1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИМПОРТ БОЖ ПОШЛИНАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сонли «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш тўғрисида»ги Фармонни бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ импорт (четдан келтириш) бож пошлиналарини қўллашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Импорт бож пошлиналари ставкалари жорий этилган пайтдан бошлаб 1-иловага мувофиқ мамлакатлар бож ҳудудидан келиб чиққан юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг бож ҳудудига келтирилган товарлардан бож пошлиналари олинмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларда энг қулай шарт-шароитлар тартибини ўрнатадиган мамлакатлар рўйхати 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда, имзоланган халқаро шартномалар асосида, 1 ва 2-иловаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарори 3-бандининг 3 хатбоши ва 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 7 октябрь,
389-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 7 октябрдаги 389-сон қарорига 1-ИЛОВА
Эркин савдо тартибини назарда тутувчи битимлар имзоланган эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги Битим иштирокчилари бўлган давлатлар