бўйича қўшимча маълумотларни «davreestr.uz» веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон. Илованинг II-позицияси кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
МАХСУС ИНШООТНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИ (кадастр йиғмажилдидан кўчирма)
Кадастр йиғмажилди шакллантирилган сана
Кадастр йиғмажилди шакллантирилган сана
Сана
Рақами
I. Манзил ҳақида маълумотлар
Объект номи
Ер участкасининг кадастр рақами
Жойлашган жойи
II. Ер участкаси тавсифи
Ер майдони, (м2)
Ҳуқуқий ҳужжатга асосан
Амалда
Ўзбошимчалик билан эгалланган
Рухсат этилган фойдаланиш асосий тури
Ер участкаси баҳоси (сўм)
Сервитут ҳақида маълумот
Кўп йиллик дарахтлар сони
III. Иншоотлар тавсифи
Иншоотнинг номи
Иншоотнинг фойдаланиш мақсади
Кадастр рақами
Иншоотлар сони
Умумий қурилиш ости майдони
(м2)
Умумий фойдали майдони
(м2)
Фойдали майдони (яшаш майдони),
(м2)
жами
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар
жами
Кадастр қиймати (сўм)
Баҳолаш санаси
Қўшимча маълумотлар
_______________________
_____________________________
(ижрочи лавозими)
(Ф.И.О.)
Объект бўйича қўшимча маълумотларни «davreestr.uz» веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд.
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон. Илованинг II ва III-позициялари кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
(9а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
(10-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон)
20 ____ йил «____» _________________ даги Ер участкаси чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномасига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўғрисида» 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида» 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарорига 7-илованинг 2-боби 1 ва 2-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори)» 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига илованинг 3 ва 4-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори)» 2014 йил 6 ноябрдаги 309-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 46-сон, 551-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)» 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига илованинг 3 ва 4-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда).