1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжатда кўрсатилган илмий-тадқиқот ишлари, ноу-хау, ихтиролар натижаларини экспорт қилишга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг товарлар экспортини рағбатлантириш ва импорт операцияларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонларини бажариш юзасидан, шунингдек экспортга маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва сотишни рағбатлантириш, ташқи савдо ҳисобот тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 102-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 09/18/102/0685-сон)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
2. Хўжалик юритувчи субъектларга «Ўздавстандарт» маркази ва ваколатли органлар томонидан сертификация қилинган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси лабораторияларида қўшимча равишда экспертизадан ўтказмасдан экспортга юклаб жўнатиш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.11.00 Савдо уйлари, ваколатхоналар ва бошқалар]
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда республика хўжалик юритувчи субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарида савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлари, дилерлик тармоқлари ва консигнация омборларини очиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «Ўздавстандарт» маркази билан биргаликда идоралараро ишчи гуруҳ тузсинлар ва ташқи савдога оид давлат ва божхона статистикаси маълумотларини тўплаш ва қайта ишлашнинг ягона услубияти тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
5. Маълумот учун қабул қилинсинки, импорт қилувчиларга тариф имтиёзлари ва преференциялар бериш амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда)
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари]
6. Амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган импорт бож ставкалари Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларда энг қулай режим яратадиган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан қўлланилади.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари]
Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларда энг қулай режим яратиш тўғрисида битимларга эга бўлмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт божининг икки баравар оширилган ставкалари қўлланилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 февралдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 12-модда)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.02.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги товарларни сертификатлаштириш]
товарларнинг келиб чиқишини сертификатлайди;
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 24-модда)
амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тариф имтиёзларини қўллаш мақсадида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотларни сертификатлайди.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
8. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари]
импорт қилинадиган товарлар ва ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона расмийлаштируви тартибини;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.04.00 Экспорт божхона божлари]
экспорт ва импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш тартибини, шунингдек экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.01.00 Квоталаштириш ва лицензиялаш]
Ўзбекистон Республикасида махсус товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни;
корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқарган экспортга етказиб бериладиган маҳсулотларни, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ўз эҳтиёжлари учун импорт қиладиган маҳсулотларни аниқлаш қоидаларини, шунингдек, товарлар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш қоидаларини;
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар ва хизматлар)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет мамлакатлардаги ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ўз касби бўйича фаолияти
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
5.
Санъат асарларини экспорт қилиш
Маданият вазирлиги
6.
Қизил китобга киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмлари ва маҳсулларини экспорт қилиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмлари ва маҳсуллари, ботаника коллекциялари импорти, шунингдек ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, улар ҳаётий фаолиятининг маҳсуллари, коллекциялар ва ўлжалар экспорти ва импорти
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
LexUZ шарҳи
2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 20-сонли қарорига мувофиқ 7-банд билан тўлдирилган. 2-илованинг рус тилидаги матнига қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳукуматнинг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 октябрдаги 485-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 июндаги 315-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 декабрдаги 625-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 7 октябрдаги 389-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 110-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 114-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 июндаги 219-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 1 октябрдаги 342-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 ноябрдаги 405-сон қарорига 2-илова 9-бандининг 9-хатбоши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 декабрдаги 438-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 15 январдаги 28-сон қарори.